Авторы

  • Жамолиддин Умурзаков
    Ташкентский международный университет финансового менеджмента и технологий https://orcid.org/0000-0002-7662-4210

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.123454

Ключевые слова:

инвестиции локализация и импортозамещение цифровизация эффективность финансовая модель искусственный интеллект методология нефтегазовая отрасль добыча переработка повышение эффективности собственного капитала промышленные предприятия технологический суверенитет

Аннотация

Целью данного исследования является рассмотрение актуальных вопросов промышленной политики Узбекистана. Научно анализирует текущую ситуацию (статистика, анализ), процессы (практические реформы, законодательство) и перспективы (стратегия, предложения) в направлении локализации и импортозамещения в нефтегазовой отрасли, формулирует предложения. В статье описаны проблемные ситуации и пути их решения на примере локализации и сокращения импорта АО «Узбекнефтегаз».


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

318


ЎЗБЕКИСТОН НЕФТ

-

ГАЗ САНОАТИДА МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ВА ИМПОРТНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ: ЖОРИЙ ҲОЛАТ ВА ИСТИҚБОЛЛАР

DSc

Умурзаков Жамолиддин

Тошкент халқаро молиявий бошқарув

ва технологиялар университети

ORCID: 0000-0002-7662-4210

jamoliddin.umurzokov@gmail.com

Аннотaция.

Ушбу тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг саноат сиёсатидаги

долзарб муаммоларга бағишланган. Унда нефт

-

газ саноатида маҳаллийлаштириш ва

импортни қисқартириш йўналишида жорий ҳолат (статистика, таҳлил), жараёнлар
(амалий ислоҳотлар, қонунчилик), истиқболлар (стратегия, таклифлар) илмий таҳлил

қилинган ва таклифлар шакллантирилган. Мақолада “Ўзбекнефтгаз” АЖ мисолида

маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартиришда мавжуд муаммоли ҳолатлар ва

уларнинг ечими бўйича илмий қарашлар баён қилинган.

Калит сўзлар:

инвестициялар, маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартириш,

рақамлаштириш, самарадорлик, молиявий модель, сунъий интеллект, методология,

нефть

-

газ саноати, қазиб олиш, қайта ишлаш, ўз капитали самарадорлигини ошириш,

саноат корхоналари, технологик суверенитет

.

ПРОЦЕССЫ ЛОКАЛИЗАЦИИ И ИМПОРТОЗАМЕЩЕНИЯ В НЕФТЕГАЗОВОЙ ОТРАСЛИ

УЗБЕКИСТАНА: ТЕКУЩЕЕ СОСТОЯНИЕ И ПЕРСПЕКТИВЫ

DSc

Умурзаков Жамолиддин

Ташкентский международный университет

финансового менеджмента и технологий

Аннот

a

ция.

Целью данного исследования является рассмотрение актуальных

вопросов промышленной политики Узбекистана. Научно анализирует текущую

ситуацию (статистика, анализ), процессы (практические реформы, законодательство)

и перспективы (стратегия, предложения) в направлении локализации и
импортозамещения в нефтегазовой отрасли, формулирует предложения. В статье

описаны проблемные ситуации и пути их решения на примере локализации и сокращения
импорта АО «Узбекнефтегаз».

Ключевые слова:

инвестиции, локализация и импортозамещение, цифровизация,

эффективность, финансовая модель, искусственный интеллект, методология,

нефтегазовая отрасль, добыча, переработка, повышение эффективности собственного
капитала, промышленные предприятия, технологический суверенитет.

UO‘K:

339.562

V SON - MAY, 2025

318-325

00


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

319

LOCALIZATION AND IMPORT SUBSTITUTION PROCESSES IN THE OIL AND GAS

INDUSTRY OF UZBEKISTAN: CURRENT STATUS AND PROSPECTS

DSc

Umurzakov Jamoliddin

Tashkent International University of

Financial Management and Technologies

Abstract.

The purpose of this study is to consider current issues of industrial policy in

Uzbekistan. Scientifically analyzes the current situation (statistics, analysis), processes (practical
reforms, legislation) and prospects (strategy, proposals) in the direction of localization and import

substitution in the oil and gas industry, formulates proposals. The article describes problem

situations and ways to solve them using the example of localization and reduction of imports of

JSC “Uzbekneftegaz”.

Keywords:

investments, localization and import substitution, digitalization, efficiency,

financial model, artificial intelligence, methodology, oil and gas industry, production, processing,

increasing the efficiency of equity capital, industrial enterprises, technological sovereignty.

Кириш

.

Ўзбекистон сингари техник ва технологик жиҳатдан эндигина шаклланиш

босқичида турган давлат учун нефтгаз саноатида инвестиция фаолияти самарадорлиги

энг биринчи навбатда моддий техник ресурслар ва хизматлар таъминоти, уларнинг

узлуксизлиги билан боғлиқ. Шу

нуқтаи назардан импорт маҳсулотлар ўрнини босиш,

маҳаллийлаштириш лойиҳалари мисолида инвестиция жараёнларини самарали ташкил

этиш натижаларини, нефт ва газ хизматлари бозорида технологияларни

маҳаллийлаштириш жараёни ва истиқболларини таҳлил қилиш муҳим.

Назариядан маълумки, юқори технологияли, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ва

хизматларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга

ошириш орқали тармоқ самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга

эришилади. Ёқилғи

-

энергетика саноати, хусусан нефтгаз саноатида нафақат ушбу

омилларни оқилона баҳолаш ва амалга ошириш, балки Ўзбекистондаги нефтгаз
корхоналарига маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш

стратегиясининг асосий устувор йўналиши сифатида белгилаб ҳам олиш зарур деб

ҳисоблаймиз.

Шу ўринда импорт ўрнини босишга йўналтирилган инвестиция лойиҳаси

мисолида нефт ва газ соҳасидаги маҳаллийлаштириш имкониятлари, лойиҳаларда

эришиладиган молиявий натижалар динамикасини кўриб чиқсак.

Бугунги кунда дунё ҳамжамияти чекланган табиий ресурслар, фойдали

қазилмаларни қазиб олишни кўпайтириш бўйича чекловлар туфайли инсониятнинг,

хусасан иқтисодиётнинг илғор ривожланишини секинлаштириши мумкин бўлган
жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Нефт

-

газ саноатида маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартириш жараёнлари

масалалари хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар ишларида ўрганилган. Жумладан:

Тордо (2011) давлатга тегишли нефть компанияларининг иқтисодий

самарадорлигини ва маҳаллийлаштириш сиёсатининг натижаларини таҳлил қилади.

Ушбу тадқиқотда маҳаллий саноат салоҳиятини оширишда тармоқлараро ҳамкорлик
муҳимлиги таъкидланади. Импорт ўрнини босувчи технологияларни ўзлаштириш

орқали истиқболли ривожланиш сценарийлари ишлаб чиқилади.

Келлас (2010) газ бозоридаги глобал тенденциялар ва минтақавий сиёсатлар

таҳлил этилади. Муаллиф маҳаллийлаштириш жараёнлари самарадорлигини


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

320

энергетика хавфсизлиги контекстида кўради. Энергия импортига боғлиқликни
камайтириш учун инновацион ишлаб чиқариш асосий омил сифатида кўрсатилади.

Стивенс (2008) миллий нефть компанияларининг ролини баҳолайди ва уларнинг

маҳаллий иқтисодиётдаги аҳамиятини таъкидлайди. Импортни қисқартириш учун

тармоқнинг ички эҳтиёжлари ва ишлаб чиқариш салоҳиятига йўналтирилган
инвестициялар кераклиги кўрсатилади.

Қурбонов

(2020) мамлакатдаги нефть

-

газ саноатининг ривожланиш босқичларини

таҳлил қилган. Унда маҳаллийлаштириш ва технологик мустақилликни ошириш орқали

импортни қисқартиришнинг иқтисодий самараси асослаб берилган.

Боймуродов (2021) китобида энергетика соҳасида импорт ўрнини босувчи

маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича амалий таклифлар берилган.

Муаллиф турли давлатлардаги тажрибаларни таҳлил қилиб, Ўзбекистон шароитида

қўллаш мумкин бўлган моделларни таклиф

қилади. Соҳада рақобатбардош маҳаллий

маҳсулотлар ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилган.

Мирзаев (2019) монографияда нефт

-

газ тармоғидаги маҳаллийлаштириш

сиёсатининг институционал асослари кўриб чиқилади. Муаллиф соҳавий ҳамкорлик ва

инновацион

инфратузилмани

ривожлантириш

орқали

импорт

қисқариши

мумкинлигини кўрсатади. Давлат

-

ҳусусий шериклик механизмлари алоҳида таҳлил

қилинган.

Қурбанов

(2018) модернизация жараёнлари ва уларнинг маҳаллийлаштиришга

таъсирини ёритади. Технологик жиҳатдан мустақил тармоқ яратиш учун илмий

тадқиқотлар ва маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб

-

қувватлаш зарурлиги

таъкидланган. Импортга қарамликни босқичма

-

босқич камайтириш усуллари

келтирилган.

Тадқиқот методологияси.

Мақолани тае рлаш жараёнида нефт

-

газ саноатида маҳаллийлаштириш ва

импортни қисқартириш жараёнлари, уларнинг самарадорлигини ошириш усулларидан

самарали фойдаланган ҳолда корхоналарнинг фаолиятини ривожлантиришнинг

назарий ва амалий асослари ўрганилди. Мақолада назарий мушоҳада, тизимли ёндашув,
кузатиш, умумлаштириш ва таҳлил каби усуллар самарали қўлланилди, шунингдек

тизимда мавжуд муаммолар ва уларни ечимлари, бу борада амалга оширилиши керак

бўллган вазифалари борасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ҳозирги

вақтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ нафақат миллий нефть

-

газ саноати флагмани,

балки ўз йўналишида минтақада етакчи ўринлардан бирини эгалловчи молиявий
барқарор компания ҳамдир.

1-

расм. 2018

-

2023 йилларда Ўзбекнефтгаз корпоратив харидларида маҳаллий

корхоналар улушининг ўзгариш динамикаси.

8.5%

19.3%

23%

28%

30%

32%

2018 Й.

2019 Й.

2020 Й.

2021 Й.

2022 Й.

2023 Й.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

321

Жаҳоннинг вертикал

-

интеграллашган нефт

-

газ корхоналари (СОКАР, Газпром,

Chevron, Petronas ва бошқалар) тажрибаси таҳлиллари шуни кўрсатадики, нефть

-

газ

корхоналарини ривожлантиришда мавжуд муаммоларни бартараф этишда қазиб

чиқариш, бурғилаш ва қайта ишлаш жараёнларига инновацион технологияларни фаол

жорий этиш, харажатларни қисқартириш, эҳтиёт қисмларни етказиб бериш ва хизмат
кўрсатиш барқарорлигини таъминлаш факторларининг муҳимлиги ортиб бормоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сўнгги йилларда нефт

-

газ соҳасида маҳсулотлар,

бутловчи буюм ва материалларнинг катта қисми ташқи бозорлардан келтирилган, буни

1-

расм маҳаллий бозорнинг умумий харидлар миқдоридаги улушидан ҳам кўрсак

бўлади. Бу динамика охирги йилларда яхшиланиб бораётганини ҳам таъкидлаш лозим.

Агар 2018 йилда корхонананинг ялпи харидларида маҳаллий контент улуши 8,5 ташкил

этган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 23,5 бирликка яхшиланган ва 32 фоизгача

чиққан.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024 йил инвестиция дастурига 13 та лойиҳа киритилган

бўлиб, шулардан 7 таси бевосита газ қудуқларини бурғулаш ва жиҳозлаш, қудуқларни

таъмирлаш, конларда технологик тадбирларни амалга ошириш ишлари билан боғлиқ

лойиҳалар. Мазкур лойиҳаларда самарадорликни таъминлаш биринчи навбат
материал

-

техник таъминот тадбирлари билан боғлиқ.

“Ўзбекнефтгаз” томонидан йиллик ўртача 460

млн АҚШ долларилик махсулот ва

хизматлар импорт қилинаётган бўлса, унинг 70

фоизи нефт маҳсулотлари, 12

фоизи

қувурлар, 11

фоизи технологик ускуналар, 7

фоизи кимёвий реагентлар ҳисобига тўғри

келмоқда.

Бурғилаш йўналишида маҳсулот ва хизматларга бўган эҳтиёж таҳлилига кўра 2024

йилда шартли 36 турдаги қудуқ усти ва ости ускуналари (бошмоқлар, клапанлар,

тескари клапанлар, тиқинлар, цементлаш бошчалари, марказлаштиргичлар, фрезерлар,

метчиклар, пакерлар, муфталар ва бошқалар), шартли 22 турдаги қудуқларни капитал
таъмирлаш учун зарур бўладиган ускуна ва реагентлар (каустик ва кальцийланган сода,

бентонит, турли хилдаги фрезлар, барит, туз кислотаси ва бошқалар) зарур бўлади

.

Охирги йилларда жаҳон бозорида юзага келаётган юқори амплитудали

ўзгаришлар, минтақада юз бераётган геосиёсий вазият маҳсулот ва хизматларни
етказиб беришда бир қанча муаммоларни юзага келтирмоқда. Бу эса ўз навбатида

бурғулаш жараёнларида жиддий узилишлар, бурғилаш сифатининг пасайиши,

бурғилаш қоришмаларининг қотиб қолиши ва ортиқча сарф бўлиши, тез ишдан чиқиши,

таннархнинг ортиб кетиши, ишчилар қўнимсизлиги каби жуддий муаммоларга сабаб
бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, импорт ўрнини босувчи дастурларни амалга ошириш нефт

-

газ

саноатида хорижий технологияларга қарамликни камайтириш, етакчи нефт

-

газ

корхоналарининг молиявий кўрсаткичлари ва ишлаб чиқаришини яхшилаш имконини

беради.

Ўзбекистонда 2016

-

2017 йиллардан бошлаб маҳсулотларни маҳаллийлаштириш

ҳамда импорт ўрнини босиш сиёсати изчил амалга ошириб келинмоқда. 2016

-2025

йилларда ушбу йўналишда бир қатор янги меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат

дастурлари қабул қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ

-

2698-

сон қарори билан 2017

-

2019 йилларда тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва

материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тасдиқланди. Ушбу

ҳужжат

маҳаллийлаштириш

лойиҳаларини

рағбатлантиришнинг

асосий

йўналишларини белгилар экан, 2000 йилдан 2016 йилгача амалга оширилган 2,8

мингдан ортиқ лойиҳа натижасида 4,8 мингдан зиёд янги турдаги маҳсулот

ўзлаштирилгани ва саноат маҳсулотида маҳаллийлашган улуш 20 фоиздан ошганини

қайд этган. Шу қарорга мувофиқ, 2017

-

2019 йилларда қиймати 3,4 млрд.долларга яқин


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

322

1

150 та лойиҳани амалга ошириш режаси тасдиқланиб, маҳаллий ишлаб

чиқарувчиларга бир қатор имтиёзлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июнда қабул қилинган ПҚ

-

3107-

сон қарори эса нефт

-

газ тармоғи бошқарувини такомиллаштиришга қаратилди ва

тармоқда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштириш,
маҳаллий хомашё асосида тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш ҳамда импорт

ўрнини босиш вазифаларини белгилаб берди. Унга мувофиқ, нафақат нефть

-

газ, балки

кимё саноати учун ҳам асбоб

-

ускуналарни маҳаллийлаштириб ишлаб чиқаришни

ташкил этиш вазифаси юкланди.

Шунингдек, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга муайян

муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилинди

Тегишли норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар билан 2018 йил 1 апрелдан

маҳаллийлаштириш дастуридаги корхоналар учун илгари берилган солиқ ва божхона
имтиёзлари бекор қилинди. Бунда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни бевосита

имтиёзлардан кўра рақобатбардошликка ундаш ва бозор тамойилларига ўтиш мақсад

қилинди.

Шунга қарамай, маҳаллийлаштириш бўйича давлат дастурлари янги шаклларда

давом эттирилди. Хусусан, 2020 йил 10 мартда Вазирлар Маҳкамасининг 136

-

сон қарори

билан 2020

-

2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотлар ишлаб

чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тасдиқланди. Унга мувофиқ умумий қиймати

3,1 млрд АҚШ доллари миқдорида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш

ва 351,6 млн АҚШ доллари экспорт қилиш учун мамлакат бўйлаб 2300 дан ортиқ янги
лойиҳаларни амалга ошириш белгиланди.

Шу даврдан импорт режимини либераллаштиришга ҳам эътибор қаратилди –

кўплаб товарлар бўйича божхона тўловлари ва акцизлар камайтирилди ёки бекор

қилинди, импорт квоталари чиқариб ташланди. 2021 йил феврал ойида маҳаллий ишлаб
чиқарувчиларни қўллаб

-

қувватлаш мақсадида 500 дан ортиқ хорижий товарларни

давлат харидларида сотиб олиш тақиқланди, яъни давлат ташкилотлари маҳаллий

аналоглари мавжуд бўлган импорт товарларни харид қила олмайдиган тартиб жорий

этилди.

Сўнгги

ўн

йилликда

(2016

-

2025

йилларда)

нефт

-

газ

тармоғида

маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босишга доир муҳим қарорлар қабул қилиниб,

махсус давлат дастурлари амалга оширилди. Дастлаб солиқ

-

божхона имтиёзлари

орқали қўллаб

-

қувватлаш амал қилган бўлса, 2018 йилдан рақобатни ошириш ва бозор

механизмларига ўтишга урғу берилди. Шу билан бирга маҳаллийлаштириш дастурлари

орқали юзлаб лойиҳалар тасдиқланиб, тармоқда маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни

кенгайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Нефт

-

газ соҳасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича

қатор йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Булар орасида энг аҳамиятлиси

Қашқадарё вилоятида барпо этилган “Uzbekistan GTL” тозаланган метандан

синтетик

ёқилғи ишлаб чиқариш заводидир. GTL заводи маҳаллий газ ресурсларини чуқур қайта

ишлаб, мамлакатнинг авиация ва транспорт соҳаси учун зарур ёқилғиларни ўзимизда

тайёрлашни таъминлайди ва йиллик 500 млн АҚШ доллари атрофида нефть
маҳсулотлари импортини тежаш имконини беради.

Амалга оширилган яна бир йирик лойиҳа –

Фарғона нефтьни қайта ишлаш

заводини модернизация қилиш ва хусусий секторга ўтказиш лойиҳасидир. 2019 йилда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидан чиқарилган ушбу нефть

-

кимё мажмуаси 2022 йилда

“Sanoat energetika guruhi” хусусий компанияси томонидан сотиб олинди. Янги инвестор

томонидан 2022–2023 йилларда заводга 400 млн АҚШ доллари ҳажмида сармоя

киритилиб, тубдан реконструкция ишлари бошланди. Модернизация доирасида ишлаб

чиқариш қувватини икки бараварга ошириш, қолаверса илк

бор Евро

-

5 стандартларига


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

323

мос келувчи юқори сифатли автомобиль бензини, реактив ёқилғи ва турли мотор
ёғларини маҳаллийлаштириб ишлаб чиқариш режалаштирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз таркибида 2020

-

2021 йилларда маҳаллийлаштириш

дастурини ишлаб чиқиб, белгиланган турдаги жиҳоз ва қисмларни ўз корхоналарида

ишлаб чиқаришни янада кенгайтирди. Шу билан бирга, нефт

-

газ, энергетика ва

машинасозлик тармоқлари ўртасида кооперация ярмаркалари ўтказилиб, маҳаллий

ишлаб чиқарувчиларнинг катта саноат корхоналарига маҳсулот етказиб беришини

йўлга қўйиш чоралари кўрилди. 2017

-

2024 йилларда саноат кооперацияси ярмаркалари

институти орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга йирик компаниялар билан
шартномалар тузиш имкони яратилди.

Хулоса ва таклифлар.

2016

–2025 йилларда нефт

-

газ соҳасида ички бозорни маҳсулот ва хизматлар билан

таъминлаш, четга валюта чиқиб кетишини олдини олиш ва технологик мустақилликни

оширишга эришилди.

Маҳаллийлаштириш ва ресурсларни самарали қайта ишлаш ҳисобига 2016

-2025

йилларда нефт

-

газ соҳасида импорт ҳажми сезиларли даражада қисқарди. Айниқса,

нефть маҳсулотлари (бензин, дизель, керосин) ва нефт

-

кимё хомашёлари (полиэтилен,

полипропилен ва б.) бўйича Ўзбекистон ўзини асосан таъминлай бошлади. Импортни

қисқартириш чоралари нафақат маҳаллий ишлаб чиқаришни ҳимоя қилиш, балки

энергетик хавфсизликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилди.

Шунга қарамай, айрим йўналишларда, масалан, қишки мавсумда табиий газ

етказиб беришда, ҳали ҳам импортга боғлиқ ҳолат сақланиб қолмоқда ва буни бартараф

этиш учун қўшимча чоралар зарур.

Нефть

-

газ соҳасида маҳаллийлаштириш сиёсати ва амалий жараёнда бир қатор

муаммоли жиҳатлар ҳам кўзга ташланди:

Технологик ва техник муаммолар: Айрим турдаги юқори технологияли ускуналар

ва тизимларни мамлакат ичида ишлаб чиқариш ҳали ҳам қийин бўлиб қолмоқда.

Масалан, геология

-

қидирув ускуналари, мураккаб компрессор станциялар ёки нефть

-

газни қайта ишлашнинг нозик катализаторларини тўлиқ маҳаллийлаштириш учун
технологик база етарли эмас. Шу сабабли, нефт

-

газ тармоғи корхоналари ҳали ҳам

муҳим жиҳозларни импорт қилишга мажбур. Бу эса маҳаллийлаштириш даражасини

чеклайди ва техниқавий мустақилликка тўсиқ бўлади.

Молиявий ва инвестиция муаммолари: Маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг

аксарияти катта сармоя талаб қилади. Давлат дастурлари доирасида имтиёзлар

берилган бўлса

-

да, 2018 йилга келиб уларнинг бекор қилиниши баъзи корхоналар учун

қийинчилик туғдирди. Ҳисоб

-

китобларга кўра, маҳаллийлаштириш дастуридаги

лойиҳаларнинг 15 фоизга яқини молиявий маблағ етишмаслиги ёки кредит шартлари

оғирлиги сабабли амалга ошмай қолган.

Тармоқлараро мувофиқлашув ва бозор муаммолари: Маҳаллийлаштирилган

маҳсулотларга талабни шакллантиришда баъзан мувофиқлик масалалари туғилган.

Яъни, бир тармоқда ишлаб чиқарилган маҳаллий бутловчи қисмларга бошқа

тармоқдаги корхоналар томонидан талаб паст бўлиши кузатилган. Бунда махаллий
маҳсулот сифат жиҳатдан халқаро аналоглардан пастлиги ёки нархи қимматлиги сабаб

бўлиши мумкин. Масалан, айрим давлат корхоналари импорт ускунани танлашда давом

этган, чунки маҳаллий маҳсулотни ишончсиз деб баҳолаган.

Шунингдек, тармоқлараро кооперацияда маълум бюрократик тўсиқлар ҳам бўлган

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини йирик компанияларга “кидириш”

жараёнида қийинчиликларга дуч келганликларини билдирган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

324

Таклиф этилаётган амалий таклифлар ва ривожлантириш йўналишлари:

Юқоридаги таҳлил асосида нефт

-

газ соҳасида маҳаллийлаштириш сиёсатини

янада ривожлантириш учун қуйидаги амалий таклиф ва йўналишлар тавсия этилади:

Технологик инвестициялар ва кооперация: Тармоқда маҳаллийлаштирилмаган

юқори технологияли жиҳозлар учун чет эл компаниялари билан қўшма корхоналар
ташкил этишни рағбатлантириш керак. Масалан, қудуқлар учун замонавий ускуналар

ёки нефть

-

кимё катализаторларини ишлаб чиқариш бўйича технологик гигантлар

билан қўшма корхоналар тузилиб, уларга махсус иқтисодий зона имтиёзлари тақдим

этиш мумкин. Бу хорижий капитални жалб этиш ва технология трансферини
тезлаштиради. Шунингдек, саноат кооперация марказлари ташкил этилиб, маҳаллий ва

хорижий компаниялар биргаликда маҳсулот ишлаб чиқариши учун инфратузилма

яратиш зарур.

Сифат ва стандартлар бўйича дастурлар: Маҳаллий ишлаб чиқарилаётган

маҳсулотларнинг сифати халқаро стандартларга мос бўлиши учун махсус дастурларни

амалга ошириш лозим. Масалан, нефт

-

газ ускуналари учун ISO ва API стандартларини

жорий этиш, миллий сертификатлаш тизимини халқаро аккредитациядан ўтказиш

зарур. Корхоналарга бу борада техник ёрдам (консалтинг, грант) бериш, сифат
менежменти тизимларини жорий этган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни молиявий

рағбатлантириш таклиф этилади. Сифат ошиши маҳаллий маҳсулотларни нафақат ички

бозор, балки экспортда ҳам рақобатбардош қилади.

Солиқ ва молиявий рағбатлар баланси: 2018 йилда бекор қилинган имтиёзлар

ўрнини босувчи механизм сифатида танлов асосида таргетли субсидиялар ва солиқ
кредитлари тизимини жорий этиш мумкин. Яъни, ҳақиқатан экспорт салоҳиятига эга

ёки стратегик аҳамиятли маҳаллийлаштириш лойиҳаларига уч йиллик солиқ

имтиёзлари (ёки инвестиция солиқ кредитлари) беришни қайта тиклаш лозим, бироқ

буни автоматик эмас, балки лойиҳа самарадорлиги таҳлилига асосан амалга ошириш
керак.

Давлат харидларида маҳаллий улушни ошириш: 2021 йилда жорий этилган

маҳаллий маҳсулотларга устуворлик берувчи режимни такомиллаштириш лозим.

Жумладан, давлат харидларида қонуний асосда “маҳаллий контент” коэффициенти
жорий этилиб, тендерларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга балл кўринишида

устунлик берилиши мумкин.

Қонунчиликни

такомиллаштириш:

Импорт

ўрнини

босиш

ва

маҳаллийлаштиришга оид тартиб

-

қоидаларни замон талабига мос равишда янгилаш

лозим. Масалан, “Маҳаллийлаштириш тўғрисида” алоҳида қонун қабул қилиниб, унда

маҳаллий маҳсулот тушунчаси, рағбатлар, мувофиқлик талаблари

ва мониторинг

механизми аниқ баён этилиши мумкин. Бунда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) қоидалари
ҳам инобатга олиниб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўлланиладиган чоралар

халқаро мажбуриятларга зид келмаслигига эътибор қаратиш керак.

Нефть

-

газ соҳасида маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартириш борасида

келгусида муваффақият қозониш учун юқоридаги таклиф этилган чораларни изчил

амалга ошириш зарур. Технология трансферти ва инвестиция жалби, маҳсулот сифати

ва рақобатбардошлигини ошириш, солиқ

-

молия рағбатларининг мақсадли

қўлланилиши, кадрлар салоҳиятини ошириш ва қонунчилик асосини мустаҳкамлаш

орқали маҳаллийлаштириш сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш мумкин. Бу эса ўз

навбатида нафақат импорт харажатларини иқтисод қилиш, балки нефт

-

газ

тармоғининг умумий самарадорлигини юксалтириш, мамлакатнинг иқтисодий
барқарорлиги ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

325

Адабиётлар/Литература/References:

EY(2014) Global Oil & Gas. Local Content in the Oil and Gas Sector. London:Ernst & Young, 52 p.

Kellas, G. (2010) Natural Gas Markets: Global Trends and Issues.

Oxford: Oxford Institute

for Energy Studies,

88 p.

Ovadia, J.S. (2016) Local Content and Natural Resource Governance: The Cases of Angola

and Nigeria.

London: Palgrave Macmillan, 2016.

265 p.

Stevens, P. (2008) National Oil Companies: Good or Bad? // Energy Policy.

Vol. 36, No. 8.

P. 1337

1347.

Tordo, M. (2011) National Oil Companies and Value Creation.

Washington D.C.: The World

Bank,

124 p.

Umurzakov J. (2023) Analysis of the performance of financial and economic activities of

national oil and gas enterprises (on the example of Uzbekneftegaz JSC). Scientific Journal of

“SOCAR Proceedings” No.4 013

-030, SCOPUS Cite Score: 2.3, ISSN:2218-6867.

Umurzoqov J. (2022) Improving the methodology of investment activities of oil andgas

enterprises. Mathematical Statistician and Engineering Applications. Vol. 71 No. 4. ISSN: 2094-

0343 2326-9865. http://philstat.org.ph.

Боймуродов Ш.Б.

(2021)

Энергетика секторида импортни қисқартириш

стратегиялари. –

Тошкент: ТДИУ нашриёти, –

144 б.

Будаев А. (2015) Нефтегазовая отрасль имеет большой потенциал для

использования лизинга /

http://m.oilcapital.ru/industry/247543

Қурбанов

И.

(2018)

Ўзбекистон

нефть

-

газ

комплексида

технологик

модернизациянинг аҳамияти. –

Тошкент: Фан ва технол., –

132 б.

Қурбонов

А.Ш. (2020) Ўзбекистонда нефть

-

газ соҳасини ривожлантиришнинг

иқтисодий асослари. Тошкент: Иқтисодиёт, –

180 б.

Мирзаев Б.Б. (2019) Ўзбекистонда саноатни маҳаллийлаштириш жараёнлари ва

истиқболлари. –

Самарқанд: СамИСИ нашриёти, –

156 б.

Нуреев Р.М., Бусыгин Е.Г. (2020). Система факторов, влияющих на капитализацию

публичных нефтяных компаний сектора добычи // Вестник Московского университета.

Серия 6. Экономика. № 2. С. 46

-6.

Умурзаков Ж. (2024) “Нефть

-

газ корхоналарида инвестиция лойиҳаларини амалга

ошириш орқали импортни қисқартириш самарадорлиги эришиш”. “Бозор, пул ва кредит”

илмий

-

амалий, иқтисодий журнал. 1/ 1 чорак, индекс 853, ISSN 2010

-6580.

Умурзаков Ж. (2025) “Корхоналарни рақамлаштириш шароитида инвестиция

фаолияти методологиясини такомиллаштириш йўналишлари”, “Ilg’or iqtisodiyot va
pedagogik texnologiyalar” илмий электрон журнали, UOʻK: 330.322.01, II SON.

www.sci-p.uz.

Умурзаков Ж.Ш.

(2023)

Нефть

-

газ корхоналарининг инвестиция фаолияти: назария

ва амалиёт. Монография. –

Тошкент: “Chinor fayzi baland” нашриёти, –

148 б.

Умурзоқов Ж.Ш., Бакиева И.А. (2022) Трансформациялаш шароитида нефть

-

газ

корхоналари инвестиция сиёсатида импортни қисқартириш ва маҳаллийлаштиришнинг
аҳамияти. “Agro biznes inform” иқтисодий

-

ижтимоий, илмий оммабоп журнали (3). ISSN

2010-

9024, 120 б.

Библиографические ссылки

EY(2014) Global Oil & Gas. Local Content in the Oil and Gas Sector. London:Ernst & Young, 52 p.

Kellas, G. (2010) Natural Gas Markets: Global Trends and Issues. – Oxford: Oxford Institute for Energy Studies, – 88 p.

Ovadia, J.S. (2016) Local Content and Natural Resource Governance: The Cases of Angola and Nigeria. – London: Palgrave Macmillan, 2016. – 265 p.

Stevens, P. (2008) National Oil Companies: Good or Bad? // Energy Policy. – Vol. 36, No. 8. – P. 1337–1347.

Tordo, M. (2011) National Oil Companies and Value Creation. – Washington D.C.: The World Bank, – 124 p.

Umurzakov J. (2023) Analysis of the performance of financial and economic activities of national oil and gas enterprises (on the example of Uzbekneftegaz JSC). Scientific Journal of “SOCAR Proceedings” No.4 013-030, SCOPUS Cite Score: 2.3, ISSN:2218-6867.

Umurzoqov J. (2022) Improving the methodology of investment activities of oil andgas enterprises. Mathematical Statistician and Engineering Applications. Vol. 71 No. 4. ISSN: 2094-0343 2326-9865. http://philstat.org.ph.

Боймуродов Ш.Б. (2021) Энергетика секторида импортни қисқартириш стратегиялари. – Тошкент: ТДИУ нашриёти, – 144 б.

Будаев А. (2015) Нефтегазовая отрасль имеет большой потенциал для использования лизинга / http://m.oilcapital.ru/industry/247543

Қурбанов И. (2018) Ўзбекистон нефть-газ комплексида технологик модернизациянинг аҳамияти. – Тошкент: Фан ва технол., – 132 б.

Қурбонов А.Ш. (2020) Ўзбекистонда нефть-газ соҳасини ривожлантиришнинг иқтисодий асослари. Тошкент: Иқтисодиёт, – 180 б.

Мирзаев Б.Б. (2019) Ўзбекистонда саноатни маҳаллийлаштириш жараёнлари ва истиқболлари. – Самарқанд: СамИСИ нашриёти, – 156 б.

Нуреев Р.М., Бусыгин Е.Г. (2020). Система факторов, влияющих на капитализацию публичных нефтяных компаний сектора добычи // Вестник Московского университета. Серия 6. Экономика. № 2. С. 46-6.

Умурзаков Ж. (2024) “Нефть-газ корхоналарида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали импортни қисқартириш самарадорлиги эришиш”. “Бозор, пул ва кредит” илмий-амалий, иқтисодий журнал. 1/ 1 чорак, индекс 853, ISSN 2010-6580.

Умурзаков Ж. (2025) “Корхоналарни рақамлаштириш шароитида инвестиция фаолияти методологиясини такомиллаштириш йўналишлари”, “Ilg’or iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar” илмий электрон журнали, UOʻK: 330.322.01, II SON. www.sci-p.uz.

Умурзаков Ж.Ш. (2023) Нефть-газ корхоналарининг инвестиция фаолияти: назария ва амалиёт. Монография. – Тошкент: “Chinor fayzi baland” нашриёти, – 148 б.

Умурзоқов Ж.Ш., Бакиева И.А. (2022) Трансформациялаш шароитида нефть-газ корхоналари инвестиция сиёсатида импортни қисқартириш ва маҳаллийлаштиришнинг аҳамияти. “Agro biznes inform” иқтисодий - ижтимоий, илмий оммабоп журнали (3). ISSN 2010-9024, 120 б.