Авторы

  • Улуғбек Юнусов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.editions.91665

Аннотация

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштириш хозирги кунда долзарб масалалардан бири саналади


background image

203

МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАР МҲХС 9 СТАНДАРТИНИ АМАЛИЁТГА

ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

Юнусов Улуғбек Тулаганович

Ўзбекистон Республикаси Банк молия

Академияси

БХАН 2207 гуруҳ

тингловчиси

Молиявий

ҳисоботнинг

халқаро

стандартларига

ўтишни

жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити

билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини

кенгайтириш, шунингдек, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини
халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

хозирги кунда долзарб масалалардан бири саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги

“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча

чора тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ 4611

-

сонли қарори ушбу вазифаларни

амалга оширишда туртки бўлди. Қарорга кўра, акциядорлик жамиятлари,

тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар

тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб,

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида бухгалтерия ҳисоби
юритилишини ташкил этиши ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий

ҳисоботни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида

тайёрлаши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги

“Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини

ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги ” ПҚ 3270 –

сонли қарори қабул

қилиниши республикамиз банк

-

молия тизимини ислоҳ қилиш ва

мустаҳкамлаш

бўйича кўрилаётган чора

-

тадбирлар банкларнинг

капиталлашув даражасини ошириш, иқтисодиётни кредитлаш кўламини

кенгайтириш,

кўрсатилаётган

банк

хизматлари

спекторларини

кўпайтириш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда

банк тизимининг ролини ошириш имконини берди.

Ушбу қарорнинг 1

-

иловасига мувофиқ 2017

-

2021 йилларда илғор банк

амалиёти асосида банк

-

молия тизимини янада ривожлантириш чора

тадбирлари комлекси ишлаб чиқилган бўлиб, чора тадбирларнинг 10 –

бандига кўра 9

-

молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти бўйича

молиявий активлар таснифи ва баҳосининг янги талабларини жорий этиш

йўли билан тижорат банкларининг молиявий ҳисоботини тайёрлаш

сифатини ошириш белгилаб берилган.

Тижорат банкларида банк активларини мунтазам равишда

самарадорлигини ошириш учун доимий равишда инвестициялар киритиш

талабларидан бири молиявий хисоботларни халкаро стандартлари асосида

юритиш ва улардан фойдаланишдир. Айниқса банк активларини

қадрсизланиши ҳисобини 9

-

сонли молиявий

ҳисоботларнинг ҳалқаро


background image

204

стандарти

асосида юритиш қулай инвестицион муҳит яратади. Чунки ушбу

стандарт асосида хисоб сиёсати юритилиши инвесторлар учун қулай ва

ишончли молиявий ҳисоботлар тақдим этилиши натижасида банкка

инвестициялар киритиш имкониятини яратади.

Халқаро амалиётда банк активларини квалификация қилиш,

қадрсизланишини ҳисобга олиш ва уни 9

-

сонли “молиявий

инструментлар”

стандартига

мувофиқлаштириш,

ва

уни

такомиллаштириш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатларида доимий

равишда илмий изланишлар олиб борилмоқда. Лекин ушбу соҳада

ечимини

кутаётган масалалар жуда кўплиги ва жаҳондаги тажриба ҳамда илмий

ютуқларни ўрганиш асосида банк активларини баҳолаш, уларнинг ҳолати
ва таркибини ўрганиш натижасида активларни бошқариш бўйича тўғри ва

аниқ қарорлар қабул қилишга қаратилган илмий ва амалий тадқиқотлар

олиб бориш зарурати вужудга келмоқда. Банкларда банк активларини

қадрсизланишини самарали ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади.

Шундай қилиб, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув жараёнида

“молиявий инструментлар ” номли 9

-

сонли стандарт асосида банк

активларини ҳисобга олиш, уларнинг қадрсизланишини тўғри ҳисобга

олиш муҳим аҳамият касб этади.

Хозирги кунда тижорат банкларида банк активлари қадрсизланиши

ёки бошқача қилиб таърифлайдиган бўлсак, банк активларига эҳтимолий

йўқотишларга қилинадиган заҳиралар Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги томонидан 2015 йил 14 июлда 2696

-

сон билан давлат

рўйхатидан ўтказилган “Тижорат банкларида активлар сифатини

таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун

захиралар

шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”

ги Низом талаблари асосида ҳисоб китоб қилинади. Ушбу низомга мувофиқ

банк активларига эҳтимолий йўқотишларга заҳиралар яратишда

активларнинг асосий қарзи ва фоизлари бўйича муддати ўтганлиги, қарз

олувчининг жорий молиявий ҳолати ёки унинг пул маблағларининг
мўлжалланаётган оқими мажбуриятларни қоплаш учун етарлилиги, қарз

олувчининг капитали етарли даражадалиги, картотека 2 ҳисобрақамида

қарздорлик суммалари, молиявий ҳисоботлари, кредит ҳужжатларида

етарлича ахборот ёки таъминот бўйича ҳужжатлари таҳлили асос қилиб

олинади.

Юртимиз тижорат банкларида банк активларини квалификация

қилиш, қадрсизланишини ҳисобга олишда 9

-

сонли МҲХС “молиявий

инструментлар” стандартини қўллашда юқоридаги омиллардан

ташқари

республикамизнинг ҳалқаро молиявий рейтинг компаниялари томонидан
берилган рейтинги, мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсатгичлари,

корреспондент ташкилотларнинг рейтинглари, шунингдек, уларнинг

тарихий статистик маълумотлари, қарздор корхоналарнинг фаолият

тури,

яъни мавсумийлиги таҳлили ҳисобга олинади. Бу эса ўз навбатида банк

активларини қадрсизланишини оқилона баҳолашни юзага келтиради ва


background image

205

молиявий ҳисоботларда банк активларини ҳаққоний акс эттириш
имконини яратади. Ва бу

орқали инвесторларни молиявий ҳисоботдан

оладиган маълумотларини ҳаққонийлигини таъминлайди, шунингдек

келгусида қабул қиладиган қарорларига ижобий тасъир кўрсатади.

Ушбу

тезисни

бажариш

натижасида

қуйидаги

таклифлар

шакллантирилди.

Тижорат банкларида банк активларини квалификация

қилиш

ва

қадрсизланишини ҳисобга олишда кўшимча равишда корреспондент

ташкилотларнинг рейтинглари, шунингдек, уларнинг тарихий статистик

маълумотлари таҳлили, қарздор корхоналарнинг фаолият тури, яъни

мавсумийлигидан келиб чиқиб захиралар яратиш таклиф қилинмоқда. Бу
эса ўз навбатида банк активларини қадрсизланишини оқилона баҳолашни

юзага келтиради ва молиявий ҳисоботларда банк активларини ҳаққоний

акс эттириш имконини яратади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 12

сентябрдаги “Республика

банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора тадбирлари

тўғрисидаги ” ПҚ 3270 –

сонли қарори

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий

ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича

қўшимча

чора тадбирлар

тўғрисидаги” ПҚ 4611

-

сонли қарори

3.

9 -

сонли МҲҲС “молиявий инструментлар”

4.

Тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартлари:

Дарслик

(2-

қайта ишланган нашри) / А.К.Ибрагимов, З.А.Умаров, К.Р.

Хотамов, Н.К.Ризаев.

СОЛИҚЛАРНИНГ

ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИНИНГ ИЛМИЙ НАЗАРИЯСИ

Ирматов Абдумалик Абдубилол ўғли

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

мустақил изланувчиси

Ривожланаётган мамлакатларнинг ўз қонунларини қўллаш қобилияти,

солиқдан қочиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш

учун кучлироқ анти

-

қатарувчи қоидалар ва солиқ базасини

кенгайтириш

-

буларнинг барчаси

умумий солиқларни ошириш учун зарурдир. Ҳукуматлар солиқларсиз

жамиятларнинг эҳтиёжларини қўллаб

-

қувватлай олмайди. Н.Калдор

таъкидлаганидек, солиқлар жуда муҳим, чунки ҳукуматлар солиқлардан

ижтимоий дастурларни молиялаштириш учун фойдаланишлари керак [1].

Дарҳақиқат, ҳар қандай давлатнинг солиқ тизими унинг иқтисодий

ва

фискал тузилишининг муҳим таркибий қисми бўлиб, Ўзбекистон ҳам

бундан мустасно эмас. Ўзбекистон ҳам бошқа давлатлар сингари ўз

фаолиятини молиялаштириш, давлат хизматларини қўллаб

-

қувватлаш ва

иқтисодий тараққиётни рағбатлантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайдиган

мураккаб солиқ тизимини ишлаб чиққан бўлиб, солиқ тизими тўғридан

-

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги ” ПҚ 3270 – сонли қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ 4611-сонли қарори

- сонли МҲҲС “молиявий инструментлар”

Тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартлари: Дарслик (2-қайта ишланган нашри) / А.К.Ибрагимов, З.А.Умаров, К.Р. Хотамов, Н.К.Ризаев.