Авторы

  • Адхамхон Рахматуллаев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44661

Ключевые слова:

Узбекнефтегаз энергетика экономическая деятельность направления развития энергетик

Аннотация

В статье анализируется современное состояние хозяйственной деятельности предприятий акционерного общества «Узбекнефтегаз». В данном анализе определяется роль предприятий компании «Узбекнефтегаз» в энергетическом секторе, текущее состояние экономической деятельности, направления реализации и сотрудники квартала.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

196



“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ КОРХОНАЛАРИ ИҚТИСОДИЙ

ФАОЛИЯТИНИНГ АМАЛДАГИ ҲОЛАТИ

Рахматуллаев Адҳамхон Ҳабибулло ўғли

Тошкент давлат техника университети


Аннотация.

Мақола "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти корхоналари иқтисодий

фаолиятининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилади. Ушбу таҳлилда "Ўзбекнефтгаз" жамияти
корхоналарининг энергетика секторидаги роли, иқтисодий фаолиятининг амалдаги ҳолати,

амалга ошириладиган йўналишлар ва чорак ишловчилари аниқланади.

Калит сўзлар:

Ўзбекнефтгаз, энергетика сектори, иқтисодий фаолият, ривожланиш

йўналишлар, энергетика саноати, таҳлил, ишловчилар, технологиялар.

ТЕКУЩЕЕ СОСТОЯНИЕ ХОЗЯЙСТВЕННОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ПРЕДПРИЯТИЙ

АО «УЗБЕКНЕФТЕГАЗ»

Рахматуллаев Адхамхана Хабибулло угли

Ташкентского государственного технического университета

Аннотация.

В статье анализируется современное состояние хозяйственной

деятельности предприятий акционерного общества «Узбекнефтегаз». В данном анализе

определяется роль предприятий компании «Узбекнефтегаз» в энергетическом секторе, текущее
состояние экономической деятельности, направления реализации и сотрудники квартала.

Ключевые слова:

Узбекнефтегаз, энергетика, экономическая деятельность, направления

развития, энергетика, анализ, сотрудники, технологии.

CURRENT STATE OF ECONOMIC ACTIVITY OF THE ENTERPRISES OF

"UZBEKNEFTGAZ" JOINT STOCK COMPANY

Rakhmatullaev Adhamkhan Habibullo ugli

Tashkent State Technical University

Abstract.

The article analyzes the current state of the economic activity of the enterprises of the

joint-stock company "Uzbekneftgaz". In this analysis, the role of the enterprises of "Uzbekneftgaz" company
in the energy sector, the current state of economic activity, the directions to be implemented and the

quarter employees are determined.

Key words:

Uzbekneftgaz, energy sector, economic activity, development directions, energy industry,

analysis, employees, technologies.

Кириш.

Жаҳонда иқтисодий жараёнларни рақамлаштирилган

шароитида чекланган ресурслар

қаторида нeфть вa гaз ўрин олмоқда. Нeфть вa гaз caнoaтининг мaҳcyлoтлaригa бўлгaн тaлaбнинг

кecкин oртиб бoриши бир томондан мавжуд ресурсдан самарали фойдаланиш, иккинчи томондан
эса

ишлaб

чиқaришнинг

рaқoбaтбaрдoшлигини

оширишда

ресурслар

билан

тaъминлaнганлигик даражасини назорат қилишни талаб этмоқда. “Маълумотларга кўра 2021
йилдаги пасайишдан сўнг, 2022 йилда дунёда тасдиқланган нефт захиралари 1,1% га ошди ва

1,564,441 трлн. баррелни ташкил этди.

VI SON - OKTABR, 2023

UO‘K

:

338.012

196-201


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

197

Яқин Шарқ нефт захиралари бўйича дунё минтақалари орасида етакчи бўлиб қолмоқда, бу

жаҳон захираларининг 55,7 фоизини ташкил этмоқда. 2022 йилда дунёда тасдиқланган газ

захиралари ҳажми эса 2,4% га ўсди ва 2021 йилга нисбатан 210,063 трлн. м3га етди”

69

. Бyндa

cтрaтeгик мyҳим тeхнoлoгик вa иcтиқбoлли лойиҳалaр ва

фoйдaли янгиликлaрни турли

механизмлaр асосида жoрий этиш oрқaли eтaкчи ишлaб чиқaриш тaрмoқлaрини
мoдeрнизaциялaш ва тeхнoлoгик янгилaш ҳисобига иқтиcoдиётнинг тaрaққиётигa

эришилмoқдa.

Бyгyнги кyндa жaҳoн мaмлaкaтлaридаги нефтгаз caнoaти кoрхoнaлaридaги иқтисодий

фaoлиятни замонавий кўринишда тaшкил этиш, тaшкилий

-

иқтиcoдий ҳамда тeхнoлoгик

тaдбирлaр тaркибини кенгайтириш каби мeхaнизмлaрни тaкoмиллaштириш юзacидaн илмий

излaнишлaргa aлoҳидa эътибoр қaрaтилмoқдa. Бу борада технологик жараёнларни яшил
рақамлашаётган иқтисодиётга мослаштириш, харажатларни ички ресурслар ҳисобига

оптималлаштириш,

унумдорликни

инвестицион

жараёнлардаги

механизмларнинг

такомиллашган улушини кўтариб бориш ҳисобига ошириш, юқори технологиялар соҳасида

интеграцион жараёнларни чуқурлаштириш каби илмий излaнишлaр амалга оширилмоқда.

Янгиланаётган мамлакатимиз шароитида нeфть вa гaз caнoaтини халқаро талаблар асосида

ривожлантириш, ишлаб чиқаришда инвестицион лойиҳаларнинг манбалари туриларини

кенгайтириш, ишлаб чиқаришнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини рақамли ва
инновацион технологиялар асосида таъминлаш каби сифат кўрсаткичларига алоҳида эътибор

қаратилмоқда. “Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига нефть

-

газ маҳсулотларини узлуксиз етказиб

берилишини

таъминлаш. Табиий газни қайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 20 фоизга етказиш”

[2] каби вазифалар бегиланган. Бy бoрaдa

фaoлият олиб борувчи cyбъeктлaрни қўллaб

-

қyввaтлaш, яшил мaҳcyлoтлaр бoзoрини ривoжлaнтириш ҳaмдa тaрмoқдa уларни

шaкллaнтириш мeхaнизмини тaкoмиллaштириш, инновацион фaoлиятга асосланган caмaрaли
мeхaнизмлaрни ишлаб чиқиш йўналишидаги изланишларга ycтyвoр даражада эътибор

қаратилмоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Lipscy & Vorotnikov, (2013)

мақоласида нефтгаз саноати ва энергетика сиёсатини таҳлил

қилади ва давлатлар орасидаги энергетика муносабатлари ҳақида аҳамиятли маълумот беради.

Pindyck & Rotembergнинг

(1990)

“The excess co

-

movement of commodity prices” мақоласи

нефтгаз нархларининг коммодитет саноатлари билан алоқаси ва уларнинг уқубатлари бўйича

анализ қилади.

Stern, (2013)

нефтгаз саноатида газ санъатининг ривожлантирилиш йўналишлари ва

жаҳонга кенг ўрилганлиги бўйича таҳлил қилади.

Ogus & Rennings, (2016)

энергия сарфи ва CO2 эмиссияларини иқтисодий остириш ва жадал

ривожланиш йўналишлари бўйича маълумот беради.

Mugnier, (2004)

тадқиқотида Каспий денизи ҳавзасидаги оилава газ саноатининг ўзгариш

кўрсатгичлари ва маҳсулот капаситетини баҳолаш бўйича таҳлиллар келтирилган.

Mehrara & Najafi, (2010)

илмий мақоласида ОПЕК давлатлари орасида нефт нархлари ва

айрим молиявий кўрсаткичлар орасида урганиш бўйича таҳлиллар олиб борилган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

2030

йилга

қадар

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий

газ қазиб олиш ҳажми 66

млрд. куб метрдан оширишни ташкил этиши режалаштирилган. Ўз навбатида истеъмол ҳажми

56,5 млрд. куб метрга

етиши прогноз қилинган.

Бу эса ички истеъмолчилар талабини қондириш

ва табиий газни чуқур қайта ишлаш йўналишларини янада ривожлантириш йўналишини

кенгайтиришга замин яратиши кераклигини англатади. Ушбу мақсадларга эришиш учун нефт
ва табиий газни чуқур қайта ишлаш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш, рақамлашаётган

бозор муносабатларига ўтказиш мақсадида тармоқни тубдан ислоҳ қилиш жараёнларини
мувофиқлаштириш бўйича кенг кўламли лойиҳалар босқичма

-

босқич амалга оширилиши талаб

этилмоқда. Мамлакатимизда нефть ва газ маҳсулотларини қайта ишлашни кенгайтириш бўйича
жорий этилган лойиҳалар Ўзбекистон нефть

-

газ тармоғи олдига қўйилган вазифани амалга

оширишга хизмат қилади.

69

https://neftegaz.ru/news/dobycha/786918-opec-asb-v-2022-g-v-mire-zafiksirovan-rost-obema-zapasov-nefti-i-gaza/


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

198

1-

жадвал

Нефт ва газ конденсати қазиб чиқариш (млн.тонна)

70

Номи

2000 2005 2010 2015 2020 2021 2022

2022/

2000%

2022/

2010%

2022/

2021%

Жами

7,54 5,45 4,04 2,73 2,78 2,87 2,07

27,5

51,4

72,3

Нефт

4,17

3,44

2,02

1,00

0,75

0,77

0,79

18,9

39,0

102,7

Газ

конденсати

3,37

2,01

2,02

1,73

2,03

2,10

1,29

38,2

63,7

61,3

2022 йилда Ўзбекистонда жами 790 минг тонна нефт конденсати қазиб чиқарилган

бўлиб, бу кўрсаткич 2000 йилга нисбатан қарийб 4,5 баробарга ва 2010 йилга нисбатан қарийб

2,5 баробарга кам ҳисобланади. Лекин шуни таъкидлаш лозимки, 2022 йилдаги нефт
конденсатини қазиб чиқариш бўйича кўрсаткичлар 2018

-

2021 йилларда кўрсаткичга нисбатан

ўсганини кўриш мумкин. Бунинг асосий сабаби тармоқдаги янги хусусий корхоналарнинг пайдо
бўлаётганлиги билан ифодаланади.

Газ конденсати қазиб чиқариш 2022 йилда сезиларли даражада оқсаганлигини сезиш

мумкин. Хусусан 2022 йилда 1,29 млн. тонна газ конденсати қазиб чиқарилган бўлиб, 2000 йилга

нисбатан 2,5 баробарга, 2010 йилга нисбатан 46,3 %га камайган. Шуни таъкидлаш лозимки,
2021 йилдаги 2,1 млн. тонна нисбатан 48,7%га пастлаган. Ушбу натижаларнинг салбий

оқибатлари қиш мавсумида ҳам сезиларли даражада бўлганлигини айтиш зарур. Таркибий

ўзгаришларнинг тўлиқ тугатилмаганлиги ва тармоқдаги фойдаланилаётган техника ва
технологияларнинг етарли даражада янгиланмаганлиги сабабли кўрсаткичларнинг

пастлаганини изоҳлаш мумкин.

2-

жадвал

“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятининг

SWOT

тахлили

71

Ижобий таъсир

Салбий таъсир

И

ч

ки

м

уҳи

т

Кучлар (қадр

-

қиммат)

1.

Жамият бозорда устун мавқега

эга. Бу

ишлаб

чиқарилган маҳсулотларни сотиш учун

доимий бозорни

таъминлайди;

2.

Корхона маҳсулотларига

барқарор талабни таъминловчи

иқтисодиётнинг асосий тармоғи;

3.

Аниқланган табиий газ заҳираларининг сезиларли миқдори;

4.

Диверсификацияланган ишлаб чиқариш;

5.

Мамлакатнинг энг йирик солиқ тўловчиларидан бири;

6.

Мамлакатдаги энг йирик иш берувчилардан бири;

7.

Шаффоф бошқарув

тизими;

8. Замонавий ривожланиш усулларидан

фойдаланиш;

9. Лукойл, Газпром, Бритиш Петролеум, Татнефт, Эпсилон,

СО

C

АР ва бошқалар каби муваффақиятли халқаро нефт

ва

газ

компаниялари

билан

стратегик ҳамкорлик.

Заифлик

1.

Энг йирик конларнинг

60-80%

га камайиши;

2.

Захираларнинг

ўсиш

суръатларининг етарли

эмаслиги;

3.

Нефт ва газ конларининг

катта

тарқалиши;

4.

Суюқ

углеводородларни

ишлаб

чиқариш

ҳажмлари

қайта

ишлаш

қувватларидан

тўлиқ

фойдаланишни

таъминламайди.

Та

ш

қ

и

м

уҳ

и

т

Имкониятлар (имкониятлар)

1.

2024 йилгача кутилаётган

ИПО

2.

Корпоратив

кредит

рейтингини

олиш ва хорижий

қарз маблағларини жалб

қилиш.

3.

Қулай макроиқтисодий

муҳит;

4.

Чуқур

қайта

ишлаш

маҳсулотларини

ишлаб

чиқаришга

йўналтириш;

5.

Жаҳон бозорларига

чиқиш.

Таҳдидлар

1.

Муқобил

энергия

ва

ёқилғи

манбаларини ривожлантириш;

2.

Ички

бозорнинг

турғунлиги

(мамлакат макроиқтисодий

аҳволининг

ёмонлашиши);

3.

Юқори солиқ

юки;

4.

Рақобатни

кучайтириш.

70

Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлиги маълумотлари

71

Муаллиф ишланмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

199

Бугунги кунда нефт ва газ саноатида жаҳон етакчилари –

“Лукойл”, “Газпром”, “БП”,

Total

” компаниялари, шунингдек, Корея, Хитой ва бошқалар каби мамлакатлар компаниялари

билан фаол ҳамкорлик мавжуд.

Ўзбекистонда углеводородларни қайта ишлаш. Компаниянинг бозордаги ўрнини

аниқлаш, шунингдек, мавжуд таҳдидларни аниқлаш учун

SWOT

таҳлили ўтказилди.

Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, нефт ва газ саноати республика иқтисодиётида

асосий тармоқлардан бири бўлиб, Компания энергия бозорида етакчи ўринни эгаллайди.

Таҳлил жараёнида Компанияда йўл қўйилган камчиликлар аниқланди. Компаниянинг

йирик конлари нисбатан юқори даражада камайиши (60

-

80%) билан тавсифланади. Бу

углеводород қазиб олиш ўсиш суръатининг секинлашишига, шунингдек, қазиб олинадиган

хом ашёнинг таркибий таркибининг ёмонлашишига таъсир

қилади.

2010-2

020 йиллар давомида мамлакатимиз, нефть

-

газ саноатида чуқур таркибий

ислоҳотларни амалга ошириш натижасида инвестицион лойиҳаларни ишга туширишдаги
фаолликни юқори суръатларда таъминлаш имконини берди. 2010 йилда мамлакатимиз

иқтисодиётига жалб этилган инвестицияларнинг умумий қиймати 2,8 млрд. АҚШ долларини

ташкил этди. 2011

-

2017 йилларда республика иқтисодиётига жалб қилинган жами

инвестициялар таркибида нефть

-

газ тармоғига йўналтирилган инвестицияларнинг улуши

ўртача 80 фоиз атрофидаги кўрсаткичга тенг бўлган. 2018

-

2019 йилларда бу кўрсаткич, ўртача

40 фоизни ташкил этганини кўриш мумкин

(Umurzoqov, 2020).

3-

жадвал

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020

-

2030 йилларга мўлжалланган инвестицион

лойиҳалар рўйхати

72

Лойиха номи

Импорт

хажми

(млн. долл.)

Қўлланиш доираси

Амалга

ошириш

муддати

1

Шуртан газ кимё комплексининг

ишлаб чикариш кувватларини

кенгайтириш инвестицион лойихаси

122

100 дан ортик

махсулотлар учун базавий

хомашё сифатида

ишлатилади

2022 й.

2

“Шуртан газ

-

кимё комплексининг

тозаланган метан негизида синтетик

суюк ёкилги ишлаб чикариш”

инвестиция лойихаси

1 000

Нефтгазкимё саноати

2021 й.

3

УГКМ ва ШГКМ нинг пиролиз

дистиллятларини ароматик

углеводородоарни ажралиб чикиши

(БТК) билан кайта ишлаш

-

Лак

-

буёк, кимё саноатлари

2022-2025

йй.

4

GTL парафинларидан чизикли

алкилбензоллар (ЛАБ) ишлаб чикариш

8,44

Синтетик ювиш

воситалари

2022-2025

йй.

5

GTL

окимларидан альфаолефинлар

(бутен, гексен) ишлаб чикариш

Бутен

-1 - 4,50

Н

-

Гексан

- 4,00

Нефтгазкимё саноати

2022-2025

йй.

6

Метан ва нордон газлардан оксил

ишлаб чикаришни ташкил килиш

140,00

Озик

-

овкат ва кишлок

хужалиги саноатлари

-

7

Пенополипропилен ишлаб чикаришни

ташкил килиш

4,20

Автомобилсозлик саноати

-

8

Метандан синтетик олмос ишлаб

чикаришни ташкил килиш

импорт

килинмаган

Абразив материаллар,

заргарлик, ишлов бериш

саноати

9

Полимер композит материалларни

ишлаб чикаришни ташкил килиш

1,36

Автомобилсозлик саноати

2020-2021

йй.

10

УГКМ эхтиёжлари учун “Wash Oil”

ювиш мойини ишлаб чикаришни

ташкил килиш

5,30

Газ

-

кимё саноати

2021-2024

йй.

72

www.ung.uz-

Ўзбекнефтгаз АЖ расмий ахборот сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

200

Ушбу ҳолатни, асосий сабаби, жаҳон бозорида нефть ва газ маҳсулотларига нисбатан

талабнинг дастлабки йилларда ўсиш суръатларда бўлиши ва сўнгги йилларда “яшил

иқтисодиёт”

тенденциясига

ўзгаришидир.

Мамлакатимиз

нефть

-

газ

тармоғида

модификациялашга асосланган янги технологик янгиликларни ўзлаштириш жараёнининг

кучайгани билан изоҳлаш мумкин бўлади. Дунё энергетика ҳамжамиятининг 2020 йилдаги
хулосасига кўра, бугунги кунда нефт

-

газ тармоғидаги корхоналарда етиштириладиган табиий

газ истеъмоли етакчи бўлиб турибди, 2021 йилгача бўлган давр оралиғида табиий газ
истеъмоли ортиши ҳисобига 400 миллиард куб метрни ташкил этиб, ҳар йили ўртача 2,4

триллион куб метр табиий газ ишлаб чиқарилмоқда. 2030 йилга бориб, газнинг дунё нефт

-

газ

тармоғидаги улуши 2 баробарга ортиши кутилмоқда. Шу сабабли, Шўртан газ

-

кимё мажмуаси ва

Муборак газни қайта ишлаш заводлари фаолиятини босқичма

-

босқич модернизация қилиниши

ва уларнинг таркибидаги корхоналарнинг диверсификацияси мақсадга мувофиқдек

кўринмоқда.

Шунингдек, республикамиздаги 250 дан ортиқ нефть ва газ конларида экологик тоза

ёнилғи —

суюлтирилган газ ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бу ўз навбатида бошқа конлардан

етказиладиган, таркибида олтингугурт бирикмалари юқори бўлган табиий газни қайта ишлаш
ҳажмини жадал суръатларда ошириш имконини беради. Тармоқнинг келажакдаги инвестицион

лойиҳаларнинг фаоллигини таъминлашига ижобий туртки бера олади. “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг

2020-

2030 йилларда нефт

-

газ

ва кимё саноати корхоналарини ривожлантириш, шунингдек

маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилишини таъминлаш бўйича инвестицион
лойиҳаларда тармоқни янги даражага олиб чиқиш бўйича чора

-

тадбирлар ўзининг мажмуавий

ифодасида намоён бўлади.

Хулоса ва таклифлар

1.

Нефт

-

газ саноатининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи сабаблар қаторига

қуйидагилар ҳам киради:

-

иқтисодиётдаги таркибий номутаносибликлар;

-

республикада ёқилғи ва хом ашё фойдасига қайта ишлашовчи корхоналарнинг зарарига

фаолият юритувчи тармоқлар;

-

паст самарадорликка эга хусусий мулкчилик шаклидаги саноат корхоналари;

-

корхоналарнинг паст инновацион фаоллиги;

-

ўз айланма маблағидаги камчиликлар ва кредит олишдаги шартлар;

-

малакали ишчилар, муҳандислар ва технологлар етишмаслиги.

2.

Ҳозирги иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида саноат корхоналари фаолиятининг

асосий йўналишлари муҳим аҳамият касб этади. Саноат корхоналари фаолиятининг асосий
йўналишларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

-

бозорни ва унинг ривожланиш истиқболларини ўрганиш асосида истеъмолчиларнинг

маҳсулот турларига бўлган талабларини атрофлича тахлил қилиш;

-

саноат корхонасида халқ учун зарур бўлган янги маҳсулот турларини яратиш ва таклиф

қилиш;

-

илмий

-

тадқиқот ва тажриба

-

конструкторлик фаолиятини ташкил этиш;

-

фаолиятни режалаштириш, дастурлаш, мувофиқлаштириш ва молиялаштириш;

-

саноат корхонасида янги турдаги фаолиятни ташкил этиш;

-

маҳсулот турларини тақсимлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш.

3. 2030

йилга бориб табиий газ истеъмолини 56,5 миллиард куб метрга етказиш

прогнозини ҳисобга олган ҳолда, ортиб бораётган талабни қондириш бўйича комплекс чора

-

тадбирларни амалга ошириш Ўзбекистон Респбликаси Энергетика вазирлигининг асосий

вазифаси ҳисобланади. 2022 йилда Ўзбекистонда жами 790 минг тонна нефт конденсати қазиб
чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич 2000 йилга нисбатан қарийб 4,5 баробарга ва 2010 йилга

нисбатан қарийб 2,5 баробарга кам ҳисобланади. Лекин шуни таъкидлаш лозимки, 2022 йилдаги
нефт конденсатини қазиб чиқраиш бўйича кўрсаткичлар 2018

-2

021 йилларда кўрсаткичга

нисбатан ўсганини кўриш мумкин. Бунинг асосий сабаби тармоқдаги янги хусусий
корхоналарнинг пайдо бўлаётганлиги билан ифодаланади.

4.

2030 йилга келиб нефт ва газ саноати қуйидаги стратегик мақсадларга эришишни

кутмоқда:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

201

-

илғор технологияларга эга бўлган халқаро нефт

-

газ компанияларининг кенг доирасини

жалб қилган ҳолда углеводород хомашёсини ишлаб чиқаришни ички бозор эҳтиёжларини тўлиқ

қондириш учун зарур даражада таъминлаш;

-

дунёнинг етакчи рейтинг агентликларидан (S&P, Мооdy’s ва Fitch) халқаро рейтинг

олиш;

-

тармоқ корхоналари томонидан Катта тўртлик вакиллари томонидан текширилган

компанияларнинг молиявий ҳисоботларини мунтазам ва ўз вақтида нашр этиш;

-

нефт ресурсларини бошқариш халқаро тизими

(PRMS) стандартлари бўйича углеводород

заҳираларини ҳисоблаш ва аудитини ўтказиш;

-

соҳа корхоналари томонидан молиялаштиришни, шу жумладан қарз капитали

бозорларини (еврооблигациялар чиқариш), ХМИ кредитлари ва бошқаларни жалб қилиш учун
турли молиявий воситалардан фойдаланиш (уларнинг инвестицион жозибадорлигини

ошириш) сиёсатини олиб бориш.

5. Лойиҳаларда давлат иштирокининг улушини ажратиш зарурлигини ҳисобга олган

ҳолда “Ўзбекнефтгаз” АЖ даражасида инвестицион фаолият самарадорлигини

аниқ назорат

қилиш ва мониторинг қилиш тизимини яратиш инвестиция дастурининг асосий вазифалари
бажарилишини таъминлайди, шу билан бирга:

-

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг инвестиция дастурига киритиш учун тақдим этилган

инвестицион лойиҳаларнинг ҳисобланган самарасини таъминлаш;

-

лойиҳани амалга оширишдан кутилган самарани ўз вақтида ва тўлиқ олиш;

-

барча даражадаги бюджетларда режалаштирилган кўрсаткичларни ўз вақтида ва тўлиқ

тузатиш.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Lipscy, P. Y., & Vorotnikov, V. (2013). Energy politics: Domestic and international politics. Annual

Review of Political Science, 16, 259-279.

Mehrara, M., & Najafi, B. (2010). The relationship between oil prices and exchange rates: The case of

OPEC. Energy Economics, 32(6), 1427-1432.

Mugnier, C. (2004). Assessing the production capacity of the oil and gas industry in the transition

countries of the Caspian Sea basin. Energy Policy, 32(11), 1295-1312.

Ogus, A., & Rennings, K. (2016). A new approach to identifying the link between energy consumption,

CO2 emissions, and economic growth. Energy Procedia, 97, 289-296.

Pindyck, R. S., & Rotemberg, J. J. (1990). The excess co-movement of commodity prices. The Economic

Journal, 100(403), 1173-1189.

Stern, J. E. (2013). The dynamics of global natural gas markets: Lessons from the liquefied natural

gas sector. Energy Policy, 60, 38-49.

Umurzoqov, J. (2020) “Investment activity to implement structural changes in the oil and gas

industry role in supply,” International Finance and Accounting: Vol.

2020 : Iss. 5 , Article 19. Available at:

https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss5/19

Библиографические ссылки

Lipscy, P. Y., & Vorotnikov, V. (2013). Energy politics: Domestic and international politics. Annual Review of Political Science, 16, 259-279.

Mehrara, M., & Najafi, B. (2010). The relationship between oil prices and exchange rates: The case of OPEC. Energy Economics, 32(6), 1427-1432.

Mugnier, C. (2004). Assessing the production capacity of the oil and gas industry in the transition countries of the Caspian Sea basin. Energy Policy, 32(11), 1295-1312.

Ogus, A., & Rennings, K. (2016). A new approach to identifying the link between energy consumption, CO2 emissions, and economic growth. Energy Procedia, 97, 289-296.

Pindyck, R. S., & Rotemberg, J. J. (1990). The excess co-movement of commodity prices. The Economic Journal, 100(403), 1173-1189.

Stern, J. E. (2013). The dynamics of global natural gas markets: Lessons from the liquefied natural gas sector. Energy Policy, 60, 38-49.

Umurzoqov, J. (2020) “Investment activity to implement structural changes in the oil and gas industry role in supply,” International Finance and Accounting: Vol. 2020 : Iss. 5 , Article 19. Available at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss5/19