Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
250
ИСЛОМ МОЛИЯСИДА СУҒУРТА МУНОСАБАТЛАРИ: ОИЛАВИЙ ТАКОФУЛНИНГ
РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Дадабаев Умиджон Абдусамат ўғли
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация.
Ушбу мақолада ислом молиясининг оилавий такофул суғурта тизими
моҳияти, аҳамияти ва назарий асослари ёритиб берилган. Шунингдек, мазкур тизимнинг
ривожланиш даврлари ҳамда унинг Малайзия иқтисодиётига кўрсатадиган таъсири баён
этилган.
Калит сўзлар:
такофул, умумий такофул, оилавий такофул, мудораба, глобал такофул
суғурта бозори
.
СТРАХОВЫЕ ОТНОШЕНИЯ В ИСЛАМСКИХ ФИНАНСОВЫХ ОТНОШЕНИЯХ:
ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ СЕМЬИ ТАКОФУЛ
Дадабаев Умиджон Абдусамат угли
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В этой статье объясняются природа, важность и теоретические основы
семейная такафул
-
страхования исламских финансов. Также описаны периоды развития этой
системы и ее влияние на экономику Малайзии.
Ключевые слова:
такафул, общий такафул, семейный такафул, мудараба, мировой рынок
такафул страхования.
INSURANCE RELATIONSHIPS IN ISLAMIC FINANCE: DEVELOPMENT
PROSPECTS OF FAMILY TAKOFUL
Dadabaev Umidjon Abdusamat ugli
Tashkent state university of economics
Abstract.
In this article, the nature, importance and theoretical foundations of the family takaful
insurance system of Islamic finance are explained. Also, the periods of development of this system and its
impact on the Malaysian economy are described.
Keywords:
takаful, general takаful, family takаful, mudaraba, global takаful insurance market
.
Кириш.
2020 йилнинг 29 декабр куни давлатимиз раҳбари ўзининг Олий Мажлисга қилган
мурожаатида, “Ўзбекистонда ислом молиявий хизматларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий
базани яратиш вақти
-
соати келди. Бунга Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия
ташкилотлари экспертлари жалб этилади”, –
дея эътироф этди.
Глобал такофул суғурта бозори дунёнинг бир қатор нуфузли молия ташкилотлари
тарафидан 2022 йилда 31,7 миллиард АҚШ доллари ҳисобида баҳоланган ва 2032 йилга келиб
126,8 миллиард АҚШ долларга етиши прогноз қилинмоқда, бунинг учун такофулнинг 2023
-2032
йилларда йиллик 15,2 фоизлик ўсиш сурати (СAGR –
Compound annual growth rate)га эришиши
кутилмоқда.
UO’K 336 И: 36 (575.1)
VII SON - NOYABR, 2023
250-256
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
251
Бугунги кунда, такафул кўпчилик мусулмон мамлакатларида суғуртанинг асосий шакли
ҳисобланади. Аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган мамлакатларда такафул суғуртасига
талабнинг ўсиши такафул суғуртасининг кенгайиши учун муҳим омил бўлмоқда. Аксарият
мусулмонлар яшайдиган бир қанча давлатларда ўрта синф қатлами даромадлари ўсиб бормоқда
ва кучли иқтисодий ўсиш кузатилмоқда. Одамларнинг молиявий аҳволи яхшиланар экан, улар
ўз мол
-
мулки ва фаровонлигини ҳимоя қилиш учун суғуртадан фойдаланишга кўпроқ
қизиқмоқдалар ва бундай шароитда фуқароларга “Такофул” шариатга мувофиқ танловни
таклиф қилади. Бундан ташқари, инвестиция фойдасининг иккала иштирокчи ўртасида
тақсимланиши такафул суғурта бозорини бошқармоқда.
Бироқ,
минтақавий
тафовутлар
туфайли
такафул
суғуртаси
бўйича
стандартлаштиришнинг йўқлиги такафул суғурта бозорига тўсқинлик қилмоқда. Такафул
операциялари ва маҳсулотлари тартибга солувчи тузилмалар, шариат кенгашлари ва
амалиётлардаги фарқлар туфайли бир мамлакат ёки минтақадан бошқасига фарқ қилиши
мумкин. Бир хилликнинг йўқлиги такафул операторларининг халқаро миқёсда ишлашини
қийинлаштиради ва ягона глобал Такафул бозорининг ўсишига тўсқинлик қилади.
Бундан ташқари, истеъмолчиларнинг такофул ҳақида билимларининг ва ундан
хабардорлигинг пастлиги такафул суғурта бозорининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи
асосий омиллардир. Такофулга оид муносабатларда мусулмонлар кўп бўлган давлатларда
сезиларли ўсиш кузатилаётган бўлса
-
да, бутун дунё бўйлаб ҳали ҳам кўп сонли аҳоли, жумладан,
мусулмон бўлмаган мамлакатларда истиқомат қилувчи мусулмонлар ҳам мазкур хизмат
билан
етарлича молиялаштирилмаган ёки Такофул маҳсулотлари билан қамраб олинмаган. Бу
ўрганилмаган бозор мусулмонлар сони кўп бўлган ҳудудларни, жумладан, Марказий Осиё,
Жануби
-
Шарқий Осиё, Африка ва Европа ва Шимолий Американинг шариатга мос молиявий
маҳсулотлар ҳақида хабардорлиги ва талаби ортиб бораётган ҳудудларни қамраб олади.
Шундай қилиб, такафул суғурта бозори прогнози ўсиши учун катта даромадли имкониятларни
тақдим этиши кутилмоқда.
COVID-
19 пандемияси такафул суғурта бозорига ўртача таъсир кўрсатди. Одамлар ва
компаниялар соғлиқ ва иқтисодий муаммолардан молиявий хавфсизликни қидирар экан,
пандемия бир томондан суғурта, шу жумладан такафулнинг қиймати ҳақида хабардорликни
оширди. Бу инсонларда баъзи такафул товарларига, хусусан, соғлиқ ва ҳаёт суғуртасига
қизиқишни оширди.
Адабиётлар шарҳи
.
Дунёда ислом молиясини кенг тадқиқ қилган олимлардан, америкалик иқтисодчи,
академик кординатор доктор Саиъд
(2007)
ўзининг “Ислом банк иши ва молияси: асослари ва
замонавий муаммолари” (Islamic Banking and Finance: Fundamentals and Contemporary Issues)
номли китобида
(
Саиъд,
2007)
ислом суғурта корхоналари фаолиятини кенг ёритиб беради.
Шунингдек у такофулга қуйиагича таъриф беради: “Такофул замонавий суғурта шартномаси
учун муқобилдир. Бир гуруҳ шахслар, маълум бир хавфни ҳар биридан белгиланган суммани
йиғиш орқали бўлишишга рози бўлишади (масалан, ёнғин натижасида келиб чиқиши мумкин
бўлган зарар ва ҳоказо). Гуруҳ аъзоларидан бирортаси мазкур хавф остида қолган тақдирда,
зарар йиғилган маблағлар ҳисобидан қопланади”
.
Ислом мамлакатларида яшаб ижод қилувчи олимлардан Доктор Яҳё Абдур
-
Раҳмон
(2014),
ислом молияси ва такофул бўйича кенг танилган олимлардан бўлиб, молиявий муносабатларда
шариатга риоя қилиш ва молиявий шартномалар бўйича тадқиқотлари билан танилган (Яхё,
2014). Шунингдек Зоҳин Ансорий 2000 ва 2019 йиллар оралиғида нашр этилган сўнгги йигирма
йиллик такафул адабиётларини синтез қилади ва услубий жиҳатдан адабиётларни кўриб
чиқади, келажакдаги тадқиқотлар учун баъзи муҳим йўналишларни таклиф қилади (Ансорий
ва бошқалар, 2022). Ушбу тадқиқот учун Scopus маълумотлар базасига мурожаат қилинганда 96
та мақола топилди. Мақолалар асосий мавзулар бўйича таснифланганда истеъмолчиларнинг
хатти
-
ҳаракатлари, молиявий ва молиявий бўлмаган кўрсаткичлар, такафул моделлари, инсон
ресурслари ва
бошқарув йўналишлари бўйича илмий ишланмалар юзага чиқади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
252
Шариат суғуртаси нафақат аҳолиси кўпчилик мусулмонлар бўлган мамлакатларда талабга
эга балки Европанинг бир қанча мамлакатларида катта талабга эга бўла бошлади (Ал Амрий ва
Ҳусайн, 2017). Бу ҳодиса такафул саноатининг ривожланиши ва келажакдаги йўналиши ҳақида
глобал тасаввурга эга бўлиш учун такафул библиометрик тадқиқотларнинг муҳимлигини
кўрсатади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот методологияси маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг такофулнинг
турли
жиҳатларига бағишланган концепцияларига асосланади. Тадқиқотнинг услубий асосини
структуравий
-
функционал ва ислом иқтисодиёти ва молиясида неолиберал ёндашув ташкил
этади.
Таҳлил ва натижалар.
“Такофул” ва “ислом суғуртаси” атамалари бир
-
бирининг ўрнини боса оладиган
атамалардир. Ислом суғуртаси –
бу ўзаро ёрдам, бирдамлик ва кўмак тамойилларига асосланган
бўлиб, бенефициарлар (яъни ёрдам лойиҳасидан манфаат олиши мумкин бўлган томонлар) дуч
келадиган турли фалокат ва кўнгилсиз ҳолатлар, масалан, мол
-
мулкдан айрилиш ёки уларга
зарар етиш каби ҳолатларда ечим ҳисобланади.
“Такофул” арабча атама бўлиб, бирдамлик маъносини билдиради, у анъанавий суғуртага
муқобил бўлган ислом суғурта тизимини тавсифлаш учун ишлатилади.
“Такофул” атамаси араб тилидаги «кафала» , яъни «кафил бўлмоқ» феълидан келиб чиқади
ва «ўзаро кафолат» ёки «бир
-
бири тўғрисида ўзаро қайғуриш» маъноларини англатади.
Ислом молия муассасалари бухгалтерия ҳисоби ва аудити (Accounting and Auditing
Organization for Islamic Financial Institutions, AAOIFI) халқаро ташкилотининг 26 сонли меъёрида,
такофулга қуйидагича таъриф берилган:
“Ислом молиясига мувофиқ суғурта –
Шариат қоидалари ва тамойилларига риоя этадиган
махсус компания бошқаруви остидаги, барча турдаги хавф
-
хатарларни қамраб олган
суғуртанинг бир шаклидир.
Ислом молиясига мувофиқ суғурта шартномаси ўзаро ёрдам ва хайр
-
эҳсон асосида
(жамғарма шаклида) тузилади, турли хатарлар туфайли вужудга келган зарар ёки йўқотишлар
жамғарма аъзолари ўртасида адолатли тақсим этилади (яъни кўрилган талафот аъзолар
томонидан
киритилган маблағлар ҳисобидан қопланади)”.
Асрлар давомида ислом жамоалари ўзаро ёрдам ва таваккалчиликни баҳам кўришнинг
турли шакллари билан шуғулланишда давом этдилар. Бу амалиёт одатда норасмий ва жамиятга
асосланган бўлиб, ислом таълимотларида мавжуд бўлган биродарлик ва бирдамлик
тамойилларини ўзида акс эттиради.
Шариатнинг асосий манбаларида суғурталашнинг жоиз ёки ножоизлиги ҳақида аниқ
кўрсатмалар мавжуд эмас. Ислом хатар ва ноаниқликнинг ўзини ман этмайди, балки олди
-
сотди
шартномасидан фойдаланган ҳолда, сотув ва айирбошлаш хатарини бошқа шахсга ўтказишни
таъқиқлайди. Аксарият мусулмон фиқҳшунослари анъанавий суғурталаш ман этилган (ҳаром)
ҳисобланади, деган нуқтаи назарни маҳкам тутадилар.
Такофул суғуртанинг бир тури сифатида глобал бозорга кириб бормоқда ва унинг дунё
молия бозоридаги улуши тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Такофулнинг замонавий тизими
илк бор 1979 йил Суданда жорий этилган бўлса
-
да, ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик тушунчаси амалда
аввалдан тарғиб этиб келинган. Бунда суғурта қилдирувчилар ўзаро умумий фаровонлик учун
бирлашадилар ва ҳар бир суғурта қилдирувчи бошқа иштирокчилар билан суғурта ҳодисаси рўй
берганда, самимий ёрдам кўрсатиш нияти ила умумий жамғармага ҳадя (табарру) сифатида
беминнат асосда ихтиёрий бадални ўтказади.
Кейинги ўн йилликларда “Такофул” кўпчилик мусулмонлар яшайдиган мамлакатлар ва
минтақаларда, жумладан, Яқин Шарқ, Жануби
-
Шарқий Осиё ва Шимолий Африкада машҳур
бўлди. Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига ислом қоидаларига мувофиқ суғурта
маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этиш мақсадида кўплаб “Такофул” компаниялари ва
кооперативлари ташкил этилди.
Такофул тизими айниқса, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари иқтисодиётида кенг
тарқалган бўлиб, юқорида таъкидланганидек, ҳамкорлик ёки ўзаро ёрдам тамойилига
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
253
асосланади, шунингдек Табарру (ихтиёрий) бўлиб, у билан боғлиқ хавфлар кўнгиллилар гуруҳи
учун биргаликда тақсимланади.
Такафул саноати ўсишда давом этар экан, турли мамлакатлардаги назорат органлари
Такафул компаниялари фаолияти учун асослар ва йўриқномаларни яратишни бошладилар.
Ушбу тартиб
-
қоидалар Такофул операцияларининг шариат қонунлари ва ахлоқий
тамойилларга мувофиқлигини таъминлашга қаратилган эди.
Такофул амалиётда такомиллашиб бориб хозирда бир неча турларга бўлинган. Улардан
энг кўп тарқалганлари “Оилавий такофул” ва “Умумий такофул” бўлиб, иккала йўналиш ҳам ўз
принципларига эга.
Умумий такафул одамлар ва корпоративларнинг моддий йўқотиш ёки ҳар қандай
ҳалокатли ҳолат туфайли етказилган зарар билан боғлиқ суғурта эҳтиёжларини қондириш учун
мўлжалланган.
Умумй такофулда иштирокчилар ўз мукофотларини табарруъ (ўзаро ёрдам, ҳадя)
сифатида ўртага қўядилар. Бу ноаниқлик ва қимор унсурларининг таркибий қисмларидан ҳоли
бўлишни таъминлайди. Яъни, бир аъзо бошқа бирор иштирокчи муаммога дуч келганда
Такофул режалари бўйича зарарни таъминлашга ёрдам бериш миссияси билан захирага ўз
мукофотини беришга розилик беради.
Ислом молиявий тизимида ҳаёт суғуртаси ёки шариатга мувофиқ ҳаёт суғуртаси сифатида
ҳам танилган “Оилавий такафул” исломий тамойилларга амал қилувчи молиявий ҳимоя ва
жамғарма маҳсулоти бўлиб, жисмоний шахслар ва уларнинг оилаларининг узоқ муддатли
молиявий эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган. У суғурталанганлар ва уларнинг
бенефициарларини молиявий хавфсизлик ва қўллаб
-
қувватлаш учун ҳимоя ва жамғарма
элементларини бирлаштиради.
1-
расм. Малайзия суғурта бозорида такофул ва анъанавий суғуртанинг қиймати
(миллиард Малайзия ринггити)
Маълумки, Малайзия ислом молияси оламида етакчи давлатлардан ҳисобланади.
Шунингдек, ислом суғурта муносабатлари ва такофул моделлари бўйича ҳам Малайзия
дунёнинг илғор мамлакатларидандир. Юқоридаги график
(1-
расм)да Оилавий такофулнинг
2017-
2022 йилларда Малайзияда акс этган қиймати (Малай ринггитида), ҳамда Оилавий
такофулнинг худди шу турдаги умумий суғурта бозоридаги улуши (фоизда) акс эттирилган
бўлиб, бу ҳар иккала кўрсаткич йилдан
-
йилга ўсиб бораётганини кўриш мумкин.
Оилавий такофул суғурталовчилар ва уларнинг оилаларини суғурталовчининг ўлими,
ногиронлиги ёки жиддий касаллиги каби кутилмаган ҳодисалар юз берганда молиявий ҳимоя
4,34
4,91
6,16
6,59
8,5
10,6
10,12
10,3
11,76
11,39
12,79
11,98
30
32,3
34,4
36,7
39,9
45,6
0
5
10
15
20
25
30
35
40
45
50
0
2
4
6
8
10
12
14
2017
2018
2019
2020
2021
2022
Оилавий Такофулнинг қиймати
Ҳаёт суғуртаси қиймати
Умумий бозорда Такофулнинг улуши (фоизда)
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
254
билан таъминлайди. У дарҳол ва келажакдаги харажатларни қоплаш учун бенефициарларга ёки
суғурта эгасига тўлов ёки имтиёзларни таклиф қилади.
Шунингдек, оилавий такафул маҳсулотлари исломий молия тамойиллари ва шариат
қонунларига мувофиқ тузилган бўлиб, улар фоиз (рибо) ёки спекулятив ва ноаниқ битимлар
(ғарар) билан шуғулланмайди. Инвестициялар шариатга мувофиқ бўлган активлар ва
корхоналарга киритилади.
Оилавий такафулнинг асосий таркибий қисмларидан бири бу ҳаётни суғурта қилишдир.
Агар суғурта полиси амал қилиш муддати давомида вафот этган бўлса, нафақа олувчиларга
суғурта тўлови ёки ўлим нафақаси тўланади, бу эса оилага моддий ёрдам кўрсатади.
Оилавий такофул жамғарма ва инвестиция элементини ҳам ўз ичига олади.
Суғурталовчилар томонидан тўланадиган бадалларнинг бир қисми вақт ўтиши билан ўсиб
борувчи инвестиция фондига ажратилади. Суғурта эгаси ушбу фонддан бонус ёки фойдадан
улушга ўхшаган тўловлар ёки имтиёзлар олиши мумкин.
Оилавий такафул полислари одатда суғурталанган шахснинг молиявий мақсадлари,
бюджети ва оилавий эҳтиёжларига мос равишда мослаштирилиши мумкин. Суғурта полиси
эгалари суғурта қопламаси миқдорини, тўлов муддатларини ёки қўшимча имтиёзларни
танлашлари мумкин
.
Баъзи оилавий такафул маҳсулотлари таълим учун ва пенсия мақсадида режалаштириш
имкониятларини ҳам таклиф қилади. Мазкур жараёнда полис эгалари ушбу режалардан ўз
фарзандларининг таълим ҳаражатларини қоплаш ёки ўзларининг пенсиялари учун жамғарма
яратиш учун фойдаланишлари мумкин.
Шунингдек, яна баъзи оилавий такафул моделларида Такафул фонди томонидан ишлаб
чиқарилган ортиқча маблағлар олдиндан белгиланган фойдани тақсимлаш нисбати асосида
суғурталанувчилар ўртасида тақсимланади. Бу суғурталовчилар ўртасидаги ҳамкорликни янада
рағбатлантиради.
Оилавий такафул провайдерлари ўз фаолиятлари доирасида ва инвестицияларни
бошқаришда шаффоф бўлиб, уларда кўпинча ислом тамойилларига риоя қилишни таъминлаш
учун шариат кенгашлари ёки ислом уламолари қўмиталари мавжуд бўлади.
Кўпинча, айрим оилавий такафул провайдерлари ортиқча маблағнинг бир қисмини
хайрия мақсадлари учун ёки исломий хайрия қадриятлари ва ижтимоий масъулият билан
уйғунлашган ҳолда жамоат ташаббусларини қўллаб
-
қувватлаш учун ажратадилар.
“Оилавий такафул” исломий тамойилларга амал қилган ҳолда ўз яқинларининг молиявий
келажагини ҳимоя қилишни ва узоқ муддатли молиявий мақсадларга эришмоқчи бўлган
шахслар ва оилалар учун қимматли молиявий воситадир. Бу шошилинч харажатлар пайдо
бўлиш хавфида, таълим, пенсия ёки бошқа ҳаётий воқеалар учун молиявий ёрдам зарур
бўлганда ишончли кўмакнинг мавжудлигини таъминлаш орқали хотиржамликни таъминлайди.
Оилавий такафул доирасида қуйидаги турдаги суғурта маҳсулотлари ажратилади:
−
оилавий такафул;
−
инвестиция такафули (ҳаётнинг жами суғуртаси
-
инвестиция билан боғлиқ такафул);
−
таълим олиш учун такафул (болага таълим бериш учун такафул);
−
тиббий ва соғлиқни сақлаш такофули;
−
чет элга чиқувчи шахслар учун тиббий такафул;
−
бахтсиз ҳодисаларга қарши такафул.
Суғурта компаниясининг менеджери томонидан олинадиган комиссия миқдори ва уни
аниқлаш тартиби ҳар кўринишда турлича бўлиши мумкин.
Амалиётда кўп учрайдиган такафул жамғармаларини бошқаришнинг қуйидаги
моделларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
−
компания инвестиция фойдасининг улушини оладиган музокаралар модели;
−
жамият бевосита фонддан маълум мукофот оладиган ваколат шакли;
−
юқоридаги иккита шаблон элементларини бирлаштирган қоришма шаблони.
Такофул фондларини бошқаришда турлича ёндашувлар туфайли ислом суғуртасининг
турли моделлари мавжуд. Ислом суғуртачиси оладиган фойда фондни бошқариш моделини
танлаш хусусиятига боғлиқ.
Ислом суғурта муносабатлари суғурта муассасаларида қуйидаги асосий моделлар
воситасида бошқарилади:
−
соф мудораба;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
255
−
такомиллашган мудораба;
−
ваколат модели;
−
такомиллашган ваколат модели;
−
гибрид модел (ваколат + мудораба);
−
ваколат модели + вақф фонди.
Биз ушбу моделларнинг барчасини қуйидаги расмларда кўриб чиқамиз.
Мудораба такофул
-
фонд иштирокчиларнинг бадаллари ҳисобидан шаклланади. Компания
ушбу фонднинг бошқарувчиси сифатида иштирок этади. Инвестиция натижасида олинган
фойда иштирокчилар ва Такафул
-
оператор ўртасида олдиндан келишилган улушларда
тақсимланади. Иштирокчининг фойда улуши бадалларни тўлаш учун сарфланади, шундан сўнг
қолган маблағлар
такафул фондига қайтарилади.
2-
расм. “Соф мудораба” модели ишлаш меҳанизми
Аксарият
компанияларда
Такафул
-
операторнинг
улуши,
қоида
тариқасида,
иштирокчилар улушидан ошади. Бу амалиёт харажатларини компания ўз зиммасига олиши
билан изоҳланади (Ҳусан Ҳасанов, 2019).
3-
расм. “Такомиллашган мудораба” модели ишлаш меҳанизми
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
256
Такомиллашган ва соф мудораба ўртасидаги фарқ шундаки, такафул
-
оператор ва
иштирокчилар инвестиция натижасида олинган фойдани эмас, балки ортиқча миқдор(суғурта
ҳодисаси иштирокчиларига суғурта қопламаси тўланганидан кейин оширилган миқдор)ни
бўлишади. Айрим олимлар бу ортиқча миқдор иштирокчиларга тегишли бўлиши ва тўлиқ
такафул
-
фондга қайтарилиши лозимлигини таъкидлайдилар ва буни ушбу усулнинг
камчиликларидан бири деб бахолайдилар.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, такофул –
бу шариатга мувофиқ ишлайдиган
суғурта схемаси. Турли ислом уламолари ва ташкилотлари буни ҳар хил таърифлайдилар, лекин
унинг асосий маъноси ўзгармайди, бу “Ўзаро ҳисса ёки ёрдам” дея тушунилади. Ислом суғуртаси
анъанавий суғуртадан кўп жиҳатдан рискларни тақсимлаш, фойда тақсимоти, шартнома
шартлари ва бошқалар бўйича сезиларли фарқ қилади. Ислом суғуртаси Ислом иқтисодиётида
ўзининг муҳим аҳамиятига эга бўлиб, у Ислом банклари ва инвестиция фаолиятининг бизнес
тури ҳисобланади. Такафул дунёнинг кўплаб мамлакатларида, хусусан, Малайзия, Покистон,
Индонезия, Туркия, БАА, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда молия саноатининг бошқа
тармоқларига нисбатан ёш, бироқ, кундан
-
кунга ривожланиб, бутун дунёга тарқалмоқда.
Aдабиётлар/Литература/Reference:
Al-Amri K., Hossain M. Z. (2017). A survey of the islamic insurance literature-Takaful. International
Journal of Economic Research, 14(9), 173
–
185.
Ansari, Z. (2022). A Review of 20 years of Takaful Literature Using a Systematic Method. Asian
Journal of Economics and Banking (2022), 2-25.
Foundations of Islamic finance, Khusan Khasanov.
–
Tashkent: «O’zbekiston» НМИУ, 2019. –
432 б.
Salman Syed Ali and Ausaf Ahmad. (2007) Islamic Banking and Finance: Fundamentals and
Contemporary Issues. King Fahad National Library Cataloging-in-Publication Data. Islamic Research &
Training Institute. P.O. Box 9201, Jeddah 21413, First Published 1427H. Saudi Arabia. ISBN 9960-32-162-
2. 312 p.
Yahia Abdul-Rahman. (2014) The Art of RF (Riba-Free) Islamic Banking and Finance Tools and
Techniques for Community-Based Banking, 2nd Edition. John Wiley & Sons Ltd. ISBN 9781118770962. 544
p.
