194
РАҚАМЛАШТИРИШ СОҲАСИДА БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИНИ
ОПТИМАЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги
“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг
илмий асослари ва муаммолари” илмий
-
тадқиқот маркази
Халқаро
ва мамлакатимиз амалиётида бюджет ташкилотларини
молиялаштириш ва маблағларнинг сарфланиши натижаси қанчалик
самарадорлигини аниқлаш масаласи долзарб бўлиб ҳисобланади. Агар
маблағлар бесамар сарфланса, албатта, бюджет профицитига салбий
таъсир кўрсатиб, кўплаб иқтисодий зиёнларга сабаб бўлиши ва тескари
дефецитга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир қилинган сарф
харажатларни оптималлаштириш ва унинг даромад ва харажатлар
мутаносиблигини таъминлаш долзарб масалалардандир.
Иқтисодчилар “бюджет” тушунчасини турлича талқин қилишади,
баъзиларини келтириб ўтамиз.
Бюджетни шакллантириш қаердан бошланади
-
даромадлар ёки
харажатларданми? Сиёсий иқтисод классикаси, инглиз иқтисодчиси А.Смит
(1776) ўзининг "Бойликнинг табиати ва сабабларини ўрганиш" китобида
бюджетлаштиришни давлат харажатларини аниқлашдан бошлаш
кераклигини таъкидлаган. Буларга мудофаа харажатлари, одил судловни
амалга ошириш, жамоат ишлари ва давлат муассасаларига харажатлар
киради.
Давлат бюджетининг моҳияти ҳақидаги
энг чуқур тадқиқот
ғояларидан бири
Л.Омеляновичга (2008) тегишли бўлиб, у жамиятда
барқарорлик ва иқтисодий ўсишни таъминлашнинг турли жараёнларини
бошқаришнинг инструментал жиҳатига эътибор қаратади; бюджет
муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий томони; давлат, юридик ва
жисмоний шахслар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни амалга
оширишнинг молиявий таркибий қисми ва бошқалар.
А.Г.Грязнова ва Е.В.Маркиналарнинг (2012) таъкидлашларича “бюджет
харажатлари бу бюджет тизими барча бюджетлари ва давлат бюджетидан
ташкари фондларидан тегишли даражадаги хокимият
органларига уларга
қўйилган вазифа ва функцияларини таъминлашларини молиялаштириш
учун йуналтирилган пул маблағлари”.
Ушбу
олимларнинг
фикрларини
жамлаган
холда
“бюджет
харажатлари” тушунчасига давлат
ва махаллий хокимият органларини
аниқ ижтимоий
-
иктисодий натижага эришишни эмас, уларни вазифа ва
функцияларини бажаришини тушуниш максадида бюджет маблағларини
ишлатилиш жараёнида намоён бўладиган ва максадли ишлатилишини
кўрсатадиган бюджет харажатларини моддий томони оркали характерлаш
мумкин.
Бюджет харажатларини самарадорлигини таъминлаш мақсадида,
195
уларнинг таркибини ва миқдорининг оптимал нуқтасини аниқлаш ёки
замонавий тил билан айтганда оптималлаштириш зарур.
С.Бершицкаянинг
(2022)
фикрича, оптималлаштириш
-
бу тежаш эмас,
оптималлаштириш
-
бу маблағлардан оқилона фойдаланиш ва натижада
сизнинг қўлингизда бўладиган умумий пул
миқдорини ошириш.
Харажатларни оптималлаштириш
-
харажатларни қаттиқ назорат
қилиш, ходимларни рағбатлантириш ёки харажатларни камайтириш. Ушбу
ёндашув харажатларни белгиланган ва
мақбул даражада ушлаб туради.
Асосий оптималлаштириш
механизмлари харажатларни таҳлил қилиш ва
бундай харажатларни аниқлаш бўлиб, уларнинг қисқариши ташкилот
ишига минимал таъсир қилади (Б.И.Сатенов, 2
015).
О.В.Андреева
(2016)
харажатларни
оптималлаштиришнинг
зарурлигини қуйидагича изоҳлайди: Ташқи ва ички иқтисодий
омилларнинг салбий таъсири туфайли ҳудудий ҳокимият органлари
бюджет барқарорлигига эришиш учун тезкор қарорлар қабул қилиш
зарурати билан дуч келмоқдалар ва шунинг учун бюджет сиёсатининг
асосий мақсади харажатларни оптималлаштириш бўйича чора
-
тадбирларни амалга оширишдир.
Ш.Д.Салимбоев
(2022)
харажатларни
оптималлаштириш
ва
самарадорлигини ошириш борасида қуйидагиларни такдлайди: Давлат
секторида харажатлар мажбуриятларини сўзсиз бажариш, бюджет
харажатлари самарадорлигини ошириш ва ўртача қарз юки долзарб бўлиб
қолмоқда. Муаллиф, харажатларни оптималлаштиришда давлатнинг
қарзларини минималлаштиришни илгари суради.
Мамлакатимизда бюджет харажатларини оптималлаштиришда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги
Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида»ги ПФ
-269-
сон
муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу формонда
қуйидагилар эътироф этилди:
Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо
этишнинг муҳим шарти ҳисобланган самарали фаолият юритувчи
бошқарув тизимини шакллантириш бўйича кенг кўламли маъмурий
ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, давлат органларининг соҳага оид
бўлмаган вазифаларини қисқартириш
ва фаолиятига
рақамли
технологияларни кенг жорий этиш орқали уларнинг тузилмаси ўртача 15
фоизга мақбуллаштирилди, шунингдек, 26 та давлат органлари ва
ташкилотларида 40 та раҳбар ўринбосарлари лавозимлари қисқартирилди.
Юқоридаги фармонга асосан, Республика ижро этувчи ҳокимият
органлари —
вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар
(кейинги ўринларда —
вазирлик ва идоралар) ҳамда улар ҳудудий ва туман
(шаҳар) бўлинмаларининг Давлат бюджети ҳамда бюджетдан ташқари
жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жами
бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони
жами
56
573 штат
бирлик, шундан 51
623 штат Давлат бюджети ҳисобидан, 4
950 штат
бирлик
бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан
196
тасдиқлансин. Натижада, вазирлик ва идоралар тизимида жами 17
447 та
штат бирликлари қисқартирилди.
Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 1 январдан бошлаб
штатлари 181 бирлик этиб белгиланди. Хориж тажрибасини янада
чуқурроқ ўрганиш асосида бюджет харажатларини оптималлаштириш
масаласида илмий хулоса қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Шунингдек, самарасиз бюджет харажатларини асослаган ҳолда
қисқатириш зарур.
Адабиётлар:
1. Омелянович Л.О. (2008) Бюджетна система: інтегрований навчальний комплекс
(посібник, електронна навчальна система на компакт
-
диску) / під ред. Л.О. Омелянович
-
Донецьк: ДонНУЕТ. 237
2.
Андреева О.В. (2016) Проблемы формирования расходов бюджета субъекта РФ в
условиях экономической нестабильности / О. В. Андреева, М. В. Гербутова // Научно
-
методический электронный журнал «Концепт». Т. 11. –
С. 1811–
1815.
3.
Бершицкая С. (2022) 10
способов пересмотреть свои траты и
оптимизировать
бюджет.
https://journal.tinkoff.ru/budget-optimization/
4.
Грязнова А.Г., Маркина Е.В., Седова М.Л. (2012) Финансы: учебник / под ред. А.Г.
Грязновой, Е.В. Маркиной. М.: Финансы и статистика, 496 с.
5.
Сатенов Б.И. (2015) Совершенствование учета затрат и калькулирования
себестоимости продукции на предприятиях // Статистика и учет. № 3. С. 10
-15.
6.
Салимбаева Ш.Д. (2022) Анализ экономического содержания расходов бюджета
Республики Казахстан // Вестник Алтайской академии экономики и права. № 4
-2.
–
С. 246
-
254.URL: https://vaael.ru/ru/article/view?id=2163 (дата обращения: 31.05.2023).
7.
Смит А. (1776)
“Исследование о природе и причинах богатства”.
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон
маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ
-269-
сон
СИНЕРГЕТИЧЕСКАЯ ЭФФЕКТИВНОСТЬ ГОСУДАРСТВЕННЫХ ФИНАНСОВ
И ПОВЫШЕНИЕ БЛАГОСОСТОЯНИЯ НАСЕЛЕНИЯ
Халиков Бахром Шомуродович
Ташкентской экономико педегогический институт.
Кимсанбоев Исломбек Қудратжон ўғли
Ферганский филиал Государственного университета
физического воспитания
и спорта Узбекистана
Управление государственными финансами строится на основе
финансовой политики государства. Эффективность реализации принципов
управления как мер воздействия на состояние объекта (государственные
финансы) во многом зависит от упорядоченности самих финансов и от
методов организации работ органов финансовой системы. Именно эффек
-
тивная финансовая политика позволяет разработать на определенный
период времени государственные мероприятия по мобилизации части
финансовых ресурсов общества в бюджет и их эффективному использо
-
ванию для выполнения государством своих функций.
