Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
242
ЭЛЕКТР ЭГНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРНИНГ РЕСПУБЛИКА
ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ
Саиткамолова Саодат Собирходжаевна
Тошкент давлат техника университети
Аннотация.
Мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишига энергетика
ресурсларининг таъсири таҳлил қилинади. Электр станцияларининг ўрнатилган
қуввати ва турли иқтисодий соҳаларда электр энергиясининг истеъмол қилиниши
бўйича маълумотлар таҳлил қилинади. Алтернатив энергия манбаларининг ўсиши ва
уларнинг умумий энергетика балансига қўшган ҳиссаси кўриб чиқилади.
Калит сўзлар:
энергетика ресурслари, иқтисодий ўсиш, электр станциялари,
алтернатив энергия, Ўзбекистон, энергия
истеъмоли
.
РОЛЬ ПРЕДПРИЯТИЙ ПО ПРОИЗВОДСТВУ ЭЛЕКТРОЭНЕРГИИ В РАЗВИТИИ
ЭНЕРГЕТИКИ РЕСПУБЛИКИ
Саиткамолова Саодат Собирходжаевна
Ташкентский государственный
технический университет
Аннотация.
В статье
анализируется влияние энергетических ресурсов на
экономический рост Узбекистана. Основное внимание уделено анализу данных по
установленной мощности электростанций и потреблению электроэнергии в различных
экономических секторах. Рассматривается рост альтернативных источников энергии и
их вклад в общий энергетический баланс страны.
Ключевые слова:
энергетические ресурсы, экономический рост, электростанции,
альтернативная энергия, Узбекистан, энергопотребление
.
THE ROLE OF ELECTRICITY PRODUCING ENTERPRISES IN THE DEVELOPMENT OF
THE ENERGY SECTOR OF THE REPUBLIC
Saitkamolova Saodat Sobirkhodjaevna
Tashkent State Technical University
Abstract.
The article examines the impact of energy resources on the economic growth of
Uzbekistan. It focuses on analyzing the data related to the installed capacity of power stations and
the consumption of electricity in various economic sectors. In addition, the article considers the
growth of alternative energy sources and their contribution to the overall energy balance of the
country .
Keywords:
energy resources, economic growth, power stations, alternative energy,
Uzbekistan, energy consumption.
VIII SON - DEKABR, 2023
UO‘K:
343.711.63
242 - 248
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
243
Кириш
.
Республикамиз иқтисодиётининг баркарор ривожланаётган бир даврда аҳолининг
турмуш тарзини яхшилаш, фаровонлигини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари ва
ижтимоий соҳани ривожлантиришда ёқилғи
-
энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжни
қондириш муҳим аҳамиятга эга бўлган бугунги давр муаммоларидан бири ҳисобланади.
Бу борада юртбошимиз томонидан бир қанча қарорлар, қонунлар ишлаб чиқилмоқдаки,
барчаси аҳоли турмуш тарзини яхшилашга, фаровонлигини оширишга, мамлакатимиз
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилгандир.
Бугунги кунда энергетика соҳаси исталган мамлакат тараққиётининг асосларидан
бири ҳисобланадиган соҳалардан биридир. Ўзбекистон ўз энергетик ресурслари
ҳисобидан эҳтиёжларини тўлиқ таъминловчи мамлакатлар қаторига киради. Марказий
Осиё бирлашган энергетика тизимидаги электр энергияси ишлаб чиқариш
қувватларининг салмоқли ҳиссаси мамлакатимизга тегишлидир. Иқтисодиётни
ривожлантириш,
аҳолининг қулай ҳаёт кечириши, таълим, тиббий хизмат, ижтимоий
таъминот, коммунал хўжаликнинг мўтадил фаолияти учун имкониятлар айнан шу
соҳада яратилади. Аммо бугун соҳани бозор иқтисодиёти йўлига ўтказмай туриб, улкан
энергетика инфратузилмасини ишчан ҳолатда сақлаб туриш, боз устига, электр
энергияси ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш мушкул. Фақатгина электр станциялар,
электр тармоқлари ва энергетика инфратузилмасининг ўзга муқобилларини қуриш ва
ишлатиш борасида энг замонавий ютуқларни қўллабгина қўйилган мақсадларга
эришиш мумкин.
2030 йилга бориб Ўзбекистон бугунгидан кўра 2 баробар кўпроқ электр энергияси
ишлаб чиқаришга эришибгина иқтисодиёт ва аҳоли эҳтиёжларини қаноатлантириш,
бошқача айтганда, мамлакат энергия хавфсизлигини таъминлаш мумкин
.
«Ўзбекистон –
2030» (Қарор
, 2022)
стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш
чора
-
тадбирлари лойиҳаларида «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта
тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш бўйича ҳам
қатор мақсадлар белгилаб қўйилган. Шу жиҳатдан олганда ҳам, илмий мақола мавзуси
долзарб ҳисобланади.
Адабиётлар шарҳи.
Юқори ишлаб чиқариш самарадорлигига эришиш учун маълум шартлар зарур.
Шундай қилиб, Пушкин
(2003)
тадбиркорлик фаолияти учун шарт
-
шароитларни тўрт
гуруҳга ажратди: ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий.
Маршалл
(1993)
самарадорликни ошиши тадбиркорлик фаолиятидаги ресурслар
билан боғлиқлигини таъкидлайди: “...тадбиркорлар ишлаб чиқаришнинг у ёки бу
ресурсларини доимий равишда турли янгиликларни ёки бошқа ишлаб чиқариш
омилларини синовлардан ўтказиб кўришади ва улардан ўзлари учун енг фойдалисини
амалда қўллашади”.
Ўзбекистонлик олимлардан иқтисодий самарадорликнинг назарий ва амалий
масалаларига оид кўплаб олимлар ўз тадқиқотларини бағишланган. Хусусан и.ф.д.,
профессор Пардаев, и.ф.н., профессор Абдукаримов
(2007)
каби етакчи олимларимиз ўз
илмий изланишлари натижасида “Самарадорлик
-
бу содир бўлаётган бирор иқтисодий
жараённинг қандай натижа билан якунланганини ифодалайди”
деб изоҳ беради.
Шунингдек
,
бу
олимлар томонидан “иқтисодий самарадорлик” тушунчалари
атрофлича ўрганилган ва қуйидагича изоҳланган: “иқтисодий самара ишлаб чиқариш
жараёнида яратилган иқтисодий нематлар ҳажми билан ифодаланади. Иқтисодий
самарадорликнинг мезони харажатлар билан эришилган иқтисодий нематлар
муносабатидир. Ишлаб чиқариш жараёнида маълум харажатлар қилинади ва унинг
натижасида маълум миқдордаги неъматлар яратилади. Харажат билан натижани
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
244
таққослаш орқали иқтисодий самарадорлик ифодаланади” (Абдукаримов, Жабриев ва б.
2005
) деб изоҳланади.
Абдураҳмонов
(2001)
“Ҳар қандай фаолият туридаги самарадорлик пировард
натидажа маҳсулот ёки хизматлар бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақт
билан ўлчанади, бунда маҳсулот ва хизматлар сифатига қўйиладиган талабларга катта
эътибор берилади”.
Ўлмасовнинг
(2006)
фикрича, “Самарадорлик бу кўрсатилган хизматларнинг
провард натижасига караб белгиланади ва бу натижа қилинган ҳаражатлари билан
таққосланиши шарт. Бу ерда пировард натижа –
бу хизматларнинг пулда ҳисобланган
қиймати.
Ўлмасов ва Ваҳобовларнинг
(2014)
фикрича, “самарадорлик –
ресурс сарфлари
билан ишлаб чиқаришдан олинган натижани таққослашни билдиради, яъни нима
сарфлаб нимага эришилганлигини кўрсатади. Самарадорлик аниқланганда яратилган
маҳсулотлар ва хизматлар қиймати билан ресурсларнинг сарфи таққосланади”.
Иқтисодчи олим Ражабов (
2006
) фикрича, “Самарадорлик тушунчаси бу ишлаб
чиқариш жараёни пировард натижаларини ўзида акс эттирувчи иқтисодий кўрсаткич
сифатида тушунилиши лозим. Иқтисодий самарадорлик моҳияти нафақат
ишлаб
чиқариш натижалари ва харажатлар ўртасидаги арифметик рақамлар билан, балки
фойдали натижаларга эришиш йўлида харажатлар миқдорини камайтириш билан
боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш, тақсимот ва айирбошлаш муносабатлари орқали
ифодаланади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги харажатлар ва натижалар ўртасидаги
арифметик нисбатгина бўлмасдан, балки ишлаб чиқариш муносабатларини акс
эттирувчи иқтисодий атама...” ҳисобланади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Ёқилғи энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжни таъминланишининг
яхшиланиши мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотини ўсишида ҳам мухим аҳамият касб
этади. Қуйида келтирилган жадвалда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг ишлаб
чиқарилишининг йиллар кесимидаги таҳлилини кўришимиз мумкин.
1-
жадвал
Электр станцияларнинг ўрнатилган қуввати
, MegaWatt
Электр станциясининг
тури
2018
2019
2020
2021
2022*
Ўзбекистон Республикаси
14 191,4 15 939,4 16 643,0 16 493,3 17658,9**
шу жумладан
электр станция тури
иссиқлик станциялари (ИС)
ва иссиқлик электр
станциялари
(ИЭС)
12 276,5 14 031,9 14 620,4 14 440,3 15 232,3
Гидроэлектро
станцияси
(ГЭС)
1 914,9
1 907,5
2 020,6
2 051,9
2 225,2
Ушбу жадвалда иссиқлик станциялари(ИС), иссиқлик электр станциялари(ИЭС) ва
гидроэлектро станцияларининг ўрнатилган қувватини келтирилган бўлиб,
таҳлил
қиладиган бўлсак, 2005 йилда ИС ва ИЭСларнинг қуввати 10750, ГЭСники 1709,0 Мега
Ваттни ташкил этган, 2013 йилгача ИС ва ИЭСларнинг қуввати шу кўрсаткич оралиғида
сақланиб турган ва 2015 йилгача 11335,4 га, 2016
-
2018 йилларда 12221,7
-12276,5
оралиғида, 2019 йилдан кўтарила бошлаган ва 2022 йилга келиб 14232,3 Мега Ваттга
етган. ГЭСники 2012
-
2017 йилларда 18
22,2-
1857,5 оралиғида бўлган, 2018
-2019
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
245
йилларда 1914,9
-
1907,5гача кўтарила бошлаган , 2020 йилда 2020,6 га ва 2022 йилда эса
2225,2 Мега Ваттга
етган. Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш кераккки, республикамиз
миёсида қурилган ва қурилаётган қуёш ва шамол электр
станцияларининг ҳам электр
энергияси ишлаб чиқаришда ўрни катта ва бу иншоотлар электр энергиясини ишлаб
чиқариш қувватини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўляпти.
Республикамиз миқёсида йилдан йилга ўсиб бораётган аҳолининг талаб ва
эҳтиёжи кўпайишига, бевосита ишлаб чиқаришнинг ўсишига, бу эса ўз навбатида электр
энергия истеъмолининг кўпайишига ҳам олиб келади.
2-
жадвал
Соҳаларда электр энергия истеъмоли, (mln. kVt. Soat)
Номи
2018
2019
2020
2021
2022
Жами*
62 502,8 64844,0 69021,1 7451,7 76543,3
Иқтисодий фалият турлари бўйича:
Саноатга
15 007,1
16967,3
18284,3
18683,3
21 324,1
Қурилишга
414,8
414,8
1448,0
1 566,0
1 072,3
Қишлоқ
хўжалигига
18 053,9
15058,0
9202,4
944,5
6870,3
Транспортга
1 474,6
2115,0
1058,0
1122,3
1401,1
Тижорат корхоналари ва давлат
идоралари
4 970,9
4970,9
5 238,9
7483,9
7175,3
Аҳолига
13 593,8 13478,8 15 549,5 15461,8 17 470,8
Бошқа соҳаларга
-
1170,0
1170,0
1 670,0
1 265,0
2-
жадвалда электр энергиясининг соҳалар бўйича, яъни саноат, қурилиш, қишлоқ
хўжалиги, транспорт, тижорат корхоналари ва давлат идоралари, аҳолига ва бошқа
соҳаларга сарф бўладиган энергия истеъмолиниинг йиллар кесимидаги таҳлили
келтирилган. Бунда кўриш мумкинки, энг кўп электр энергия сарфи саноатга, қишлоқ
ҳўжалигига, ҳамда аҳолига тўғри келади. Саноатни кўриб чиқадиган бўлсак, 2001 йилда
бу кўрсаткич 18791,2 млн. кВсоатни ташкил этган бўлиб, 2015
-
2017 йилларда
кўтарилган яъни, 20811,4
-
22298,4 млн. кВсоат оралиғида, 2018 йилдан саноатда
энергия истеъмоли сусайиб, 2020 йилдан яна кўтарила бошлаган ва 2022 йилда яна
21324,1 млн. кВсоатга етган. Қишлоқ хўжалигида бу кўрсаткич
-
2001 йилда 14753,9млн.
кВсоатни ташкил этган бўлса, 2010
-
2017 йилларга келиб анча
пасайган ва 2018 йилда
энг баланди кўрсаткичга етган, яъни 18053,9 млн. кВсоатгача кўтарилган, 2019 йилдан
яна пасая бошлаган ва бугунги кунга келиб, яъни 2022 йилда 6870,3 млн. кВат соатга
етган. Транспорт соҳасини кўрадиган бўлсак, бу соҳадаги энергия истеъмоли 2001
йилда 1226,3 млн.кВтсоатни ташкил этган, 2005
-
2018 йиллар оралиғида кўтарилиб,
пасайиб аста
-
секинлик билан 2019 йилда энг баланд кўрсаткичга кўтарилган, яъни 2115
млн. кВтсоатга етган ва 2020 йилдан яна энергия истеъмоли деярли икки баробарга
камайган, 2022 йилда эса яна бироз кўтарилиб 1401,1 млн.кВтсоатга етган. Тижорат
корхоналари ва давлат идораларидаги энергия истеъмолини таҳлил қиладиган бўлсак,
бу кўрсаткич йилдан
-
йилга кўтарилиб бормоқда, яъни 2001 йилда 1 783,7 млн. кВсоатга
етган бўлса, 2016 йилда деярли 3 баробарга ошган ва 5242,3 млн. кВсоатга етган, 2022
йилга келиб тўрт баробарга ошган ва 7175,3 млн. кВсоатга етган. Аҳолининг энергия
истеъмоли ҳам шундай йиллар давомида ўсиб бормоқда. 2001 йилда 4411,4 млн. кВсоат
бўлган бўлса,
2010 йилга келиб 2,5 баробарга кўпайган, яъни 11449,3 млн. кВсоатга
етган, 2020 йилда 15549,5 млн. кВсоатни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 17470,8
млн. кВсоатга етган. Сўнгги йилларда бошқа соҳаларда ҳам энергия истеъмоли мавжуд
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
246
бўлиб, 2019 йилдан бошлаб, 1170 млн. кВсоат энергия истеъмол қилинган ва 2022 йилга
келиб, 1265 млн. кВсоатга етган.
3-
жадвал
Электр энергия таъминоти,
млн. кВсоат
Кўрсаткич
2016
2017
2018
2019
2020
2021
2022
Ўзбекистон
Республикаси
57605,2 60180,8 2502,8 64844,0 69021,1 74951,7 76 543,3
Электр энергиянинг 2016
-
2022 йиллар кесимида таъминотини кўриб чиқадиган
бўлсак, 2016 йилда 57605,2 млн. кВсоатни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб яъни
2022 йилда 76543,3 млн. кВсоатга етган.
4-
жадвал
Ҳудудлар
кесимида энергосамарадорлик кўрсаткичлари (2022 й
.)
Ҳудудлар
Энерго
-
самара
-
дорлик %
Жами ЁЭРга
нисбатан
ёқилғига
ҳаражатлар
улуши
(фоиз)
Жами ЁЭРга
нисбатан
электр
энергиясига
ҳаражатлар
(фоиз)
Жами ЁЭРга
нисбатан
иссиқлик
энергиясига
ҳаражатлар
(фоиз)
Ўзбекистон Республикаси
5,0
32,9
64,5
2,7
Қорақалпоғистон
Республикаси
3,2
0,9
0,6
0,1
Андижон
1,9
0,4
2,0
0,04
Бухоро
4,1
1,3
2,3
0,1
Жиззах
3,5
0,4
1,0
0,1
Қашқадарё
4,0
2,5
0,6
0,0
Навоий
6,6
4,9
4,9
0,2
Наманган
1,8
0,6
0,6
0,01
Самарқанд
1,1
0,5
0,7
0,1
Сурхондарё
2,1
0,6
0,3
0,001
Сирдарё
1,8
0,3
0,3
0,01
Тошкент
6,4
7,6
6,7
0,2
Фарг`она
2,4
0,9
1,5
0,3
Хоразм
3,7
0,6
1,0
0,1
Тошкент ш.
6,7
11,5
42,0
1,5
Ҳудудлар
кесимида энергосамарадорлик кўрсаткичларини таҳлил қиладиган
бўлсак, асосий энергосамарадорлик улуши Навоий, Тошкент вилояти ва Тошкент
шаҳрига тўғри келади, бу ҳудудларда самарадорлик улуши 6,4
-
6,7 фоизни ташкил
қилган бўлиб, жами ЁЭРга нисбатан ёқилғига, электр энергиясига, иссиқлик
энергиясига нисбатан
ҳаражатлар ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан анчагина юқоридир.
Барча ҳудудлардан хам энг катта кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келади, Бу ерга
самарадорлик кўрсаткичи 6,7 фоизни ташкил этган бўлиб, жами ЁЭРга нисбатан
ёқилғига ҳаражатлар 11,5 фоизни, электр энергияга нисбатан ҳаражатлар, 11,5 фоизни
ва иссиқлик энергиясига нисбатан ҳаражатлар 1,5 фоизни ташкил этади. Ундан кейинги
ўринга Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразм
вилоятларини киритиш мумкин. Бу ҳудудларда самарадорлик кўрсаткилари 3,2
-4
фоизни, жами ЁЭРга нисбатан ёқилғига нисбатан ҳаражатлар 0,6
-
1,3 фоизни, электр
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
247
энергиясига нисбатан ҳаражатлар 0,6
-
1 фоизни, иссиқлик энергиясига нисбатан эса
ўртача 0,1 фоизни ташкил этади. Энг кам кўрсаткич Самарқанд вилоятига тўғри келади,
бу ерда самарадорлик кўрсаткичи 1,1 фоизни ташкил этади. Жами ЁЭРга нисбатан
ёқилғига ҳаражатлар улушининг энг кам кўрсаткичи Сирдарё вилоятига яъни 0,3
фоизни, жами ЁЭРга нисбатан электр энергияга бўлган ҳаражатлар Сирдарё ва
Сурхондарё вилоятларида 0,3 фоизни ва жами ЁЭРга нисбатан иссиқлик энергиясига
бўлган ҳаражатларнинг энг кам улуши Сурхондарё вилояти ҳудудига тўғри келади
яъни, 0,001 фоизни ташкил этади.
5-
жадвал
Муқобил энергия манбаларида электр энергияси ишлаб чиқариш,
млн.вВт.соат
Номи
2015 2016 2017 2018 2019 2020 2021 2022
Қуёш
электр станциялари
томонидан ишлаб
чиқарилган электр
энергияси*
0,003
0,3
0,7
0,2
0,1
0,03
49,0
435,8
Шамол электр станциялари
томонидан ишлаб
чиқарилган электр
энергияси*
-
-
-
-
15,5
-
1,2
-
Муқобил энергия манбалари бўйича электр энергиясини ишлаб чиқарилишини
таҳлил қиладиган бўлсак, Қуёш электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган
электр энергияси бўйича 2015
-
2020 йилларда деярли ўзгариш бўлмаган, яъни 0,003
-
0,03 млн.кВт.соат ишлаб чикарилган, 2021 йилдан бошлаб 49 млн кВтсоат ва 2022 йилда
эса 435,8 млн кВт соатга етган. Шамол электр станциялари томонидан ишлаб
чиқарилган электр энергияси эса 2019 йилгача бўлмаган, 2019 йилда 15,5 млн.
кВтсоатни ва 2021 йилда 1,2 млн. кВтсоат ишлаб чиқарилган.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида энергия самарадорлик кўрсаткичларини
тармоқлар кесимида кўриб чиқадиган булсак, энг катта кўрсаткич электр, газ, буғ билан
таъминлаш ва ҳавони кондитсиялашга тўғри келади, яъни 43,3 фоизни, ундан кейинги
ўринда бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкил этади, яъни 13,4
фоизни, энг кам кўрсаткич автомобиллар ва мотоцикллар савдосидан ташқари улгуржи
савдосига тўғри келади, яъни 0,2 фоизни ташкил этади. Бу тармоқлардаги жами ЁЭРга
нисбатан ёқилғига
ҳаражатлар улушининг энг баланд кўрсаткичи металлургия
саноатига тўғри келади яъни, 6,8 фоизни ташкил этади, энг кичик кўрсаткич соғлиқни
сақлаш соҳасидаги фаолиятга туғри келади яъни, 003 фоизни ташкил қилади, жами
ЁЭРга нисбатан электр энергиясига ҳаражатларнинг энг баланд кўрсаткичи электр, газ,
буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитсиялашга тўғри келади, яъни 43,4 фоизни
ташкил этади, энг кам кўрсаткич фуқаролик объектларини қуриш, соғлиқни сақлаш
соҳасидаги фаолиятга, Қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришга тўғри келади,
яъни 0,1 фоизни ташкил этади. Жами ЁЭРга нисбатан иссиқлик энергиясига
ҳаражатларни кўрадиган бўлсак, деярли барча иармоқларда 0,01 фоизни ташкил этади,
электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитсиялашда эса энг юқори
самарадорлик яъни, 1,4 фоизни ташкил этган.
Хулоса ва таклифлар
.
Тадқиқот энергия ресурсларининг, жумладан, турли турдаги электр стансиялари
(термоелектр стансиялари, ГЭСлар) соҳасида олиб борилаётган тадқиқотларнинг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
248
Ўзбекистон иқтисодий ривожланишига сезиларли таъсирини кўрсатади. Йиллар бўйича
маълумотлар таҳлили электр стансияларининг ўрнатилган қуввати ортгани ва
иқтисодиётнинг турли тармоқларида электр энергияси истеъмоли ортганини
кўрсатмоқда, бу эса мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсишига бевосита таъсир
кўрсатмоқда. Қуёш ва шамол электр стансиялари каби муқобил энергия манбаларини
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда
.
Тадқиқот хулосаларига асосланган ҳолда, қуйидаги таклифлар амалга оширилди:
Мамлакатнинг умумий энергетика балансида қайта тикланувчи энергия
манбаларининг улушини ошириш учун қуёш ва шамол электр стансияларини
ривожлантиришга эътиборни кучайтириш.
Энергия сарфини камайтириш ва самарадорликни ошириш учун саноат ва бошқа
тармоқларда энергия самарадорлигини ошириш чора
-
тадбирларини амалга ошириш.
Энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантиришга, шу
жумладан, янги электр стансияларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилишга
сармоя киритишни давом эттириш.
Энергия хавфсизлиги ва атроф
-
муҳитга таъсирни камайтиришга эътибор қаратган
ҳолда барқарор ривожланиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом
эттиринг.
Бу таклифлар Ўзбекистондаги энергетика ҳолатини янада яхшилашга қаратилган
бўлиб, бу иқтисодий ўсиш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашга хизмат қилади
.
Адабиётлар /
Литература/Reference:
Пушкин В.В. (2003) Проблемы повышения эффективности сельскохозяйственного
производства в предприятиях различных форм собственности и хозяйствования/ В. В.
Пушкин.
-
М.: АгриПресс,
-
223 с.
Маршалл А. (1993) Принципы экономической науки. М., Т. 3. С. 81.
Пардаев М.Қ., Абдукаримов Б.А. (2007) Корхонанинг иқтисодий салоҳияти таҳлили
СамИСИ. 154 б.
Абдукаримов Б.А., Жабриев А.Н., Пардаев М.Қ.ва б. (2005) “Корхона иқтисодиёти”
-
Т.:
“ФАН” нашриёти.
Абдураҳмонов Қ.X. (2001) “Мехнат иктисодиёти ва социология”
-
“Ўкитувчи”
нашриёти.
-
78 б.
Ўлмасов А., Вахобов А. (2006) “Иқтисодиёт назарияси” –Т.:”Шарқ” нашриёт
-
матбаа
акциядорлик компанияси.
Ўлмасов А., Ваҳобов А. (2014) “Иқтисодиёт назарияси” Тошкент “Иқтисод
-
молия”,
32-
бет.
Ражабов И. (2006) Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида агроресурслар
бозори мувозанати ва ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги. Дис. иқтисод фанлари
доктори. Т. 11 бет.
Қарор
(2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030 йилгача Ўзбекистон
Республикасининг
«яшил»
иқтисодиётга
ўтишига
қаратилган
ислоҳотлар
самарадорлигини ошириш бўйича чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 02.12.2022 йилдаги ПҚ
-
436-
сонли Қарори.
