Авторы

  • Кудрат Юсупов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44572

Ключевые слова:

современное развитие социально-экономическое социально-политическое качество эффективность

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы пути совершенствования повышения качества человеческого капитала и подготовки профессиональных кадров в условиях инновационного развития, формирования национальной концепции уровня и качества жизни, имеющей четкие цели, отвечающей актуальным проблемам современности. Обращены внимание по созданию условий для повышения качества высшего образования и изменения институциональной среды как фактора, способствующего благосостояния людей.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

309




ОЛИЙ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВА УНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Юсупов Қудрат

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Мақолада инновацион ривожланиш шароитида замонамизнинг долзарб

муаммоларига жавоб берадиган аниқ мақсадларга эга бўлган ҳаёт даражаси ва сифатининг
миллий концепциясини шакллантириш йўлларидаги

инсон капитали сифатини ошириш ва

профессионал кадрлар тайёрлаш

масалалари кўрилган, Олий таълим сифатини ошириш ва

институтционал муҳитни ўзгартириш учун шарт

-

шароитлар яратиш

инсонлар фаровонлигига

хизмат қилувчи омил сифатидалига эътибор берилди.

Калит сўзлар

:

замонавий тараққиёт

,

ижтимоий

-

иқтисодий

,

ижтимоий

-

сиёсий

,

сифат

самарадорлиги

,

таълим, олий таълим

,

инновацион ривожланиш

,

миллий концепция

,

инсон

капитали

,

малакали кадрлар, кадрлар сифати

,

инсон

фаровонлиги

,

сифатидалига эътибор

берилди.

ИННОВАЦИОННОЕ РАЗВИТИЕ В ПОДГОТОВКЕ КАДРОВ ВЫСШЕЙ

КВАЛИФИКАЦИИ И ЕГО ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ

Юсупов Кудрат

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В статье рассматриваются вопросы пути совершенствования повышения

качества человеческого капитала и подготовки профессиональных кадров в условиях
инновационного развития,

формирования национальной концепции уровня и качества жизни,

имеющей четкие цели, отвечающей актуальным проблемам современности. Обращены внимание
по созданию условий для повышения качества высшего образования и изменения
институциональной среды как фактора, способствующего благосостояния людей

.

Ключевые слова:

современное развитие, социально

-

экономическое, социально

-

политическое, качество, эффективность, образование, высшее образование, инновационное
развитие, национальная концепция, человеческий капитал, квалифицированные кадры, качество

кадров, благосостояние человека, качество.

INNOVATIVE DEVELOPMENT IN THE TRAINING OF HIGHLY QUALIFIED

PERSONNEL AND ITS THEORETICAL FOUNDATIONS

Yusupov Kudrat

Tashkent State University of Economics

Abstract.

The article discusses ways to improve the quality of human capital and training of

professional personnel in the context of innovative development, the formation of a national concept of the
level and quality of life, which has clear goals that meet the urgent problems of our time. Recommendations
are given for creating conditions for improving the quality of higher education and changing the
institutional environment as a factor contributing to the well-being of people.

Keywords:

modern development, socio-economic, socio-political, quality efficiency, education,

higher education, innovative development, national concept, human capital, qualified personnel, quality of

personnel, human well-being, quality.

III SON - IYUL, 2023

309-315


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

310

Кириш.

Иқтисодиётни диверсификация қилиш ва таълим

-

инновацион ривожланишга

қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш муваффақиятининг муҳим таркибий қисми ва
кафолати инсон капиталининг юксак салоҳиятидир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда

иқтисодиётнинг бошқа соҳалари қатори таълим жараёнларини модернизациялаш бўйича ҳам
кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, таълим жараёнларини ижтимоий соҳалар
билан интеграциялаш натижасида сифат самарадорлигига эришилмоқда, интеллектуал

иқтисодиёт яратилмоқда. Бу жараёнда

давлат, олий таълим

муассасалари, оилалар, талабалар,

давлат муассасалари, жамоат ташкилотлари ва бошқалар юқоридаги муаммони ҳал этишга ўз
ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда.

Олий

таълим

муассасалари

битирувчиларининг

меҳнат

бозоридаги

рақобатбардошлигини шакллантириш ва ривожлантиришда бевосита ёки билвосита иштирок
этувчи турли субъектларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш зарурати туғилиб, рақобат
шароитида ижтимоий ва касбий тажрибага эга бўлмаган битирувчилар етарли даражада
ҳимояланмаган ижтимоий гуруҳ бўлиб

,

ишга жойлашиш жараёнида қатор

қийинчиликларга

дуч

келади.

Шиддат билан ривожланаётган ахборот асрида мамлакатимиз ёшларининг интеллектуал

салоҳиятлари тўла ишга солинмаётганлигидан, бунга эса жамият нуқтаи назаридан тўлақонли
аҳамият берилмаётганлигини кўрсатади. Демак, бозор ислоҳотлари шароитида билимга
асосланган инновацион иқтисодиётнинг долзарб масалалари бўйича илмий тадқиқ этилиши
лозим бўлган ишлар кўлами анча кенг экан. Айниқса, бу борада энг муҳим масалалардан бири,
меҳнат бозорида олий таълим

муассасалари

битирувчиларининг рақобатбардошлигини

ошириш устувор муаммолардан бири ҳисобланиши ва

уларни ҳал қилиш учун мажмуали

равишда ёндашиш лозим бўлади.

Айни пайтда таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат

Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида эътибор қаратилган ўта муҳим ва ўзига хос
жиҳат

-

халқимиз учун муносиб ҳаёт даражасини яратиб бериш мақсадида:

“Агар катта

авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат

-

шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз”

(

Мурожаатнома, 2020)

деб таъкидлаши чуқур маънога эгадир.

Таҳлилчилар томонидан башорат қилинган Интернет фойдаланувчилари улушининг

сезиларли ўсиши иш билан таъминлаш ваколатлари ва шаклларига қўйиладиган талабларни,
хусусан, масофавий ишга жойлашиш учун касбий талабларни ўзгартирмоқда. Жаҳон таълим
тизимидаги глобаллашув жараёнлари Ўзбекистондаги олий ўқув юртларининг таълим
фаолияти билан ҳам боғлиқ.

Адабиётлар шарҳи.

Черноус (2008), Шумейко (2015) ва бошқаларнинг илмий ишлари Республикамиз

иқтисодиётининг барқарор ривожланишида юқори малакали кадрлар муҳим аҳамиятга эга
бўлиб, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш таълим жараёни билан бевосита боғлиқдир. Таълим
жараёни ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа фаолият соҳаларига таъсир қилади.

Таълим инсон фаолиятининг энг муҳим кўринишларидан бирига тегишли бўлиб, таълим

жараёни бутун инсон ҳаёти мобайнида амалда унинг туғилганидан бошланиб, узвийлик
хусусиятига эга жараёндир. Инновацион ривожланиш шароитида олий таълим муассасалари
битирувчилари рақобатбардошлигини оширишнинг кадрлар тайёрлашни бошқаришнинг
илмий

-

назарий жиҳатлари кўплаб мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларидан,

жумладан, таълим тизимини такомиллаштириш масалаларини тадқиқ этишга бағишланган

.

Қуролов

(2017),

Зайнутдинов, Очилов (2010), Бегалов ва Жуковская (

2012)

, Рахманбаева

(2012)

ва бошқаларнинг илмий ишларида Ўзбекистонда ҳам мамлакат олимларининг

тадқиқотларида таълим хизматлари бозорини ривожлантириш масалаларининг айрим
жиҳатлари ўрганилиб,

бозор муносабатлари шароитида олий малакали кадрлар тайёрлашни

такомиллашуви жараёнларига эътибор қаратилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, ушбу илмий

мақолада

олий малакали кадрлар тайёрлашда инновацион ривожланиш ва унинг назарий

асосларини ёритишга урғу берилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

311

Тадқиқот методологияси.

Дунёда илмий

-

техник салоҳият тез суръатларда ривожланиш билан бир қаторда ишлаб

чиқаришнинг асосий омилларини интелектуализация қилиш ўсиб бормоқда. Инновацияларни
жорий этиш иқтисодий ўсишнинг ва бозорнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг муҳим
омилига айланди. Бу эса ўз навбатида, барча жабҳаларда инновациялар соҳасидаги илғор илмий
ишланмалар ва техник ютуқлардан самарали фойдаланишни ҳамда ҳозирги иқтисодий
салоҳиятнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлашни талаб этмоқда. Шундан келиб чиққан

ҳолда бугун кўплаб давлатлар томонидан илмий

-

тадқиқот ва инновацион фаолиятни

ривожлантиришга катта миқдорда инвестициялар йўналтирилмоқда.

Инновацион ривожланиш шароитида олий таълим муассасалари битирувчилари

рақобатбардошлигини оширишнинг кадрлар тайёрлашни бошқаришнинг илмий

-

назарий

жиҳатлари

иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини белгилайдиган ҳал қилувчи омил –

бу

илмий тадқиқот ва принцип жиҳатидан янги маҳсулот турларини яратиш учун ишланмалар
натижаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган мамлакатнинг инновацион муҳитини
шакллантириш

ва

ривожлантириш,

маҳсулотларни

ишлаб

чиқаришнинг

янги

технологияларини яратиш ва ишлатиш ҳамда кейинчалик бозорда жорий этиш ва сотишдир.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрьдаги ЎРҚ –

637-

сонли «Таълим

тўғрисида»ги

қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2

-

июньдаги ПФ

-

6003-

сонли “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш

ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини

жорий қилиш тўғрисида”ги, фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3

-

майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз
тизимини ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги фармони

олий таълим соҳасидаги

давлат бошқаруви кўпроқ маълум мезонлар

ва кўрсаткичларга эришишга қаратилган бўлиб, у

олий таълим муассасалари

фаолияти натижаларини

инвестицияланган маблағларга нисбати

таҳлилини ва ҳукумат қарорларини ҳисобга олади.

Олий таълим муассасалари фаолияти

самарадорлигини давлат бошқарувини такомиллаштириш ва янги шаклдаги мутахассисларни
тайёрлаш жараёнида университетларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш йўлларини
аниқлаш заруратини

белгилаб берди.

Тараққиётнинг мазкур босқичида ва яқин келажакда интеллектуал капитал (ИК) ишлаб

чиқаришни ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланади. ИК ривожланиши сифат ва сон
кўрсаткичлари бўйича чекланмаган имкониятларга эгадир. ИК мураккаб ва мукаммал капитал
шакли ҳисобланади. У компаниялар

ривожланиши индикатори саналиб, улкан ижтимоий

-

иқтисодий фаоллик салоҳиятига эгадир. Ривожланган мамлакатларда ИКга катта эътибор
қаратилади. Юқори технологиялар

ва янги билимлар миллий иқтисодиёт тизими учун, хусусан,

компаниялар рақобатбардошлиги учун асос бўлиб хизмат қилади. Бутун жаҳон банкининг
баҳолаш бўйича маълумотларига кўра, замонавий иқтисодиётда моддий капитал ҳажми ҳар бир
мамлакат умумий бойлик ҳажмида 16 фоизни, табиий –

20 фоиз ва инсон капитали –

64 фоизни

ташкил этади (Абдурахманов, Додобоев ва бошқ. 2006).

Бугунги кунда ИК замонавий ишлаб чиқаришнинг асосий ресурси бўлиб хизмат қилмоқда.

Корхонанинг бозордаги қийматини айнан интеллектуал капитал белгиламоқда. М. Мэлоун ва Л.
Эдвинссон корхонанинг ички ресурси сифатида ИК миқдорий баҳолаш услубини ишлаб чиқиш
муаммоси билан шуғулланганларнинг биринчиларидан бўлган. Олимларнинг фикрича,
корхонанинг интеллектуал капитали бозордаги унинг рақобатбардошлигини таъминловчи
ташкилий кўникмалари, амалий тажриба, касбий малака ва истеъмолчилари билан алоқалари
билан боғлиқ. Бу борада, масалан, айникса,

IT

жабхаси учун бўлажак мутахассисларни тайёрлаш

жараёнлари қанча эрта бошланса, келажак учун яратилаётган пойдевор шунча мустаҳкам
бўлади. Шу маънода, Юртбошимизнинг бевосита ғояси асосида Мухаммад ал

-

Хоразмий

номидаги ахборот

-

коммуникация технологиялари йуналишига оид фанларни чуқурлаштириб

ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилгани айни

муддао булди. Хозир бу ерда

Ўзбекистоннинг

энг

илгор

кадрлари

таълим

оляпти,

имижи

ва

потенциали

шакллантирилмокда.



background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

312

Иқтисодиётнинг бошқа соҳалари қатори таълим жараёнларини ҳам модернизациялаш

бўйича мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада
Президентимиз фармонлари ва Ҳукумат қарорлари орқали меъёрий

-

ҳуқуқий база

яратилаётганлиги соҳа ривожига самарали таъсир кўрсатмоқда. Чунончи, Олий таълим
муассасаларида профессор

-

ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича такомиллашган тизим

яратилиши ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг тубдан модернизация
қилинишига асос бўлмоқда.Чунончи, юксак маънавиятга инновациясиз эришиб бўлмайди,

интеллектуал таълимда ҳар бир мавзу инсон шахсига қаратилиши ва у доимий равишда обод
турмуш қуриш билан боғланиши лозим. Бугунги кунда билим беришдан кўра, янги билимларни
самарали ишлата олишга ўқитиш модели

муҳимдир.

Шу билан бирга, модернизациялаш ва инновация даврида олий таълим муассасалари

профессор

-

ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини замонавий талабларга мос равишда

оширмай ва бойитмай туриб, малакали мутахассислар тайёрлаб бўлмайди. Устозлар ҳар
томонлама кучли, замонавий билимларга эга бўлиши ва уларни тингловчи, талабаларга
инновация усулларида етказа олиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Бунинг учун, аввало,
замонавий ахборот–коммуникация технологияларини чуқур эгаллаши ва Интернет тизимидан
самарали фойдаланиш, ўз навбатида, Интернетдаги энг сўнгги дунёвий билимлар, асосан,
инглиз тилида ёритилиши боис инглиз тилини ҳам пухта эгаллаши талаб этилади. Барча фанлар
бўйича замонавий адабиётларнинг асосан инглиз тилида чоп этилаётгани фармонда инглиз
тилига қаратилган эътиборнинг янада долзарблигини кўрсатади. Олий таълим муассасалари
профессор

-

ўқитувчилари жамиятнинг ҳар томонлама олдинги ўринлардаги, локомотивлари

ҳисобланар экан, уларни қайта тайёрлаш ва малакаларини оширишнинг такомиллашган

тизимларини яратиш, жорий этиш масалалари ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг долзарб
масалаларидан бирилигича қолаверади.

ОТМларининг мугахассислик кафедралари қошида етук профессор

-

ўқитувчилар ва

корхоналар вакилларидан иборат таркиб топган ижодий гуруҳлар ҳамкорликни амалга
оширувчи механизм –

мутахассислар меҳнат бозоридаги ўзига хос инфратузилма сифатида

хизмат килади ва ўз навбатида, инновацион ҳамкорликни ташкил этишда асосий бўғин
вазифасини ўйнайди. Ижодий гуруҳлар кафедра ихтисослашувига мос замонавий корхоналар
рўйхати ва уларнинг фаолиятига оид батафсил маълумотларни тўплайди. Рўйхатдаги хар бир
корхонанинг мавжуд илмий

-

технологик муаммоларини ўрганиб, таҳлил қилади ва

тизимлаштиради. Бу эса кафедрада мужассамланган интеллектуал салохиятни мазкур
муаммолар ечимларига сафарбар қилиш ва шу тариқа, олий таълим тизимида олиб бориладиган
илмий изланишларнинг натижавий самарадорлигини таъминлаш имкониятини яратади.

Олий таълим тизими учун хам, ишлаб чиқариш учун хам ўзаро манфаатли бўлган бундай

хамкорлик натижасида, бир томондан, ўкув ишлаб чиқариш амалиётлари такомиллашади,
таълим сифати ошади, профессор

-

ўқитувчиларнинг амалий билим ва кўникмалари узлуксиз

равишда янгиланиб боради, битирувчиларни ишга жойлаштириш жараёнига потенциал иш
берувчилар жалб этилади.

Иккинчи томондан эса, реал эхтиёжга мувофиқ юқори малакали,

рақобатбардош кадрлар таъминоти йўлга қўйилади, корхоналарнинг амалий муаммолари
бўйича инвестицион лойихалар портфели шакллантирилади, маҳсулот сифатини ошириш,
таннархини камайтириш, корхоналарнинг инновацион тараққиёт йўлига ўтишини
таъминлашга замин яратилади, республикамизда амалга оширилган ишлар натижасида,
жумладан, ҳозирга қадар олий таълим муассасаларининг 600 тадан зиёд ихтисослик
кафедралари қошида жами 4500 нафарга яқин етук профессор

-

ўқитувчилар ва мутахассис

-

олимлар, аспирант, докторант ва изланувчилар, иқтидорли талабалар, ишлаб чиқариш
вакилларидан иборат таркибда 750 тадан ортиқ инновацион гуруҳлар шакллантирилиб,
кафедралар йўналишига мос замонавий корхоналар тўғрисида маълумотлар базаси яратилди.
Мазкур корхоналарнинг 1200га яқини билан шартномавий асосда инновацион корпоратив
ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш устида тегишли ишлар олиб борилиб, улардаги мавжуд илмий

-

технологик муаммолар банки шакллантирилди. Корхоналарнииг ушбу амалий муаммолари
янги ўқув йилидан бошлаб кафедраларда бажарилаётган битирув малакавий ишлари,

магистрлик, номзодлик ва докторлик диссертациялари, хўжалик шартномалари асосидаги
илмий тадқиқотлар мавзуларини шакллантиришга асос сифатида хизмат қилади. СамДУнинг

40

дан ортиқ кафедрасида шундай ижодий гуруҳлар ташкил қилиниб 200 дан ортиқ корхона билан


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

313

шартномалар тузилди. Бажарилаётган ишлар эса ўз навбатида инфратузилмани
такомиллаштиришни талаб қилади.

Мутахассислар таълим хизматлари бозорини янада кенгайтириш ва уларни меҳнат

бозоридаги талаб ҳамда таклиф ҳақида маълумотлар тўпловчи, мутахассисларни муносиб ишга
жойлаштириш бўйича фаолият олиб борувчи кадрлар агентликлари ва турли кўринишдаги
ихтисослашган меҳнат биржалари фаолиятларини ташкил этиш ва ривожлантириш лозим.
Ушбу агентликлар асосий эътиборни узоқ жойлашган ҳудудлар ва қишлоқ жойларига қаратиши

мақсадга мувофиқ бўларди.

Маълумки, кадрлар агентлиги –

мустақил ташкилот бўлиб, иш берувчи буюртмасига

биноан ходимларни саралаб беради. Кадрлар агентликларига мурожаат этиш эса кўпгина
ҳолларда етарлича натижа бермайди, чунки ёш мутахассислар томонидан юборилган
резюмелар баъзан эътиборсиз қолади. Бунга сабаб кўпгина агентликлар ёш мутахассислар
билан ишлашга мослашмаган ва уларнинг резюмелари иш малакасига эга бўлмаган шахслар
билан бирга сақланади. Битирувчиларга талаб пастлигининг, сабаби нафақат уларнинг
малакасининг пастлиги, балки кўпгина корхоналарда ёш мутахассислар билан ишлаш
принциплари мавжуд эмаслиги бўлиб, кадрлар агентликлари эса бу каби хизматларни
бажаришмайди.

Таклиф этилаётган кадрлар агентликлари меҳнат биржалари ва бошқа кадрлар

агентликларидан фарқли равишда ишсизларни рўйхатга олиб боришади ва бу ишга ёлловчилар
маълумотлар базасида сақланади. Биржа иш изловчига ўз базасидан бўш иш ўрнини

таклиф

этади. Шу билан биржанинг мажбуриятлари тугайди. Таклиф этилаётган ҳудудий кадрлар
агентлигининг вазифаси эса мутахассисларга бўлган талабни қондириш ва уларни меҳнат

бозорида қўллаб

-

қувватлаш, иш ўрнига эга бўлмаган шахсларга иш ўрнини топиб, иш берувчи

билан шартнома тузилгандан сўнггина хизмат ҳақини олишда намоён бўлади. Йирик кадрлар
агентликлари тўловларни иш берувчидан ундиришади, иш изловчилар эса ишсизлар базасига
киритилади ва ҳеч қандай тўловларсиз иш ўрнига эга бўлишади. Шундай қилиб, кадрлар
агентлигининг биржалардан асосий фарқи шундаки, иш берувчиларнинг саноқли
буюртмаларига биноан ходимларни излашади, биржалар эса иш ўрнига эга бўлишни истаган
барчага кўмаклашади.

Ғарбий

мамлакатларда хизмат поғоналари ривожлантириш марказлари талабаларни

касбга йўналтириш, талабаларга бўш иш ўринлари ва компатўғрисида маълумотлар бериш,
компаниялар учун мутахассислар танлаш ва бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказишни
асосий ўринга қўяди. Сўнгги йилларда Россиянинг Москва давлат университетида, Москва
давлат халқаро алоқалар институти, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясида
ва бошқа ОТМларда ҳам санаб ўтилган фаолиятлар амалга оширила бошлади. Ҳозирги кунда
Москва давлат университетида махсус бандлик хизматларининг мувофиқлаштирувчи марказ

-

“МДУ Карьера Сервис” фаолият кўрсатади (Макушева, 2002). Алтай ҳудудидаги Алтай

иқтисодиёт ва ҳуқуқ академияси қошида битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш
маркази фаолият кўрсатиб келмоқда. Марказ қошида академия битирувчилари ассоциацияси
ташкил этилган, бундан асосий мақсад, олдинги битирувчилар кўмагида битирувчиларни иш
билан таъминлашга кўмаклашиш ҳисобланади. Марказ томонидан битирувчилар ўртасида
маркетинг тадқиқотлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ишлар амалга
оширилади.

Олий таълим ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг янги ташкилий

усулларидан бири Васийлик Кенгаши ҳисобланади. Ҳозирги кунда ҳар бир олий таълим
муассасасида Васийлар Кенгаши фаолият олиб боради. Васийлар Кенгаши бу кўнгилли жамият

,

нотижорат ташкилот бўлиб, муассасага мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий
базани ривожлантириш, талабалар ўқув юрти ходимларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида
кўмаклашиш истагини билдирган жамоатчи бошқарув ташкилотидир. Аммо ҳозирги даврда
ушбу имкониятдан тўлиғича фойдаланилмаяпти. Ўқув юртининг Васийлар Кенгаши билан
алоқаси бу муассасанинг ишлаб чиқариш билан бевосита алоқасидир. Бу алоқалар орқали
талабаларнинг амалиётлари масаласи, илмий тадқиқотлар кўламининг кенгайтирилиши, ёш

мутахассисларни ишга жойлаштириш масалалари ҳал этилиши мумкин. Алоқалар ўзаро
манфаатлари қондирилиши тарзида ривожланиши лозим.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

314

Тадқиқотларимиз натижасида мутахассислар таълим хизматлари бозорида талабаларга

уларнинг касбий шаклланиши ва меҳнат бозорида рақобатбардошлигини ошириш мақсадида
олий ўқув юртлари қошида битирувчиларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича
жамғарма ташкил этилиши лозим деган хулосага келдик. Бу жамғарма битирувчиларни иш
ўринларини топишига кўмаклашиш бўйича фаолияти ҳокимият органлари ва иш билан бандлик
хизматлари билан мувофиқликда амалга оширилади. Иш билан бандликка кўмаклашиш
марказлари амалдаги қонунчилик асосида касбий

-

таълим хизматларини меҳнат бозорида

тартибга солиш бўйича комплекс тадбирлар ишлаб чиқишлари зарур. Бизнингча, бу

тадбирлар

қуйидагилардан иборат бўлгани мақсадга мувофиқдир: касбий таркибнинг йиллик таҳлили,
ОТМ битирувчиларидан ишсизлар сони ва уларни ишгажойлаштириш мониторингини ўтказиш;
ёш мутахассислар учун бўш иш ўринлари тузилмаси ҳақида маълумотлар банкини
шакллантириш; битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида иш берувчилар билан
алоқаларни ташкил этиш; вилоят ҳокимият органлари билан ОТМ раҳбарияти ва
битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича ўқув юртлари жамғармалари билан алоқаларни
ўрнатиш; ёш мутахассисларга вилоят иқтисодиёт тармоқларидаги талабларни режалаштириш;
янги очилаётган мутахассисликларга таклифлар бериш.

Меҳнат иқтисодиёти назарияси нақтаи назаридан меҳнатга бўлган талаб мураккаб

ижтимоий

-

иқтисодий ҳодиса сифатида қаралади ва асосий ўринда ишлаб чиқаришни эҳтиёжи,

иш берувчининг иш ҳақи тўлаш имконияти ва ишчининг маълум бир махсулот ишлаб чиқариш
ёки хизмат кўрсатиш имкониятидан келиб чиқади. Ишчиларнинг алоҳида категориялари,
хусусан ОТМ битирувчиларига талаб уларнинг билими, қобилияти, маҳорати ва бошқа
гуруҳларга нисбатан рақобатбардошлигига боғлиқ бўлади.

Хулоса ва таклифлар.

Юқорида баён қилинганлар асосида бозор ислоҳотлари шароитида олий таълим сифатини

ошириш ва рақобатбардош малакали мутахассислар тайёрлаш борасида қуйидаги хулосалар
баёни ишлаб чиқилди:

ишлаб чиқаришнинг таълим жараёнлари олдидаги вазифалари ва ҳамкорлигини

кучайтириш;

интеллектуал таълимда инновацион илм

-

фан, инновацион соғлиқни сақлаш ва

интеллектуал спорт тизими, инновацион кичик бизнес каби тушунчаларнинг мазмун

-

моҳияти

ва уларнинг ўзаро боғлиқлик масалаларини адабиётларда етарли даражада ёритиш;

ишлаб чиқариш, билимга асосланган инновацион бозор иқтисодиёти, интеллектуал

таълим ва обод турмуш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик мезонларини илмий асослаш;

инновацион таълимда билим бериш моделидан янги билим яратиш ва уни ишлата билиш

йўлига ўтиш механизмларини ишлаб чиқиш;

мустақиллик

йилларида

Ўзбекистондаги

илм

-

фан

ва

инновацион

таълим

ривожланишининг меъёрий

-

ҳуқуқий базасини таҳлил қилиб, илмий хулоса ва таклифлар ишлаб

чиқиш.

Кўриниб турибдики, таълимнинг ушбу жиҳатлари инсонни ривожлантириш ва қўллаб

-

қувватлашга қаратилган ёндашув билимлар жамияти тушунчасининг моҳиятини ташкил
қилади ва қашшоқликка қарши кураш самарадорлигини таъминлаб, ривожланиш сиёсати
асосини яратган ҳолда, инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларига тўлиқ риоя қилишни
таъминлаши лозим. Негаки, билим ва ривожланиш ўртасидаги боғлиқлик билимлар жамиятини
барпо этиш учун асос бўлиб, билим шахс эҳтиёжларини қондириш воситаси саналади.

Адабиётлар/Литература/

Reference:

Абдурахманов К.Х., Додобоев Ю.Т., Аллахвердиева Л.М. (2006) Современный менежмент и

реформирование системы образования в Узбекистане. Учебное пособие. –

Т.: ТГЭУ, РЭА,

-

7 с.

Ахунова Г.Н. Таълим хизматлари бозорида маркетинг фаолияти ва уни

такомиллаштириш. Иқтисод фанлари доктори ... дис.

-

Т., 2004.

-

274 б.

Бегалов Б.А., Жуковская И.Е.

(2012)

Высшие учебные заведения в формировании

национальной инновационной системы страны //

Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар

. -4.

Зайнутдинов Ш.Н., Очилов А.О. (2010) Олий таълим муассасаларини бошқариш

самарадорлигини баҳолаш // Иқтисодиёт ва таълим. –

2.

83-87.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

315

Қуролов

Қ.Қ. (

2017)

Бозор муносабатлари шароитида иқтисодий таълим тизимининг

такомиллашуви қонуниятлари. Иқт. фанл. докт. … дисс. автореф. –

Т.:

Макушева Г.Н.

(2002)

Стратегия развития кадрового потенциала АПК

Алтайского края /

Г.Н. Макушева, Л.А.Мочалова, О.А. Шавандина; Под ред.

Л.А. Мочаловой.

-

Барнаул: Изд

-

во АГАУ,

- 230

с.

Мурожаатнома (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси.// Г. Халқ сўзи, 2020 йил, 30 декабрь.

Рахманбаева Р.А.

(20

12) Управление интеллектуальным потенциалом вузов в условиях

интеграции образования и производства. Автореф.дисс.

...

д

-

ра эконом. наук. –

Т.

:

50

с

.

Черноус Т.Ф.

(2008)

Основные тенденции модернизации национальной системы подготовки

кадров высшей квалификации в новых социально

-

экономических условиях // Высшее образование

Кыргызской Республики. –

2 (12).

Шумейко А.А.

(2015)

Интернационализация и регионализация высшего образования как

фактор развития конкурентоспособности университета // Современные проблемы науки и
образования. –

.

6.;


Библиографические ссылки

Абдурахманов К.Х., Додобоев Ю.Т., Аллахвердиева Л.М. (2006) Современный менежмент и реформирование системы образования в Узбекистане. Учебное пособие. – Т.: ТГЭУ, РЭА, -7 с.

Ахунова Г.Н. Таълим хизматлари бозорида маркетинг фаолияти ва уни такомиллаштириш. Иқтисод фанлари доктори ... дис. -Т., 2004. - 274 б.

Бегалов Б.А., Жуковская И.Е. (2012) Высшие учебные заведения в формировании национальной инновационной системы страны // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар. -4.

Зайнутдинов Ш.Н., Очилов А.О. (2010) Олий таълим муассасаларини бошқариш самарадорлигини баҳолаш // Иқтисодиёт ва таълим. – 2. – 83-87.

Қуролов Қ.Қ. (2017) Бозор муносабатлари шароитида иқтисодий таълим тизимининг такомиллашуви қонуниятлари. Иқт. фанл. докт. … дисс. автореф. – Т.:

Макушева Г.Н. (2002) Стратегия развития кадрового потенциала АПК Алтайского края / Г.Н. Макушева, Л.А.Мочалова, О.А. Шавандина; Под ред. Л.А. Мочаловой. - Барнаул: Изд-во АГАУ, - 230 с.

Мурожаатнома (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.// Г. Халқ сўзи, 2020 йил, 30 декабрь.

Рахманбаева Р.А. (2012) Управление интеллектуальным потенциалом вузов в условиях интеграции образования и производства. Автореф.дисс. ... д-ра эконом. наук. – Т.: – 50 с.

Черноус Т.Ф. (2008) Основные тенденции модернизации национальной системы подготовки кадров высшей квалификации в новых социально-экономических условиях // Высшее образование Кыргызской Республики. – 2 (12).

Шумейко А.А. (2015) Интернационализация и регионализация высшего образования как фактор развития конкурентоспособности университета // Современные проблемы науки и образования. –. – 6.;