ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗ (БАНКРОТ) КОРХОНАЛАРНИ ТУГАТИШ ВА УМИДСИЗ СОЛИҚ ҚАРЗИНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

Annotasiya

Ушбу мақолада, қарз қуллиги, банкротлик қонунининг илк бор қабул қилиниши, давлатларнинг дефолт ҳолатига келиб қолиши, тўловга қобилиятсизлик уни келиб чиқиши, тўловга қобилиятсизликни амалга ошириш элементлари, солиқ қарзини ундиришда даъво қилиш муддатини ўзгартириш зарурлиги, сунъий қарз ва ундирилиши умидсиз бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш ҳамда хориж тажрибасини ўрганиб уни механизмини такомиллаштириш масалалари.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Исламов, К. (2023). ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗ (БАНКРОТ) КОРХОНАЛАРНИ ТУГАТИШ ВА УМИДСИЗ СОЛИҚ ҚАРЗИНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТАРТИБИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(5), 103–111. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44788
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада, қарз қуллиги, банкротлик қонунининг илк бор қабул қилиниши, давлатларнинг дефолт ҳолатига келиб қолиши, тўловга қобилиятсизлик уни келиб чиқиши, тўловга қобилиятсизликни амалга ошириш элементлари, солиқ қарзини ундиришда даъво қилиш муддатини ўзгартириш зарурлиги, сунъий қарз ва ундирилиши умидсиз бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш ҳамда хориж тажрибасини ўрганиб уни механизмини такомиллаштириш масалалари.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

103



ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗ (БАНКРОТ) КОРХОНАЛАРНИ ТУГАТИШ ВА

УМИДСИЗ СОЛИҚ ҚАРЗИНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

Исламов

Кудратилла

Суннатович

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Фискал институти

Аннотация.

Ушбу мақолада, қарз қуллиги, банкротлик қонунининг илк бор қабул қилиниши,

давлатларнинг дефолт ҳолатига келиб қолиши, тўловга қобилиятсизлик уни келиб чиқиши,

тўловга қобилиятсизликни амалга ошириш элементлари, солиқ қарзини ундиришда даъво қилиш
муддатини ўзгартириш зарурлиги, сунъий қарз ва ундирилиши умидсиз бўлган солиқ қарзини

ҳисобдан чиқариш ҳамда хориж тажрибасини ўрганиб уни механизмини такомиллаштириш
масалалари.

Калит

сўзлар:

солиқ хизмати органи (СХО),

қарздор, тўловга қобилиятсизлик, банкрот,

тўловга қобилиятсизликни яшириш, сохта тўловга қобилиятсизлик, қасддан тўловга

қобилиятсизликка олиб келиш, суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи

бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи), умидсиз қарз,
сунъий қарз, умидсиз қарз, юридик шахс (ЮШ), якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ), жисмоний шахс

(ЖШ), умидсиз қарз мажбурий ижро бюроси (МИБ).


ПОРЯДОК СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ МЕХАНИЗМА ЛИКВИДАЦИИ

НЕПЛАТЕЖЕСПОСОБНЫХ ПРЕДПРИЯТИЙ (ПРЕДПРИЯТИЙ

-

БАНКРОТОВ)

И СПИСАНИЯ БЕЗНАДЕЖНОЙ НАЛОГОВОЙ ЗАДОЛЖЕННОСТИ

Исламов Кудратилла Суннатович

Фискального институт при Налоговом комитете

Аннотация

.

В данной статье рассматриваются долговое рабство, первое принятие

закона о банкротстве, государственные дефолты, возникновение неплатежеспособности,

элементы неплатежеспособности, необходимость изменения сроков исковой давности по
взысканию налоговой задолженности, искусственный долг, списание безнадежных долгов

и

другие вопросы. совершенствования его механизма путем изучения зарубежного опыта.

Ключевые слова:

налоговый орган (НО), должник, неплатежеспособность, банкротство,

сокрытие неплатежеспособности, мошенническое неплатежеспособность, умышленное
неплатежеспособность, конкурсный управляющий (временный управляющий, управляющий,

внешний управляющий, ликвидационный управляющий, финансовый управляющий), безнадежная
задолженность, искусственная задолженность, безнадежная задолженность, юридическое лицо

(ЮЛ), индивидуальный предприниматель (ИПП), физическое лицо (ФЛ), бюро взыскания
проблемной задолженности (БВПЗ).

V SON - SENTABR, 2023

103-111

UO‘K

: 65.016.8


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

104

THE PROCEDURE FOR IMPROVING THE MECHANISM FOR LIQUIDATING INSOLVENT

ENTERPRISES (BANKRUPT ENTERPRISES) AND WRITING OFF BAD TAX DEBTS

Islamov Kudratilla Sunnatovich

Fiscal Institute under the Tax Committee

Abstract.

This article discusses debt slavery, the first adoption of the bankruptcy law, government

defaults, the occurrence of insolvency, elements of insolvency, the need to change the statute of limitations

for collecting tax debts, artificial debt, writing off bad debts and other issues. improving its mechanism by

studying foreign experience.

Key words:

tax authority (TA), debtor, insolvency, bankruptcy, concealment of insolvency,

fraudulent insolvency, deliberate insolvency, bankruptcy trustee (temporary manager, manager, external
manager, liquidation manager, financial manager), bad debt, artificial debt, bad debt, legal entity (LE),

individual entrepreneur (IE), individual (I), problem debt collection bureau (PDCB)

Кириш.

Илк давлатчилик пайдо бўлгандан бошлаб солиқлар ундирила бошланди. Уни ҳар бир

давлат фуқаросиман деб ҳисоблаган халқнинг барчаси солиқ ва йиғимларни ўз вақтида тўлашга
мажбур эди. Аммо пул яратилгунга қадар солиқлар қандай кўринишда ундирилган? деган

табиий савол туғилади албатта. Биз биламиз

-

ки ҳар бир соҳа вакиллари (косиб, кулол, темирчи,

заргар, дурадгор, савдогар, чорвачи, деҳқон ва бошқа касб эгалари мавжуд бўлган) ўзи яратган

маҳсулотларининг бир қисмини солиқ сифатида давлат ғазнасига топширган. Давлатни
муҳофаза этиш учун жумладан:

Косиб

ўзи ясаган чарм маҳсулотларини сотишдан ташқари,

ҳарбий хизматчилар учун чармдан (совут, оёқ кийим ва ҳар қандай ҳужумдан ҳимоя қилиш

воситалари)ни ясаб маълум қисмини;

Кулол

у томонидан сотиш учун ясалган кулол

буюмларидан ташқари, ҳарбий юришлари ва қирол хонадони учун чинни идиш тавоқлар, кўза

ҳамда хум идишларини ясаб маълум қисмини;

Темирчи

рўзғорда ишлатиладиган тақа(от учун),

ўроқ, пичоқ, чопқи ясаб сотишдан ташқари, солиқ сифатида ҳарбий хизматчиларга

қилич,

пичоқ

ва бошқа қурол аслаҳаларни ясаб маълум қисмини;

Дурадгор

уй учун эшик, ром, пол ва потолог

хизматларини кўрсатгандан ташқари камон, шит, ўқ отиш қурилмаларини ёғочдан ясаб бериб

солиқ сифатида давлат ғазнасига топширганлар. Лекин ўша даврларда ҳам касблар ичида энг
қийини сифатида деҳқончилик бўлган масалан деҳқон буғдой етиштириш учун ерига ишлов

бериб сув сарфлаб оби

-

ҳаво инжиқ келганлиги туфайли кўзлаган ҳосилни ола

-

олмаса ҳамда

давлат ғазнасига ҳосилни маълум қисмини солиқ сифатида ўтказиб

бермаса уни (кредитор)

яъни қарздор деб аталган. Қадимги Юнонистонда банкротлик тушунчаси бўлмаган, лекин қарз
берувчи (кредитор), қарздорнинг ерига тош устун ўрнатган бўлиб, қарздор қарзини тўламаган

тақдирда (қарз қуллиги)га, ер майдони эса кредиторнинг

мулкига ўтишини англатар эди.

Бундай тош устунлар у даврда

"ипотека"

деб аталган. У даврларда бирор киши агар қарздор

бўлиб уни тўлай олмаса, у ва унинг хотини, болалари ёки хизматкорлари кредитор ўз қўл

меҳнати орқали зарарни беш йил давомида қопламагунча “қарз

қуллиги”га мажбур бўлган.

Афсуски кредитор қарздорнинг хизматкорларини бу муддатдан кейин ҳам сақлаб қолиши

мумкин эди. Улар кўпинча ўзларининг янги хўжайинига умрининг охиригача, одатда, анча
оғирроқ шароитларда хизмат қилишга мажбур бўлишди. Лекин бу қоидаларни

инкор қилувчи

ҳолат фақатгина Афиналиклар бўлиб, “Солон қонунлари”га кўра, қарз учун қул бўлишни
тақиқлаган; натижада афиналик қулларнинг аксарияти чет элликлар (юнонлар ёки бошқалар)

эди.

Илк бор, 1542 йилда Англияда “Банкротлик ёки тўловга лаёқатсизлик билан боғлиқ”

биринчи “Банкротлик тўғрисидаги статут” қонуни қабул қилинди (Мэнсон, Донохью, 1911).
Шарқий Осиёда ҳам банкротлик ҳолатлари қайд этилган. Ал

-

Мақризийнинг ёзишича,

Чингизхоннинг «Ясса»

38

асарида уч марта банкрот бўлган ҳар бир киши

учун ўлим жазоси

белгилаб қўйилган қоида бор эди.

Афсуски Қадимги Юнонистондаги “Қарз қуллиги”, Афинадаги “Саламон қонуни” ва

Англиядаги “Банкротлик тўғрисидаги статут” қонунидан ташқари мамлакатлар ўзаро

38

Чингизхоннинг Яссаси. // Ҳарбий шарҳ.

-

1963 йил апрель

-

жилд. 4

3

Но 4. Морган Д. “Чингизхоннинг буюк ясаси ва

Илхонликдаги мўғул қонуни


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

105

қимматли

қоғоз(облигация) тўловларини ўз вақтида

тўламаслик ҳолатлари натижасида ўша

даврининг баъзи давлатлари банкрот деб элон қилинган, бунга яққол мисол сифатида,

Испаниялик Филипп II 1557, 1560, 1575 ва 1596 йилларда тўртта давлатни банкрот деб эълон
қилишга

мажбур бўлди. Франция, Португалия, Пруссия, Испания ва Италиянинг илк шаҳар

-

штатларида турли дефолтлар. Европанинг чеккасида эса Миср, Россия ва Туркияда ҳам
сурункали дефолт ҳолатлари кузатилди (Рейнхарт, Рогофф, 2009).

Эслатиб ўтамиз! Дефолт бу

-

Пул мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик; қарзларни

тўламаслик, молиявий ночорликни билдиради.

Адабиётлар шарҳи.

Мазкур мақолага оид тадқиқотда олиб борган хорижий олимлар. Мунтеан Нели

(2018)

ўзининг “Корхоналарнинг банкротлиги: услубий ёндашувларни кўриб чиқиш” номли илмий
мақоласида. Корхоналарни асосий муаммоларидан бири банкротликни самарали бошқариш деб

ҳисоблайди. Банкротликнинг назарий ва методологиясини ривожланганлигига қарамай, у
банкротликни ишончли башорат қилиш билан боғлиқ бир қатор амалий муаммолар

мавжудлигини кўрсатиб берган. Унинг фикрига кўра, банкротлик назариясини босқичма

-

босқич ривожланишидаги муаммоларни ҳал қилишнинг асосий ечими бўлиши керак деб

ҳисоблаган. Бизнинг фикримизча Мунтеан Нелининг (2018) илмий, назарий, методологик ва
банкротликни ишончли башорат қилишнинг амалий муаммоларини ўрганишнинг ўзи етарли

эмас деб ҳисоблаймиз, сабаби банкротликка олиб келувчи омилларни сабаби (билмасдан ёки
қасддан), унга ташқи ва ички таъсирлар ҳам шундай оқибатга олиб келиши мумкинлиги очиб

берилмаган.

Захарова, Телипенколарнинг

(2

014) "Корхонанинг банкротлик хавфи омилларини

керакли компонент усули асосида танлаш" номли илмий мақоласида. Корхонанинг банкротлиги

учун энг муҳим хавф омилларини танлашнинг долзарб муаммосини ҳал қилиш учун асосий
компонентлар усулини танлаш мантиқий

асосларини келтириб ўтганлар. Лекин бизнинг

фикримизча Захарова, Телипенколарнинг (2014) илмий мақоласида келтириб ўтилган
банкротлиги учун энг муҳим хавф омилларини танлашдаги долзарб муаммолар етарлича эмас

деб ҳисоблаймиз, сабаби бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлган банкдаги
асосий, валюта ҳисоб рақамидаги айланмалари чуқур таҳлил қилиниши шунингдек интернет

орқали келаётган ташқи ва ички манба маълумотларидан фойдаланиб аниқ хулоса ҳамда ечимга
келиш кераклиги айтиб ўтилмаган.

И.ф.д., Каримов, проф., Раббимқуловларнинг

(2015), илмий мақоласида корхоналарнинг

банкрот бўлиш сабаблари, уларнинг фаолиятини молиявий соғломлаштириш бўйича хорижий

тажрибаси ўрганилиб унинг асосида инқирозли вазиятлардан чиқиш ва корхоналарни
молиявий соғломлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Бзнинг фикримизча ушбу

мақолани ўрганиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг банкротлик тўғрисидаги қонун
талабларига монанд ёндашилмаганлиги бу борада хорижий тажриба ўрганилиб фақатгина

корхоналарни тиклаш ёки уни

барқарор ишлаб кетиш ечимлари кўрсатилган лекин

ривожланган мамлакатларнинг суд тугатиш бошқарувчиларнинг вазифалари, мажбуриятлари
ва ваколатлари кўрсатиб ўтилганда мақола яна ҳам илмий жиҳатдан мукаммал бўлар эди.

Ғиёсовнинг (2019) илмий ишида умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби ва

солиқ ундиришнинг ҳуқуқий асослари тартибига банкротлик тўғрисидаги қонунга киритиш

таклифи илгари сурилган. Бизнинг фикримизча бугунги кунда суд тугатиш бошқарувчилари
тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишидаги иш ҳажмини кўплиги сабабли кредиторлар

талабини кўнгилдагидек бажара олмаётганлиги яъни дебиторлар томонидан ундирилган
суммалар маъмурий харажатларга

(аудиторлик хулосасига, тугатиш баланси тузиш учун

ҳисобчи хизматларидан фойдаланишга, транспорт харажатига, констоварга)

, ўзларининг

ойлик иш ҳақларини қоплашга ва бошқа харажатларга кетаётганлиги ҳамда солиқ қарз

суммасини ундиришнинг ҳуқуқий асосини ҳам яратсак давалат бюджетига бу йўналишдаги
тушумни камайиб кетишига олиб келади деб ҳисоблаймиз.

Махамадустовнинг (2023) жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни механизмини

такомиллаштиришда солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ муаммо ва таклифларни илгари

сурган. Бизнинг фикримизча жисмоний шахсларни солиқ қарзини ундириш билан чекланмай

умидсиз солиқ қарзини

ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ масалалар ўрганилмаган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

106

Юқоридаги олимларнинг илмий тадқиқот ишларини ўрганиб чиқиб уларда ёритилмаган

масалалар борлиги сабабли ушбу мақолани ёзиш ҳамда тўловга қобилиятсиз (банкрот)

корхоналарни тугатиш ва умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш механизмини
такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларимизни билдириб ўтамиз.

Тадқиқот методологияси.

Дастлаб, қарз қуллиги тушунчасининг юзага келиши, банкротлик ёки тўловга

лаёқатсизлик билан боғлиқ қонуннинг қабул қилиниши, мамлакатлар ўзаро қимматли қоғоз

(облигация) тўловларини ўз вақтида тўламаслиги натижасида баъзи давлатлари банкрот деб

эълон қилинганлиги, банкротлик тушунчасининг мазмун

-

моҳияти, солиқ қарзини

ундиришнинг даъво қилиш муддатини ўзгартириш, сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга

қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш қоидалари, тўловга қобилиятсиз (банкрот) корхоналарни тугатиш, хўжалик юритувчи

субъект

мансабдорларини субсидиар жавобгарликка тортиш

ҳамда умидсиз солиқ қарзини

ҳисобдан чиқаришнинг амалдаги ҳолатига танқидий ёндашув, уни аниқлаштириш, таққослаш,

мантиқий фикрлаш, муқобилини танлаш, маълумотларни гуруҳлаш, анализ ва синтез, индукция
ва дедукция усулларидан кенг фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

"Банкротлик" сўзи итальянча "banca rotta" иборасидан келиб чиққан

-

сўзма

-

сўз "синган

курси" (Банкрут

, 1987; Douglas, 2016)

. "Банк" (итальянча banca) дастлаб одамлар гавжум

жойларда (масалан, бозорлар ва ярмаркалар) ўрнатилган скамейка бўлиб, уларда
айрибошловчилар ва кредиторлар ўз операцияларини амалга оширадилар ва ҳужжатларни

расмийлаштирадилар. "Банк" эгаси банкрот бўлганидан кейин скамейкасини синдириб

ташлайди.

Тўловга қобилиятсизлик –

суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул

мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги

тушунилади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қарзи бўйича

СХОлари мол

-

мулки ҳисобидан

туманлараро Иқтисодий

судига даъво ариза киритиб, суд томонидан иш қаноатлантирилса ва

ижро варақаси МИБга юборилса. Туман МИБнинг давлат ижрочиси томонидан хўжалик

юритувчи субъектнинг мол

-

мулки ҳисобидан ундириш чораларини кўриши натижасиз бўлса у

холда давлат ижрочиси, қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол

-

мулки ёки

даромадлари бўлмаса ва унинг мол

-

мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан у томонидан

қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса (Қонун

, 2001)

Ижро

иши юритиш қўзғатилганидан кейин ижро ҳужжатларини қайтариш

бўйича қарор асосида

СХОга қайтаради.

СХОлар МИБ давлат ижрочиси қарор асосида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун

талабларига мувофиқ тегишли ташкилотларга сўров хатини жўнатиб, жавоб хатларини олади
ва натижаси асосида хўжалик юритувчи субъектнинг тўловга қобилиятсизлик юзасидан 1 ойдан

кечиктирмай туманлараро Иқтисодий судига даъво ариза киритади ҳамда шу иш юзасидан

суд

тугатиш бошқарувчиси номзодлари ичидан бирини

тайинлаб ва СХОнинг хўжалик юритувчи

субъектни тўловга қобилиятсизлик бўйича даъво аризасини қаноатлантириб суд ажрим
чиқариб беришини сўрайди. Туманлараро Иқтисодий суди томонидан қарздорни банкрот деб

топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб
бўлади. Зарурат бўлганда бу муддат тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок

этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан 3 ойгача узайтирилиши
мумкин (Қонун

, 2022)

. Туманлараро Иқтисодий суди хўжалик юритувчи субъектни тўловга

қобилиятсиз деб топгач СХОга у ҳақида ажрим юборади. Туманлараро Иқтисодий судининг
ажрим асосида юридик шахс ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий

кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки
юридик шахс мол

-

мулки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга

келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол

-

мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс

зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилади (Кодекс, 19

95),

шунга кўра СХО Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига даъво аризасини киритади. Суд


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

107

тарафларни тинглаб натижаси бўйича ижро варақаси чиқариб беради ва МИБга ижро варақа,
ижро натижаси бўйича мансабдорнинг шахсий мулкидан, иш жойидан ундириш чораларини

кўради. Агар ундириш имкони бўлмаса СХОга мансабдорларнинг мол

-

мулки йўқлиги ундириш

имконсизлиги ҳақида МИБнинг давлат ижрочиси томонидан қарор чиқарилиб СХОга қайтаради.

Солиқ қарзини ундиришнинг даъво қилиш муддатини 5 йил эканлиги СХОнинг Камерал

солиқ текшируви, Солиқ аудити ва Солиқ қарзини ундириш бўлимлари ўртасида баҳс ҳамда

мунозараларга сабаб бўлмоқда, сабаби камерал солиқ текшируви бўлими ходимларининг
малакасини ошириш жараёнида айнан бўлим назоратни олиб борилишида 5 йиллик айланмаси

бўйича даъво қилиш мумкинлигини, Солиқ аудити бўлими эса текширув жараёнида 5 йил

олдинги ҳужжатларни кўриш мумкинлигини, Солиқ қарзини мажбурий ундириш бўлими солиқ
қарзини

ундиришнинг белгиланган муддати солиқ кодексида мавжуд эмаслиги бунга яққол

мисол сифатида ўз фаолиятини юритмаётган ёки фаолият

кўрсатмаётган корхоналар 20 йилдан

ошиқ бўлган иш жилдларининг мавжудлиги ва жисмоний шахсларнинг 7, 9 йил ёки ундан ҳам

кўп муддатдаги солиқ қарзини ундириш ҳолатлари амалиётда борлиги солиқ қарзини ундириш
механизмини такомиллаштириш кераклигини кўрсатади. Лекин ундирилиши умидсиз деб

эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартибида

39

умидсиз солиқ қарзи бўйича

СХО солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш

имкониятини йўқотганлиги

деган амалда умуман ишламаётганлиги табиий саволни келтириб

чиқаради. Ўзи солиқ қарзини ундиришнинг даъво қилиш муддати неча йил? бу эса солиқ

қарзини

ундиришнинг даъво қилиш муддатини аниқ белгилаб олиш кераклигидан далолат

беради. Бизнинг фикримизча хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар солиқ

қарзини

ундиришнинг даъво қилиш муддатини 5 йилдан 3 йилга ўзгартиши кераклигини

таклиф этамиз.

Бу борада ривожланган АҚШ

нинг Банкротлик тўғрисидаги кодекснинг, 11

-

бобида

келтирилган. Банкротлик тўғрисидаги барча амалдаги қонунларни ўз

ичига олган Банкротлик

тўғрисидаги Кодексга (АҚШ кодексининг 11

-

жилд) мувофиқ, ҳар қандай компания исталган

вақтда банкротлик тўғрисида ариза бериши мумкин. Ягона талаб

-

компания Қўшма Штатларда

жойлашган бўлиши керак.

Ихтиёрий банкротлик тўғрисидаги қарор директорлар кенгаши томонидан қабул

қилинади, у тегишли қарорни қабул қилади ва компаниянинг баённомаларига киритади. Кейин

банкротлик тўғрисидаги ариза маҳаллий банкротлик судига берилади. Бу судлар АҚШ округ
судининг филиаллари бўлиб, ҳар бир штатда камида битта банкротлик суди мавжуд. Ушбу

суддаги барча қарорлар 14 йил муддатга янгиланадиган судя томонидан қабул қилинади.
Расмий равишда, банкротлик суд котиби аризага сана муҳри қўйилган пайтдан бошлаб

содир

бўлади.

Акциядорлар

ва

кредиторларнинг

талаблари

қуйидаги

тартибда

қаноатлантирилади:

Таъминланган даъволар

-

тўловлар гаров таъминотининг тугатиш қиймати бўйича

компаниянинг жавобгарлиги гарови билан таъминланган ҳолда амалга оширилади.

Банкротлик жараёни билан боғлиқ харажатлар.

Банкрот деб эълон қилинган кундан бошлаб

90 кунлик

муддат учун ходимларнинг иш

ҳаққи.

Солиқлар.

Таъминланмаган кредиторларнинг талаблари. Талабларни тўлиқ қондириш учун

маблағлар етишмаса, улар мутаносиб равишда тақсимланади.

Акциядорлар

-

тўловлар охирги маротаба амалга оширилади (Стивен Брег, 2012).

Россия Федератсияси

да қарздорни банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор

ҳакамлик суди томонидан қабул қилиниши мумкин.

Россия юридик фанида банкротлик (банкротлик) институти

тадбиркорлик ҳуқуқининг

бир тармоғи деб аталади (Губин, Лахно,

2010).

Ҳозирги

вақтда фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг

банкротлигининг умумий тартиби тартибга солинади ва тўловга лаёқатсизлик мезонлари 2002

39

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3256

-

сон билан рўйхатдан ўтказилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

108

йил 26 октябрдаги 12

7-

ФЗ

-

сонли "Тўловга лаёқатсизлик (банкротлик) тўғрисида" Федерал

қонуни

билан белгиланади

40,41

.

Банкротлик тўғрисидаги қарздорларнинг мол

-

мулкини сотиш кўпинча электрон савдо

майдончаларида (EТП) электрон шаклда амалга оширилади.

Фуқароларнинг (жисмоний шахсларнинг) банкрот бўлиш имконияти амалдаги

қонун ҳужжатларида назарда тутилган

.

Банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатиш учун қарздор (юридик шахс ёки якка тартибдаги

тадбиркор) банкротлик белгиларига эга бўлиши керак. Тадбиркор учун бундай белгилар

кредиторларнинг қонунда кўрсатилган талабларини у қондириши керак бўлган кундан бошлаб

3 ой

ичида қондирмаслик, шу билан бирга унинг мажбуриятлари миқдори унинг мол

-

мулки

қийматидан ошиб

кетиши ва ундан кўп бўлиши керак. 500 000 рубл. Юридик шахслар учун

бундай белги фақат

3 ой

ичида ўз мажбуриятларини бажармасликдир. Бундай ҳолда,

мажбуриятлар миқдори 300 000 рублдан ортиқ бўлиши керак.

Шахсига кўра

Қарз

суммаси

Кечиктирилган

тўлов муддати

1.

Юридик шахслар

300 минг рублдан ортиқ

3 ойдан ортиқ

2.

Жисмоний шахслар

500 минг рублдан ортиқ

3 ойдан ортиқ

3.

ИП

500 минг рублдан ортиқ

3 ойдан ортиқ

Банкротлик жараёни ҳакамлик судига қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза

беришдан бошланади

42

. Ариза банкротлик тўғрисидаги кредитор, ваколатли орган ёки

қарздорнинг

ўзи томонидан берилиши мумкин.

Қарздорга

нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиблардан бири

жорий этилиши мумкин:

кузатиш (давомийлиги

-

7 ойдан ошмаслиги керак);

молиявий тикланиш (давомийлиги

-

2 йилдан ортиқ эмас);

ташқи бошқарув (давомийлиги

-

18 ойдан ортиқ эмас; 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга

узайтириш мумкин);

банкротлик тўғрисидаги иш юритиш (давомийлиги

-

қарздорни банкрот деб топиш

тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой; 6 ойгача қайта

-

қайта узайтирилиши

мумкин);

жаҳон шартномаси.

Қарздор

фуқарога нисбатан учта тартибдан бири жорий этилади:

қайта қуриш (қарздорни одатдаги тўлов жадвалига қайтариш учун мўлжалланган

реабилитатция тартиби);

мулкни сотиш (давомийлиги

-

қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарор қабул

қилинган

кундан бошлаб тахминан 6 ой; 6 ойгача узайтирилиши мумкин);

жаҳон шартномаси.

Банкротлик жараёнини назорат қилиш учун кредиторлар йиғилиши тузилади ва маълум

шартларда кредиторлар қўмитаси, ҳакамлик бошқарувчиси тайинланади. Қарздор

кредиторларининг талаблари реестри тузилади. Кредиторлар йиғилишида ҳар бир
кредиторнинг овозлари сони унинг талаби миқдори қарздорга қўйиладиган талабларнинг

умумий миқдорига мутаносибдир.

Россия Федератсиясида қасддан банкротлик ва сохта банкротлик жиноят ҳисобланади.

Австралия

да банкротлик ва тўловга лаёқатсизлик 1966 йилдаги Банкротлик тўғрисидаги

қонун

билан тартибга солинади

43

. Банкротлик тартиби фақат жисмоний шахсларга нисбатан

қўлланилади. Тўловга лаёқатсиз ташкилотлар учун фақат ташқи бошқарув тартиби қабул

қилинади (инглиз тилида.

Bankruptcy Act 1966

) ёки тугатилади.

40

О несостоятельности (банкротстве): Федеральный закон от 26.10.2002 №

127-

ФЗ

// Собрание законодательства., 2002., №

43.,

ст.4190.

41

В случаях, прямо установленных законом, применяются иные правила. В частности, процедура банкротства кредитных

организаций устанавливается

Федеральным законом

«О несостоятельности (банкротстве) кредитных организаций»

Архивная

копия

от 31 июля 2013 на

Wayback Machine

. Особые правила установлены для

градообразующих

,

стратегических

,

сельскохозяйственных

предприятий.

42

Образец заявления о признании должника банкротом

.

43

Текст Bankruptcy Act 1966 (Australia).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

109

Ўзини банкрот деб эълон қилмоқчи бўлган ташкилотлар у тўғрисида мурожаат билан

Австралиянинг банкротлик ва ишончли бошқарув хизмати (инглиз тилида.

Insolvency and

Trustee Service Australia

(ITSA))

га ариза юбориш орқали амалга оширадилар

44

.

Бундан ташқари, агар кредиторнинг даъво аризасини ихтисослаштирилган Федерал

магистратура суди (инглиз тилида.

Federal Magistrates Court

)да кўриб чиқиш натижасида

қарздорнинг мол

-

мулкига тақиқ қўйиш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса, қарздор

банкрот деб

эълон қилиниши мумкин.

Австралияда банкротлик ва арбитраж хизматига Банкрот корхонага тегишли мулки ва

мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган текширилган балансни тақдим

этиши шарт. Ушбу ҳужжатни тақдим этмасдан, банкротлик ҳолатини олиб ташлаш мумкин эмас.

Одатда, банкротлик ҳолати аудит баланси тақдим этилган кундан бошлаб

уч йил

давомида сақланади, аммо етарли асослар мавжуд бўлса, муддат

икки йил

дан

беш йилгача

қўшимча муддатга узайтирилиши мумкин.

Хусусан, даромад солиғини тўламаслик ёки банкрот

мақомига эга бўлгандан кейин олинган даромадлар тўғрисида маълумот бермаслик банкротлик
мақомини узайтириш учун асос бўлиши мумкин.

Австралияда банкротлик сизнинг ҳуқуқларингизни чеклаш билан бирга келади.

Масалан,

банкрот чет элга чиқиш учун махсус рухсатнома олиши керак,

шунингдек

, қимматбаҳо

мулкнинг айрим турларига эркин эгалик қила олмайди.

Агар банкрот ўз кредиторлари билан тўлиқ ҳисоб

-

китоб қилса ёки улар билан қарзни

кечиш тўғрисида келишув битими тузса, банкротлик мақоми муддатидан олдин бекор
қилинади.

Канада

да банкротлик федерал қонун билан тартибга солинади. "Банкротлик ва тўловга

лаёқатсизлик тўғрисида" (инглиз) рус тили, бу ҳам ташкилотларга, ҳам фуқароларга тегишли.

Банкротлик тўғрисидаги иш юритишнинг тўғрилиги ва қонунийлиги банкротлик тўғрисидаги

бошқарувчи (ўзб.) томонидан назорат қилинади. Банкротлик бўйича бошқарувчи (инг.) рус.
Кредиторлар ўртасида қарздорнинг мол

-

мулкини сотишдан олинган маблағлар. Канадада

банкротлик учун кенг тарқалган

муқобил "Қарзни

тўлаш тўғрисидаги битим" (инглиз тилида.

Consumer proposal

(Истеъмолчи таклифи))ни тузиш бўлиб, у кредиторлар ва қарздор ўртасида

томонлар томонидан белгиланган муддатда қарзнинг охирги қисмини тўлаш бўйича
келишувни назарда тутади. қарзни

тўлиқ кечириш учун.

Қарздор, агар унинг қарзи 5000 дан 75

000

АҚШ долларигача бўлса (бу суммага ягона яшаш жойи бўлган кўчмас мулк гарови бўйича

мажбуриятлар кирмайди) бундай шартнома тузиш таклифи билан чиқиши мумкин. Агар

кредитор

45 кун ичида

шартномани қабул қилмаса, у ҳолда умумий банкротлик тартиби

бошланади.

Голландиянинг "Банкротлик тўғрисидаги қонунлар кодекси" (голланд ва русс) уч

хил тартибни ўз ичига олади:

банкротлик (голланд тилида.

Faillissement

), бу фуқароларга ҳам, ташкилотларга ҳам

тегишли ва унинг

мақсади қарздорнинг мол

-

мулкини кредиторлар ўртасида тақсимлаш;

қарздор ташкилот билан тузиладиган ҳисоб

-

китоб шартномаси (голланд тилида.

Surseance

) га кўра;

қарзни кечириш (голланд тилида.

Schuldsanering

) -

бу фақат фуқароларга тегишли

тартиб.

Украина

да

2

019 йил 21 октябрда Украинанинг

Банкротлик тартиб

-

қоидалари

тўғрисидаги кодекси кучга кирди. Энди банкротлик тартиби барча тоифалар учун амал қилади:
ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар.

Кодекснинг 115

-

моддасига мувофиқ, молиявий муаммоларни бартараф эта олмаслигига

ишонган қарздорнинг ўзигина банкротлик тўғрисидаги иш юритишни бошлаши мумкин. Шу

билан бирга, ҳужжатда кредиторнинг инкор этилмайдиган қарзи бўлган тақдирда ҳам
банкротлик тўғрисидаги иш юритишни қўзғатишга ҳақли эмаслиги қайд этилган.

Қуйидаги

ҳолларда

банкротлик тўғрисида ариза беришингиз керак:

қарз миқдори энг кам иш ҳақиқнинг камида 30 баробари (бугунги кунда тахминан 112

минг

гривна

(UAH) ёки

(1 гриван, Ўзбекистон пул бирлигида 383,14 сўмига тенг демак 42

911 680

сўм

);

икки ой ичида қарздор ойлик тўловларнинг 50 фоизидан

кўпини қайтармаса;

44

Официальный сайт Службы банкротства и арбитражных управляющих Австралии (Insolvency and Trustee Service Australia (ITSA))


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

110

қарздорнинг ундирилиши мумкин бўлган мол

-

мулки йўқлиги тўғрисида суд қарори

мавжуд бўлса;

тўловга лаёқатсизлик таҳдиди мавжуд (жиддий касаллик, иш жойини йўқотиш ва

бошқалар) бўлса.

Нарх қуйидаги омиллардан иборат

:

Суднинг давлат божи

-

10 баравари миқдорида ундирилади;

Қарздорликни қайта кўриб чиқувчи тугатиш бошқарувчиси, ҳакамлик суди

бошқарувчисига уч ойлик мукофот пули ва ҳар ойда 5 баробар иш ҳақи.

Швеция

да банкротлик (

konkurs

) ҳам компания, ҳам жисмоний шахс

томонидан эълон

қилиниши

мумкин. Швеция қонунчилиги банкротликни тўловга лаёқатсизликдан ажратиб

туради, бу эса тўланиши керак бўлган қарзларни тўлай олмасликни ўз ичига олади. Кредитор

ёки қарздор банкротлик тўғрисида ариза бериши мумкин. Қарздорнинг ташқи

бошқарувчиси

унинг активларини бошқаришни ўз зиммасига олади ва уларни кредиторлар ва қарздор

манфаатларини кўзлаб сотишга ҳаракат қилади. Банкротлик ёқасида турган шахс ёки компания
ўз активларига кира олмайди (баъзи истиснолардан ташқари).

Жисмоний шахслар камдан

-

кам ҳолларда банкротликни тан олиш учун мурожаат қилишади

45

.

Қандай

бўлмасин, кредиторлар махсус ваколатли давлат органларининг воситачилигига

мурожаат қилиш орқали пул маблағларини талаб қилишлари мумкин; кредиторлар, қоида

тариқасида, жисмоний шахсларнинг банкротлигидан фойда кўрмайдилар, чунки банкротнинг

мол

-

мулкидан ажратмалар биринчи навбатда у томонидан тайинланган бошқарувчига тушади.

Жисмоний шахсларнинг тўланмаган қарзлари банкротликдан кейин ҳам ўз кучида

қолади.

Бироқ, жуда катта қарзга эга бўлган шахслар қарзни тўлаш тартибини (

skuldsanering

)

бошлашлари

мумкин. Мурожаатга кўра, улар қарзни қайта тузиш режасини оладилар, унга кўра

улар

беш йил давомида

имкони борича тўлайдилар,

шундан сўнг барча қолган қарзлар

бекор қилинади

, қарздор ҳуқуқбузарлик содир этганида жабрланувчиларга тўланадиган товон

бундан мустасно

46

.

Хулоса ва таклифлар.

1. Жисмоний шахсларни умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришни янада

соддалаштириш.

2. Вафот этган жисмоний шахс яшаш жойидаги СХОни ушбу шахснинг меросхўри

(меросхўрлари) тўғрисида ахборот олинган пайтдан эътиборан 1 ой ичида уни (уларни) солиқ
қарзи мавжудлиги тўғрисида хабардор қилишни тизимли йўлга қўйиш.

3. Вафот этган жисмоний шахснинг меросхўрлари 6 ой давомида кўчмас мулкка бўлган

ҳуқуқни қасддан

рўйхатдан ўтказмаса жавобгарлик чорасини кучайтириш.

4

.

СХОда фойдаланиб

келинаётган дастурий маҳсулотларда суд тугатиш

бошқарувчиларнинг тўловга қобилиятсизлик бўйича амалга ошираётган ишларига баҳо бериб

бориш тизимини яратиш.

5. Солиқ кодексидаги банкка нисбатан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамига

СҚ томонидан К

-

2 қўйилсада банк уни ижросини ўз вақтида бажармаганлиги учун пеня

ҳисоблаш дастурий маҳсулотда акс этмаслиги ёки бу борада СҚ томонидан статистик кўрсаткич
натижалари эълон қилиниб

боришини таъминлаш.

6. Кафил ва Мол

-

мукни гаровга қўйиш шартномасини амал қилишнинг муддатини охирги

куни қанчагача бўлиши очиқ келтириб ўтилмаганлиги.

7. Иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган барча ишларни

тўлиқ маъмурий судларга

кўриш учун ўтказилишини ва хўжалик юритувчи субъектлар

ва

жисмоний шахслар солиқ мажбуриятлари юзасидан даъво қилиш муддатини 5 йилдан 3 йилга
ўзгартиши.

8. Барча солиқлар (қўшилган қиймат солиғи ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган

солиқлар бундан мустасно) ва божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз бир йилгача

муддатга бўлиб

-

бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади

45

Konkurs

Vad är konkurs?

(швед.)

(недоступная ссылка). Skatteverket.se (28 мая 2009).

Дата обращения: 17 апреля

2012.

Архивировано

9

августа 201

1

года.

46

Evigh

etsgäldenärer, synpunkter från Skatteverket 2004 Skatteverk

ets skrivelse 041229

(швед.)

. Fattiga.se.

Дата обращения: 17 апреля

2012.

Архивировано

14

марта

2012

года.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

111

Адабиётлар /Литература/Reference:

Douglas Harper. (2016)

bankrupt

(англ.)

. Online Etymology Dictionary.

Дата обращения: 7

апреля.

Банкрут

(1986-1987) //

Этимологический словарь русского

языка

= Russisches etymologisches

Wörterbuch

:

в 4 т.

/ авт.

-

сост.

М.

Фасмер

; пер. с

нем. и

доп. чл.

-

кор. АН

СССР

О.

Н.

Трубачёва

,

под

ред. и с

предисл. проф.

Б.

А.

Ларина

[т.

I].

Изд. 2

-

е, стер.

М.

:

Прогресс

,.

Ғиёсов А.А. (2022) Солиқ қарздорлигига таъсир этувчи омиллар (Монографияси).

-

Т.:

“Иновацион ривожлантириш нашриёт

-

матбаа уйи” 164 бет.

Губин

Е.

П., Лахно

П.

Г (2010) Предпринимательское право Российской Федерации: Учебник /

Отв. ред. Губин

Е.

П., Лахно

П.

Г.

–М.: Норма, Инфра

-

М,.

-

С. 350

-352.

Захарова A.A., Телипенко E.V. (2014) Асосий компонент усули асосида корхона банкротлиги

хавфи омилларини танлаш. // “Журнал корпоративные финансы” № 1(29) (66

-

с)

Каримов Н.Ғ., Раббимқулов Ш.М. (2015), “Корхоналарнинг банкротлик ҳолатлари: келиб

чиқиш сабаблари, молиявий соғломлаштириш ва хорижий тажрибалар” номлий илмий

мақоласида “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь

-

февраль, 2015 йил.

Кармен М. Рейнхарт, Кеннет С. Рогофф (2009). « На этот раз все по

-

другому: восемь

столетий финансовой глупости. Архивировано 14 апреля 2016 г. в Wayback Machine ».

Издательство Принстонского университета. стр.30

. ISBN 0-691-14216-5

Кодекс (1995) Ўзбекистон Республикасининг 21 декабр 1995 йилдаги “Фуқаролик

кодекси”нинг 48

-4, 63-1, 67-5, 69-2, 72-5, 73-5, 76-3, 77-6, 293-1, 329-1-2-3-4-

моддаларнинг

бандларига асосан тартибга солинади.

Махамадустов Ж.М. (2023) Жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни механизмини

такомиллаштириш (Монографияси).

-

Т.: “Иқтисодиёт” йил, 124 бет.

Мунтеан Нели и.ф.н. (2018) Компанияларнинг банкротлиги: услубий ёндашувларни кўриб

чиқиш. // Теория и практика сервиса: экономика, социальная сфера, технологии. No 4 (38

-

с).

Мэнсон, Эдвард Уильям Донохью (1911). «Банкротство». В Чисхолме, Хью (ред.). Британская

энциклопедия. Том. 3 (11

-

е изд.). Издательство Кембриджского университета. п. 322.

https://en.wikipedia.org/wiki/Statute_of_Bankrupts.

Мэнсон, Эдвард Уильям Донохью (1911). «Банкротство». В Чисхолме, Хью

(ред.). Британская

энциклопедия. Том. 3 (11

-

е изд.). Издательство Кембриджского университета. п. 322.

Стивен Брег (2012) Настольная книга финансового директора.

М.: Альпина Паблишер.

С.

557-560.

ISBN 978-5-9614-1649-7

Қонун (2001) Ўзбекистон Республикасининг

29 август 2001 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва

бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 258

-II-

сон Қонунининг 40

-

моддасининг,

3-

банди.

Қонун (2022) Ўзбекистон Республикасининг 12 апрел 2022 йилдаги “Тўловга қобилиятсизлик

тўғрисида”ги ЎРҚ

-763-

сон Қонунининг 140

-

моддасининг, 2

-

банди.

Bibliografik manbalar

Douglas Harper. (2016) bankrupt (англ.). Online Etymology Dictionary. Дата обращения: 7 апреля. Банкрут (1986-1987) // Этимологический словарь русского языка = Russisches etymologisches Wörterbuch : в 4 т. / авт.-сост. М. Фасмер ; пер. с нем. и доп. чл.-кор. АН СССР О. Н. Трубачёва, под ред. и с предисл. проф. Б. А. Ларина [т. I]. — Изд. 2-е, стер. — М. : Прогресс,.

Ғиёсов А.А. (2022) Солиқ қарздорлигига таъсир этувчи омиллар (Монографияси).-Т.: “Иновацион ривожлантириш нашриёт-матбаа уйи” 164 бет. Губин Е. П., Лахно П. Г (2010) Предпринимательское право Российской Федерации: Учебник / Отв. ред. Губин Е. П., Лахно П. Г. –М.: Норма, Инфра-М,. -С. 350-352.

Захарова A.A., Телипенко E.V. (2014) Асосий компонент усули асосида корхона банкротлиги хавфи омилларини танлаш. // “Журнал корпоративные финансы” № 1(29) (66-с)

Каримов Н.Ғ., Раббимқулов Ш.М. (2015), “Корхоналарнинг банкротлик ҳолатлари: келиб чиқиш сабаблари, молиявий соғломлаштириш ва хорижий тажрибалар” номлий илмий мақоласида “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил.

Кармен М. Рейнхарт, Кеннет С. Рогофф (2009). « На этот раз все по-другому: восемь столетий финансовой глупости. Архивировано 14 апреля 2016 г. в Wayback Machine ». Издательство Принстонского университета. стр.30. ISBN 0-691-14216-5

Кодекс (1995) Ўзбекистон Республикасининг 21 декабр 1995 йилдаги “Фуқаролик кодекси”нинг 48-4, 63-1, 67-5, 69-2, 72-5, 73-5, 76-3, 77-6, 293-1, 329-1-2-3-4-моддаларнинг бандларига асосан тартибга солинади.

Махамадустов Ж.М. (2023) Жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни механизмини такомиллаштириш (Монографияси).-Т.: “Иқтисодиёт” йил, 124 бет.

Мунтеан Нели и.ф.н. (2018) Компанияларнинг банкротлиги: услубий ёндашувларни кўриб чиқиш. // Теория и практика сервиса: экономика, социальная сфера, технологии. No 4 (38-с). Мэнсон, Эдвард Уильям Донохью (1911). «Банкротство». В Чисхолме, Хью (ред.). Британская энциклопедия. Том. 3 (11-е изд.). Издательство Кембриджского университета. п. 322. https://en.wikipedia.org/wiki/Statute_of_Bankrupts. Мэнсон, Эдвард Уильям Донохью (1911). «Банкротство». В Чисхолме, Хью (ред.). Британская энциклопедия. Том. 3 (11-е изд.). Издательство Кембриджского университета. п. 322. Стивен Брег (2012) Настольная книга финансового директора. — М.: Альпина Паблишер. –С. 557-560. –ISBN 978-5-9614-1649-7

Қонун (2001) Ўзбекистон Республикасининг 29 август 2001 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 258-II-сон Қонунининг 40-моддасининг, 3-банди.

Қонун (2022) Ўзбекистон Республикасининг 12 апрел 2022 йилдаги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ-763-сон Қонунининг 140-моддасининг, 2-банди.