Авторы

  • Абдижаббар Нурмухаммедов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.editions.91669

Аннотация

Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, хизмат кўрсатиш соҳасини молиялаштириш манбалари таркибида тижорат банкларининг кредитлари ўзига хос ва муҳим ўрин эгаллайди


background image

189

Инновации и технологическое развитие: Инвестиции часто

сопровождаются внедрением новых технологий и методов производства.

Поощрение инноваций способствует повышению конкурентоспособности

отраслей и может способствовать более эффективному использованию

ресурсов.

Привлечение иностранных инвестиций: Узбекистан активно

работает над привлечением иностранных инвестиций, особенно в свете

открытой инвестиционной политики. Это может включать в себя

совместные предприятия и проекты с иностранными компаниями, что

способствует передаче технологического опыта и экономического роста.

Создание рабочих мест и улучшение уровня жизни: Инвестиции в

промышленность могут создавать рабочие места для местных жителей и
способствовать снижению уровня безработицы. Это, в свою очередь, может

улучшить уровень жизни населения.

Устойчивое

развитие:

При

привлечении

инвестиций

в

промышленность также следует учитывать вопросы

экологической и

социальной ответственности. Узбекистан стремится к устойчивому

развитию, что включает в себя соблюдение экологических стандартов и

социальных норм [3].

Важно отметить, что успешное привлечение и эффективное

использование инвестиций в промышленность требует разработки
стратегий, обеспечивающих прозрачность, стабильность и защиту прав

инвесторов.

Узбекистан

активно

работает

над

улучшением

инвестиционного климата, чтобы привлечь больше капитала и поддержать

свой промышленный сектор.

Использованная литература

:

1.

Ўзбекистон

иқтисодиётида

хорижий

инвестициялар

иштирокидаги

корхоналарнинг

ўрни

қандай?

https://yuz.uz/news/ozbekiston-iqtisodiyotida-xorijiy-

investitsiyalar-ishtirokidagi-korxonalarning-orni-qanday

2.

Определены приоритетные направления в сфере инвестиций

и промышленности.

https://president.uz/ru/lists/view/5965

3.

Абрамова О. А. Инвестиции в промышленность как условие ее экономического

роста // Вестник ОГУ. 2008. №8. URL: https://cyberle

ninka.ru/article/n/investitsii-v-

promyshlennost-kak-uslovie-ee-ekonomicheskogo-

rosta (дата обращения: 19.0

9.2023).

АҲОЛИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ БАНК КРЕДИТЛАРИ ОРҚАЛИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН МУАММОЛАР

Нурмухаммедов Абдижаббар Юнусович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

“Банк иши ва инвестициялар” кафедраси доценти в.б.

Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, хизмат

кўрсатиш соҳасини молиялаштириш манбалари таркибида тижорат

банкларининг кредитлари

ўзига хос ва муҳим ўрин эгаллайди.


background image

190

Шу боис, Республикамиз тижорат банклари томонидан ҳам хизмат

кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини, айниқса маиший,

таълим, тиббий, ахборот

-

коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган

соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни кредитлаш орқали

молиявий қўллаб

-

қувватлаш долзарб вазифалардан ҳисобланади ва сўнгги

йилларда бу борада бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан,

2021-

2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар

соҳасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш натижасида 2021

йилда хизматлар кўрсатиш ҳажми қарийб 20 фоизга ўсди.

[1]

Шу билан бирга, тадқиқот жараёнида кредит муносабатлари шундай

бир муаммолар таъсир доирасида қолаётганлигининг гувоҳи бўлдикки,
уларнинг таъсири натижасида кредит амалиётлари самарадорлиги

пасайиб кетиб, банк фаолиятига, унинг банклараро рақобатдаги мавқеига

нисбатан салбий таъсир юзага келиб, банк молиявий ҳолатини

ёмонлашувига ва фаолиятда иқтисодий узилишларнинг юзага келишига

сабаб бўлмоқда.

Бир банк бўлимида кредит муносабатларининг самарасиз

якунланиши, нафақат банк фаолиятига, балки банк сармоядорлари,

кредиторлари фаолиятига ҳам салбий таъсир этиб, молиявий инқироз

келиб чиқишига сабаб бўлишини амалиёт кўрсатди.

Кредит муносабатларини тартибга солувчи қоидалар амалдаги

қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар қоидалари асосида белгиланиб, кредит

муносабатлари кредитнинг асосий тамойилларига асосланган ҳолда

белгиланаётган

бўлса

-

да,

банкларда

кредит

амалиётлари

самарадорлигининг пасайишига қандай омиллар таъсир этаётганлигини

аниқлаш учун кредит амалиётлари самарадорлигига таъсир этувчи

омиллар ҳаракатининг таъсир доирасини аниқлаш жуда муҳим деб

ўйлаймиз.

Иқтисодчи олимлар кредит муносабатлари самарадорлигини ошириш

учун кредитлашда янада қаттиқроқ қоидаларни киритиш, кредит
таъминотларига амалдаги

қонунчиликда белгиланган

таъминот

шаклларидан фақатгина гаров шаклидан фойдаланишни тавсия этадилар.

[2] [3]

Айни пайтда, кредит муносабатлари самарадорлиги мажбурият

ижросини

таъминлашнинг

иккиламчи

манбалари

объектини

расмийлаштириш

тадбирларига боғлиқ

-

деб,

кредитлаш жараёнларида

асосий эътиборни мажбурият ижросини расмийлаштиришга

қаратувчилар

сони банк ходимлари ўртасида кўпчиликни ташкил этади. Тўғри, кредит

муносабатларида

мажбурият

ижросининг

иккиламчи

манбаи

объектларини тўғри ва мукаммал расмийлаштириш кредитлаш жараёнида

муҳим ҳисобланади.

Лекин, мажбурият ижросини таъминловчи чора

-

тадбирларнинг

иккиламчи манбаи кредит муносабатларида кредит самарадорлигини

таъминлашнинг асосий манбаи, деб қаралмаслиги керак. Чунки, кредит


background image

191

самарадорлигини таъминлашда қарздор фаолиятидаги ишлаб чиқариш ва
маблағлар айланишидаги узвийлик, яъни

молиявий имкониятлари муҳим

роль ўйнайди.

Фикримизча, кредит муносабатлари самарадорлиги муносабат

жараёнида келиб чиқувчи мажбурият ижросини таъминлашнинг у ёки бу

шаклини

расмийлаштириш

билангина

эмас,

балки

кредит

муносабатларини тартибга солувчи амалдаги қонун ва меъёрий ҳужжат

қоидаларига ходимларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий саводхонлик нуқтаи

назардан амал қилишига, шунингдек, кредитлашда ҳудудий шарт

-

шароитларни ҳисобга олинган ҳолда нисбатан енгил ва лекин муносабат

самарасини таъминловчи тартиблар ишлаб чиқилишига ҳам боғлиқ.

Банклар кредит қўмиталари қарорлари сифатининг пастлиги бу

боорадаги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Ушбу омил ҳам

кредит муносабатининг самарали якунланишига тўсқинлик қилувчи

асосий омиллардан бири ҳисобланади. Бошқачароқ қилиб айтганда, айнан

банк кредит қўмитаси кредит бериш жараёнида ҳал қилувчи ролни, яъни

кредитлашга оид бошқарув қарорини қабул қилади. [4]

Чунки, ҳар

қандай муносабат каби кредит муносабатлари

самарадорлиги ҳам ҳар томонлама ўйлаб, таҳлил натижаларига таянган

ҳолда қабул қилинган бошқарув қарорлари сифатига боғлиқ.

Тадқиқот натижалари кўрсатишича, халқаро молиявий инқироз сабаби

қилиб кўрсатилаётган сифатсиз кредит муносабатларининг келиб

чиқишига олиб келаётган асосий сабаблардан

бири –

бу банк кредит

қўмиталари томонидан ўз ишларига совуққонлик билан ёндашиб сифатсиз

қабул қилинаётган қарорлар, жалб қилинган маблағлар ва уларни

активларга жойлаштиришда стратегик бошқарувнинг яхши йўлга

қўйилмаганлиги

натижасидир.

Айни пайтда, мамлакатимиз банк тизимида банклар, кредит

муносабатларини тартибга солувчи амалдаги қонунлар ва меъёрий

ҳужжатлар қоидаларига асосланган ва ички меъёрий ҳужжатларга таянган
ҳолда

ўз фаолиятларини амалга ошираётган бўлсалар

-

да, фикримизча,

кредит қўмиталари тўғрисидаги низом қоидаларини такомиллаштириш

лозим.

Ушбу тадбирнинг амалга оширилиши тижорат банкларига фоизли

даромадларнинг асосий қисмини таъминлайдиган кредит амалиётлари

сифатини ҳам ошириб, кредит бўйича эҳтимолий йўқотишлар миқдорини

камайтириш имконини беради.

Афсуски, тижорат банкларида кредит қўмитаси( комиссия)

мажлислари ўтказилмай, расмиятчилик учун тузилган баённомаларга имзо
қўйиш ҳоллари ҳамда қўмита аъзолари юз фоиз иштирок этмаган

ҳолларда

ҳам кредит беришга қарор қабул қилиш ҳоллари ҳамон учраб турмоқда.

Айнан шундай ҳолатлар ҳам муаммоли кредитлар вужудга келишига олиб

келиб кредит муносабатларининг самарасиз якунланишига замин

яратмоқда.


background image

192

Таъминланганлик тамойили кредит муносабатларида муҳим ўринга

эга, чунки, бу тамойилнинг қай даражада сифатли ва мукаммал амалга

оширилганлиги кредитлаш жараёнида қарздорнинг ўз мажбуриятларини

бажармаган тақдирда, кредиторга ҳеч бир монеликсиз қарздор таъминоти

объектига эгалик ҳуқуқини олишни таъминлаши, шунингдек, таъминот

объекти қиймати кредит ва унга ҳисобланган устама фоизларни қоплай

олиш имкониятини бериши лозим.

Лекин амалиётда кредит муносабатининг таъминотига олинган

кредит объектининг (асосан ипотека кредитларида) жорий бозор баҳосини

аниқлашда, юқорида

таъкидлаб ўтганимиздек, реконструкция ва

тугалланмаган бино иншоотларни тугаллаш харажатлари таннархини
чиқаришдаги хатолик ва малакасизлик оқибатида ва, энг асосийси, қарздор

молиявий ҳолатини аниқлашнинг ҳуқуқий жиҳатларини таҳлил этишда

малакасизлик қилинаётганлиги кредит муносабатлар самарадорлигига

салбий таъсир этмоқда.

Банк ва мижоз ўртасидаги кредит шартномалар ҳуқуқий ва иқтисодий

саводхонлик нуқтаи назаридан мукаммал расмийлаштирилмаслиги ва ўз

ҳуқуқларини яхши билмаслик натижасида томонлардан бирининг

манфаатларига зид бўлган ҳолларда кичик ва хусусий бизнес субъектлари

ҳуқуқи поймол этилиши ҳолатларини акс этувчи шартномалар ҳам учраб
турмоқда.

Фикримизча, фуқаролик ҳуқуқий муносабатнинг барча объектлари

учун, шу

жумладан, кредит муносабатлари учун амалдаги қонун талаблари

асосида шартнома тузиш усулларининг намунавий услубий қўлланмаси

ишлаб чиқилиши ва амалиётга татбиқ этилиши лозим.

Тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкаларини юқори

эканлиги

бу борадаги яна бир долзарб муаммолардан ҳисобланади.

1-

жадвал маълумотларидан кўринадики, республикамиз тижорат

банклари томонидан миллий валютада берилган кредитларнинг ўртача

йиллик фоиз ставкаси 2017

-

2022 йилларда сезиларли даражада юқори

бўлган. Бу эса, мазкур даврда Марказий банкнинг қайта молиялаш

ставкасини

юқори

бўлганлиги

билан

изоҳланади.

Шунингдек,

республикамизда инфляциянинг йиллик даражаси 2017

-

2022 йилларда

икки рақамли сондан иборат бўлган.

1-

жадвал маълумотларидан кўринадики

, 2019-

2022 йилларда

республикамиз тижорат банклари томонидан миллий валютада берилган

кредитларнинг ўртача йиллик фоиз ставкаси пасайиш тенденциясига эга

бўлган. Бу эса, ушбу даврда Марказий банкнинг қайта молиялаш

ставкасини пасайганлиги билан изоҳланади

.

Тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкаларини юқори

эканлиги хизмат кўрсатиш соҳаси субъектларининг тижорат банклари

кредитларидан фойдаланиш даражасини оширишга тўсқинлик қилади.


background image

193

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларининг миллий

валютадаги кредитларининг ўртача йиллик фоиз ставкаси,

Марказий

банк қайта молиялаш ставкасининг йиллик даражаси ва

инфляциянинг йиллик даражаси, фоизда

[5] [6]

Кўрсаткичлар

2017

йил

2018

йил

2019

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

Тижорат банкларининг миллий

валютадаги кредитларининг

ўртача йиллик фоиз ставкаси

18,5

20,5

24,2

22,3

20,8

21,9

Марказий банкнинг қайта

молиялаш ставкаси

14,0

16,0

16,0

14,0

14,0

15,0

Инфляцининг йииллик даражаси

14,4

14,3

15,2

11,1

10,0

12,3

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, республикамизда банкларнинг

хизматлар соҳасини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш билан

боғлиқ бўлган долзарб муаммолар қуйидагилардир:

хизматлар соҳасини кредитлаш амалиётининг самарадорлигини

пасайтираётган омилларнинг мавжудлиги;

банклар кредит қўмиталари қарорлари сифатининг пастлиги;

банк ва мижоз ўртасидаги

кредит шартномалар ҳуқуқий ва

иқтисодий саводхонлик нуқтаи назаридан мукаммал расмийлаштирил

-

маслиги ва ўз ҳуқуқларини яхши билмаслик натижасида томонлардан

бирининг манфаатларига зид бўлган ҳолларда хизматлар соҳаси субъект

-

лари ҳуқуқи поймол этилиши ҳолатларини акс этувчи шартномаларни

учраб туриши;

тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкаларини юқори

эканлиги;

Юқорида таъкидлаб ўтилган муаммоларнинг бартараф этилиши

хизмат кўрсатиш соҳаси субъектларини кредитлаш амалиётини
такомиллаштириш нуқтаи

-

назаридан муҳим амалий аҳамият касб этади.

Адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ

-104-

сонли

“Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

қарори//Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.01.2022 й., 07/22/104/0077

-

сон.

2.

Абдуллаева Ш.З. Банк рисклари шароитида тижорат банкларннинг кредит

портфелини

диверсификациялаш. И.ф.д. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. –

Тошкент,

2000. -

37б.

3.

Усоскин В.М. Современный коммерческий банк. Управление

и операции. –

М.: ЛЕНАНД,

2019.

213 с.

4.

Алимардонов И.М. Кичик бизнес субъектларини кредитлашнинг услубий ва

амалий

асосларини такомиллаштириш. И.ф.д. дисс. автореф. –

Тошкент, 2018 –

61 б.

5.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг статистик маълумотлари

//

www.cbu.uz (Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки).

6.

Тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари

бўйича фоиз

ставкалари//www.cbu.uz (Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки).

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сонли “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори//Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.01.2022 й., 07/22/104/0077-сон.

Абдуллаева Ш.З. Банк рисклари шароитида тижорат банкларннинг кредит портфелини диверсификациялаш. И.ф.д. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. – Тошкент, 2000. -37б.

Усоскин В.М. Современный коммерческий банк. Управление и операции. – М.: ЛЕНАНД, 2019. – 213 с.

Алимардонов И.М. Кичик бизнес субъектларини кредитлашнинг услубий ва амалий асосларини такомиллаштириш. И.ф.д. дисс. автореф. – Тошкент, 2018 – 61 б.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг статистик маълумотлари// www.cbu.uz (Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки).

Тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича фоиз ставкалари//www.cbu.uz (Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки).