Авторы

  • Нилуфар Батирова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44831

Ключевые слова:

мурабаха исламский финансовый институт пропорциональный метод метод признания доходов бухгалтерский учет

Аннотация

В данной статье раскрыты особенности ведения бухгалтерского учета в исламских финансовых институтах и порядок учета договора мурабаха, который является одним из коммерческих договоров. Представлены основные моменты по финансированию переговоров, а в документах особое внимание уделяется описанию сделок, связанных с ним. В частности, обсуждаются особенности метода, выбранного финансовым учреждением, а также порядок ведения бухгалтерского учета в исламских финансовых институтах, сходства и различия в учете в традиционных и исламских банках. В заключении представлены основные моменты, касающиеся реализации торгового соглашения Муробаха.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

279


МОЛИЯ МУАССАСАЛАРИДА МУРОБАҲА ШАРТНОМАСИНИ

БУХГАЛТЕРИЯ

ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

PhD

Батирова Нилуфар Шеркуловна

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Аннотация.

Ушбу

мақола

ислом молия институтларида бухгалтерия ҳисобини

юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда савдо шартномаларидан бири бўлган муробаҳа

шартномаси ҳисобини юритиш тартибини ёритиб беради.

Муробаҳани молиялаштириш

бўйича асосий фикрлар берилади, хужжатларда у билан боғлиқ операцияларни баёнига

алоҳида тўхталади. Жумладан, муробаҳани ёритишда молия муассасаси томонидан
танлаб олинган усулнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, ислом молия

институтларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби, анъанавий ва ислом

банкларида бухгалтерия ҳисобини юритишдаги ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари

муҳокама қилинади. Хулосада муробаҳа савдо шартномасини амалга ошириш ҳисоби

бўйича асосий фикрлар тақдим этилади.

Калит сўзлар

:

муробаҳа, ислом молия институти, мутаносиб усул, даромадни тан

олиш усули, бухгалтерия ҳисоби, хужжатлар, молия.

ОСОБЕННОСТИ ОТРАЖЕНИЯ ДОГОВОРА МУРАБАХА В БУХГАЛТЕРСКОМ

УЧЕТЕ ФИНАНСОВЫХ ОРГАНИЗАЦИЙ

PhD

Батирова Нилуфар Шеркуловна

Международная исламская академия Узбекистана

Аннотация

.

В данной статье раскрыты особенности ведения

бухгалтерского

учета в исламских финансовых институтах и порядок учета договора мурабаха,
который является одним из коммерческих договоров. Представлены

основные моменты

по финансированию переговоров, а в документах особое внимание уделяется описанию

сделок, связанных с ним. В частности, обсуждаются особенности метода, выбранного

финансовым учреждением, а также порядок ведения бухгалтерского учета в исламских

финансовых институтах, сходства и различия в учете в традиционных и исламских
банках. В заключении представлены основные моменты, касающиеся реализации

торгового соглашения Муробаха.

Ключевые слова

:

мурабаха, исламский финансовый институт, пропорциональный

метод, метод признания доходов, бухгалтерский учет, документы, финансы

.

UO

K: 336.714

I SON - YANVAR, 2024

279-287


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

280

FEATURES OF REFLECTION OF THE MURABAHAH AGREEMENT IN

THE ACCOUNTING OF FINANCIAL ORGANIZATIONS

PhD

Batirova Nilufar Sherkulovna

International Islamic Academy of Uzbekistan

Abstract.

This article reveals the specific aspects of accounting in Islamic financial

institutions and the procedure for accounting for a murabaha agreement, which is one of the

commercial agreements. The main points on financing of the negotiations are given, and the
documents pay special attention to the description of transactions related to it. In particular, the

features of the method chosen by the financial institution are discussed, as well as the accounting

procedures in Islamic financial institutions, the similarities and differences in accounting in
traditional and Islamic banks. The conclusion presents the main points regarding the
implementation of the Murobaha trade agreement.

Keywords:

murabaha, Islamic financial institution, proportional method, income

recognition method, accounting, documents, finance.

Кириш.

Ислом бухгалтерия ҳисобини корхона ва ташкилотларнинг манфаатдор

томонларига тегишли бўлган маълумотларни (молиявий, маъмурий, бошқарув) ислом

иқтисодиёти тамойиллари асосида тақдим этадиган “бухгалтерия ҳисоби жараёни”

сифатида таърифлаш мумкин. Ислом бухгалтерия ҳисоби корхоналарнинг хўжалик
молиявий операцияларини ислом иқтисодиётига қўйилган талаблар асосида баҳолаш

имконини беради. Барча тижорат ва савдо фаолиятлари бир вақтнинг ўзида бизнес

қоидаларига мос келиш билан бир қаторда ислом иқтисодиёти қоидаларига ҳам мос

бўлиши лозим. Инсон ҳаётининг ҳар куни савдо

-

сотиқ, бизнес ва турли хил тўловлар

билан боғлиқ. Ушбу фаолиятлар фалсафий филтр ёрдамида таснифланади, қайд

қилинади ва умумлаштирилади. Исломда бухгалтерия ҳисобининг мазмун моҳияти

“анъанавий” бухгалтерия ҳисобининг таърифи билан янада ойдинлашади. Анъанавий

бухгалтерия ҳисоби бу бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланувчиларга
таҳлиллар асосида керакли қарорларни қабул қилиши учун иқтисодий ҳодисалар

тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш, қайд қилиш, таснифлаш, талқин қилиш ва

етказиш жараёни бўлгани каби, ислом иқтисодиётида бухгалтерия ҳисоби ҳам худди

анъанавий ҳисоб каби маълумотларни тақдим этиш билан шуғулланади. Бундан
кўриниб турибдики, ислом бухгалтерия ҳисоби ҳам, анъанавий ҳисоб ҳам

корхона ва

ташкилотларнинг молиявий натижаси ва ҳолати ҳақида маълумот беради. Фақатгина

маълумотларни қайси турда эканлиги, уларнинг ўлчаниши, баҳолаш ҳамда қайд қилиш,

кимга йўналтирилганлигида фарқланиши мумкин.

Анъанавий бухгалтерия ҳисоби ресурсларнинг чекланганлиги шароитида бозорда

ахборот самарадорлигини таъминлаш мақсадида фойдаланувчиларга онгли қарорлар

қабул қилиш имконини беради. Бухгалтерия фойдаланувчиларидан турли корхона ва

ташкилотларнинг инвестицияларини сотиб олиш, сотиш ёки ушлаб туриш бўйича

тегишли қарорлар қабул қилишда ислом иқтисодиёти тамойилларига риоя қилишни
таъминлашда эса ислом бухгалтерия ҳисобини аҳамияти ошади. Анъанавий

бухгалтерия ҳисоби бўлиб ўтган иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни қайд этишга

мўлжалланган бўлса,

ислом бухгалтерия ҳисоби ижтимоий иқтисодий ҳодисалар бўйича

ҳам ҳисоб маълумотларини тақдим этишга қаратилади.

Адабиётлар шарҳи.

Исломий молияси шариат тамойилларига асосланади ва у анъанавий молиядан

фарқ қиладиган кўплаб хусусиятларни намойиш этади.

Бу нафақат

ИМИ

(Ислом молия


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

281

институти)нинг маҳсулот дизайнига, балки ИМИнинг бухгалтерия ҳисобига ҳам таъсир
қилади. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот амалиётидаги ўзгаришлар ўзгарувчан

ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий эҳтиёжлар, шартлар ва тизимларга мослашиб,

ўтмишдаги цивилизациялардан ривожланди. Тарихий маълумотлар шуни кўрсатадики,

эрамизнинг 624

-

йилидан бошлаб мусулмон цивилизациялари икки томонлама

бухгалтерия ҳисоби шаклини қўллайдиган кенг қамровли ҳисоб, ҳисобот ва аудит

тизимини қабул қилган.

Мусулмон

цивилизацияларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот

амалиётини ривожлантириш учун келтирилган асосий сабаблар давлат хазинаси (Байт

ал

-

мол), хусусий тижорат операциялари (тижорат) ва йиллик диний садақа (закот)

тўлашни ҳисобга олишга қаратилган. Ислом иқтисодиётида инсонлар ўз

мажбуриятларини бажаришлари, ҳисобдор бўлишлари, агар шартнома тузган томонлар

ўртасида қарз битими юзага келса, ёзма равишда қайд этишлари, тўғри ўлчовларга риоя
қилишлари ва фирибгарлик қилмасликлари талаб этилади. Ғарбда икки томонлама
бухгалтерия ҳисоби оммалашган 15

-

асрдан бошлаб феодалликдан меркантализмга,

кейинчалик эса капиталистик иқтисодий тизимга босқичма

-

босқич ўтиш кўринишида

муҳим сиёсий

-

иқтисодий ўзгаришлар юзага келди (Archer and Ahmed, 2003).

18-

асрда саноатлаштириш билан маблағларнинг

кенг миқёсда мобилизацияси

корпоратив шахслар ва банк муассасаларининг муҳимлигини таъкидлади. 1929 йилгача

АҚШда турли хил молиявий ҳисобот амалиётлари мавжуд эди. Кейинчалик, АҚШда

бухгалтерия ҳисоби амалиётини молиявий бухгалтерия ҳисоботлари эълонлари билан

мувофиқлаштириш ва стандартлаштириш бўйича дастлабки саъй

-

ҳаракатлар амалга

оширилди, кейин молиявий ҳисобот асослари пайдо бўлди. АҚШда бухгалтерия ҳисоби
амалиётини ривожлантириш бир неча босқичларни ўз ичига олган. Капиталга

асосланган молиялаштиришнинг муҳим хусусиятлари сифатида капитал, фойда ва

зарарни тақсимлаш нисбатлари эътироф этилган. Клеблееванинг (2014) фикрига кўра

бухгалтерия ҳисобини ривожланишида айнан римликларни ўрни катта. Улар
бухгалтерияни юридик нуқтаи назардан асосий хужжат деб тан олишганидан сўнг,

бирламчи хужжатларни сақлаш, товар

-

моддий заҳираларни қабул қилиш билан боғлиқ

реестрларни аҳамияти ошган. Тарихан шаклланган шарт

-

шароитлар ва анъаналарга

қараб, бухгалтерияни юритилиши турли мамлакатда турли ролларга эгадир (Грицишен,
2011). Ислом иқтисодиётида молиялаштириш эса фақат капиталга асосланган

молиялаштириш билан чекланмасдан, савдо ёки сотишга асосланган молиялаштиришга

ҳам имкон беради (Archer, Karin, Al

-

Deehan, 1998). Исломий бухгалтерия моделининг

асоси мулкдор назарияси қоидалари ва ислом иқтисодиёти аҳлоқий меъёрлари бўлиб,
улар ҳар қандай фаолият соҳасидаги ўз ҳаракатлари учун корхона эмас, балки барча

шахслар шахсий жавобгар бўлишини белгилайди (Султанбеков, 2017).

Тадқиқот методологияси.

ИМИ (ислом молия институти)лар томонидан қабул қилинган молиялаштириш

шакллари анъанавий банк бизнесидан унчалик фарқ қилмайдиган шартномаларга

асосланади. Ўхшашликларга қарамай, активларга асосланган молиялаштиришни

фоизли кредитлашдан ажратиб турадиган тегишли хусусиятлари мавжуд. Анъанавий

кредитлардан фарқли равишда, исломий молиявий операциялар бевосита савдо ва
инвестиция фаолияти билан боғлиқ ҳисобланади. ИМИлар томонидан таклиф

қилинадиган маҳсулот ёки хизматлар кўринишидаги ушбу операциялар бу турдаги

фаолиятларни осонлаштиради. Бундан ташқари, ислом иқтисодиётига мос ликвид

маблағларнинг мавжудлиги, самарали тўлов ва айирбошлаш тизимларини келтириб
чиқариш билан бир қаторда, самарадорликни ўлчаш учун аниқ белгиланган асосни

талаб қилади. ИМИлар реал

иқтисодий кўрсаткичларни акс эттиради, шунингдек,

бойлик яратиш ва бойликларни узатиш орқали ижтимоий

-

иқтисодий адолатни

таъминлайди. Ушбу ёндашувни ҳисобга олган ҳолда, фоизли кредитлашни ўзгартириш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

282

ёки алмаштириш номолиявий сектор фаолияти ва улар билан

боғлиқ шартномаларни

ўрганиш ва уларни молиялаштириш шартномалари сифатида қўллашдан бошланади

(Cebeci, 2010)

. ИМИларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот амалиётлари ислом

молиясидаги турли тартибга солиш ёндашувлари, турли банк моделлари,

шунингдек,

исломий молиявий маҳсулотлар ва механизмлар бўйича шариат талқинларининг
ўзгариши натижасида юзага келган.

Анъанага кўра, савдо шартномаларидан молиявий бўлмаган соҳаларда кенг

фойдаланилади.

Савдо шартномаларидан фойдаланиш ислом иқтисодиёти

тамойиллари ва талабларини бажариш

шарти билан қабул қилинади. Ушбу

шартномалар молиявий битимни ислом иқтисодиёти талаблари ва тамойилларига

мувофиқ тасдиқлаш учун асосий активнинг мавжудлиги ёки ундан фойдаланишни

талаб қилади. Масалан, активни сотиш ёки

сотиб олиш учун молиялаштириш обйэктини

мавжудлиги ва қийматини ҳисобга олиш зарур ҳисобланади. Сотиб олиш нархи
таркибида ИМИларининг фойдаси ҳам ётади. ИМИлари томонидан активнинг

хизматларидан фойдаланишни молиялаштириш (масалан, ижара) активнинг самарали

бўлишини талаб қилади. Агар актив бузилган бўлса, даромад олиш тўхтатилади.

Активнинг йўқлиги ёки ундан фойдаланиш шартномани ҳақиқий эмас деб ҳисоблайди
ва бу ҳолат молиялаштириш операциясига таъсир қилади. Бу фоизга асосланган

кредитлашдан сезиларли даражада фарқ қилади, бунда тақдим

этилган кредит гаров

таъминотини ёки кредитнинг мақсади ва ундан фойдаланишга бевосита боғлиқ

бўлмаган таъминот шаклини талаб қилади. Фоиз мажбурияти олдиндан белгиланган ва

кафолатланган бўлиб, активнинг ишлаб чиқариш қобилиятига тааллуқли бўлмайди. Шу
сабабли, ҳар бир савдо битими учун нарх, тўлов ва етказиб бериш каби кенг

таснифланиши мумкин бўлган асосий хусусиятларни билиш муҳим ҳисобланади.

Таҳлил

ва

натижалар

муҳокамаси.

Ислом иқтисодиёти тамойиллари ва талабларидан келиб чиққан

ҳолда ҳар бир

савдо шартномаси учун турли хил хусусиятлар

шаклланиши мумкиндир.

Молиялаштириш тартиби ҳамда нарх хусусиятларининг вариантлари, яъни

харажатларни тўлиқ ошкор қилишни талаб қиладиган шартномаларни келишилган
нарх асосида аниқланиши мумкин бўлган шартномалардан ажратиб туради. Тўлов

хусусияти дарҳол

ва кечиктирилган тўловлардан ташқари, бундай тўловни олдиндан

амалга ошириш мумкин бўлган кенг вариантларни тақдим этади. Бошқа томондан,

товарларни етказиб бериш ҳам зудлик билан ёки секин, кечиктирилган ҳолатда амалга
оширилади. Етказиб бериш ҳам (қисман бажарилиши сифатида) вақт бўйича фарқ

қилиши мумкин ҳисобланади. 1

-

жадвалда муробаҳа шартномасини белгиланган нарх,

ставка ва тўлов хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос ҳусусиятини кўриш

мумкин. Ушбу шартномалар орасида Муробаҳанинг ўзига хос нарх хусусияти бор, чунки

у ишонч шартномаси (Аманаҳ) бўлганлиги сабабли, харажатни ошкор қилишни талаб
қилади. Қолган шартномалар келишилган бозор нархи хусусиятини қабул қилади, бунда

харид ёки хизматлар нархини ошкор қилиш талаб этилмайди.

1-

жадвал

Шартнома турлари ва савдо хусусиятлари

Шартнома

тури

Нархни

аниқлаш

Баҳо

Тўлов

Етказиб

бериш

Муробаҳа

Харажат +

фойда

Тугалланган

Дарҳол ёки

кечиктирилган

Дарҳол


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

283

Бундан ташқари, молиялаштиришнинг ҳар бир босқичидаги рисклар шартномалар

бўйича фарқланади. Муробаҳа шартномасига хос бўлган хусусият харажат ва қўшимча

тўловнинг алоҳида нарх хусусиятига эгалиги ва харажатларни ошкор қилишидир. Бу

битим икки ёки ундан ортиқ томонлар фаолиятда иштирок этганда юзага келади, бунда

харажат ва белгиланган фойда сифатида талаб қилинадиган устамани ошкор қилиш
зарурати туғилади. Воситачи, яъни молиявий муассаса буюртмачи (якуний харидор)

номидан сотиб олиш учун ишончли ҳаракат қилганда, қилинган харажатларни ошкор

қилиш талабга айланади

(Kudryashov, 2015).

Воситачининг роли буюртмачи номидан

сотиб олиш бўйича тажрибага эга бўлиш ёки якуний харидорнинг сотиб олиш талабини
амалга ошириш учун молиялаштиришни таъминлашдир. Иккала ҳолатда ҳам харажат

ва фойда ошкор қилинади. Фойда айирбошлаш учун ҳам, муддат учун ҳам белгиланади.

Шундай қилиб, олинган фойда сотувчи томонидан қабул қилингандан сўнг харидор
томонидан тўланмаслик хавфи билан мутаносиб бўлади. Муробаҳа товарларни
таннархи ва устама қўшиб сотиш сифатида белгиланган келишув сифатида ўз

талабларини қўяди. Бунда сотувчи сотишдан олдин активга эгалик қилади ва уни ўзи

хоҳлаган қиймати бўйича сотишга қарор қилади ва мижозга устига тўлов қўшиб, нархни

белгилайди. Бошқача қилиб айтганда, агар сотиб олиш қиймати 100 000 шартли бирлик
бўлса ва уч ой давомида сотиб олишни молиялаштириш учун молиявий муассаса 20%

устамага келишилган бўлса, сотиш нархи 120 000 шартли бирликни ташкил қилади.

Ушбу шартнома тури сўнгги харидорнинг тажрибаси

йўқлиги ёки мижознинг кредитга

бўлган эҳтиёжи туфайли воситачи молия муассасасини ўз ичига олади. Муробаҳа

сотувчи мижозга савдо кредитини тақдим этаётган бир вақтда бу усулда
молиялаштириш нархини сотиб олиш нархига қўшимча сифатида ошкор қилинганлиги

туфайли ҳам кенг тарқалган. Муробаҳани

молиялаштиришда Ислом молиявий

муассасаси молиявий воситачилик функциясини ўз зиммасига олади, бу ерда у

буюртмачидан буюртмани олганидан сўнг керакли товарларни сотиб олади ва уларни
харидорга ўз нархи ва устама нарх бўйича сотади. Фойда ставкаси, тўловлар жадвали ва

молиялаштириш муддати мижозга етказилади

(

Мусаллямова

, 2019).

Муробаҳани молиялаштиришнинг муҳим шартлари ислом иқтисодиёти

тамойиллари ва талабларига мувофиқ қуйидагича белгиланган:

I)

молиялаштириш миқдорини

ифодаловчи сотиб олиш қиймати мижозга ошкор

қилиниши керак;

II)

молиялаштириш

қиймати

тўланмаган

молиялаштириш

суммасидан

олинадиган фоизлар шаклида бўлмаслиги керак;

III)

объектларнинг пайдо бўлиши, хизмат кўрсатиш ва харажат ва фойдани ҳисобга

олиш нуқтаи назаридан шаффофлиги рағбатлантирилади;

IV)

харидор, сотиб олувчи сифатида, маҳсулотнинг ҳар қандай аномалиялари

(меёрдан четга чиқиш) учун сотувчига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ёки шартномани

бекор қилиши мумкин;

V)

харид учун мажбурият шакли сифатида мижоздан

аванс тўлови ёки депозит

олишга рухсат берилади.

Бундан

ташқари,

Ислом

молияси

муассасаси

(банк)

муробаҳани

молиялаштиришганда ва банк товарларни сотиб олганда сотиб олиш билан боғлиқ
барча мажбуриятларни ҳам ўз бўйнига олади. Агар муробаҳа шартномасидан мижоз воз

кечганда, сотиб олиш хавф мажбурияти банк томонидан қопланади.

Муробаҳа

шартномасини молиялаштиришда ислом молия институти учун

молиялаштириш миқдорини тиклаш учун активлар хавфсизлик шакли сифатида гаров
сифатида олиниши мумкин. Мижознинг ўз вақтида тўловни амалга ошириш жараёнида

у тўловга қодир бўлмаган ҳолат юзага келса, молия муассасаси қарздорга тўлов

қулайлигини таъминлаши лозимдир. Бироқ, тўловга қодир қарздор томонидан

кечиктириш ёки ҳуқуқбузарлик хатти

-

ҳаракатларининг ҳар қандай шакли ушбу


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

284

шартномани тўхтатиш ёки белгиланган жарима тўлови учун ҳуқуқнинг юзага келишига
олиб келади. Жарима тўлови молиявий муассаса учун даромад эмас, балки хайрия

сифатида расмийлаштирилади. ИМИ га

сотувчи томонидан олинган ҳар қандай нарх

чегирмаси, масалан,

савдо чегирмаси мижозга фойда келтириши, унинг фойдасига

ишлаши керак.

Мижозга активни сотиб олиш ва сотиш орқали молиялаштиришни таъминлашда

ИМИ активларни қайтариб сотиб олиши тақиқланади ёки аксинча.

Ушбу ҳодиса мижоз

активга эга бўлганда ва уни ишлаб чиқарувчига сотиш ва қайта сотиб олиш орқали

қайта молиялаштиришга интилганда пайдо бўлади. Шу билан бир қаторда, баъзи
ИМИлар мижозга ўз активларини сотиш ва активни мижоздан сотиб олиш орқали

молиялаштиришни таъминлайди. Иккала ҳолатда ҳам ҳақиқий сотиш бўлмайди, чунки

активнинг иқтисодий фойдаси сотувчи томонидан сақланиб қолади (Озиев, 2015).

Муробаҳани молиялаштиришни амалга оширишда учта қадам кузатилади.

Биринчидан, мижоз сотиб олинадиган товарларни аниқлайди. Иккинчидан, ИМИ

мижоздан сотиб олиш буюртмасини олгандан кейин товарларни нақд пулга

сотиб

олади. Ва ниҳоят, товарлар мижозга тақсит

(кўп ҳолларда), нақдини кейин бериш,

дарҳол тўловларидан бири асосида сотилади (сотиб олиш буюртмаси асосида). Ушбу
қадамлар активларни тан олиш ва ўлчаш масалаларида аниқликни талаб этади.

Пул

шаклида бўлмаган активни сотиб олиш нуқтасида ИМИ активни сотиб олинган қиймат

бўйича балансда қайд қилади ва ҳисоботни тақдим этади. Активни баҳолаш бўйича ҳар

қандай ноқулай ва қулай нарх ҳаракати активни мижозга сотишдан олдин ИМИ

балансида акс этади. Шундай ҳолатлардан бири, ИМИнинг актив масаласида
инвентаризация қийматининг ўзгаришига дуч келишидир. Кўп ҳоллатларда молия

муассасаси активни сотиб олиши билан уни тезда мижозга сотиб олиш мажбурияти

билан етказиб бериши орқали ўз хавфларини ҳимоя қилади. Бу хавф таъсирини

камайтиради ва қиймат баланс қийматида

сақланади. Масалан, ускуналар ИМИ

томонидан 50,000 ш.б. учун сотиб олинади. Агар етказиб берилмаслиги сабабли

ускунанинг қиймати 10% га қадрсизланса, ускуналар 45000га

баҳоланади. 5,000 нинг

йўқолиши ИМИ томонидан қопланади. Бошқа томондан, агар мижозга зудлик билан

етказиб берилса, бу қадрсизланишнинг таъсир қилишидан қочади.

Муробаҳани молиялаштиришда молия институти томонидан уни ҳисобга олишда

турли хил ёндашувлар қабул қилинган. Мисол учун, ускунанинг сотиш нархига 20%

фойда белгиланди. Сотиш нархи

-50

000 + 10 000 = 60 000. Молиялаштириш миқдори

тўғрисида ҳисобот амалда фарқ қилади. Масалан, “А” ва “Б” молия институтининг
иккаласи ҳам 50,000

-

ни молиялаштиришнинг ҳақиқий миқдори сифатида ва 500

-

ни

шубҳали қарз

учун тақдим этиш сифатида қабул қилсада, Б молия институти 10000

ш.б.ни кечиктирилган фойда миқдори сифатида тан олади. Кечиктирилган фойдани

ошкор қилиши ўринли бўлади, чунки бу ИМИга фойда миқдорини кузатишга имкон

беради. А молиявий муассасиси ҳолатида

битимни қўллаб

-

қувватлаш учун меморандум

ёзуви тақдим этилади. Битим асосида молиялаштириш миқдори 60,000, шу жумладан

10,000 кечиктирилган фойда ва мижоздан тўлов нуқтасида олинадиган дебиторлик

қарзи сифатида тан олинади. Б муассасанинг ҳисоботи кечиктирилган фойда ва

шубҳали қарз учун таъминотни

олиб ташлаганидан кейин олинадиган соф Муробаҳани

тақдим этади.

Муробаҳа активлари ва муробаҳани молиялаштиришдан олинадиган даромад ҳар

доим савдо ёки молиялаштириш даромади сифатида тан олиш нуқтаи назаридан

муҳокама мавзуси бўлиб келган. Молия муассасасининг балансига товар моддий заҳира
сифатида олинувчи муробаҳа объекти кейинчалик харидорга фойда билан сотилганда,

молия муассасасининг фойдаси савдо фойдаси сифатида

эътироф этилади. Бироқ,

маълум бир ставка бўйича белгиланган молиялаштириш муддати даромадни аниқлаш

учун жуда муҳим жиҳат бўлиб ҳисобланса, бу ҳолатда даромад молиялаштириш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

285

даромади сифатида тан олинади. Юқорида айтиб ўтилганидек, Муробаҳа даромади
шартномада кўрсатилган кечиктирилган Муробаҳа фойдасидан тан олинади. Тан

олинадиган Муробаҳанинг умумий даромади кечиктирилган фойдадан ошмаслиги

керак. Бу Муробаҳадаги ўзига хос хусусият бўлиб, унда фойда миқдори чекланган

ҳисобланашидир,

яъни

дастлабки

тан

олинган

фойданинг

одатда

ўзгартирилмаслигидир

(Хаззар, 2018). Ушбу чегарадан ташқарида тан олинган ҳар

қандай даромад тақиқланади ва бу фоиз ёки судхўрликка ўхшаб кетади. Шу муносабат

билан, ИМИ ҳар бир давр учун ўз вақтида тўловни амалга оширишга ва тўланмаган

молиялаштириш маблағини йиғишга эътибор

қаратиши керак. Ҳисоблаш методига

кўра фойда белгиланган муддат учун ҳисоблаб чиқилади ва тан олинади. Муробаҳани

молиялаштириш даврининг ҳар қандай узайтирилиши кенгайтирилган даврда

ҳисобланган фойда йўқлигини

англатади, чунки умумий фойда келишилган

харажатлардан ва ортиқча ставкадан ошмайди.

ИМИлар даромадларни ҳамда Муробаҳадан фойдани тан олишда турли усулларни

қўллайди. Энг кенг тарқалган усуллар

-

бу ялпи мутаносиб ва доимий фойда даражасига

кўра тан олиш усулларидир.

Ушбу иккита усул қуйида келтирилган:

Ялпи мутаносиб усул:

Сотиб олиш қиймати

-100 000

ш.б.. Муробаҳани мижозга молиялаштириш беш йил

давомида йиллик 10% ставкада амалга оширилади. Шундай қилиб, фойда 10% Х 100,000

Х 5 = 50,000 ш.б.ни ташкил этади. Йиллик тўлов

-

30 000. Муробаҳа дебиторлик

қарзлари

150,000. Шундай қилиб, даромад ҳар

бир тўлов учун 1/3 қисмида тан олинади. Олинган

30,000

ш.б.дан 10,000 ш.б. даромад сифатида тан олинади. Молия муассасаси томонидан

белгиланган муддатдан ўтиб кетиш даражасида тўловни кечиктириш, масалан, уч ойга,

молиялаштириш суммаси тан олинмайди ва даромад тан олинишдан тўхтатилади.

2-

жадвал

5 йиллик тўлов жадвали

Йиллар

Тўлов

Даромад

(10 %)

Асосий суммани

камайиши

Қолдиқ

сумма

100000

1

30000

10000

20000

80000

2

30000

10000

20000

60000

3

30000

10000

20000

40000

4

30000

10000

20000

20000

5

30000

10000

20000

0

Фойда даражасига кўра фойдани тан олиш усулида эса 100000 ш.б.

молиялаштириш миқдори бўлсин. Муробаҳани молиялаштириш мижозга беш йил

давомида йиллик 10% даромадлилик даражасида қилиб белгилансин. Бунда мураккаб

фоиз ставкалар асосида аннуитет тўлов жадвали ишлаб чиқилади. Беш йиллик аннуитет
учун йиллик 10% йиллик аннуитет жадвали асосида йиллик тўлов 26,379ни ташкил

қилади. Муробаҳани молиялаштириш миқдори 131,895 ни ташкил этади ва даромаддан

олинадиган фойда (26,379 Х 5)

-

100,000 = 31,895 ни ташкил қилади. Шундай қилиб,

олинган 26,379 йиллик тўлов учун олинган молиялаштириш миқдорининг 10% даромад

сифатида тан олинади. Биринчи йилда 10,000 ш.б. даромад тан олинади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

286

3-

жадвал

5 йиллик тўлов жадвали

Йиллар

Тўлов

Фоиз

Ставка (10 %)

Асосий суммани

камайиши

Қолдиқ

сумма

100000

1

26379

10000

16379

83621

2

26379

8362

18017

65604

3

26379

6561

19818

45786

4

26379

4579

21800

23986

5

26379

2393

23986

0

Молия органи томонидан белгиланган

муддатдан ортиқ тўловни кечиктириш

ҳолатларида, масалан, уч ой, молиялаштириш миқдори хақиқий деб ҳисобланмайди ва
даромад тан олинишдан тўхтатилади. Кўпгина молия муассасалари учун иккинчи усул

афзал ҳисобланади. Сабаби, бу усулда қопланмаган молиялаштиришнинг 10% даромади

тан олинади. Бироқ, ушбу форматда даромадни ҳисоблаш учун белгиланган устамадан

ошиб кетмаслигини назорат қилиб бориш зарур. Мижоз тўлов жадвалига риоя қилмаса
ва кечикиш белгиланган муддатдан ортиқ бўлса, масалан, 90 кун, молиялаштириш

маълум юрисдикциялар томонидан бажарилмаган деб ҳисобланади ва олинган даромад

тўхтатилади. Бунинг сабаби, даромад чексиз жамғарилмаслиги билан боғлиқдир.

Бундан ташқари, Кенгашнинг қарорларига биноан тўлов шартини бажара оладиган,
аммо бажармаётган мижозлар учун ҳам жазо қўлланилиши мумкин. Бундай жаримани

ҳисоблаш фоиз ҳисоб китобига ўхшамайди. Мисол учун, агар белгиланган муддат учун

тўланмаган қолдиқдан йилига 1% миқдорида бир текис ставкада жарима ундирилса, бу

миқдор ИМИга компенсация сифатида тегишли бўлади. Баъзи ҳолларда бундай
жарималардан тушган тушумлар мониторинг харажатларини қоплаш учун

мўлжалланади, аммо аксарият ҳолларда улар хайрия сифатида тақсимланади.

Хулоса

ва таклифлар.

Демак, муробаҳа даромади ҳисобга олиш усули асосида тан олинади.

Кечиктирилган Муробаҳа даромади даромад олинишига қараб мунтазам камайтириб

борилади. Мижоз тўлов жадвалига риоя қилмаса ва белгиланган муддатдан кўпроқ

кечикиш бўлса, молиялаштириш ишламаётган деб ҳисобланади.

ИМИ активларни сотиб олиш қоидасига кўра активлар шартнома тузиш пайтида

тарихий қиймат бўйича ўлчаниши керак. Мижозга етказиб бериш мажбурияти билан

активлар сотиб олинганидан сўнг, активлар тарихий қиймат ёки соф сотиш

қийматининг қайси бири пастроқ қийматни ташкил этса, ўша қиймат билан ўлчаниши

керак. Агар улар бундай мажбуриятсиз сотиб олинган бўлса, активлар нақд пулдаги
эквивалент қийматида ўлчаниши керак. Бу ҳолатда акnив қийматини белгилаш бўйича

қўшимча ошкор қилиш талаби талаб қилинади. Шартнома тузиш пайтида олинган ҳар

қандай чегирма, масалан, савдо чегирмаси даромад сифатида тан олинмайди, балки

товар нархининг пасайиши сифатида қаралади. Тавсия этилган қоидага кўра ушбу
чегирма бухгалтерия ёзувларида (чегирманинг фойдаси) мижозга ўтказилиши керак

ҳисобланади.

Активлар мижозга устама нарх билан бирга ўтказилади, ИМИ муробаҳа

дебиторлик қарзини таркибида кечиктирилган фойдани қайд этади. Кечиктирилган

фойда тўланмаган муробаҳа дебиторлик қарзи сифатида қайд этилади. Муробаҳа
дебиторлик қарзлари нақд пул эквиваленти қийматида, яъни шубҳали

қарзлар

резерфига камайтирилган ҳолда акс этилиши керак. Муробаҳа молиялаштиришида

актив мижозга кредитга сотилганда, активнинг устига қўйилган устама нарх фойда


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar

www.e-itt.uz

287

белгиси сифатида тан олинади. Агар молиялаштириш бир нечта тўловларни ўз ичига
олиши мумкин бўлса ва кредит муддати битта ҳисобот давридан ошиб кетса, даромад

ҳисобот даври(лар)га мутаносиб равишда тўловлар жадвали билан мунтазам равишда

тақсимланади.

Ҳисобга олиш усулига кўра (яъни товарлар харидорга етказилганда ёки

хизматлар бажарилганда даромад тан олинади, пули келиб тушганда эмас) фойдани
пропорционал даврларга тақсимлаш асосида тан олади, бу ҳолатда пулнинг харидордан

келиб тушгани ёки тушмагани аҳамияncиздир. Ундирилмайдиган дебиторлик қарзлари

учун шубҳали қарзлар резерви кўзда тутилиши лозим ҳисобланади. Касса усулида эса

даромад ва фойда тўловлар келиб тушган пайтдан бошлаб тан олинади, бу Кузатув
Кенгашининг ёки муайян юрисдикция регуляторининг талаби бўлиши мумкин.

Молиялаштириш қиймати, унга тегишли харажатлар ва даромадлар мувофиқлиги

принципи асосида тан олинади.

Ҳисоблашда ҳисоб

-

китоб суммаси тўланмаган молиявий

суммани, шу жумладан, кечиктирилган даромадни ифодалайди. Ҳисоб

-

китоб қилишда

иккита усулга таянилади. Биринчи усул ҳисоб

-

китоб пайтида фойданинг бир қисмини

чегириб ташлашга имкон беради, иккинчиси эса ҳисоб

-

китобдан сўнг фойданинг бир

қисмини ушлаб қолиш (қоплаш) билан тўлиқ ҳисоблашни талаб қилади.

Адабиётлар /

Литература/Reference:

Archer S., Karin R. and T. Al-Deehani. (1998) Financial Contracting, Governance Structures

and the Accounting Regulation of Islamic Banks: an analysis in terms of Agency Theory and

Transaction Cost Economics // Journal of management and Government. Vol. 2.

Archer S.R. and T. Ahmed. (2003) Emerging standards for Islamic financial institutions: the

case of the accounting and auditing organization for Islamic financial institutions/ World Bank,

9.

Cebeci İs. (2010) Modern Islam iktisadı literatüründe murabaha tartışmaları. Doktora tezi.

İstanbul: Marmara üniversitesi.

Kudryashov V.V. (2015) [Institutionalization of Islamic finance: the international and legal

aspects]. Islam v sovremennom mire = Islam in the Modern World, vol. 11, no. 2, pp. 53

64. (In

Russ.) URL:

http://dx.doi.org/10.20536/2074-1529-2015-11-2-53-64

Грицишен Д.А.

(2011)

Регулирование бухгалтерского учета в мусульманских

странах: общая Характеристика // Международный бухгалтерский учет. 2011. №15.

URL: https://cyberleninka.ru/article/n/regulirovanie-buhgalterskogo-ucheta-v-musulmanskih-

stranah-obschaya-

harakteristika (дата обращения: 24.01.2024).

Клеблеева Р.Ш.

(2014)

Исламская модель бухгалтерского учета: предпосылки

возникновения и история развития //Проблемы современной экономики. –

№. 1 (49). –

С.

272

-278.

Мусаллямова М. Ф. и др.

(2019)

Особенности бухгалтерского учета и оценки

специфических исламских финансовых инструментов.

Озиев Г.

(2015)

Контрактная основа исламского банкинга / Г. Озиев, М. Яндиев –

М.:

Исламская кн. –

110 с.

Султанбекова Д.Н.

(2017

) Особенности исламской модели бухгалтерского учета.

Хаззар М.Э., Михеева И.Е., Алексеева Д.Г.

(2018)

Правовые

особенности этического

(исламского) банкинга (на примере договора мурабаха) //Вестник Пермского
университета. Юридические науки. –

№. 39. –

С. 134

-145.

Библиографические ссылки

Archer S., Karin R. and T. Al-Deehani. (1998) Financial Contracting, Governance Structures and the Accounting Regulation of Islamic Banks: an analysis in terms of Agency Theory and Transaction Cost Economics // Journal of management and Government. Vol. 2.

Archer S.R. and T. Ahmed. (2003) Emerging standards for Islamic financial institutions: the case of the accounting and auditing organization for Islamic financial institutions/ World Bank, 9.

Cebeci İs. (2010) Modern Islam iktisadı literatüründe murabaha tartışmaları. Doktora tezi. – İstanbul: Marmara üniversitesi.

Kudryashov V.V. (2015) [Institutionalization of Islamic finance: the international and legal aspects]. Islam v sovremennom mire = Islam in the Modern World, vol. 11, no. 2, pp. 53–64. (In Russ.) URL: http://dx.doi.org/10.20536/2074-1529-2015-11-2-53-64

Грицишен Д.А. (2011) Регулирование бухгалтерского учета в мусульманских странах: общая Характеристика // Международный бухгалтерский учет. 2011. №15. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/regulirovanie-buhgalterskogo-ucheta-v-musulmanskih-stranah-obschaya-harakteristika (дата обращения: 24.01.2024).

Клеблеева Р.Ш. (2014) Исламская модель бухгалтерского учета: предпосылки возникновения и история развития //Проблемы современной экономики. – №. 1 (49). – С. 272-278.

Мусаллямова М. Ф. и др. (2019) Особенности бухгалтерского учета и оценки специфических исламских финансовых инструментов.

Озиев Г. (2015) Контрактная основа исламского банкинга / Г. Озиев, М. Яндиев – М.: Исламская кн. – 110 с.

Султанбекова Д.Н. (2017) Особенности исламской модели бухгалтерского учета.

Хаззар М.Э., Михеева И.Е., Алексеева Д.Г. (2018) Правовые особенности этического (исламского) банкинга (на примере договора мурабаха) //Вестник Пермского университета. Юридические науки. – №. 39. – С. 134-145.