ЎЗБЕКИСТОНДА ИПАКЧИЛИК ТАРМОҒИ ИСТИҚБОЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Annotasiya

Ушбу мақолада ипакчилик тармоғи корхонaлaрида ишлaб чиқaриш фaолиятини тaшкил этишдa амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳaмдa молиявий нaтижaлaрни тaвcифловчи кўрcaткичлaр ҳолaтини тaҳлил қилишгa эътибор қaрaтилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада ипакчилик тармоғи корхонaлaрида ишлaб чиқaриш фaолиятини тaшкил этишдa амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳaмдa молиявий нaтижaлaрни тaвcифловчи кўрcaткичлaр ҳолaтини тaҳлил қилишгa эътибор қaрaтилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

425


ЎЗБЕКИСТОНДА ИПАКЧИЛИК ТАРМОҒИ ИСТИҚБОЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Доцент

Худойкулов Мамарасул Раджабович

Тошкент тўқимачилик ва енгил

саноат институти

Аннотация.

Ушбу мақолада ипакчилик тармоғи корхонaлaрида

ишлaб чиқaриш

фaолиятини тaшкил этишдa амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳaмдa молиявий

нaтижaлaрни тaвcифловчи кўрcaткичлaр ҳолaтини тaҳлил қилишгa эътибор қaрaтилган.

Калит сўзлар

:

кластер, касаначи, ипакчилик, молиявий натижа, фойда, зарар

АНАЛИЗ ПЕРСПЕКТИВ ОТРАСЛИ ШЕЛКОВОДСТВА В УЗБЕКИСТАНЕ

Доцент

Худойкулов Мамарасул Раджабович

Ташкентский институт текстильной

и легкой промышленности

Аннотация.

Данная статья посвящена анализу масштабных реформ в организации

производственной деятельности на предприятиях шелковой промышленности, а также анализу

финансовых показателей деятельности

.

Ключевые слова:

кластер, хозяйство, шелководство, финансовый результат, прибыль,

убыток.

ANALYSIS OF PROSPECTS FOR THE SERICULTURE INDUSTRY IN UZBEKISTAN

Associate professor

Xudoykulov Mamarasul Radjabovich

Tashkent Textile and Light Industry Institute

Annotation.

This article is devoted to the analysis of large-scale reforms inorganization of

production activities at the enterprises of the silk industry, as well as the analysis of financial performance

indicators.

Key words:

cluster, economy, sericulture, financial result, profit, loss.

Кириш

.

Республикамизда 2017

йилдан бошлаб

пиллачилик

соҳасини

ривожлантиришга

бўлган

эътибор

тубдан

ўзгарган

ва

шу

бугунга

қадар

бу

борада

10

дан

ортиқ

Президент

ва

Ҳукумат

қарорлари

қабул

қилинган

ва ушбу меъёрий хужжатлар қабул қилиниши натижасида

пиллачилик соҳаси қишлоқ аҳолиси учун сердаромад соҳалардан бирига айланиб улгурди. 2016

-

йилда Республика бўйича 19 та пиллани қайта ишлаш корхоналари фаолият юритган бўлса,
бугунги кунга келиб корхоналар сони 75 тани ташкил қилмоқда. Ипак маҳсулотлари ишлаб

чиқариш ҳажмлари 150 млн сўмдан 2 трлн

.

сўмга етказилди.

Мамлакатимизда асосий эътибор сифатли пилла етиштириш ва тайёрлаш, уни дастлабки

қайта ишлаш, хом ипак ва ипак калава ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш

ва мавжудларини модернизация қилишни ташкил этиш, пиллачилик тармоғини
ривожлантириш борасида қабул қилинган дастурий чора

-

тадбирлар амалга оширилишини

мувофиқлаштириш, ягона илмий

-

техник, технологик, инвестициявий ва экспорт сиёсатини

изчил юритиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни

пиллачилик билан шуғулланишга қизиқтириш, уларни ўқитиш ва малакасини оширишга
қаратилди.

VII SON - NOYABR, 2023

UO‘K: 338.43

425-430


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

426

Жумладан, ижтимоий дафтарларга киритилган, яъни “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва

“Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни шартнома асосида пилла етиштиришга жалб

қилиш бўйича аниқ чора

-

тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, ушбу фуқароларга пилла

етиштирганлик учун бир қатор имтиёзлар, жумладан, даромад солиғидан озод қилиш ҳамда бир

йиллик меҳнат стажлари бериш каби имтиёзлар қўлланилмоқда

.

Адабиётлар шарҳи.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПҚ

-3616-

сонли

“Пиллачилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

қарорларда ипакчилик соҳаси олдидаги асосий истиқболли вазифаларидан бири тут ипак қурти

тухумларининг юқори махсулдор зотларини яратиш ва жорий этиш, импортни қисқартириш
учун уларнинг ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва келгусида Республикани тўлиқ

таминлашдаги қарорларида ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меьёрий хуқуқий хужатларда
белгиланган вазифаларни амалга ошириш назарда тутилган

(

Қарор

, 2017).

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолятини ташкил этиш ҳақидаги 2017 йил 29 мартдаги ПҚ

-

2856-

сонли ҳамда “Республика ипакчилик саноатини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

қарорга кўра пиллачилик тармоғи ташкилотларининг Уюшмани ташкил этиш

тўғрисидаги таклифига розилик берилган ва муассисларнинг 2017

йил 31

мартдаги 1

-

сон

умумий йиғилиши баёни қарорига мувофиқ Уюшма таъсис этилган

(

Қарор

, 2017).

Юқорида қайд этилган қарорлар талабларидан келиб чиқиб пилла етиштириш ва қайта

ишлаш жараёнларини такомиллаштириш, ипакчилик тармоқларида туб ўзгаришларни амалга

ошириш орқали юқори сифатли пилла ҳосили етиштириш, хом ипак ва ипак маҳсулотларини
ишлаб чиқаришни тўғри йўлга қўйиш

ҳамда бу маҳсулотларни рақобатбардошлигини ошириш

мақсадида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан 2018

-

2025 йилларда пиллачилик тармоғини

янада ривожлантиришнинг устивор йўналишлари белгиланди.

Бу устивор йўналишларга кўра республикамизда ипак қуртини бир неча мавсумларда

боқиш технологиясини яратиш, пилла етиштириш ҳажмини орттириш, корхоналардаги мавжуд

қувватлардан тўлиқ фойдаланиш даражасини орттириш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини
кўпайтириш ва аҳолини иш билан таъминлаш учун қўшимча иш ўринларини яратишдан

иборатдир.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида мавзуга оид статистик маълумотлар ва назарияларни ўрганишда

мантиқий ва эркин фикрлаш, илмий мушоҳада қилиш, тизимли ёндашув. Усулларидан кенг

фойдаланилган. Статистик таҳлил учун Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси ҳамда
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар маълумотларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Жаҳонда бугунги кунда 30 дан ортиқ мамлакатларида тут ипак қурти етиштирилиб, 850

-860

минг тонна пилла хом

-

ашёси тайёрланиб, 60 дан ортиқ давлатларда қайта ишланиб, ипак

маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ипак ишлаб чиқариш соҳасида қатор хорижий мамлакатларда,
жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Япония,

Жанубий Кореяда қатор ютуқларга эришилган

бўлиб, пилла чувиш корхоналарининг самарадорлигини ошириш,

ҳамда

рақобатбардош маҳсулотлар

ишлаб чиқаришни таъминловчи технологияларни яратиш ва уларни такомиллаштириш, янги

ассортиментларни яратишга катта эътибор

қаратилмоқда

.

Халқаро

ипакчилик

комиссияси

(International

Sericultural

Commission

-

INSERCO)

маълумотларига

кўра, жаҳон тўқимачилик бозорида ипакнинг улуши ҳаттоки 0,2

фоиздан камроқ бўлишига қарамай, ипак ишлаб чиқариш базаси 60 дан ортиқ мамлакатга тўғри
келади. Асосий ишлаб чиқарувчилар:

1.

Хитой (2021 йилги жаҳон ишлаб чиқаришида 54,1%).

2.

Ҳиндистон (40,4%).

3.

Ўзбекистон (2,4%).

Ўзбекистонда 1 қути ипак қурти уруғидан ўртача 55 килограммда пилла

ҳосили

олинадиган

бўлса, Хитой ва Ҳиндистонда бу кўрсаткич 80

-

85 килограммга етади. Таъкидлаш

керакки, хомашё калибрлари ва узунлиги бўйича пилла турлари фарқланади. Ўзбекистонда


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

427

пилланинг калибр бўйича биржинслилиги Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам ва Бразилиядаги 90

-95

фоизга нисбатан ўртача 60 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистонда ҳам пилла етиштириш соҳасига катта эътибор қаратиш ортидан янги

технологиялардан фойдаланиш, илмий тадқиқот ишларини амалиётга қўллаш ва шу орқали

пилла етиштириш ҳажмининг кескин ортишига мос равишда хом ипак ишлаб чиқариш, қайта
ишлаш, ҳамда ипакли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми ҳам кескин ортишига эришиш

назарда тутилган ва йиллар давомида билан ўз тасдиғини топмоқда.

2019-

2025 йилларга мўлжалланган ипакчилик саноати истиқболли дастурига эътибор

қаратидиган бўлсак, 1

-

жадвалдан кўриниб турибдики 2019 йилга нисбатан хом ипак ишлаб

чиқариш ҳажми 2025 йилга келиб 2264 т га, ипак гиламлар ишлаб чиқариш 2420 донага, шойи

газламалар ишлаб чиқариш эса 2021 йилга нисбатан 7404 минг погон метрга ошиш
истиқболлари келтирилган.

1-

жадвал

2019-

2025 йилларда ипакчилик саноати истиқболи

169

Кўрсаткичлар

2019

2020

2021

2022

2023

2024

2025

1

Хом ипак ишлаб чиқариш,
тонна

1069

1650

2139

2533

2900

3114

3333

2

Ипак

момиғи

ишлаб

чиқариш, тонна

499

549

576

807

888

932

979

3

Ипак чиқиндиларини ишлаб

чиқариш, тонна

1146

1478

1650

1955

2346

2696

3507

4

Ипак гилам ишлаб чиқариш,

дона

30

129

528

1254

1568

1960

2450

5

Ипак ипи ишлаб чиқариш,

тонна

--

292

330

258

693

911

1140

6

Ипак мато ишлаб чиқариш,

минг п.м.

--

--

2863

3226

6568

7384 10267

Бизга маълумки, ипак маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмига мос равишда ипак

чиқиндилари миқдори ҳам ошади. Ипак толали чиқиндиларидан йигирилган ипак ишлаб

чиқариш билан бирга бошқа мақсадларда ҳам фойдаланилади. 1 кг йигирилган ипакнинг нархи
жаҳон бозоридаги

пиллалардан чувиб олинган 1 кг хом ипак нархи билан бир хил юради.

Ипакнинг толасиз чиқиндилар эса тиббиётда кенг қўлланилади. “Ўзбекипаксаноати” уюшмаси
ўзининг 2019

-

2025 йилларга режалаштирган истиқболдаги инвестиция лойиҳа ишларини

қуйидаги йўналишлар бўйича олиб боради:

1. Қўшимча қиймати юқори бўлган ипак ва ипакли маҳсулотларни ишлаб чиқариш.

2. Косметология, фармацевтика ҳамда қишлоқ хўжалиги учун ўғит сифатида фойдаланиш

мақсадида ипак қурти ғумбагидан ёғ, хитин ва хитозан ишлаб чиқариш.

3. Жанубий Корея ва Таиланд давлатларида истеъмол қилинадиган

ипак қурти ғумбагидан консерваланган тансиқ маҳсулот ишлаб чиқариш.

4. Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида 5

-

гектар майдонда синов тариқасида микроиқлим

ҳосил қилган ҳолда томчилатиб суғориш технологияси асосида тутзорларни барпо этиш

(тажриба натижасида йилига 4 марта ҳосил олиш имконияти яратилади).

5. Хитой халқ Республикаси билан ҳамкорликда 6 та ипак қурти уруғини етиштирадиган

корхоналарни қуриш.

6. Туркия билан ҳамкорликда 50 та ипак гилам ишлаб чиқариш корхонасини қуриш.

7. Италия, Туркия, Покистон ва Ҳиндистон давлатлари билан ҳамкорликда 50 та тўқув

фабрикасини қуриш.

8. Италия, Туркия, Япония давлатлари билан ҳамкорликда 50 та тикув фабрикасини

қуриш.

9. Япония, Корея давлатлари билан ҳамкорликда 13 та ғумбак ёғи ишлаб чиқариш

корхонасини қуриш.

169

“Ўзбекипаксаноати” уюшмаси маълумоти.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

428

10. Хитой халқ республикаси билан ҳамкорликда 13 та чой ишлаб чиқариш корхонасини

қуриш.

Бу белгиланган устивор йўналишларида истиқболли инвестиция лойиҳа ишлари

қуйидагича амалга оширилади.

2-

жадвал

Амалга оширилаётган ҳамда истиқболдаги инвестиция лойиҳалари

170

Кўрсаткичлар

сони

1

Мавжуд

пиллани

қайта

ишлаш

корхоналарини

модернизация қилиш орқали 7 босқичдаги (хом ипак, ипак

момиғи, калава ип, тўқув, бўяш, тайёр маҳсулот, ипак
гиламлар) қайта ишланган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш

31 та корхонада

2

Пиллани қайта ишлаш ва ипак маҳсулотларини тўлиқ
занжир асосида ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар

ташкил қилиш

19 та корхонада

3

Мавжуд

ипак

қурти

уруғчилик

корхоналарини

модернизация

қилиш

ҳамда

янги

уруғчилик

корхоналарини ташкил қилиш

14 та корхонада

4

Сунъий даста ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

11 та сунъий даста ишлаб

чиқариш корхонасини

қуриш

5

Тут баргидан чой ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

13 та чой ишлаб чиқариш

корхонасини қуриш

6

“Ипакчилик театри” ва “Ҳунармандчилик қишлоқлари”ни

ташкил қилиш

4 та қишлоқ ва 4 та театр

ташкил қилиш

7

Франция, Бельгия, АҚШ, Нидерландия, Қирғизистон ва
Тожикистон давлатларида савдо уйларини ташкил этиш

6 та давлатда савдо

уйлари ва 2 та турдаги

фирмаларни ташкил

қилиш

Юқорида келтирилган вазифаларни тўла амалга ошириш учун Президентимиз томонидан

2018 йил 29 ноябрдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада
рағбатлантириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида»ги

ПФ

-

5587

сонли

фармони

ва

Президентимизнинг 2018 йил

4 декабрдаги «Республикада пиллачилик тармоғини жадал

ривожлантиришни қўллаб

-

қувватлашга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ

-4047

сонли қарори қабул қилинган

171

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.07.2019 йилдаги ПҚ

-

4411 сон қарорида

“Республикада пиллачилик ва пиллакашлик тармоқ ларини янада ривожлантириш, ишлаб

чиқариладиган маҳсулотларнинг турларини кенгайтириш, шунингдек, пиллачилик ва
пиллакашлик тармоқларидаги корхоналарнинг экспорт ва инвестиция фаолиятини ҳар

томонлама қўллаб

-

қувватлаш” бўйича комплекс чора

-

тадбирларни амалга оширилиши

белгилаб берилди. Амалга оширилаётган комплекс чора

-

тадбирлар пилла хомашёсини

етиштириш ҳажмини ошириш, уни қайта ишлаш ҳисобига экспортбоп ипак маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳажмини кўпайтириш шунингдек, республикамизнинг чекка ҳудудларидаги аҳолини

айниқса, қизлар ва аёлларни иш билан таъминлаш имконини беради.

Ўзбекистон пилла етиштирадиган дунёдаги етакчи мамлакатлар бешлигига кирса ҳам,

соҳани инқирозга юз тутилиш (1990

-

2016) давридан охирги 4

-

5 йил давомида республика

раҳбарияти томонидан кўрилган кескин чора тадбирларгина ипакчилик саноатида туб бурилиш

ясалишига олиб келди.


170

“Ўзбекипаксаноати” уюшмаси маълумоти.

171

https://lex.uz


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

429

1-

расм. Ўзбекистон Республикасида пилла етиштириш, минг тоннада

172

Ҳозирда

Ўзбекипаксаноат уюшмаси ташаббуси билан Республикада пилла етиштириш

мавсуми тўрт марта такрорий амалга оширилмоқда ва

2018 йилдан бошлаб пилла етиштириш

ҳажми ошмоқда. “Ўзипаксаноат” уюшмаси маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда
74 та ипакчилик кластери фаолият кўрсатмоқда.

Сўнгги йилларда жаҳонда ипак ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада қисқарди.

2-

расм.

Дунё бўйича ипак ишлаб чиқариш, метрик тоннада

173

Юқорида қайд этилган маълумотларни таҳлил қиладиган бўлсак, 2015 йилдан бошлаб

жаҳонда ипак ишлаб чиқариш тенденциясида пасайиш кузатилган. Лекин, дунё аҳолисининг
табиий маҳсулотга бўлган қизиқиши

ортиб бораётганини гувоҳи бўлиб турибмиз.

Ўзбекистонда эса ипак, шу жумладан, ипак тола ва газлама экспорти ҳажми ошиб

бормоқда: 2017 йилдан 2022 йилгача 30,9 миллион доллардан 92,5 миллион АҚШ долларига
етди

.

172

https://stat.uz/ru/ofitsialnaya-statistika/agriculture

173

http://inserco.org/en/?q=statistics


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

430

3-

расм. Ўзбекистон Республикасидан ипак, шу жумладан, ипак тола ва

газлама экспорти, миллион АҚШ долларида

174

Хулоса ва тавсиялар.

Ҳозирги

кунда тўқимачилик маҳсулотларини турларини хилма

-

хиллиги, уни сифат

даражасини юқори бўлишини тақозо этмоқда. Айниқса, хом ипакни улиши тўқимачилик

хомашёлари ичида атиги 0,2 % ни ташкил этиши, аммо соф ипак ёки уни аралашмаларидан
ишлаб чиқиладиган маҳсулотларни хусусиятлари юқори бўлишини инобатга олинса пилла ва

хом ипак сифатини янада оширишга эътибор қаратилиши лозим.

Пиллачилик тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш,

соҳани жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш,

ишлаб чиқаришда янги инновацион ғоялар асосида кластер усулларини ипакчилик

тармоқларига кенг жорий этиш, пиллани чуқур қайта ишлашда инвестициялар ҳажмини

ошириш ҳамда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга
қўйиш муҳим масалалардан бири эканлиги ўз тасдиғини топмоқда.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Қарор (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пиллачилик тармоғини янада

ривожлантириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 20 мартдаги ПҚ

-3616-

сон

қарори

.

Қарор (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

фаолиятини ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисидаги 2017 йил 29 мартдаги ПҚ

-2856-

сон

қарори

.

174

https://www.trademap.org/

, 2022 йил учун маълумотлар

https://stat.uz/images/uploads/docs/pressreliztashqisavdo202212ru.pdf

Bibliografik manbalar

Қарор (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пиллачилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 20 мартдаги ПҚ-3616-сон қарори.

Қарор (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарори.