Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
244
АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ: СОЛИҚ СОЛИШ ВА ҲИСОБ
ЮРИТИШ МАҚСАДИДА
Аминбоев Жалолиддин Отабек ўғли
Тошкент молия институти
Аннотация.
Ушбу мақолада
асосий воситалар ҳисоби, жумладан, бухгалтерия
ҳисоби ва солиқ
мақсадларида асосий воситалар амортизацияси ҳисоби каби масалалар
бўйича ўрганишлар келтирилган. Ўрганишлар асосий
воситалар ҳисобини бухгалтерия
ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида юритиш бўйича хулосалар шакллантирилган.
Калит сўзлар
:
асосий воситалар ҳисоби, солиқ мақсадларида асосий воситалар
амортизацияси ҳисоби, бухгалтерия ҳисобини юритиш
мақсадларида асосий воситалар
амортизацияси ҳисоби.
УЧЕТ ОСНОВНЫХ СРЕДСТВ: ДЛЯ ЦЕЛЕЙ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ
И БУХГАЛТЕРСКОГО УЧЕТА
Аминбоев Джалалуддин Отабек угли
Ташкентский финансовый институт
Аннотация.
В данной статье проведено исследование учета основных средств, в
том числе бухгалтерского учета и учета амортизации для целей налогообложения. В
результате исследований сформированы выводы по счету основных средств для целей
бухгалтерского учета и налогообложения.
Ключевые слова
:
учет основных средств, учет амортизации основных средств для
целей налогообложения, учет амортизации основных средств для целей бухгалтерского
учета.
FIXED ASSET ACCOUNTING: FOR TAXATION AND ACCOUNTING PURPOSES
Aminboev Jalaluddin Otabek ugli
Tashkent Financial Institute
Abstract.
This article provides a study of fixed asset accounting, including accounting and
depreciation accounting for tax purposes. Studies have formed conclusions on the main fixed
assets account for the purposes of accounting and taxation.
Keywords:
accounting for fixed assets, accounting for depreciation of fixed assets for tax
purposes, accounting for depreciation of fixed assets for accounting purposes.
I SON - YANVAR, 2024
UO‘K:
336.225.4
244-250
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
245
Кириш.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолият турларига кўра, асосий воситалардан
самарали ва унумли фойдаланиши, уларнинг ҳисобини тўғри ташкил қилиш асосида
амортизация харажатларини оптималлаштириш, солиқ солишга оид айрим масалалар,
жумладан, фойда солиғи базасини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис,
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳам ҳисобни тўғри юритиш орқали
харажатни оптималлаштириш, ҳам солиқ солишни ҳисобга олиш асосида солиқ
харажатларини оптималлаштириш имконияти мавжуд.
Хўжалик юритувчи субъектларда активлардан фойдаланишда амортизация
қилинадиган активлар таннархга таъсир қилади. Бу эса, фойда суммаси ҳамда фойда
солиғи базасига тўғридан тўғри таъсир қилади. Шунинг учун, амортизация
қилинадиган активлар ҳисоби ҳақида сўз юритилганда уни бухгалтерия ҳисоби юритиш
ҳамда солиққа тортиш нуқтаи назаридан алоҳида ҳисоби юритилиши лозимлигини
инобатга олиш лозим.
Бугунги кунда ўрганишлардан кўришимиз мумкинки, аксарият ҳолларда асосий
воситалар эскириши ҳисоби бухгалтерия ҳисоби нуқтаи назаридан ўрганилган ҳамда
меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам айнан шу ҳисоб нуқтаи назаридан мажбурий ва
тавсиявий нормалар келтирилган. Аслида эса, бугунги талабдан келиб чиққан ҳолда
асосий воситалар ҳисоби бир вақтнинг ўзида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби
нуқтаи назаридан ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Адабиётлар шарҳи.
Асосий воситалар амортизацияси масаласи доимий равишда ўрганиш объекти
сифатида кўрилган. Ушбу масала маҳаллий ва хорижий олимлар, амалиётчилар
томонидан ўрганилиб, турлича муносабатлар билдирилган.
Бир қанча олимларнинг
ишланмаларида амортизация ҳисоблашнинг у ёки бу усулини қўллашнинг аҳамияти
билан бирга, жадаллашган усулни қўллашнинг афзаллиги ва зарурияти ҳақида сўз
юритилади. Жумладан,
Насриддинов
(2019)
томонидан алоҳида тармоқларнинг ишлаб
чиқариш қувватларидан
фойдаланишнинг ҳозирги даражаси ҳамда мавжуд асосий
капиталлардан фойдаланиш, улар тақсимланишининг эришилган самарадорлиги
масалалари қўриб чиқилган, барча асосий воситаларга жадаллашган амортизация
усулини қўллаш
бўйича амалий
амалий таҳлиллари олиб борилган (Насриддинов, 2019).
Муаллиф томонидан олиб борилган изланиш асосида жадаллашган амортизация
усулларини қўллаш миллий иқтисодиётда фаолият юритаётган корхоналар
рақобатбардошлигини оширишга, бозор талабига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқаришга
ҳамда корхонанинг реал амалиётда модернизациялашув жараёнини тезлаштиришга
ундаши бўйича хулосага келган.
Муаллиф Ж.Насриддиновнинг фикрларига қисман қўшилиш мумкин. Чунки, тўлиқ
қўшилиш учун бошқа маълумотларни ҳам ўрганиш лозим бўлади. Яъни, агарда
корхонада ишлатилаётган асосий воситалар иш қуввати ва ишлаб чиқариш ҳажмида
номутаносиблик бўлиб, кўп ишлатилаётган бўлса жадаллашган усулни қўллаш ўзини
оқлайди. Акс ҳолда ишлаб чиқарилаёган маҳсулот таннархини ошиб кетишига олиб
келиши мумкин. Бунинг учун эса, ҳар бир асосий восита тури ва ишлаб чиқариш
жараёнини аниқ ўрганиш ва ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида хулоса чиқариш мақсадга
мувофиқ.
Муаллиф бошқа бир мақоласида жадаллашган амортизацияни асосий
капиталларнинг белгиланган
норматив хизмат муддати таққосланганда
улар баланс
қийматини ишлаб чиқариш харажатларига тўлиқ ўтказилиши таъминланилишига кўра
мақсадли усул ҳисобланишини таъкидлаб ўтган (Насриддинов, 2023). Ушбу
муаллифнинг битта қўшимча фикрини қўллаб
-
қувватлаш мумкин. Яъни, юқорида
таъкидлаб ўтдикки, жадаллашган усулни қўллаш асосий воситалардан меъёридан
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
246
кўпроқ фойдаланилганда мақсадга мувофиқ деб. Аммо, Насриддинов
(2023)
асосий
воситалардан фойдаланишнинг кейинги даврларида олдинги даврларга қараганда
кўпроқ жорий ёки капитал таъмирлаш харажатлари пайдо бўлишини инобатга олган
ҳолда
жадаллашган усулни қўллаш мақсадга мувофқлигини асослаган.
Яна бир муаллиф Муcтaфaқулoв
(2014)
тoмoнидaн acocий кaпитaлгa жaдaллaшгaн
aмopтизaция уcулини қўллaш вa шу opқaли инвecтициялap oқимини кўпaйтиpиш,
aйниқca, қишлoқ хўжaлигигa жaлб қилинaдигaн инвecтициялapнинг янaдa кўпpoқ
қиcмини acocий кaпитaлгa қapaтиш мaқcaдгa мувoфиқлигини тaъкидлaб, бу жapaён,
ўзининг ижoбий нaтижacини бepиш билaн биpгa иқтиcoдий бapқapopликкa
эpишишнинг мaқбул уcуллapидaн экaнлиги эътироф этилади (Муcтaфaқулoв, 2014).
Фикримизча, бу борада, яъни, жaдaллaшгaн aмopтизaция уcулини қўллaш доимо
кутилган натижани бермаслигини, аксинча, агар ишлаб чиқариш ҳажми кам бўлса,
таннарх ошиб кетишини ҳам инобатга олиш
лозим.
Aбдуллaeв
(2018)
жaдaллaшгaн
aмopтизaция
уcулини
қўллaшни
paғбaтлaнтиpишдa aлoҳидa ёндaшувлap ишлaб чиқилиши бўйича ўз фикрларини
келтириб ўтган (Aбдуллaeв, 2018). Албатта, агар жaдaллaшгaн aмopтизaция уcулини
қўллaшда алоҳида шартлар, ёндашувлар ишлаб чиқилса,
тармоқлар, соҳалар, асосий
воситаларнинг турлари кесимида бу усул самарали бўлиши мумкин.
Тулягaнoв
(2016)
acocий вocитaлapгa эcкиpиш ҳиcoблaшнинг aниқ уcуллapини
қўллaш улapдaн caмapaли фoйдaлaнишгa oлиб кeлиши тўғpиcидa тўхтaлиб, acocий
вocитaлapгa aмopтизaция ҳиcoблaшнинг муaллaқ шaкллapини бeлгилaшни тaклиф
этaди (Тулягaнoв, 2016).
Юқоридагилардан кўришимиз мумкинки, бир қанча муаллифлар асосий воситалар
амортизациясини ҳисоблашда жадаллашга усулни қўллаш мақсадга мувофиқлигини
таъкидлаб ўтган. Бироқ, фикримизча,
асосий воситаларга амортизация ҳисоблашда уни
бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки солиқ солиш, солиқ ҳисобини юритиш мақсадида
эканлигидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Бухгалтерия ҳисобини юритиш нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, 5
-
сонли
бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига кўра, асосий воситалар
-
корхона
томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб
чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва
ижтимоий
-
маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб
туриладиган моддий активлар ҳисобланади (БҲМС, 5)
78
.
Ушбу таърифдан кўришимиз мумкинки, асосий воситалар хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятида узоқ муддат хизмат қилади ва ўзининг қийматини ишлаб
чиқарилаётган маҳсулот, иш, хизматлар таннархига ёки ишлатилишига қараб бошқа
харажатларга ҳисобдан чиқаради.
Шу билан бирга, 5
-
сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида асосий
воситалар актив сифатида тан олишга
корхонага келгусида актив билан боғлиқ
иқтисодий наф келиб тушишига ишонч бўлиши ва актив қийматини аниқ баҳолаш
мумкин бўлиши каби талаблар ҳам киритиб ўтилган (БҲМС, 5)
79
.
Демак, асосий воситани бирор мақсадда хизмат қилишидан ташқари ундан наф
олиш ва унинг қийматини баҳолай олиш талаб ҳам мавжуд.
Бундан келиб чиқадики,
асосий воситага 5
-
сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида берилган
таъриф ва уни актив сифатида тан олиш талаби алоҳида ҳолда унинг мазмунини тўлиқ
ифода этмайди.
78
5-
сонли Асосий воситалар номли БҲМС.
79
5-
сонли Асосий воситалар номли БҲМС.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
247
Чунки, асосий восита узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда
маҳсулот
ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд
маъмурий ва ижтимоий
-
маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш
учун тутиб турилиши мумкин, бироқ, у келгусида иқтисодий наф олишга
мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Мисол учун, хайрия мақсадларида, турли тадбирлар
учун мўлжалланган асосий воситалардан келадиган иқтисодий нақ нолга тенг, бироқ
корхона бу асосий воситаларни тутиб туради. Бунинг сабаби, таърифда
келтирилганидай, ижтимоий
-
маданий вазифаларни амалга ошириш ҳисобланади.
Бундан ташқари асосий воситаларни моддий актив таркибига киритиш учун ҳам
айрим талаблар бор. Бунга, стандартда келтирилган ва бир вақтнинг ўзида хизмат
қилиш муддати ҳамда унинг қиймати бўйича келтирилган талабни киритиш мумкин.
Яъни, 5
-
сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига кўра, бир йилдан ортиқ
хизмат муддати ва бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикасида
(харид пайтида) белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг эллик бараваридан ортиқ
бўлган буюмлар киритилиши келтириб ўтилган.
Ушбу мезондаги бир йилдан ортиқ хизмат қилиш талаби асосий воситага берилган
таърифда ҳам ўз аксини топган. Бироқ унинг қийматига қўйилган талаб, амалиётда
аксарият ҳолларда ишламайди. Бунинг сабаби, биринчидан,
солиқ қонунчилигида
амортизация ҳисоблаш мақсадида асосий воситаларни аниқ рўйхати белгиланиши
бўлса, иккинчидан, бошқа бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (жумладан,
21-
сонли БҲМС)да асосий воситаларнинг гуруҳи келтирилганлигидир.
21-
сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида келтирилган асосий
воситанинг таркибини кўрадиган бўлсак, у ерда қиймати нисбатан 5
-
сонли БҲМСдагига
тўғри келмайдиган активлар ҳам асосий воситалар таркибига киритилган. Шу боис,
асосий воситани актив сифатида тан олиш
учун битта меъёр ёки битта аниқ ҳуқуқий
ҳужжат мавжуд эмас.
Шу билан бирга асосий воситани моддий актив сифатида тан олиш мезонларидан
бири, яъни, унинг қиймати бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон
Республикасида (харид пайтида) белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик
бараваридан ортиқ бўлиши, унинг қийматини минимал миқдори корхона томонидан
белгилаш ҳуқуқи берилганлиги боис ўз аҳамиятини йўқотади.
Бу эса, асосий воситаларни актив сифатида тан олишни нафақат назарий, услубий,
ҳуқуқий балки
ҳисоб юритиш ва солиқ солиш мақсадларида кўриб чиқиш заруриятини
келтириб чиқаради.
Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандартларида асосий воситаларни актив сифатида тан олиш мезонлари ҳисоб
юритиш нуқта назаридан берилган. Айни пайтда мамлакатимизда молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида ҳисобот тузиш жорий
қилинаётганлигини инобатга оладиган бўлсак, молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари талабларини ҳам ўрганиб чиқишимиз мақсадга мувофиқ.
16-
сонли молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига кўра, маҳсулотларни ишлаб
чиқариш, етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш, ижарага бериш ёхуд маъмурий
мақсадларда фойдаланиш учун тутиб туриладиган активлар ҳисобланиб, бир даврдан
ортиқ муддат давомида фойдаланилиши кутиладиган активлар ҳисобланади
(МҲХС,
16)
80
.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида бир давр дейилганда бир йилни
тушунилишини ҳисобга олсак, халқаро ва миллий стандартларда деярли бир
-
бирига
яқин таърифлар берилганлигини кўришимиз мумкин.
80
16-
сонли МҲХС
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
248
Молиявий
ҳисоботнинг миллий ва халқаро стандартларида асосий влситаларга
берилган таъриф ва унинг мазмунини қуйидаги жадвалда аниқроқ кўришимиз мумкин
(1-
жадвал).
1-
жадвал
Молиявий ҳисоботнинг миллий ва халқаро стандартларида асосий
воситаларга қўйилган талаблар ва унинг иқтисодий моҳияти
81
№
БҲМС бўйича
МҲХС бўйича
1
бир йилдан ортиқ хизмат муддати
Бир
даврдан
ортиқ
муддат
фойдаланиш
2
корхона томонидан узоқ муддат давомида
хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот
ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки
хизматлар
кўрсатиш
жараёнида
ёхуд
маъмурий
ва
ижтимоий
-
маданий
вазифаларни амалга ошириш мақсадида
фойдаланиш учун тутиб туриладиган
моддий активлар
маҳсулотларни ишлаб чиқариш,
етказиб
бериш,
хизматлар
кўрсатиш,
ижарага бериш ёхуд
маъмурий
мақсадларда
фойдаланиш
учун
тутиб
туриладиган активлар
Юқоридаги жадвалдан кўришимиз мумкин, амалдаги ҳолатга қарайдиган бўлсак,
бизнинг бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида келтирилган таъриф тўлиқроқ.
Чунки, ижтимоий
-
маданий мақсадларда ҳам фойдаланиши мумкинлиги қўшимча
қилинган. Бироқ, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига кўра ҳам мазкур
мақсадларда тутиб турилган активлар асосий воситалар таркибига киритилади, гарчи
таърифда бундай жумла келтирилмаган бўлса ҳам. Шу билан бирга хизматлар кўрсатиш
кенг тушунча бўлиб, маҳсулот етказиб бериш, ижарага беришни ҳам хизмат кўрсатишга
киритишимиз мумкин. Шуларни ҳисобга олсак, асосий воситага берилган таъриф, янаям
аниқроқ ва ихчамроқ бўлади
.
Бизнинг фикримизча, ҳисоб юритиш нуқтаи назаридан асосий воситаларга
қуйидагича таъриф бериш мақсадга мувофиқ: асосий воситалар бир
даврдан
ортиқ
хизмат қиладиган, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ёки
ижтимоий
-
маданий
мақсадларда фойдаланалидиган моддий активлардир.
Бироқ бу таъриф айнан асосий воситаларни корхона бухгалтериясида ҳисоб
юритиш мақсадида бўлиб, солиқ солиш, солиқ солинадиган базани аниқлаш мақсадида
фойдаланилса унинг мазмуни тўғри келмаслиги мумкин. Шу
боис, асосий воситаларга
солиқ солиш ва ҳисоб юритиш мақсадида алоҳида таъриф бериш мақсадга мувофиқ.
Солиқ солиш мақсадида асосий воситаларга
таъриф бериш, солиққа тортиш, солиқ
базасини шакллантириш мақсадида берилади. Амалдаги солиқ кодексида,
таклифимизга кўра, берилган таъриф айнан солиқ солиш мақсадида берилган бўлиб,
унга кўра, “Ўзбекистон Республикасида бирлик (тўплам) учун белгиланган (асосий
восита сифатида эътироф этилган санадаги), қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг
эллик баравари миқдоридан
юқори бўлган, солиқ тўловчида мулк ҳуқуқи асосида турган
(агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса) ва солиқ
тўловчи
томонидан товарларни ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий
-
бошқарув эҳтиёжлари учун узоқ вақт (давомийлиги ўн икки ойдан ортиқ вақт)
мобайнида фойдаланиладиган мол
-
мулк солиқ солиш мақсадларида асосий восита деб
эътироф этилади” (Кодекс, 2023).
81
БҲМС ва МҲХС асосида муаллиф томонидан тайёрланган
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
249
Мазкур таърифдан кўринадики, асосий воситаларга берилган таъриф солиқ солиш
мақсадида бўлиб, бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадига тўғри келмайди. Бунинг
боиси, биринчидан мазкур қонунчилик нормасида базавий ҳисоблаш миқдорига
боғланиши, айнан солиқ кодекси 306
-
моддасида гуруҳларга ажратилиб, рўйхати
келтирилган бир қанча асосий воситаларга мос келмайди. Шу билан бирга, солиқ
тўловчи томонидан товарларни ишлаб чиқариш, маъмурий ва бошқарув мақсадларидан
тутиб туриши дейилиши ижтимоий
-
маданий мақсадларда тутиб туриладиган моддий
активларга нисбатан тўғри келмайди. Яъни, агар солиқ кодексида таърифга қарайдиган
бўлсак, бир хўжалик юритувчи субъектдаги маданий тадбирларни ўтказадиган бино
амортизация қилинадиган активлар таркибига киритилмаслиги керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилишимиз мумкинки, асосий воситалар
ҳисобини юритишда солиқ солиш ва ҳисоб юритиш мақсадида алоҳида эътибор
қаратиш мақсадга мувофиқ.
Шу билан бирга бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида асосий
воситаларнинг фойдали хизмат муддати тўғрисидаги масалалар ҳам келтирилган
бўлиб, унга кўра, фойдали хизмат муддати
-
корхона активдан фойдаланадиган вақт
даври ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот
(ишлар ва хизматлар) миқдори ҳисобланиб, қўшимча қуриш, қўшимча асбоб
-
ускуналар
билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш ва техник қайта
қуроллантириш бўйича ишлар тугатилганидан сўнг фойдаланишга киритилган асосий
воситалар учун фойдали хизмат муддати бўлиб ушбу ишлар тугатилганидан сўнг
мазкур асосий воситалар фойдаланишга киритилган пайтдан бошлаб корхона
томонидан асосий воситалардан фойдаланиладиган вақт даври ёки корхона ушбу
асосий воситалардан фойдаланишдан олишни кутаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар)
миқдори ҳисобланши белгиланган.
Бироқ,
мазкур норма бўйича ҳам бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ солиш
мақсадида ҳисоб юритишда ўзига хос фарқлар мавжуд. Солиқ кодексига кўра (306
-
модда) амортизация қилинадиган активларга амортизациянинг энг юқори нормаси
белгиланган бўлиб, шундан келиб чиқиб унинг фойдали хизмат муддатини белгилаб
олиш мумкин. Корхона биноси мисолида оладиган бўлсак, 5 фоиз бўлиб, унинг фойдали
хизмат муддатини 20 йил деб олиш мумкин.
Аммо, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида унинг ҳақиқатда ишлаши,
хизмат қилиши бирламчи мезон ҳисобланади ҳамда бинонинг хизмат қилишидан келиб
чиқиб норма белгиланади. Юқоридаги мисолга кўра, маданий тадбирларни ўтказиш
учун мўлжалланган бино билан ишлаб чиқариш биносининг фарқи бор, албатта.
Хулоса ва таклифлар.
Ўрганишлар асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
1.
Асосий воситаларга жaдaллaшгaн aмopтизaция уcулини қўллaш самарали
бўлиши учун, асосий воситанинг фойдали хизмат муддати, ундан фойдаланиш меъёри,
ишлаб чиқариш ҳажми каби бошқа кўрсаткичлар ҳам инобатга олиниши лозим. Акс
ҳолда таннарх ошиб кетишига олиб келади.
2.
Ҳисоб юритиш нуқтаи назаридан асосий воситаларга бир даврдан ортиқ ишлаб
чиқариш, хизмат кўрсатиш ёки ижтимоий
-
маданий мақсадларда фойдаланалидиган
моддий активлар дея таъриф бериш мақсадга мувофиқ.
3.
Солиқ солиш мақсадида берилган таърифдан эса, унинг қиймати билан боғлиқ
меъёрни чиқариб ташлаш лозим. Бу солиқ солиш мақсадида амортизация
харажатларини чегириш билан боғлиқ чалкашликларнинг келиб чиқишини олдини
олади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
250
Адабиётлар /
Литература/Referenc
e:
Абдуллаев С. (2018) // Ялпи ички маҳсулотнинг тақсимланишида амортизация
ажратмаларининг улуши ва ундан самарали фойдаланиш йўллари. Бизнес
-
эксперт.
1/2018. Б
-67-70.
Кодекс, (2023) Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси. Lex.uz.
16/12/2023
Мустафақулов Я.
(2014)
Асосий капитални янгилашда жадаллашган амортизация
тўловларини иқтисодий аҳамияти // Молия. 1/2014.
Насриддинов Ж.
(20
23) Асосий капиталга амортизация ҳисоблаш ва ундан самарали
фойдаланиш имкониятлари// Экономика и социум
. 2/2023.
Насриддинов Ж.И.
(2019)
Корхоналарда амортизация сиёсати ва уни
такомиллаштириш йўллари. Иқтисод ва молия / Экономика и финансы, 2(122).
Туляганов А.
(2016)
Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ва унга
таъсир этувчи омиллар. // Молия. 5/2016.
