ОСОБЕННОСТИ ВНУТРЕННЕГО АУДИТА МАТЕРИАЛЬНЫХ ЦЕННОСТЕЙ В ВЫСШИХ УЧЕБНЫХ ЗАВЕДЕНИЯХ

Аннотация

В данной статье рассмотрены методы и практика проведения внутреннего аудита материальных активов в высших учебных заведениях, в частности, содержание метода инвентаризации, используемого в этом процессе, характеристики метода инвентаризации, а также актуальность проведения исследований в это поле раскрыто. В «дискуссионной» части статьи на основе теоретических воззрений выделены мнения, высказанные экономистами, проводившими научные исследования по данной теме, их научные взгляды, а также аспекты их мнений, отличающиеся от научных представлений автора. При этом подробно отражены источники, отражающие идеи каждого экономиста, проводившего исследование по теме статьи.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Синдаров, Ш. (2023). ОСОБЕННОСТИ ВНУТРЕННЕГО АУДИТА МАТЕРИАЛЬНЫХ ЦЕННОСТЕЙ В ВЫСШИХ УЧЕБНЫХ ЗАВЕДЕНИЯХ. Экономическое развитие и анализ, 1(7), 368–376. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44910
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены методы и практика проведения внутреннего аудита материальных активов в высших учебных заведениях, в частности, содержание метода инвентаризации, используемого в этом процессе, характеристики метода инвентаризации, а также актуальность проведения исследований в это поле раскрыто. В «дискуссионной» части статьи на основе теоретических воззрений выделены мнения, высказанные экономистами, проводившими научные исследования по данной теме, их научные взгляды, а также аспекты их мнений, отличающиеся от научных представлений автора. При этом подробно отражены источники, отражающие идеи каждого экономиста, проводившего исследование по теме статьи.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

368



ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МОДДИЙ ҚИЙМАТЛИКЛАР ИЧКИ

АУДИТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

DSc

Синдаров Шерзод Эгамбердиевич

Тошкент молия институти

Аннотация.

Мазкур мақолада олий таълим муассасаларида моддий қийматликлар ички

аудитида қўлланиладиган аудиторлик усул ва амаллари, хусусан, мазкур жараёнда
қўлланиладиган инвентаризация усулининг мазмуни, инвентаризация усули хусусиятлари

ёритилиб, мазкур соҳада тадқиқотлар олиб боришнинг долзарблиги очиб берилган. Мақоланинг
“мунозара” қисмида ушбу мавзуда илмий тадқиқотлар олиб борган иқтисодчи олимлар

томонидан билдирилган фикрлар, улар илмий қарашлари ҳамда муаллиф илмий ғояларидан улар
фикрларининг фарқли жиҳатлари назарий фикрлар асосида ёритиб берилган. Бунда, мақола

мавзуси бўйича тадқиқот олиб борган ҳар бир иқтисодчи олимнинг ғоялари акс эттирилган
манбалар батафсил акс эттирилган.

Калит сўзлар:

олий таълим муассасалари, моддий қийматликлар, ички аудит хизмати,

инвентаризация, молиявий назорат, молиявий назорат бошқармаси,

бюджет маблағлари,

бюджет ташкилотлари, нодавлат олий таълим муассасалари, ички аудитор, бюджетдан
ташқари маблағлар

ОСОБЕННОСТИ ВНУТРЕННЕГО АУДИТА МАТЕРИАЛЬНЫХ ЦЕННОСТЕЙ

В ВЫСШИХ УЧЕБНЫХ ЗАВЕДЕНИЯХ

DSc

Синдаров Шерзод Эгамбердиевич

Ташкентский финансовый институт

Аннотация.

В данной статье рассмотрены методы и практика проведения внутреннего

аудита материальных активов в высших учебных заведениях, в частности, содержание метода

инвентаризации, используемого в этом процессе, характеристики метода инвентаризации, а
также актуальность проведения исследований в это поле раскрыто.

В «дискуссионной» части

статьи на основе теоретических воззрений выделены мнения, высказанные экономистами,
проводившими научные исследования по данной теме, их научные взгляды, а также аспекты их

мнений, отличающиеся от научных представлений автора. При этом подробно отражены
источники, отражающие идеи каждого экономиста, проводившего исследование по теме

статьи

.

Ключевые слова

:

высшие учебные заведения, материальные активы, служба внутреннего

аудита, инвентаризация, финансовый контроль, отдел финансового контроля, бюджетные

средства, бюджетные организации, негосударственные вузы, внутренний аудитор,
внебюджетные фонды

.

VII SON - NOYABR, 2023

UO‘K: 657.631

368-376


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

369

FEATURES OF THE INTERNAL AUDIT OF MATERIAL VALUES

IN HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS

DSc

Sindarov Sherzod Egamberdievich

Tashkent Financial Institute

Abstract.

In this article, the auditing methods and procedures used in the internal audit of tangible

assets in higher education institutions, in particular, the content of the inventory method used in this

process, the characteristics of the inventory method, and the relevance of conducting research in this field
are revealed. In the "discussion" part of the article, the opinions expressed by the economists who conducted

scientific research on this topic, their scientific views, and the aspects of their opinions different from the
author's scientific ideas are highlighted on the basis of theoretical opinions. In this, the sources reflecting

the ideas of each economist who conducted research on the topic of the article are reflected in detail.

Keywords:

higher education institutions, tangible assets, internal audit service, inventory, financial

control, financial control department, budget funds, budget organizations, non-state higher education

institutions, internal auditor, extra-budget funds.

Кириш.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017

йил

21

августдаги

“Таълим

ва

тиббиёт

муассасаларининг

молиялаштириш

механизмини

ва

давлат

молиявий

назорат

тизимини

янада

такомиллаштириш

тўғрисида”ги

қарори

қабул қилиниб, мазкур Президент

қарорига мувофиқ таълим ва тиббиёт муассасалари ходимларининг самарали фаолият олиб

боришлари, ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш

мақсадида мазкур муассасаларни молиялаштириш ва давлат молиявий назорати тизимини
янада такомиллаштирилди

(Қарор

, 2017).

Шунингдек, мазкур ҳужжатга мувофиқ 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон

Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қуйи муассасаларида бухгалтерия

хизматлари тугатилиб, молия

-

бухгалтерия хизматлари ташкил қилинди. Бу бухгалтерия

хизматларининг асосий вазифалари сифатида қуйи муассасаларнинг харажатлар сметасини

тузиш ва ижросини таъминлаш, иш ҳақларининг ҳисобланиши ва тўланишини назорат қилиш,
зарур бўлган моддий қийматликларни харид қилиш, шунингдек, муассасаларнинг бюджет,

бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини, яъни даромадлари ва харажатларини иқтисодий
таҳлил асосида мониторинг қилиб бориш белгиланди.

Ушбу қарорга мувофиқ, таълим соҳасида ички аудит ва молиявий назорат хизматларининг

янгича таркибий бўлинмалари фаолиятига асос солинди. Бу хизматларга бюджет

маблағларининг ноқонуний сарфланишини профилактика қилиш, яъни қонунбузилиш
ҳолатларига имконият яратувчи сабабларни бартараф этиш билан боғлиқ тадбирларни

ўтказиш белгиланмоқда. Олий таълим муасасаларида ушбу қарор билан яратилган

имкониятлардан яна бири

-

олий таълим муассасасалари тизимида бино

-

иншоотларини

экспулатация қилиш, газ, сув, электр энергиясидан самарали фойдаланиш ҳамда уларни ҳисобга

олиш

асбоб

-

ускуналарнинг

ҳолатини

мониторинг

қилиб

бориш,

шунингдек,

ихтисослаштирилган таъмирлаш

-

экспулатация бўлимлари ташкил этилишидир. Бу тизим бино

ва иншоотларни сақлашда самарали натижа беради.

Таъкидлаш жоизки, ўтказилган таҳлиллар натижасида олий таълим муассасаларида кўзга

ташланаётган айрим муаммолар уларнинг молия

-

хўжалик йўналишидаги камчиликлари

ҳисобига юзага келаётганлиги маълум бўлди. Мазкур қарорнинг амалга оширилиши

натижасида таълим соҳасининг тегишли масъул раҳбарлари соҳага оид бўлмаган ишлардан
озод қилиниб, асосий фаолият билан шуғулланиш орқали таълим ва тиббий хизмат сифатини

кучайтиришга кўпроқ эътибор қаратишга имкон яратди.

Адабиётлар

шарҳи.

Маълумки, “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан Молия

вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
вазирликлари билан биргаликда

“Давлат аудити”

дастури ишга туширилган бўлиб,

жорий

йилнинг январь ойидан бошлаб

ички аудит хизматлари томонидан ўтказилаётган аудит


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

370

тадбирлар натижалари, яъни, аудит натижалари бўйича расмийлаштирилган маълумотнома,
аниқланган ҳолатларга оид асословчи ҳужжатлар нусхалари мазкур дастурда жамланмоқда

(

Фармон

, 2021).

Бизнингча, муассасаларда ички аудитни такомиллаштириш учун унинг мазмун

-

моҳиятини чуқур

англаб етиш лозим деб ҳисоблаймиз. Айнан бюджет ташкилотларининг ички

аудит соҳасида

кўпгина

олимлар

илмий изланишлар

олиб

боришган.

Хорижий

ва

маҳаллий

олимларнинг

фикрларидан

келиб

чиққан ҳолда,

қуйидагича

муаллифлик таърифини

шакллантириш мумкин: бюджет ташкилотларида

ички аудит хизмати –

муассасада амалга

оширилган муомалаларнинг қонунийлигини таъминлаш ҳамда муассаса молиявий
кўрсаткичларининг ишончлигини баҳолаш мақсадида

ўтказиладиган

ички назорат

фаолиятидир. Мазкур мавзу бўйича “бюджет ташкилотларида ички аудит ва молиявий назорат
хизмати фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб борган.

Тадқиқотлар натижасида, бугунга қадар олий таълим муасасаларида ички аудит ва

молиявий назорат хизматлари фаолияти тадқиқотчи Ҳамидова

(2021) томонидан атрофлича

ўрганилганлиги маълум бўлди. Тадқиқотчи таълим муасасалари молиявий назорат тизимига

тўхталиб, бугунги кунда олий таълим муассасалари тизимида молиявий фаолият билан боғлиқ
ўрганишлар ва профилактик

тадбирлар вазирликнинг “Ички

аудит ва молиявий назорат

хизмати”нинг уч нафар ходимлари томонидан

ўтказиб келинаётганлиги каби жиҳатларга

эътибор қаратган.

Ўзбекистонда

“бюджет

маблағларининг

мақсадли

ва

оқилона

сарфланиши

устидан

назоратни

янада

кучайтириш

зарур”.

Бу мавзуда олиб борилган илмий тадқиқотларга

эътибор

қаратадиган

бўлсак,

«бюджет

жараёнининг

шаффофлигини

янада

ошириш ва унинг устидан

жамоатчилик назоратини кучайтириш, бюджетдан

молиялаштириш,

ҳисоб

ва

ҳисобот

механизмини

такомиллаштириш,

вазирлик ва идораларнинг бўйсунувидаги муассасаларда

бюджет интизомини

мустаҳкамлаш

борасидаги

масъулиятини

ошириш,

шунингдек,

замонавий

ахборот

технологиялари

ва

халқаро

эътироф

этилган

молиявий

назорат стандартларини

жорий

қилиш

йўли

билан

бюджет

қонунчилигини

бузиш

ҳолатларининг

олдини

олиш»

ҳамда

олий таълим муассасаларида моддий қийматликлар ҳисоби ва молиявий назорати услубиятини
такомиллаштириш масаласи бугунги кунга қадар бир бутун яхлит

илмий

асар

сифатида

батафсил

кўриб

чиқилмаган.

Бу

мавзу

юзасидан

тушунчаларнинг

кенгайиб

бориши

ва

бу

соҳада

тадқиқотларнинг

камлиги

иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

мавзунинг долзарблиги

ва аҳамиятини

белгилаб,

олий таълим муассасаларида моддий қийматликлар молиявий

назорати услубиятини такомиллаштиришга оид илмий асосланган тадқиқотлар

олиб

бориш

заруриятини

тақозо этмоқда.

Иқтисодчи олим Меҳмоновнинг

(2018)

фикрича, “Ички аудит ташкилот томонидан

сметаларни тузиш ҳамда ижросини амалга оширишни қонунчилик ҳужжатларига риоя

қилинишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш йўли билан назорат қилиш, молиявий
ҳисобот маълумотларини ишончлилигини таъминлаш, бюджет смета интизомига риоя қилиш,

маблағларни мақсадли ва оқилона сарфланишига йўналтирилган фаолиятдир”.

Хорижда давлат секторида ички аудит хизматини такомиллаштириш бўйича кўплаб

илмий тадқиқот марказлари ва институтлари томонидан изланишлар олиб борилмоқда. Булар

жумласига

American institute of certified public accountants (AICPA), Center for accounting research

and technology (

АҚШ

), International financial reporting standarts of board (IFRSB), The institute of

internal auditors (IIA)

ҳамда

Россия

Федерацияси

ҳукумати

қошидаги

молия

университет

(

Россия

)

лари

киради

.

Тадқиқот

методологияси.

Мақола мавзуси бўйича тадқиқотлар жараёнида иқтисодий воқелик жараёнларини

ўрганишнинг илмий усуллари

-

умумлаштириш, гуруҳлаштириш, таҳлилнинг мантиқий ва

таққослама усуллари, абстракт

-

мантиқий фикрлаш, қиёсий таҳлил, статистика, истиқболли

прогнозлаш, гуруҳлаш ва муаллифнинг шахсий кузатувлари натижасида олинган

маълумотлардан кенг фойдаланилди.

Таҳлил

ва

натижалар

муҳокамаси.

Мамлакатимизда кейинги йилларда таълим соҳасига кенг эътибор қаратилмоқда. Хусусан

олий таълим муассасаларининг моддий

-

техник базасини кенгайтириш, профессор

-

ўқитувчилар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

371

фаолиятини муносиб рағбатлантириш, таълимда инновацион ёндашувларни қўллаш устувор
вазифалар сирасига киради. Олий таълимни ривожлантириш бўйича ислоҳотларда нафақат

давлат олий таълим муассасалари, балки нодавлат олий таълим муассасаларига ҳам кенг
эътибор берилмоқда. Натижада ёшларнинг олий таълим билан қамров даражасини ошиб

бормоқда.

Амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига кўра, олий таълим муассасаларида моддий

қийматликлар молиявий назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

1. Давлат молиявий назорат бошқармасининг режали текширувлари;

2. Олий таълим вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат бошқармасининг режали

текширув ва ўрганишлари;

3. 19-

сон БҲМСда белгиланган муддатларда олий таълим муассасаси раҳбарияти

томонидан ўтказилган инвентаризация текширувлари.

Олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини таъминлашда мазкур

муассасаларда ички аудит хизматини тўғри ташкил этиш долзарб ҳисобланади. Ички аудит

хизмати муассасада мавжуд бўлган моддий қийматликлардан оқилона ва самарали

фойдаланиш, улар устидан назоратни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади. Олий таълим
муассасалари раҳбарияти фаолиятнинг ривожланишида ички аудит хизмати ўзининг салмоқли

ҳиссасини қўшувчи бўғин сифатида қабул қилиши лозим. Олий таълим муассасаларида
фаолиятни юритишдаги камчиликларни, шунингдек, уларнинг юзага келишини олдини олишда

ички назорат тизими ва ички аудит хизматини самарали ташкил этиш муҳим ҳисобланади.

1-

расм. Олий таълим муассасаларида моддий қийматликлар ички

аудитинининг муҳим вазифалари

154

Ички аудит хизматининг вазифалари қаторига раҳбарларни нафақат бухгалтерия ҳисоби

томонидан, шунингдек, бошқа иқтисодий ахборотлар, муассасанинг бошқа ҳисоб тизими
ахборотлари, жумладан, мавжуд рисклар ҳақидаги ахборотлар билан ҳам таъминлаш кабилар

киради

(1-

расм). Моддий қийматликлар ички аудитини ўтказишдан мақсад муассасада моддий

қийматликлар ҳаракати, сақланиши ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ амалга оширилган

муомалаларнинг қонунийлигини таъминлаш ва улар бўйича ҳисоботлардаги кўрсаткичларнинг

ишончлилигини баҳолаш ҳисобланади.

154

www.mf.uz

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

372

Моддий қийматликлар ички аудитини амалга ошириш жараёнида ички аудитор

қуйидагиларни аниқлаши керак. Фикримизча, моддий қийматликлар билан боғлиқ муомалалар

ички аудити қуйидаги кетма

-

кетликда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ:

-

моддий қийматликлар

бўйича ҳисоб сиёсати қоидаларини ўрганиш;

-

моддий қийматликлар бўйича ички назорат тизимининг ишончилилик даражасини

ўрганиш ва баҳолаш;

-

омбор хўжалигини ва омбор биноси ҳолатини текширувдан ўтказиш;

-

моддий қийматликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича моддий жавобгарлик

ҳолатини ва моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботларини ўрганиш;

-

текширилаётган ҳисобот санасига моддий қийматликлар таркибини таҳлил қилиш;

-

моддий қийматликлар кирими ва чиқими ҳолатини таҳлил қилиш;

-

моддий қийматликларнинг тўғри ва қонуний баҳоланганлигини текшириш;

-

моддий қийматликлар бўйича синтетик ва аналитик ҳисобнинг тўғри ташкил

этилганлиги ўрганиш;

-

моддий қийматликлар бўйича ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилиги ёки ҳақиқатга

мослигини ўрганиш.

Бизнингча, қуйидаги

ҳолатларда моддий қийматликлар аудити жараёнида риск даражаси

ортиши мумкин:

-

моддий қийматликларни ўғирлаш эҳтимолларининг юқорилиги;

-

аниқланган камчиликларни исботловчи далилларнинг етарли эмаслиги;

-

моддий қийматликларни ҳисобдан чиқариш бўйича ҳужжатларда мажбурий

реквизитларнинг акс эттирилмаганлиги ва тасдиқланмаганлиги;

-

моддий қийматликлар бўйича ҳужжатларнинг йўқолганлиги;

-

моддий қийматликларнинг асоссиз ҳисобдан чиқарилиши эҳтимоли.

Ички аудит жараёнларида аудиторлар томонидан турли усуллар қўлланилиб, хусусан

текширув давомида моддий қийматликлар инвентаризациясини ўтказиш, қайта ҳисобдан
ўтказиш

ва

бошқа

усуллардан

кенг

фойдаланилади.

Моддий

қийматликлар

инвентаризациясини ўтказиш кўрсатмаларига биноан инвентаризация бир нечта босқичларда
ўтказилади. Ҳар бир босқичда тегишли бирламчи ҳужжатлар тузилади. Бунда биринчи бўлиб

инвентаризация ўтказиш тўғрисидаги буйруқлар (қарор, фармойиш) бажарилиши устидан

назорат журналида рўйхатга олинадиган инвентаризация ўтказиш тўғрисида буйруқ (қарор,
фармойиш) чиқарилади. Кейин эса ҳақиқатда мавжуд моддий қийматликлар ҳисоби тўғрисида

маълумотлар

берувчи

инвентаризация

рўйхати

ва

далолатнома

тўлдирилади.

Инвентаризациянинг кейинги босқичида эса бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттирилган

натижалар текширув натижалари билан таққосланади.

Ички аудит мутахассисларининг инвентаризация комиссияси таркибида муассаса

бошқарув вакиллари, бухгалтерия, технологик ва бошқа хизмат вакиллари қаторида моддий
қийматликлар инвентаризациясида иштирок этиши кўзда тутилган. Ички аудит мутахассиси

инвентаризация жараёни бошланишидан олдин, нодавлат олий таълим муассасасининг ҳисоб
сиёсати таркибида инвентаризация ўтказиш тартиби мавжудлигини ҳамда бу тартибнинг

таркиби услубий кўрсатма талабларига мос келишини текшириши шарт. Мазкур кўрсатмаларга
мос равишда муассасада раҳбар буйруғи ёки фармойишига асосан ишчи ва доимий фаолият

юритувчи инвентаризация комиссияси ташкил этилади.

Ички аудитор ноқонуний муомалалар, ҳаттоки, тўғри тузилган ташқи ҳужжатлар ҳам

мавжуд бўлиши мумкинлигини ёдда сақлаши лозим. Шунинг учун текширув давомида моддий

қийматликларни қабул қилишдаги имзоларнинг ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш учун имзо
эгаларини чақириши тавсия этилади. Ҳужжатларни яхши ёруғлик шароитида (кундуз куни)

кўздан кечириш тавсия этилади. Кўздан кечиришда ҳужжатнинг олд ҳамда орқа томонлари
эътиборга олинади. Инвентаризация натижалари инвентаризация якунланган ойда ва йиллик

ҳисоботда акс

эттирилиши лозим.

Моддий қийматликлар бўйича ишчи инвентаризация комиссиясининг вазифалари

қуйидагилардир (2

-

расм):


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

373

2-

расм. Моддий қийматликлар бўйича

инвентаризация

комиссияси вазифалари

155

Моддий қийматликлар инвентаризацияси бошлангунга қадар ички аудитор

қуйидагиларни аниқлаши зарур:

-

ушбу объектда қандай вақт оралиғида инвентаризация ўтказилганлигини аниқлаш;

-

ушбу объектда аввал ўтказилган инвентаризация бўйича бухгалтерия ҳужжатларини

текшириш;

-

моддий қийматликларнинг номенклатураси ва ҳажми билан танишиб чиқиш;

-

қиммат

баҳо моддий қийматликларни аниқлаш;

-

моддий қийматликларни ҳисобга олишнинг мавжуд бўлган тизимини таҳлил қилиш;

-

моддий қийматликларни ҳисобга олиш тизимидаги кучли ва кучсиз томонларни

аниқлаш.

Моддий қийматликларнинг мавжудлиги ва сақланиш тартибининг узлуксиз назоратини

таъминлаш мақсадида нодавлат олий таълим муассасаларида инвентаризация даври

оралиқларида танланма инвентаризация ўтказилиши мумкин. Уларнинг ўтказилиши ялпи
инвентаризацияни ўтказишдан фарқ қилмайди, аммо текширув моддий қийматликларнинг

алоҳида номлари бўйича ўтказилади. Танланма кузатувнинг бир кўриниши бўлган назорат
текшируви ялпи инвентаризациядан сўнг унинг сифатини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Фикримизча, олий таълим муассасаларида молиявий назорат жараёни самарадорлигини

ошириш мақсадида бошқа тадқиқотчилардан фарқли равишда қуйидаги тавсияларни амалга

оширишни жоиз деб ҳисоблаймиз

(1-

жадвал).

Бугунги кунда таълим муассасаларида ички аудитни ўтказиш, услубий муаммоларини

ўрганишга кенг эътибор қаратиш, марказлашган ички аудит ва молиявий назорат хизмати
фаолиятини такомиллаштиришни мақсадга мувофиқлиги ҳамда амалдаги меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатларни иқтисодиётни модернизациялаш шароитига мувофиқ ўзгариб бориши мазкур
соҳада чуқур илмий изланишлар олиб бориш лозимлигидан далолат беради.

Фикримизча, ички аудиторларнинг асосий эътибори инвентаризация натижаларига

қаратилиши лозим.

Бухгалтерия ҳисобида инвентаризация натижалари у якунланган ойда акс

эттирилади.

155

www.mf.uz

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

374

1-

жадвал

Олий таълим муассасалари молиявий назорат тизимини самарали

ташкил этиш бўйича тавсиялар

Йиллик инвентаризация натижалари йиллик молиявий ҳисоботга киритилади.

Бухгалтерия ҳисобида инвентаризация натижаларини акс эттириш қуйидагича амалга

оширилади:

-

моддий қийматликларнинг ортиқ қисми инвентаризация амалга оширилган санадаги

бозор нархларида ҳисобга олиниб, молиявий натижаларга киритилади;

-

моддий қийматликлар камомади ва унинг табиий бузилиш меъёрларидан ортиқча қисми

харажатларга киритилади. Моддий қийматликларнинг табиий меъёр ҳолатидан ошган

даражасидаги камомад айбдор шахсларга юклатилади. Агар, айбдор шахслар аниқланмаган
бўлса ёки суд улардан камомадни талаб қилишдан бош тортса, камомад моддий қийматликлар

камомадларидан молиявий натижаларга ўтказилади. Ўзаро ҳисоб

-

китобларни амалга

оширишда умумий шартлар ва бир турдаги моддий қийматликларни белгиланган вақтда

белгиланган шахс олиб боради. Камомад аниқланган вақтда ушбу камчилик айбдор шахсларга

юклатилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

375

Бизнинг фикримизча, ички аудит жараёнида инвентаризация қуйидаги босқичларда

ўтказилиши мақсадга мувофиқдир:

1.Тайёргарлик босқичи.

Мазкур босқичда инвентаризацияни ўтказиш тўғрисида қарор

қабул қилинади, ҳужжатлар тайёрланади. Хусусан, раҳбар инвентаризацияни ўтказиш

тўғрисида буйруқ чиқаради

(19-

сон БҲМСга 1

-

илова шакли бўйича)

, унда инвентаризация

комиссияси аъзолари бўлган мансабдор шахсларнинг исм

-

шарифлари, инвентаризацияни

ўтказиш муддати, инвентарланаётган ҳисоб объектлари турлари сингари маълумотлар акс
эттирилади.

2.Инвентаризациянинг ўтказиш босқичи.

Корхонанинг қуйидаги мол

-

мулки ва

мажбуриятлари (қарзи) инвентарланади:

асосий воситалар (АВ), номоддий активлар (НМА) ва товар

-

моддий заҳиралар (ТМЗ);

тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келгуси даврлар харажатлари;

молиявий қўйилмалар;

пул маблағлари (кассадаги, банкдаги ҳисоб

-

китоб ва валюта ҳисобварақларидаги,

йўлдаги), пул ҳужжатлари ва қатъий ҳисобот бланкалари;

дебиторлик ва кредиторлик қарзи (банклар, бюджет, харидорлар ва мол етказиб

берувчилар, ходимлар, ҳисобдор шахслар ва бошқалар билан ҳисоб

-

китоблар);

корхонанинг мулки ҳисобланмаган мол

-

мулк (ижарага олинган асосий воситалар, ссуда

шартномасига кўра олинган, масъул сақлашда бўлган товарлар, комиссияга қабул қилинган

товарлар).

Инвентаризацияни ўтказиш асосий воситалар, товар

-

моддий заҳиралар, нақд пул

маблағлари, қатъий ҳисобот бланкаларини, шунингдек номоддий активлар, қимматли
қоғозлар, қарзлар ва бошқаларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни визуал кўздан

кечириш ва ҳисоблашдан иборат.

3.

Таҳлилий босқич

.

Инвентаризация натижаларига кўра олинган маълумотлар таҳлил

қилинади, яъни ҳақиқатда аниқланган маълумотлар бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан
солиштирилади. Ҳисоб маълумотларида тафовутлар (мол

-

мулк ортиқчаси, камомади)

аниқланганда инвентаризация рўйхатига (далолатномаларига) асосан солиштириш
қайдномалари тузилади, уларда бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан инвентаризация

рўйхатлари (далолатномалари) маълумотлари ўртасидаги тафовутлар акс эттирилади

(19-

сон

БҲМСнинг 4

-

банди)

.

4.

Инвентаризация натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш

босқичи

.

Инвентаризациянинг якуний босқичи –

текширув натижаларини ҳужжатлар билан

расмийлаштириш. Инвентаризация пайтида

аниқланган текширув

натижалари қайдномасида

умумлаштирилади

. Инвентаризация якунида унинг тўғри ўтказилганлиги тўғрисида назорат

текшируви ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Сўнгги босқичда ҳисобот йилида моддий

қийматликлар бўйича ўтказилган инвентаризация натижалари солиштириш

-

таққослаш

қайдномаси ва инвентаризация далолатномаси асосида умумлаштирилади.

Моддий қийматликларни фойдаланишга беришни ташкил этишда камомад ва

қонунбузарликларни яшириш мақсадида текширилаётган шахслар кўп ҳолларда бошқа

ходимлар билан аввалдан келишиб олишлари ёки ўзлари қинғир йўллар билан тажрибанинг у
ёки бу аҳамиятли шартларини ўзгартириш ва шу билан натижаларни бузишга ҳаракат

қилишларини ҳисобга олиш керак. Шу муносабат билан тажриба шартлари бажарилиши
устидан назорат ва кузатишни яхшилаш учун манфаатдор бўлмаган шахсларни жалб қилиш ёки

тажрибани ички аудиторлар гуруҳи қатнашувида ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур

текширувнинг бориши бошдан охиригача керакли тафсилотлари билан унинг иштирокчилари
томонидан имзоланувчи бир ёки бир нечта далолатномаларда қайд қилиб борилади.

Далолатномада келтирилган натижалар кейинги текширувда фойдаланилади ва ички аудит
ҳисоботида акс эттирилади.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, нодавлат олий таълим муассасаларида ички аудит

жараёнини такомиллаштиришда, аввало, текширув усулларига кўпроқ эътибор қаратиш зарур.

Шу боисдан моддий қийматликлар ички аудитида инвентаризация, ўлчаш, лаборатория
таҳлили каби усулларни қўллашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Мазкур усулларнинг

қўлланилиши моддий қийматликлар бўйича назоратнинг самарали йўлга қўйилишига ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

376

фирибгарлик ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.

Бизнингча, олий таълим муассасаси мулк ва маблағларидан самарали фойдаланилишини

таъминлаш мақсадида, олий таълим муассасасида ички аудит бўлими фаолиятини кенг йўлга
қўйиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда олий таълим муассасасалари амалиётида бир

штатдан иборат ички аудиторлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар амалда олий таълим
муассасалари молияви

-

хўжалик жараёнларининг ички назоратини йўлга қўйишда етарлича

давр ва меҳнат кучи етишмаслиги каби муаммоларга дуч келинмоқда. Фикримизча, мазкур
бўлим фаолиятини йўлга қўйиш учун бўлимга амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига

мувофиқ, Низом (устав)ини ишлаб чиқишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки, Низом
олий таълим муассасаси ички аудит бўлимининг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари,

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи асосий
меъёрий

-

ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Моддий қийматликлар таркиби ва турлари кенг бўлиб, олий таълим муассасалари жами

активлари таркибида энг катта улушни эгаллайди, улар кўплаб ходимлар томонидан

фойдаланилади. Бу эса, ўз навбатида, олий таълим муассасаларида техник воситалар ҳамда

товар моддий захираларнинг кирими, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланишни
таъминлаш учун назорат ва аудит тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш талаб этилади.

Олий таълим муассасалари давлат секторидаги ташкилот бўлганлиги учун уларда бюджет
назорати ва аудити билан боғлиқ тартиблар амал қилади. Шу билан бирга, олий таълим

муассасаларига молиявий мустақиллик берилиши моддий қийматликлар назорати ва аудити
борасида янгича назарий

-

методологик йўналишларни вужудга келтиради.

Жаҳон

амалиётида

бюджет

ташкилотларида

ички

аудит

хизмати

фаолиятининг услубий

асосларини такомиллаштирилиши борасидаги илмий

изланишларга

алоҳида

эътибор

қаратилмоқда.

Шунингдек,

бюджет

ташкилотлари ички аудит хизмати фаолиятидаги назорат

тартиби, рискларни

баҳолаш ва минималлаштириш, ташкилотнинг иш самарадорлигини

ошириш

бюджет

маблағларидан

оқилона

фойдаланиш,

халқаро ички аудит стандартлари

асосида назоратни ташкил

этиш масалалари илмий ўрганилмоқда. Хусусан, бу мавзу бўйича

хусусий

секторда илмий маълумотлар ва нашрлар етарлича шакллантирилган, аммо

бюджет

ташкилотларида айнан марказлаштирилган ички аудит ва молиявий

назорат хизматлари

услубиёти юзасидан амалга ошириладиган ишлар ҳали

кўп изланишлар олиб

бориш

лозимлигини тақозо

қилади.

Фикримизча, муассасаларда ички аудит ва молиявий назорат хизмати фаолиятини

замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, жумладан

AuditNET, IT AUDIT:Auditor

ва

AUDIT XP

kompleks audit каби дастурларни қўллаш ва ички аудит жараёнларида камерал

назоратдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Камерал назорат тартибини қўлланилиши ички
аудит ходимлари вақтини тежаш баробарида улар меҳнат унумдорлигини ошириб, узлуксиз

мониторинг ўтказиш имкониятини яратади.

Тадқиқотлар натижасида шакллантирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар олий

таълим муассасаларида ички аудит жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Қарор

(2017)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017

йил

21

августдаги

“Таълим

ва

тиббиёт

муассасаларининг

молиялаштириш

механизмини

ва

давлат

молиявий

назорат

тизимини

янада

такомиллаштириш

тўғрисида”ги

3231-

сон

Қарори.

www.lex.uz

Меҳмонов С.У. (2018) Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит

методологиясини такомиллаштириш. и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореф.

Т.:

-

74 б.

Фармон (2021) Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2021 йил 27 августдаги “Давлат

молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-

6300-

сон Фармони. www.lex.uz

Ҳамидова З.У. (

2021

) Бюджет ташкилотларида ички аудит ва молиявий назорат

хизматлари фаолиятини самарали ташкил қилиш масалалари. Монография. –Т.:

“VNESHINVESTPROM”

.

Библиографические ссылки

Қарор (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларининг молиялаштириш механизмини ва давлат молиявий назорат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 3231-сон Қарори. www.lex.uz

Меҳмонов С.У. (2018) Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш. и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореф. – Т.: - 74 б.

Фармон (2021) Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2021 йил 27 августдаги “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6300-сон Фармони. www.lex.uz

Ҳамидова З.У. (2021) Бюджет ташкилотларида ички аудит ва молиявий назорат хизматлари фаолиятини самарали ташкил қилиш масалалари. Монография. –Т.: “VNESHINVESTPROM”.