Авторы

  • Фарходжон Очилов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44852

Ключевые слова:

сравнительная информация сравнительные показатели сравнительная финансовая отчетность финансовое положение финансовая устойчивость

Аннотация

Важно провести проверку правильности, точности и правдивости сравнительной информации, включенной в финансовую отчетность хозяйствующих субъектов. Принимая это во внимание, в данной статье основное внимание уделяется процессам оценки сравнительной информации, получению достоверных аудиторских доказательств сравнительной информации и проведению аналитических процедур. Также на основе сравнительного анализа финансовой отчетности хозяйствующих субъектов даются предложения и рекомендации для формирование достоверных выводов об их финансовом состоянии.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

437



АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВЛАРИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРДАГИ ҚИЁСИЙ

АХБОРОТЛАРНИ БАҲОЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

PhD,

доцент

Очилов Фарходжон Шавкатжон ўғли

Тошкент молия институти

Аннотация.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларига

киритилган қиёсий ахборотларнинг тўғрилигини, аниқлигини ҳамда ҳаққоний ёритиб
берилганлигини аудиторлик текширувидан ўтказиш

муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Буни инобатга олган ҳолда мазкур мақолада айнан қиёсий ахборотларни баҳолаш, қиёсий

ахборотлар тўғрисида ишончли аудиторлик далилларини олиш ва таҳлилий амалларни

ўтказиш жараёнларига тўхталиб ўтилган. Шунингдек, хўжалик юритувчи
субъектларнинг молиявий ҳисоботлари қиёсий таҳлили асосида уларнинг молиявий

ҳолати тўғрисида ишончли хулосаларни шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар

келтириб ўтилган.

Калит сўзлар

:

қиёсий ахборот, қиёсий кўрсаткичлар, қиёсий молиявий

ҳисоботлар, молиявий ҳолат, молиявий барқарорлик, аудитнинг халқаро стандартлари,
молиявий ҳисобот, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари, аудиторлик

хулосаси.

НАПРАВЛЕНИЯ ПО ОЦЕНКЕ СРАВНИТЕЛЬНОЙ ИНФОРМАЦИИ В ФИНАНСОВОЙ

ОТЧЕТНОСТИ ПРИ АУДИТОРСКИХ ПРОВЕРКАХ

PhD,

доцент

Очилов Фарходжон Шавкатжон угли

Ташкентский финансовый институт

Аннотация.

Важно провести проверку правильности, точности и правдивости

сравнительной информации, включенной в финансовую отчетность хозяйствующих
субъектов. Принимая это во внимание, в данной статье основное внимание уделяется

процессам оценки сравнительной информации, получению достоверных аудиторских

доказательств сравнительной информации и проведению аналитических процедур.

Также на основе сравнительного анализа финансовой отчетности хозяйствующих

субъектов даются предложения и рекомендации для формирование достоверных
выводов об их финансовом состоянии.

Ключевые слова

:

сравнительная информация, сравнительные показатели,

сравнительная финансовая отчетность, финансовое положение, финансовая

устойчивость, международные стандарты аудита, финансовая отчетность,
международные стандарты финансовой отчетности, аудиторское заключение.

I SON - YANVAR, 2024

UO‘K:

657.625

437-444


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

438


DIRECTIONS FOR EVALUATING COMPARATIVE INFORMATION IN FINANCIAL

STATEMENTS DURING AUDITS

PhD, associate professor

Ochilov Farxodjon Shavkatjon ugli

Tashkent institute of finance,

Abstract.

It is important to audit the correctness, accuracy and truthfulness of the

comparative information included in the financial statements of economic entities. Taking this

into account, this article focuses on the processes of assessment comparative information,
obtaining reliable audit evidence on comparative information, and conducting analytical

procedures. Also, based on the comparative analysis of the financial statements of economic

entities, suggestions and recommendations are given for drawing reliable conclusions about their
financial position.

Keywords:

comparative information, corresponding figures, comparative financial

statements, financial position, financial stability, international standards on auditing, financial

statement, international standards of financial statements, audit report.

Кириш.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги

хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш уларнинг

молиявий ҳисоботларидан ички ҳамда ташқи фойдаланувчиларнинг бошқарув

қарорларини қабул қилишлари учун муҳим аҳамият касб этади. Бозор муносабатлари
шароитида молиявий ҳисобот ахборотларидан фойдаланувчилар муайян хўжалик

юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолати ва уларнинг фаолияти тўғрисида батафсил

маълумот олишдан манфаатдордирлар.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг муваффақиятли фаолият юритиши учун

уларнинг молиявий ҳолатини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва молиявий

-

хўжалик

жараёнларини сифатли баҳолаш асосида асосланган иқтисодий қарорлар қабул қилиш

долзарб ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини таҳлил

қилишнинг аҳамияти, унинг кўрсаткичлари нафақат корхона менежерлари, балки унинг
мавжуд ва потенциал ҳамкорлари (кредиторлар, мижозлар, мол етказиб берувчилар ва

бошқалар) учун ҳам муҳим бўлганлиги сабабли долзарблиги ортади.

Жаҳонда иқтисодий жиҳатдан ночор хўжалик юритувчи субъектларнинг сони

ортиб бораётганлиги уларнинг молиявий ҳолатини объектив ҳамда аниқ баҳолашни
тақозо этади. Мазкур ҳолатлар хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолати

мониторингини ҳамда аудиторлик текширувларини ўтказиш тартиб

-

қоидаларини

янада такомиллаштиришни талаб қилмоқда.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини ва уларнинг

мажбуриятларини аудиторлик текширувидан ўтказишда қиёсий ахборотларни
таснифлаш, таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш аудиторларнинг энг муҳим вазифаларидан

саналади.

Адабиётлар шарҳи.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг мажбуриятлари миқдори уларнинг

молиявий

ҳолатига таъсир қилувчи энг асосий кўрсаткичлардан биридир. Хорижий ва маҳаллий

олимлар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг «молиявий ҳолати»

тушунчасига ўринли ҳамда асосли таърифлар бериб ўтилган ва улар қуйида
келтирилган.

Иқтисодчи олима Жамбекованинг

(2001)

таъкидлашича, «молиявий ҳолат

-

корхонанинг молиявий ресурслари мавжудлиги ва фойдаланилишини акс эттирувчи

кўп ўлчамли иқтисодий кўрсаткич»дир.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

439


Ковалевнинг

(1994)

фикрига кўра, «молиявий ҳолат

-

молиявий ресурслар

мавжудлиги, жойлаштирилиши ва фойдаланилишини акс эттирувчи кўрсаткичлар

мажмуи».

Маркарьян ҳамда Герасименколар

(1997)

«молиявий ҳолатни корхонанинг қарз

мажбуриятларини қайтариш қобилиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар мажмуи» дея
таърифлаганлар.

Етук иқтисодчи олим Савицкаянинг

(1998)

талқинига кўра, «молиявий ҳолат

-

бозор субъектининг молиявий муносабатлари ва унинг ўз фаолиятини муайян санадаги

ҳолати бўйича молиялаштириш қобилиятини акс эттирувчи иқтисодий категория»дир.

Быкадоров ҳамда Алексеевлар

(1999)

«молиявий ҳолат бозорда корхонанинг

ишончлилиги, рақобатбардошлиги, барқарорлигининг энг муҳим тавсифи … маблағлар

(активлар) ва уларни шакллантириш манбалари (ўз капитали ва мажбуриятлар, яъни
пассивлар) жойлаштирилиши ва фойдаланилиши билан тавсифлашган».

Хорижий иқтисодчи олимлардан бири Балабанов

(1994)

эса, «молиявий ҳолат

-

корхонанинг молиявий рақобатбардошлиги (яъни тўлов қобилияти, кредитга

лаёқатлилиги), молиявий ресурслар ва капиталдан фойдаланиш, давлат ва бошқа

хўжалик юритувчи субъектлар олдида ўз мажбуриятларини бажариш қобилияти» дея
таъриф берган.

Терехин, Моисеев, Терехин ва Циганковлар

(1998)

ўз асарларида «молиявий ҳолат

-

бизнес бўйича ҳамкор, капитал инвестициялаш объекти, солиқ тўловчи сифатида

фирманинг реал ва потенциал молиявий имкониятлари» эканлигини асослашган.

Руденко ҳамда Аванесов

(1996)

каби олимлар «молиявий ҳолат хўжалик юритувчи

субъект ўз фаолиятини молиялаштириш қобилияти бўлиб, корхонанинг нормал ишлаб

чиқариш, тижорат ва бошқа турдаги фаолияти учун зарур молиявий ресурслар билан

таъминланганлигини, уларни жойлаштириш ва фойдаланиш самарадорлиги ҳамда

мақсадга мувофиқлиги, бошқа хўжалик субъектлари билан ўзаро молиявий
муносабатлар, тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлик билан тавсифланишини

таъкидлашган».

Безруких, Ивашкевич, Кондраков ва бошқалар

(1996)

ҳам ўз асарларида

«молиявий ҳолат хўжалик юритувчи субъект маблағлари (активлари) ва уларни
шакллантириш манбалари (ўз капитали ва мажбуриятлари, яъни пассивлари)

жойлаштирилиши ва фойдаланилиши билан тавсифланишини келтириб ўтган».

Россиялик иқтисодчи олимлар Шеремет ҳамда Негашев

(1999)

ўзларининг

иқтисодий адабиётларида «молиявий ҳолат корхонанинг активлари ва пассивлари
структураси, яъни корхонанинг маблағлари ва уларнинг манбалари мутаносиблиги

билан ифодаланади деб кўрсатган.

Шунингдек, мамлакатимизнинг бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит

ихтисослиги бўйича етук иқтисодчи олимлари ҳам “молиявий ҳолат” тушунчасига

ўзларининг илмий ёндашувлари бўйича фикрларини келтириб ўтган.

Хусусан, Рахимов

(2015)

ўз асарида Хўжалик

юритувчи субектларнинг молиявий

ҳолати юзасидан объектив ахборотларни олиш йўлларини белгилаб берувчи таҳлил

усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин: молиявий ҳисоботни ўқиш, горизонтал

таҳлил, вертикал таҳлил, тренд таҳлили, қиёсий таҳлил, омилли таҳлил ва молиявий
коэффициентлар таҳлили кабилар тўғрисида фикрларини илгари сурган.

Яна бир иқтисодчи олимлар гуруҳи Ваҳобов, Ишонқулов ҳамда Иброҳимовлар

(2013)

иқтисодий адабиётларда «Корхонанинг молиявий ҳолати иқтисодий категория

сифатида корхонанинг ўз фаолиятини юритиш, ривожлантириш ва ўз

-

ўзини

молиялаштириш имкониятлари юзасидан капиталнинг ҳолатини характерлайди.

Корхона молиявий ҳолати –

бу корхонанинг ривожини таъминлайдиган, фойда ва

капитал ўсишига асосланган ҳолда, мавжуд риск даражасида пул маблағларини қўйиш,

тақсимлаш ва ишлатишдир».


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

440


Пардаев, Исроилов ҳамда Исроиловлар

(2017)

ҳам «молиявий барқарорлик

коэффициентлари гуруҳи

компания

эгалари

ва

кредиторлар

ўртасидаги

таваккалчиликнинг қандай тақсимланганлигини кўрсатади. Унда молиявий қарамлик

ва молиявий мустақиллик, активларнинг қарамлик коэффициенти, фоизни қоплаш

коэффициенти каби коэффициентлардан фойдаланиш таклиф қилинган».

Шунингдек инглиз олими Harvey R.Campbell

(2011)

«молиявий ҳолат

-

бу

ташкилотнинг активлари, мажбуриятлари ва хусусий капиталининг жорий қолдиқлари.

Бу маълумотлар молиявий ҳисоботлардан бири бўлган балансда қайд этилади.

Ташкилотнинг молиявий ҳолати ҳисоботнинг сарлавҳасида кўрсатилган санадаги
балансда кўрсатилади» деб таъкидлаган.

Michael Buckle, James Seaton, Stephen Thomas (2016)

каби олимлар эса, «молиявий

ҳолат

-

бу ташкилотнинг активлари, мажбуриятлари ва капиталининг жорий

қолдиқлари ҳисобланиб, бу, одатда, тақдим этилган маълумотлардан бир қатор
молиявий кўрсаткичларни ҳисоблаш, натижаларни тенденция бўйича ўрганиш ва

фаолият натижаларини бошқа корхоналар фаолият натижалари билан солиштиришни

англатади» деган ғояларни илгари сурган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, молиявий ҳолат хўжалик юритувчи

субъектларнинг молиявий ресурсларини тақсимлаш ҳамда улардан ўринли ва мақсадли

фойдаланишни таъминловчи иқтисодий категориядир деб хулоса қилсак, мақсадга

мувофиқ бўлади.

Тадқиқот методологияси.

Мазкур илмий тадқиқот ишида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий

ҳисоботларидаги

қиёсий

ахборотларнинг

шаклланиши

ҳамда

молиявий

ҳисоботлардаги қиёсий ахборотларни аудиторлик текширувидан ўтказиш масалалари

аудитнинг халқаро стандартлари, иқтисодий адабиётлар ҳамда норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар асосида таҳлил қилинди. Тадқиқот жараёнида синтез, индукция, дедукция,

таққослаш, гуруҳлаш

усулларидан фойдаланган

ҳолда хулосалар шакллантирилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Халқаро

капитал

ва

кредит

бозорининг

ривожланиши,

хорижий

инвестицияларнинг кўпайиши, экспорт

-

импорт операцияларининг жадаллашуви,

трансмиллий корхоналар ролининг ортиб бориши билан молиявий ҳисоботларни

тузишнинг халқаро стандартларини қўллаш, ҳисоб маълумотларининг қиёсийлигини
таъминлаш зарурияти тобора ортиб бормоқда. Фойдаланувчилар учун ахборотларни

тақдим этишнинг энг муҳим воситаси бу молиявий ҳисоботлардир.

Молиявий ҳисоботда

тақдим этиладиган ахборотлар асосида хўжалик юритувчи

субъектларнинг

молиявий

ҳолатига

баҳо

бериш

мумкин.

2

-

жадвалда

“Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг бухгалтерия баланси пассив
моддалари таҳлили келтирилган.

“Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг бухгалтерия баланси

маълумотларига эътиборимизни қаратсак, 2018 йил 1 январь ҳолатига жами

мажбуриятлар баланс жамига нисбатан 98,4 %ни ташкил қилганини кўришимиз
мумкин. Шу даврда, “Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг ўз

маблағлари манбаи атиги 1,6 %ни ташкил этган.

2022 йил 1

-

январ ҳолатига эса, умумий мажбуриятлар баланс жамига нисбатан 96,3

фоизни ташкил қилган. Ўз маблағлари манбаси 2022 йилда 3,7 фоизни ташкил
қилмоқда. Лекин, мазкур ҳолатлар “Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти

учун салбий кўрсаткич ҳисобланиб, унинг тўловга қобилиятлилик даражасининг

пасайишига олиб келади (2

-

жадвал).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

441


2-

жадвал

“Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг бухгалтерия

балансини пассив моддаларининг таҳлили

152

Мол

-

мулкни

ташкил

топиш

манбаи

-

нинг

таркиби

2018 йил

1 январ

ҳолатига

2019 йил

1 январ

ҳолатига

2020 йил 1

январ

ҳолатига

2021 йил

1 январ

ҳолатига

2022 йил

1 январ

ҳолатига

Ўзгариши

2022 йилда 20

18

йилга нисбатан

(+,-)

Сумма,

мин

г

сў

м

Са

лмоғ

и, %

Сумма,

м

и

нг

сў

м

Са

лмоғ

и, %

Сумма,

мин

г

сў

м

Са

лмоғ

и, %

Сумма,

мин

г

сў

м

Са

лмоғ

и, %

Сумма,

мин

г

сў

м

Са

лмоғ

и, %

Сумма, мин

г

сў

м

Са

лмоқдаги

,

%

Бази

сга

ни

сба

тан

ўс

и

ш

и

, %

1. Ўз

маблағ

-

ларининг

манбалари

246983

3

1,6

859834

5

5,4

183739

28

9,4

393151

49

18,1

130775

23

3,7

106

076

90

2,1

429,5

2. Мажбу

-

риятлар

Шу
жумладан:

154020

773

98,4

149506

026

94,6

177968

412

90,6

177409

566

81,9

339420

067

96,3

185399

294

-2,1

120,4

а) узоқ

муддатли
мажбу

-

риятлар

115181

1

0,7

118045

4

0,7

508604

8

2,6

118873

6

0,5

0

0,0

-115

1811

-0,7

-100,

0

б) жорий
мажбу

-

риятлар

152868

962

97,7

148325

572

93,

9

172882

364

88,

0

176220

830

81,

4

339420

067

96,3

186551

105

-1,4

122,0

Баланс
пассиви

-

нинг
ЖАМИ:

156490

606

100

158104

371

100

196342

340

100

216724

715

100

352497

590

100

196006

984

0

125,3

Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш мураккаб

ва кўп меҳнат талаб қиладиган жараён бўлиб, маълум бир фойдаланувчининг

эҳтиёжларини қондирадиган таҳлил услубиётини танлаш ва фойдаланувчилар

томонидан молиявий кўрсаткичларни талқин қилишнинг асослилиги билан

тавсифланади. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини янада батафсил ўрганиш

учун қиёсий ахборотлар ва қиёсий молиявий ҳисоботларни таҳлил қилиш талаб
этилади.

Қиёсий

ахборотларни ёки молиявий ҳисоботларни таҳлил қилишда “Қиёсий

ахборот –

қиёсий кўрсаткичлар ва қиёсий молиявий ҳисоботлар” номли 710

-

сон

аудитнинг халқаро стандартидан фойдаланилади ҳамда мазкур аудитнинг халқаро
стандарти орқали хўжалик юритувчи субъектларнинг қиёсий молиявий ҳисоботлари ва

қиёсий ахборотларига нисбатан аудиторларнинг хатти

-

ҳаракатлари

тартибга

солинади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларида тақдим этиладиган

қиёсий

ахборотлар молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўйиладиган асосий

152

“Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

442


талаблар билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Мазкур қиёсий ахборотлар аудиторлик
текширувида қиёсий кўрсаткичлар ва қиёсий молиявий ҳисоботларга ажратилган ҳолда

баҳоланади.

Юқорида келтирилган қиёсий ахборотлар, одатда, қонун ҳужжатларида назарда

тутилса, айрим жабҳаларда аудит келишуви шартларида ҳам назарда тутилиши мумкин.

Турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг қиёсий

молиявий ҳисоботлари ҳамда қиёсий кўрсаткичлари аудиторлик текширувида ёки

аудиторлик ҳисоботида қуйидагича фарқланади:

1.

Қиёсий кўрсаткичларга нисбатан молиявий ҳисоботлар бўйича аудитор фикри

фақат жорий даврга тегишли бўлади;

2.

Қиёсий молиявий ҳисоботларга нисбатан аудитор фикри мазкур молиявий

ҳисоботлар қайси даврлар учун тақдим этилган бўлса, шу даврларнинг ҳар бирига
тегишли бўлади.

Молиявий ҳисоботлардаги қиёсий ахборотларни аудиторлик текширувидан

ўтказишдан асосий мақсад шундан иборатки, қиёсий ахборотлар тўғрисида етарли

ҳамда сифатли аудиторлик далилларини олиш ҳамда қиёсий ахборотларга нисбатан

тегишли аудиторлик фикрини шакллантириш ҳисобланади.

Қуйидаги 1

-

расмда қиёсий ахборотлар тавсифи келтирилган:

1-

расм. Қиёсий ахборотлар тавсифи

153

Юқорида келтирилган расмда қиёсий кўрсаткичлар қиёсий суммалар ва очиб

кўрсатиладиган маълумотларнинг тафсилотлар даражаси асосан жорий давр

кўрсаткичлари билан боғлиқ равишда аниқланади

.

Қиёсий

молиявий ҳисоботлар эса,

ўтган даврлардаги молиявий ҳисоботларга киритилган маълумотлар ҳажми жорий давр
молиявий ҳисоботларидаги маълумотлар билан таққослаш имконининг мавжудлиги

билан тавсифланади.

153

“Қиёсий ахборотлар

-

қиёсий кўрсаткичлар ва қиёсий молиявий ҳисоботлар” номли 710

-

сон аудитнинг халқаро

стандарти асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

443


Молиявий ҳисоботларга киритилган қиёсий ахборотларни аудиторлик

текширувидан ўтказишда аудиторлар аудитнинг халқаро стандартларига таяниши

лозим. Аудитор молиявий ҳисоботлардаги қиёсий ахборотларни тўғри ва ҳаққоний

ёритиб берилганлиги тўғрисида фикр билдиришда

710-

сон “Қиёсий ахборот

қиёсий

кўрсаткичлар ва қиёсий молиявий ҳисоботлар” номли аудитнинг халқаро
стандартининг қуйидаги аудитнинг халқаро стандартлари билан боғлиқлигини ҳамда

мувофиқлигини таҳлил қилиши лозим (2

-

расм).

2-

расм. Молиявий ҳисоботлардаги қиёсий ахборотларни аудитнинг халқаро

стандартлари асосида текшириш йўналишлари

154

Фикримизча, мазкур жараёнда аудитор молиявий ҳисоботларга қиёсий ахборот

киритилганлиги ҳамда мазкур ахборот тегишли тартибда таснифланганлигини

аниқлаб олиши зарур. Шунингдек, аудитор қиёсий ахборот олдинги даврларда тузилган

молиявий ҳисоботлардаги тегишли суммалар билан мос келишини ҳамда молиявий
ҳисоботлардаги қиёсий ахборотни акс эттиришга асос бўлувчи ҳисоб сиёсати ўтган

йиллар учун тузилган ҳисоб сиёсати билан мувофиқлигини ҳамда маълумотлар
ҳаққоний ёритиб берилганлигини қайта кўриб чиқиши лозим.

Таъкидлаш жоизки, аудиторлик текширувида молиявий ҳисоботларга киритилган

қиёсий ахборотларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжудлиги аниқланиши ҳам мумкин.
Бундай ҳолларда аудиторлар қиёсий ахборотлардаги муҳим бузиб кўрсатишларни

аудиторлик хулосасига бевосита таъсирини аниқлаши ҳамда мазкур ахборот

тўғрисидаги етарли ва мос аудиторлик далилларини олиш учун “Таҳлилий амаллар”

номли 520

-

сон аудитнинг халқаро стандартига мувофиқ қўшимча аудит амалларини

бажаришлари лозим ҳисобланади.

Молиявий ҳисоботларга ўзгартириш киритилганида олдинги давр бўйича илгари

эълон қилинган аудиторлик хулосасида фикрни модификациялашга сабаб бўлган

масала ҳал этилмаган бўлса, аудитор жорий давр молиявий ҳисоботлари бўйича аудитор
фикрини модификация қилишга мажбур ҳисобланади.

Хулоса ва таклифлар.

1.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлиги уларнинг молиявий

ҳолати барқарорлигига бевосита боғлиқдир. Ўз навбатида, молиявий ҳолат барқарорлигига

154

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

444


эришишда ресурслардан оқилона фойдаланиш, бухгалтерия ҳисоби ишларини тўғри
ташкил этиш муҳим ҳисобланади. Аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик

текширувларини ўтказиш жараёнида молиявий ҳисобот ахборотларининг ишончлилигини
тасдиқлаш ва фаолият узлуксизлигига баҳо беришда молиявий ҳолат таҳлилини амалга

ошириш лозим. Мазкур жараёнда таҳлилий амалларни қўллаш орқали молиявий ҳолатни

ифодаловчи кўрсаткичларга баҳо бериш ишончли аудиторлик хулосасини шакллантиришга
замин яратади.

2.

Аудиторлик текширувларида таҳлилий амалларни қўллаш жараёнида турли

хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлил
қилиниши лозим. Таҳлил жараёнида қиёсий ахборотларни жамлаган ҳолда қиёсий

кўрсаткичларга баҳо бериш зарур. Аудиторлик текширувларида қиёсий кўрсаткичларга

баҳо бериш бой берилаётган имкониятларни аниқлаш, фаолиятни тўғри режалаштириш ва
истиқболни белгилашга хизмат қилади.

3.

Молиявий ҳолат таҳлилида қиёсий кўрсаткичларга баҳо беришда аудитнинг

халқаро стандартлари талабларига риоя этиш зарур. Мазкур жараён бир нечта аудитнинг
халқаро стандартлари талабларини уйғунлаштирган ҳолда кўриб чиқишни тақозо этади.

Хусусан, молиявий ҳисоботдаги қиёсий ахборотларни текширишда ҳисобот санасидан

кейинги ҳодисаларни инобатга олиш ва фаолият узлуксизлигига раҳна солувчи омилларга
оқилона баҳо бериш зарур. Мазкур жиҳатлар аудиторлик рискининг пасайишига ва аудит

иши сифатининг ошишига олиб келади.

A

дабиётлар

/

Литература

/Reference:

Harvey, Campbell R. (2011).

Position

. Financial Glossary. Nasdaq.

Michael J. Buckle, James Seaton, and Stephen Thomas. (2016) CFA Institute Investment

Foundation

Chapter 7: Financial Statements. Page 198, CFA Institute.

Ochilov , F.S. ugli. (2023). IMPROVING THE AUDIT OF LIABILITIES. SCHOLAR, 1(29), 4

10.

Retrieved from https://researchedu.org/index.php/openscholar/article/view/5107

Pardayev M.Q., Isroilov J.I., Isroilov B.I. (2017) Iqtisodiy tahlil. O

quv qo

llanma. -T.: Print Line

Group, -533 b.

Балабанов И.Т.

(1994)

Анализ и планирование финансов хозяйствующего субъекта. –М

.:

Финансы и статистика, стр

4.

Безруких Н.С., Ивашкевич В.Б., Кондраков Н.П. и др.; (1996) Бухгалтерский учет: учебник

/ Под. Ред. П.С.Безруких.

-

М.: Бухгалтерский учет, стр 527.

Быкадоров В.Л., Алексеев П.Д.

(1999)

Финансово

-

экономическое состояние предприятия:

практическое пособие.

-

М.: ПРИОР, стр

7.

Ваҳобов А.В., Ишонқулов Н.Ф., Иброҳимов A.T.

(2013)

Молиявий ва бошқарув таҳлили.

Дарслик.

-T.:

ИҚТИСОД

-

МОЛИЯ,

-

600 б.

Жамбекова Р.Л. (2001) Методика системной экономической диагностики предприятия:

Дисс. д

-

р. экон. наук. СПб., стр 185

-186.

Ковалев В.В. (1994) Анализ финансового состояния и прогнозирование банкротства.

СПб.: Аудит Ажур, стр 163.

Маркарьян Э.А., Герасименко Г.П. (

1997

) Финансовый анализ.

-

М.: ПРИОР,. стр

41.

Рахимов M.

(2015)

Иқтисодиёт субъектлари молиявий ҳолатининг таҳлили. Ўқув

қўлланма. –

T.:

Иқтисод

-

молия,

-

290 б.

Руденко В.Г., Аванесов Э.Т.

(1996)

Финансово

-

экономические расчеты: Анализ

инвестиций и контрактов. Невинномысск: НГТ, стр

37.

Савицкая Г.В.

(1998)

Анализ хозяйственной деятельности предприятий АПК: учебник.

Минск: ИП «Экоперспектива»,

стр

272.

Терехин В.И., Моисеев С.В., Терехин Д.В., Циганков С.Н.

(1998) Финансовое управление

фирмой / Под. Ред. В.И.Терехина. –М.: Экономка, стр

62.

Шеремет А.Д., Негашев Е.В.

(1999)

Методика финансового анализа

. -

М.: ИНФРА

-

М,. стр

139.

Библиографические ссылки

Harvey, Campbell R. (2011). “Position”. Financial Glossary. Nasdaq.

Michael J. Buckle, James Seaton, and Stephen Thomas. (2016) CFA Institute Investment Foundation – Chapter 7: Financial Statements. Page 198, CFA Institute.

Ochilov , F.S. ugli. (2023). IMPROVING THE AUDIT OF LIABILITIES. SCHOLAR, 1(29), 4–10. Retrieved from https://researchedu.org/index.php/openscholar/article/view/5107

Pardayev M.Q., Isroilov J.I., Isroilov B.I. (2017) Iqtisodiy tahlil. O‘quv qo‘llanma. -T.: Print Line Group, -533 b.

Балабанов И.Т. (1994) Анализ и планирование финансов хозяйствующего субъекта. –М.: Финансы и статистика, стр 4.

Безруких Н.С., Ивашкевич В.Б., Кондраков Н.П. и др.; (1996) Бухгалтерский учет: учебник / Под. Ред. П.С.Безруких. -М.: Бухгалтерский учет, стр 527.

Быкадоров В.Л., Алексеев П.Д. (1999) Финансово-экономическое состояние предприятия: практическое пособие. -М.: ПРИОР, стр 7.

Ваҳобов А.В., Ишонқулов Н.Ф., Иброҳимов A.T. (2013) Молиявий ва бошқарув таҳлили. Дарслик. -T.: ИҚТИСОД-МОЛИЯ, -600 б.

Жамбекова Р.Л. (2001) Методика системной экономической диагностики предприятия: Дисс. д-р. экон. наук. СПб., стр 185-186.

Ковалев В.В. (1994) Анализ финансового состояния и прогнозирование банкротства. СПб.: Аудит Ажур, стр 163.

Маркарьян Э.А., Герасименко Г.П. (1997) Финансовый анализ. -М.: ПРИОР,. стр 41.

Рахимов M. (2015) Иқтисодиёт субъектлари молиявий ҳолатининг таҳлили. Ўқув қўлланма. –T.: Иқтисод-молия, -290 б.

Руденко В.Г., Аванесов Э.Т. (1996) Финансово-экономические расчеты: Анализ инвестиций и контрактов. Невинномысск: НГТ, стр 37.

Савицкая Г.В. (1998) Анализ хозяйственной деятельности предприятий АПК: учебник. Минск: ИП «Экоперспектива», стр 272.

Терехин В.И., Моисеев С.В., Терехин Д.В., Циганков С.Н. (1998) Финансовое управление фирмой / Под. Ред. В.И.Терехина. –М.: Экономка, стр 62.

Шеремет А.Д., Негашев Е.В. (1999) Методика финансового анализа. -М.: ИНФРА-М,. стр 139.