Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
198
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА
АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Махмудов Саиджамол Қодиржонович
Андижон машинасозлик институти иқтисод
фанлари номзоди, доцент
Аннотация.
Ушбу мақола
халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мослаштириш,
қимматли қоғозларни ҳисобини ташкилий масалаларини ҳал қилиш ва ҳалқаро молиявий
ҳисобот стандартларлари асосида аудиторлик текширувларни ташкил этиш масалалари
келтирилган.
Калит сўзлар:
халқаро молиявий ҳисобот стандарталари, хорижий мезон, қимматли
қоғозлар, аудиторлик фаолиятини миллий стандарти, инвестиция, депозит сертификати,
корпоратив облигациялар, эмиссиявий қимматли қоғозлар, варрант, опцион, ҳосилавий
қимматли қоғозлар, операцион аудит, мувофиқлик аудити.
ВОПРОСЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ УЧЕТА И АУДИТА ФИНАНСОВЫХ ИНСТРУМЕНТОВ
Махмудов Саиджамол Кадиржонович
Андижанский машиностроительный институт
кандидат экономических наук, доцент
Аннотация.
В статье рассматриваются вопросы согласования со стандартами
международной финансовой отчетности, решение организаторских вопросов учета ценных
бумаг и организация аудиторских проверок на основе стандартов международной финансовой
отчетности
.
Ключевые слова
:
международные стандарты финансовой отчетности, иностранный
стандарт, ценные бумаги, национальные стандарты аудита, инвестиции, депозитный
сертификат, корпоративные облигации, эмиссионные ценные бумаги, варрант, опцион,
производные ценные бумаги, операционный аудит, комплекс аудит
.
ISSUES OF IMPROVING ACCOUNTING AND AUDIT OF FINANCIAL INSTRUMENTS
Makhmudov Saidjamol Kadirjonovich
Andijan machine-building institute
candidate of economic sciences, associate professor
Annotation.
The article deals with the issues of harmonization with international financial
reporting standards, the solution of organizational issues of accounting for securities and the organization
of audits based on international financial reporting standards.
Keywords
:
international financial reporting standards, foreign standard, securities, national
auditing standards, investments, certificate of deposit, corporate bonds, equity securities, warrant, option,
derivative securities, operational audit, complex audit.
Кириш.
Жаҳонда иқтисодиётни модернизация қилиш ва инновацион ривожлантириш йирик
ҳажмда инвестицияларни талаб қилиши, мазкур жараёнда қимматли қоғозлар бозори
ривожланиши жамғармаларни инвестицияларга трансформация қилади ва иқтисодиёт
тармоқларига инвестиция киритишга имконият яратади.
III SON - IYUL, 2023
198-206
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
199
Қимматли
қоғозларни бирламчи ва қайта сотиш бўйича барча операциялар қимматли
қоғозлар савдо тизимларида фонд биржаси, электрон савдо ва уюшмаган савдо тизимлари
орқали амалга оширилади
.
“Жахондаги энг йирик 10 та биржа жахон фонд бозори
капиталлашувининг қарийб
77 фоизини ёки 65,6 триллион АҚШ долларни ташкил қилади. Улар
бўйича биржа савдоларининг кунлик ҳажми 5,0 триллион АҚШ доллардан ошади, бу жахон
айланмасининг 40,0 фоизини ташкил этади, 22,0 фоизи фақат NYSE (
New York Stock Exchange
) ва
NASDAQ (
National Association of Securities and Dealers Automated Quotations
) биржаларига тўғри
келади”
102
.
Дунё
амалиётида молия бозорини бошқариш жараёнларида молиялаштириш
даражасини кескин тушиб кетганлиги, уларнинг олдини олиш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва
корпоратив бошқарув жараёнида халқаро талабларга мос равишда бухгалтерия ҳисоби
ва
аудитини ташкил этишнинг турли методологик ёндашувлар асосида юритилиши кузатилмоқда.
Жаҳон мамлакатларида иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида бевосита қимматли
қоғозлар бозори иштирокчиларининг рақобатбардошлигини ошириш муаммолари вужудга
келиши, молиявий инструментларни тан олиш, унинг ҳисобини ташкил этиш ва аудиторлик
текширувларини ўтказишда, молиявий ҳисоботларда маълумотларни бузиб кўрсатишлар,
фирибгарликларни олдини олишда муҳим илмий тадқиқот мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.
Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатидики, жаҳоннинг йирик
давлатларида қимматли қоғозларнинг кузатувсиз чиқарилиши натижасида кўплаб нуфузли
халқаро таҳлил марказлари ва экспертларининг чалғитишига сабаб бўлмоқда. Ушбу шароитда
қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат
қилиш, улар томонидан чиқарилаётган молиявий инструментларни таъминланганлик
даражасини ошириш, молиявий инструментлар ҳисобини янада ислоҳ қилиш, уни ҳозирги бозор
иқтисодиётига мослаштириш масалалари, халқаро ва миллий тадқиқот марказлари томонидан
илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда молиявий инструментлардан кенг
фойдаланиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар қимматли қоғозларини дунёдаги машҳур
фонд биржалари талаблари асосида уларга жойлаштириш натижасида бизнесни ривожланиши ва
уни самарали бошқариш муаммосини ҳал этиш, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини
қўллаш бўйича алоҳида эътибор қаратиш белгиланган. “Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларига ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити
билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш,
шунингдек, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш
тизимини такомиллаштириш мақсадида” (Қонун, 2020) алоҳида ҳукуматиз раҳбари томонидан
карорлари билан ҳам белгилаб қўйилган. Шунингдек, 2022
-2026-
йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида “молия бозорига хорижий капитал оқимларини асосан
ўрта ва узоқ муддатга жалб қилиш; давлат қимматли қоғозларини норезидентлар томонидан
харид қилишга рухсат бериш; корпоратив қимматли қоғозлар бозорида ликвидликни ошириш”
(Фармон, 2022)
каби вазифаларнинг белгиланганлиги молиявий инструментлар ҳисоби ва
аудитининг назарий ҳамда услубий жиҳатлатларини такомиллаштириш муҳимлигини кўрсатиб
беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ
-60-
сон “2022
-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”, 2019 йил 25
декабрдаги 598
-
сон “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни, 2015 йил 3 июндаги 387
-
сон “Қимматли
қоғозлар бозори тўғрисида” ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 2014 йил 6 майдаги 370
-
сон “Акциядорлик жамиятлари ва
акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни,
2018 йил 1 августдаги ПФ
-5495-
сон “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан
яхшилаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2015 йил 24 апрелдаги ПФ
-4720-
сон «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив
бошқарув услубларини жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги фармони, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг "Фонд бозорини янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида" 2012 йил 19 мартдаги ПҚ
-1727-
сон қарорини, Ўзбекистон Республикаси
102
ТОП
-
10 мировых бирж. На основе информации международный биржа по статистический база
данных
NYSE
и
NASDAQ.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
200
Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ
-4611-
сон “Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қарори,
2007 йил 4
апрелдаги «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар
кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида»ги ПҚ
-615-
сон қарори
ҳамда молиявий инструментларни ҳисоби ва аудити
фаолиятига тегишли бўлган бошқа
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш керак.
Адабиётлар шарҳи.
Ўзбекистонда молиявий инструментларни бухгалтерия ҳисоби ва аудити масаласи долзарб
мавзу бўлиб, иқтисодиётни либераллаштириш шароитида муҳим аҳамиятга эгадир. Шу нуқтаи
назардан ушбу масала бўйича кўплаб илмий ишлар бажарилган бўлиб, хўжалик юритувчи
субъектларнинг фаолиятида молиявий инсртументларни ҳисобга олиш ва унинг аудитини
ташкил этиш масалалари ва унинг айрим масалалари бўйича илмий ишлар бажарилганлигини
кўришимиз мумкин. Шу жумладан Исроилов (1999) томонидан акциядорлик жамиятларида ҳисоб
сиёсатининг концептуал асослари, уларнинг молиявий
-
хўжалик фаолиятига салбий таъсир
қиладиган дебиторлик қарзлари ва уларни камайтириш, акцияларнинг фонд биржалари ва
депозитарийлар ҳисобининг хусусиятлари, уларнинг молиявий
-
хўжалик фаолиятини таҳлили,
омилли таҳлил ва унинг натижасида мавжуд ички имкониятларни аниқлаш йўллари кўрсатиб
берилган. Шу жумладан, муаллифнинг олдинги ишларида (Махмудов, 2006) акциядорлик
жамиятларидаги мол етказиб берувчилар олдидаги мажбуриятларни баҳолаш, уларни счётлар
режасида акс эттириш, мажбуриятлар устидан назоратни амалга ошириш, бошқарув қарорларини
қабул қилиш, облигациялар ҳисоби, мажбуриятларни баҳолаш ва уларни таҳлили каби масалалар
ёритилган.
Инвестициянинг иккинчи тури бўйича турли фикрлар мавжуд бўлиб, уларда хўжалик
субъектларининг қимматли қоғозлар бозоридаги инвестиция фаолияти бўйича турлича талқин
этилган. Масалан: Питер Роуз
(1995)
, у банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги инвестиция
фаолияти воситаларини ўрганиб, уларни қуйидаги икки синфга бўлган: 1) пул бозори
инструментлари; 2) капитал бозори инструментлари. У инвестиция фаолиятини асосий
йўналишига вексел ва облигациялар жалб қилиш таклифини берган. Белоглазова
(2008)
эса
тўғридан
-
тўғри инвестициялар ва портфелли инвестицияларни ўрганиб чиқиб, қимматли
қоғозлар орқали тўғридан
-
тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва уларни инвестиция
портфелини ташкил этишни тавсия этган. Лаврушин
(1998)
томонидан тижорат банкларининг
қимматли қоғозлар бозоридаги инвестиция фаолиятини такомиллаштириш бўйича инвестиция
банклари ташкил этишда икки йўлни қўллашни таклиф этган: а) тўғридан
-
тўғри қимматли
қоғозларни жойлаштириш ва сотиш; б) узоқ муддатли кредитлаш орқали инвестиция
фаолиятини ташкил этиш. Носиров
(2006)
томонидан хўжалик субъектларининг инвестиция
фаолиятига таъсир
этувчи омиллар тадқиқ этилиб, уларнинг энг муҳимлари инвесторлар ҳуқуқ
ва манфаатлари бузилиши, тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги ролини
ошириш тамойиллари етарлича шаклланмаганлиги, деб таъкидланган. Юлдашев
(2006)
томонидан тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозори операцияларини ташкил этишни
такомиллаштириш йўналишлари ўрганиб чиқилган.
Юқоридаги таҳлиллардан шуни таъкидлаш мумкинки, олимлар ушбу муаммонинг
ўрганиш бўйича турлича фикрларини билдиришган, лекин кўпчилигининг фикри
иқтисодиётни
эркинлаштириш шароитида молиявий инструментларни ҳисобга олиш ва
аудитини ташкил қилишга мос келмаслиги ушбу мавзу бўйича изланиш қилишни тақозо этади
Тадқиқот методологияси.
Мазкур мақолада, илмий абстракциялаш, индукция ва дедукция, таҳлил ва синтез,
иқтисодий
-
математик қиёслаш ва гуруҳлаш каби иқтисодий таҳлил ва статистик усуллардан
кенг фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Юртимизда қимматли қоғозлар бозори муҳим ва долзарблиги сабабли ушбу масалага
кейинги йилларда алоҳида эътибор берилмоқда. Қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётдаги бўш
пул маблағларини жамлаш ва уни инвестиция жараёнларига йўналтиришнинг муҳим
воситасидир. Бу борадаги ислоҳотларнинг дастлабки босқичи сифатида жорий йил бошида
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
201
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тузилди. Давлат облигациялари фонд бозорига
қайта чиқарилди. Ушбу масалани ривожлантириш тўғрисида Ўзбекистон Президенти
Ш.Мирзиёев томонидан шундай дейилган: “Лекин қимматли қоғозлар чиқариб, уларни фонд
бозорида сотиш механизмидан самарали фойдаланилмаяпти. Фонд бозоридаги акцияларнинг
жами қиймати 25 триллион сўм бўлиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 6 фоизга ҳам етмайди. Бу
кўрсаткич Сингапурда 188 фоиз, Малайзияда 112 фоиз, Россияда 34 фоизни ташкил этади
.
Мамлакатимизда жорий йилда чиқарилган давлат облигациялари валюта биржаси орқали
фақатгина тижорат банкларига сотилган. Фонд бозори профессионал иштирокчилари сони
юзтагаям бормайди.
Шу боис 2020
-
2025 йилларда фонд бозорини ривожлантириш стратегиясини
ишлаб чиқиш режалаштирилган. Эркин муомаладаги жами қимматли қоғозларнинг ялпи ички
маҳсулотга нисбатини 2025 йил охиригача камида 10
-
15 фоизга етказиш мўлжалланган”
(
Мирзиёев,
2019).
Ушбу соҳани таҳлил қиладиган бўлсак, бугунги кунда бу соҳа, яъни қимматли қоғозлар
бозори 100 га яқин норматив ҳужжатлар билан тартибга солиниб, кўплаб чекловлар
ўрнатилганлигини кўришимиз мумкин.
Юртимизда қимматли қоғозлар бозори муҳим ва долзарблиги сабабли ушбу масалага
кейинги йилларда алоҳида эътибор берилмоқда. Қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётдаги бўш
пул маблағларини жамлаш ва уни инвестиция жараёнларига йўналтиришнинг муҳим
воситасидир.
Бу борадаги ислоҳотларнинг дастлабки босқичи сифатида жорий йил бошида Капитал
бозорини ривожлантириш агентлиги тузилди. Давлат облигациялари фонд бозорига қайта
чиқарилди. Ушбу қилинган ишлар фонд бозорини ривожлантириш учун етарли эмас деб
ўйлаймиз.
Мамлакатимизда жорий йилда чиқарилган давлат облигациялари валюта биржаси орқали
фақатгина тижорат банкларига сотилган. Фонд бозори профессионал иштирокчилари сони
юзтагаям бормайди. Эмитентлар билан сонига боғлиқлигини ва унинг ривожланишини таҳлил
қилиш лозим.
1-
жадвал
Ўзбекистон
Республикасида фонд бозори хажмининг таҳлили
103
№
Йиллар
Битимлар
сони
Битимлар
ҳажми,
мрлд сўм
Инфляция
%
Эмитентлар
сони
1.
2018
13 750
687,30
14,3
117
2.
2019
32 816
438,82
15,2
112
3.
2020
36 062
578,15
11,1
103
4.
2021
71 489
1 260,51
10,0
108
5.
2022
80 723
4 816,21
12,3
114
Жами
5 йиллик
Х
234 840
1 704,27
Х
Х
Ушбу 1
-
жадвал маълумотларидан кўринадики, Ўзбекистон Республикаси фонд бозори
кейинги йилларда жуда тез ривожланмоқда. Айниқса фонд бозори 2021 ва 2022 йилларда жуда
тез ривожланиб, шу жумладан 2018 йили 687,3 млрд.сўмни ташкил этган бўлиб, 2018 йилда эса
нисбатан 2019 йилда камайган, 2020 йилда эса 139,33 млрд ўсган. Бундан ташқари 2021 йили 2022
йилга нисбатан эса 3,82 бараварга ёки 3555,7 млрд.сўмга ошганлигини кўришимиз мумкин.
Эмитентлар сони
ўзгаргани билан фонд бозорининг хажми унга боғлиқ бўлмаган ҳолда
ўзгарганлигини кўришимиз мумкин. Ушбу
қимматли қоғозлар бозорида асосий масала
даромадлилик даражасини ҳисоблаш ва унинг учун зарур ахборот билан таъминлаш масаласи
ҳисобланади.
Демак асосий ушбу соҳани таҳлил қиладиган бўлсак, бугунги кунда бу соҳа, яъни қимматли
қоғозлар бозори 100 га яқин
норматив ҳужжатлар билан тартибга солиниб, кўплаб чекловлар
ўрнатилганлигини кўришимиз мумкин.
103
https://www.uzse.uz/system/analytics/pdfs/000/000/153/original/2022_yil_bo'yicha_birjaviy_tahlil.pdf?1676883324
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
202
Охирги йилларда Ўзбекистон фонд бозори барқарор ўсиш кўрсаткичларини намоён қилиб,
қимматли қоғозларга маблағларни самарали инвестициялашнинг катта имкониятларини очиб,
мамлакат молия тизимининг тобора аҳамиятли қисмига айланиб бормоқда.
1-
расм. Ўзбекистонда фонд бозори ҳажмининг таҳлил графиги
Республикада қимматли қоғозлар билан биржа операциялари корхоналар инновацион
ривожланиши учун маблағ жамлашнинг тобора кенг тарқалаётган шаклига айланиб бормоқда.
Бундан ташқари акциядорлик жамияти сони ва устав капиталини ўзгариши динамикасини
таққослаш мумкин.
2-
расм. Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятларининг фаолияти ва
ривожланиши динамикасининг таҳлили графиги
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
203
Ушбу 2
-
расм график чизмадан кўриниб турибдики, ҳозирда акциядорлик жамиятларига
корпоратив бошқарувни жорий этиш ва унга бўлган талабларнинг ўзгариши натижасида
уларнинг сони камайиб бормоқда. Шу жумладан акциядорлик жамиятлари 2022 йилда умумий
бозор капиталлашуви 94.38 трлн. сўмни ташкил этган. Лекин уларнинг устав фонди борган сари
ошиб борганлигини кўришимиз мумкин. Масалан: 2021 йилда 56.20 трлн.сўм ташкил этган
бўлсада, устав капитали эса 2020 йилга 54.79 трлн.сўмни ташкил этганлигини кўришимиз
мумкин. Уларнинг кўпайишини кўришимиз мумкин.
2-
жадвал
Вилоятларнинг 2022 йилга фонд бозори хажми таҳлили
«Тошкент» РФБ расмий биржа листингига 2022 йилда 21 акциядорлик жамиятларининг
акциялари киритилган бўлиб, улар жумласига тижорат банклари, суғурта компаниялари,
қурилиш материаллари ишлаб
-
чиқариш, агросаноат комплекси, энергетика, металлургия ва
иқтисодиётнинг бошқа саноат тармоқларига мансуб корхоналар киради. 2023 йил 31 май
ҳолатига 106 та эмитентларнинг 129,93 млрд.сўмлик акция эмитентларнинг умумий бозор
капиталлашувига эришилган.
Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мослаштириш, айниқса қимматли қоғозларни
ҳисобини ташкилий масалаларини ҳал қилиш ва ҳалқаро молиявий ҳисобот стандартларлари
асосида аудиторлик текширувларни ташкил этиш муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасини турли халқаро ташкилотлар билан фаол алоқаларни
ўрнатиши, жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиши жараёнида, иқтисодий кўрсаткичларни
хорижий мезонларга
таққосланиши, аудитни услубий тамойилларини жаҳон амалиётида қабул
қилинган стандартлар талабларига жавоб беришини таьминлашни талаб қилади.
Мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига инвестициялар муҳим ҳисса қўшиб, уни жалб
этишнинг турли усулларидан фойдаланиш мумкин. Капитал қўйилмалар қўйиш объектига
фақат асосий воситалар кирса, инвестицияга айланма маблағлар, қимматли қоғозлар киради.
Инвестиция икки турга бўлиниб, биринчиси маблағларни тўғридан
-
тўғри инвестициялаш, яъни
уни корхона ишига капитал сифатида қўйиш бўлса, иккинчиси, маблағни корхоналар
акцияларини сотиб олишга сарфлаш бўлиб, портфелли инвестициялар дейилади.
Мамлакатимиз иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш муҳим ва долзарб масала
ҳисобланади. Шундай йўллардан бири қимматли қоғозлар чиқариш ва уни сотиш орқали пул
маблағларини иқтисодиётга жалб этиш керак. Активларни бошкаришда асосий вазифа
рискларни бошқариш ва назорат қилиш усуллари ёрдамида қимматли қоғозлар бозори
иштирокчиларининг стартегик мақсадлари бажарилишини таьминлашдан иборатдир. Бу усул
эса ташқи муҳит ҳамда активлар тузилишига қараб танланади. Бу вазифани ҳал этиш учун
қоғозлар бозори иштирокчиларининг микро ва макро соҳасидаги ўзгаришларга, шунингдек
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
204
мамлакат ва жаҳон молия тизимидаги макроиқтисодий вазият ўзгаришига тезкор
мослаша
билиш, айрим холларда ноандозавий қарорлар қабул қилиш талаб этилади.
Хулоса ва таклифлар.
Молиявий инструментлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш учун юқоридаги
таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тадбирларни амалга ошириши лозим:
1. Бугунги кунда қимматли қоғозлар ҳисоби ва аудитнинг ҳуқуқий асосини
такомиллаштириш тобора долзарб масалага айланмоқда. Бунга, ҳалқаро бозорларда фаолият
юритаётган компания, корхона ва банклар ўртасидаги ўзаро алоқа муомалаларининг вужудга
келиши ва қимматли қоғозлар бозорининг янада ривожланиши сабаб бўлмоқда. Ўзбекистонда
қимматли қоғозлар билан боғлиқ фаолиятини ҳисобга олиш ва аудит текшируви жараёнида
аудитнинг ҳалқаро стандартлари талабларига мувофиқ равишда ўтказилиши иқтисодиётини
ривожлантириш учун қаратилган, қолаверса аудиторлик фаолияти миллий стандартларини
ишлаб чиқиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш масалалари хали тўлиқ ўрганилиб чиқилмаган деб
ўйлаймиз. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қимматли қоғозлар ҳисоби ва аудитининг
ҳалқаро стандартларини ривожлантириш роли салмоғли ҳамда Ўзбекистон Республикасида
қимматли қоғозлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқиш зарур
деб ўйлаймиз. Жаҳон иқтисодий муносабатларининг кенгайиши, ҳалқаро майдонда ўзаро
иқтисодий алоқаларнинг кучайиши, бир неча давлатларда фаолият юритувчи мультинационал
компанияларнинг пайдо бўлиши иқтисодий ва молиявий ахборотларни бир тизимга солиш,
ҳамда молиявий ахборотлардан фойдаланувчилар учун қулай ҳолда етказиб бериш
заруриятини пайдо қилди.
2. Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунчиликка кўра, хўжалик субъектлари
томонидан қуйидаги қимматли қоғозларни муомалага чиқариш рухсат этилган.
3-
расм. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра амал қилиши хуқуқи
мавжуд қимматли қоғозлар
104
Бухгалтерия ҳисобининг 21
-
сонли “Бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси” номли миллий
стандартига кўра, қимматли қоғозлар қуйидаги счётларда ҳисобга олиш мўлжалланган:
0610-
“Қимматли қоғозлар”;
0620-
“Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар”;
0630-
“Қарма хўжалик жамиятларига инвестициялар”;
0640-
“Хорижий капитал қатнашган корхоналарга инвестициялар”;
0690-
“Бошқа узоқ муддатли инвестициялар”
105
.
104
Национальный стандарт бухгалтерского
учета Республики Узбекистан НСБУ №21. Ташкент: «
NORMA
»,
2022
. 42с.
105
ЎзбекистонРеспубликаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008й. 29
-
30 сон, 278
-
модда.
Қимматли
қоғозлар турлари
Улушли қимматли
қоғозлар
Қарз
мажбуриятли
қимматли қоғозлари
Ҳосилавий
қимматли
қоғозлари
Акция
Облигациялар
Хазина мажбуриятлари
Сертификатлар
Опцион
Фьючерс
Варрант
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
205
Лекин Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” ги Қонунга
кўра,[9] депозит сертификати, корпоратив облигациялар, эмиссиявий қимматли қоғозлар каби
турлари тўғрисида хам тўхталиб ўтилган. Демак, ушбу қимматли қоғозларни хам ҳисобга олиш
зарурияти пайдо бўлади. Шу сабали бизнинг фикримизча, уларни алоҳида ҳисобга олиш учун
0610 счётда қўшимча қуйидаги счётларни очиш лозим деб ўйлаймиз.
0611-
“Депозит сертификати”;
0612-
“Корпоратив облигациялар”;
0613-
“Эмиссиявий қимматли қоғозлар” номли счётларда ушбу қимматли қоғозларни
алоҳида юритиш ва уларнинг турлари ва эмитентларнинг номлари бўйича аналитик счётлар
очиб юритиш зарур.
Ушбу таклиф қилинаётган счётларни қуйидагича бошқа ҳисобварақлар билан
боғлиқлигини кўриш мумкин.
3-
жадвал
Узоқ муддатли қимматли қоғозларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг боғланиши
Т/р
Хўжалик операциясининг
мазмуни
Боғланувчи
ҳисобварақлар
Ёзувларни тасдиқловчи
ҳужжатлар
дебет
кредит
1
Депозит сертификатларни харид
қилиш
0611
5110
Қимматли
қоғозларга обуна,
ҳисобварақ
-
фактура
2
Корпоратив облигацияларни харид
қилиш
0612
5110
Қимматли
қоғозларга обуна,
ҳисобварақ
-
фактура
3
Эмиссиявий қимматли қоғозларни
харид қилиш
0613
5110
Қимматли
қоғозларга обуна,
ҳисобварақ
-
фактура
4
Сотувчи
корхонага
асосий
воситаларни бериш йўли билан
қимматли қоғозлар харид қилиш
0611
0612
0613
9210
9210
0110-
0190
Қимматли
қоғозларга обуна,
ҳисобварақ
-
фактура,
асосий
воситаларни
тугатиш
далолатномаси
5
Сотувчи
корхонага
тайёр
маҳсулотни бериш йўли билан
қимматли қоғозлар харид қилиш
0611
0612
0613
9110
9010
2810
Қимматли
қоғозларга обуна,
ҳисобварақ
-
фактура, юкхат
6
Сотувчи
корхонага
товарларни
бериш йўли билан қимматли
қоғозлар харид қилиш
0611
0612
0613
9120
9020
2910
Қимматли
қоғозларга обуна,
ҳисобварақ
-
фактура, юкхат
7
Қимматли
қоғозларнинг харид ва
номинал
қиймати
ўртасидаги
фарқни (номинал қиймати харид
қийматидан юқори) акс эттириш
0611
0612
0613
9560
Гувоҳнома,
қимматли
қоғозларга обуна, ҳисобварақ
-
фактура
8
Йил
охирида
қимматли
қоғозларнинг харид ва номинал
қиймати ўртасидаги фарқни (харид
қийматидан юқори) акс эттириш
9610
0611
0612
0613
Гувоҳнома,
қимматли
қоғозларга обуна, ҳисобварақ
-
фактура
9
Бошқа корхоналарнинг қимматли
қоғозларини
харид қилиш
0611
0612
0613
Пул
маблағ
ларини
ҳисобга
олувчи
ҳисоб
варақ лар
Қимматли
қоғозларга обуна,
қимматли қоғозларга эгалик
қилиш тўғрисидаги гувоҳнома
10
Брокерларга инвестициялар бўйича
комиссион ҳақни ҳисоблаш
0611
0612
0613
6990
Воситачи
корхона
билан
шартнома,
ҳисобварақ
-
фактура,
кўрсатилган
хизматлар далолатномаси
Қимматли қоғозлар аудитини амалга оширишда энг аввало ички аудит томонидан
батафсил аудиторлик назорати амалга оширилади. Ҳозирги
вақтга келиб кўп ҳолларда ички
аудиторларнинг функциялари, ҳатто ўз компанияси таркибий бўлинмалари бухгалтерия
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
206
ҳисоботларини
текшириш доирасидан ҳам четга чиқади. Ички аудиторлар корхонанинг
иқтисодий сиёсати ва бошқарув масалаларида кўпроқ иштирок этмоқдалар. Ички аудиторлар
юқори малакали мутахассислар бўлиб, ўз мақомига кўра катта ваколатларга эга. Уларнинг
мажбуриятлари доирасига кўпроқ қуйидагилар киради:
•
операцион аудит
-
бошқарув масалалари бўйича корхонанинг турли таркибий
бўлинмаларига маслаҳат бериш, шу жумладан қимматли қоғозлар сотиб олиш ва унинг
ишончлилигини аниқлашда ички аудит хулосасига таяниш, (масалан, маркетинг ишларини
баҳолаш, корхона қимматли
қоғозларини ишончлилиги ва унинг тўловга қобилиятлилигига
эътибор бериш, таркибий тузилмасини баҳолаш ва ш. к.);
•
мувофиқлик аудити
-
ушбу корхона бўлинмалари фаолияти, унинг маъмурияти ва
зарур бўлганда юқори органлар томонидан белгиланган ёки қонун хужжатларида кўрсатилган
қоидаларга мувофиқлигини текширишдан иборат.
Масалан, тузилган шартномаларни юридик
талаблар нуқтаи назаридан текшириш ва баҳолаш, қимматли қоғозлар бўйича рискларни
камайтириш ва ҳ.к.
Шундай қилиб, қимматли қоғозлар ҳисобини ва аудитини тўғри ташкил этилиши, унга
тегшли дивидендларни ўз вақтида олиш имконини беради ва улар бўйича тегишли ҳисобни
тўғри ташкил этиш имкониятини яратади.
Адабиётлар/Литература/
Reference:
Белоглазова Г.Н., Кроливецкая Л.П.
(2008)
Банковское дело. Организация деятельности
коммерческого банка. –М.:
Высшее образование,. 422
с.
Исроилов Б.И. Акциядорлик жамиятларида бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилини
такомиллаштириш. (Савдо акциядорлик жамиятлари мисолида). И.ф.н.илмий даражасини олиш
учун диссертация автореферати. Т.:БМА, 1999. 23б.
Қонун (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.02.2020 йилдаги ПҚ
-
4611-
сон “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги карори. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси. Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 25.02.2020 й., 07/20/4611/0
209-
сон
Лаврушин О.И. (
1998)
Основы банковского менеджмента. М.:Финансы и статистика,. 612с.
Махмудов С.Қ. Акциядорлик жамиятларида мажбуриятлар ҳисоби ва таҳлилини
такомиллаштириш (Ип
-
йигирув корхоналари мисолида). И.ф.н. илмий даражасини олиш учун
диссертация автореферати. Т.:БМА, 2006. 22б.
Мирзиёев Ш.М. (
2019
) Фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган
йиғилишдаги нутқи.
07.10.2019.
//norma.uz.
Насиров Э. (2006) Қимматли қоғозлар бозорида тижорат банклари ролини ошириш
масалалари.://и.ф.н.илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. –
Тошкент:
-
Б 24.
Питер Роуз (1995) Банковский менеджмент. –М.: ИНФРА
-
М,. 294с.
Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.01.2022 йилдаги ПФ
-
60-
сон “2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси
тўғрисида” ги Фармони. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330
-
сон
Юлдашев Ф.М. (2006) Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операцияларини
фаоллаштириш масаласи. // и.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация
автореферати.
-
Тошкент.
-
Б 23.
