Авторы

  • Исматжан Зохидов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44623

Ключевые слова:

ресурсный налог налог на землепользование налог бюджетная политика бюджет

Аннотация

В данной статье на основе изучения опыта передовых зарубежных стран по налогообложению природных ресурсов в нашей стране предлагается организовать их налогообложение, обеспечить необходимый уровень собираемости налогов и других обязательных платежей, осуществить налоговое администрирование налогоплательщиков и кардинально улучшить оказание сервисно-технических услуг на основе взаимного сотрудничества при выполнении налоговых обязательств, уделено особое внимание.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

96


ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ ТАЖРИБАСИ

Зохидов Исматжон Юнусжон ўғли

Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Aннотация.

Мазкур мақолада мамлакатимизда табиий бойликларни солиққа

тортишнинг илғор хориж давлатлар тажрибалари ўрганилган ҳолда

уларни солиқ тортишни

тартибига солиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини
таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш ҳамда солиқ

мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида сервис

-

техник хизмат

кўрсатилишини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Калит сўзлар

:

ресурс солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, солиқ, бюджет

сиёсати, бюджет, солиқ маъмурчилиги, солиқ салоҳияти, норматив таҳлил, позитив таҳлил,

солиқ юки, репрезентатив солиқ ставкаси, ўртача ставка, солиқ ҳисоботи, солиқ тушумлари

,

солиқ имтиёзлари.

ОПЫТ ЗАРУБЕЖНЫХ СТРАН В НАЛОГООБЛОЖЕНИИ ПРИРОДНЫХ РЕСУРСОВ

Зохидов Исматжан Юнусжан угли

Ташкентский государственный экономический университет

Aннотация.

В данной статье на основе изучения опыта передовых зарубежных стран по

налогообложению природных ресурсов в нашей стране предлагается организовать их

налогообложение, обеспечить необходимый уровень собираемости налогов и других
обязательных платежей, осуществить налоговое администрирование налогоплательщиков и

кардинально улучшить оказание сервисно

-

технических услуг на основе взаимного

сотрудничества при выполнении налоговых обязательств, уделено особое внимание.

Ключевые слова:

ресурсный налог, налог на землепользование, налог, бюджетная

политика, бюджет, налоговое администрирование, налоговый потенциал, нормативный анализ,

позитивный анализ, налоговая нагрузка, репрезентативная налоговая ставка, средняя ставка,
налоговая отчетность, налоговые поступления, налоговые льготы.

THE EXPERIENCE OF FOREIGN COUNTRIES IN TAXATION OF NATURAL RESOURCES

Zohidov Ismatzhan Yunuszhan Ugli

Tashkent State Economic University

Abstract.

In this article, after studying the experiences of advanced foreign countries in the taxation

of natural resources in our country, it is proposed to organize their taxation, ensure the necessary level of

collection of taxes and other mandatory payments, implement the tax administration of taxpayers and
fundamentally improve the provision of service and technical services on the basis of mutual cooperation

in the fulfillment of tax obligations. special attention is paid.

Key words:

resource tax, land use tax, tax, budget policy, budget, tax administration, tax potential,

regulatory analysis, positive analysis, tax burden, representative tax rate, average rate, tax reporting, tax
revenues, tax benefits.

V SON - SENTABR, 2023

96-102

UO‘K

: 336.225


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

97

Кириш.

Дунё амалиётида солиқ тизимининг муҳим ажралмас қисмини табиий бойликлардан

самарали фойдаланишни тартиблаш ва рағбатлантиришга қаратилган солиқ сиёсати ташкил этади.
Албатта, дунёнинг аксарият давлатларнинг иқтисодий сиёсатида мамлакат иқтисодий

тараққиётини белгиловчи муҳим стратегик табиий бойликлардан миллий иқтисодиёт

манфаатлари йўлида мақсадли ва самарали фойдаланишга устуворлик берса, бошқа томондан бу

мақсадга эришишнинг молиявий инструментларидан кенг фойдаланишга ҳам кенг эътибор бериб
келинмоқда. Бу молиявий инструментлардан энг муҳимларидан ва самарали воситалардан бири

сифатида солиқ тизими юзага чиқади. Маҳаллий тадбиркорларни солиққа тортиш деганда маълум

бир географик юрисдиксияда, одатда маълум бир мамлакат ёки минтақада фаолият юритувчи
корхоналар солиққа тортилиши тушунилади. Бу кичик ва ўрта корхоналар,

корпорациялар,

шериклик ва якка тартибдаги тадбиркорлик каби турли хил бизнес турларини ўз ичига олиши
мумкин.

Адабиётлар шарҳи.

Раттан

(2009)

Ердан фойдаланиш термини биринчи навбатда географияда, иқтисодда,

археологияда ва инсон томонидан аниқ бир мақсад учун фойдаланишга айтилади. “Ер қоплами

термини инсон фаолияти давомида ернинг бир бўлагидан фойдаланишга ёки ердан мақсадли
фойдаланишга тушунилади.

Басыров

(2016)

қуйидагича

ёндошган: “ер қаъри участкаларини ўзлаштиришни ҳуқуқий

тартибга солиш тавсифини берган, “ер қаъри участкаларини ўзлаштириш объектлари”

тушунчасининг мазмунини аниқлаган, объектлар эгаллаб турган ер участкаларидан мақсадли

фойдаланишни таъминлаш воситаларини аниқлаган, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ер

қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи

тугатилган тақдирда инфратузилма объектларини

консервациялаш ва тугатиш, фойдаланилаётган ер участкаларини рекултивация қилиш бўйича
ўз мажбуриятларини бажаришини таъминлаш йўлларини, тугатилган ер ости иншоотлари

хавфсизлигини таъминлаш зарурдир. Бу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб борган яна бир
Россиялик олим Блошенконинг

(2019)

тадқиқотлари ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Блошенко

(2019)

техноген кон тушунчаси ва унинг солиққа тортиш механизмига баҳо бериб, “техноген кон

бу, фойдали қазилмаларни қазиб олишда ер қаъридан фойдаланиш тўғрисидаги қонун

ҳужжатларига мувофиқ, минерал хомашёни қазиб олиш ва комплекс қайта ишлаш жараёнида
йўқотишлар сифатида олинадиган, алоҳида лицензияланиши керак бўлган иккиламчи фойдали

қазилмалардир” деб таъкидлайди.

Ильичева

(2017)

табиий бойликларни солиққа тортиш механизмларини тадқиқини йирик

солиқ тўловчилар томонидан нефт ва газ компаниялари томонидан тўланадиган фойдали
қазилмаларни қазиб олиш солиғи мисолида олиб борган ҳолда бу борадаги муҳим тадқиқот

натижаларини асослаб беради. Хусусан, Ильичева

(2017)

“нефт ва газ компаниялари томонидан

тўланадиган фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғини ундиришни оптималлаштириш ва

янада малакали бошқариш, хусусан, давлат бюджети ва умуман унинг иқтисодиётини

шакллантириш учун

жуда муҳимдир” деб ҳисоблайди.

Мустафа

(2020)

бу борадаги илмий ишларида “Россия конларида жойлашган нефт

нархининг ўзгарувчанлиги асосида солиқ

юкини прогнозлаш методологиясини ишлаб чиққан,

нефт нархининг ўзгарувчанлиги шароитида ўзлаштириш қийин бўлган углеводородлар хом

-

ашёсини қазиб олиш соҳасида солиққа тортишнинг амалдаги тизимни ислоҳ қилиш
зарурлигини асослаган, ўзлаштириш қийин бўлган конларда углеводородлар хом

-

ашёси ишлаб

чиқаришга солиқ солиш тизими соҳасидаги тоифавий аппаратни кенгайтиришни таклиф
қилган.

Туманова

(2017)

ўзининг “Ер қаъридан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари” номли ўқув

қўлланмасида табиий бойликлар атамасини ҳам геологик, ҳам ҳуқуқий тушунча сифатида

тушунтиради. Олиманинг фикрича, “табиий бойлик бу нафақат унинг таркибидаги фойдали
қазилмалар бўлган геометрик ер ости маконини, балки ер қаърининг бошқа барча фойдали

хусусиятларини, шу жумладан энергия ресурсларини, ер ости иншоотларини, ер қаъри
объектларининг санитария

-

рекреацион таъсирини ва ер қаъри ҳақидаги геологик

маълумотларни ҳам англатади”.

Сафаровнинг

(2006)

“Хўжалик юритувчи субъектларнинг табиий ресурслардан самарали

фойдаланишини солиқлар

воситасида рағбатлантириш” мавзусидаги номзодлик диссертация


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

98

ишида корхоналар ва ташкилотлар томонидан табиий ресурслар билан боғлиқ ишлаб чиқариш
жараёнига жалб қилинган кам чиқитли инвестициялар учун рағбатлантирувчи имтиёзларни

қўллаш, табиий ресурс солиқларини ихчамлаштирилган солиққа тортиш тизимида ҳам
қўллашни

илмий асослаган, ноқишлоқ хўжалик корхоналаридан олинаётган ер солиғини

ҳисоблаб

чиқиш ва ундиришда улар фойдаланаётган ернинг кадастр қийматидан ундириш

механизмини жорий қилиш масаласини таклиф қилган, ер ости бойликларидан олинадиган

солиқларни ҳисоблашда ҳисобга олиш усулини таклиф этган ҳамда бу солиқни ундириш

механизмларини янада такомиллаштириш юзасидан илмий таклифлар ишлаб чиққан.

Қурбанов

(2020)

эса ўзининг диссертацион ва монографик

тадқиқотлари асносида

Ўзбекистонда “алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда сув ресурсларидан
тежамли ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида уларга сув ресурсларидан

фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш таклифини ишлаб чиққан, шунингдек,
автотранспорт воситаларини ювишга ихтисослашган корхоналар учун сув ресурсларидан

фойдаланганлик учун солиқни белгилашни

асослаган, сув ресурсларидан оқилона ва самарали

фойдаланишни таъминлашда тадбиркорлик субъектларининг йиллик ялпи тушуми 1 млрд

.

сўмдан ошган тақдирда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари таркибига
киритилиши таклифи” ни ишлаб чиққан.

Тадқиқот методологияси

.

Мамлакатимизда табиий бойликларни солиққа тортишнинг илғор хориж давлатларни

солиққа тортиш ислоҳотларнинг

босқичлари ва концептуал асосларини тадқиқ қилишида

илмий абстракциялаш, индукция

-

дедукция каби назарий усулларидан ва кузатиш, статистик

таҳлил, вертикал ва горизонтал таҳлил ва усуллардан кенг фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, табиий бойликлар сирасига кирувчи сув

ресурсларидан барча турдаги ишлаб чиқарувчилар фойдаланса, айнан ер

ресурслари хусусида

ҳам шундай дейиш мумкин. Бу табиий ресурсларнинг биринчиси тикланадиган (сув) ва

тикланмайдиган (ер ресурси)

ресурслари ҳисобланиб, иккаласи ҳам иқтисодий хусусиятлари

билан бирга ижтимоий аҳамиятга ҳам эгадир. Хориж давлатларида бу табиий ресурсларни

солиққа тортишда айнан уларнинг хусусиятлари билан биргаликда давлат бюджетининг
манфаатлари ҳам ҳисобга олинади. Жаҳон мамлакатлар тажрибасида ер қаъри бўлган

бойликлар бўлган табиий ресурсларга оид иқтисодий сиёсати ва унинг асосий бўғини бўлган
солиқ сиёсатининг умумий йўналишларида худди Ўзбекистондаги амалиётга хос хусусиятларни

кўриш мумкин.

Табиий бойликларни солиққа тортишнинг айнан бу ўзига хос хусусиятли жиҳатларни

айрим мамлакатлар тажрибаси мисолида қиёсий жиҳатдан кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Дастлаб, АҚШда табиий бойликлар жумласига кирувчи ер қаъридан фойдаланиш

тажрибасини кўриб чиқадиган бўлсак, АҚШда

табиий ресурслардан фойдаланганлик учун

тўланадиган бонуслар миқдори айтарли даражада салмоқлидир: баъзи йилларда унинг
миқдори

федерал бюджетга тушадиган нефт тушумларининг 25 фоизини ташкил қилади,

қолган 75 фоизи эса ижара тўловлари, роялти ва бошқа солиқлар ҳисобига тўғри келади. “АҚШда
айниқса, нефт ишлаб чиқаришга солиқ солишда минерал хом ашё конларини ўзлаштириш

ҳуқуқи учун рента тўловлари роялти тарзида ундирилади. Улар, одатда, қазиб олинаётган хом

-

ашёнинг ҳажмига ёки қазиб олинган хом ашёни

сотишдан тушган ялпи тушумга нисбатан

фоизда белгиланади ва ер эгаси (ер қаъри мулкдори) фойдаси учун ажратиб берилади. АҚШда
роялти тўлови моҳияти бўйича ҳар бир баррел нефт учун ер эгаси фойдасига белгиланган солиқ

ҳисобланади. Жорий ижара тўловлари, ижарага олинган участкалардан (ижарага)
фойдаланганлик учун йиллик тўловлар ижарага олинган участканинг майдони ва жойлашган

жойига, шунингдек, ижаранинг мақсади ва муддатига қараб белгиланади. Улар ҳар бир акр учун
йил давомида ўртача 10 долларни ташкил қилади

ва ижара ҳуқуқини сақлаб қолиш мақсадида

ҳар йили тўланади.”

(

Моисеева

ва бошқ.

2012)

. АҚШда табиий бойликларни солиққа тортишда

яна муҳим тажрибалар шундан иборатки, агар ер қаъридан фойдаланиш мақсадида қазиш

ишлари давлат ерларида амалга оширилмаса, у ҳолда, нефт қазиш ишларини амалга оширувчи

компания ер эгасига солиқларнинг бир қисми ўрнига ижара тўловини ўтказади. Ўз навбатида
АҚШда 1955 йилда қабул қилинган "Маҳаллий нефт ва газни қазиб олиш ва сақлаш тўғрисида"


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

99

қонунга

мувофиқ, маргинал қудуқлардан қазиб олишни сақлаб қолиш ва янги бурғулаш

ишларини рағбатлантириш амалга оширилади,

чунки, бундай қазиш ишлари анчайин

мураккаб

ва маҳаллий бюджетларга солиқ тушумларини кўпайтиришга хизмат қилади.

Кейинги вақтларда жаҳон тажрибасида табиий бойликларни тавсифловчи турли хил

тушунчалар муомалага кириб кела бошлади. Масалан, ренталс, техноген, роялти кабилар
жумласидандир.

Ренталс (ижара жаҳон амалиётида) бу

-

ишлаб чиқаришнинг мавжудлиги ёки

ишлаб чиқариш рентабеллигига боғлиқ бўлмаган, шартнома тузилган пайтдан бошлаб давлатга
тизимли даромад олиш имкониятини берадиган тўлов тури сифатида таърифланади. Ижара

тўловлари миқдори эса, конни ўзлаштиришнинг бутун ҳудуди учун ҳам, унинг майдони бирлиги

учун ҳам белгиланиши мумкин. Бунда прогрессив ставкалари белгиланиши мумкин, вақт ўтиши
билан, ҳудуднинг катталиги ёки иккаласининг аралашмаси билан ортиб боради. Техноген кон

тушунчаси эса, бу

-

фойдали қазилмаларни қазиб олишда ер қаъридан фойдаланиш тўғрисидаги

қонун ҳужжатларига мувофиқ, минерал хомашёни қазиб олиш ва комплекс қайта ишлаш

жараёнида йўқотишлар сифатида олинадиган, алоҳида лицензияланиши керак бўлган
иккиламчи фойдали қазилмалардир”

(

Блошенко

, 2019).

Ўз навбатида табиий бойликларни солиққа тортишда ва уларнинг хусусиятларини

фарқлашда роялти каби тушунчалар мавжуд бўлиб, бу тушунча Ўзбекистон Республикаси солиқ

кодексининг 44

-

моддасига кўра ҳар қандай номоддий активдан фойдаланганлик ёки

фойдаланиш

ҳуқуқи учун тўловлар” сифатида баҳоланади, жаҳон амалиётида эса, роялти

деганда, “ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархининг қатъий белгиланган улуши сифатида
ҳисобланган ва давлат

-

табиий

ресурслар эгаси томонидан заҳираларни ўзлаштириш ҳуқуқи

учун ундириладиган солиқ тушунилади ва ушбу тўлов давлатга эрта ва кафолатланган даромад
келтиради

(Кодекс, 2020).

Жаҳон амалиётида нефт саноатида роялти ўртача, 0 дан 50% гача

тебранади”

(

Туманова

, 2017)

. Роялти деб аталадиган тоғ

-

кон саноати солиқлари Канада, Хитой,

АҚШ ва Ҳиндистонда кенг тарқалган бўлса, АҚШнинг турли штатларида таркибида металл
бўлган қимматбаҳо металлар учун табиий ресурсларни қазиб олиш учун солиқ ва

лицензияланган қазиб олиш солиғи олинади. Канадада ер қаъридан

фойдаланувчининг ялпи

даромадининг

2 фоизи ёки соф фойдасининг 15 фоизи миқдорида роялти тўлаш одатий ҳол

бўлиб, бу ерда кўрсатилганларнинг энг каттароқ қисмидан тўланади.

Кейинги йилларда табиий бойликлардан фойдаланганлик учун олинадиган тўловлар

билан боғлиқ (ер қаъри солиғи) солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилиш жаҳон бозори
конюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, яъни маҳсулотнинг бозор нархидан, шунингдек, фискал

муассасаларнинг жаҳон амалиётидаги инфляция даражаси ва хорижий валюта курслари
фаолияти асосида амалга оширилмоқдаки, бу шуни кўрсатадики, ер қаъридан

фойдаланувчиларнинг даромадларига солиқ солишда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан
роялти фойдаланилган. “Фойдали қазилмаларни қазиб олишни солиққа тортиш амалиёти

нуқтаи

назаридан БРИКС мамлакатлари

(

Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой,

Жанубий Африка)

ва ШҲТ (Шанхай халқаро ташкилоти) тажрибаси катта аҳамиятга эга. Хитойда ресурс солиғи

жорий этилган бўлиб, унинг ставкалари дастлабки минерал

-

хом ашё сифати, ўзлаштириш

шартларидан келиб чиққан ҳолда ҳокимият томонидан белгиланади”

(

Блошенко

, 2019).

Агар,

табиий

бойликлардан

самарали

фойдаланишда

солиқ

тизимининг

таъсирчанлигининг жаҳон амалиётини қиёсий таҳлил қилар эканмиз, бунда дунёдаги табиий
бойликлари кўлами, жаҳон бозоридаги экспорт салоҳияти ва

уни солиққа тортиш тажрибаси

ҳам бир

неча асрлардан буён такомиллашиб келаётган Россия Федерацияси мисолида ҳам кўриб

чиқиш илмий

-

услубий жиҳатдан тўғри ёндошув деб ҳисоблаймиз. Россия Федерациясида худди

Ўзбекистон республикаси солиқ тизимида бўлгани каби ер, сув ва ер қаъридан фойдаланганлик
учун солиқ турлари жорий қилинган бўлиб, ушбу солиқ турларини ундириш механизмида

ўхшаш жиҳатлар билан биргаликда ўзига хос фарқли жиҳатлар ҳам мавжуд.

Масалан, Ўзбекистонда “Ўзбекистон Республикасининг Ер ости бойликлари тўғрисида”ги

янги таҳрирдаги қонуннинг 21

-

моддасига кўра, “бир марталик тўлов сифатида ундириладиган

-

фойдали қазилмаларни қидириш, разведка қилиш ва қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан

фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома шаклидаги бонусли тўловлар (имзоли бонус ва
тижоратбоп топилма) қуйидаги миқдорларда: углеводородлар конларини қидириш ва разведка

қилиш ҳуқуқи —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баравари қимматбаҳо (олтиндан

ташқари), ноёб ва асл металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи

базавий

ҳисоблаш миқдорининг

беш юз баравари, олтин қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи —

базавий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

100

ҳисоблаш

миқдорининг бир минг баравари, норуда фойдали қазилмалар конларини қидириш ва

разведка қилиш ҳуқуқи —

базавий ҳисоблаш

миқдорининг эллик баравари

ҳамда рудали

фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи (бундан олтин,
қимматбаҳо, ноёб ва асл металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи мустасно) —

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик

баравари миқдорларда тўлов ундирилади ва

давлат бюджетига йўналтирилади”

37

.

Россия Федерациясида эса, қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг миқдори тўғридан

-

тўғри (ўлчаш воситалари ва асбоблари ёрдамида) ва билвосита усул (ер ости бойликларидан

қазиб олинган минерал хом ашё таркибидаги қазиб

олинган фойдали қазилмаларнинг

(чиқиндилар, йўқотишлар) таркибига кўра ҳисоблаш) усуллари билан аниқланади.

Солиқ ставкаси қазиб олинадиган фойдали қазилмаларнинг турлари, алоҳида қазиб

олинадиган фойдали қазилмалар, шунингдек, маълум белгиларга эга фойдали қазилмалар
бўйича аниқланади. Масалан, аниқ торф учун 4%, тоғруда нометалл хом ашёни қазиб олиш учун

-

6%, сифатсиз захираларни ўзлаштириш жараёнида қазиб олинган фойдали қазилмалар учун

-

0% миқдорида ставка белгиланган. Масалан нефт маҳсулоти учун солиқ ставкасини аниқлашда

эса, нефтнинг жаҳон

нархлари динамикасини тавсифловчи коеффициент билан қўлланилади

-

Кц дан фойдаланилади. Бу эса, жорий йилнинг йил бошидаги ва йил охиридаги нефт учун бир

тоннаси учун ҳамда ўтган йилдаги календарь йилининг бошидан то йил охиригача ўлган муддат
давомидаги ставкани асос қилиб олинади. Бунда “нефтнинг жаҳон нархлари динамикасини

тавсифловчи коэффициент бир баррел учун 15 га камайтирилган "Юралс" нефт тури
нархларининг, АҚШ долларида ифодаланган солиқ даври учун ўртача даражасини солиқ даври

учун Россия Федерацияси Марказий банки томонидан ўрнатилган ўртача қийматига
кўпайтириш йўли билан ва Россия Федерацияси рублига нисбатан 261 га бўлинган ҳолда

ўрнатилади”

(

Туманова

, 2017).

Масалан, Россия Федерациясида нефт маҳсулотларини “солиққа тортишда солиқ даврида

“Юралс” нефт турининг ўртача нарх даражаси АҚШ долларида бир баррел учун 21,25

долл./барр. ни ташкил этган деб ҳисобласак, Россия Федерацияси Марказий банки томонидан
белгиланган АҚШ долларининг Россия Федерацияси рублига нисбатан курсининг солиқ даври

учун ўртача қиймати

-

31,35 рубл/доллар.

Россия Федерацияси Марказий банки томонидан белгиланган солиқ даври учун АҚШ

долларининг Россия рублига нисбатан ўртача қиймати солиқ тўловчи томонидан мустақил
равишда АҚШ долларининг Россия рублига нисбатан курси

қийматининг йиғиндиси сифатида

белгиланади. Россия Федерацияси Марказий банки барча савдо кунлари учун тегишли солиқ
давридаги савдо кунлари сонига бўлинади”

(

Туманова

, 2017).

Россия Федерациясида ўз навбатида “углеводород хомашёси шаклида қазиб олинган

фойдали қазилмалар бўйича солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган солиқ суммаси қуйидагича

тақсимланади:

• 100%

-

федерал бюджетга;

• тегишли вилоятлар ва шаҳарлар ҳудудларида кенг тарқалган фойдали қазилмалар қазиб

олинган тақдирда, солиқнинг тўлиқ миқдори Россия Федерациясининг таъсис субъектлари
бюджетларига”

(

Туманова

, 2017).

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғининг функциялари солиқларнинг иқтисодий

мазмуни солиқнинг қуйидаги асосий функцияларини бажарилишини тақозо

этади:

• фискал (солиқ қоидаларида

белгиланган миқдорда ва муддатларда, шунингдек тегишли

бюджетларда назарда тутилган миқдорларда солиқлар тушумини таъминлашда ифодаланади);

• тартибга солувчи (солиқларни белгилаш, ставкаларни белгилаш, солиқ солинадиган

базани ва кирувчи маблағларни

кредитлаш даражасини белгилаш орқали ялпи ички

маҳсулотни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш воситаси сифатида солиқлардан фойдаланиш);

• рағбатлантирувчи (солиқ ставкаларини дифференциаллашти

-

риш, солиқ имтиёзларини

жорий этиш, солиқ солинадиган базадан олиб чиқиш ёрдамида давлат иқтисодиётнинг айрим
тармоқларини ривожлантириш, инвестициялашни рағбатлантиради).

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи юқоридаги учта функциянинг ҳаммаси учун

тегишлидир. (С.70).

37

“Ўзбекистон Республикасининг Ер ости бойликлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуннинг 21

-

моддаси.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

101

Солиқ тўловчи томонидан қазиб олинган фойдали қазилмалар (углеводород хомашёси ва

кенг тарқалган фойдали қазилмалар кўринишида қазиб олинадиган фойдали қазилмалар

бундан мустасно) бўйича ҳисобланган солиқ суммаси қуйидагича тақсимланади:

• 40%

-

федерал бюджет даромадига;

60% -

Россия Федерацияси субъекти бюджети даромадига.

Вилоят (вилоят) таркибига кирувчи автоном округ ҳудудида қазиб олинадиган фойдали

қазилмалар (углеводород хомашёси ва кенг тарқалган фойдали қазилмалар кўринишида қазиб
олинадиган фойдали қазилмалар бундан мустасно) учун солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган

солиқ суммаси Россия Федерацияси қонунчилигида белгиланган автоном округ ва ўлка (вилоят)

ўртасидаги келишув асосида тақсимланади.

Хулоса ва таклифлар

.

Ер қаъри бўйича тадбиркорларга оид солиқ қонунчилиги ва меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатларни соддалаштириш ва улардан фойдаланиш қулайлигини таъминлаш керак.
Мураккаб ва тушунарсиз солиқ қоидалари тадбиркорлар учун чалкашлик ва мувофиқлик

муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Шу боис солиқ қонунчилигини тартибга солиш,
ортиқча бандларни бартараф этиш, солиқларни ҳисоблаш ва ҳисобот бериш бўйича аниқ

кўрсатмаларни таъминлаш зарур. Ер ости бойликлари тадбиркорларига солиқ солишнинг
адолатли бўлишини таъминлашда жуда муҳим. Бунга ер қаъри бўйича операцияларнинг

рентабеллиги ва ҳажмини ҳисобга оладиган прогрессив солиқ ставкаларини жорий этиш орқали
эришиш мумкин. Ер қаъри бўйича фаолият турлари ва кўламидан келиб чиққан ҳолда

табақалаштирилган солиқ ставкалари тенг шароит яратишга ва кичик тадбиркорлар зиммасига
ортиқча юкларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Rattan. Lal, (2009) Soil degradation in the united states. P.31

Басыров Равиль Наилевич (2016). Правовое регулирование обустройства участков недр.

Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. Москва.

Блошенко Татьяна Алексеевна (2019). Методология налогообложения организаций при

добыче и комплексной переработке минерального сырья. Автореферат диссертации на соискание

ученой степени доктора экономических наук. Москва.

Блошенко Татьяна Алексеевна (2019). Методология налогообложения организаций при

добыче и комплексной переработке минерального сырья. Автореферат диссертации на соискание

ученой степени доктора экономических наук. Москва. стр. 2

3.

Ильичева Мария

Александровна (2017). Правовое регулирование налоговых отношений с

участием крупнейших налогоплательщиков (на примере предприятий нефтегазовой отрасли).
Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандитата юридических наук. Москва

.

Қурбанов

Д.Р.

(2020) Ўзбекистон республикасида сув ресурсларидан фойдаланиш

самарадорлигини оширишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш. И.ф.д (DSc). дис...

автореферати. –

Т.:

-

38 б.

Моисеева М.А., Войшвилло И.Е., Милоголов Н.С. (2012) Налогообложение добычи нефти и

газа: тенденции развития. Финансовый журнал. №1. стр. 24.

Мустафа Али Ибрахим (2020). Развитие налогообложения добычи углеводородного сырья в

труднодоступных российских месторождениях в условиях волатильности цен на нефть.
Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандитата юридических наук. Москва.

Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018

-2022

йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион

технологиялар

, 10(5), 325-330.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш

масалалари. Economics and education, 24(1), 334

-339.

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия

бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда

яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные
тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88

-89.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

102

Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига

киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6

-2), 99-100.

Сафаров Ғ.А. (2006) Хўжалик юритувчи субъектларнинг табиий ресурслардан самарали

фойдаланишини солиқлар воситасида рағбатлантириш. Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий

даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси автореферати. Т. Академия. 26 б.

Туманова Е.Ю. (2017) Правовые основы недропользования. Учебное пособие. Ставрополь. 6

стр.

Туманова Е.Ю. (2017) Правовые основы недропользования. Учебное пособие. Ставрополь.

стр

. 74.

Кодекс

(2020)

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси

-

Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт

уйи.

-

640 б.

Библиографические ссылки

Rattan. Lal, (2009) Soil degradation in the united states. P.31

Басыров Равиль Наилевич (2016). Правовое регулирование обустройства участков недр. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. Москва.

Блошенко Татьяна Алексеевна (2019). Методология налогообложения организаций при добыче и комплексной переработке минерального сырья. Автореферат диссертации на соискание ученой степени доктора экономических наук. Москва.

Блошенко Татьяна Алексеевна (2019). Методология налогообложения организаций при добыче и комплексной переработке минерального сырья. Автореферат диссертации на соискание ученой степени доктора экономических наук. Москва. стр. 23.

Ильичева Мария Александровна (2017). Правовое регулирование налоговых отношений с участием крупнейших налогоплательщиков (на примере предприятий нефтегазовой отрасли). Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандитата юридических наук. Москва.

Қурбанов Д.Р. (2020) Ўзбекистон республикасида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш. И.ф.д (DSc). дис... автореферати. – Т.: -38 б.

Моисеева М.А., Войшвилло И.Е., Милоголов Н.С. (2012) Налогообложение добычи нефти и газа: тенденции развития. Финансовый журнал. №1. стр. 24.

Мустафа Али Ибрахим (2020). Развитие налогообложения добычи углеводородного сырья в труднодоступных российских месторождениях в условиях волатильности цен на нефть. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандитата юридических наук. Москва.

Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018-2022 йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар, 10(5), 325-330.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш масалалари. Economics and education, 24(1), 334-339.

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88-89.

Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6-2), 99-100.

Сафаров Ғ.А. (2006) Хўжалик юритувчи субъектларнинг табиий ресурслардан самарали фойдаланишини солиқлар воситасида рағбатлантириш. Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси автореферати. Т. Академия. 26 б.

Туманова Е.Ю. (2017) Правовые основы недропользования. Учебное пособие. Ставрополь. 6 стр.

Туманова Е.Ю. (2017) Правовые основы недропользования. Учебное пособие. Ставрополь. стр. 74.

Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси- Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи.- 640 б.