Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
173
РАҚАМЛИ МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ МАСАЛАЛАРИ
Курбанов Зият Ниязович
Фискал институт, и.ф.д., профессор
Аннотация.
Ушбу мақолада
рақамли молиявий активларни солиққа тортишнинг баъзи
назарий масалалари ёритилган. Хориж тажрибасидан фойдаланилган ҳолда криптовалюта
оперецияларидан олинган даромадни солиққа тортиш бўйича таклифлар берилган.
Калит сўзлар
:
молиявий актив, рақамли молиявий актив, рақамли валюта,
криптавалюта, даромад, бухгалтерия ҳисоби, солиқ, солиққа тортиш.
ВОПРОСЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ ЦИФРОВЫХ ФИНАНСОВЫХ АКТИВОВ
Курбанов Зият Ниязович
Финансовый институт, д.э.н., профессор
Аннотация.
В данной статье рассматриваются некоторые теоретические вопросы
налогообложения цифровых финансовых активов. Предложения по налогообложению доходов от
операций связанных с
криптовалютой
использованием зарубежного опыта.
Ключевые слова:
финансовый актив, цифровой финансовый актив, цифровая валюта,
криптовалюта, доход, бухгалтерский учет, налог, налогообложение.
TAXATION ISSUES OF DIGITAL FINANCIAL ASSETS
Kurbanov Ziyat Niyazovich
Fiscal Institute, DSc., professor
Annotation.
This article discusses some theoretical issues of taxation of digital financial assets.
Proposals for taxation of income from operations with cryptocurrency using foreign experience.
Keywords:
financial asset, digital financial asset, digital currency, cryptocurrency, income,
accounting, tax, taxation.
Кириш.
Мамлакатимиз иқтисодиётини рақамлаштириш жараёни талабларидан келиб чиққан
ҳолда солиққа тортиш ва бухгалтерия ҳисобининг мавжуд моделларини, объекти ва
методларини рақамлаштириш жараёнига мослаштириш мақсадга мувофиқ. Шунингдек,
бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва молиявий ҳисобот шаклларини молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартларига уйғунлаштириш зарур.
Жаҳон иқтисодиётини глобаллашуи ва рақамлашуви натижасида бухгалтерия ҳисоби ва
солиққа тортишнинг янги объектлари вжудга келмоқда. Рақамли иқтисодиётни шакллантириш
ва уни амалиётга кенг жорий этиш, бевосита бухгалтерия ҳисоби солиққа тортиш
маъмурчилигининг методологиясини такомиллаштиришни талаб этади.
Адабиётлар шарҳи.
Рақамли иқтисодиёт шароитида солиққа тортиш ва бухгалтерия ҳисоби қандай ташкил
этилади ва унинг методологиясида нималар ўзгаради? Ҳозирги вақтда иқтисодчилар ўртасида
рақамли иқтисодиётнинг шаклланиши солиққа тортиш ва бухгалтерия ҳисобини
ривожланишига қандай таъсир кўрсатади?
-
деган савол турибди.
II SON - IYUN, 2023
173-178
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
174
Бундай шароитда бухгалтерия ҳисобининг функциялари тўлиқ сақланиб қоладими?,
унинг предмети ва методларида қандай ўзгаришлар бўлади, янги объектлари пайдо бўладими?
-
деган саволлар пайдо бўлмоқда. Иқтисодчиларнинг бу борадаги фикрлари турлича.
Киcелева, Кулишларнинг (2017) ёзишича бухгалтерия ҳиcобининг янги модели
интеграцион
-
технологик модел деб аташимиз мумкин, унинг моҳияти шундан иборатки,
иқтиcодий cубъект ахборотларини янги информацион технологиялар ёрдамида ягона
ахборотлар майдонига йўналтиради.
Куликова ва Мухаметзяновлар (2022) бу борада қуйидаги фикрларни билдиришган:”Янги
технологиялар, рақамли cервиcлар, криптовалюта, рақамли молиявий активларнинг пайдо
бўлиши, бухгалтерия ҳиcобининг янги объектларини шаклланиши, уларни ҳиcобга олиш учун
cтандартлар ишлаб чиқиш ҳамда молиявий ҳиcобот кўрcаткичларини кенгайтиришни зарурият
қилиб қўяди”.
Одинцова (2021) рақамлаштиришга аcоcланган замонавий иқтиcодиётнинг бухгалтерия
ҳиcобига таъcирини қуйидагича талқин қилади: “Замонавий иқтиcодиётнинг омиллари
бухгалтерия ҳиcоби маълумотларининг мазмунига ва унинг ахборот маҳcулотининг аcоcий
хуcуcиятларига
,
бухгалтерия ҳиcоби методологияcи, ҳиcоб тизимининг ички тузилиши ва
тақcимланиши
,
бухгалтерия ҳиcобининг турлари, бухгалтерия ҳиcобининг концептуал
доираcини белгилаш, унинг предмети ва объектлари, уларни тан олиш, баҳолаш ва
тизимлаштириш мезонларига таъcир қилади”.
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши асосида активларнинг таркибида ўзгаришлар
бўлиб, номоддий активларнинг улуши ошиб боради. Бу шароитда хўжалик юритувчи
субъектлар операцияларни ягона регистрга ёзади ва сақлайди. Бухгалтерия ҳисоби ахборотлари
ягона регистрининг устунлик томони шундаки, бу шароитда ҳисоб ахборотларини бузиб
кўрсатиш ёки йўқ қилиб юборишни имкони бўлмайди. Чунки ахборатлар тақсимлаш ва
криптография тизимлари билан ҳимояланган бўлади. Баъзи иқтисодчилар бу тизимни “уч
ёқлама ёзув” деб аташмоқда. Емельяновнинг
(2019) фикрича, бу тизим ривожланади ва
молиявий ҳамда номолиявий ҳисоботларнинг ишончли базасига айланади.
Карпованинг
(2018) қайд этишича, ҳисобнинг янги объектларини, яъни инсон
интеллектуал капитали, мижозлар базаси, инновацион маҳсулотлар, рақамли маҳсулотлар ва
бошқа шунга ўхшаш объектларни алоҳида белгилаш мумкин.
Бугунги кунда давлат даражадаги иккита жаҳон экспериментал тадқиқот платформаси, бу
ерда рақамли валюта пул тизими мақомини олди, бу криптовалютанинг дунё ва валютага
таъсири соҳасида чуқур ўрганиш имконини беради.
Петровнинг
(2022)
фикрича, криптавалюта цифрлаш алгоритмига асосланган
электрон /
рақамли нақд пул (инглизча electronic cash)
электрон пул), икки сўздан иборат: крипто –
юнонча.
kryptos
–яширин, махфий ҳаракат ёки ҳолатни (масалан, криптография) кўрсатадиган қўшма
сўзлар ва валюта
-
италян.Valuta (қиймат, танга), италян тилидан олинган. valere (харажат қил,
кучли бўл). Шундай қилиб, криптовалюта
-
бу кодланган валюта бўлиб, унга ушбу кодга эга
бўлган шахс кириши мумкин.
Романов ва Романовлар
(2022)
криптавалютани қуйидагича изоҳлайди:Ҳозиргача бу
ҳодисанинг аниқ таърифи йўқ,
аммо, криптовалюталар молиявий воситаларнинг янги синфи
эканлигини тушуниш бор.
Рақамли валюта қуйма олтинга
,
акция ёки
облигацияга ўхшамайди,
биринчи навбатда, минглаб компютерлар тармоғида ишлайдиган технология, дастурдир.
Биткоин иштирокчиларнинг ишонч муаммосини ҳал қилишга муваффақ бўлган биринчи
криптовалютага айланди
.
Сўнгги йилларда криптовалюталар, хусусан, биткоин"глобал
рақамли
валюта” сифатида
ўз позицияларини сезиларли даражада мустаҳкамлади: глобал
криптовалюта бозорининг капиталлашуви
2021
йилнинг ноябр ойи уч триллион АҚШ
долларидан ошди ва 2021
йилда ушбу бозордаги кунлик савдо айланмаси 300 миллиард
долларга етди.
Гайбуллаевнинг
(2022) фикрича
,
блокчейн технологиясини бухгалтерия ҳисобида
фойдаланиш жуда катта салоҳиятга эга бўлиб, у муайян қоидаларга мувофиқ чизиқли “блоклар”
занжири ҳисобланади. Бу марказлаштирилмаган бошқарувда ягона маълумотлар базаси бўлиб,
у кўплаб компютерларга тақсимланади. Блокчейн кўпинча “тарқатилган маълумотлар базаси”
деб ҳам номланади.
Анохина ва Шмыревалар
(2018)
қуйидаги таърифни берган:“криптовалюта
-
бу молия
бозорининг янги воситаси ҳисобланади. ... Бундан ташқари, пулнинг асосий назарияси
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
175
қийматнинг меҳнат назариясига асосланади (товарлар ва хизматларнинг нархи уларга
инвестиция қилинган инсон меҳнатининг миқдорига боғлиқ), криптовалюта
-
блокчейн
асосидаги технология компютер кучи ва сақланган энергия комбинациясининг нархини
белгилайди”.
Рақамли
молиявий активлар
-
пул талаблари, қимматли қоғозлар бўйича ҳуқуқларни
амалга ошириш қобилияти ва нодавлат АЖ капиталида иштирок этиш ҳуқуқларини ўз ичига
олган рақамли ҳуқуқдир.
Рақамли молиявий актив ва рақамли валюта ўртасидаги асосий фарқ шундаки, рақамли
молиявий активларнинг эмитенти, яъни криптовалюта эгаси олдидаги мажбуриятлар учун
жавобгар бўлган шахс мавжуд. Рақамли валюта электрон маълумотлар эгаси мажбурий шахсга
эга эмас, лекин рақамли валюта банкрот бўлган тақдирда мулк ҳисобланади. Криптовалютани
тўлов воситаси сифатида ишлатиш мумкин эмаслиги ҳақиқатда уни пулнинг асосий
хусусиятларидан биридан маҳрум қилади, бу ҳам қиймат ўлчови ва жамғариш воситасини ўз
ичига олади
(Нестеренко, 2022)
.
Авдеевнинг
(2023)
қарашича, Россия қонунчилигига асосан криптавалюта “рақамли
валюта” деб аталади.Рақамли валюта
-
рубл ёки чет эл валютаси бўлмаган тўлов воситаси
сифатида ишлатилиши мумкин бўлган электрон маълумотлар тўплами. Ушбу маълумотлар
бўйича сизнинг олдингизда ҳеч ким жавобгар эмас, ушбу ахборот
тизимининг қоидаларига
мувофиқ чиқишни таъминлайдиган ва киритишни таъминлайдиган тизим операторлари
(тугунлари) бундан мустасно.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда, бизнинг фикримизча, криптовалюта —
махсус кодлар
орқали ҳимояланган рақамли
молиявий
актив бўлиб, жўнатма операцияларида пул ўрнида
ишлатилади.
Рақамли иқтисодиётни шаклланиши шароитида криптавалюта операциялари
солиққа тортиш объекти бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқот методологияси
.
Тадқиқотда криптовалютани шаклланиши ва у билан боғлиқ операцияларни солиққа
тортиш масалалари иқтисодий адабиётлари ҳамда меъёрий ҳужжатлар асосида таҳлил
қилинди. Тадқиқот жараёнида хорижий мамлакатлар тажрибаси таққослаш, груҳлаштириш
усулларидан фойдаланган ҳолда хулосалар қилинди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар
доирасида Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида крипто
-
активлар айланмасини тартибга солиш, мазкур соҳада фаолиятни амалга
ошириш ниятида бўлган тадбиркорлик субъектларига қулай шарт
-
шароитлар яратиш ҳамда
иқтисодиётнинг янги соҳасини янада ривожлантириш орқали хорижий инвестицияларни жалб
қилиш мақсадида маълум ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 3832
-
сон қарорида Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий
этиш ва ривожлантириш соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланди ҳамда 2018 йил 1
октябрдан бошлаб крипто
-
активлар айланмаси соҳасида крипто
-
активлар савдоси бўйича
крипто
-
биржалар яратиш фаолияти лицензияланиши лозимлиги юзасидан тегишли талаблар
белгиланган. Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ ўша давр давомида тадбиркорлик
соҳасининг янги бир тури бўлган крипто
-
биржа фаолиятини ташкил этиш ва уни тартибга
солишга қаратилган қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур соҳани тартибга солиш ва
ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида 2019 йил нафақат
Ўзбекистон, балки қўшни мамлакатлар учун ҳам янгилик бўлган биринчи крипто
-
биржа
фаолиятига тегишли лицензия берилди.
Мазкур ҳужжат билан крипто
-
активлар айланмаси соҳасидаги асосий тушунчалар
белгиланди. Хизматлар провайдерлари турларига:
крипто
-
биржа —
крипто
-
активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун
электрон платформани тақдим этувчи ташкилот;
майнинг
-
пул —
майнинг жараёнини таъминлаш мақсадида ҳисоблаш қувватларини
бирлаштирувчи электрон платформани тақдим этувчи ташкилот;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
176
крипто
-
депозитарий —
крипто
-
активларни чиқариш, уларни дастлабки жойлаштириш ва
сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий
воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот;
крипто
-
дўкон —
крипто
-
активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш юзасидан хизматлар
кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим
этувчи ташкилот;
Агентлик қарорлари билан белгиланадиган бошқа турдаги хизматлар провайдерлари;
2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари
крипто
-
активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича операцияларни фақат
миллий провайдерлар орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга
оширади.
Мамлакатимизда
рақамли маҳсулотларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бўйича
меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди. Бунга яққол мисол бўлиб,
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2018
йил
16-
августдаги
“Дастурий
маҳсулотлар
ва
ахборот
маҳсулотларидан
фойдаланиш
ҳуқуқини
амалга
ошириш
ҳамда
расмийлаштиришнинг
божхона
расмийлаштируви
(декларациялаш)
ва
бухгалтерия
ҳисобини
юритиш
тартиби
тўғрисида
низом”
со
нли
қарори
ҳисобланади.
Ушбу
Низомда
рақамли
маҳсулотга
қуйидагича
таъриф
берилган:
“
Рақамли
маҳсулотлар
–
интеллектуал мулк
объектларининг электрон нусхалари (рақамли товарлар), шунингдек электрон ахборот
муҳитида моддий натижага эга бўлмаган муайян ҳаракатлар ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш, шу жумладан «булутли технологиялар» хизматини харид қилиш ва унга обуна бўлиш
хизматлари (рақамли хизматлар)”.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 27 апрелдаги “Ўзбекистон
Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш,
шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ
-121-
сон фармони
билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда —
Агентлик) этиб қайта ташкил этилди.
Шунингдек,Агентликнинг устувор вазифалари ва
фаолият йўналишлари белгиланди:
крипто
-
активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш;
крипто
-
активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;
крипто
-
активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини
тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга
оширишда иштирок этиш;
давлат бошқаруви ва турли ижтимоий
-
иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг
тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича
лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш.
Мамлакатимизда крипта
-
активлар айланмаси солиқлардан озод этилган.
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг
2022 йил 27 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси
Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек,
баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ
-121-
сон фармони ва
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 3832
-
сон қарорларига
асосан, юридик ва жисмоний шахсларнинг крипто
-
активлар айланмаси билан боғлиқ
операциялари, жумладан, норезидентлар томонидан амалга ошириладиган операциялар солиқ
солинадиган объект ҳисобланмайди, мазкур операциялар юзасидан олинган даромадлар эса
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди;
крипто
-
активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган
тартибда лицензия олган шахслар томонидан ўтказиладиган крипто
-
активлар айланмаси билан
боғлик валюта операцияларига валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари
нормалари татбиқ этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида майнинг ва крипто
-
активлар айланмаси соҳасидаги
хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (майнерлар ва
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
177
хизматлар провайдерлари) томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар
тўланади.
Йиғимлар уларни тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан
қуйидаги миқдорларда белгиланади:
а) майнинг фаолияти учун —
БҲМнинг 10 баравари;
б) хизматлар провайдерлари бўйича:
крипто
-
биржа фаолияти учун —
БҲМнинг 400 баравари;
майнинг
-
пул фаолияти учун —
БҲМнинг 100 баравари;
крипто
-
депозитарий фаолияти учун —
БҲМнинг 5 баравари;
крипто
-
дўкон фаолияти учун —
БҲМнинг 20 баравари.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
80 фоизи —
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
20 фоизи —
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига.
Жаҳон амалиётини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, рақамли молиявий активлар, рақамли
валюталар борасида баъзи мамлакатлар қонун даражасида меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул
қилган. Жумладан, Россия Федерацияси
рақамли молиявий активлар ва рақамли валюталарни
тартибга солиш бўйича қонун қабул қилган. Ушбу қонунда рақамли молиявий активлар ва
рақамли валюталар каби тушунчаларининг таърифлари берилган. Бироқ ушбу қонунда
криптавалюта операцияларни солиққа тортиш масалалари тартибга солинмаган. Россия
Федерацияси Молия вазирлигининг алоҳида хатига
(2020)
асосан жисмоний шахсларнинг
криптавалюта операцияларидан олинган даромад 13 фоизли даромад солиғига тортилади. Агар
даромад 5 млн.рублдан ошса 15 фоизли даромад солиғи қўлланинади. Юридик шахсларнинг
даромади 20 фиозли ставкада фойда солиғига тортилади
.
Хитойда криптавалюта операциялари тақиқланган.
Рақамли молиявий активларни солиққа тортиш ва тартибга солиш масаласида Украинада
"Виртуал активлар тўғрисида" ги қонуни 2022 йил 15 мартда Владимир Зеленский томонидан
имзоланган.
Украинада криптовалюталар билан операциялардан олинган даромад умумий
қоидаларга мувофиқ солиққа тортилади. Жисмоний шахслар ушбу даромадни сотиш нархидан
фойдаланган ҳолда йиллик декларацияда
ҳисобот беришлари ва 18% ва 1,5% ҳарбий
йиғимларни тўлашлари керак.
Умумбелгиланган солиқ тизимида фаолият юритувчи юридик шахслар ҚҚСни ҳисобга
олган ҳолда 20% тўлашлари шарт.
Ягона солиқ тўловчилар криптовалютани сотишдан тушган даромаднинг 5 фоизини солиқ
сифатида тўлашлари керак
(
Закон, 2022
).
Хулоса ва таклифлар.
Жаҳон амалиётини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, кўпчилик мамлакатларда рақамли
молиявий активларни тартибга солишда қонунлар қабул қилинган.
Криптавалюта орерациялари бўйича олинган даромадлар қоунчилик асосида солиққа
тортилади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда таклиф:Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига
криптпвалютани корхона ва якка тадбиркорларга сотишдан олинган даромадни фойда
солиғига тортиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун криптавалюта мулк сифатида тан олиниши
керак.
Адабиётлар/Литература/Referece:
Авдеев В.
(2023)
Криптовалюта, NFT, цифровые активы: учет и налогообложение в РФ
.
https://www.audit-it.ru/articles/account/assets/a1032583/1032591.html.
Анохин Н.В., Шмырева АИ.
(2018)
Криптовалюта как инструмент финансового рынка //
Идеи и идеалы. № 3, т. 2.
-
С. 39
-49. -
ёок 10.17212/2075
-08622018-3.2-39-49.
Гайбуллаев Р.М.
,
Бобомуродова С.З. (2022) Бухгалтерия ҳисобида рақамли ахборот
технологияларини қўллаш истиқболлари
. JOURNAL OF ECONOMICS, FINANCE AND INNOVATION.
ISSN: 2181- 3299 Volume-II Issue 1.
Емельянов Н.В. (2019) Влияние цифровизации экономики на развитие бухгалтерского учета.
Научноисследовательский
электронный
журнал
«Экономические
исследования
и
разработки/Economic development research journal». №1.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
178
Закон
(2022)
«О виртуальных активах»
Украина.
Карпова Т.П. (2018) Направления развития бухгалтерского учёта в цифровой экономике. /
Т.П. Карпова // Известия Санкт
-
Петербургского Государственного Экономического
Университета.
-
№3 (111).
-
С. 52
-57.
. (2017)
Эволюция моделей бухгaлтерского учётa
.
Экономические
нaуки, №58
-2, 11.01.2017.
Куликова Л.И., Мухаметзяновлар П.З.
(2022)
Развитие финансовой отчетности в условиях
цифровизации./ Международный бухгалтерский учет.
2022.т.25,вып.2.стр.180
-187.
Нестеренко Е.
(2022)
Криптовалюта в России: юридический статус, налоги и
бухгалтерский учет
https://finacademy.net/materials/article/uchet-kriptovalyuty-ru
Низом (2022) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2022
йил 30 августдаги 2
-
сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 45
-
сон, Давлат солиқ
қўмитасининг 2022 йил 18 августдаги 2022
-26-
сон қарори билан тасдиқланган
“Крипто
-
активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш,
уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”.
Одинцова Т.М.
(2021)
Развитие бухгалтерского учета в условиях цифровизации экономики
.
Современная экономика: проблемы и решения. 4/2586.с. 190
-208.
Петров А.А.
(2022)
Криптовалютный
рынок и его перспективы (1 часть). Технология
блокчейн и криптовалютный рынок: глобальные риски, тенденции и перспективы развития: сб.
науч. тр. / отв. ред. В.И. Герасимов. –
Москва: ИНИОН РАН, 238 с
Романова А.А. Романов П.А. Криптовалюты как элемент инновационной экосистемы
Технология блокчейн и криптовалютный рынок: глобальные риски, тенденции и перспективы
развития: сб. науч. тр. / отв. ред. В.И. Герасимов. –
Москва: ИНИОН РАН, 2022. –
238 с
Қарор (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон
Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 3832
-
сон қарори.
Қарор (2018) Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16
-
августдаги
“Дастурий маҳсулотлар ва ахборот маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш
ҳамда расмийлаштиришнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш) ва бухгалтерия
ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низом”
сон.
Федеральный закон
(2020)
"О цифровых финансовых активах, цифровой валюте и о внесении
изменений в отдельные законодательные акты Российской Федерации" от 31.07.2020 N 259
-
ФЗ
(последняя редакция)
.
Письмо Минфин РФ от17 мая
2018.03-04-07/33234.
Письмом Минфина №
03-04-
05/34900 от 6 мая 2021 года.
