Авторы

  • Баходир Усманов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44749

Ключевые слова:

благосостояние жизни человеческий капитал социальная защита пакет социальной помощи железная тетрадь

Аннотация

В статье систематизированы факторы, определяющие благосостояние населения. Разработаны самостоятельные подходы в отношении взглядов зарубежных ученых на материальные и нематериальные показатели, определяющие благополучие жизни. В сфере социальной защиты населения исследована финансовая политика государства и приоритетные аспекты ее реализации, разработаны научные рекомендации, направленные на ее совершенствование.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

410


АҲОЛИ ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИ ВА УНДА ДАВЛАТНИНГ МОЛИЯВИЙ СИЁСАТИ

Усманов Баходир Баҳтиёрович

“UzAssets” АЖ

Аннотация

.

Мақолада аҳоли турмуш фаровонлигини белгилаб берувчи омиллар

тизимлаштирилган. Турмуш фаровонлигини белгилаб берувчи моддий ва номоддий кўрсаткичлар

хорижий олимларнинг қарашларига нисбатан мустақил ёндашувлар ишлаб чиқилган. Аҳолини

ижтимоий ҳимоя қилишда давлатнинг молиявий сиёсати ва уни амалга оширишнинг устувор
жиҳатлари тадқиқ этилиб, уни такомиллаштиришга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб

чиқилган.

Калит сўзлар

:

ҳаёт

фаровонлиги, инсон капитали, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий ёрдам

пакети, темир дафтар, аёллар дафтари


БЛАГОСОСТОЯНИЕ НАСЕЛЕНИЯ И ФИНАНСОВАЯ ПОЛИТИКА ГОСУДАРСТВА

Усманов Баходир Бахтиёрович

АО «UzAssets»

Аннотация

.

В статье систематизированы факторы, определяющие благосостояние

населения. Разработаны самостоятельные подходы в отношении взглядов зарубежных ученых

на материальные и нематериальные показатели, определяющие благополучие жизни. В сфере
социальной защиты населения исследована финансовая политика государства и приоритетные

аспекты ее реализации, разработаны научные рекомендации, направленные на ее
совершенствование

.

Ключевые слова

:

благосостояние жизни, человеческий капитал, социальная защита,

пакет социальной помощи, железная тетрадь, женская тетрадь

.

THE WELFARE OF THE POPULATION AND THE FINANCIAL POLICY OF THE STATE

Usmanov Bakhodir Bakhtyorovich

JSC "UzAssets"

Annotation

.

Factors determining the well-being of the population are systematized in the article.

Independent approaches have been developed in relation to the views of foreign scientists on tangible and
intangible indicators that determine the well-being of life. In social protection of the population, the

financial policy of the state and the priority aspects of its implementation were researched, and scientific
recommendations aimed at its improvementhave been developed.

Key words

:

welfare of life, human capital, social protection, social assistance package, iron

notebook, women's notebook.

UO‘K: 330.342.146

VII SON - NOYABR, 2023

410-417


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

411

Кириш

.

Мамлакатда иқтисодий фаровонликни таъминлаш кўп жиҳатдан аҳолининг турмуш

фаровонлигини барқарорлаштиришда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Ижтимоий сиёсатнинг
туб асоси бўлган ижтимоий соҳа ва ижтимоий ҳимоя бўғинлари аҳоли турмуш фаровонлигини

турли жиҳатларини таъминлашда ўзига хос аҳамият касб этади. Аҳоли турмуш фаровонлигини
таъминлашда турли иқтисодий мактаб вакиллари турлича ёндашувларни баён қилишган.

Классик мактаб вакилларининг аксарият вакиллари аҳоли турмуш фаровонлигини

таъминлаб берувчи омилларнинг асосий кўрсаткичи сифатида аҳоли даромадларини

кўрсатишган. Даромаднинг юқори бўлиши турмуш фаровонлигини таъминлашнинг мукаммал
даражада шакллантириб беради, деган ғоя илгари сурилган. XXI асрга келиб эса, инсонларнинг

ўзлари истагандек яшашлари учун даромад омилининг ўзи етарли эмаслиги кўзга ташлана
бошлади. Булар сирасига ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқларнинг такомиллаштирилиши

ва ҳаёт омиллари сирасига жадал кириб келиши билан турмуш фаровонлигига нисбатан
ёндашувлар ҳам ўзгармоқда.

Аҳоли турмуш фаровонлиги нафақат замон нуқтаи назаридан, балки макон нуқтаи

назаридан ҳам турли хусусиятларга эга бўлишини таъкидлаш лозим. Ривожланган давлат билан
ривожланаётган давлатларнинг ҳаёт фаровонлигини кўрсаткичлари ўзаро фарқ қилишини

таъкидлаш

лозим. Умуман олганда, ҳаёт фаровонлиги, аҳоли даромадларига нисбатан халқаро

мезонлар турли халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган бўлсада, маҳаллий мезонлар

улардан айрим жиҳатлари билан фарқланиши мумкин. Бунда халқаро стандартлар ўртача
кўрсаткич сифатида ҳам акс этиши мумкин. Турмуш фаровонлигини белгилаб берувчи монетар

омилларнинг ривожланиши билан бирга, номонетар омилларининг ҳам вужудга келиши айнан
хусусий ва умумий кўрсаткичлар тизимининг шаклланишига олиб келди.

Фикримизча, аҳоли турмуш фаровонлигини белгилаш аҳоли даромадларига асосланган

ёндашув билан шаклланиши монетар омилларнинг кенгайишига имконият берди. Шунингдек,

номонетар омиллар эса, турмуш фаровонлигини таъминлашда даромадларнинг ўзи етарли
эмаслигини намоён қилмоқда. Бу борада, инсонларнинг меҳнат қилишдан бўш вақтларининг

ҳам инобатга олинишини таъкидлаш лозим. Шу нуқтаи назардан, аҳоли турмуш фаровонлигини
аниқлаш, уни баҳолашда хусусий ва умумий омилларни инобатга олиниши мақсадга мувофиқ

ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи

.

Жон Брум ўзининг тадқиқотларида аҳоли турмуш фаровонлиги иқтисодиётига боғлиқ

бўлган категорияларни тизимлаштириб беради (John, 1996). Жумладан, аҳолининг сон

жиҳатидан кўпайиши фаровонликни таъминламаслиги, ушбу жараён табиий жараён
эканлигини қайд этиб ўтади. Турмуш фаровонлиги назариясининг ўртача утилитарианизм (ҳар

қандай ҳолда ҳам индивиднинг фарвонлигини таъминлаш), релативистик утилитарианизм ва
критик утилитарианизм каби шаклларини ўрганади. Унга кўра, критик утилитарианизм

турмуш фаровонлигини таъминлашда асосий назария сифатида эканлигини таъкидлаб ўтади.

Оксфорд университети профессорлари Судхир Ананд ва Кристофер Харрис ўзларининг

тадқиқотларида Шри

-

Ланка давлатида аҳоли турмуш фаровонлиги тенденцияларини ўрганади

(Anand, 1994). Унга кўра, оила киши бошига ўртача даромад, оила киши бошига ўртача харажат,

оила киши бошига озиқ

-

овқат ўртача харажатлари, оила ўртача калория истеъмоли ва озиқ

-

овқат харажатларининг улуши каби кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда аҳоли турмуш

фаровонлигини белгилаб берувчи илмий хулосаларни шакллантириб беришади. Уларнинг

фикрича, аҳоли даромадлари ўз харажатларини қопламаган ҳолларда қарз олиш тенденциялари
кучайишида салбий тенденциялар кўрсатиб берилади, шунингдек аҳоли жамғариш

имкониятлари кўп жиҳатдан макроиқтисодий барқарорликка боғлиқ эканлигини асослаб
беришади.

Умуман олганда, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш

жараёнлари оммавий реклама қилинмаслиги сабабли у тўғрисидаги маълумотларни тақдим

этиш механизмлари ҳам самарали ташкил этилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Одатда
кўплаб оилалар

давлатнинг ижтимоий дастурлари тўғрисида танишлар, қўшнилар ёки

ваколатли орган ходимларидан норасмий маълумотларни олишга ва шунга риоя қилишга
ҳаракат қилишади. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга зарурати бор оилалар уни олиш учун


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

412

ариза топширишга ҳам қийналишади. Бунинг асосий сабабларидан бири бундай вазиятга
тушганларини ошкор қилмасликка интилишлари билан изоҳлаш мумкин.

Фикримизча, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда дастлаб ижтимоий соҳани

ривожлантириш чоралари кўриш, унинг камчиликларини тўлдириш учун эса ижтимоий ҳимоя

элементларини самарали жорий этиш муҳим ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ижтимоий
соҳанинг мураккабликлари жиҳатидан вужудга келадиган ижтимоий қийинчиликларни

тизимлаштириш, унга мос равишда ижтимоий ҳимояни молиялаштиришда давлатнинг
молиявий сиёсатини шакллантириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади, деб ўйлаймиз.

Масалан, 1993 йилда Вашингтон университети профессори Ранк ва Хирши (1993)

томонидан аҳоли ва ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёж ўртасидаги боғлиқликни таҳлил

этишади. Уларнинг фикрича, шаҳар аҳолиси қишлоқ аҳолисига нисбатан жумладан мос равишда
61,4 ва 44,6 фоиз, ижтимоий ҳимоя жастурларида кўпроқ иштирок этади, унга нисбатан ижобий

ёндашув билан қарашади ва у тўғрисидаги маълумотларни ҳам кўпроқ тўплашади. Умуман
олганда, имконияти чекланганлик, 12 йилдан кам таълим олишда иштирок этиш ва ишсизлик

каби индивидуал характердаги омиллар таъсир кўрсатса. Бошқа жиҳатдан, оилага ёлғиз

ҳолдабошчилик қилиш, кўп фарзандли бўлиш каби жиҳатлар ижтимоий ҳимоя дастурига бўлган
талабни оширишга хизмат қилиши асослаб берилади.

Тадқиқотлардан ҳам кўриниб турибдики, ижтимоий соҳа айниқса таълим ва соғлиқни

сақлаш тизимининг камчиликлар билан ишлаши ижтимоий ҳимоя дастурларини

кенгайтиришга бўлган заруратни ввужудга келтирар экан. Шу боисдан, ижтимоий ҳимоя
дастурларини кенг қамровли бўлишида ҳудудий, демограяик классификация омилларини

инобатга олиш муҳим экан. Масалан, соғлиқни сақлаш тизимининг яхши ишламаслиги меҳнатга
лаёқатсиз аҳоли қатламининг кўпайишига олиб келиши мумкин.

Бизнингча, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда ҳам ижтимоий соҳа, ҳам

ижтимоий ҳимоя дастурларини тўлақонли ишлаши талаб этилади. Бунда ижтимоий

фаровонликни белгилаб берувчи кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш ва унга нисбатан
давлат бюджетидан маблағларни йўналтириш методларини такомиллаштириш муҳим

ҳисобланади.

Нидерландиянинг Утрехт университети профессори Венховен (2002) аҳоли турмуш

фаровонлиги кўрсаткичларини баҳолашда субъектив ва объектив методларнинг аҳамиятини

тушунтириб беради. Унинг фикрича, мамлакатда ҳаёт сифатини баҳолашда субъектив моҳиятга
эга бўлган аҳолининг ўз ўлчов бирликлари мавжуд бўлишини, ушбу мезонлар замон ва макон

нуқтаи назаридан ўзгариб боришини изоҳлаб беради. Субъектив мезонлар ижтимоий сиёстани
шакллантиришда ҳукумат томонидан фойдаланилиши мумкин бўлсада, доимо ҳам давлат бунга

таянмаслигини таъкидлаб ўтади. Объектив мезонлар эса, давлат ваколатли органлари
томонидан ишлаб чиқилган, маълум қонун

-

қоидаларга бўйсунган кўрсаткичларни ўзида акс

эттиришини қайд этади.

Ушбу илмий хулосанинг пайдо бўлиши асримизнинг бошларида вужудга келган бўлиб,

кейинчалик Жаҳон бахтлилик индекси ҳисоботида ҳам ўзининг аксини топган, деб ўйлаймиз.
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг 2011 йил 19 июлдаги 65/309

-

сонли резолюциясида

“Бахтлилик: ривожланиш сари яхлит ёндашув” методлари қабул қилинган. Мазкур қоидаларга
асосланган ҳолда Колумбия университети барқарор ривожланиш маркази, Лондон иқтисодиёт

мактаби, Оксфорд университети барқарорлик тадқиқот маркази томонидан “Жаҳон бахтлилик
индекси” 2012 йилдан буён эълон қилиниб келинади.

Мазкур индексда олтита кўрсаткич асос қилиб олинади. Унда ижтимоий ҳимоя, ЯИМ

ўртача даромад, соғлом умр кўриш, эркинлик, сахийлик ва коррупция каби мезонлар мавжуд
ҳисобланади. Ҳар йили ушбу ҳисоботни шакллантиришда минглаб одамлар сўровномада

иштирок этишади. Шунга асосланиб йиллик ҳисобот тайёрланади ва эълон қилинади.
Таъкидлаб ўтилган олтита мезон кўрсаткичлари ҳисоботда тўлақонли акс эттирилмасада,

уларни баҳолаш мумкин бўлади. Масалан, аҳолининг моддий қийинчиликларга тушиб
қолишидан қўрқмаслиги ижтимоий ҳимоянинг ривожланганлиги ёки сахийлик инсонларнинг

ҳомийлик харажатларини қанчалик қила олиш имконияти каби жиҳатларни баҳолашга
имконият беради.

Жумладан, 2023 йилда эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистон 54 ўринда эканлигини қайд

этиш лозим (Helliwell, 2023). Бунда аҳолининг ўз ҳаёт тарзи сифатидан қанчалик даражада


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

413

қониқиш

ҳосил қилаётганлигини кўриш мумкин бўлади. Ушбу баҳолаш шаклини биз субъектив

методга мисол сифатида келтиришимиз мумкин.

Мамлакатда объектив баҳолаш методининг вужудга келиши 1990 йилда Бирлашган

Миллатлар ташкилоти томонидан Инсон тараққиёти индекси тўғрисида ҳисоботнинг эълон

қилиниши билан боғлиқ, десак муболаға бўлмайди. Гарвард университети профессори Сан
ўзининг тадқиқотларида аҳоли ҳаёт фаровонлиги кўрсаткичларини таҳлил қилади. Унинг

инсон тараққиёти индекси ҳисоботининг вужудга келишидаги ҳиссаси улкан ҳисобшланади.
Унинг тадқиқотлари асосида халқаро даражадаги мазкур ҳисобот шакллантириб келинади.

Саннинг дастлабки тадқиқотларида инсон тараққиёти индекси таълим, соғлиқни сақлаш ва жон
бошига ўртача миллий даромад миқдори, шунингдек сиёсий ҳуқуқлар, экологик барқарорлик,

инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлик таъминланганлиги билан ифодалаб берилади.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти Ривожланиш дастури томонидан 2021

-

2022 йиллар

учун эълон “Инсон тараққиёти индекси” маълумотларларида Ўзбекистон 101 ўринда қайд
этилган

167

.

Бизнингча, мазкур категориянинг вужудга келиши аҳоли турмуш фаровонлигини

объектив мезонлар билан баҳоланиши мисол бўлади. Мазкур объектив мезоннинг шаклланиши
ҳаёт сифатини баҳолашнинг ҳукуматлар томонидан амалга оширилишига имкон беради. Ушбу

жараёнда аҳолининг иштироки бевосита амалга оширилмайди.

Тадқиқот методологияси

.

Тадқиқотни амалга оширишда назарий қарашларни тизимлаштирилади. Улар эмпирик

тадқиқотларнинг назарий хулосаларини қиёсий баҳолашга имкон берувчи методлар асосида
шакллантирилади. Тадқиқотлар асосида назарий

-

илмий хулосалар шакллантирилади.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

.

Фикримизча, ҳаёт сифатини баҳолашда аҳолининг истаклари ва эҳтиёжлари нуқтаи

назаридан шаклланар экан. Бунда аҳолининг барча истаклари ҳам доимо барқарорлик касб

этмаслиги ва уни таъминлаш давлатнинг молиявий маблағлари ҳажми билан мутаносиб бўлмас
экан. Умуман олганда, аҳоли турмуш фаровонлигини баҳолашда қуйидаги икки нуқтаи назарни

инобатга олиш муҳим ҳисобланади.

Биринчидан, аҳолининг истакларини инобатга олиниши. Бунда ҳаётдан қониқиш

субъектив баҳолаш асосида амалга ошади. Унда инсонларнинг шахсий қарашлари, маълумотлик

даражаси ва яшаётган ҳудудидаги ҳаёт даражаси билан боғлиқ ҳисобланади. Ушбу баҳолаш
кўрсаткичлари макон ва замон нуқтаи назаридан доимий ўзгариб бориши мумкин. Мазкур

тенденцияда давлатнинг бюджет маблағлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин.
Бунинг асосий сабаби давлат ҳар доим ҳам инсонларнинг ҳоҳиш истаклари доирасида ижтимоий

сиёсатни шакллантирмаслиги мумкин.

Иккинчидан, аҳоли турмуш фаровонлиги маҳаллий даражада ҳукуматлар ёки ҳалқаро

даражада халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган кўрсаткичлар тизими асосида
баҳоланади. Бунда инсонларнинг бирламчи эҳтиёжларини таъминлашни назарда тутувчи

давлатнинг ижтимоий сиёсатида акс этади. Бунда давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан
молиялаштирилиш асосий ролни ўйнайди. Мамлакатларда ижтимоий сиёсат сифати кўп

жиҳатдан молиявий сиёсатнинг ғоя ва мақсадларини шакллантирилиши билан ифода этилади.

Бизнингча, аҳоли турмуш фаровонлигини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

таъминлашда объектив баҳолаш мезонларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмоқда. Бу

борада бюджет сиёсатини такомиллаштиришда эса субъектив баҳолаш мезонларидан
фойдаланиш соҳани янада ривожлантиришда имконият яратиб беради, деб ўйлаймиз.

Таъкидлаб ўтганимиздек, ижтимоий ҳимояни ташкил этишда давлатнинг молиявий

маблағлари маълум мезонлар асосида аҳолининг белгиланган қатламига тақдим этилади.

Ижтимоий ҳимоя қилишда давлат бюджетидан маблағларни ажратишда кам даромадли аҳоли
қатламларини гуруҳларга тизимлаштириш ёки минимал истеъмол харажатлари ҳажмини

белгилаш билан амалга оширилиши мумкин.

167

The 2021/2022 Human Development Report. https://hdr.undp.org/system/files/documents/global-report-document/hdr2021-

22pdf_1.pdf


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

414

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя харажатлари маҳаллий бюджетнинг ижтимоий

харажатлари таркибидан молиялаштирилади ва қуйидаги гуруҳларга мансуб бўлган инсон

(оила)ларга берилиши мумкин:

2 ёшгача ва 18 ёшгача фарзанди бўлган оилаларга болалар нафақаси бўлган маблағлар

тақдим этилади. Бунда фарзандлар сонидан келиб чиқиб нафақа миқдори табақалаштирилган
бўлади;

Ёлғиз бўлган инсонлар ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлганлар учун моддий ёрдам

берилади.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги “Кам

таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини

янада кенгайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-6277-

сонли фармонида белгилаб

берилган. Мазкур ҳужжатга кўра, мамлакатимизда кам таъминланган оилаларни ижтимоий

ҳимоя қилишнинг янги тартиби белгилаб берилди. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши билан
ижтимоий ҳимоя қамровининг сезиларли ошириш назарда тутилганлигини қайд этиш лозим.

Биринчидан, ундан олдинги тартибда 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга

нафақалар тўланган бўлса, ушбу ёш кўрсаткичи 18 ёшга қадар оширилганлиги.

Иккинчидан, ижтимоий ҳимоя тўловлари муддатнинг 6 ойдан 12 ойга қадар

узайтирилганлиги билан кўрсатиш мумкин.

Бизнингча, мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда инсон капиталини

ривожлантириш ижтимоий соҳа (таълим ва соғлиқни сақлаш) доирасида жадал амаалга
оширилиши белгинаётган бўлса, бошқа жиҳатдан ижтимоий ҳимоя дастурларининг ҳам

кенгаяётганлиги аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда муҳим ўзгаришларни ифодалб
беради.

Ижтимоий ҳимоя сиёсати тўғрисидаги илмий назарий қарашлар ўзбекистонлик олимлар

томонидан ҳам тадқиқ этилган. Жумладан, проф. Абулқосимов (2019) томонидан ижтимоий

хавфсизлик тушунчаси ишлатилган бўлиб, унда қуйидагиларни таъминлашни назарда тутиб
ўтади:

камбағаллик ва қашшоқликнинг олдинии олиш, улар кўламини қисқартириш;

ишсизликдан ҳимоялаш;

аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини кўтариш;

аҳолининг даромадлар ва мулк бўйича табақалари ўртасидаги фарқларни катталашиб

кетишининг олдиги олиш;

ҳар

бир иш ўрнида ишлаб чиқариш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш;

хизмат кўрсатиш ва истеъмол хавфсизлиги;

экологик хавфсизлик;

жамоат тартибини ўрнатиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш;

хотин

-

қизлар хавфсизлигини таъминлаш.

Доц. Хошимов (2020) аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш борасидаги илмий

тадқиқотларни олиб боради. Унинг фикрича, аҳоли даромадлари турмуш сифатини белгилаб
беришда асосий омиллардан бири эканлигини қайд этиб ўтади. Жумладан, даромадлар

табақаланиши таҳлил этишда уй хўжаликларининг умумий ва ўртача ойлик даромадлари
алоҳида ҳудудлар ва гуруҳлар бўйича тадқиқ этилишини таъкидлаб ўтади. Шунингдек, лоренц

эгри чизиғи ва жини коэффициенти каби мезонлардан фойдаланган ҳолда табақаланишни
таҳлил этишни таклиф этади.

Фикримизча, юқорида келтирилган тадқиқот илмий хулосаларида аҳоли турмуш

фаровонлигини белгилашда аҳолининг даромадлари асосий омил сифатида қаралганлигини
қайд этиш лозим. Уларга кўра, аҳолининг даромадлари ўртача истеъмолдан кам бўлмаслиги

қайд этилган, лекин бюджет маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояни таъминалш
масалаларига муҳокама этилмаган. Шу боисдан, бизнинг тадқиқотимиз объекти доирасига

айнан бюджет сиёсатининг ижтимоий хавфсизликни таъминлашдаги ролини таҳлил этиш
киради, десак мақсадга мувофиқ бўлади.

Доц. Толаметованинг

(2013)

тадқиқотларида турмуш даражасини икки кўрсаткич орқали

ифодалашга ҳаракат қилинади. Жумладан, биринчидан қиймат пул кўрсаткичлари –

иш ҳақи,

фойда, фоиз, рента, дивидендлар бўлса, иккинчидан моддий

-

натурал кўрсаткичлар –

озиқ

-

овқат, уй

-

жой ва ҳоказо кабиларни келтириб ўтади. Аҳоли турмуш даражаси сифати истеъмол

ҳажми, реал даромадлар, ўртача иш ҳақи миқдори, ноозиқ

-

овқат харажатлари миқдори, бўш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

415

вақтнинг узунлиги, уй

-

жой билан таъминланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш даражаси каби

кўрсаткичлар орқали ифодаланишини кўрсатиб ўтади. Шунингдек, истеъмол бюджети учта

турга бўлинишини таъкидлайди. Жумладан, улар минимал истеъмол харажатлари, реал
истеъмол

харажатлари ва илмий асосланган истеъмол харажатларига бўлинишини асослаб

беради (Толаметова, 2013).

Проф. Боев (2018)

ўзининг тадқиқотларида аҳоли даромадларини давлат томонидан

тартибга солиш масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Унинг фикрича, даромадларнинг
барча турлари аҳолининг мўътадил турмуш даражасини таъминлашнинг асосий манби

ҳисобланади, деб қайд этиб ўтади. Шунингдек, даромадлар соҳасида мувозанатни сақлаб қолиш
давлатнинг асосий мақсади бўлиши лозим, деб хулоса қилинади.

Ижтимоий сиёсатни миқдор ва сифат нуқтаи назаридан таҳлил қилганда давлатнинг роли

қанчалик муҳим эканлигини кўриш мумкин. Аҳолининг даромадлари миқдор хусусиятини акс

эттириб беради. Классик тадқиқотларда аҳолининг турмуш фаровонлиги даромаднинг
шаклланиши ва унинг тақсимоти жараёнларига алоҳида эътибор қаратилган. Бизнингча,

ижтимоий ҳимоя нуқтаи назаридан аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасидаги

тадқиқотларни амалга оширишни назарда тутади.

Мамлакатда яшаш истеъмолидан кам даромадга эга бўлган аҳоли қатлами учун

истеъмолни таъминлаш ҳукуматнинг муҳим тадбирларидан бири ҳисобланади. Мазкур
тоифадаги аҳолининг жорий истеъмолини таъминланиши мамлакат ялпи ички маҳсулотини

барқарорлигини таъминлашга ёрдам берса, бошқа жиҳатдан аҳоли турмуш фаровонлигини
таъминланишида муҳим рол ўйнайди. Бу борада Ўзбекистонда кам таъминланган аҳоли

қатламини белгилаб олиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш каби масалалар
ўзининг аксини топаётганлигин қайд этиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам

ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин

-

қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб

-

қувватлаш бўйича

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги 250

-

сон қарори билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган

оилаларни “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” каби маълумотлар базаларида

ҳисобини юритиш ва уларни кам таъминланган оила мақомида қайд этиш билан боғлиқ
кўрсаткичлар тизими шакллантирилди.

Мазкур ҳужжатга кўра, кам таъминланган деб қайд этишда қуйидаги кўрсаткичларга

алоҳида эътибор бериш белгилаб берилган:

оила тўғрисида умумий маълумот;

касаллик тарихи, оилада ногиронлиги бўлган шахслар ва тақдим этилган бепул тиббий

хизматлар тўғрисидаги маълумотлар;

ишсизлик нафақаси олувчилар, касб

-

ҳунар ўрганаётганлар, хорижда меҳнат фаолиятини

олиб бораётганлар;

жами даромадлар тўғрисидаги декларацион маълумотлар;

мол

-

мулк тўғрисида маълумотлар (жумладан нотурар ҳам);

пенсия жамғармасидан олинадиган бошқа нафақалар каби маълумотлар олиланинг кам

таъминланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилиши кўрсатиб ўтилган.

Эътибор берадиган бўлсак, оиланинг кам таъминланганлик мақомини аниқлашда

саломатлик даражаси, уй

-

жойга эгалик, касб

-

ҳунарга эга бўлиш ва даромад манбаининг

мавжудлиги каби кўрсаткичлар қамраб олиниши назарда тутилганлигини таъкидлаш лозим.
Ушбу кўрсаткичларнинг мавжудлиги инсонларнинг минимал истеъмол харажатларини қоплай

олиш имкониятига эга эканлигини ифодалаб беради. Оиланинг кунлик/ойлик харажатларини

қоплай олиши, ўзининг таълим олиши ва тиббий хизматларга эга бўлиши минимал истъемолни
акс эттириб бериши лозим бўлади.

Бизнингча, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояни амалга ошириш қуйидаги йўналишларда

амалга оширилмоқда.

Биринчидан, 18 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларни моддий қўллаб

-

қувватлаш. Бунда

болаларни парваришлаш учун ҳам харажатлар инобатга олинади. Ушбу харажатлар

фарзандларни озиқ

-

овқат ва бошқа харажатларини назарда тутади. Шу ўринда назарда тутиш

керак, оиланинг ижара уйда яшаши мумкинлигини жиҳатидан фарзандлар сонидан келиб чиқиб

инобатга олиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади, деб ўйлаймиз. Ўзбекистон Республикаси Уй

-

жой кодексининг 42

-

моддасида бир киши учун уй

-

жой майдонининг нормаси ўн олти квадрат

метрдан кам бўлмаслиги белгилаб берилган. Ушбу нормага эътибор берилиши ижтимоий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

416

ҳимоянинг

фаровонликни таъминлашга қаратилган ғоясини ўзида акс эттириб беради, деб

ҳисоблаймиз. Кейинги йилларда мамлакатимизда уй

-

жойлар қурилиши жадаллашиши

натижасида бир кишига тўғри келувчи ўртача майдон ҳажми ортганлигини кузатиш мумкин.

Жумладан, ушбу кўрсаткич 2011 йилда 15 кв.м. бўлган бўлса, 2021 йилда 18,2 кв.м.га

етган

168

. Аҳолининг уй

-

жой билан таъминланишининг энг юқори кўрсаткичи Хоразм вилоятида

(24,3 кв м), энг пасти эса Андижон вилоятида (13,3 кв м) қайд этилди. Таққослаш учун, Россияда

бир кишига ўртача 26,9 кв м, АҚШда 71 кв м, Германияда 40 кв м, Канадада 75 кв м, Францияда
39 кв м, Японияда 16 кв м ва Туркияда 18 кв м тўғри келади. Аҳоли зич жойлашган Хитойда ҳам

бу кўрсаткич юқори

-

27 кв метр бўлганлигини кузатиш мумкин (zamin.uz).

Иккинчидан, коммунал хизматлар билан боғлиқ харажатлар. Бир оилада фарзандлар сони

1 нафарми ёки 3 нафар бўладими табиий газ, электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ
харажатлар сезиларли ўзгармайди. Шу нуқтаи назардан мазкур турдаги харажатларни ҳам киши

бошига тўғри келувчи мезонлар билан бирга, бир кунлик истеъмол меъёри асосида ижтимоий
ҳимоя учун молиявий ёрдам ҳажмини белгилаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Учинчидан, оила аъзоларининг соғлиғи билан боғлиқ тенденцияларни инобатга олиш.

Бунда сурункали касаллик билан оғрийдиган ва ногиронлик тоифасига ўтишга имкон
бермайдиган касалликлар мавжудлигида улар учун бепул даволаниб бориши учун тиббий

хизматлар пакетини тақдим этиш. Бунга эмланиш ва бошқа тиббий хизматга зарурат бўлган
ҳолатларни инобатга олиш муҳим ҳисобланади.

Масалан, оиланинг асосий даромад топувчи аъзосининг тез

-

тез тиббий хизматларга

талаби мавжудлиги оила даромадлари барқарорлигини камайишига олиб келиши мумкин. Шу

жиҳатдан, оила аъзоларини ҳам турли мақом даражаси асосида моддий ёрдам беришни
тизимлаштириш

муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги “Аҳолини

ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

654-

сонли қарори қабул қилинган. Ушбу ҳужжатга кўра, оиланинг кам таъминланган деб

топишда унинг

охирги уч ойдаги даромадлари инобатга олиниши белгилаб берилган.

Бизнингча, оила даромадларини истеъмолдаги ўрнини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ

бўлади, деб ўйлаймиз. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш муҳим аҳамият касб этиши мумкин:

фарзандларнинг қўшимча пулли ўқув курсларига борганлиги ва унга амалга оширилган

тўловлар миқдори;

оила аъзоларнинг мураккаб тиббий хизматлардан фавқулодда фойдаланганлиги ва у

билан боғлиқ зарурий харажатларнинг давомийлиги;

оила аъзоларининг қўшимча пулли тиббий эмланиш хизматларидан фойдаланилганлиги

ва унга тўланган тўловларнинг миқдори.

Оиланинг ижара уй асосида яшашини инобатга олиш ва у билан боғлиқ харажатларнинг

миқдори.

Ушбу тенденцияни вужудга келаётганлигини эътиборга олган ҳолда бюджет

-

солиқ

сиёсатида акс эттириш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Маълумки, кам таъминланган
оилаларнинг ижара уйларида истиқомат қилишлари мумкин. Шу нуқтаи назардан, кўчмас

мулкларини “Ижтимоий

ҳимоя ягона реестри”да кам таъминланган деб топилган оилаларга

ижара берган жисмоний ва юридик шахсларни даромад солиғидан озод қилишни назарда

тутиш. Шунингдек, солиқ органларида рўйхатга олинган ижара шартномалари асосида ижара
қийматининг маълум қисмини тўлаб бюджет маблағларидан тўлаб берилишини жорий этиш

ҳам муҳим ҳисобланади.

Хулоса

ва таклифлар.

Бизнингча, аҳоли фаровонлигини таъминлашда унинг фундаментал масалаларини

инобатга олиш муҳим ҳисобланади. Халқаро тажрибадан маълумки, камбағаллик категорияси

инсонларнинг таълим олганлик даражаси ва соғлиғи билан боғлиқ кўрсаткичларга тескари
пропорционал ҳисобланади. Инсоннинг таълимолиш давомийлиги миқдор ва сифат жиҳатидан

ортиб бориб, соғлиғи билан боғлиқ муаммоларнинг мавжуд бўлмаслиги унинг камбағаллик
ҳолатига тушиб қолишига олиб келмаслиги кўплаб тадқиқотларда ўзининг исботини топган.

168

Ўзбекистонда бир одамга ўртача 18 квадрат метр уй

-

жой тўғри келади. Бошқа давлатларда вазият қандай?

https://zamin.uz/jamiyat/101864-zbekistonda-bir-odamga-rtacha-18-kvadrat-metr-uj-zhoj-tri-keladi-bosha-davlatlarda-vazijat-andaj.html


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

417

Шу боисдан, кам таъминланган оилаларнинг тиббий хизмат ва қўшимча таълим олиш

билан билан боғлиқ харажатларини қоплаш мамлакат учун истиқболда камбағаллар сонининг

кам бўлишига замин ҳозирлайди, деб айтсак тўғри бўлади. Масалан, оила даромадларининг
сезиларли қисми сурункали касалликлар билан боғлиқ тиббий хизматлар учун сарф этишини

олдини олиш учун хусусий пулли тиббий эмлаш харажатларини ҳам қоплаш долзарблик касб
этади.

Хулоса қилиб айтганда, аҳоли фаровонлигини таъминлашда давлатнинг молиявий

сиёсати давлат бюджети харажатларини режалаштириш билан боғлиқ ҳисобланади. Шу

боисдан, инсонларнинг камбағалликка тушиб қолиш эҳтимолини олдини олишга қаратилган
омилларни бюджет сиёсати маблағлари доирасида молиялаштириш мақсадга мувофиқ

ҳисобланади. Бунда қўшимча таълим, тиббий хизматлар харажатларини молиялаштиришни ҳам
эътиборга олиш. Ижара уйлари учун ойлик тўловларнинг маълум қисмини ҳам тўлаб бериш

методларини жорий этиш, бунда кўчмас мулк эгаларини даромад солиғидан озод қилиш
алоҳида аҳамият касб этади.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Anand, S., & Harris, C. J. (1994). Choosing a Welfare Indicator. The American Economic Review, 84(2),

226

231.

http://www.jstor.org/stable/2117834

Helliwell, J. F., Layard, R., Sachs, J. D., De Neve, J.-E., Aknin, L. B., & Wang, S. (Eds.). (2023). World

Happiness Report 2023. New York: Sustainable Development Solutions Network.

https://happiness-

report.s3.amazonaws.com/2023/WHR+23.pdf

John Broome, (1996) The welfare economics of population, Oxford Economic Papers, Volume 48,

Issue 2, April, Pages 177

193,

https://doi.org/10.1093/oxfordjournals.oep.a028564

Rank, M. R., & Hirschl, T. A. (1993). The Link Between Population Density and Welfare Participation.

Demography, 30(4), 607. doi:10.2307/2061809

Veenhoven, R. (2002) Why Social Policy Needs Subjective Indicators. Social Indicators Research 58,

33

46.

https://doi.org/10.1023/A:1015723614574

Абулқосимов Ҳ.П. (2019) Ўзбекистонда ижтимоий хавфсизликни таъминлашнинг айрим

масалалари//Иқтисод ва молия,

-

№2(122). –

Б.27

-36.

Боев Х.И., Адилов Б.Б. (2018) Аҳоли даромадларини давлат томонидан бошқариш

зарурияти////Иқтисод ва молия,

-

№5. –

Б.56

-61.

Толаметова З.А. (2013) Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аҳоли турмуш

даражасини ошириш////Иқтисод ва молия,

-

№2. –

Б.42

-48.

Хошимов П.З. Абдужалилова Д.И. (2020) Даромадлар табақаланиши аҳоли турмуш

даражасини ифодаловчи кўрсаткич сифатида//Иқтисод ва молия,

-

№4(16). –

Б.54

-61.

Библиографические ссылки

Anand, S., & Harris, C. J. (1994). Choosing a Welfare Indicator. The American Economic Review, 84(2), 226–231. http://www.jstor.org/stable/2117834

Helliwell, J. F., Layard, R., Sachs, J. D., De Neve, J.-E., Aknin, L. B., & Wang, S. (Eds.). (2023). World Happiness Report 2023. New York: Sustainable Development Solutions Network. https://happiness-report.s3.amazonaws.com/2023/WHR+23.pdf

John Broome, (1996) The welfare economics of population, Oxford Economic Papers, Volume 48, Issue 2, April, Pages 177–193, https://doi.org/10.1093/oxfordjournals.oep.a028564

Rank, M. R., & Hirschl, T. A. (1993). The Link Between Population Density and Welfare Participation. Demography, 30(4), 607. doi:10.2307/2061809

Veenhoven, R. (2002) Why Social Policy Needs Subjective Indicators. Social Indicators Research 58, 33–46. https://doi.org/10.1023/A:1015723614574

Абулқосимов Ҳ.П. (2019) Ўзбекистонда ижтимоий хавфсизликни таъминлашнинг айрим масалалари//Иқтисод ва молия, - №2(122). – Б.27-36.

Боев Х.И., Адилов Б.Б. (2018) Аҳоли даромадларини давлат томонидан бошқариш зарурияти////Иқтисод ва молия, - №5. – Б.56-61.

Толаметова З.А. (2013) Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аҳоли турмуш даражасини ошириш////Иқтисод ва молия, - №2. – Б.42-48.

Хошимов П.З. Абдужалилова Д.И. (2020) Даромадлар табақаланиши аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткич сифатида//Иқтисод ва молия, - №4(16). – Б.54-61.