213
Список
использованной литературы
:
1.
Гражданский
Кодекс Республики Узбекистан
(Часть первая) (утверждена
Законом Республики Узбекистан от 21 декабря 1995 года № 163
2.
Земельный кодекс Республики Узбекистан (утвержден Законом Республики
Узбекистан от 30 апреля 1998 года № 598
-I) / www.lex.uz.
3.
Закон Республики Узбекистан от 19 августа 1999 г. № 811
-
I “Об оценочной
4.
Закон Республики Узбекистан от 28 августа 1998 г. № 666
-
I “О государственном
5.
Закон Республики Узбекистан от 15 ноября 2021 года № ЗРУ
-
728 “О приватизации
земельных участков несельскохозяйственного назначения”. Принят Законодательной
палатой 24 сентября 2021 года. Одобрен Сенатом 30 сентября 2021 года.
6.
“Положения о порядке реализации государственных объектов недвижимости”,
утвержденного Постановлением
Кабинета Министров от 6 октября 2014 года № 279
/
7.
Единые национальные стандарты оценки Республики Узбекистан (от 4 июня
2020 г. регистрация в МЮ №3239) /
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҲАЖМИНИ
ОШИРИШДА ИСЛОМИЙ МОЛИЯ
ИНСТРУМЕНТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Сайдирасулов Лазиз Алимович
ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон
иқтисодиётини
ривожлантиришнинг
илмий асослари ва муаммолари”
илмий
-
тадқиқот маркази докторанти
Мамлакатимизда сўнгги йилларда жаҳон молия бозорининг таркибий
қисми ҳисобланмиш
ислом молия бозорини тадқиқ
қилишга қизиқиш
бениҳоя
ортиб бормоқда. Бунга аввало ислом молия бозорининг молиявий
-
иқтисодий инқирозлар ва COVID
-
19 пандемия шароитлари бўлишига
қарамасдан барқарор ривожланиш суръатларига эга бўлганлиги билан
изоҳланади[1].
Ислом молия бозорининг ликвид молиявий ресурслари ҳажмининг
юқори эканлиги, мамлакатимиз иқтисодиётига бу маблағлардан
инвестиция қилиш имкониятларини қидиришга қаратилган илмий
тадқиқотлар олиб бориш кераклигини англатади.
Ҳозирда ҳукумат даражасида ислом молия бозори ва унинг молиявий
инструментларидан фойдаланиш юзасидан турли хил тадбирлар олиб
борилаяпти. Шунингдек, банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш,
банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни
ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда жорий йил охиригача ислом
молиясининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилиши кутиляпти.
Демак, тадқиқот объектимиз ҳисобланган ислом молия бозори ва
унинг ривожланиш тенденцияларини ўрганишимиз орқали мамлакатимиз
иқтисодиёти учун муҳим ҳисобланган инвестициялар ҳажмини оширишга
214
қаратилган назарий хулоса ва амалий таклифларни ишлаб чиқиш ҳозирда
долзарб масалалардан ҳисобланади.
Ислом
молиялаштириш
асосида
инвестициялар
оқимини
кенгайтиришга доир мақсадимизга эришишимиз учун ислом молия
бозорининг концептуал асосларини ўрганишимиз, ислом молия бозори
иштирокчиларининг жорий ҳолатини таҳлил қилишимиз ҳамда ислом
молия бозори молиявий инструментлари ва уларнинг ўзига хос
хусусиятлари каби вазифаларни ўрганиб чиқишимиз даркор.
Исломий молия инструментларининг асосий шартномалари ва
тузилмаларига кўра бир неча тоифаларга бўлиш мумкин. Бу инструментлар
фоиз (риба), ноаниқлик (ғарор) ва қимор (майсир) каби шариатдан ман
қилинган элементлардан ҳоли бўлиши керак.
Исломий молия инструментларининг таснифланиши:
1. Қарзга
асосланган инструментлар.
Бунга исломий қимматли қоғози
бўлмиш сукукни киритишимиз мумкин. Сукук
-
бу асосий актив, лойиҳа ёки
сармояга эгалик ҳуқуқини ифодаловчи исломий облигациялар. Улар
активлар билан таъминланган ёки активларга асосланган бўлиши мумкин
ва инвесторлар асосий активларнинг ишлашига қараб
даромад оладилар.
Сукук одатда молиялаштириш ва инвестиция мақсадларида ишлатилади.
2. Капиталга асосланган инструментлар.
Бунга мудораба ва мушорака
каби инструментларни киритишимиз мумкин.
Мудораба бир томон
инвестиция (Роббул
-
Маал), иккинчи томон эса тажриба ва ишчи кучи
(Мудориб) билан таъминлайдиган фойдани тақсимловчи шерикликдир.
Фойда олдиндан келишилган нисбат асосида тақсимланади, зарар эса
Роббул
-
Маал томонидан қопланади.
Мушорака
-
бу шериклик келишуви
бўлиб, унда барча томонлар бизнес ташаббусига капитал қўшадилар. Фойда
олдиндан келишилган нисбат асосида тақсимланади, зарар эса ҳар бир
шерикнинг ҳиссасига мутаносиб равишда тақсимланади.
3.
Савдога асосланган инструментлар.
Бунга муробаҳа, салам
ва
истисна каби молиявий инструментлар мисол бўла олади.
Мурабаҳа
кўпинча савдони молиялаштиришда қўлланиладиган харажат ва сотиш
шартномасидир. Сотувчи харидорнинг буйруғи асосида активни сотиб
олади ва уни харидорга юқорироқ нархда сотади, фойда маржаси
олдиндан
ошкор қилинади.
Салам
-
бу форвард олди
-
сотди шартномаси бўлиб,
харидор келгуси санада етказиб бериладиган товарлар учун олдиндан
тўлайди. Салам шартномалари одатда қишлоқ хўжалигида фермерларни
молиялаштириш учун қўлланилади.
Истисна
-
келажакда
ишлаб
чиқариладиган ёки қуриладиган товарларни сотиш шартномаси. У кўпинча
лойиҳаларни молиялаштиришда, айниқса қурилиш ва кўчмас мулк
соҳаларида қўлланилади.
4.
Лизингга
асосланган
инструментлар.
Бунга
лизингни
оператив(ижара) ва молиявий лизингни(ижара бит
-
тамлик) ифодаловчи
битимларни мисол қилсак бўлади. Ижара
-
бу лизинг шартномаси бўлиб,
унда бир томон (лизинг берувчи) бошқа томонга (лизинг олувчи) мулкни
215
маълум муддатга ижарага беради ва ижара ҳақини тўлайди. Лизинг
берувчи активга эгалик ҳуқуқини сақлаб қолади, ижарачи эса ундан ҳақ
эвазига фойдаланади.
Ижара биттамлик ижаранинг ўзгариши бўлиб,
лизинг олувчи лизинг муддати охирида ижарага олинган активни сотиб
олиш имкониятига эга.
У лизингни якуний эгалик опсияси билан
бирлаштиради.
5.
Депозитга асосланган инструментлар. Бунга вадиъа ва қарз
-
ал
-
ҳасан
каби молиявий инструментларни киритишимиз мумкин.
Вадиъа
-
мижоз
банкка пул маблағларини қўядиган ва банк маблағларни сақлашга рози
бўлган сақлаш тартиби.
Банк миннатдорчилик белгиси (ҳиба) сифатида
қайтариб бериши мумкин, аммо бу кафолатланмайди.
Қарз
-
ал
-
ҳасан
яхши
ният асосида бериладиган фоизсиз ссудадир. Қарз олувчи асосий қарзни
тўлаши шарт, лекин ҳеч қандай фоиз тўламайди.
6.
Такафул инструментлари. Такафул
-
бу шариатга мувофиқ суғурта
тизими бўлиб, унда иштирокчилар юзага келиши мумкин бўлган зарар ёки
мажбуриятларни қоплаш учун умумий фондга ўз ҳиссаларини қўшадилар.
У ўзаро ҳамкорлик ва рискларни тақсимлаш тамойиллари асосида
ишлайди.
Ушбу таснифлар мукаммал эмас ва ислом тамойилларига мос
келадиган битимларни тузиш учун фойдаланиладиган бошқа исломий
молиявий инструментлар ва шартномалар ҳам мавжуд. Молиявий
инструментни танлаш муайян молиявий операцияга, унинг мақсадига ва
иштирокчиларга боғлиқ.
Исломий молия институтлари шариат тамойилларига риоя қилган
ҳолда мижозларнинг турли
молиявий эҳтиёжларини қондириш учун ушбу
инструментларнинг комбинациясидан фойдаланадилар.
Ислом молияси соҳасининг салоҳияти қуйидаги 4 тармоқ фаолияти
орқали баҳо беришимиз мумкин:
1. Ислом банклари
2. Сукук (исломий қимматли коғозлар)
3.
Исломий фонд активлари (инвестиция компаниялари, микромолия
муассасалари ва ҳ.к.з.)
4. Такафул (исломий суғурта)
1-
жадвал маълумотларидан ҳудуд бўйича ислом молия бозорида
кўрфаз ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари[3] юқори ривожланиш
суръатларига
эга
бўлаётганини
кўришимиз
мумкин.
Бу
эса
мамлакатимизни шу кенгаш мамлакатлар аъзоси БАА, Баҳрайн, Саудия
Арабистони, Қатар[4], Кувайт ва Уммон мамлакатлари билан алоқаларни
ривожлантириш
Янги
Ўзбекистон
ташқи
сиёсатининг
устувор
йўналишларидан бири бўлмоғи
лозим.
Сўнгги йилларда жаҳон молия
бозорининг таркибий қисмларидан ҳисобланган ислом молия бозорининг
тез суръатлар билан ўсиб бориш тенденциясига эга эканлиги натижасида,
кўпчилик давлатлар бу бозорни таҳлил қилишга ва ислом молия
бозорининг имкониятларидан фойдаланишга қизиқиш билдираяптилар.
216
1-
жадвал
Исломий молия хизматлари индустрияси минтақалар бўйича
тақсимланиши (млрд АҚШ долларида, 2022)
[2]
Хусусан, Ўзбекистонда ҳам ислом молия бозорининг молиявий
инструментларидан фойдаланган ҳолда инвестициялар жалб қилишга
катта эътибор қаратилапти. Жумладан, “Ўзбекистон —
2030” стратегияси
тўғрисидаги Фармонда[5] келгуси етти йилда камида 3 та тижорат банкида
Ислом молияси мезон ва тартиблари жорий этилиши кўзда тутилганлиги
ҳам ислом молия бозори имкониятларидан фойдаланган ҳолда
инвестициялар оқимини ҳажмини оширишга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда исломий инвестиция
лойиҳалари ҳажмини ошириш учун ислом молия бозори инструментларига
асосланган исломий молиялаштириш механизмини такомиллаштириш
масаласида жиддий илмий изланишлар олиб борилиши асносида ушбу
масаланинг назарий
-
методологик ва амалий ечимига эришиш зарурлигини
кўрсатмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC9906746/
2.
Islamic financial services industry stability report 2023
3.
https://xs.uz/uz/post/korfaz-arab-davlatlari-hamkorlik-kengashi-markazij-osiyo-
strategik-muloqotining-birinchi-jigilishi-bolib-otdi
4.
https://www.gazeta.uz/uz/2023/10/02/qatar/
5.
