Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
137
КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИНИ СОЛИҚЛАР ОРҚАЛИ
РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ
Бабахонов Жаъфар Мухиддинович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги
«Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари
ва муаммолари» илмий
-
тадқиқот маркази
Аннотация.
Мазкур мақолада корхоналар молиявий фаолиятини солиқлар орқали
рағбатлантиришнинг халқаро тажрибаси ўрганилган бўлиб, солиқ ислоҳотларини амалга
оширишда
хорижий
мамлакатларнинг
ижобий
тажрибаларидан
мамлакатимизда
фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва истиқболлари ёритиб берилган. Шунингдек, хорижий
мамлакатлар солиқ амалиётида тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг
самарадорлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари таҳлил қилинган.
Таянч сўзлар:
солиқлар, солиқ механизми, солиқ имтиёзлари, солиқ преференциялари,
солиқ юки.
МЕЖДУНАРОДНЫЙ ОПЫТ СТИМУЛИРОВАНИЯ ФИНАНСОВОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ
ПРЕДПРИЯТИЙ ПОСРЕДСТВОМ НАЛОГОВ
Бабахонов Жаъфар Мухиддинович
Научно
-
исследовательский центр «Научные основы и проблемы
развития экономики Узбекистана» при Ташкентском
государственном экономическом университете
Аннотация.
В данной статье изучен международный опыт стимулирования финансовой
деятельности предприятий посредством налогов, а также выделены особенности и
перспективы использования положительного опыта зарубежных стран при реализации
налоговых реформ в нашей стране.
Также анализируются приоритетные направления
обеспечения эффективности налоговых льгот и преференций, предусмотренных в налоговой
практике зарубежных стран.
Ключевые слова:
налоги, налоговый механизм, налоговые льготы, налоговые преференции,
налоговое бремя.
INTERNATIONAL EXPERIENCE OF STIMULATING THE FINANCIAL ACTIVITY
OF ENTERPRISES THROUGH TAXES
Babakhanov Jafar Mukhiddinovich
research center "Scientific foundations and problems of the development of
the economy of Uzbekistan" under the Tashkent State University of Economics
Abstract.
In this article, the international experience of stimulating the financial activities of
enterprises through taxes is studied, and the specific features and prospects of using the positive
experiences of foreign countries in the implementation of tax reforms in our country are highlighted. Also,
the priority areas of ensuring the effectiveness of the tax benefits and preferences provided in the tax
practices of foreign countries are analyzed.
Key words:
taxes, tax mechanism, tax benefits, tax preferences, tax burden.
IV SON - AVGUST, 2023
137-141
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
138
Кириш.
Корхоналарнинг молиявий фаолиятини солиқлар орқали рағбатлантириш кўплаб
мамлакатларда иқтисодий ўсишни қўллаб
-
қувватлаш, инвестициялар ва тадбиркорликни
ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон тажрибасидан кўриш мумкинки,
мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, инвестицияларни жалб қилиш ва
корхоналар ривожланишини қўллаб
-
қувватлашда солиқларнинг турли хил рағбат чораларидан
кенг фойдаланилади.
Корхоналарнинг молиявий фаолиятини солиқлар орқали рағбатлантиришда халқаро
тажрибаларга асосланиш, мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодий
ўсишни қўллаб
-
қувватлаш ва иш ўринлари яратишда янада қулай солиқ муҳитини яратиш
имконини беради. Корхоналарни солиққа тортишда хорижий мамлакатларнинг илғор
тажрибаларини ўрганиш ва тадқиқ этиш, ўз навбатида, солиқ юкини камайтириш,
корхоналарнинг солиқ стратегиясини оптималлаштириш, корхонанинг рақобатбардошлиги ва
барқарорлигини оширишга имкон беради.
Адабиётлар шарҳи.
“Корхоналар фаолиятини солиқлар орқали рағбатлантириш”, “корхоналарнинг солиқ
имтиёзлари” тушунчасига айрим иқтисодчи олимларнинг келтирилган таърифлари, фикр
-
мулоҳазаларини таҳлил қиладиган бўлсак, америкалик иқтисодчи, профессор Джон Кеннет
Галбрейт
(1998)
фикрига кўра, “Корпорациялар ва даромадлар бўйича солиқларни
қисқартириш инвестицияларни рағбатлантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва иш билан
таъминлашнинг фойдали воситаси бўлиши мумкин”.
Америкалик иқтисодчи ва иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори
Милтон
Фридман
(1943)
таъкидлашича, “Солиқларнинг доимий ўсиши солиқ тўловчилар учун ортиқча
юкни келтириб чиқаради, уларни ишлаб чиқариш, тежаш ва инвестиция қилишга ундайди,
ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичларида истеъмолни рағбатлантиради ва иқтисодий
ўсишни секинлаштиради”.
Иқтисодчи олим Арт Лаффер
(2008)
: “Солиқлар жуда юқори бўлса, улар одамларни
ишлашдан, сармоя киритишдан, иш ўринлари яратишдан ва бизнесни ривожлантиришдан
қўрқитади. Солиқ имтиёзлари иқтисодиётнинг ривожланишига имкон беради”,
-
деб
ҳисоблайди.
Америкалик иқтисодчи ва иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори
Пол Кругман
(1997)
фикрича: “Баъзида солиқ имтиёзлари инвестицияларни рағбатлантириши мумкин, аммо
бу ҳар доим ҳам ишламайди. Инвестицияларнинг қайси турларини қўллаб
-
қувватлашини ва
қайси бири самарасиз бўлиши мумкинлигини кўриб чиқиш муҳимдир”.
Профессор, иқтисодчи олим ва иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Джозеф
Стиглиц (1969)
эса: “Корпоратив солиқ имтиёзлари баъзан ўсишга ҳисса қўшиши мумкин, аммо
уларни давлат молияси ва ижтимоий адолатга таъсири нуқтаи назаридан баҳолаш керак”, –
деб
фикр юритади.
Юқорида келтирилган олимларнинг илмий изланишлари ва тадқиқотлари корхоналарни
солиққа тортиш тизимини ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Ушбу масалага оид илмий
ишлар ва нашрларда корхоналар молиявий ҳолатига солиқларнинг таъсири, корхоналар солиқ
тизимининг турли жиҳатлари, жумладан, солиққа тортиш усуллари, солиқларнинг иқтисодиёт
ва жамиятга таъсири, солиқ имтиёзлари ва преференциялари, солиқларни прогноз қилиш каби
масалаларга бағишланган.
Тадқиқот методологияси.
Мазкур мақолада таҳлил, синтез, индукция, дедукция, гуруҳлаштириш, монографик
кузатув, таққослаш каби методлардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Олиб борилган тадқиқот доирасида Хитой, Япония, АҚШ ва Норвегия мамлакатларида
корхоналар молиявий
-
хўжалик фаолиятини солиқлар орқали рағбатлантиришнинг илғор
тажрибалари ўрганилди ва тадқиқ этилди.
Хитой корхоналарни солиққа тортишда, уларнинг молиявий фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш ва ривожлантиришда солиқ имтиёзларидан кенг ва фаол фойдаланаетганлигини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
139
алоҳида таъкидлаш мумкин. Солиқлар орқали рағбатлантириш чоралари иқтисодий ўсишни
рағбатлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, малакатнинг айрим тармоқларини қўллаб
-
қувватлаш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун бизнеснинг турли жиҳатларига
йўналтирилгандир.
Ҳозирги
вақтда Хитойда асосий солиқ имтиёзлари хорижий инвестициялар иштирокидаги
ишлаб чиқариш корхоналарга йўналтирилган. Ушбу солиқ имтиёзлари Хитойда камида 10
йилдан ортиқ фаолият кўрсатаетган, товарлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва инновацион
маҳсулотлар ишлаб
чиқариш билан шуғулланувчи корхоналарга берилади. Хитой ҳозирда ўз
иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажми бўйича дунёда етакчи ўринни
эгаллаб келаётганлиги, ўз навбатида, ушбу стратегиянинг самарадорлигидан далолат беради.
Хитойда корхоналарга тақдим этилган яна бир қатор солиқ имтиёзлари ва
преференциялар билан яқиндан танишадиган бўлсак, Хитойда янги ташкил этилган
корхоналар, айниқса, айрим ҳудудлар ёки соҳаларга сармоя киритадиган корхоналар учун солиқ
имтиёзлари ёки преференциялари белгиланган. Компаниялар ўз фаолиятини бошлаганларида
маълум вақтга солиқ таътилларини олишлари руҳсат этилади, бу эса бошланғич харажатларни
камайтиришга ёрдам беради. Товарлар ва хизматларни экспорт қилувчи компаниялар учун ҚҚС
бўйича имтиёзлар белгиланган бўлиб, кичик ва ўрта корхоналарнинг ривожланиши ва ўсишини
қўллаб
-
қувватлаш учун алоҳида имтиёзлар тақдим этилиши назарда тутилган.
Мамлакатнинг
суст
ривожланган
минтақалари
иқтисодий
ривожланишини
рағбатлантириш мақсадида алоҳида солиқ режимлари белгиланган. Айрим ҳудудлар ва
тармоқлар учун корхоналар маълум муддатга мол
-
мулк солиғини тўлашдан озод қилиниши
мумкин. Шенчжен ва Шанхай каби махсус иқтисодий зоналарида фаолият юритувчи
корхоналарга алоҳида солиқ имтиёзлари ва преференциялар тақдим этилган.
Тадқиқот ва ишланмалар, атроф
-
муҳитни муҳофазаси учун инвестициялар киритган ва
бошқа устувор секторларда фаолият кўрсатувчи корхоналар учун алоҳида солиқ имтиёзлари
тақдим этилади. Хитойда
юқори технологияли илмий
-
тадқиқот компанияларига турли солиқ
имтиёзлари берилади. Бу солиқ солинадиган базани қисқартириш, даромад солиғи
ставкаларини пасайтириш ва бошқа рағбат чораларни ўз ичига олиши мумкин.
Шунигдек,
компаниялар капитал қўйилмалар ва ускуналарни тезроқ амортизация қилишлари мумкин, бу
эса солиқ солинадиган базани ва даромад солиғи миқдорини камайтиради
(
Грибкова
, 2005).
Ушбу тақдим этилган рағбатлантириш чоралари Хитойда янада қулай бизнес муҳитини
яратиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган кенг қамровли солиқ сиёсатининг
устувор йўналишларидан бири ҳсобланади.
Япония мамлакатида корхоналарнинг молиявий фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш ва
рағбатлантиришга қаратилган турли хил солиқ имтиёзлари ва чоралари мавжудлигини
кўришимиз мумкин, хусусан:
-
Япония ҳукумати инвестициялар, ўсиш ва иш ўринлари яратишни рағбатлантириш
учун корпоратив даромад солиғи ставкаларини пасайтириши мумкин.
-
мамлакатда хорижий инвесторлар учун алоҳида солиқ имтиёзлари ва преференциялар
тақдим этилган.
-
ҳукумат
кичик ва ўрта корхоналар ривожланишини қўллаб
-
қувватлаш ва
иқтисодиётни рағбатлантириш учун уларга махсус солиқ имтиёзлари бериши мумкин.
-
Тадқиқот ва ишланмалар, инновацияларни қўллаб
-
қувватлаш учун солиқ имтиёзлари
ёки кредитлар белгиланган.
-
Мамлакатнинг кам ривожланган ҳудудларига инвестицияларни жалб қилиш учун
махсус солиқ режимлари жорий қилинган
(
Кочетков
, 2009).
Бугунги кунда АҚШда олиб борилаётган солиқ ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан
бири –
солиқ қонунчилигини такомиллаштириш, тадбиркорларга ва кичик бизнес
субъектларига солиқ юкини камайтириш ва солиқ тизимида мавжуд муаммоларни бартараф
этиш ҳисобланади.
АҚШ да хўжалик юритувчи субъектларини молиявий рағбатлантириш
-
бу мамлакатда
ишбилармонлик фаоллигини, сармояни ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган
солиқ сиёсатини юритиш ҳисобланади. У турли солиқ имтиёзлари ва преференциялари,
амортизация йиғимлари ва компанияларнинг ўсиши ва иш ўринлари яратишга ёрдам берадиган
бошқа механизмларни ўз ичига олиши мумкин. АҚШда корхоналарнинг молиявий фаолиятини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
140
рағбатлантиришга қаратилган бир қанча солиқ имтиёзлари ва преференциялари мавжуд,
хусусан:
АҚШ ҳукумати инвестициялар ва компания ўсишини рағбатлантириш учун корпоратив
солиқ ставкаларини пасайтиришни назарда тутади. Корхона ва ташкилотлар иқтисодий
ривожланишига кўмаклашиш учун маълум тармоқлар ёки ҳудудларга инвестиция қилиш учун
солиқ имтиёзлари ёки преференциялар белгиланган. Корхоналар тадқиқот ва ишланмаларга
сармоя киритиш учун солиқ имтиёзлари ёки кредит олишлари мумкин. Кичик бизнес
корхоналари учун соддалаштирилган солиққа тортиш тизими жорий этилган бўлиб, янги иш
ўринларини яратиш учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган.
АҚШнинг айрим штатлари ва минтақаларига сармоя ва ишчи кучини жалб қилиш
мақсадида махсус солиқ имтиёзлари тақдим этилган. Компаниялар ишлаб чиқаришнинг
энергия самарадорлигини ошириш ёки муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш учун солиқ
имтиёзларини олишлари мумкин. Шунингдек, иқтисодий жиҳатдан суст ривожланган
ҳудудларга ёки иқтисодиётнинг айрим тармоқларига инвестицияларни жалб қилиш ва иш
ўринларини яратиш мақсадида алоҳида солиқ имтиёзлари берилган бўлиб, солиқ тўловларини
кечиктириб ёки бўлиб
-
бўлиб тўлаш тартиби руҳсат этилган.
Нидерландияда корхоналарнинг иқтисодий ривожланиши қўллаш мақсадида қатор солиқ
имтиёзлари ва преференциялар берилган бўлиб, уларнинг айримлари билан яқиндан
танишадиган бўлсак:
–
Кичик бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш, мамлакатга хорижий
инвестицияларни жалб этиш мақсадида алоҳида солиқ режимлари жорий қилинган бўлиб,
солиқ солинадиган базани ҳисоблашда ҳам ўзига хос чегирмалар мавжуд
(
Грибкова
, 2005).
Ушбу тақдим этилган солиқ имтиёзларидан асосий мақсад
-
янада қулай ишбилармонлик
муҳитини яратиш, инвестицияларни жалб этиш, янги технологияларни ривожлантиришни
қўллаб
-
қувватлаш ва мамлакатни иқтисодий ўсишига кўмаклашишдан иборат.
Хорижий мамлакатларда қўлланиладиган солиқ имтиёзларини таҳлилларидан кўриш
мумкинки, корхоналар молиявий фаолиятини қўллаш мақсадида тақдим этилган солиқ
имтиёзлари асосан мамлакат солиқ сиёсати ва чоралари орқали тартибга солинади. Ушбу
имтиёзлар
тадбиркорлик
субъектларини
қўллаб
-
қувватлаш,
инвестицияларни
рағбатлантириш ва иш ўринлари яратишга қаратилган.
Ҳар
бир мамлакатда олиб борилаётган солиқ сиёсати стратегиялари ўзига хос
хусусиятлари, муҳим устувор вазифаларига қараб фарқланади. Мамлакат солиқ сиёсатининг
асосий йўналишларидан бири
-
мамлакатда жозибадор ишбилармонлик муҳитини яратиш,
иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли бандлигини ошириш, хорижий инвестицияларни
рағбатлантиришда самарали солиқ имтиёзлари ва преференцияларни беришдан иборат.
Хулоса ва таклифлар.
Солиқлар ёрдамида корхоналарнинг молиявий фаолиятини рағбатлантириш бўйича
халқаро тажриба бизнесни рағбатлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодий
ўсишни рағбатлантиришга қаратилган турли солиқ сиёсати ва чора
-
тадбирларини ўз ичига
олади. Солиқлар
орқали корхоналарнинг молиявий фаолиятини рағбатлантиришнинг илғор
халқаро тажрибаларини ўрганиш ва Ўзбекистонга тадбиқ этишда тадбиркорликни
ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга
қаратилган турли хил солиқ сиёсати
ва чораларидан самарали фойдаланишни тақозо этади,
хусусан:
1. Фойда солиғини ундириш механизмини янада такомиллаштириш. Кўпгина
мамлакатлар бизнесни инвесторлар ва тадбиркорлар учун янада жозибадор қилиш учун фойда
солиғи ставкаларини пасайтирмоқда. Фойда солиғининг паст ставкалари корхоналар соф
даромадининг ўсишига ёрдам беради ва кўпроқ хорижий инвестицияларни жалб қилиш
имкониятини яратади.
2. Самарали ва оптимал солиқ имтиёзлари ва преференцияларни тақдим этиш. Ҳукумат
томонидан айрим турдаги бизнес субъектлари, хорижий инвестицияларни жалб этганлар,
илмий
-
тадқиқот ва тажриба
-
конструкторлик фаолияти билан банд бўлганлар, замонавий
технологияларга сармоя киритганлар, янги иш ўринлари яратганлар учун солиқ имтиёзлари ва
преференцияларни берилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
141
3. Ҳудудий солиққа тортиш тартибини жорий этиш. Баъзи мамлакатлар ҳудудий солиққа
тортиш тизимини қўллайди, унда мамлакатдан ташқарида олинган ва қайта инвестиция
қилинган фойда солиқдан озод қилинади. Бу эса корхоналарни халқаро миқёсда ўз фаолиятини
кенгайтиришга ундаши мумкин.
4. Солиқ таътилларини мақсадли бериш. Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ёки
ҳудудлардаги корхоналарга солиқ юкини камайтириш мақсадида муддатли солиқ таътиллари
берилиши мумкин.
5. Махсус иқтисодий зоналарда қўлланиладиган солиқ режимларини такомиллаштириш.
Кўпчилик мамлакатларда махсус иқтисодий зоналарда фаолият юритувчи субъектлар учун мол
-
мулк солиғи, фойда солиғи ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва соддалаштирилган
рўйхатга олиш тартиб
-
таомиллари каби муайян имтиёзлар берилган. Бу эса, ўз навбатида,
инвестицияларни жалб қилиш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга хизмат қилади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Arthur B. Laffer, Stephen Moore and Peter Tanous. (2008) The End of Prosperity. How Higher Taxes
Will Doom the Economy
–
if We Let It Happen. Threshold Editions,.
Galbraith, John Kenneth. (1998) The Affluent Society. Fortieth Anniversary Edition. Houghton Mifflin
Company: New York,. p 100, 109, 158, 170, 259, 260.
Milton Friedman. (1943) "Income Taxes and Economic Stimulus".
Paul Krugman. (1997) The Age of Diminished Expectations, Third Edition: U.S. Economic Policy in
the 1990s. July 28,. The MIT Press. 244 pp.
Stiglitz, Joseph E.; Uzawa, Hirofumi (1969). Readings on the modern theory of economic growth.
Cambridge, Massachusetts: ISBN 9780262190558. .M.I.T. Press.
Грибкова Н.Б.
(2005)
Опыт налогового регулирования в зарубежных странах и возможность
его использования в России // Налоговая политика и практика. № 7.
Кочетков Г.Б.
(2009)
Проблема инноваций в экономике США // США –
Канада. № 4.
