Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
264
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЕЙТИНГИ ВА УНИНГ МОЛИЯВИЙ
БОШҚАРУВГА ТАЪСИРИ
И.ф.н., доц.
Ташходжаев Мухторхон Максудович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация
.
Мақолада олий таълим муассасаларининг халқаро ва маҳаллий
рейтингининг замонавий назариялари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари таҳлил этилган.
Олий таълим тизимида молиявий бошқарувнинг рейтинг ва рақобатбардошликка
таъсирини баҳолашга қаратилган илмий хулосалар шакллантирилган. Тадқиқотлар
асосида олий таълим муассасалари рақобатбардошигини оширишга қаратилган илмий
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
олий таълим муассасаси, халқаро рейтинг, маҳаллий рейтинг,
молиявий мустақиллик, таълим тўлови, олий таълим бозори
РЕЙТИНГ ВЫСШИХ УЧЕБНЫХ ЗАВЕДЕНИЙ И ЕГО ВЛИЯНИЕ НА
ФИНАНСОВЫЙ МЕНЕДЖМЕНТ
К.э.н., доц
.
Ташходжаев Мухторхон Максудович
Ташкентский государственный
экономический университет
Аннотация.
В статье анализируются современные теории международного и
локального рейтинга высших учебных заведений и их особенности. Сформулированы
научные выводы, направленные на оценку влияния финансового менеджмента на
рейтинг и конкурентоспособность в системе высшего образования. На основе
исследования разработаны научные предложения и рекомендации, направленные на
повышение конкурентоспособности высших учебных заведений.
Ключевые слова:
высшее учебное заведение, международный рейтинг, локальный
рейтинг, финансовая независимость, стоимость обучения, рынок высшего образования.
RANKING OF HIGHER EDUCATIONAL INSTITUTIONS AND ITS IMPACT
ON FINANCIAL MANAGEMENT
PhD, Associate Professor,
Tashkhodjaev Mukhtorkhon Maksudovich
Tashkent State University of Economic
Abstract.
The article analyzes modern theories of international and local ranking of higher
educational institutions and their features. Scientific conclusions aimed at assessing the impact of
financial management on rankings and competitiveness in the higher education systemhave been
drawn up. In reliance upon the research results scientific proposals and recommendations aimed
at enhancing competitiveness of higher education institutions have been developed.
Key words:
higher education institution, international ranking, local ranking, financial
independence, cost of education, higher education market.
VIII SON - DEKABR, 2023
UO‘K:
336.221.22
264 - 272
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
265
Кириш
.
Мамлакатимизда олий таълим тизимини ривожлантиришнинг устувор жиҳатлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ
-5847-
сонли фармонида белгилаб берилган. Унинг
мамлакат иқтисодиёти учун ҳам сезиларли аҳамияти мавжуд бўлиб, нафақат кадрлар
сиёсатини амалга оширишнинг муҳим бўғини, балки мамлакатга хориждан талабаларни
жалб этган ҳолда валюта оқимини оширишни ўзида акс эттиради.
Ушбу ҳужжатга кўра, мамлакатимиз бир қатор олий таълим муассасаларини
халқаро эътироф этилган (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher
Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1000 та
ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш алоҳида белгиланган.
Фикримизча, юқорида келтирилган ҳужжатнинг қабул қилинишига қадар олий
таълим муассасаларининг халқаро эътироф этилган рейтинг рўйхатларидан жой
олмасликларига бир қатор сабаблар таъсир кўрсатган. Улар сирасига қуйидагиларни
келтириш мумкин:
Олий таълим муассасаларида академик ва молиявий мустақилликнинг
мавжуд
бўлмаганлиги;
Олий таълим муассасаларида молиявий режанинг “юқори”дан белгилаб
берилганлиги;
Олий таълим муассасаларида қабул квоталарининг доимий тарзда марказлашган
ҳолда давлат томонидан белгилаб берилганлиги;
Олий таълим муассасаларида “таянч олий таълим муассасаси” категориясининг
мавжуд бўлганлиги нафақат халқаро, балки миллий олий таълим рақобатининг ҳам
юзага келмаслигига сабаб бўлди;
Олий таълим муассасаларида хорижий мамлакатлар фуқароларини талаба
сифатида жалб этиш ғоясининг мавжуд эмаслиги.
Келтирилган омиллар натижасида олий таълим муассасаларида молиявий
бошқарувнинг марказлашуви вужудга келди. Бу эса, давлатнинг молиявий қарорларига
нисбатан қарамликни юзага келтирди. Натижада эса, молиявий мустақиллик
тушунчасининг олий таълим муассасаларида “бегоналашуви” анъанаси шаклланди.
Барча молиявий меъёрлар давлатнинг тегишли қарорлари билан белгиланар, ундан
четга чиқишнинг эса бирмунча имкони йўқ эди. Шу нуқтаи назардан, миллий ва халқаро
рейтинг мезонларига мос равишда молиявий фаолиятни амалга ошириш сустлиги
вужудга келди.
Жаҳон етакчи олий таълим муассасаларининг молиявий қарорлар қабул
қилишдаги мустақиллик омили уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг бош
мезони сифатида ҳам
қараш мумкин.
Шунингдек, юқори технологияларнинг ривожланиши, фискал сиёсатдаги
мураккабликларнинг ортиши олий таълим тизимида замонавий молиявий ёндашувни
талаб этмоқда. Иқтисодиёт назариясида олий таълимни давлат томонидан
молиялаштириш тавсия этилган бўлсада, бу каби классик ғоялар бизнинг ахборот
асримизда ўзининг долзарблигини йўқотиб бормоқда, деб ўйлаймиз. Айниқса, меҳнат
бозорида малака талабларига бўлган мезонларнинг ўзгариб бориши айрим таълим
йўналишларини тугатиб, янгиларини жорий этишга бўлган
эҳтиёжни кўрсатиб
бермоқда. Бошқача айтганда, айрим касбларнинг йўқолиб кетиш хавфининг
мавжудлиги бугунги кунда аксиомага айланиб улгурди.
Бизнингча, 2017 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг Харакатлар стратегияси айни масалани ҳал этишга қаратилган,
десак хато бўлмайди. Бу эса, олий таълим муассасаларида дастлаб академик ва
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
266
молиявий мустақилликни шакллантиришни белгилаб берувчи йўл хариталарини
тасдиқланиши билан янада мустаҳкамлаганлигини қайд этиш лозим.
Адабиётлар шарҳи
.
Рахмонов (2018) ўзининг тадқиқотида қуйидагича
фикрларни билдириб ўтади:
“Ўзбекистонда ҳам ҳар бир йўналиш ва унинг қайси олий таълим муассасасида
тайёрланишидан келиб чиқиб, таълим тўловларини шакллантирилишига имкон
берилиши маълум даражада молиявий мустақилликни оширади. Ўз ўрнида, бюджет
маблағларига бўлган талабнинг камайишига ҳамда қамраб олиш даражасининг
ошишига имконият беради. Зотан, мамлакатда бюджет маблағларига эҳтиёж юқори ва
қамраб олиш даражаси кичиклигича қолмоқда. Натижада, таълим тўловлари ҳажмини
белгилашда олий таълим муассасалари рейтингларидан келиб чиққан ҳолда амалга
ошириш ва молиявий мустақилликни таъминлаш орқали бюджетдан ташқари
маблағлар ҳажмини оширишга шароит яратилади. Шу билан бирга, профессор
-
ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ
тўлашда табақалашган тизимни ишлаб чиқишга
шароит яратилади”.
Бизнингча,
олий
таълим
муассасаларида
молиявий
бошқарувнинг
рақобатбардошликни таъминлашдаги роли асосий омил эканлигини кўриш мумкин.
Ушбу омилнинг айрим жиҳатлари қуйидаги элементлар билан ўз аксини топади, деб
ўйлаймиз:
Олий таълим муассасаларида тўлов
-
шартнома қийматининг мустақил
белгиланиши, таълим йўналишлари ўртасидаги фарқни муассаса рентабеллиги нуқтаи
назаридан белгилаш;
Талабалар учун мустақил равишда грантлар ва стипендиялар дастурларини ишлаб
чиқиш ва жорий этиш;
Профессор
-
ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш ва унга устамалар белгилаш
сиёсатининг мустақил ишлаб чиқилиши;
Муассаса моддий
-
техник базасини ривожлантиришда мустақил молиявий
қарорларни қабул қилиш ва амалга ошириш;
Хорижий профессор
-
ўқитувчиларни ишга жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш
тизимини жорий этиш;
Илмий
-
тадқиқот ва ўқув
-
методик фаолиятни рағбатлантиришга қаратилган
молиявий фаолиятни йўлга қўйиш кабилар шулар сирасига киради.
Олий таълим муассасаларида академик ва илмий фаолиятнинг якуний натижаси
юқори рақобатбардошлик ва рейтингни таъминлаш ҳисобланади. Бу эса, молиявий
механизмларни ўзгартирмасдан туриб, академик ўзгаришларни амалга оширишни
таъминлай олмаслигини жаҳон тажрибасидан ҳам маълум бўлмоқда.
Жаҳон глобал рейтингларида жой олиш тобора мураккаблик тус олиб боргани
сари олий таълим муассасаларининг молиявий фаолияти қайта шаклланиши вужудга
келмоқда. Бунда давлатлар олий таълим муассасалари ўртасидаги рақобатни
ривожлантириш орқали давлат бюджети маблағларини қайта тақсимлаш амалиётини
жорий этиш билан методологик ёндашувларни ўзгартириб бормоқдалар.
Шу нуқтаи назардан, Ван дер Венде (2014) нинг фикри мисол бўла олади. Глобал
рейтингларда муносиб ўринларни эгаллаш учун ҳукуматлар фискал сиёсатда олий
таълимга тегишли бўлган имтиёзли ислоҳотларни
амалга оширмоқдаки, асосий мақсад
глобал мавқеини мустаҳкамлаш орқали мамлакатларининг иқтисодий ва инсон
капитали потенцияалларини ошириш ҳисобланади.
Европа Иттифоқининг айрим мамлакатлари университетларнинг глобал рейтинги
билан уйғунлашадиган натижага йўналтирилган бюджетлаштириш амалиётини ҳам
қўллашни бошлашган. Жаҳоннинг етакчи рейтинг агентликлари Academic Ranking of
World Universities (ARWU), the
Times Higher Education (THE) ва Quacquarelli Symonds (QS)
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
267
кабилар кўп жиҳатдан кўрсаткичлар тизими уйғунлашишни бошлашган. Уларнинг
асосий урғу берадиган жиҳати бу –
олий таълим муассасаларнинг илмий тадқиқот
натижалари ва уларни амалиётда қўлланилиш, бошқалар
томонидан фойдаланиши
каби элементлар билан ўз аксини топади.
Адам (2020) томонидан олиб борилган тадқиқотлар Австрия, Дания, Финляндия ва
Швеция давлатларида олий таълим муассасаларини давлат бюджети маблағларидан
молиялаштириш методологиясига нисбатан таҳлилларни амалга оширади. Глобал
рейтинг натижаларига нисбатан
натижага йўналтирилган бюджетлаштириш
амалиётини тадқиқ этиб ўтади. Умуман олганда, олий таълим муассасаларини
бюджетдан молиялаштиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш улуши
(шундан глобал рейтинг индикаторлари билан бир хиллаштирилган кўрсаткичлар
улуши) Австрияда 100 (0,018) фоиз, Данияда 53,7 (3,2) фоиз, Финляндияда 75 (24) фоиз
ва Швецияда 65,9 (8,6) фоизни ташкил этади. Глобал рейтингга уйғунлаштирилган
кўрсаткичларда Данияда илмий тадқиқот кўрсаткичлари ва тижоратлаштириш,
Финяляндияда хорижий
профессорлар, нашрлар ва тадқиқотларни молиялаштириш
бўлса. Швецияда илмий тадқиқот кўрсаткичлари ва ташқи молиялаштириш каби
жиҳатларга эътибор қаратилган.
Ушбу келтириб ўтилган кўрсаткичлар глобал рейтингда ҳам инобатга олинишини
инобатга олган ҳолда давлатлар ушбу натижалар асосийда ҳам бюджет маблағларини
молиялаштиришга урғу беришмоқда. Шундай бўлсада, Швецияда 84 фоиз, Австрияда 65
фоиз маблағлар тўғридан
-
тўғри таълим сифати –
ўқитишга боғлиқ тарзда ажратилиши
белгиланган.
Дил ва Су (2005) ўзларининг тадқиқотларида олий таълим муассасалари глобал
рейтинглара бўлишдан мақсадлари кенг жамоатчиликка таниқли бўлишдан иборат
эканлиги қайд этилади. Олий таълим муассасалари таълим бозорида
ўз ўрниларини
мустаҳкамлашида глобал рейтинг алоҳида рол ўйнай бошлади. Унга кўра, олий таълим
муассасалари нафақат маҳаллий абитуриентларни, балки хорижий абитуриентларни
жалб этиш, хорижий профессорларни жалб этиш, халқаро илмий тадқиқот
лойиҳаларида иштирок этиш нуқтаи назаридан долзарблик касб этди.
Адина
-
Петрута (2015) ҳам ўзининг тадқиқотларида глобал рейтинг
кўрсаткичларнии таҳлил этиб ўтади. Унинг фикрича, олий таълим муассасалари ва
саноатнинг интеграцияси тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришда муҳим
эканлигини қайд этади. Бунда инновацияларни ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга
татбиқ этиш
натижасида олинган молиявий манфаатдорликка асосий эътибор қаратилади. Бу эса,
глобал рейтинг кўрсаткичларида олий таълим муассасаларини талабалар тўлов
-
шартнома тўловларидан ташқари ҳам маблағлар ишлаб топишига бўлган мотивацияни
шакллантиришга шароит юзага келтиради.
Бизнингча, олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингларда ўрин олишидан
асосий мақсад жаҳон олий таълим бозорида муносиб позицияни эгаллаш экан. Ҳозирги
кунда олий таълимнинг глобаллашуви, чегаралар олий таълим бозори учун ўз
аҳамиятини йўқотаётгани боис университетлар рақобатбардошликни таъминлашга
интилмоқдалар.
Биргина, хорижий талабаларни жалб этишда глобал рейинг муҳим ўрин тутмоқда.
Германия ташқи
ишлар вазирлиги миграция портали сайти маълумотларига кўра 2020
йилда хорижий талабаларнинг сони 6,3 млн.га етган бўлиб, бу 2000 йилдаги 2 млн
.
га
нисбатан
сезиларли
даражада
юқори
ўсиш
ҳисобланади
(https://www.migrationdataportal.org). Дастлабки глобал рейтинг тенденцияларини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
268
2003-
2004 йилларда вужудга келганлигини инобатга олсак хорижий талабаларнинг
ўсиши ҳам айнан шу йиллардан бошлаб ўса бошлаганлигини таъкидлаш мумкин
87
.
Хорижий талабаларнинг асосий манзил давлатлари сифатида АҚШ, Буюк
Британия, Австралия, Германия, Канада ва Франция каби мамлакатларни кўрсатиш
мумкин. Айнан ушбу мамлакатларнинг олий таълим муассасалари глобал рейтингнинг
ҳар қайси жабҳасида дастлабки 100таликда эканлиги масаланинг туб илдизини
кўрсатиб беришга имкон беради. Қўшимча таъкидлаш лозимки, ИҲРТ (OECD) аъзо
мамлакатларида 2020 йилда хорижий талабалар сони 4,4 млн.га етган бўлиб, охирги 10
йилликда 70 фоизга ўсганлигини алоҳида қайд этиш лозим.
Фикримизча, глобал рейтинг сиёсатидан келиб чиқиб олий таълим
муассасаларида молиялаштиришда қуйидаги ғоявий методология мавжуд экан:
Биринчидан, давлат
бюджети маблағларини глобал рейтинг кўрсаткичларига
уйғунлаштирган ҳолда олий таълим муассасаларига йўналтириш;
Иккинчидан, давлат бюджети маблағларини натижавийлик асосида тақдим этиш;
Учинчидан, олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш, аммо
фискал омиллар орқали ижтимоийлик хусусиятини сақлаб қолиш.
Ҳозирги
замонавий олий таълим тенденцияларида тадқиқотлар ва саноатнинг
интеграцияси муҳим аҳамият касб этиб бормоқдаки, ўқув машғулотларининг ҳам
саноат кооперацияси ёрдамида ташкил этиш, амалий тажрибаларга асосланган
дарсларни ташкил этиш шулар жумласидандир. Глобал рейтингларда ҳам илмий
тадқиқотларга нисбатан кўрсаткичларнинг салмоқли улушга эга эканлиги ўқув
машғулотларини ҳам илмий иш натижалари билан бойитишни талаб этмоқда.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Умуман олганда, мамлакатимизда олий таълим муассасаларининг рейтинги
миллий ва халқаро даражада таъминланиши тенденциялари вужудга келди. Бу борада,
ислоҳотларнинг тадрижийлигини таъминлаган қадамлардан бири Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 июндаги “Олий таълим
муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги 467
-
сон қарори ҳисобланади.
Мазкур ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган асосий вазифаларни қуйида
кўришимиз мумкин (Қарор, 2019):
олий таълимни мунтазам такомиллаштириб бориш асосида меҳнат бозорида талаб
юқори бўлган малакали кадрларни тайёрлаш;
олий таълим муассасаларида кўрсатилаётган таълим хизматлари сифати,
улардаги илмий ва ўқув
-
тарбия жараёнлари ҳамда имкониятлар ҳақида таълимни
бошқариш бўйича ваколатли органлар, кадрлар буюртмачилари ва кенг
жамоатчиликни холис ахборотлар билан таъминлаш;
олий таълим муассасаларининг дунёдаги рейтинги юқори бўлган олий таълим
муассасалари билан ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда уларнинг халқаро стандартларга
мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишига кўмаклашиш;
миллий рейтинг тизимида юқори кўрсаткичларни қайд этган олий таълим
муассасаларининг дунёдаги нуфузли 500 таликка кирувчи олий таълим муассасалари
рўйхатига кириши учун зарур чора
-
тадбирларни босқичма
-
босқич амалга ошириш.
Ушбу рейтингни тузиш вазифаларидан келиб чиқиб, рейтингни белгилаш
индикаторлари белгиланганки, улар молиявий қарорлар ёки қоидаларнинг янада
такомиллаштирилишига замин ҳозирлайди. Унга кўра, илмий фаолиятнинг улуши 40
фоиз этиб белгиланган. Унда илмий даража (PhD, DSc)га эга бўлган профессор
-
87
International
students
https://www.migrationdataportal.org/themes/international-students#:~:text=Key%20Trends,-
In%202020%2C%20there&text=The%20number%20of%20international%20students,cent%20in%20the%20last%20decade. Last updated
on 10 February 2023
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
269
ўқитувчиларнинг улуши, «Web of Science», «Scopus» халқаро базаларига кирган илмий
журналларда нашр этилган мақолалар улуши кабилар шулар жумласига киради.
Ўқув
-
методик ишлар ва ўқитиш сифати эса 30 фоиз улушга эга бўлиб, унинг
субиндикаторларига таълим сифати, хорижий профессор
-
ўқитувчи/талабалар каби
омилларни келтириш мумкин.
Ушбу индикаторларнинг молиявий бошқарув жараёнлари билан боғлиқ эканлиги
олий таълим муассасалари рақобатбардошлигига
таъсирчан хусусиятни касб этишини
кўрсатади. Масалан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун талаб этиладиган
монографиянинг нашр этилиши илмий даража талабгоридан маълум бир ҳажмдаги
молиявий ресурсни талаб этади. Бу эса, илмий даражага талабгор томонидан
монография нашрига ўзининг иш ҳақи даромадларидан маблағ ажратиш заруратини
келтириб чиқаради.
Шунингдек, халқароэътироф этилган «Web of Science», «Scopus» илмий базаларига
кирувчи журналларда мақолалар нашр этиш ҳам ё вақт, ё маблағ талаб этиши барчага
маълум. Ҳозирги кунда дунё илмий ҳамжамияти, айниқса халқаро лойиҳалар ҳисобидан
молиялаштирилувчи тадқиқотларнинг натижалари (мақола, монография шаклида)
очиқ манба (Open access) журналларида нашр этишни расмий талабга айлантирмоқда
88
.
Бунга мисол тариқасида Sustainability (ISSN 2071
-
1050) журналини келтириш
мумкин. Ушбу журнал «Web of Science» илмий базасида 2
-
квартил рейтингига эга бўлса,
«Scopus» да эса 1
-
квартил (https://www.scopus.com) га эга ҳисобланади. Мазкур журнал
очиқ манба Open access тамойили асосида тадқиқот натижаларини нашр этади. Унда бир
мақолани нашр этиш (2023 йил 1 феврал ҳолатига) қиймати 2200 CHF ҳисобланади
(https://www.mdpi.com)
89
. Агар 2200 Швейцария франкининг Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг валюта курси (2023 йил 1 феврал ҳолатига) қиймати бўйича
ҳисобласак
20 млн 875 минг сўмни ташкил этади. Салкам 21 млн. сўм бўлган тўловни
амалга оширши профессор
-
ўқитувчи ёки уларнинг кичик муаллифлар жамоаси учун
осон тўлов бўлмаслиги мумкин. Бу эса, олий таълим муассасасида мазкур тўловларни
компенсация қилишнинг умумбелгиланган қоидалари мавжуд эмас. Бошқача айтганда,
миллий илмий тадқиқотлар натижаларимизни халқаро ҳамжамиятга таништириш
имониятини пасайтириш билан бирга, олий таълим рейтингларида ҳам
рақобатбардошлигимизга таъсир этиши мумкин.
Шу ўринда, мунозара учун бошқа бир савол туғилиши мумкин. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 декабрдаги “Илм
-
фан ва таълим
соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий
-
педагогик ва меҳнат фаолияти билан
шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби
тўғрисида”ги 1030
-
сон қарорининг қабул қилинди.
Мазкур қарор илмий даражага эга бўлган ходимларни молиявий қўллаб
-
қувватлашни назарда тутади. Унинг моҳияти илмий тадқиқот натижаларини
оммалаштирган ходимларга уларнинг илмий фаолияти учун иш ҳақларининг маълум
улуши миқдорида қўшимча тўловларни тўлашни белгилаб беради. Албатта, ушбу
қарорнинг қабул қилиниши мамлакатимиз илм
-
фани натижаларини халқаро
ҳамжамиятга етказиш ва мос равишда муносиб ўрин эгаллаши учун хизмат қилиши
табиий.
Фикримизча, ушбу қўшимча ҳақни халқаро илмий мақолалар учун тўловларни
қоплаш механизми сифатида қаралмаслиги мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бошқача
айтганда, илмий тадқиқотни амалга ошириш атрофлича илмий меҳнатни талаб этса,
уни нашр этиш маълум тўловларни талаб этади.
Шу ўринда, 2023 йил феврал ҳолатида фан доктори (DSc) илмий даражасига эга
бўлган кафедра профессори томонидан Sustainability (ISSN 2071
-
1050) журналида
https://www.scopus.com/sourceid/21100240100
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
270
мақола нашр этиш ва унга қўшимча
ҳақ олиш жараёнини таҳлил этиб ўтсак. Таҳлил
этилаётган даврда давлат олий таълим муассасаларида кафедра профессори иш ҳақи
9737905 сўм ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 1030 қарорига
кўра, халқаро илмий журналдаги бир мақола учун иш ҳақига нисбатан 15 фоиз
миқдорида қўшимча ҳақни бир календар йилида олиши мумкин бўлади. Бу эса, 9737905
(иш ҳақи) х 15фоиз х 12 (ой) = 17528229 сўм қийматни келтириб чиқаради. Қайд этиш
лозим, ушбу сумма очиқ манба тамойили асосида нашрларни амалга оширувчи халқаро
илмий журналларнинг нашр қийматини қопламаслиги ҳам мумкин экан.
Бизнингча, халқаро илмий (Open access) журналларда нашр этиш харажатларини
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 1030 қароридан
ташқари белгиланган олий таълим муассасаларининг ўз маблағларидан мустақил
фойдаланган ҳолда мотивацияни вужудга келтириш долзарблик касб этади.
Олий таълим муассасаларида рақобатбардошликни таъминлаш ва молиявий
бошқарувни янада такомиллаштириш юзасидан ислоҳотлар давом эттирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги “Олий
таълим муассасаларини босқичма
-
босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш
тўғрисида”ги 967
-
сон қарори бунинг яққол далили бўла олади. Мазкур қарорнинг қабул
қилиниши олий
таълим муассасаларини молиявий фаолиятида жиддий ўзгаришлар
бўлишини ўзида акс эттириб берди. Ушбу қарордан кўзланган мақсад олий таълим
муассасаларининг харажатларини ўз маблағлари ҳисобидан қопланишини таъминлаш
эди. Ушбу қоиданинг амалиётга татбиқ этилиши одастлабки босқичда олий таълим
муассасаларида тўлов
-
шартнома қийматини белгилаш ва харажатларни амалга
оширишда мустақилликнинг вужудга келишини акс эттирди.
Бизнингча, олий таълим муассасаларига маблағларни йўналтириш, молиявий
сиёсатни белгилашда бир мунча мунозарали жиҳатлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин.
Масалан, биринчидан, давлат бюджети маблағларини глобал рейтинг руҳиятидан
келиб чиқиб олий таълимга йўналтириш миллий муаммоларни бартараф этишда қисқа
муддатли даврда самарали бўлмаслиги мумкин. Хусусан, 2016 йилда мамлакатимизда
мавжуд бўлган 65га яқин давлат олий таълим муассасаларига глобал рейтинг
кўрсаткичлари асосида бюджет маблағларини ажратиш ўзининг ижобий натижасини
бермаслиги мумкин эди. Сабаби сифатида эса, бирор
-
бир ўзбек олий таълим
муассасасининг ушбу глобал рейтингларда қайд этилмаганлигини кўрсатиш мумкин.
2023 йилга келиб эса, 200га яқинлашган олий таълим муссасалари таркибининг
диверсификация бўлганлиги, айрим муассасалар глобал рейтинг қайдларида кўрина
бошлаганлиги, нафақат давлат балки ҳам хорижий. Ҳам хусусий олий таълим
муассасаларнигн вужудга келди. Бу эса ўз навбатида, давлат олий таълим
муассасаларида молиявий бошқарув методларини такомиллаштиришни тақозо
этмоқда.
Иккинчидан, давлат олий таълим муассасаларига давлат
бюджети маблағларини
тақдим этишда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тажрибасига асосланиш
муҳим ҳисобланади. Ушбу методнинг амалиётга татбиқ этилиши олий таълим
қамровини оширишга бўлган ёндашувни ўзида акс эттиради. Шунингдек, талабаларни
муассасани
битириш улуши ва уларнинг ишга жойлашиши каби асосий
макропруденциал кўрсаткичлар бўлиб ҳисобланади.
Давлат олий таълим билан қамраб олиш даражасини оширишга эътиборни
қаратади, унинг сабаби эса мамлакатда малакали ишчи кучи улушининг юқори бўлиши
ва меҳнат самарадорлигига эришиш ҳисобланади. Ушбу молиялаштириш амалиёти
миллий таълим сиёсатини рўёбга чиқаришда муҳим дастак бўла олади. Бошқа жиҳатдан
эса, халаро таълим бозори талабларига мослашувчанликни таъминлай олмаслиги ҳам
мумкин. Шу нуқтаи назардан, олий таълим
муассасаларида рақобатбардошликни
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
271
таъминлай олиш билан бирга, ижтимоий хусусиятларни сақлаб қола оладиган
молиявий механизмларни оптималлаштириб бориш даолзарб бўлиб қолаверади.
Учинчидан, олий таълим муассасаларида молиявий мустақиллик тамойилларини
жорий этиш тижорий хусусиятларни вужудга келтириш мумкин.
Бизнингча, олий таълим сиёсатида давлат муассасаларга тижорий фаолият
дастакларини амалга ошириш юзасидан мустақилликни бериши, лекин ижтимоий
сақлаб туришга қаратилган макро тартибга солиш дастакларини ўзида ушлаб қолиши
глобал олий таълим бозорининг асосий элементи бўлиб қолади, деб ўйлаймиз.
Олий таълим муассасаларига молиявий мустақилликни берилиши таълим
хизматларида тижорий хусусиятларни келтириб чиқаришга замин ҳозирлаши мумкин.
Шу боисдан, давлат томонидан таълим хизматларининг ижтимоий хусусиятларини
сақлаб туришга қаратилган дастаклардан доимий фойдаланиб туриши муҳим
ҳисобланади.
Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги
“Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий
-
бошқарув
мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 60
-
сон ва
“Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги 61
-
сон қарорларининг қабул қилиниш айни мақсадли ислоҳотлар
тадрижийлигини таъминлади.
Мазкур ҳужжатларга кўра, академик мустақиллик соҳасида қуйидаги қоидалар
белгилаб берилмоқда:
ўқув режалари, ўқув дастурлари, малака талабларини касбий стандартлар асосида
тасдиқлаш, таълим тилини ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари
хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим олиш шаклини белгилаш;
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун ўқиш
давомийлиги муддатларини белгилаш;
докторантурада тўлов
-
контракт асосида ўқиш қийматини белгилаш, бюджетдан
ташқари маблағлар ҳисобидан грант ажратиш орқали докторантурага танлов асосида
квотага қўшимча равишда қабул қилиш;
докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини
тасдиқлаш;
магистратура босқичида таълимнинг сиртқи, масофавий ва кечки шаклларини
жорий этиш, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича қўш малакалар, шу
жумладан амалий малакалар бериш тизимини жорий қилиш;
ўзаро келишувлар асосида олий таълим муассасалари билан академик мобилликни
амалга ошириш;
олий таълим муассасаси ва унинг тузилмасидаги таълим муассасалари учун ўз
грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр
этиш;
таълим сифатини ички назорат қилиш механизмларини белгилаш ва жорий этиш.
Олий таълим муассасаларининг молиявий мустақил фаолиятида қуйидаги
ваколатлар берилганлиги алоҳида эътирофга лойиқ:
таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов
-
контракт
асосида ўқитиш қийматини белгилаш;
талабаларнинг тўлов
-
контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва
узайтириш;
таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган ва
илмий изланиш олиб борадиган маҳаллий ҳамда хорижий профессор
-
ўқитувчи ва
мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
272
ўқув
-
илмий жараёнларга жалб этилган хорижий
юқори малакали мутахассислар
меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор коньюнктурасидан келиб чиқиб белгилашга
оид қарорлар қабул қилиш;
профессор
-
ўқитувчилар штат бирликларини киритиш меъёрларини ишлаб чиқиш;
ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия
ва грантлар ажратиш;
хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув
қўлланмаларни муаллифлик ҳуқуқи бўлган ишлаб чиқарувчилардан тўғридан
-
тўғри
харид қилиш;
бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини
белгилаш;
автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат
кўрсатиш талабларини белгилаши.
Юқорида келтирилган янги ёндашувлар олий таълим муассасаларининг
рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ва уларнинг мустақиллигини белгилашга
қаратилган
ҳисобланади. Ушбу ислоҳотлар олий таълим муассасаларнинг нафақат
глобал рейтингларда, балки маҳаллий рейтингда ҳам рақобарбардош бўлишини
таъминлашга замин ҳозирлайди.
Хулоса ва таклифлар.
Бизнингча,
давлат
олий
таълим
муассасалари
рақобатбардошликни
оширишларида мамлакатимиздаги хорижий ва хусусий олий таълим муассасаларининг
мустақил белгиланадиган стратегияни белгилай олишлари зарур ҳисобланади. Агар
маҳаллий рақобатда мустақил қарорлар қабул қилишда давлат олий таълим
муассасалари ортда қоладиган
бўлса, маҳаллий рейтингда ҳам ижобий натижаларга
эриша олмасликлари мумкин.
Фикримизча, давлат олий таълим муассасалари хорижий ва хусусий олий таълим
муассасалари билан рақобатлашишлари учун молиявий бошқарув қарорларини олий
таълим бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб боришлари зарур
ҳисобланади, деб ўйлаймиз.
Адабиётлар
/
Литература/Reference:
Adina-Petruta Pavel (2015) Global university rankings - a comparative analysis. 4th World
Conference on Business, Economics and Management, WCBEM. Procedia Economics and Finance
26 54
–
63
Dill, D. D., & Soo, M. (2005). Academic quality, league tables and public policy: A cross
national analysis of university ranking systems. Higher Education, 49, 499
–
533.
Edmund Adam (2020) ‘Gove
rnments base performance-based funding on global rankings
indicators’: A global trend in higher education finance or a global rankings literature fiction? A
comparative analysis of four performance-based funding programs. International Journal of
Educational
Development,
Volume
76,
July
2020,
102197.
https://doi.org/10.1016/j.ijedudev.102197
Van der Wende, M., (2014). On mergers and missions: implications for institutional
governance and governmental steering. In: Cheng, Y., Wang, Q., Liu, N.C. (Eds.), How World-Class
Universities Affect Global Higher Education. Sense Publishers, Rotterdam, The Netherlands, pp.
137
–
151
Қарор
(2019) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10
июндаги
“Олий
таълим
муассасалари
рейтингини
аниқлаш
тартибини
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 467
-
сон қарори
Рахмонов Д.А. (2018) Ўзбекистонда ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг
методологик асосларини такомиллаштириш: и.ф.д. автореферати. –
Т., БМА. –
72 б.
