Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may
www.sci-p.uz
309
КОРХОНАЛАРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ ТАВСИФИ, КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Саттаров Тохир
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ORCID: 0000-0002-6713-9344
Аннотация.
Ушбу мақолада ишлаб чиқариш жараёни таркибий қисмлари, ишлаб
чиқариш жараёни бухгалтерия ҳисобининг муҳим объекти сифатида мамлакатимиз ва
хорижлик олимларнинг берган таърифлари тадқиқ қилинди ва унинг олтита
хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек, ишда ишлаб чиқариш жараёни босқичлари ва
унда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва ишлаб чиқариш жараёни кўрсаткичлари
тизими жумладан, ишлаб чиқаришнинг ташкилий
-
техник даражасини тавсифловчи
кўрсаткичлар, маҳсулот чиқишини тавсифловчи кўрсаткичлар, меҳнат
ресурслари ва
улардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ кўрсаткичлар,
маҳсулот таннархи билан
боғлиқ кўрсаткичлар
тартиби келтирилган. Ишлаб чиқариш жараёни босқичлари ва
унда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ёритилган.
Калитли сўзлар
:
ишлаб чиқариш жараёни, бухгалтерия ҳисоби вазифалари, ишлаб
чиқариш харажатлари, ТМЗ, тайёр маҳсулот, хомашё, маҳсулот таннархи, буюртмали
ва жараёнли тизим.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ОПИСАНИЯ, ПОКАЗАТЕЛЕЙ И УЧЕТА ПРОИЗВОДСТВЕННЫХ
ПРОЦЕССОВ НА ПРЕДПРИЯТИЯХ
Саттаров Тохир
Самаркандский институт экономики и сервиса
Аннотация
.
В данной статье даны определения компонентов производственного
процесса, как важного объекта учета производственного процесса, данные
отечественными и зарубежными учеными, и раскрыты его шесть особенностей. В
работе также представлены стадии производственного процесса и задачи учета в нем,
а также система показателей производственного процесса, включающая показатели,
характеризующие организационно
-
технический уровень производства, показатели,
характеризующие выпуск продукции, показатели, связанные с трудовыми ресурсами и их
эффективным использованием,
показатели, связанные с себестоимостью продукции. В
нем освещены этапы производственного процесса и задачи бухгалтерского учета.
Ключевые
слова:
производственный
процесс,
бухгалтерские
задачи,
производственные затраты, TMЦ, готовая продукция, сырье, себестоимость продукции,
система заказов и процессов.
UO‘K:
658.5:657
V SON - MAY, 2025
309-317
00
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may
www.sci-p.uz
310
IMPROVING PRODUCTION PROCESS DESCRIPTION, INDICATORS AND ACCOUNTING IN
ENTERPRISES
Sattorov Tokhir
Samarkand Institute of Economics and Service
Abstract.
This article provides definitions of the components of the production process as
an important object of accounting of the production process, data from domestic and foreign
scientists, and reveals its six features. The work also presents the stages of the production process
and the tasks of accounting in it, as well as a system of indicators of the production process,
including indicators characterizing the organizational and technical level of production,
indicators characterizing the output of products, indicators related to labor resources and their
effective use, indicators related to the cost of production. It covers the stages of the production
process and the tasks of accounting
.
Keywords:
manufacturing process, accounting tasks, manufacturing costs, CMR, finished
goods, raw materials, production cost, order and process system.
Кириш
.
Корхоналарда
бухгалтерия
ҳисобини
Молиявий
ҳисоботнинг
халқаро
стандартлари асосида ташкил этиш муҳим масала ҳисобланади. Молиявий ҳисоботнинг
асосий элементларидан бири бу активлар ҳисобланади. Активлар таркибида захиралар
салмоқли ҳиссани ташкил этади. 2
-
сон БҲХС “Захиралар” стандартига мувофиқ
захиралар таннархи унинг харид таннархи, қайта ишлаш таннархи ва бошқа устама
харажатлардан ташкил топиши қайд этилган. Захиралар харид таннархида ҳисобга
олинади ва шу қийматда ишлаб чиқариш жараёнига ўтказилади. Ишлаб чиқариш
жараёнида захиралар қайта ишланади ва натижада захираларнинг таннархи ошади.
Ишлаб чиқариш жараёни захиралар таннархини шакллантиришдаги қиймат занжирида
муҳим босқич ҳисобланади.
Бугунги кунда жаҳон тажрибасида ишлаб чиқариш жараёнида қийматнинг
шаклланиши, кўрсаткичлари, уни тан олиш, баҳолаш ва ҳисоботларда акс эттириш
масалалари ўрганилган. Ресурслар тақчиллиги, барқарор иқтисодий ўсишни
таъминлаш, экологик муаммоларнинг кескинлашуви, атроф
-
муҳитни ҳимоя қилиш,
иқтисодиётнинг глабаллашуви шароитида ресурслардан самарали фойдаланиш, уларни
баҳолаш, ресурсларнинг ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ахборотларни шакллантириш
ўта долзарб масала ҳисобланади. Шу боис, захираларга оид халқаро стандартларни ҳам
давр талаблари асосида такомиллаштириш зарурияти мавжуд.
Ўзбекистонда МҲХСлари талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш жараёнининг
тавсифи, унинг асосий кўрсаткичлари, босқичлар ва уларда бухгалтерия ҳисоби
вазифаларини белгилаб бериш муҳим аҳамият касб этади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқариш жараёнини
бухгалтерия ҳисоби объекти сифатида тавсифлаш маълум тадқиқотларни олиб
боришни тақозо этади.
Адабиётлар шарҳи.
Анъанавий бухгалтерия ҳисобида бизнес жараёнлари уч турга таснифланади.
Уларни қуйидаги 1
-
расмда ифодалаш мумкин.
Таъминот жараёни захираларни харид қилиш билан боғлиқ жараёнларни
мужассамлантиради. Бу жараёнда захираларнинг харид таннархи шаклланади.
Захираларнинг оптимал миқдорда бўлиши ишлаб чиқаришни узлуксиз ва сифатли хом
-
ашёлар билан ўз вақтида таъминлаб туриш имкониятини беради.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may
www.sci-p.uz
311
Ишлаб чиқариш жараёнида эса захиралар қайта ишланиб, тайёр маҳсулотлар
ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулотларнинг таннархи шаклланади. Ишлаб чиқариш
жараёни кўлами, ҳажми ва мураккаблиги жиҳатидан бошқа жараёнлардан фарқ қилади.
1-
расм. Бизнес жараёнининг асосий таркибий қисмлари
.
Сотиш жараёнида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, иш ва хизматларни
харидорларга сотиш амалга оширилади. Ушбу жараёнда сотилган тайёр
маҳсулотларнинг таннархи шаклланади ва бу молиявий натижалар тўғрисидаги
ҳисоботда ўз аксини топади.
Ишлаб чиқариш жараёни бизнес жараёнининг таркибий қисми ҳисобланади.
Тадқиқот объектимиз ишлаб чиқариш жараёни бўлганлиги боис, ишлаб чиқариш
жараёнига бухгалтерия ҳисобининг объекти сифатида берилган таърифлар ва
тушунчаларни тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.
Интернет манбаларида қуйидаги таърифлар келтирилган:
“Кишиларнинг истеъмоли учун зарур бўлган ҳаётий неъматлари ва бойликларни
яратишга қаратилган мақсадга мувофиқ амалга ошадиган фаолиятдир” (staff.tiiame.uz,
n.d.) деб тавсиф берилган.
“Ишлаб чиқариш жараёни –
бу кишиларнинг истеъмоли учун зарур бўлган моддий
ва маънавий неъматлар яратишга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолиятдир.”(arxiv.uz,
2019)
“Ишлаб чиқариш жараёни –
фойдали товар ва хизматларнинг ҳажми ортиши ва
қиймати ошиши жараёни йиғиндиси. Ҳар қандай иқтисодий тизимда хўжалик
юритишнинг натижаси ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳисобланади.” (arxiv.uz, 2019)
Қомусда
(2024) “Ишлаб чиқариш, моддий ишлаб чиқариш –
жамиятнинг яшаши ва
тараққий этиши учун зарур бўлган моддий бойликлар (турли иқтисодий
маҳсулотлар)ни яратиш жараёни.”
Ҳайдаров
(2023) “Ишлаб чиқариш –
бу бухгалтерия ҳисобининг мураккаб соҳаси,
чунки ишлаб чиқариш жараёнида, қоида тариқасида номенклатура бўйича ҳам, ҳажм
бўйича ҳам катта миқдорда ресурслар сарфланади. Ишлаб чиқариш харажатларини
тўғри аниқлаш, уларни назорат қилиш, таннархни ҳисоблаш, ҳақиқий харажатларнинг
режалаштирилганидан оғишларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби жуда кўп мараккаб ва
муҳим натижаларни ҳисобга олиши керак.”
Боронов (2022) “Хўжалик юритувчи субъектларда ушбу ишлаб чиқариш жараёнида
харажатларни тўғри ҳисобга олиш ва бошқариш бугунги куннинг долзарб
вазифаларидан ҳисобланади” деб таъкидланган.
Абдусаломованинг (2022) таъкидлашича, “Бизнингча, бизнeс
-
жaрaёни, шунингдeк,
ишлаб чиқариш учун зaрур бўлгaн xoдимлaрнинг энг минимaл сонини ўз ичигa oлиши
кeрaк. Сабаби бу тартиб мaҳсулoт ёки xизмaт таннaрxини (бизнeс жaрaёнининг
нaтижaсида) кaмaйтириш учун зaрурдир.”
Махмудов (2022) “Саноат корхоналарида сaмaрaли бoшқaриш
-
бу
рeжaлaштирилгaн
иқтисoдий
фoйдa
oлишгa
қaрaтилгaн
ички
бoшқaрув
мexaнизмлaрининг мoслaшувчaн ўзaрo тaъсиригa aсoслaнгaн мурaккaб тизимдир.
Бундaй шaрoитдa, иқтисoдий фaoлият мувaффaқиятининг aсoсий oмиллaридaн бири,
ишлaб чиқaриш учун сaрфлaнгaн рeсурслaр тўғрисидaги, тезкор қaрoрлaр қaбул қилиш
Таъминот жараёни
Ишлаб чиқариш
жараёни
Сотиш жараёни
Бизнес
жараёнлари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may
www.sci-p.uz
312
вa узoқ муддaтли истиқболли режаларни ишлaб чиқиш билaн бoғлиқ бўлгaн, хақиқий
тaсдиқлaнгaн, энг ишoнчли мaълумoтлaрдaн мунтaзaм фoйдaлaнишдир.”
Манбаларда (2024) таъкидланишича, “Хизматлар кўрсатиш ва ишларни
бажаришга ихтисослашган корхоналарда тугаллангмаган ишлаб чиқариш –
бу
тугалланмаган хизматлар ёки қобул қилиш
-
топшириш далолатномалари билан ҳали
тан олинмаган ишларни бажариш харажатлари.”
Бу таърифлардан хулоса қилиш мумкинки, иқтисодий назария нуқтаи назаридан
ишлаб чиқариш моддий ва маънавий неъматларни ёки қийматнинг ошишига
қаратилган фаолият ҳамда жараён эканлигини таъкидлаш мумкин.
Хорижий манбаларни таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги таърифларни
учратишимиз
мумкин
бўлади.
Ушбу
таърифларни
қуйидаги
1-
жадвалда
расмийлаштирамиз:
1-
жадвал
Ишлаб чиқариш жараёнига берилган таърифлар
Т.р.
Муаллифлар
Таърифлар
1
Тимаева
(2019)
“Ишлаб чиқариш жараёни –
бу шундай жараён бўлиб, қайсики унинг
натижасида корхона маълум харажатларни амалга оширади ва тайёр
маҳсулотларни қабул қилиб олади. Ишлаб чиқариш жараёни иш кучи
ёрдамида товарларни яратиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш
мақсадида меҳнат предмети ва меҳнат воситаларини ўзида жамлайди.”
2
Хронманюк
(2023)
“Тўлиқ ишлаб чиқариш жараёни концепцияси харажатларни ишлаб чиқариш
захираларини сотиб олиш босқичидан тайёр маҳсулот, тугалланмаган ишлаб
чиқариш ва ўз ишлаб чиқаришининг ярим тайёр маҳсулотларини ишлаб
чиқариш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш фаолияти босқичига
ўтказишни ўз ичига олади.”
3
Кувалдина
(2015)
“Ишлаб чиқариш ҳисоби –
бу бошқарув ҳисоби қуйи тизими бўлиб, қайсики
унда калькуляция (маҳсулот бирлиги билан боғлиқ харажатлар), ишлаб
чиқаришни назорат қилиш ва ишлаб чиқариш сиёсатини белгилаш,
оператив бошқарув учун харажатлар тўғрисидаги ахборотларни
идентификациялаш, ўлчаш, жамлаш, таҳлил қилиш, тайёрлаш,
интерпритация ва тақдим қилиш.”
4
Даниль
-
чук
(2020)
“Ишлаб чиқариш жараёни
-
бу ишчилар ва асбобларнинг ҳаракатлари
мажмуи бўлиб, қайсики унинг натижасида корхонага келиб тушган хом
-
ашё,
материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар маълум вақт
оралиғида маълум миқдорда, сифат ва ассортиментда тайёр маҳсулот ёки
хизматларга айлантирилади. Ишлаб чиқариш жараёнида материаллар, хом
-
ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа нарсалар ўтказилади, улар йиғилади
ва ўзгартирилади, ишчилар ишларни бажарадилар ва вақт сарфланади”
5
5
Припад
-
чева,
Севрюков
(2015)
“Корхоналарда ишлаб чиқариш жараёни ва меҳнатни ташкил этишни
самарали тузулмаси нафақат ишлаш тезлигига, балким сарфланаётган
моддий ва номоддий ресурсларнинг ҳажмига ҳам таъсир кўрсатади.”
6
6
Пермитина
(2023)
“Саноат ташкилоти фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлиги
ва ишончлилигини ошириш воситаларидан бири иқтисодий, экологик ва
ижтимоий кўрсаткичларни
-
барқарор ривожланиш кўрсаткичларини
жамлаш имконини берадиган янги бухгалтерия таснифи контекстида ишлаб
чиқариш харажатларини, шу жумладан ишлаб чиқаришни ҳисобга олишдир.
Бу эса ўз навбатида, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ЕСК)
таваккалчиликларини аниқлашга асосланган ишлаб чиқариш ҳисобини
ташкил этишнинг янгича ёндашувини ишлаб чиқишни ҳамда маҳсулотнинг
ҳаёт айланишининг турли босқичларида харажатларни ҳисобга олиш ва
маҳсулот таннархини ҳисоблашнинг прогрессив усулларини қўллашни
тақозо этади.”
7
7
Сушко
(n.d.)
Ишлаб чиқариш жараёни –
бу маҳсулотни тайёрлашга йўналтирилган бир
-
бирига боғлиқ бўлган меҳнат жараёнлари ва табиий жараёнларнинг
мажмуаси.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may
www.sci-p.uz
313
Ишлаб чиқариш жараёнига берилган ушбу таърифлар катта илмий
-
назарий ва
амалий аҳамият касб этади. Лекин, ушбу таърифлардан кўриниб турибдики, ишлаб
чиқариш жараёнига ягона таъриф мавжуд эмас. Уларнинг аксариятида ишлаб чиқариш
жараёни бу хом
-
ашё ва материалларни тайёр маҳсулотларга айлантириш жараёни
сифатида тавсифланган. Унинг барча муҳим хусусиятларини инобатга олинмаган. Шу
боис, ишлаб чиқариш жараёнига бухгалтерия ҳисобининг объекти сифатида
такомиллашган таърифни тавсия этиш долзарб ҳисобланади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Бухгалтерия ҳисобининг у ёки бу объектига таъриф беришда унинг муҳим
хусусиятларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу хусусиятларга
қуйидагиларни киритиш мумкин:
Биринчидан, ишлаб чиқариш жараёни ишлаб чиқариш корхоналарида бизнес
жараёнининг муҳим асосий қисми ҳисобланади;
Иккинчидан, ушбу жараёнда хом
-
ашё, бутловчи қисмлар малакали ишчи кучи
ёрдамида асосий воситалар орқали янги истеъмол қиймати эга бўлган тайёр
маҳсулотлар (иш ва хизматлар)га айлантирилади;
Учинчидан, ушбу жараёнда ишлаб чиқариш харажатлари амалга оширилади ва у
янгидан яратилаётган маҳсулот таннархига сингдирилади, натижада қўшилган қиймат
яратилади;
Тўртинчидан, бир босқичли ёки кўп босқичли ишлаб чиқариш жараёнида тайёр
маҳсулотлар таннархи шаклланади, бухгалтерия ҳисобининг янги объекти юзага
келади.
Бешинчидан, ишлаб чиқариш жараёни мураккаб жараён ҳисобланади. Бу жараёнда
турли
-
туман, ҳисобга олиш ва идентификация қилиш қийин бўлган харажатлар юзага
келадики, уларни таннарх объектларига тақсимлаш сабаб
-
оқибат мезонлари асосида
амалга оширилишини тақозо этади.
Олтинчидан, ушбу жараёнда меҳнат русурслари қатнашганлиги боис, уларнинг
ишлаган меҳнат соатлари, қобилияти, иқтидори ва компетенциясини адолатли
(ҳаққоний) баҳолаш ва таннархига киритиш талаб этилади.
Ушбу санаб ўтилган хусусиятларни инобатга олиб, ишлаб чиқариш жараёнига
қуйидагича таърифни таклиф этамиз:
“
Ишлаб чиқариш жараёни деганда
, товар
-
моддий захираларни малакали ишчи
кучи ёрдамида ишлаб чиқариш воситалари орқали истеъмол қийматига эга бўлган
маълум сифат ва ассортиментдаги тайёр маҳсулотларга айлантирилиши борабарида
юзага келган турли
-
туман мақсадли харажатларнинг таннарх объекти қийматига
сингдирилишини амалга ошириш орқали янгидан қиймат юзага келиш жараёни
тушунилади. Ишлаб чиқариш жараёнини бир қанча таркибий қисмлардан ташкил
топади (2
-
расм).
2-
расм. Ишлаб чиқариш жараёни таркибий қисмлари
.
Аосий ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат предметлари тайёр маҳсулотларга
айлантирилади. Бунга мисол қилиб, рудаларни эритадиган печлар, унни хамирга
айлантирадиган цех, газламадан мато ишлаб чиқарадиган цех, автомобилларнинг
Ишлаб чиқариш
жараёни
Асосий ишлаб
чиқариш
жараёни
Ёрдамчи ишлаб
чиқариш
жараёни
Хизмат кўрсатувчи
ишлаб чиқариш
жараёни
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may
www.sci-p.uz
314
бутловчи қисмларини йиғадиган цех, нефтни қайта ишлайдиган завод, қорамолни
семиртирадиган ферма ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарини келтириш мумкин.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш жараёни асосий ишлаб чиқариш жараёни ҳамда унинг
тўхтовсиз маҳсулот чиқаришини таъминлаш учун ёрдамчи маҳсулотларни ишлаб
чиқарадиган жараён ҳисобланади. Унинг асосий турларига эҳтиёт қисмлар ва бутловчи
қисмларни, идишларни, махсус асбобларни ишлаб чиқариш, корхонани барча турдаги
энергия билан таъминлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ёрдамчи хўжаликларда
етиштириш киради. Ушбу маҳсулотлар асосий ишлаб чиқариш жараёнига ўтказилади.
Хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш жараёнига асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш
жараёнларига хизмат кўрсатадиган бўлимлар фаолияти киради. Буларга асосий ва
ёрдамчи цехларга техник ёрдам кўрсатиш ва таъмирлаш, назорат
-
ўлчаш ускуналарини
таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва назорат қилиш; бинолар, иншоотларни
ва маиший техникани таъмирлаш, ходимларни овқатлантириш, тиббий хизмат
кўрсатишлар ва бошқа хизмат кўрсатувчи ибўлимлар киради. Хизмат кўрсатувчи
бўлимлар харажатлари асосий ишлаб чиқариш жараёнидаги маҳсулот таннархига
тақсимланади.
Ишлаб чиқариш жараёни қуйидаги турлардаги ишлаб чиқариш бўйича таснифлаш
мумкин: оммавий ишлаб чиқариш; сериялар бўйича ишлаб чиқариш; бирлик ишлаб
чиқариш; аралаш ишлаб чиқариш.
Ишлаб чиқариш жараёни юқорида таъкидлаганимиздек, мураккаб жараён
бўлганлиги боис, кўп босқичда амалга оширилади. Ушбу жараёнлар ва уларда амалга
ошириладиган бухгалтерия ҳисоби вазифаларига қуйидагиларни киритамиз (3
-
расм):
3-
расм. Ишлаб чиқариш жараёни босқичлари ва унда бухгалтерия
ҳисобининг вазифалари.
Манба:
тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may
www.sci-p.uz
315
Ишлаб чиқариш жараёни кўлами ва ҳажмини кўрсаткичларда ифодалаш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнини тавсифлайдиган кўрсаткичлар
тизимига қуйидагиларни киритамиз (2
-
жадвал).
2-
жадвал
Ишлаб чиқариш жараёни кўрсаткичлари тизими
Т.р.
Кўрсаткичлар
Кўрсаткичларнинг тавсифи
I.
Ишлаб чиқаришнинг ташкилий
-
техник даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар
1
Хом
-
ашё ва материаллар,
бутловчи қисмлар, ёқилғи ва
электро
-
энергия
Режада кўзда тутилган маҳсулотни ишлаб чиқиш учун талаб
этиладиган хом
-
ашё ва материаллар, бутловчи қисмлар,
ёқилғи ва электро энергия миқдори ва суммаси
2
Машина ва асбоб
-
ускуналар
Режада кўзда тутилган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун
талаб этиладиган машина ва асбоб
-
ускуналар номи, сони ва
суммаси
3
Вақт оралиғи
Режалаштириган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун талаб
этиладиган муддат
4
Машина соатлар
Машина ва асбоб
-
ускуналарнинг ишлаган машина саотлари
II.
Маҳсулот чиқишини тавсифловчи кўрсаткичлар
4
Заводнинг ишлаб чиқариш
қуввати, сиғими
Маълум бир муддат давомида заводнинг ишлаб чиқариш
мумкин бўлган маҳсулот ҳажми
5
Маҳсулот чиқиши
Хом
-
ашёдан тайёр маҳсулот чиқишини тавсифлайди, тайёр
маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқариш учун сарфланган хом
-
ашё
ёки ярим фабрикантларга нисбати билан аниқланади
6
Моддий ресурслардан
фойдаланиш коэффициенти
Моддий ресурслардан фойдаланиш даражасини
тавсифлайди
7
Тайёр маҳсулот
кўрсаткичлари
Ишлаб чиқаришдан олинаётган тайёр маҳсулотларнинг
ҳажми, наменклатураси ва сифати
III.
Меҳнат ресурслари ва улардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ кўрсаткичлар
8
Ишчи ва ходимлар сони
Бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш билан банд бўлган
ишчи ва ходимлар сони
9
Меҳнат соатлари
Бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш ходимларининг
меҳнат соатлари
10
Меҳнат унумдорлиги
(ходимга нисбатан)
Вақт оралиғида битта ишлаб чиқариш ходимига тўғри
келадиган маҳсулот миқдори
11
Меҳнат унумдорлиги
(сарфланган вақтга
нисбатан)
Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқариш
ходимларининг сарфлаган вақтларига нисбати
IV.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархи билан боғлиқ кўрсаткичлар
12
Давр бошида тугалланмаган
ишлаб чиқариш
Давр бошида тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг қолдиғини
суммаси
13
Захиралар
Ишлаб чиқаришга киритилган хом
-
ашё, материаллар ҳамда
бутловчи қисмларнинг қиймати
14
Тўғридан
-
тўғри меҳнат ҳақи
Ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ меҳнат ҳақи
харажатлари
15
Устама ишлаб чиқариш
харажатлари
Устама ишлаб чиқариш харажатларининг маҳсулот
таннархига тақсимланган суммаси
16
Жами ишлаб чиқариш
харажатлари
Ишлаб чиқаришга киритилган захиралар қиймати, ишлаб
чиқариш ходимларининг тўғиридан
-
тўғри меҳнат ҳақи ва
устама ишлаб чиқариш харажатлари йиғиндисидан ташкил
топади
17
Давр охирида
тугалланмаган ишлаб
чиқариш
Давр охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғининг
суммаси
18
Ишлаб чиқаришдан олинган
тайёр маҳсулотлар таннархи
Давр бошида тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи
суммасига жами ишлаб чиқариш харажатлари қўшилиб, давр
охиридаги тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи суммаси
айирилади
Манба:
тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may
www.sci-p.uz
316
Ушбу жадвал маълумотларидан хулоса қилиш мумкинки, ишлаб чиқариш жараёни
кўп қиррали жараён бўлиб, уни ягона кўрсаткич билан тавсифлаб бўлмайди. Барча
жиҳатларини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизими талаб этилади. Шу боис, ишлаб
чиқариш жараёнини тавсифлайдиган кўрсаткичларни тўртта гуруҳ кўрсаткичларга
таснифладик. Ҳар бир гуруҳга кирувчи кўрсаткичларни белгилаб чиқдик. Ушбу таклиф
этилаётган кўрсаткичлар ишлаб чиқариш жараёнини батафсил тавсифлашга хизмат
қилади. Бухгалтерия ҳисобининг муҳим масалаларидан бири бу ишлаб чиқариш
жараёни бухгалтерия ҳисобининг вазифаларини белгилаш бўлиб ҳисобланади.
Замонавий бошқарув ҳисоби талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш жараёни
бухгалтерия ҳисобининг вазифаларига қуйидагиларни киритиш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади:
Ишлаб чиқариш жараёни ҳисобига доир халқаро стандартларга мувофиқ ҳисоб
сиёсатини ишлаб чиқиш;
Ишлаб
чиқариш
жараёнига
оид
бўлган
харажатларни
тан
олиш,
идентификациялар ва таснифлаш;
Ишлаб чиқариш жараёнидаги юз берган операцияларни баҳолаш ва бухгалтерия
счётларида акс эттириш;
Ишлаб чиқариш жараёнидан олинган тайёр маҳсулотлар таннархи, маҳсулот
бирлиги таннархини ҳисоблаш;
Ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулот таннархи элементлари, жумладан
материаллар, меҳнат харажатлари ва устама ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини
замонавий ёндашув ва усуллар асосида юритиш;
Тайёр маҳсулотлар таннархни ҳисоблашнинг буюртмали ва жараёнли тизимларини
қўллаш орқали маҳсулот таннархига доир ҳаққоний ахборотларни шакллантириш;
Комплекс ишлаб чиқаришда қўшма маҳсулот ва иккиламчи маҳсулот таннархини
аниқлашнинг замонавий усулларини қўллаш;
Ишлаб чиқарилган маҳсулот ва унинг таннархи тўғрисидаги ҳисоботларни
тайёрлаш ва таҳлил қилиш.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш ишлаб чиқариш жараёни ва унда тайёр
маҳсулотлар таннархини халқаро стандартлар асосида юритиш имкониятини беради.
Хулоса ва таклифлар
.
Тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Ишлаб чиқариш жараёни бухгалтерия ҳисобининг муҳим объекти сифатида
мамлакатимиз ва хорижлик олимларнинг берган таърифлари тадқиқ қилинди ва унинг
олтита хусусиятлари очиб берилди;
2. Тадқиқ этилаётган объектнинг муҳим ҳусусиятлари жумладан, ушбу жараёнда
хом
-
ашё, бутловчи қисмлар малакали ишчи кучи ёрдамида асосий воситалар орқали
янги истеъмол қиймати эга бўлган тайёр маҳсулотлар (иш ва хизматлар)га
айлантирилиши ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари амалга оширилиб яратилаётган
маҳсулот таннархига сингдирилиши натижасида қўшилган қиймат яратилиши каби
жиҳатларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш жараёни тушунчасига
такомиллашган таъриф ишлаб чиқилди;
3. Ишлаб чиқариш жараёни мураккаблигини инобатга олиб уни асосланган 3 та
босқичларга бўлиш тавсия этилди: Ишлаб чиқариш жараёнига тайёргарлик кўриш;
Ишлаб чиқаришни кўп босқичли жараёнларда амалга ошириш; Тайёр маҳсулотларни
қабул қилиш;
4. Ишлаб чиқариш жараёни кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилди. Уларга: Ишлаб
чиқаришнинг ташкилий
-
техник даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар; Маҳсулот
чиқишини тавсифловчи кўрсаткичлар; Меҳнат ресурслари ва улардан самарали
фойдаланиш билан боғлиқ кўрсаткичлар; Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархи
билан боғлиқ кўрсаткичлар.
5. Ишлаб чиқариш жараёни бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари белгилаб
берилди. Уларга ишлаб чиқариш жараёнига оид бўлган харажатларни тан олиш,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may
www.sci-p.uz
317
идентификациялар ва таснифлаш; Ишлаб чиқариш жараёнидаги юз берган
операцияларни баҳолаш ва бухгалтерия счётларида акс эттириш; Ишлаб чиқариш
жараёнидан олинган тайёр маҳсулотлар таннархи, маҳсулот бирлиги таннархини
ҳисоблаш; Ишлаб чиқарилган маҳсулот ва унинг таннархи тўғрисидаги ҳисоботларни
тайёрлаш ва таҳлил қилиш ва бошқа қатор вазифалари белгилаб берилди.
Ушбу тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши ишлаб чиқариш жараёни ва унда
тайёр маҳсулотлар таннархи ҳисобини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга
хизмат қилади.
Адабиётлар/Литература/References:
Arxiv.uz. (2019). Ишлаб чикариш жараёни ва унинг натижалари. [online] Available at:
https://arxiv.uz/uz/documents/referatlar/iqtisodiyot/ishlab-chikarish-zharaeni-va-uning-
natizhalari
Norma.uz. (2023). Ишлаб чиқариш корхонасида ҳисобни ташкил этиш тартиби.
[online] Available at: https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text195353_ ishlab_chiqarish_
korhonasida_hisobni_tashkil_etish_tartibi
Qomus.INFO. (2024). Ишлаб Чиқариш ҳақида —
У ким, бу нима —
Qomus.INFO. [online]
Available at: https://qomus.info/encyclopedia/cat-i/ishlab-chiqarish-uz/
Абдусаломова Н.Б. (2022) Бизнес жараёнлари ва уларни ҳисобга олишни
тaкoмиллaштириш //“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative
Technologies)
ilmiy
elektron
jurnali.
1-
сон,
48
-
б.
https://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/6_Abdusalomova_0.pdf
Боронов Б.Ф. (2022) Маҳсулот таннархини ҳисоблашда умумишлаб чиқариш
харажатларининг ўрни ва уларнинг ҳисобини такомиллаштириш //“Iqtisodiyot va
innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali
6/2022. 32-
б. file:/
//C:/Users/user/Downloads/4_Boronov+31-42%20(1).pdf
Бухгалтерия и налогообложение, Buxgalteriya va Soliq Solish (2025). Тугалланмаган
ишлаб чиқариш ҳисоби ва уни ҳисоб
-
китоб қилиш. [online] Www.bss.uz. Available at:
https://www.bss.uz/article/1990-tugallanmagan-ishlab-chiarish-buhgalteriya-isobi-va-
iymatni-baolash-isobdan-chiarish
Данильчук В.А., (2020) Производственный учет: в чем его преимущества и как его
наладить
на
предприятии
//Справочник
экономиста.
5
-
сон.
//
https://www.profiz.ru/se/5_2020/preim_proizv_uscheta/
Кувалдина Т.Б. (2015) Производственный учет: сущность и необходимость
//Журнал
Международный
бухгалтерский
учет
31.
25
-
б.
//
https://cyberleninka.ru/article/n/proizvodstvennyy-uchet-suschnost-i-neobhodimost/viewer
Махмудов А.Н. (2022) Саноат корхоналарида харажатларни маҳсулот таннархига
тақсимлаш методологиясини такомиллаштириш истиқболлари //“Iqtisodiyot va
innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali. 3
-
сон. 23
-
бет //
https://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/4_Makhmudov.pdf
Пермитина Л.В. (n.d.) Совершенствование производственного учета и контроля
расходов в промышленных организациях на основе концепции устойчивого развития. //
https://www.dissercat.com/content/sovershenstvovanie-proizvodstvennogo-ucheta-i-
kontrolya-raskhodov-v-promyshlennykh-organizat
Припадчева И.В., Севрюков А.А. (2015) Совершенствование организации
производственного процесса на предприятий //Auditorium: электронный научный
журнал
Курского
государственного
университета.
№2
(06).
//
https://cyberleninka.ru/article/n/sovershenstvovanie-organizatsii-proizvodstvennogo-prot ses
sa - na-predpriyatii/viewer
Сушко
А.В.
(n.d.)
Характеристика
производсвенного
процесса.
//https://portal.tpu.ru/SHARED/s/SUSHKO/Teaching_process/OPP/UMB/lecture_6.pdf
Ҳайдаров
Ш.У., Белоусова Т. (2023). Ишлаб чиқариш корхонасида ҳисобни ташкил
этиш.
