Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
223
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ХАЛҚАРО
СТАНДАРТЛАРИНИ ТАН ОЛИШ ВА ҚЎЛЛАШ
Абидов Хабибулло
Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт
Аннотация.
Мақолада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш, тан
олиш ва қўллаш масалалари ёритилган.
Амалиётда қўлланинаётган
бухгалтерия
ҳисобини
молиявий
ҳисоботнинг
халқаро
стандартлари
асосида
такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.
Калит сўзлар
:
бухгалтерия ҳисоби, МҲХС, стандартларни тан олиш, қўллаш.
ПРИЗНАНИЕ И ПРИМЕНЕНИЕ МЕЖДУНАРОДНЫХ СТАНДАРТОВ ФИНАНСОВОЙ
ОТЧЕТНОСТИ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН
Абидов Хабибулло
Фискальный Институт при Налоговом Комитете
Анн
o
тация.
В статье рассматривается переход на международные
стандарты
финансовой отчетности, их признание и применение. Обозначены направления
совершенствования применяемого на практике бухгалтерского учета на основе
международных стандартов финансовой отчетности.
Ключевые слова:
бухгалтерский учет,
M
СФО,
признание
стандартов, применение.
RECOGNITION AND APPLICATION OF INTERNATIONAL FINANCIAL REPORTING
STANDARDS IN THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
Abidov Khabibullo
Fiscal Institute under Taxation Committee
Annotation.
The article discusses the transition to international financial reporting
standards, their recognition and application. The directions for improving accounting used in
practice on the basis of international financial reporting standards are outlined.
Keywords:
accounting, IFRS, recognition of standards, application.
Кириш.
Мамлакатимиз иқтисодиётини жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви
натижасида бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги ислоҳатлар натижасида молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) ўтиш бўлди.
Мамлакатимизда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш учун асос
бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24
-
февралдаги «Молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида»ги ПҚ
-4611-
сонли қарори ҳисобланади (Қарор, 2020)
.
I SON - YANVAR, 2024
UO‘K:
657.37
223-226
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
224
Адабиётлар шарҳи.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг моҳияти, унга ўтишнинг
зарурияти иқтисодий адабиётларда турлича ёритилган.
Ибрагимовнинг (2023) ёзишича, ”Молиявий хисоботларни ҳалқаро стандартларга
мослаштириш, айниқса компания ва фирмалар молиявий кўрсаткичларига
баҳо
беришда ва уларнинг ҳалқаро миқёсда ҳаракат қилишида ва муҳим аҳамият касб этади.
Шу нуқтаи назардан ҳам Ўзбекистон Республикаси корхона ва хўжалик субъектларида
молиявий хисоботларни ҳалқаро стандартлар асосида тайёрлаш ва молиявий
ҳисоботларнинг ҳалқаро стандартларни келиб чиқиш тарихи ва унинг эволюцияси
асосида
хўжалик юритувчи субъектлар бўйича молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларини қўллашнинг ишчи режаси ва амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш
ва уни амалиётга қўллаш жараёнини кўриб чиқиш лозим” (Ибрагимов, 2023).
Каримов ва Жўрақуловларнинг
(2022)
фикрича, ҳар бир корхона молиявий ҳисобот
трансформацияси бўйича ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши шарт. Шу боис, компанияда
молиявий ҳисобот трансформациясини амалга ошириш учун қуйидаги шарт
-
шароитлар
мавжуд бўлиши керак:
-
компанияда МҲХСлари бўйича тузилган молиявий ҳисоботига зарурият бўлиши
керак. Компаниянинг ички ва ташқи ахборот фойдаланувчиларида МҲХС бўйича
тузилган молиявий ҳисоботдан фойдаланиш ва унинг асосида қарорлар қабул
қилишига муҳит
юзага келиши шарт;
-
миллий стандартлар асосида тайёрланган молиявий ҳисобот объектив, ишончли,
уйғун ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ва Ўзбекистон Республикаси
Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандартларига тўлиқ мувофиқ келиши керак (Каримов ва
бошқалар, 2022).
Трофимова
(2018)
томонидан компания ва фирмалар молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартларини қўллаш жараёнида ўхшаш операциялар, бошқа ҳодисалар ва
шароитларга тегишли ҳисоб сиёсатини изчил равишда танлаши ва қўллаши керак,
деган фикр билдирган. Демак ушбу фикрдан хулоса қилишимиз мумкинки, молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари моддаларнинг тоифаларга бўлинишини талаб этса
ёки рухсат этса, бундай ҳар бир тоифага тегишли бўлган
ҳисоб сиёсати изчил равишда
танланиши ва қўлланилиши лозим деган фикрни билдиради (Трофимова, 2018).
Исманов
(2017)
МҲХСни моҳиятини қуйидагича ёритади:” МХХС корхона фаолияти
тўғрисида молиявий ахборотларнинг манбаи бўлган ва фойдаланувчилар учун хизмат
қиладиган молиявий ҳисобот тайёрлашга йўналтирилган. Ушбу стандартлар алоҳида
олинган мамлакатнинг қонунчилигига боғланмаган ва фаолият тури, ўлчами,
ташкилий
-
ҳуқуқий шаклидан катъий назар барча корхона ҳисоботини шакллантириш
учун йўналтирилган” (Исманов, 2017).
Ташназаровни
(2021)
такидлашича, мамлакатимиздаги акциядорлик
жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар
ва бошқа корхоналарнинг
ихтиёрийлик асосида ўз ташаббуслари билан МҲХСлари асосида молиявий ҳисоботга
ўтишларига эришишимиз лозим. Корхона ва ташкилотлар ўзлари МҲХСларига ўтишда
наф олишлари, унинг афзалликларини ҳис қилишлари лозим. МҲХСлар
орқали
инвестициявий жозибадорлигига эришиш йўли билан корхоналарнинг молиявий
барқарорлигини таъминлаш стратегик аҳамиятга эга бўлган вазифа сифатида
қаралиши лозим (Ташназаров, 2021)
.
Курбанов ва Акрамовларнинг
(2015)
фикрича “Республикамизда бухгалтерия
ҳисобини босқичма
-
босқич молиявий ҳисоботнинг халкаро стандартлари асосида
ташкил этиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш жахон интеграциясига янада кенгроқ
кириб бориш имкониятини беради. Бу эса Республикамизда бухгалтерия ҳисобини
ислоҳ
этиш ва модернизация қилишнинг янги босқичи бўлиб қолади” (Курбанов ва
бошқалар, 2015).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
225
Путникова, Урбанлар (2022) молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига
ўтишни қуйидагича изоҳлайди: “Беларусь Республикасининг молиявий ҳисоботларини
халқаро молиявий
ҳисобот стандартларига мувофиқ ўзгартириш МҲХСга ўтиш
йўлидаги биринчи, жуда муҳим ва мажбурий қадамдир”(Путникова ва бошқалар,2022)
.
Бoбoбекoвни
(2022)
қайд этишича, Мoлиявий ҳиcoбoтнинг xaлқapo
cтaндapтлapигa ўтиш, кopxoнa вa тaшкилoтлapнинг иқтиcoдий, мулкий вa мoлиявий
ҳoлaтини, улapнинг ўтгaн дaвpлapдaги мoлиявий нaтижaлapини қиёcий ўpгaниш вa
oбъектив бaҳoлaш opқaли келгуcидaги фaoлиятни кенгaйтиpиш, тaшқи мoлиявий
мaнбaлapни излaб тoпиш, xaлқapo мoлиявий инcтитутлapдaн кaпитaл жaлб қилиш
имкoнини беpaди (Бобобеков, 2022).
Тадқиқот методологияси
.
Тадқиқот жараёнида акциядорлик жамиятларининг бухгалтерия
ҳисобини
юритиш усуллари, молиявий ҳисоботни халқаро стандартлар асосида юритишнинг
назарий асослари ўрганилади, молиявий ҳисоботни банк тизимига қўллаш жараёни,
трансформацион жадваллар, ҳисоботни шакллантиришнинг назарий асослари
ўрганилди, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига боғлиқ кўплаб илмий
нашрлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга таянган ҳолда илмий мушоҳада,
мантиқий фикрлаш, тизимли ёндашув усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХСлар)
-
бу Бухгалтерия
ҳисобининг халқаро стандартлари Кенгаши (БҲХСК) томонидан чиқарилган
Стандартлар ва Шархлардир.
Улар қуйидагиларни камраб олади:
-
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари;
-
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари;
-
МҲХСларни Шархлаш бўйича Қўмита (МҲХСШК) томонидан чиқарилган Шархлар;
-
Шархлаш бўйича Доимий Қўмита
(ШДК) томонидан
чиқарилган Шархлар.
МҲХС –
бу ташкилот молиявий ҳисоботни қандай юритишини, унда қандай
хўжалик операцияларини акс эттиришини ва ҳисоботни қандай тузишини белгилаб
берадиган қоидаларнинг муайян тўплами.
Мамлакатимизда МҲХСларига ўтиш жараёнини бир қанча босқичларга
ажратишимиз мумкин:
Биринчи босқич (2015
-
2016 йиллар) –МҲХСларига ўтишга
киришиш босқичи;
Иккинчи (2017
-
2023 йиллар) –МҲХСларини жорий этишнинг янги
сифат босқичи;
Учинчи босқич (2024 йилдан кейинги давр) –МҲХСларига тўлиқ
ўтиш
даври.
С.Н.Ташназаровнинг қайд этишича, Ўзбекистонда МҲХСларини жорий этиш
борасида амалга оширилган ишлар тараққиётин учта босқичга ажратилди: биринчи
босқич (2015 –2016 йиллар) –МҲХСларига ўтишга киришиш босқичи; иккинчи (2017 –
2023 йиллар) –МҲХСларини жорий этишнинг янги сифат босқичи; учинчи босқич (2024
йилдан кейинги давр) –МҲХСларига тўлиқ ўтиш даври. Ушбу даврларда сифат жиҳатдан
кўтарилиш амалга оширилди. МҲХСларига мувофиқ ҳисобот тайёрлаш йўлга қўйилди.
2024 йилдан эътиборан МҲХСларига тўлиқ
ўтиш кўзда тутилиши қайд этилди
(Ташназаров, 2023)
.
МҲХСлари
асосида тузилган молиявий ҳисоботларнинг афзаллик томонлари,
уларда акциядорлар ва инвесторлар учун фойдали бўлган ахборотларни акс эттириш,
энг муҳими ҳаққоний баҳолашга асосланган ҳисобот эканлиги, унинг асосида нафақат
ўтган ҳодисалар бўйича хулоса чиқариш, балким келгуси фаолиятга доир бўлган
қарорлар ҳам қилиш мумкинлиги, унинг самарали тизим, бошқарувда муҳим дастак
эканлигини ҳис қилиши ва реал ҳаётда жорий қилишларига эришииш керак.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
226
Ҳисобот стандартлари молиявий маълумотларга оид ахборотни қандай
мезонларга кўра тан олиш, уларни баҳолаш, таснифлаш, ифодалаш ҳақидаги
қоидаларни ўз ичига олади. Уларнинг баъзиларини айтиб ўтамиз: МҲХС (IAS) 1
«Молиявий ҳисобот кўринишлари», МҲХС (IAS) 2 «Захиралар», МҲХС
(IAS) 16 «Асосий
воситалар», МҲХС (IFRS) 15 «Харидорлар шартномаларидан олинган савдо тушумлари»,
МҲХС (IFRS) 16 «Ижара»,
МҲХС (IAS) 41 «Қишлоқ хўжалиги», МҲХС (IFRS) 9 «Молиявий
инструментлар»
ва бошқалар.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мoлиявий ҳиcoбoтнинг xaлқapo cтaндapтлapига
ўтиш борасида маълум ишлар амалга оширилди.
Солиқ ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халкаро стандартлар талабларига
мослаштириш бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди.
Олий таълим тизимидаги бухгалтерлар тайёрлайдиган муассасалари ўқув
режасига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари билан боғлиқ фанлар
киритилди.
Адабиётлар /
Литература/Reference:
Бoбoбекoв Б.Қ. (2022) Мoлиявий ҳиcoбoтнинг xaлқapo cтaндapтлapи тaлaблapи
ac
ocидa тoвap мoддий зaxиpaлapнинг ҳиcoбини тaшкил этиш метoдoлoгияcи.
Iqtisodiyot
va ta'lim / 1-son.
Ибрагимов А.К. (2023) Ўзбекистон банк тизимида молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларига ўтиш масалалари. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, iyul.
Исманов И.Н. (2017) Бухгалтерия ҳисоби тизимининг молиявий ҳисоботларнинг
халкаро стандартларига трансформациясининг зарурияти. Иктисод ва молия /
Экономика и финансы, 3
.
Каримов А.А, Жўрақулов Л.С. (2022) Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни мҳхс
асосида ташкил этишдаги трансформацияси зарурати. О‘zbekistonda fanlararo
innovatsiyalar va ilmiy tadqiqotlar jurnali 8-son 20.05.2022.
Курбанов З.Н., Акрамов Ф.А. (2015) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига
ўтишнинг долзарб масалалари.“Бизнес
-
эксперт” журнали.
4-
сон.
Қарор (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги
«Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ
-4611-
сонли қарори.
Путникова
Е.Л., Урбан В.А. (2022) Подготовка бухгалтерской отчетности согласно
международным стандартам финансовой отчетности. Весник Белорусской
государственной сельскохозяйственной академии. №2
Ташназаров С.Н.
(2021)
Мажбуриятлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида
такомиллаштириш."Экономика и социум" №5(84).
Ташназаров С.Н. (2023) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишдаги
тажрибалар ва жадаллаштириш омиллари.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr.
Трофимова Л.Б. (2018) Международные стандарты финансовой отчетности:
учебник, –М.: Издательство Юрайт.
-
242 с
.
