Авторы

  • Умрбек Джуманиязов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44658

Ключевые слова:

международный рейтинг проектное управление международный стандарт методология оценки индикатор

Аннотация

В данной тезисе представлены мнения о роли и значении системы высшего образования в повышении международного рейтинга и индексов, которые являются приоритетными для Республики Узбекистан.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

150




ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА ИНДЕКСЛАРДАГИ ЎРНИНИ

ЯХШИЛАШДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ РОЛИ

Джуманиязов Умрбек Ильхамович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация

.

Ушбу тезисда Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг

ва индексларни яхшилашда олий таълим тизимининг ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги фикр

-

мулоҳазалар баён этилган.

Калит сўзлар:

халқаро рейтинг, лойиҳавий бошқарув, халқаро стандарт, баҳолаш

методикаси, индикатор.

РОЛЬ СИСТЕМЫ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ В УЛУЧШЕНИИ ПОЗИЦИЙ

УЗБЕКИСТАНА В МЕЖДУНАРОДНЫХ РЕЙТИНГАХ И ИНДЕКСАХ

Джуманиязов Умрбек Ильхамович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация

.

В данной тезисе представлены мнения о роли и значении системы высшего

образования в повышении международного рейтинга и индексов, которые являются

приоритетными для Республики Узбекистан.

Ключевые слова:

международный рейтинг, проектное управление, международный

стандарт, методология оценки, индикатор.

THE ROLE OF THE HIGHER EDUCATION SYSTEM IN IMPROVING UZBEKISTAN'S

POSITION IN INTERNATIONAL RATINGS AND INDEXES

Djumaniyazov Umrbek Ilhamovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

In this thesis, opinions are presented on the role and importance of the higher education

system in improving the international rating and indices, which are a priority for the Republic of

Uzbekistan.

Key words:

international rating, project management, international standard, assessment

methodology, indicator.

Кириш.

Сўнги 6 йил ичида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий обрўсини

шакллантириш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини холис ва

ҳаққоний баҳолашни таъминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга
оширилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда мамлакатда тегишли йўналишлар бўйича миллий

рейтингларни юритишга ёрдам берадиган, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро

мезонлар ва стандартларга мувофиқлигини баҳолашнинг яхлит тизими ишлаб чиқиш муҳим
долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.

VI SON - OKTABR, 2023

UO‘K

: 378.31

150-154


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

151

Бу эса, ўз

-

ўзидан халқаро ташкилотлар ва илмий муассасалар билан тизимли ҳамкорлик

алоқаларини ўрнатиш, масъул вазирлик ва идораларда баҳоланаётган йўналишлар бўйича

тавсиялар ва бошқа давлатларнинг ижобий тажрибасини ўз ичига олган тегишли маълумотлар
базасини, ходимларда эса халқаро рейтинглар методологиясини қўллаш бўйича дунёқарашни

шакллантириш билан боғлиқ муҳим амалий чораларни кўришни тақозо этади.

Ушбу долзарб масалалар юзасидан аниқ ва амалий чора

-

тадбирларни амалга оширишда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ

-4210-

сонли ҳамда 2022 йил 18 майдаги “Халқаро рейтинг ва индекслар билан

ишлашда илмий салоҳият ҳамда амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ

-246-

сонли Қарори муҳим

институционал асос бўлиб хизмат қилади.

Ушбу қарорлар асосида, Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва

индекслардаги кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ислоҳотларни амалга ошириш
юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга мамлакат илмий салоҳиятини кенг жалб этиш ва

лойиҳавий бошқарувнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш, давлат хизматчиларининг

соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилган.

Адабиётлар шарҳи.

Сўнги йилларда олий таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий

-

назарий ва

методологик муаммоларининг баъзи жиҳатлари Ғарб мамлакатлари, Мустақил давлатлар
ҳамдўстлиги ҳамда маҳаллий олимларнинг илмий ишларида татқиқ этилган.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари олимларидан Ирина ва Фанина

(2022)

томонидан олиб борилган илмий тадқиқотларда олий таълимни ривожлантириш замонавий

тенденциялари ўрганилган бўлиб, олимлар ушбу тадқиқот ишларида глобаллашув
жараёнларида олий таълим соҳасида ўзгаришлар, олий таълим ва амалиёт интеграцияси, илмий

тадқиқотларга асосланган олий таълим натижаларини тижоратлаштириш, профессор

-

ўқитувчилар ва талабалар мобиллиги, масофавий олий таълим масаларини татқиқ этишган.

Шу билан бирга, Никитенко

(2014) -

олий таълимни ривожлантириш тенденцияси

сифатида Европа давлатлари олий таълим соҳаси тажрибаларига мувофиқ

равишда

қуйидагиларни самарали йўлга қўйиш зарур, деб ҳисоблайди.

-

Ўзгарувчан жаҳон меҳнат бозори талабларига жавоб бера оладиган кадрлар тайёрлаш;

-

Профессор

-

ўқитувчилар ва талабаларни академик мобиллик асосида алмашинув

дастурларини халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш;

-

Аҳолини олий таълим билан қамровини оширишда рақобатбардошлик муҳитини

шакллантириш

(

Никитенко

, 2014).

Мамлакатимиз олимларининг тадқиқотларида ҳам олий таълим тизимини

ривожлантириш масалаларининг айрим жиҳатлари ўрганилган бўлиб, академик Ғуломов

(2004)

томонидан олиб борилган илмий тадқиқотларда асосан, олий таълим тизимини самарали

бошқарувни йўлга қўйиш ва бунинг соҳани халқаро стандартларга мувофиқ рақамлаштириш
алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, Ходиев

(2005)

эса, олий таълим соҳасини ривожлантиришда замонавий янги

ўқув адабиётларнинг аҳамиятини алоҳида ажратиб кўрсатади. Яъни, бунинг учун олий таълим

муассасаларидаги кутубхоналар фаолиятини ўзгарувчан тараққиёт муҳитига мос равишда
босқичма

-

босқич ривожланиш зарур, деб таъкидлайди.

Қолаверса, Тешабоев

(2019)

томонидан олиб борилган тадқиқотларда олий таълим

тизимида инновацион фаолиятни йўлга қўйиш ва бу рақамли технологиялар асосида
бошқарилиши мақсадга

мувофиқлиги таъкидланган.

Академик Абдурахмонов

(2005)

илмий ишларида олий таълимни ривожлантириш учун

замонавий менежмент усуллари қўллаш ва соҳани халқаро стандартларга мос равишда ислоҳ

қилиш кераклигини эътироф этиб ўтган.

Бирoқ, ушбу ишларда олий таълим соҳасини ривожлантиришда сифатни ошириш, олий

таълим муассасаларини институционал шаклда аккредитациядан ўтказиш ва таълим
йўналишларини халқаро стандартларга мослаштириш ва

трансформациялаш билан боғлиқ

масалалар яхлит илмий излaниш сифатида aмaлгa oширилмaгaнлиги илмий мақоламизнинг
мaқсaди вa вaзифaлaрини бeлгилaш учун aсoс бўлиб хизмат қилди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

152

Тадқиқот методологияси.

Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги маълумотларни таҳлилий ўрганиш асосида

илмий мушоҳада, абсракт

-

мантиқий фикрлаш, статистик, иқтисодий ва молиявий таҳлил,

эксперт баҳолаш усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Сўнги йилларда, барча соҳалар қатори Ўзбекистон олий таълим тизимида ҳам

мамлакатнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилашга асос бўладиган салмоқли

ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2023 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти

“Times Higher Education” агентлиги томонидан эълон қилинган “THE Impact Rankings”

рейтингида Ўзбекистон Республикасининг 47 та олий таълим муассасалари қайд этилди.

Жумладан, мазкур рўйхатда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти
университети –

601-800-

ўрин, Тошкент давлат аграр университети –

801- 1 000-

ўрин, Тошкент

давлат юридик университети –

801-1 000-

ўринни эгаллади.

2021 йилда “Times Higher Education” агентлиги томонидан эълон қилинган “THE Impact

Rankings” рейтингида Республиканинг 10 та, 2022 йилда эса, 30 та олий таълим муассасалари

ўрин эгаллади.

Шунингдек, 2022 йил 12 октябрь куни “Times Higher Education” агентлиги томонидан

эълон қилинган “World University Rankings –

2023” рейтинги рўйхатида Республиканинг 18 та

олий таълим муассасаси “Репортёр” (Даъвогар) мақомида қайд қилинди ва ўтган 2 йилда “ТОП

-

1 000” рейтингидан жой олиш учун даъвогар олий таълим муассасаларимиз сони 2021 йилда 10
та бўлган бўлса, 2022 йилда 28 тага етди.

2022 йил 8 ноябрь куни 23 та давлатдан жами 760 та университет иштирок этувчи, QS «Asia

University

Rankings 2023» («Осиё университетлар рейтинги») рейтингидан Ўзбекистоннинг 10

та олий таълим муассасаси жой олди (1

-

жадвал).

1-

жадвал

QS «Asia University Rankings 2023» («Осиё университетлар рейтинги»)

рейтингидан жой олган Ўзбекистон олий таълим муассасалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

63

Т/р

ОТМ номи

Осиёдаги

ўрни

Марказий

Осиёдаги

ўрни

1.

«ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети

301-350

14

2.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

351-400

18

3.

Тошкент молия институти

551-600

29

4.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника

университети

551-600

29

5.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети

601-650

38

6.

Тошкент давлат аграр университети

601-650

38

7.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети

701-750

41

8.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

701-750

41

Рейтингда “ТИҚХММИТИ” Миллий тадқиқот университети, Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети “ТОП

-

500” университетлар қаторига кирди.

QS рейтинг ташкилоти билан яқиндан олиб борилаётган тизимли чора

-

тадбирлар

натижасида 2021 йилда ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари рейтингида илк
бор, Ўзбекистоннинг 4 та олий таълим муассасаси, 2022 йилда мазкур рейтинг ташкилотининг

“Фан соҳалари рейтинги”да (“Subject Rankings”) Ўзбекистон Миллий университети “Математика”

соҳасида эришган натижалари бўйича дунёнинг “ТОП

-

500” университетлар қаторидан (451

-500

ўрин) жой олди.

63

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан

шакллантирилган.//

www.edu.uz


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

153

2023 йилга келиб мазкур рўйхатдан республикамизнинг 2 та олий таълим муассасаси 4 та

фан соҳалари бўйича “ТОП

-

500” университетлар қаторидан ўрин эгаллади (2

-

жадвал).

2-

жадвал

QS “Subject Rankings” (Фан соҳалари рейтинги) рейтингдан жой олган

Ўзбекистон олий таълим муассасалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

64

Т/р

Олий таълим муассасасининг номи

Фан соҳаси

(«Subject»)

Йиллар кесимида

2022

2023

1.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университети

Замонавий тиллар

151-200

Математика

451-500

351-400

Физика ва астрономия

501-550

2.

«Тошкент ирригация ва қишлоқ

хўжалигини механизациялаш

муҳандислари» Миллий тадқиқот

университети

Атроф

-

муҳит

тўғрисидаги фанлар

351-400

Ўзбекистон олий таълим муассасалари биринчи марта соҳа бўйича рейтингда иштирок

этишди. “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” Миллий
тадқиқот университети «Муҳандислик ва технология»

соҳаси бўйича рейтингда

451-500

ўрин

ва

«Табиий фанлар»

бўйича

501-520

ўрин

эгаллади.

2019 йилда миллий рейтингга

56

та

ОТМ жалб этилган бўлса, 2022 йилга келиб

98

тага

етди. ОТМ ўртасида соғлом рақобат муҳитининг вужудга келиши натижасида 2019

йилдан 2022 йилгача илмий салоҳият, илмий тадқиқот, ўқув

-

услубий, битирувчилар

бандлигини ошириш йўналишлари бўйича фаолият самарадорлиги бир неча баробарга

ошганлиги кузатилди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти –

T

imes Higher Education (THE) агентлиги ўзинг World U

niversity Rankings

2024 рейтинг

натижаларини эълон қилди.

Жорий йил республикамизнинг яна 20 та олий таълим муассасаси “reporter” мақомида

қайд этилиши билан TOP

-

1000 талик рейтингидан жой олиш учун давогарлар ўтган йилги 28

тадан 48 тага етди.

Ушбу рейтингда университетларнинг 18 та индикатор асосида 5 5 та йўналишдаги

самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланди: ўқитиш, тадқиқот муҳити, тадқиқот сифатида, саноат
ва халқаро истиқболлар.

Мазкур 48 та олий таълим

муассасаси THEнинг нуфузли рейтингларига кириш учун

номзод сифатида танланиб, бунда рейтинг агентлиги уларга яқиндан ёрдам беради.

Жорий йил ушбу рейтингда 108 та давлатдан 1904 та университет фаолиятини баҳолаш

бўйича маълумот тақдим этилган бўлиб, улардан 769 таси “reporter”, яъни

даъвогар

университетлар мақомига эга бўлди.

Хулоса ва таклифлар.

Мазкур натижаларнинг узвий давомийлигини таъминлаш ва пировард натижада олий

таълим тизимини мамлакатнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилашга хизмат

қилишини барқарорлаштириш мақсадида, келгусида олий таълим тизимига қуйидаги халқаро
стандартларнинг муҳим элементларини босқичма

-

босқич тадбиқ этиш мақсадга мувофиқдир.

Жумладан:

1.

Олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларини (таълим дастурлари)

синов

-

тажриба асосида халқаро аккредитациядан ўтказиш;

2. Олий таълим тизимида таълим сифатини таъминлаш мақсадида Европа олий таълим

сифатини таъминлаш бўйича стандартлар ва йўриқномаларида белгиланган тартибни жорий

этиш;

64

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф

томонидан

шакллантирилган.//

www.edu.uz


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

154

3.

Ўқув жараёнини замонавий таълим технологиялари ва амалий ихтисослашув

траекториялари, жумладан лойиҳавий ва гибрид таълим шаклларида ташкил этиш ҳамда

3

тагача қўшимча квалификациялар бериш тизими йўлга қўйиш;

4. Мультимедиа марказини ташкил этган ҳолда рақамли ўқув контентларини, интерактив

таълим аудиторияларини яратиш ҳамда бошқа олийгоҳларга улардан фойдаланиш
имкониятини яратиш;

5. Профессор

-

ўқитувчиларнинг касбий ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга

қаратилган малака оширишнинг муқобил шаклларини илғор хорижий тажриба

асосида ташкил

этиш;

6.

Ўқув жараёнини гуруҳларни максимал даражада оптималлаштирган ҳолда ташкил этиш

орқали профессор

-

ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси камайтириш.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Абдурахмонов К.Х. и др. (2005) Современный менеджмент и реформирование системы

образования в Узбекистане. –

Т.: Изд

-

во РЭА им. Г.В. Плеханова. –

240 с.

Ғуломов

С.С. (2004) Дистанционное экономическое образование. –

Т.: Шарқ, ,

-

203 б.;

Ирина И.А., Фанина Е.И. (2022) Современные тенденции развития высшего образования //

ISSN 1991-

5497 Мир науки, культуры, образования (электронный журнал) // № 5 (96).

Никитенко Е.В. (2014) Тенденции развития высшего образования в России в условиях его

модернизации. Высшее образование в России.; № 7: 44

-49.

Тешабаев Т.З. (2019) Олий таълим тизимида инновацион фаолиятни ахборот

технологиялари асосида бошқаришни такомиллаштириш. Иқт.ф.д. ...дисс. автореф. –

Т.: ТДИУ,.;

Ходиев Б.Ю. (2005) Олий иқтисодий таълим тизими учун замонавий ўқув адабиётлар

яратиш: янги стандарт талаблари, тузилиши, мазмуни. –

Т.: ТДИУ,

-

168 б;


Библиографические ссылки

Абдурахмонов К.Х. и др. (2005) Современный менеджмент и реформирование системы образования в Узбекистане. – Т.: Изд-во РЭА им. Г.В. Плеханова. – 240 с.

Ғуломов С.С. (2004) Дистанционное экономическое образование. – Т.: Шарқ, , - 203 б.;

Ирина И.А., Фанина Е.И. (2022) Современные тенденции развития высшего образования // ISSN 1991-5497 Мир науки, культуры, образования (электронный журнал) // № 5 (96).

Никитенко Е.В. (2014) Тенденции развития высшего образования в России в условиях его модернизации. Высшее образование в России.; № 7: 44-49.

Тешабаев Т.З. (2019) Олий таълим тизимида инновацион фаолиятни ахборот технологиялари асосида бошқаришни такомиллаштириш. Иқт.ф.д. ...дисс. автореф. – Т.: ТДИУ,.;

Ходиев Б.Ю. (2005) Олий иқтисодий таълим тизими учун замонавий ўқув адабиётлар яратиш: янги стандарт талаблари, тузилиши, мазмуни. – Т.: ТДИУ, - 168 б;