Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
551
МАҲАЛЛА ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
-
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ
БАРПО ЭТИШДА ЭНГ МУҲИМ ПОЙДЕВОР
DSc
Умарова Гўзал Гайратовна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Aннотация
.
Мазкур мақолада Ўзбекистондаги маҳаллалар инфратузилмаларини
янада яхшилаш масалалари чуқур таҳлил этилган ҳамда бу масала бўйича таклиф ва
тавсиялар берилган.
Калит сўзлар:
маҳалла, инфратузилма, маҳалла тизими, маҳалла тизими
инфратузилмалари, инфратузилма хизматлари, маҳаллалар инфратузилмасини
ривожлантириш
,
маҳаллалар
инфратузилмасини яхшилаш, инфратузилманинг
самарадорлиги, маҳаллий кенгашлар, ижтимоий
-
маиший инфратузилма.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ИНФРАСТРУКТУРЫ МАХАЛЛИ –
САМЫЙ ВАЖНЫЙ
ФУНДАМЕНТ СТРОИТЕЛЬСТВА НОВОГО УЗБЕКИСТАНА
DSc
Умарова Гузал Гайратовна
Ташкентский государственный экономический университет
A
ннотация
.
В данной статье глубоко анализируются вопросы дальнейшего
совершенствования инфраструктуры махаллей в Узбекистане и даются предложения и
рекомендации по этому вопросу.
Ключевые слова:
махалла, инфраструктура, система махалли, инфраструктура
системы махалли, инфраструктурные услуги, развитие инфраструктуры махалли,
улучшение инфраструктуры махалли, эффективность инфраструктуры, местные
советы, социальная и бытовая инфраструктура.
IMPROVING MAHALLA INFRASTRUCTURE - IS THE MOST IMPORTANT
FOUNDATION FOR CONSTRUCTION OF NEW UZBEKISTAN
DSc
Umarova Guzal Gayratovna
Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article deeply analyzes the issues of further improving the infrastructure of
mahallas in Uzbekistan and provides suggestions and recommendations on this issue.
Key words:
mahalla, infrastructure, mahalla system, mahalla system infrastructure,
infrastructure services, development of mahalla infrastructure, improvement of mahalla
infrastructure, infrastructure efficiency, local councils, social and household infrastructure.
UO‘K: 332.1/338.49
I SON - YANVAR, 2024
551-558
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
552
Кириш
.
Маълумки, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022
-
2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан юртимиз маҳаллаларидаги объектларда
қурилиш
-
таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳудудларда маҳаллалар
инфратузилмасини ривожлантириш бўйича белгиланган чора
-
тадбирлар ижросини
назорат қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Сенат аъзолари ҳудудларга
чиқиб, ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш,
ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш борасидаги лойиҳалар ижросининг
боришини ўрганмоқдалар. Мазкур жараёнга халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари
депутатлари ҳамда лойиҳалар ижроси учун масъул идора ва ташкилотлар вакиллари
жалб этилган (Қарор,
2022)
.
Дарҳақиқат, маҳалла Ватан ичра кичик ватан, аждодларимизнинг юксак
тафаккурини, урф
-
одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган маскан ҳисобланади.
Бугунги кунда юртимиздаги ислоҳотлар жараёнида миллий қадриятларимизни
муносиб давом эттиришда маҳалла тизимининг ўрни беқиёс.
Ўзини
-
ўзи бошқаришнинг ноёб тизими бўлган маҳалланинг нуфузини ошириш,
уни чинакам халқ виждонига айлантириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш,
моддий
-
техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида кейинги
йилларда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишлар аввало бандликни таъминлаш,
ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, хотин
-
қизлар, ёшлар, нуроний отахон ва
онахонларга манзилли ёрдам кўрсатиш, фуқароларни замонавий касб
-
ҳунар ва
тадбиркорликка ўқитиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда маънавий
-
маърифий
тадбирлар билан уйғун ҳолда олиб борилаётгани диққатга сазовордир.
Айниқса, барча соҳа ва йўналишлар бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизими кенг
жорий этилиб, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин
-
қизлар фаоли, ёшлар етакчиси
ҳамда профилактика инспекторидан иборат таъсирчан тузилма фаолияти йўлга
қўйилгани ижобий самара бермоқда. Бунинг тасдиғини маҳаллаларда тадбиркорлик
ривожланиб, янги иш ўринлари, доимий даромад манбалари яратилаётгани, барқарор
ижтимоий
-
маънавий муҳит мустаҳкамланиб, жиноятчилик камайиб бораётгани
мисолида кўриш мумкин. Биргина ўтган йилнинг ўзида маҳалла фаоллари кўмагида юз
минглаб ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминлангани, 9 минг 400 дан ортиқ
маҳалланинг қарийб 3 мингтаси ёки 31 фоизида жиноят содир этилишига йўл
қўйилмагани шундан далолат беради.
Маҳаллаларни обод қилиш, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш
борасидаги ишларимиз мамлакатимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, халқимиз турмуш
даражаси ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Бу ҳақда сўз юритганда,
2022 йилда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ҳамда бошқа дастурлар доирасида
бюджетдан ажратилган қарийб 27 триллион сўм маблағ ҳисобидан 4 мингта маҳаллада
кенг кўламли қурилиш ва ободончилик ишлари амалга оширилгани, юзлаб мактаб,
боғча, тиббиёт масканлари барпо этилгани ва янгилангани, электр энергияси, ичимлик
суви, табиий газ ва иссиқлик таъминоти, йўл ва транспорт тизимлари фаолияти
яхшиланганини таъкидлаш лозим. 2023 йил –
“Инсонга эътибор ва сифатли таълим
йили”да ушбу мақсадлар
учун яна 5 минг 800 та маҳаллага 30 триллион сўм маблағ
йўналтирилди. Энг муҳими, юртдошларимизнинг ижтимоий фаоллиги, ўз маҳалласи, эл
-
юртимиз тақдири ва келажагига дахлдорлик ҳисси ортиб бормоқда. Бу борада
“Ташаббусли бюджет” дастури жорий этилгани муҳим роль ўйнамоқда. Ушбу дастур
доирасида илгари сурилаётган таклифлар асосида аҳоли ҳаётига тааллуқли кўпгина
долзарб масалалар ўз вақтида ва самарали ҳал этилмоқда.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
553
Адабиётлар шарҳи.
Биринчи Президентимиз Каримов
(1998) маҳалланинг моҳияти ва аҳамиятига
қуйидагича баҳо
берган: «Ўз
-
ўзини бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва
қадриятларига жуда хос бўлган усули —
маҳаллалар тизими сўнгги йилларда жуда катта
нуфузга эга бўлиб бормоқда. Улар амалда ўз ҳуқуқларидаги барча ишлар учун
масъулдирлар. Зеро, маҳалланинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Унинг нуфузини
кўтариш, билингки, нафақат иқтисодий, нафақат ижтимоий, балки бу сиёсий,
тарбиявий, улкан маънавий масаладир. Биз маҳаллаларга шу нуқтаи назардан
қарашимиз лозим».
Президентимиз Мирзиёев (2023) маҳаллани қуйидагича таърифлайди: “Миллий
ўзлигимиз тимсоли бўлган маҳаллаларимиз гўзал ва бетакрор Ватанимизда тинчлик ва
аҳиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик маконига айлангани билан албатта барчамиз
фахрланамиз”.
«Инфратузилма
(лотинча “infra” –
остида) —
ишлаб чиқариш ва товар
муомаласи,
шунингдек, инсон ҳаёт
фаолияти учун зарур бўлган меъёрий шароитни
таъминлашга
хизмат қилувчи турли
-
туман ёрдамчи хизмат кўрсатувчи соҳалар (ташкилот, корхона
ва
муассаса) мажмуи; номоддий ишлаб чиқариш сектори. Инфратузилма хизматлари
моддий шаклга эга бўлмаган товарлар бўлиб, улар ҳаётий эҳтиёжларни қондиради.
Инфратузилма зарурий шарт бўлганидан унинг ишлаб туришини таъминлашга
иқтисодий ресурсларнинг бир қисми жалб этилади. Инфратузилма хизмат кўрсатиш
соҳасига кўра
(ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи
соҳалар —
юк ташиш транспорти, электр
таъминоти, йўл хўжалиги, сув
хўжалиги, омбор
хужалиги, илмий конструкторлик хизмати, ахборот
хизмати ва
б.) ва
ижтимоий
-
маиший инфратузилма (аҳолига хизмат кўрсатиб, унинг эҳтиёжини
қондирувчи соҳалар —
маориф, соғлиқни сақлаш, жисмоний
ва спорт, маиший
ва бошқалар)га ажралади. Инфратузилма хизмати товар бўлганидан олди
этилади. Унинг асосий вазифаси инсонга хизмат кўрсатиш, аммо бу иш пулли, бепул ва
имтиёзли тарзда бажарилиши мумкин. Инфратузилма хизматларини характерига кўра
гурухлаганда бозор
ажралиб туради. Чунки унда бозор
муносабатларини амалга оширувчи хизматлар кўрсатилади. Қайси даражада хизмат
кўрсатилишига кўра, корхона, тармоқ ишлаб чиқариш мажмуалари ва ҳудудий
инфратузилма ҳам мавжуд. Инфратузилма соҳасида яратилган хизматлар ишлаб
чиқариш ва инсон учун наф келтиради. Инфратузилма хизмат кўрсатишини ташкил
этиш учун маблағлар сарфланади. Шунинг учун уларни ҳисоблаш мумкин ва улар ялпи
таркибига киритилади. Инфратузилмани яратувчи меҳнат
ҳам унумли
ҳисобланади. Инфратузилманинг самарадорлиги кўрсатилган хизматларнинг сарф
-
харажатларга нисбати орқали аниқланади».
Етакчи маҳаллий олимларимиз
-
Салимов ва Урақовлар (2014) маҳалла
и
нфратузилмаси
нинг моҳиятини ёритишда қуйидагича таъриф берганлар: “Ижтимоий
инфратузилма мураккаб вазифалар тизимидан иборат бўлиб, унда барча унсурлар ўзаро
боғланганки, улардан бирининг ривожланишдан ортда қолиши бошқаларидан
самарасиз фойдаланилишига сабаб бўлади. Шу боисдан маҳалла ижтимоий
инфратузилмасининг мажмуа тарзида ривожланишини таъминлаш муҳим ишдир”.
Тадқиқот методологияси
.
Ушбу мақолада тизимли, илмий мушоҳада, иқтисодий статистик, корреляцион
-
регрессион, иқтисодий математик, SWOT таҳлил, монографик тадқиқот, статистик
танланма, гуруҳлаш, қиёслаш, экспертлар баҳоси каби усуллардан кенг фойдаланилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
554
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев: “Маҳалланинг ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётимиздаги
ролини янада ошириш бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади”, деб
таъкидлади. Шу мақсадда маҳалла фуқаролар йиғинига ўзи жойлашган ҳудуддаги халқ
депутатлари маҳаллий кенгашлари сессияларига таклифлар киритиш, кенгаш
қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқи
берилмоқда. Шунингдек, аҳоли ўртасида эътирозларга сабаб бўлаётган ижтимоий
муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш учун маҳалла раиси томонидан муҳокамалар
ўтказиш, ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари
раҳбарларининг ахборотларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилиб, “маҳалла назорати”
ва “маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилди.
2023 йил тарихимизда биринчи марта тажриба тариқасида ҳар бир ҳудуддаги
битта туманда “маҳалла бюджети” тизими ўрнатилиб, мол
-
мулк ва ер солиғининг бир
қисмини маҳаллаларнинг ўзида қолдириш кўзда тутилди. Бу эса маҳаллаларимиз
ҳудудидаги мавжуд муаммоларни бевосита улар томонидан мустақил ҳал этилишида
муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тажрибанинг амалий натижаларига қараб, келгусида уни
бутун республикамизда йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқилди.
Бир сўз билан айтганда, маҳаллаларни фуқаролик жамиятининг таянч устунига,
чинакам халқчил тузилмага айлантириш учун барча чора
-
тадбирларни кўриш мумкин.
Шаҳар ва қишлоқларимиз, овул
ва маҳаллаларимизда умумхалқ ҳашарлари, улкан
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. “Яшил макон”
умуммиллий лойиҳаси доирасида миллионлаб кўчатлар экилмоқда, янги боғ ва
хиёбонлар барпо этилмоқда.
Бугунги тинч, эркин ва осуда ҳаётимизни қадрлаш, маҳаллаларда, бутун
юртимизда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, меҳр
-
оқибат муҳитини
мустаҳкамлаш, ёлғиз кексалар, эҳтиёжманд оилалар, бемор ва ногирон инсонларни ҳар
томонлама қўллаб
-
қувватлаш бўйича эзгу ва савоб ишлар кучайтирилмоқда.
Янги Ўзбекистонни барпо этишда биз учун энг муҳим ва асосий пойдевор бу –
халқ
овози, халқ фикри устувор бўлган маҳалладир.
Камбағалликни қисқартириш борасида
комплекс ёндашув
ва ностандарт усуллар
жорий этилди. Бир ҳақиқатни аниқ тушуниб олиш керак –
камбағаллик масаласи
кредит, ижтимоий нафақа ёки уй бериш билан ўз
-
ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Бунинг
учун таълим, соғлиқни сақлаш, касб
-
ҳунарга ўқитиш, ичимлик сув, энергия ва йўл
инфратузилмаси билан боғлиқ комплекс муаммоларни ҳал этиб бориш керак.
Нима учун “темир дафтар” жорий этилди? Бундан мақсад –
эҳтиёжманд аҳолини
тўғри аниқлаш ва шу асосда улар билан манзилли ишлашни ташкил этишдир.
2024 йил мобайнида тўлиқ ишга тушадиган “Ижтимоий реестр”да “темир
дафтар”даги барча маълумотлар қамраб олиниб, эҳтиёжманд оилаларга 30дан зиёд
ижтимоий хизматлар электрон шаклда кўрсатилади.
Биринчи навбатда, камбағал аҳолининг асосий эҳтиёжларини кафолатли
таъминлаш лозим. Бу
масалада халқаро экспертлар билан чуқур таҳлил асосидаги
ҳисоб
-
китоблар якунига етказилмоқда. 2024 йил 1 мартдан бошлаб аҳолининг минимал
истеъмол харажатлари миқдори эълон қилинади.
Ҳукумат икки ой муддатда ижтимоий кафолатларни бир тизимга келтириб, уларни
минимал меъёрлар даражасида босқичма
-
босқич таъминлаш бўйича дастур ишлаб
чиқади.
“Темир дафтар”га киритилган ҳар бир фуқарони камбағалликдан чиқариш бўйича
“мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида янги механизм жорий
этилади.
Камбағалликдан чиқиб кетиш учун энг муҳим омил –
бу инсоннинг интилиши, ўз
кучига таянган ҳолда, аниқ мақсад сари ҳаракати бўлиши керак. Шу мақсадда жорий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
555
2024 йилда маҳаллаларда аҳолини касб
-
ҳунарга ўқитиш бўйича мингдан зиёд
марказлар ташкил этилади. Бунда касб
-
ҳунарга ўқитилган ҳар бир шахс учун ўқув
марказларига 1миллион сўмгача субсидия берилиб, бунинг учун бюджетдан
100миллиард сўм ажратилади. Ўқув курсларини тамомлаб, ўз бизнесини бошламоқчи
бўлган фуқароларга асбоб
-
ускуна харид қилиш учун 7миллион сўмгача субсидиялар
берилади.
Шунингдек, ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб
чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган оилаларга 10сотихдан 1гектаргача ер
майдонлари ажратилади.
Эҳтиёжманд аҳоли бандлигини таъминлашга Бандликка кўмаклашиш ҳамда
Жамоат ишлари жамғармаларидан 500миллиард сўм йўналтирилади. Пандемия
шароитида ўз ишини йўқотган аҳолини камбағалликка тушиб қолишига йўл қўймаслик
керак. Шунинг учун 2024 йилдан янгича тизим жорий этилади. Унга кўра, вақтинча
ишсизлик нафақаси 3 баробар оширилади ва бунда 6 та ҳужжат талаб этиладиган эски
бюрократик тартиб бекор қилинади.
Камбағалликни қисқартириш борасида ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатга баҳо бериш,
амалга оширилаётган ишлар ижросини назорат қилиш Олий Мажлис палаталари ва
маҳаллий Кенгашларнинг диққат марказида бўлади.
Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими бир ой муддатда ўз ҳудудида камбағалликни
қисқартириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиб, унинг ижроси бўйича ҳар чоракда
маҳаллий Кенгашларда ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали халққа ҳисобот
бериб боради. Бу масала барча раҳбарларнинг биринчи даражали вазифаси ва иш
самарасини баҳолайдиган асосий мезонга айланади.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан 2023 йилда “Обод хонадон
-
обод кўча
-
обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича республикамизнинг 56 маҳалласида
кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Қабул қилинган
дастурга мувоффиқ Сирдарё вилоятда ҳам 4 та маҳалла қамраб олинган бўлиб, улар
Ховос туманидаги "Оқчангал", Сайхунобод туманидаги "Янги ҳаёт", Оқолтин туманидаги
"Мустақиллик" ва Гулистон туманидаги "Иноқлик" маҳаллаларидир. Ҳозирда ушбу
МФЙларда жами 13 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Уларнинг
барчасида “хонадонбай” ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф
этиш мақсадида ҳар бир маҳалла кесимида “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва тегишли
ишлар бошлаб юборилди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш
мақсадида танлаб олинган ҳудудларда жами 47 та кўча ободонлаштирилмоқда. Хусусан,
электр таъминотини яхшилаш мақсадида 297 дона эски симёғочлар янги темир
-
бетон
устунларга алмаштирилди, 8 та ТП пунктлари капитал таьмирланди, 9 км узунликдаги
СИП кабеллар тортилди. Маҳалла ички йўлларининг жами 3 км узунликдаги қисми
шағаллаштирилди. Газ таъминотини яхшилаш мақсадида жами 2 та ГТП капитал
таъмирланди ва 9 км газ қувурлари жорий таъмирланди. Шунингдек, 6 та иситиш
қозонлари қайта реконструкция қилинди. Ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларига
жами 184 тонна ва аҳоли хонадонларига 28 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 4 км узунликдаги сув қувурлари тортилди,
шу жумладан, 2 дона янги сув иншооти ўрнатилди. Маҳаллалардаги мавжуд 3 та
қабристон тўлиқ тозаланди, мавжуд дарахтларга шакл берилиб, ободонлаштириш
ишлари олиб борилди.
Жойларда маҳалла биноси ва ижтимоий объектлардаги камчиликларни бартараф
этиш йўналишида маҳалла бешлиги учун янги хизмат биноси қуриш ишлари бошланди,
1 та маҳалла биноси капитал таъмирланди. Аҳоли соғлиғини яхшилаш мақсадида 6
мингга яқин фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингек, 129
нафар фуқаро бепул дори
-
дармон воситалари билан таъминланди. Бундан ташқари,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
556
аҳоли бандлиги таъминлаш мақсадида жами 306 фуқаро ишга жойлаштирилди. Шундан
доимий ишга жойлаштирилган аҳоли сони 44 нафар, жамоатчилик асосида ишга
жойлаштирилган 181 нафар, ўзини
-
ўзи банд қилганлар 52 нафар ҳамда тадбиркорлик
фаолиятини бошлаган жисмонй шахслар 29 нафарни ташкил этди.
Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш учун 7 трлн
.
сўмдан зиёд маблағ
йўналтирилади. Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
25.10.2022
йилдаги
“2022
-
2023
йилларда
маҳаллалар
инфратузилмасини
янада
яхшилаш
бўйича
қўшимча
чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги
сон
қарори
билан
2022-
2023 йилларда маҳаллалар
инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида амалга
ошириладиган тадбирларнинг йиғма параметрлари тасдиқланди. Унга кўра
республиканинг 5284 та маҳалласида ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, оқава сув
таъминоти, электр ва газ таъминоти, таълим муассасалари, маданият, спорт ва бошқа
объектларни ривожлантириш белгиланмоқда. Энг кўп маблағ Фарғона (716 та маҳалла
учун 1,1 трлн сўм) ва Тошкент вилоятлари (712 та маҳалла учун 1 трлн сўм) учун, энг
ками –
Тошкент шаҳрига (67 та маҳалла учун 161,5 млрд сўм) ва Сирдарё вилоятига (122
та маҳалла учун 137,1 млрд сўм) сарфланиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек,
маҳаллаларни ривожлантириш дастурлари доирасида қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда:
•
қурилиш
-
таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги “Обод қишлоқ” ва “Обод
маҳалла”жамғармалари орқали молиялаштирилади. Бунда маблағлар бюджетлараро
трансфертлар сифатида ажратилади;
(Бюджетлараро
трансфертлар
–
Ўзбекистон
Республикасининг
республика
бюджетидан
Қорақалпоғистон
Республикаси
бюджетига,
вилоятлар
ва
Тошкент
шаҳар
маҳаллий
бюджетларига,
давлат
мақсадли
жамғармаларига
ҳамда
бунинг
аксича
ўтказиладиган,
шунингдек
Қорақалпоғистон
Республикаси
бюджетидан,
вилоят
бюджетларидан
ва
Тошкент
шаҳар
бюджетидан
туманлар
ва
шаҳарлар
бюджетларига
ҳамда
бунинг
аксича
ўтказиладиган
маблағлар).
•
2022 йилда ажратилиб, йил якунига қадар ўзлаштирилмасдан қолган маблағлар
Давлат бюджетига қайтарилмайди ва ушбу маблағлар 2023 йилда объектларнинг
қурилиш
-
таъмирлаш ишларини якунлаш учун мақсадли йўналтирилади.
Хусусан, Президент қарорига асосан “Янги Чоштепа” маҳалласи аҳолиси учун
“Тошкент ҳалқа автомобиль йўли”га чиқишда пиёдалар учун ер усти ўтиш йўлагини
қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Сенаторлар М.А.Салимова, Г.М. Маруфова туман
Кенгаши депутатлари билан жойига чиқиб, объектда олиб борилаётган ишлар билан
танишди. Асосий мақсад –
одамларга қулайлик яратиш бўлиб, мазкур тамойилга
жиддий муносабат билан эътибор қаратган Сенат аъзолари олиб борилаётган ишларни
бевосита жойига чиққан ҳолда назорат қилмоқда. Айни пайтда қурилиш ишлари 45
фоизга бажарилган. Пиёдалар учун ер усти ўтиш йўлаги фойдаланишга топширилгач, у
мазкур ҳудудда истиқомат қиладиган фуқароларнинг оғирини енгил қилишга хизмат
қилади.
Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
аъзолари қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва оммалаштириш, аҳоли
бандлигини таъминлаш, маҳаллалар инфратузилмасини тубдан яхшилаш бўйича олиб
борилаётган ишларнинг ҳолати билан бевосита танишиш, ушбу лойиҳаларни амалиётга
татбиқ этишда юзага келаётган масалаларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида 2023 йил
28 июлда Учтепа туманида бўлдилар. Хусусан, сенаторлар
туманнинг “Катта чўпонота”,
“Найман” ва “Ватанпарвар” маҳаллаларига ташриф буюриб, мазкур ҳудудларда аҳоли
хонадонларида қуёш панелларнинг ўрнатилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш
мақсадида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилди.
Туманда Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи
энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
557
жадаллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 8 июнь
ҳолатига 101 та объектда умумий қуввати 2,2 минг кВт (йиллик режага нисбатан
-
20,6%) қувватга эга қуёш панеллари ва 12,6 минг литрли гелиоколлектор (113,1 %)
ўрнатилган.
Шундан, 23 та ижтимоий соҳа объекти ва давлат идорасида 1055 кВт қуёш
панеллари, 4,3 минг литрли гелиоколлектор, 15 та тадбиркорлик субъектлари
объектида 82 кВт қуёш панели ҳамда 63
та аҳоли хонадонида 354 кВт қуёш панеллари
ва 8,3 минг литрли гелиоколлектор ўрнатилган.
Хусусан, сенаторлар хонадонига 3 кВт қувватли қуёш панели ўрнатган “Катта
чўпонота” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро З.Соатов билан бевосита
мулоқот
қилдилар. Суҳбат чоғида З.Соатов энергия тежамкорлигига эришгани, оила бюджетида
харажатлар қисқаргани ва, энг асосийси, келажакда ушбу энергияни сотиш режалари
мавжудлигини билдирди.
Бундан ташқари, туманда маҳаллалардаги ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш,
уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш, тадбиркорликка жалб қилиш
борасида 2023 йил давомида 5783 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган. 651 та
янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган, 2467 нафар фуқаронинг эса ўзини ўзи
банд қилиш орқали бандлиги таъминланган.
Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида кўп қаватли уйларнинг
ертўлаларида зарур шароитлар яратилиб, ижара асосида тадбиркорларга тақдим
этилган. Масалан, “Дийдор” маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида тикувчилик
корхонаси ҳамда ярим тайёр озиқ
-
овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш хусусий
корхонаси ташкил этилиб, ушбу уйда истиқомат қилувчи 20 нафар хотин
-
қизнинг
бандлиги таъминланган. Улардан 3 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган.
Ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишлар Халқ депутатлари Учтепа
тумани Кенгаши депутатлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва сектор
раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши керак бўлган
вазифалар белгиланиб олинди.
Хулоса ва таклифлар.
Шу йилнинг 25 октябрида Давлат раҳбарининг 2022
-
2023 йилларда маҳаллалар
инфратузилмасини янада яхшилашга оид қарори қабул қилиниши натижасида қарийб
5 300 та маҳаллани янада обод қилиш, хусусан, уларда ички йўллар, мактаб, боғча
каби
муҳим ижтимоий объектлар ҳолатини яхшилаш ва бугунги кунда кўпчиликнинг
ташвишига сабаб бўлаётган долзарб муаммолар –
электр, газ, сув таъминотини талаб
даражасида йўлга қўйиш мақсад қилинди.
Ҳудудлар
манфаати нуқтаи назаридан Сенат Кенгаши қарори билан бу борада
белгиланган лойиҳалар ижросини назорат қилиш чора
-
тадбирлари тасдиқланди.
Ноябрь ойидан бошлаб бугунга қадар бу жараён давом этмоқда. Қайд этиш керак, мазкур
йўналишда кенг кўламли ишлар бошланган. Хусусан, тасдиқланган дастурлар
доирасида 6
мингдан зиёд лойиҳанинг смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, мингдан зиёд
объектда қурилиш
-
таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Лойиҳаларни ўз вақтида
молиялаштириш учун республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга 1,7 трлн. сўм
маблағ ўтказилган. Умуман икки йил давомида (2022
-
2023 йй.) мазкур мақсадларга 7
трлн. сўмдан зиёд маблағ ажратиш назарда тутилгани ҳам белгиланган ишлар кўлами
қанчалик кенг эканлигини англатади. Бу борадаги ишлар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли
амалга оширилиши доимий диққат марказида бўлиши
зарур.
Сенаторларимиз жойларга чиққан, қолаверса, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий
ислоҳотлар масалалари қўмитаси ҳузурида ташкил қилинган алоҳида ишчи гуруҳ
томонидан бу борада дастлабки ўрганишлар, таҳлиллар олиб борилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
558
Қайд
этиш керакки, ўрганиш ишлари бошида айрим муаммоли масалаларга ҳам
дуч келинган. Ўз навбатида, ушбу муаммолар бўйича ҳудудлардаги ишчи гуруҳлар
томонидан жойида чора кўрилиб, тегишли таклифлар ҳам билдирилган. Ушбу
муаммолар бугунги кунга келиб, ҳал қилинган бўлиши ҳам мумкин. Чунки, Ҳукумат
томонидан ушбу йўналишда кунлик назорат ўрнатилган.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар, ижроси муддатидан орқада
қолаётган лойиҳалар бўйича муаммоларни тегишли идора ва ташкилотлар билан
биргаликда жойида ҳал этиш чоралари кўриладиган бўлди.
Бизнинг фикримизча, маҳалла –
бу Ўзбекистондаги маъмурий
-
ҳудудий
бўлиб, у ўзини
-
ўзи бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадриятларига хос бўлган
усулидир. Назарий таъриф ва қарашлар шундан далолат берадики, маҳаллалар
инфратузилмасини яхшилаш ва ривожлантириш натижасида келгусида 20 млн. аҳоли
учун янада қулай шарт
-
шароитлар яратилиши имконияти мавжуд.
Адабиётлар / Литература / Reference:
И.А. (1998) 1998 йил 23 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Фуқароларнинг ўз
-
ўзини бошқариш органларини қўллаб
-
қувватлаш ҳақида»ги фармони.
Салимов
Б.Т., Н.Ураков. (2014) Қишлоқ х
ў
жалиги инфратузилмаси иқтисодиёти.
Ўқув қўлланма.
-
Т.: ТДИУ,
-
112 бет, 72
-
бет.
Қарор
(2022)
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
25
октябрь
2022
йилдаги
“2022
-2023
йилларда
маҳаллалар
инфратузилмасини
янада
яхшилаш
бўйича
қўшимча
чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги
сон
қарори.
Мирзиёев Ш. (2023) 22 февраль 2023 йилдаги Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари
ва фаолларига табриги.
