Авторы

  • Жамшид Сайфуллоев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44760

Ключевые слова:

бухгалтерский учет финансовая отчетность международные стандарты финансовой отчетности учетная политика активы

Аннотация

В данной статье освещено значение учетной политики в организации бухгалтерской работы и финансовой отчетности в хозяйственных субъектах. В статье уточняются цели, которые ставит руководство экономического субъекта при формировании учетной политики. В результате исследования были разработаны рекомендации по использованию международных стандартов финансовой отчетности при формировании учетной политики.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

470



ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ҲИСОБ

СИЁСАТИНИ ТУЗИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Сайфуллоев Жамшид Қобил ўғли

Тошкент молия институти

Аннотация.

Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби

ишларини ташкил қилиш ва молиявий ҳисоботни тузишда ҳисоб сиёсатининг аҳамияти
ёритилган. Мақолада ҳисоб сиёсатини шакллантиришда хўжалик юритувчи субъект

раҳбарияти томонидан белгиланадиган мақсадларга аниқлик киритилган. Тадқиқотлар

натижасида ҳисоб сиёсатини тузишда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан
фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисобот, молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари, ҳисоб сиёсати, активлар, хусусий капитал, мажбуриятлар.

НАПРАВЛЕНИИ СОСТАВЛЕНИЯ УЧЕТНОЙ ПОЛИТИКИ, НА ОСНОВЕ ТРЕБОВАНИЯХ

МЕЖДУНАРОДНЫХ СТАНДАРТОВ

Сайфуллоев Жамшид Кобил угли

Ташкентский

финансовый институт

Аннотация.

В данной статье освещено значение учетной политики в организации

бухгалтерской работы и финансовой отчетности в хозяйственных субъектах. В статье

уточняются цели, которые ставит руководство экономического субъекта при формировании

учетной политики. В результате исследования были разработаны рекомендации по
использованию международных стандартов финансовой отчетности при формировании

учетной политики.

Ключевые слова:

бухгалтерский учет, финансовая отчетность, международные

стандарты финансовой отчетности, учетная политика, активы, собственный капитал,
обязательства.

DIRECTIONS FOR DRAFTING ACCOUNTING POLICIES BASED ON THE REQUIREMENTS OF

INTERNATIONAL STANDARDS

Sayfulloyev Jamshid Kobil ugli

Tashkent institute of Finance

Abstract.

This article highlights the importance of accounting policies in the organization of

accounting work and financial reporting in business entities. The article clarifies the goals set by the
management of an economic entity when forming accounting policies. As a result of the study,

recommendations were developed for the use of international financial reporting standards in the
formation of accounting policies.

Key words:

accounting, financial reporting, international financial reporting standards, accounting

policy, assets, equity capital, liabilities.

UO‘K:

657.41/.45

470-474

VII SON - NOYABR, 2023


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

471

Кириш.

Жаҳон иқтисодиётига интеграллашув ва ташқи иқтисодий фаолиятининг кенгайиши

шароитида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган молиявий ҳисоботларнинг
ишончлилиги ва шаффофлилигига муҳим талабларни қўймоқда. Молиявий ҳисоботларни

тузишда нафақат, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, балки молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартлари талабларига риоя этиш зарур. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан

тузиладиган молиявий ҳисоботларнинг сифати ҳисоб сиёсатининг пухта ишлаб чиқилишига
бевосита боғлиқдир. Ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ва молиявий

ҳисоботларни тузишда асосий ҳужжат ҳисобланади. Мазкур ҳужжат нафақат бухгалтерия
ҳисоби ишлари, балки хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини самарали ташкил этишга

жиддий таъсир кўрсатади. Шу боисдан ҳисоб сиёсатини тузишга оид тадқиқот ишларини олиб
бориш муҳим ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ва иқтисодий адабиётларда ҳисоб сиёсатининг мазмун

-

моҳиятини очиб беришга оид қарашлар келтирилган.

“Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” номли 1

-

сон БҲМСга биноан ташкилотнинг ҳисоб

сиёсати деганда “операцияларни бирламчи кузатиш, харажатларни ўлчаш, жорий гуруҳлаш ва
фактларни якуний умумлаштириш жараёнидан қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоби усуллари

тўплами тушунилади

199

.

Руминиялик иқтисодчи олимлар фикрича, “ҳисоб сиёсати молиявий ҳисоботни тузиш ва

тақдим этишда қўлланиладиган принциплар, баҳолаш усуллари, қоида ва амалларнинг
вариантларини ўз ичида қамраб олади” (Bogdan, Teodora, Beleneşi, 2010).

Елена Раисевич ҳисоб сиёсатининг аҳамияти хусусида қуйидаги тўхтамга келган:

“молиявий ҳисоботлар бухгалтерия ҳисоби ахборот тизимининг якуний маҳсулоти бўлиб,

уларни тузишда молиявий ҳисоботда кўрсатилган қийматларга турли хил таъсир кўрсатадиган
усуллар ва қоидалар киритилади. Aйнан мазкур усул ва қоидаларни танлаш ҳисоб сиёсатининг

мақсади ҳисобланади. Молиявий ҳисоботнинг сифати танланган ҳисоб сиёсатига бевосита
боғлиқдир” (Raičević, 2021).

Богданова ва Шарова (2018) фикрича, “корхонанинг иқтисодий фаолиятини бошқариш

самарадорлиги ва унинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси кўп жиҳатдан тўғри тузилган
ҳисоб сиёсатига боғлиқ”.

Хорватиялик иқтисодчи олимлар ҳисоб сиёсатида баҳоланган қийматлар хусусида

тадқиқотлар олиб бориб, қуйидаги хулосага келган “молиявий ҳисоботларда мушоҳадалар

нафақат баҳоланган қийматларга, балки ҳисоб сиёсатига нисбатан ҳам қўлланилади. Шу
боисдан ҳисоб

сиёсатида ноаниқлик шароитида активлар ва мажбуриятларни тан олиш ҳамда

баҳолашга жиддий эътибор қаратиш лозим” (Sacera, Malis, Pavic, 2015).

Сайфутдинов (2023) молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида

ҳисоб сиёсатини тузиш борасида тадқиқотлар олиб бориб, қуйидаги хулосага келган: “ҳисоб
сиёсати ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисоби

ишларини юритишда қўлланиладиган қоидалар, усуллар ва талаблар мажмуасини ўз ичига
мужассам этади. Ҳисоб сиёсатининг оқилона ва изчил тузилиши молиявий ҳисобот

ахборотларининг ишончлилиги ва шаффофлилиги ошишига хизмат қилади”.

Зуфарова

(2023)

ҳисоб

сиёсатининг аҳамиятига қуйидаги фикрни билдирган:

“глобаллашув жараёнида жаҳон мамлакатларидаги иқтисодий вазият, тўловларни амалга

оширмаслик ҳолатлари, қарздор корхоналарнинг тўловга лаёқатсизлиги, молиявий
мустақиллик даражасининг пасайиб бориши туфайли ҳисоб сиёсатининг аҳамияти ошиб

бормоқда, бу эса хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатига бевосита таъсир
қилади. Ҳисоб сиёсати қандай шаклланганлигига қараб, корхонанинг хўжалик фаолияти

замонавий даражада ривожланади”.

Юқорида келтириб ўтилган фикрларда асосан ҳисоб сиёсатининг мазмуни, унинг хўжалик

юритувчи субъектлар фаолиятини амалга оширишдаги аҳамияти ёритилган. Бироқ ҳисоб
сиёсатини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш

масалалари тўлиқ

ёритилмаган.

199

Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот

” номли 1

-

сон

БҲМС. 14.08.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 474.

www.lex.uz


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

472

Тадқиқот методологияси.

Ҳисоб

сиёсатини тузиш қоидалари норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган.

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларида ҳисоб сиёсатини
халқаро стандартлар талаблари асосида тузишнинг илмий

-

методологик аппаратини

такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Бухгалтерия ҳисоби бошқарув тизимида муҳим ўрин тутади. У бизнес

-

жараёнларни акс

эттириб, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатини тавсифлайди ва бошқарув
қарорларини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Иқтисодиёт тармоқлари субъектлари раҳбарияти хомашё ва материаллардан оқилона

фойдаланиш, ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни камайтириш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб

чиқаришни кўпайтириш, сифатни ошириш, таннархини камайтиришдан манфаатдор бўлади.
Бошқарув жараёнининг бир қисми сифатида бухгалтерия ҳисоби қуйидагиларга имкон берувчи

муҳим маълумотларни тақдим этади: фаолиятни назорат қилиш; унинг стратегияси ва

тактикасини режалаштириш; ресурслардан оптимал фойдаланиш; самарадорликни баҳолаш;
қарорлар қабул қилишда субъективликка барҳам бериш.

Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарияти ва бухгалтерия хизмати ходимлари

корхонанинг молиявий ҳолатига баҳо бера олишлари учун бутун бухгалтерия ҳисоби ва

молиявий ҳисобот тизимини яхши билишлари керак. Жаҳон иқтисодий жараёнларига
интеграциялашувнинг кучайиши шароитида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига

(МҲХС) ўтиш долзарб масала ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобида жаҳон тажрибасидан
фойдаланиш шаффоф ва ишончли ахборотни шакллантириш имконини беради. Шу муносабат

билан ривожланган мамлакатларда тўпланган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботни
тузиш тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.

Бозор муносабатлари корхоналар фаолияти шаффофлилиги ва тўғрилигини асослаш

заруратини қўяди. Бунинг учун хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти хўжалик жараёнлари ва

фаолиятга таъсир этувчи харажатлар, маҳсулот таннархи, фойда ва бошқа омиллар ҳақида холис
ва тўлиқ маълумотларга эга бўлиши керак. Бундай маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш учун

бухгалтерия хизматидан фойдаланади. Бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисобига

қўйиладиган талаблар ортиб бормоқда: у халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши

,

ахборотдан ички ва ташқи фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириши, иш фаолиятини

яхшилаш учун қўшимча захираларни аниқлаши керак.

Ҳозирги

вақтда бухгалтерия ҳисобини ташкил этишда молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартларига яқинлашиш тенденцияси муносабати билан фаол иш олиб борилмоқда, ички ва
ташқи фойдаланувчилар учун зарур бўлган ҳисоботларни тақдим этишга хизмат қилувчи

корхона фаолиятида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шунинг учун бухгалтерия ҳисобини,
биринчи навбатда, ахборот нуқтаи назаридан такомиллаштириш жуда муҳимдир.

Ўз фаолиятини амалга ошириш ва ривожлантириш жараёнида ҳар қандай тадбиркорлик

субъекти самарали ҳисоб сиёсатига эга бўлиши керак. Кўпгина бухгалтерлар ҳисоб сиёсатини

пухта ва сифатли тарзда ишлаб чиқмайди. Баъзи ҳолатларда ушбу муҳим ҳужжатни тузиш зарур

бўлган тегишли малака ёки иш тажрибасига эга бўлмаган ходимларга ишониб топширилади.

Шунингдек,

кўпгина

ташкилотларда

ҳисоб

сиёсатини

шакллантиришнинг

стандартлаштирилган варианти мавжуд эмас.

Хўжалик юритувчи субъект фаолиятида ҳисоб сиёсатининг аҳамияти беқиёсдир.

Бошқарув ходимлари ва таъсисчилар учун ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисобини ташкил
қилишнинг ички қоидаларнинг комбинацияси ҳисобланиб, хўжалик юритувчи субъектнинг

молиявий ресурсларини бошқариш воситаси ҳисобланади. Молияв бўлими ва бухгалтерия
бўлими учун бу бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини таъминлаш учун

асос бўлган ҳужжат, бизнес

-

режани тузиш учун ёрдамчи воситадир. Бошқа бўлимлар ва

бўлинмалар учун бу мажбуриятларни, ваколатларни, бўлинмалар ва раҳбарият ўртасидаги

муносабатларни, шунингдек, тадбиркорлик субъектида ҳужжат айланиши тартибини
белгиловчи ҳужжатдир. Солиқ органлари, аудиторлик ташкилотлари ва бошқа назорат

органлари учун ушбу органлар томонидан текширувлар пайтида ўрганилиши зарур бўлган ички
қоидалар ва бухгалтерия ҳисоби усуллари тўпламидир. Инвесторлар ва тижорат банклари учун

бу молиявий кўрсаткичлар бўйича корхоналарни қиёсий таҳлил қилиш ва баҳолаш имконини


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

473

берувчи ҳужжат бўлиб, унинг шаклланишига хўжалик юритувчи субъект ҳисоб сиёсатининг
мазмуни ва молия стратегиясига билвосита таъсир қилади.

Ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъектни бошқариш воситаси ҳисобланади. Ҳисоб

сиёсатини шакллантиришнинг ички тизимини такомиллаштириш йўлларини топиш учун

хорижий тажрибага мурожаат қилиш тавсия этилади. Ҳисоб сиёсатининг аҳамияти унинг
мазмунининг хўжалик юритувчи субъектга (ички фойдаланувчилар) ва умуман хўжалик

юритувчи субъектнинг фаолиятига таъсир кўрсатадиган муайян қарорлар қабул қиладиган
бошқа манфаатдор томонларга (ташқи фойдаланувчилар) таъсир даражасида намоён бўлади.

Инвесторлар ва кредит ташкилотлари ҳисоб сиёсатида белгиланган принциплар асосида

тузилган молиявий ҳисоботларни ўрганиб, хўжалик юритувчи субъектнинг инвестицион

жозибадорлигини баҳолаш учун фойдаланиладиган иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаб,
якуний инвестиция қарорини қабул қиладилар.

Ривожланган мамлакатларда турли хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларини

ҳисобга олиш мақсадида бухгалтерия ҳисобини тартибга солишга таъсир кўрсатадиган,

хўжалик юритувчи субъектлар манфаатларини илгари сурувчи ва ўз услубий ёндашувларини

ҳимоя қилувчи профессионал бухгалтерия ташкилотлари ташкил этилган. Бугунги кунда ҳисоб
сиёсати хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботларини шакллантиришда муҳим

ўрин тутади, натижада инвесторларни жалб қилиш воситаси ҳисобланади.

Бугунги кунда халқаро стандартларнинг жорий этилиши иқтисодий зарурат билан

боғлиқ, чунки молия бозорининг ривожланиши юқори сифатли ҳисоботларни талаб қилади.
Ушбу шаклланиш жараёни бутунлай давлат, бизнес ва бухгалтерия ҳамжамиятининг ўзаро

таъсирига боғлиқ. Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда, шунингдек, МҲХС
билан яқинлашув мақсадига эришиш мумкин. Шунингдек, агар маълум бир масала бўйича

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларда бухгалтерия ҳисоби усуллари белгиланмаган бўлса, ташкилот

МҲХСдан фойдаланиши мумкин. Бухгалтерия ҳисоби стандартларини яқинлаштириш

трансформация жараёнлари харажатларини камайтиради. Асос сифатида, бухгалтерия
ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ ҳисоб сиёсатини янада қатъий тартибга

солиниши ҳамда унинг қоидаларини профессионал мулоҳазага қаратилган ва шунинг учун
кўпроқ эркинликни таъминлайдиган МҲХСга мувофиқлаштиришга ҳаракат қилиш керак.

1-

расм. Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда кўзда тутилган мақсадлар

200

200

Муаллиф ишланмаси.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ қонунчилигига риоя қилиш

Бухгалтерия ҳисобини юритишда харажатларни қисқартириш

Таркибий бўлинмалари ишини оқилона ташкил этиш

Молиявий ҳисоботни тузиш мақсадида бухгалтерия ҳисоби ишларини

тартибга солиш

Оқилона қарорлар қабул қилиш мақсадида ишончли бухгалтерия ҳисоби

ахборотларини шакллантириш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

474

Таъкидлаш жоизки, ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бизнеснинг

хусусиятларини ўрганиш, амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш, иқтисодий ва молиявий

ҳисоб

-

китобларни амалга ошириш, қарорлар қабул қилиш, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби

қоидаларини ўрганишни ўз ичига олган мураккаб жараёндир.

Бухгалтерия ҳисоби усулларини танлаш бўйича қарорлар қабул қилиш учун ҳисоб

сиёсатини шакллантириш ва такомиллаштиришда қўйилган мақсадларни мувофиқлаштириш

муаммоли жиҳатлардан ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти турли
йўналишларда ҳужжатни ишлаб чиқиш натижасига таъсир қилувчи ҳисоб сиёсатини

шакллантиришда турли мақсадларни кўзлаши мумкин.

1-

расмда ҳисоб сиёсатини шакллантиришда кўзда тутилган мақсадлар келтириб ўтилган.

Ҳисоб

сиёсатини тузишда, аввало, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ қонунчилиги талабларини

инобатга олиш лозим. Бундан ташқари, оқилона ишлаб чиқилган ҳисоб сиёсати хўжалик

юритувчи субъектда харажатларни тежаш ва даромадларни оширишга қаратилиши лозим.

Хўжалик юритувчи субъект таркибий тузилмаси қанчалик мураккаб бўлса, ҳисоб

сиёсатини тузишда жиддий эътибор қаратиш талаб этилади. Ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи

субъект таркибий бўлинмалари оқилона бошқариш ва ахборот алмашинувчини тўғри ташкил
этишга хизмат қилиши лозим.

Ҳисоб

сиёсати фойдаланувчиларнинг оқилона қарорлар қабул қилишига хизмат қилувчи

молиявий ҳисоботларни тўғри шакллантириш имкониятини тақдим этиши керак. Шу боис

ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисобида ахборотларни ишончли тарзда шакллантириш
имкониятини яратиши керак.

Хулоса ва таклифлар.

1.

Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатини тўғри шакллантириш билан

бухгалтерия жараёнида иштирок этадиган барча тузилмаларнинг самарали ўзаро таъсирини

таъминлаш мумкин бўлади. Ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисобининг маълум функцияларини
амалга ошириш қобилиятига, молиявий ҳисоботларнинг ишончлилик даражасига ва хўжалик

юритувчи субъектнинг бошқаруви самарадорлигига таъсир қилади.

2.

Ҳисоб сиёсатини тайёрлаш ва такомиллаштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш

мунтазам ва тизимли равишда амалга оширилиши керак. Шунингдек, хўжалик юритувчи

субъект фаолиятидаги ва қонунчиликдаги ўзгаришларни доимий равишда кузатиб бориш
муҳимдир.

3.

Ҳисоб сиёсатини шакллантириш ёки уни такомиллаштириш учун маслаҳат

хизматларини кўрсатадиган малакали мутахассисларни жалб қилиш зарур. Мазкур жараёнда

аудит ҳам такомиллаштириш бўйича маслаҳат олишнинг самарали воситаси бўлади. Ҳисоб
сиёсатининг аудити мақбул бухгалтерия ҳисоби усулларини танлашга ёрдам беради. Тўғри

ишлаб чиқилган қоидалар бизнес мақсадларига эришиш учун самарали воситага айланиш
имконини беради.

A

дабиётлар

/

Литература

/Reference:

Bogdan Victoria,

Meşter Ioana Teodora

,

Beleneşi Mărioara (2010)

. Accountants about accounting

policies. An empirical investigation of SMES from bihor county. // The Annals of the University of Oradea

Economic Sciences. July 2010

Ivana Mamic Sacera, Sanja Sever Malis, Ivana Pavic (2015). The Impact Of Accounting Estimates On

Financial Position And Business Performance

Case Of Non-Current Intangible And Tangible Assets. //3rd

Global conference on business, economics, management and tourism, 26-28 November 2015, Rome, Italy

Jelena Raičević

. (2021) Accounting policies in the function of quality assessment of financial

statements. // Economic themes 59(3): 357-373

Богданова Ж.А., Шарова В.В. (2018) Учетная политика как средство управления

бухгалтерским учетом на предприятии

. //

Электронный научный журнал «Вектор экономики»

.

2018,

№12

.

Зуфарова З.Р. (2023) Ҳисоб сиёсати аудитини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари

бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертацияси автореферати. Тошкент:

-

56 б.

Сайфутдинов Б.Н. (2023) Акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботни тузиш ва

аудитини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of

Philosophy) диссертацияси автореферати. –Тошкент:

-

56 б.

Библиографические ссылки

Bogdan Victoria, Meşter Ioana Teodora, Beleneşi Mărioara (2010). Accountants about accounting policies. An empirical investigation of SMES from bihor county. // The Annals of the University of Oradea Economic Sciences. July 2010

Ivana Mamic Sacera, Sanja Sever Malis, Ivana Pavic (2015). The Impact Of Accounting Estimates On Financial Position And Business Performance – Case Of Non-Current Intangible And Tangible Assets. //3rd Global conference on business, economics, management and tourism, 26-28 November 2015, Rome, Italy

Jelena Raičević. (2021) Accounting policies in the function of quality assessment of financial statements. // Economic themes 59(3): 357-373

Богданова Ж.А., Шарова В.В. (2018) Учетная политика как средство управления бухгалтерским учетом на предприятии. // Электронный научный журнал «Вектор экономики». 2018, №12.

Зуфарова З.Р. (2023) Ҳисоб сиёсати аудитини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертацияси автореферати. Тошкент: -56 б.

Сайфутдинов Б.Н. (2023) Акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботни тузиш ва аудитини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертацияси автореферати. –Тошкент: -56 б.