ЛИЗИНГ МУОМАЛАЛАРИ ҲИСОБОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ТРАНСФОРМАЦИЯ АСОСИДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ

Annotasiya

Ушбу мақолада лизинг берувчиларда лизинг муомалалари ҳисоботини трансформациялаш жараёни ва халқаро стандартлар асосида ҳисобот тузилиши тартиблари ўрганиб чиқилган ва асосий маълумотлар кўрсатиб ўтилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Бахадиров, А. (2023). ЛИЗИНГ МУОМАЛАЛАРИ ҲИСОБОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ТРАНСФОРМАЦИЯ АСОСИДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(5), 90–95. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44790
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада лизинг берувчиларда лизинг муомалалари ҳисоботини трансформациялаш жараёни ва халқаро стандартлар асосида ҳисобот тузилиши тартиблари ўрганиб чиқилган ва асосий маълумотлар кўрсатиб ўтилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

90


ЛИЗИНГ МУОМАЛАЛАРИ ҲИСОБОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ТРАНСФОРМАЦИЯ

АСОСИДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ

Бахадиров Алишер Комилович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация

.

Ушбу мақолада лизинг берувчиларда лизинг муомалалари ҳисоботини

трансформациялаш жараёни ва халқаро стандартлар асосида ҳисобот тузилиши тартиблари
ўрганиб чиқилган ва асосий маълумотлар кўрсатиб ўтилган.

Калит сўзлар:

лизинг, лизинг субъектлари ва объектлари, лизинг муомалалари ҳисоби,

трансформация, халқаро стандартлар.

Бахадиров Алишер Комилович

Ташкентского государственного экономического университета


ВОПРОСЫ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ МЕЖДУНАРОДНЫХ СТАНДАРТОВ НА ОСНОВЕ

ПРЕОБРАЗОВАНИЯ В СОВЕРШЕНСТВОВАНИИ ОТЧЕТНОСТИ ПО ЛИЗИНГОВЫМ СДЕЛКАМ

Аннотация

.

В данной статье изучен процесс трансформации отчета по лизинговым

операциям в лизинговых предприятиях и процедуры предоставления отчета на основе
международных стандартов и показана основная информация.

Ключевые слова:

лизинг, субъекты и объекты лизинга, учет лизинговых операций,

трансформация, международные стандарты.

ISSUES OF USE OF INTERNATIONAL STANDARDS ON THE BASIS OF TRANSFORMATION IN

IMPROVEMENT OF REPORTING ON LEASING TRANSACTIONS

Bakhadirov Alisher Komilovich

Tashkent State University of Economics

Annotation.

This article examines the process of transforming the report on leasing operations in

leasing companies and the procedure for submitting a report based on international standards and shows
the basic information.

Keywords:

lease, subjects and objects of lease, account of leasing operations, transformation,

international standards.

Кириш

.

Мамлакатимизда лизинг муомалаларини такомиллаштириш учун унинг бу соҳадаги

камчиликлари ва унга бериладиган янгиликлардан келиб чиққан ҳолда бу мавзуга биз кенгроқ

ёндашдик. Лекин бу масалани кўриб чиқишдан олдин биз озгина лизингни ўзи тўғрисида
фикрга эга бўлиш учун лизинг тушунчасига тўхталиб ўтамиз. Лизинг муносабатларини

ривожлантирищ мақсадида бизнинг республикамизда Молия Вазирлигининг 12 май 2004 йилда

74-

сонли буйруғига асосан “Лизинг муомалалари бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида”ги

Низом ва “Ижара ҳисоби” буйича 6 сонли Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандарти ишлаб
чиқилди.

V SON - SENTABR, 2023

90-95

UO‘K

: 339.187.62


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

91

Лизинг (молиявий ижара) ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф

(лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизингга олувчининг) топшириғига биноан учинчи

тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол

-

мулкни (лизинг объектини)

мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик

қилиш ва фойдаланиш учун лизингга олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.

Иқтисодиётни глобаллашуви шароитларида лизинг муомалалари ҳисоби ва аудитини

такомиллаштириш муҳим устувор йўналишлардан бири ҳисобланиб, хусусан, лизинг
муомалалари ҳисобини ташкил этиш, унинг меъёрий хуқуқий асослари, халқаро стандартлар

асосида трансформация қилиш ва аудитининг назарий ва услубий асослари ҳамда аудитнинг

халқаро стандартлари асосида лизинг корхоналарида аудиторлик текширувини ўтказиш
жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий ишлар алоҳида эътиборга олинган. Шу боис,

лизинг муомалалари ҳисоби ва аудитин халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш
бўйича халқаро илмий лойиҳа ва тадқиқотларнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида

намоён бўлмоқда.

Иккиламчи ижара (иккиламчи лизинг) ижарачи (лизингга олувчи) ижарага берувчи

(лизингга берувчи) нинг розилиги билан, ижарага берувчи (лизингга берувчи) нинг олдида
ижара (лизинг) шартномаси юзасидан жавобгарликни сақлаган ҳолда ижарага олинган мулкни

(лизинг объектини) бошқа шахсга иккиламчи ижара (иккиламчи лизинг) га топширадиган
шартнома муносабати.

Ижара (лизинг) объектлари истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай буюмлар (ашёлар), шу

жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, алоҳида бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт

воситалари, ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк (муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши
чекланган бошқа мол

-

мулклар бундан мустасно).

Ўзбекистонда хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий фаолияти бўйича узлуксиз

шуғулланиши учун асосий фондлар билан таъминланиши зарур, бунга лизингга оид
муомалалари ҳисоби ва аудитини самарали ташкил этиш

орқали эришиш мумкин. Шунга кўра,

корхоналар ўз экспорт салоҳиятини янада оширишда молиявий ижарага олишни йўлга
қўядилар, бу эса, хўжалик юритувчи субъектларда қўшимча бизнес юритишга ва даромадлилик

даражасини оширишга хизмат қилади. Республикамизда лизинг бозорида 150 тага яқин
лизингга берувчи фаол иштирокчилар мавжуд, улардан 30 таси тижорат банклари ҳисобланади.

2019-

2022 йиллар оралиғида лизингга берувчилар сонинг ўсиши туфайли лизинг бозори

мустаҳкамланиб борди ва йирик лизингга берувчилар портфелининг ўсиши иқтисодий

соҳаларни ривожланишига олиб келди. Шу боисдан, лизинг муомалалари ҳисоби ва аудитини
халқаро стандартлар асосида замон талабига мувофиқ такомиллаштириш зарурати мазкур

йўналишдаги илмий тадқиқотлар кўламини янада кенгайтиришнинг долзарблигини
белгилайди.

Умуман халқаро тажриба асосида лизинг муносабатларининг ривожланиш жараёнини

амалга оширилган битимлар сони, лизинг операциялари хусусияти ҳамда сифат ўзгаришидан

келиб чиққан ҳолда шартли беш босқичга бўлиш мумкин:

лизинг ривожланишининг бошланғич даври;

лизинг ривожланишининг Америка даври;

лизингнинг оммалашиш даври;

лизинг шов

-

шуви даври;

лизингнинг халқаро интеграция даври.

Лизинг тўловлари лизингга берувчининг лизинг объектини сотиб олиш учун қилган

харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисмини, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва
белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган

бошқа харажатларини лизингга олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизингга берувчининг
даромадидир.

Адабиётлар шарҳи

.

Халқаро Бухгалтерлар Федерациясининг уюшган аъзоси бўлган Ўзбекистон бухгалтерлар

ва аудиторлар миллий ассоциацияси Халқаро аудит стандартларини давлат тилига таржима

қилиш ва чоп эттириш ҳуқуқини қўлга киритди. Халқаро Бухгалтерлар Федерациясининг

расмий рухсати билан Ўзбекистон Молия Вазирлиги ҳамкорлиги ва кўмагида ўзбек тилидаги
2013 йил ҳолатида чоп этилган 3 томдан иборат “Сифат назорати, Аудит, кўриб чиқиш, бошқа


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

92

ишонч билдириш ва турдош хизматларнинг халқаро стандартлари“ тўпламининг нашр
этилиши бу борадаги муҳим қадам бўлди.

Ташназаровнинг

(2018)

таъкидлашича, “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари

молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи фанининг алоҳида тармоғи бўлиб, молиявий

ҳисоботнинг концептуал асослари, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари зарурати,
ишлаб чиқилиши, уларнинг мазмуни, интерпритацияси ва қўлланилишининг назарий ва

методологик масалаларини ўрганувчи қисмидир”.

Собирова

(2022)

фикрича, “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари молиявий

ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим

этишнинг ижтимоий манфаатларда қабул қилинган

қоидалардир. Бу халқаро даражада амал қилувчи ҳисоб тизимидир. МҲХС тавсиявий тавсифга
эга. Бутун дунё

-

даги тартибга солувчи идоралар молиявий ҳисобот юритиш қоидаларини

унификациялашнинг муҳимлигини тан олганликлари ва МҲХС бўйича қўмитанинг фаолиятини
қўллаб

-

қувват

-

лаганликлари учун ҳам ушбу стандартлар қўлланилади”.

Қулжоновнинг

(2005)

фикрича, лизинг деганда бу мулкларни лизинг берувчи томонидан

белгиланган мулкни сотувчидан сотиб олиш ва уни лизинг шартномаси асосида жисмоний ва

хуқуқий шахсларга, яъни лизинг олувчига белгиланган тўлов ҳисобига, қатъий муддатга ва
шартларда, мулкни кейинчалик лизинг олувчи томонидан сотиб олиш хуқуқи билан бериш

бўйича инвестиция фаолиятининг бир тури ҳисобланади.

Эргашевани

(2021)

таъкидлашича, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари, одатда,

“дунёнинг аксарият мамлакатларида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан молиявий
ҳисоботларни тайёрлаш учун хўжалик операциялари ва молиявий кўрсаткичларни саралаш,

тан

олиш, баҳолаш ва ошкор қилиш бўйича умум

-

эътироф этилган қоидалар тўплами” деб

тушунилади.

Рус олими Керимов

(2018)

лизинг тарихидан келиб чиққан ҳолда, лизинг маъносига

шундай таъриф берган: «Лизинг бу аниқ шартлар асосида аниқ тўлов билан жисмоний ёки
юридик шахслар ўртасидаги шартнома бўйича мулк олиш учун молиявий фаолиятдир».

Лизинг муомалаларини қуйи шаклларини пайдо бўлиши ва ташкил топиши бир неча

асрлик тарихга бориб тақалсада, лизинг бизнесининг замонавий тизими 50

-

60 йиллардан

бошлаб ривожлана бошлаган эди. Унинг ижтимоий

-

иқтисодий аҳамияти илмий адабиётларда

дастлаб ХХ асрнинг 70

-

80 йилларида кенг ёритила бошланди.

Бизнинг фикримизча, хозирги вақтга келиб Ўзбекистон республикасида лизинг

муомалалари ҳисобини халқаро стандартлар асосида юритиш

лизинг берувчилар учун

имтиёзли инвестицияларни жалб этишга имкон яратади. Шу сабабли, лизинг муомаларини
трансформация асосида халқаро стандартларда бухгалтерия ҳисобини юритиш хар қандай

инвестор учун афзалликлари мавжуд.

Тадқиқот методологияси

.

Тадқиқот

ишида умумметодологик усуллардан

-

кузатиш, умумлаштириш, гуруҳлаш ва

таққослаш каби усуллар қўлланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистон Молия Вазирлиги томонидан хуқуқий жиҳатдан эгалик қилишга асосланган

лизинг жараёнларини ҳисобга олиш концепцияси тан олинган. Ўзбекистон Республикаси Молия

Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида лизинг
операцияларини акс эттирилиши бўйича тартиб иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 6 май 1998 йил 194

-

сонли «Норматив хужжатларни тасдиқлаш

тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланди ҳамда "Корхоналар молиявий

-

хўжалик фаолиятида

бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йуриқномага" ўзгартиришлар
киритилди.

Чет эл амалиётида молиявий ижара жараёнларига молиявий ҳисоботнинг қуйидаги тўрт

халқаро стандарти таъсир кўрсатади:

1

«Молиявий ҳисоботни тақдим этиш»

4

«Амортизация ҳисоблаш»

16

«Асосий воситалар»

17

«Лизинг»


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

93

Ўзбекистон бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тизими бухгалтерия ҳисоби

халқаро стандартлари бўйича тузилади. Бунда "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш" нинг 1

-

халқаро стандартга Ўзбекистон Республикаси «Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш
учун концептуал асос» БҲМС ва 1

-

сонли «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» БҲМС

стандартлари мос келади, молиявий лизингни тартибга солувчи қолган уч стандарт миллий
амалиётда 5

-

сонли «Асосий воситалар» ва 6

-

сонли «Ижарани ҳисобга олиш» БҲМС бухгалтерия

ҳисоби стандартлари мувофиқдир.

17

"Лизинг" молиявий ҳисоботнинг

халқаро стандартига мувофиқ, ижара

-

молиявий ва

тезкор ижарага бўлинган. Молиявий лизингда лизингга олинаётган мулк билан боғлиқ барча

хуқуқ ва мажбуриятлар ижарачига ўтади, бироқ мулкка эгалик хуқуқи лизинг берувчи
ихтиёрида бўлиши мумкин. Стандарт, бу битим молиявий лизинг деб ҳисобланишининг 4

мезонини белгилаб беради: лизинг муддати тугагач, мулкка бўлган эгалик хуқуқи лизинг
берувчидан лизинг олувчига ўтади; шартнома шартларига асосан лизинг олувчига мулкни

"бозор нархидан арзон баҳода" сотиб олиш хуқуқи берилади; шартнома шартларига кўра, ижара
муддати мулкдан самарали фойдаланиш мумкин булган муддатнинг ярмидан кўпроғини

ташкил этади; агар лизинг тўловлари лизингга олинган мулкнинг бозордаги баҳосига тенг ёки
ундан юқори бўлса, бу мезонларга тўғри келмайдиган барчаси тезкор лизингга

тааълуқлидидир.

1-

жадвал

Лизинг берувчиларнинг молиялаштириш жадвали (йирик ўнлик)

34

Лизинг берувчи

Млн. сум

Фоизда

1

Узагромашлизинг

47 189,4

22,0 %

2

Узавтосаноатлизинг

26105,2

12,2 %

3

Алоқа банк

22 249,6

10,4 %

4

Пахта банк

18 104,0

8,4 %

5

Уз ПСБ

16 374,4

7,6 %

6

Асака банк

15 650,7

7,3 %

7

Узбеклизинг интернейшнл

10 157,4

4,7 %

8

Микрокредит банк

9 528,3

4,4 %

9

Курилиш лизинг

7 210,5

3,4 %

10

Турон банк

6 046,0

2,8 %

Жадвалдан кўриниб турдики, лизинг соҳасини ривожлантириш борасидаги асосий

йўналиш

агросаноат

йўнашидир.

Чунки

“Ўзагромашлизинг”

корхонаси

бизнинг

Республикамиздаги агросаноат соҳасига лизинг муомалаларини ташкил этиш учун Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Фармонига асосан очилган. Шу қаторда айтиб

ўтиш лозимки,

2008 йил қишлоқ хўжалиги фаолиятини янада кучайтириш учун “Ўзмелиомашлизинг” лизинг
корхонаси ўз фаолияти бошлади. Бу ҳолатлар шуни таъкидлайдики, Ўзбекистон Республикасида

лизинг фаолиятига катта таъсир бериляпти ва агросаноат корхоналарига

бу ҳолат уларнинг

фаолиятини енгиллаштириб келмоқда

.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлар асосида лизинг берувчиларда бухгалтерия

ҳисобини ташкил этиш миллий стандартда тузилган йиллик молиявий ҳисоботларни

трансформация қилиш усули орқали амалга оширилади. Лекин халқаро стандартлар асосида
параллел

равишда ҳисоботни юритиш лизинг корхоналари учун йирик харажат ва малакали

кадрларни талаб этади. Шу сабабли, лизинг берувчиларининг молиявий ҳисоботларини халқаро

стандартлар асосида трансформация қилиш юқори самара беради.

Лизинг берувчиларда молиявий ҳисоботларини миллий стандартдан халқаро

стандартларга трансформация қилиш учун миллий стандартлар асосида берилган бухгалтерия
ўтказмаларининг халқаро стандартлар асосида берилиши мақсадга мувофиқ.

34

Лизинговый сектор Узбекистана: Итоги

2022 года. Председатель «Лизинговой Ассоциации Узбекистана» Мустафаев З.Б.

(www.ula.uz)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

94







1-

расм. Ўзбекистон Республикасида лизингнинг йўналишлари бўйича

молиялаштириш жадвали

35

Мазкур трансформация жараёнидан сўнг, лизинг берувчининг миллий стандартлар

бўйича молиявий ҳисоботидаги

ушбу счётларга тузатишлар киритиб ўзгартирилади.

Бундай

тузатишлар ҳисобга олингач, лизинг берувчи корхонанинг халқаро стандартлар асосидаги

молиявий ҳисоботлари ҳосил қилинади. Кўпчилик лизинг корхоналарида трансформация
жараёнида асосий воситалар, уларнинг эскириш суммасидаги қайта баҳоланиш ўзгартирилади

ва қолдиқ суммаси ҳаққоний кўрсатилади.

2-

жадвал

Лизинг корхоналарининг трансформациялаш жараёнидаги бухгалтерия ўтказмалари

36

Хўжалик муомаларининг

мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Асосий воситаларни қайта

баҳолашга тузатиш киритилди

Асосий воситаларни қайта

баҳолаш

Узоқ муддатли активларни

қайта баҳолаш бўйича

тузатишлар

2.

Асосий воситаларнинг

эскиришини қайта баҳолашга

тузатиш киритилди

Асосий воситаларни

эскиришини ҳисобга

олувчи счётлар

Асосий воситаларни қайта

баҳолаш

3.

Берилган

аванслар

корректировка қилинди

Тақсимланмаган фойда

(қопланмаган зарар)

Мол етказиб берувчи ва

пудратчиларга берилган

бўнаклар

4.

Аванслар бўйича резерв

ҳисобланди

Тақсимланмаган фойда

(қопланмаган зарар)

Даргумон қарзлар бўйича

резерв

5.

Ходимларнинг таътили

бўйича

резерв ҳисобланди

Тақсимланмаган фойда

(қопланмаган зарар)

Ҳисобдор

шахсларга бўлган

қарз

6.

Келгуси давр харажатлари

корректировка қилинди

Тақсимланмаган фойда

(қопланмаган зарар)

Келгуси давр харажатлари

7.

Материаллар корректировка

қилинди

Тақсимланмаган фойда

(қопланмаган зарар)

Материаллар

8.

Узоқ муддатли лизинг бўйича

қарздорликка тузатиш киритилди

Бошқа дебиторлар

қарзлари (жорий)

Узоқ муддатли дебитор

қарзлари

9.

Асосий воситаларни харид қилиш

суммаси корректировка қилинди

Асосий

воситаларни харид

қилиш

Узоқ муддатли активларни

қайта баҳолаш бўйича

тузатишлар

10.

Лизинг портфели бўйича резерв

ҳисобланди

Бошқа операцион

харажатлар

Даргумон қарзлар бўйича

резерв

35

Лизинговый сектор Узбекистана: Итоги 2022 года. Председатель «Лизинговой Ассоциации Узбекистана» Мустафаев З.Б.

(www.ula.uz)

36

Лизинговый сектор Узбекистана: Итоги 2022 года. Председатель «Лизинговой Ассоциации Узбекистана» Мустафаев З.Б.

(www.ula.uz)

Авто лизинг

Лизинг на имущество

Агро лизинг

Микро лизинг


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

95

Лизинг берувчиларининг асосий фаолияти лизинг бериш ва улар бўйича

тушумни ҳисобга

олишдан иборат. Аммо трансформация жараёнида лизинг портфели ўрганиб чиқилгач,

кечиктирилган қарздорликни эътиборга олган ҳолда, лизинг портфелидан резерв ҳисобланади
ва халқаро стандартлар асосида тузилган молиявий ҳисоботларда ўз аксини

топади.

Хозирги вақтга келиб, лизинг муносабатлари мамлакатимиз иқтисодий амалиётида

эндигина ўз

ўрнини топаётган янги молиявий инструментдир.

Ана шу масалаларнинг ижобий ечилиши мамлакатимиз иқтисодиётининг турли

тармоқларида лизинг муносабатларининг самарали ишлаши ва ривожланишида муҳим омил

бўла олади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Республикамизда бозор муносабатлари

ривожланаётган бир шароитда лизинг операциялари ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини
тўғридан тўғри ва халқаро стандартлар талаблари даражасида

ташкил қилиш жуда муҳим ва

долзарбдир. Чунки, одатда лизинг муносабатлари катта ҳажмдаги ва миқдордаги асбоб

-

ускуналарнинг харакати билан боғлиқ бўлган барча хўжалик юритувчи субъектларга равшан,

ҳамда тушунарли бўлишини талаб қилади. Шу вазифаларнинг барчасини бухгалтерия ҳисобида
ташкил қилиш ва юритиш лозим.

Юқорида қайд қилинган мулоҳазалар асосида, лизинг муносабатларининг бухгалтерия

ҳисобини ташкил қилиш ҳамда услубий асослар билан боғлиқ бўлган масала

-

муаммоларни

ечишга эътиборни қаратиш, бунинг учун эса мавжуд ҳолатни атрофлича таҳлил қилиш лозим
деган хулоса келдик.

Хулоса ва таклифлар

.

Лизинг берувчиларининг лизинг муомалаларини миллий стандартлар асосида ҳисобда

акс эттириш бўйича тузилган молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга трансформация

қилиш бoсқичлaри, усуллaри вa трaнсфoрмaция жaдвaллaри тaклиф этилиши молиявий

ҳисобoтлaрни шaффoфлиги вa улaрдaги кўрсaткичлaрнинг aниқлигини тaъминлaйди ҳамда
узоқ муддатли ва кам харажатли пул маблағларини жалб қилишга имкон яратади.

Хулоса қилиб

айтганда, Ўзбекистон Республикасида лизинг муомалаларини ҳисоби

миллий стандартлардан

фойдаланиб халқаро стандартларга суянган ҳолда юритилса бу лизинг

компаниялари учун қулайлик ва осонлик келтиради.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Ташназаров С.Н., Ташназарова Д.С. (2018) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари. –

Самарканд: СамИСИ,.

421 б.

Сабирова З.Қ. (

2022

) Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини халқаро

стандартлар асосида ташкил этиш. // “Логистика ва иқтисодиёт” илмий

-

электрон журнали.

3-

сон

. /

О

rganization of accounting in economic entities based on international

standards. // “Logistics and

economy” scientific

-electronic jounal. 2020 year, Issue 3.

Қулжонов

О.М., (2005) Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида лизинг муомалалари

бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш//и.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.

автореф. –

Т.: БМА,

22-

б.;

Эргашева Ш.Т. (2021)

«Международные стандарты финансовой отчетности”. Учебник. –

Т.:

ТГЭУ, –

310 стр.

Керимов В.Э., (2018) Бухгалтерский финансовый

учет: Учебник. –М.: Дашков и К..

-724 c.

Bibliografik manbalar

Ташназаров С.Н., Ташназарова Д.С. (2018) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари. – Самарканд: СамИСИ,. – 421 б.

Сабирова З.Қ. (2022) Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш. // “Логистика ва иқтисодиёт” илмий-электрон журнали. 3-сон. / Оrganization of accounting in economic entities based on international standards. // “Logistics and economy” scientific-electronic jounal. 2020 year, Issue 3.

Қулжонов О.М., (2005) Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида лизинг муомалалари бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш//и.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореф. – Т.: БМА, 22-б.;

Эргашева Ш.Т. (2021) «Международные стандарты финансовой отчетности”. Учебник. – Т.: ТГЭУ, – 310 стр.

Керимов В.Э., (2018) Бухгалтерский финансовый учет: Учебник. –М.: Дашков и К.. -724 c.