Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
374
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ: РИВОЖЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Эрханов Муҳаммаджон Абсайитович
Киберхавфсизлик маркази
Аннотация.
Мақолада «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш тенденциялари,
иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш
ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича мақсад ва вазифалари ёритилган.
“Яшил” иқтисодиётни амалга ошириш бўйича мавжуд хавфларни бартараф этиш бўйича
таклифлар илгари сурилган. «Яшил» иқтисодиётни шакллантиришга алоҳида эътибор
қаратилиб, соҳани ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган чора
-
тадбирлар
келтирилган.
Калит сўзлар:
«яшил» иқтисодиёт, ресурс, минимал зарар, товар, хизмат,
концепция, барқарор ривожланиш, «яшил» инфратузилма.
ЗЕЛЕНАЯ ЭКОНОМИКА: НЕОБХОДИМОСТЬ РАЗВИТИЯ И
ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ
Эрханов Мухаммаджон Абсайитович
Центр
Кибербезопасности
Аннотация.
В статье описаны тенденции развития «зеленой» экономики, цели и
задачи повышения ее конкурентоспособности за счет модернизации и диверсификации
ведущих отраслей экономики. Выдвинуты предложения по устранению существующих
рисков для реализации «зеленой» экономики. Особое внимание уделено формированию
«зеленой» экономики и представлены меры,
направленные на стимулирование развития
отрасли.
Ключевые слова:
«зеленая» экономика, ресурс, минимальный ущерб, продукт,
услуга, концепция,
устойчивое развитие, «зеленая» инфраструктура.
GREEN ECONOMY: THE NEED AND PROSPECTS OF DEVELOPMENT
Erkhanov Muhammadjon Absayitovich
Cyber Security Center
Annotation.
The article describes the trends in the development of the "green" economy, the
goals and objectives of increasing its competitiveness due to the modernization and diversification
of the leading sectors of the economy. Proposals have been put forward to eliminate the existing
risks for the implementation of the "green" economy. Particular attention is paid to the formation
of the "green" economy, and measures aimed at stimulating the development of the sector are
presented.
Key words:
"green" economy, resource, minimum damage, product, service, concept,
sustainable development, "green" infrastructure.
VIII SON - DEKABR, 2023
UO‘K:
338.12.017
374-380
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
375
Кириш.
2023 йилнинг 29 сентябрида Вазирлар Маҳкамасининг «Яшил» иқтисодиётга ўтиш
жараёнини бошқариш тизимини ташкил этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги 514
-
сонли қарори
149
қабул қилинди. Мазкур қарорнинг 2
-
бандига асосан мамлакатдаги
республика ижро этувчи органлар ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан
ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари раҳбарларига 2 ҳафта муддатда буйруқ ёки қарор
чиқариб:
✓
амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига «яшил» иқтисодиёт масалаларини
мувофиқлаштириш вазифасини юклатиш;
✓
мавжуд штат бирликлари доирасида «яшил» иқтисодиёт масалалари билан
шуғулланишга масъул бўлинма белгилаш, шунингдек, унинг мақсад ва
вазифаларини назарда тутувчи низом тасдиқлаш белгиланди.
2019 йилда эса Ўзбекистон “Яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси”ни
қабул
қилган
эди.
Яқин ўн йилда мамлакатда углерод сарфини кескин камайтириш, иқтисодиётнинг
барча тармоқларида экологик тоза ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш,
қайта
тикланувчи, самарали энергия манбаларидан кенг фойдаланиш кўзда тутилган.
Шу ўринда «яшил»иқтисодиёт нима ўзи? деган саволга жавоб излаб кўрамиз.
“Яшил” иқтисодиёт тизимининг асосий мақсади сайёрамизнинг экологияси ва уни
сақлаб қолиш билан бирга иқтисодиётнинг барча соҳаларини ривожлантиришга
қаратилган. “Яшил” иқтисодиёт деганда, инсоният учун зарур бўлган ресурсларни,
атроф
-
муҳит ва экологияни бир бутун ҳолда сақлаб қолиб ишлаб
чиқариш ва хизмат
кўрсатиш соҳалари билан боғлиқ иқтисодиётни янада ривожлантиришни амалга
оширишга асосланган иқтисодий фаолиятнинг алоҳида йўналиши тушунилади.
Адабиётлар
шарҳи.
Шаклланиш босқичига назар ташлайдиган бўлсак, «яшил» иқтисод –
бу
ХХ аср
охирида юзага келган иқтисодиёт фанининг йўналиши бўлиб, у иқтисодий
-
муҳитга салбий таъсирини камайтириш зарурлигини назарда
тутади. “Яшил” иқтисодиёт
концепцияси иқтисод
фанининг экология иқтисодиёти ва
муҳит иқтисодиёти каби соҳалари билан чамбарчас боғлиқ
ҳолда яратилиши ва
иқтисодиётининг ривожланиши асосидаилгари сурилган тамойилларнинг иқтисодий
сиёсатга жорий этилиши натижасида “яшил иқтисодиёт” тушунчаси шакллана бошлади.
Ушбу атама илк бор 1989 йилда Буюк Британия ҳукумати
учун етакчи иқтисодчилар
томонидан “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш режаси”, деб номланган ҳисоботда
фойдаланилган
(Beder, 2011)
. “Яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга бағишланган
илк илмий тадқиқотлар 1972 йилда Стокгольмда ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш
ва экология муаммоларига бағишланган халқаро конференцияда атроф
-
муҳитни
сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган конференцияда кўриб чиқилган эди
(
Доклад UNEP
, 2009).
Кожевникова ва Теракоповлар
(2013)
“Яшил иқтисодиёт” барқарор
ривожланишнинг йўналишларидан бири” номли асарида иқтисодиётда фаолиятини
экологияга йўналтирилган ишлаб чиқаришга ўтиш зарурати пайдо бўлганини
асослайди. Бунда “яшил иқтисодиёт” барқарор ривожланиш, камбағалликни
қисқартириш ва ижтимоий адолатнинг муҳим ва ҳозирги замондаги етакчи асоси
сифатида қаралади.
Шодиметов ва Айрапетовлар
(2022)
“Яшил иқтисодиё барқарор ривожланишга
йўл” номли мақоласида замонаий жамиятларда яшил иқтисодиётнинг барқарор
ривожланишни таъминлашда ижтимоий, иқтисодий, экологик томонлари тадқиқ
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
376
қилинган. Ривожланган давлатлар ва Шанхай ҳамкорлиги давлатлари тажрибаси
ўрганилган ва унинг Ўзбекистон учун фойдалаи томонлари кўрсатиб ўтилган.
В.Вайкнинг “Яшил иқтисодиёт” ва барқарор ривожланиш”
150
асарида сўнгги
йилда
жаҳон амалиётида барқарор ривожлани борасида сезиларли натижалар қўлга
киритилгани, барқарор ривожланишда асосан экологик, ижтимоий ва иқтисодий
томонга уруғу берилаётгани кўрсатиб ўтилган. Бунда “яшил иқтисодиёт” жаҳон
иқтисодиётининг барқарор ривожланишида ресурстежамкор ва атроф
-
муҳитга кам
салбий таъсирли йўналиш сифатида тадқиқ қилинган.
Воймик ва Ҳусайин Шоҳнинг
(2014)
“Яшил иқтисодиёт” барқарор ривожланиш ва
камбағалликни қисқартириш омили сифатида” номли асарида Бангладеш Республикаси
мисолида “яшил иқтисодиётнинг дунё мамлакатлари ҳудудларида барқарор
ривожланиш ва камбағалликни қисқартиришда муҳим йўналиш бўлаётганлиги
кўрсатиб ўтилган.
Тадқиқот методологияси.
"Яшил" иқтисодиёт инсон эҳтиёжларини қондиришга, атроф
-
муҳит билан ўзаро
таъсирни ҳисобга олган ҳолда, келажак авлодлар фаровонлигини биринчи ўринга
қўйишга қаратилган муаммоларни ўрганиш жараёнида турли тадқиқот методларидан
фойдаланилди. Хусусан
тизимли таҳлил, статистик таҳлил, қиёсий таққослаш,
синергетик таҳлил, фанлараро ёндошув методларидан фойдаланиб, қуйидагилар
аниқланди: «яшил» иқтисодиёт –
бу узоқ муддатли истиқболда инсон фаровонлигини
оширишга олиб келадиган товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш,
алмашиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ
иқтисодий фаолият тизими; келажак
авлодларни экологик хавфларга дучор бўлишдан асрайдиган фактор.
“Яшил” иқтисодиёт назарияси қуйидаги аксиомаларга асосланади:
•
чекланган ресурслар шароитида чексиз ўсиб бораётган эҳтиёжларни
қондиришни талаб қилиш мумкин эмас;
•
ер юзидаги ҳамма нарса бир
-
бирига боғланган.
Мавзуга оид адабиётлар ва манбаларни таҳлил қилишда тизимли таҳлил
услубидан, хорижий давлатларда барқарор ривожланишда “яшил иқтисодиёт”дан
қандай йўлларда фойдаланишаётгани, унга қандай ўтилаётгани қиёсий таҳлил
услубидан фойдаланиб ўрганилди
.
Натижада “яшил” иқтисодиётни ўрганиш ва
иқтисодий моделлаштиришнинг асосий объектлари қаторига қуйидагилар киради
деган тўхтамга келинди:
—
экологик ва ижтимоий омилларни ўз ичига олган ва узоқ муддатда иқтисодий
фаолиятдан келиб чиқадиган экологик зарарни минималлаштиришга ёрдам берадиган
иқтисодий тизимларни бошқариш усуллари;
—
ишлаб чиқариш ва умуман хўжалик бошқаруви
атроф
-
муҳитга зарарни
минималлаштиришга қаратилган янги технологияларни ишлаб чиқишга асосланиши
керак бўлган тамойиллар.
Иқтисодий тизим ва янги технологияларни “яшиллаштириш”нинг турли
усулларини ишлаб чиқиш жараёнида иқтисодий тизимни ривожлантиришда «яшил»
йўналишларни белгилаш муҳим саналади. Иқтисодиётни “яшиллаштириш”га бир
вақтнинг ўзида ҳисса қўшадиган ва тадбиркорлик субъектларига мос келадиган
қонунчиликни ишлаб чиқиш зарурияти туғилиши табиий.
Сўнгги
ўн
йилликда
«яшил»
иқтисодиёт
концепцияси
кўплаб
ҳукуматлар
учун
стратегик
устувор
вазифага
айланди.
Атроф
-
муҳитни
муҳофаза
қилиш
соҳасидаги
тамойиллар
ва
асосий
ғоялар
халқаро
миқёсда
мустаҳкамланган
бўлиб,
миллий
миқёсда
аниқ
дастурлар
ва
мақсадли
стратегия
ишлаб
чиқилишини
талаб
қилмоқда.
150
V.Weick. Green Economy and sustainable development. ttps://ideas.repec.org/h/elg/eechap/15726_6.html.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
377
Яшил
технологиялар
ва
атроф
-
муҳитни
муҳофаза
қилиш
соҳасида
иқтисодий
ҳамкорликни
ривожлантириш
борасидаги
вазифаларни
амалга
ошириш
доирасида
энергия
тежаш,
энергия
самарадор,
қайта
тикланадиган
энергия
манбаларидан
фойдаланиш
ва
атроф
-
муҳитни
муҳофаза
қилиш
соҳасида
илғор
тажрибаларни
ўрганиш
жамиятимизда
зарурий
шартдир.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) прогнозларига кўра,
замонавий ишлаб чиқариш усуллари ва истеъмол даражаси билан 2050 йилга келиб,
2000 йилга нисбатан дунё ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг 61 фоиздан 72 фоизгача
қисмини йўқотади, 7,5 миллион
квадрат метр майдонда эса табиий ҳудудларнинг
хавфсизлиги қайтарилмас даражада бузилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертлари «яшил» иқтисодиётни “инсон
фаровонлигини яхшилайдиган ва ижтимоий адолатни таъминлайдиган, шу билан бирга
атроф
-
муҳит учун хавфларни сезиларли даражада камайтирадиган” иқтисодий фаолият
сифатида кўриб чиқади. Республикамизда «яшил» иқтисодиётда қуйидаги
йўналишларнинг трансформациясини амалга оширишни таклиф қиламиз:
1. Қайта тикланадиган манбаларни жорий этиш
.
2. Чиқиндиларни
бошқариш тизимини такомиллаштириш.
3. Сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш.
4.
“Тоза”
(барқарор, «яшил») транспортни ривожлантириш.
5.
“Органик қишлоқ хўжалиги” талабларини ишлаб чиқиш (бунда деҳқончиликда
гербицидлар,
пестицидлар,
шунингдек
сунъий
ўғитлардан
фойдаланишни
минималлаштириш назарда тутилади).
6. Уй
-
жой коммунал хўжалигида энергия самарадорлиги.
Яшил иқтисодиёт барқарор ривожланиш концепцияси билан чамбарчас бўлиб,
"Барқарор ривожланиш" атамаси 1983
-
йилда атроф
-
муҳит ва ривожланиш бўйича
Бутунжаҳон комиссияси томонидан ишлаб чиқилган. У атроф
-
муҳитнинг тез таназзулга
учраши ва иқтисодий
-
ижтимоий ривожланишнинг таъсири борасида ортиб бораётган
хавотирларга жавобан концепция сифатида тан олинган.
Барқарор ривожланиш
иқтисодий, ижтимоий ва экологик компонентларнинг самарали ўзаро таъсирини ўз
ичига олади ва «яшил» иқтисодиётга универсал эришишга қаратилган ушбу
компонентлар ўртасида
уйғун мувофиқликни таъминлайди. Барқарор ривожланишни
таъминлаш «яшил» иқтисодиётнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Албатта, глобал иқтисодиётни "яшиллаштириш" йўлида хавф ва муаммолар
муқаррар. Яшил иқтисодиётга ўтиш мамлакатда бошқарув органлари, фуқаролик
жамияти ва етакчи компаниялар ва бизнес субъектларининг биргаликдаги саъй
-
ҳаракатларини талаб қилади.
Дунё тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, Давосда ўтказилган 40
-
Жаҳон
иқтисодий форумида ««яшил»» иқтисодиёт сари янги глобал йўналиш кейинги
ривожланишнинг ягона йўли сифатида эълон қилинди. Шундан сўнг жаҳонда
биринчилардан бўлиб, Жанубий Корея «яшил» концепцияни амалга оширди ва «яшил»
иқтисодиётни миллий стратегия сифатида қабул қилди. Швеция нефть, кўмир ва газдан
воз кечишни режалаштирмоқда ва 2020 йилдан қайта тикланадиган энергия
манбаларига ўтди. Полша сўнгги 20 йил ичида чиқиндиларни учдан бир қисмга
камайтиришга муваффақ бўлди. Япония кам углеродли жамият учун ҳаракат қилиш ва
узоқ муддатли ривожланиш мақсади дастурини ишлаб чиқди. Хитой сайёрамизда ишлаб
чиқариши юқори даражада ривожланган мамлакат бўлиб, чиқиндиси
ҳам катта ҳажмни
ташкил қилади. Эътиборлиси, бу давлат ўзиникини қайта ишлаш билан бирга, хориждан
ҳам чиқинди сотиб олиб, қайта ишлайди ва даромад олади. Атроф
-
муҳитни муҳофаза
қилиш вазирлиги маълумотлари бўйича мамлакат ҳар йили 50 миллион тонна
электрон
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
378
ва хўжалик чиқиндиларини импорт қилади. Пекин шаҳрида 200 мингдан ортиқ киши
чиқинди йиғади. Метро бекатлари, супермаркет дўконларида маълум бир ҳақ эвазига
ҳар
хил чиқинди идишларни қабул қилиш шахобчалари мавжуд. Мамлакат пойтахтида
чиқиндида ишлайдиган иссиқлик электростанцияси фаолият кўрсатади.Яшил сектор
улуши бўйича жаҳон етакчиси Буюк Британия ва АҚШда эса «яшил» иқтисодиёт
маҳсулотларининг тури кундан кунга ортмоқда. Баъзи
ҳисоб
-
китобларга кўра, 2025
йилга келиб жаҳон бозорида экологик тоза ускуналар учун 4,4 триллион еврога
(тахминан 6 триллион доллар) сарфланади.
Мазкур бозор иштирокчиси бўлиш учун юқори самарали технологиялар –
эко
-,
нано
-
, био
-
ва ахборот технологиялари муаммоларни ҳал қилишга устувор вазифа
сифатида қараш зарур. Шу нуқтаи назардан қараганда бугунги кунда шамол ва қуёш
энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун Республикада мавжуд салоҳиятдан
фойдаланиш муҳим эканлигини таъкидлаймиз. Юртимизда қайта тикланадиган
энергия манбаларини ривожлантириш дастлабки босқичда, аммо
«яшил» иқтисодиёт
сари қадамлар мақсадли равишда қўйилмоқда. 2030 йилгача бўлган даврда
Ўзбекистоннинг атроф
-
муҳитни ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатида ҳам
«яшил» иқтисодиётнинг аҳамияти устувор. Бироқ, қайта тикланадиган энергия
манбаларини ривожлантириш борасидаги тўсиқларни ҳам кўрсатиш лозим:
–
бозор шароитида анъанавий қазиб олинадиган ёқилғиларга нисбатан паст
рақобатбардошлик;
–
қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни
қўллаб
-
қувватлаш
бўйича дастурларнинг этишмаслиги;
–
«яшил» иқтисодиёт истиқболлари бўйича илмий истиқболларнинг этарли
даражада эмаслиги.
Санаб ўтганимиз муаммолар ечими сифатида қуйидагиларни санаб ўтамиз:
–
иқтисодиётни «яшил»лаштиришни жадаллаштириш бўйича иқтисодий
рағбатлантириш индексларини яратиш;
–
атроф
-
муҳит ва ҳавонинг ифлосланиши бўйича солиқ тизимини ислоҳ қилиш ва
аниқ индикаторларни ишлаб чиқиш;
–
экологик
тоза
ишлаб
чиқаришни
рағбатлантириш
учун
барқарор
ривожлантириш тамойилларини жорий қилиш;
–
«яшил» инфратузилмага давлат инвестицияларини ошириш;
–
«яшил» иқтисодиёт ривожига халал берадиган самарасиз субсидияларни бекор
қилиш.
Таклиф этилган чора
-
тадбирларни амалга ошириш глобал «яшил» иқтисодиёт
мақсадларига эришишда бирламчи омил бўлиши билан бирга нафақат иқтисодий
рақобатбардошликни оширади, балки халқимизнинг ҳаёт сифатини ҳам яхшилайди.
Глобал муаммога айланиб улгурган «яшил» иқтисодиётга ўтиш масаласи биргина
ҳудуд ёки давлат миқёсида амалга ошадиган масала эмас. Шу сабаб, минтақада «яшил»
иқтисодиётнинг
қатор
соҳаларини
«яшил»
иқтисодиётни
ривожлантириш
истиқболлари, сифатли экологик муҳитни сақлаш, энергия самарадорлигини ошириш,
табиий ресурсларни самарали фойдаланиш ва ижтимоий ижро интизомини
мустаҳкамлашга қаратилган қуйидаги тамойилларга мувофиқ ривожлантиришни фаол
муҳокама қилдик:
1. Муқобил энергия манбаларини ривожлантириш: «яшил» иқтисодиётда асосий
омил, энергия самарадорлигини оширишдир.
2. Экологик транспорт воситалари тармоғини кенгайтириш: Транспорт соҳасидаги
экологик муаммолар, кенг тарқалган тирбандликлар ва энергия сарфи билан боғлиқ.
Ўзбекистон, электр транспорт воситаларини ривожлантириш бўйича экологик
стандартларни амалга ошириш, маънавий эскирган транспортлардан воз кечиш
амалиётига ўтиш.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
379
3. Энергиа самарадорлигини
ошириш ва энергия сарфини камайтириш, «яшил»
иқтисодиётнинг яна бир муҳим истиқболидир.
4. Экологик туризмни ривожлантириш: Ўзбекистон табиий бойликлар, тарихийи
обектлар ва маданий меросни сақлаш ва уларни самарали фойдаланишга қаратилган
туризм шаклларидан биридир.
5. Ўзбекистондаги шаҳарлар ҳамда пойтахт ҳавосининг ифлосланиш даражасини
пасайтириш бўйича чора
-
тадбирлар, саноат зоналарини аҳоли пунктларидан узоққа
трансформация қилиш ва «яшил» саноат зоналарини яратиш истиқболларини ишлаб
чиқиш.
Хулоса ва таклифлар.
Бу ривожланиш истиқболлари Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётни
ривожлантириш учун муҳимдир. "Яшил" иқтисодиёт «яшил» технологияларга
асослангандагина самарадор бўлиб, замонавий жаҳон иқтисодиётининг талабидир.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан бу истиқболлар устида ишлаш ва муваффақиятли
натижаларга эришиш учун қонунлар, қоидаларни амалга ошириш ва ташкилий
тадбирларни олиб бориш зарурияти мавжуд. Улардан фойдаланиш орқали экологик
муҳитни сақлаш, энергия самарадорлигини ошириш, табиий ресурсларни самарали
фойдаланиш ва ижтимоий ижро интизомини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади. Бу
йўналишлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
➢
Қонунлар ва норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар: Ўзбекистон Ҳукумати томонидан
«яшил» иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунлар, қарорлар,
низомлар ва норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши, тарқоқ қонунчилик
ҳужжатлари оптималлаштирилиши зарур. Зеро, бу ҳужжатлар «яшил» иқтисодиёт
соҳасидаги амалиётларни тартибга солиш, энергия самарадорлигини ошириш, атроф
-
муҳитни сақлаш, энергия тақсимотини мустаҳкамлаш ва бошқа муҳим масалаларни
белгилайди.
➢
Экологик норматив
-
ҳуқуқий асослар: Экологик муҳитни сақлаш, табиий
ресурсларни самарали фойдаланиш ва экологик ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида
экологик норматив
-
ҳуқуқий асослар ўрнатилиши, атроф
-
муҳитни сақлаш, сув
ресурсларини ҳимоя қилиш, атроф муҳитга зарар етказадиган фаолият турларини
чеклаш ва бошқалар каби масалаларни белгилайди.
➢
“Яшил” иқтисодиёт соҳасида фаоллик кўрсатувчи тадбирларга молиявий ёрдам
бериш, энергия самарадорлигини ошириш учун имтиёз бериш, альтернатив энергия
манбаларини ўрнатиш учун молиявий қўллаб
-
қувватлаш «яшил» иқтисодиёт
соҳасидаги фаолиятни кучайтириш ва инвестицияларни жалб қилишга йўл очади.
➢
Экологик сертификатлаш: Экологик сертификатлаш тизими, экологик
маҳсулотларнинг сертификатлашганлигини тасдиқлайди ва истеъмолчиларга
экологик маҳсулотларни танлаш имконини беради. Ўзбекистон Республикасида
экологик сертификатлаш тизими давомида экологик муҳитга зарар етказмайдиган,
табиий ресурсларни самарали фойдаланишга асосланган ва экологик талабларга риоя
қиладиган маҳсулотларга сертификат берилади.
➢
Инвестицион
ҳамкорлик:
“Яшил”
иқтисодиётни
ривожлантиришда
инвестициялар ва ҳамкорликлар муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон ҳукумати, «яшил»
иқтисодиёт соҳасидаги инвестицияларни ва сифатли экологик лойиҳаларни жалб
қилиш учун молиявий ва институционал имтиёзлар, юрисдикция соҳасидаги
имтиёзлар, инвестиция кўрсаткичлари ва бошқа ҳамкорликлар режаларини таклиф
этиши лозим.
Бу каби қонунчилик меъёрлари ва қоидаларнинг амалга оширилиши «яшил»
иқтисодиётнинг
ривожланишини таъминлаш, экологик муҳитни сақлаш, энергия
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
380
самарадорлигини ошириш, табиий ресурсларни самарали фойдаланиш ва ижтимоий
ижро интизомини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Адабиётлар /
Литература/Reference:
Beder, S. (2011), 'Environmental economics and ecological economics: the contribution of
interdisciplinary to understanding, influence and effectiveness', Environmental Conservation, vol.
38, no. 2, pp. 140-150.3SPASH2011.
Liton Chandra Voumik. Md Gaffar Hossain Shah. (2014) A green Economy in the Context of
Sustainable Development and Poverty Eradication: What are the Implications for Bangladesh?
Journal of Economics and Sustainable Development. www.iiste.org ISSN 2222-1700 (Paper) ISSN
2222-2855 (Online) Vol.5, No.3,
–
P. 117-131
Доклад UNEP (2009) Глобальный «зеленый» новый курс : доклад UNEP / UNEP. –
март.
–
42
c
–
URL:
http://www.uncclearn.org/sites/www.uncclearn.org/files/inventory/UNEP90_RUS.pdf
Кожевникова Т.М., Теракопов С.Г. (2013) «Зеленая экономика» как одно из
направлений устойчивого развития”. Социально
-
экономические явления и процессы. № 3
(049),
Шадиметов.Ю., Айрапетов Д.
(2022) “Зеленая экономика» путь к устойчивому
развитию”. Транспортда ресурстежамкор технологиялар. Халқаро илмий
-
техникавий
анжуман материаллари тўплами. ТДТУ. –
Т.:
