Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44906

Ключевые слова:

налогово-бюджетная политика государственный бюджет налоговое администрирование налоговый потенциал нормативный анализ

Аннотация

В данной статье представлены формулы расчета налогового потенциала отраслей экономики и регионов, а также развитие существующих инновационных методов и методических подходов при определении основных аспектов программ совершенствования налоговой политики, выравнивания потребностей бюджетных расходов и широкий спектр экономико-математического моделирования и прогнозирования с целью повышения эффективности управления государственными финансами.Представлены предложения по внедрению крупномасштабных методов.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

299


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПБУЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ СОЛИҚЛИ

ТУШУМЛАРИНИ ПРОГНОЗ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Аллаяров Камолбек Рахмонберганович

Фискал институти

ORCID: 0009-0003-3447-6568

Аннотация.

Мазкур мақолада иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар бўйича солиқ

салоҳиятини ҳисоблаш формулалари келтирилган, шунингдек, солиқ сиёсатини

такомиллаштириш,

бюджет

харажатлар

эҳтиёжларини

тенглаштириш

дастурларининг асосий жиҳатларини аниқлашда мавжуд инновацион усуллар ва услубий

ёндашувларни ишлаб чиқишни такомиллаштириш, давлат молиясини бошқариш
самарадорлигини ошириш мақсадида иқтисодий

-

математик моделлаштириш ва

прогнозлашнинг кенг кўламли усулларини жорий этиш юзасидан таклифлар

келтирилган.

Калит сўзлар:

солиқ

-

бюджет сиёсати, давлат бюджети, солиқ солиш

маъмурчилиги, солиқ салоҳияти, норматив таҳлил, позитив таҳлил, солиқ юки, солиқ
ставкаси, ўртача солиқ ставкаси, солиқ ҳисоботи, солиқ тушумлари ва солиқ

имтиёзлари.


СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕТОДОВ ПРОГНОЗИРОВАНИЯ НАЛОГОВЫХ ДОХОДОВ

ГОСУДАРСТВЕННОГО БЮДЖЕТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Аллаяров Камолбек Рахмонберганович

Фискальный институт

Аннотация.

В данной статье представлены формулы расчета налогового

потенциала отраслей экономики и регионов, а также развитие существующих

инновационных методов и методических подходов при определении основных аспектов

программ совершенствования налоговой политики, выравнивания потребностей

бюджетных расходов и широкий спектр экономико

-

математического моделирования и

прогнозирования с целью повышения эффективности управления государственными
финансами.Представлены предложения по внедрению крупномасштабных методов.

Ключевые слова

:

налогово

-

бюджетная политика, государственный бюджет,

налоговое администрирование, налоговый потенциал, нормативный анализ,

позитивный анализ, налоговая нагрузка, налоговая ставка, средняя налоговая ставка,
налоговая отчетность, налоговые поступления и налоговые льготы.

UO

K: 336.02

II SON - FEVRAL, 2024

299-305


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

300

IMPROVING THE METHODS OF FORECASTING TAX REVENUES OF THE

STATE BUDGET OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

Allayarov Kamolbek Rakhmonberganovich

Fiscal Institute

Annotation.

This article presents the formulas for calculating the tax potential of economic

sectors and regions, as well as the development of existing innovative methods and methodological

approaches in determining the main aspects of programs for the improvement of tax policy, the
equalization of budget expenditure needs, and a wide range of economic-mathematical modeling

and forecasting in order to increase the efficiency of public finance management. Proposals for

the introduction of large-scale methods are presented.

Key words:

tax-budget policy, state budget, tax administration, tax potential, normative

analysis, positive analysis, tax burden, tax rate, average tax rate, tax reporting, tax revenues and

tax benefits.

Кириш.

Давлат бошқарув тизими ва тараққиёт даражасидан қатъий назар, давлат ўз

функцияларини бажариши учун бюджет даромадларини лозим даражада

шакллантириши зарур ҳисобланади. Мазкур вазифа солиқ сиёсатини тўғри юритишда

ҳамда бюджет дефицитини қоплаш усулларини тўғри танлашда ҳам муҳим аҳамият касб

этади.

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида ҳукуматимиз олдига иқтисодиётни

бошқаришнинг муҳим шарти бўлган молиявий барқарорликни таъминлашнинг

замонавий усулларидан фойдаланиш вазифасини қўймоқда.

Бу вазифа, авваламбор, давлат бюджети даромадларини сифатли режалаштириш

орқали амалга оширилади шу билан бирга бюджет даромадларининг солиқли

тушумлари ҳам шулар жумласидандир. Давлат бюджетининг тасдиқланган

кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш халқнинг

норозилигига олиб келиши ва

қатор фискал муаммоларни юзага келтириши мумкин.

Иқтисодий

-

ижтимоий жараёнларнинг тез суръатларда ўзгариши, жаҳон

бозоридаги беқарор вазият, солиқ соҳасидаги кўплаб ислоҳотлар Давлат бюджети

даромадларини

солиқли

тушумларини

прогнозлаштириш

тизимини

такомиллаштириш барча давлатлар учун долзарб масалага айланган.

Адабиётлар шарҳи.

Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиш, солиқ сиёсати йўналишларини

белгилаш молиявий сиёсатнинг энг марказий масалаларидан бўлганлиги сабабли,

мазкур мавзу кўплаб олимлар ва мутахассислар томонидан атрофлича муҳокама ва
тадқиқ қилинган.

Хусусан, Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг алоҳида олинган

назарий ва амалий жиҳатлари хорижлик иқтисодчи олимлар –

Боресович ва Кандаурова

(2001)

ларнинг фикрича, давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш –

илмий

ҳисоб

-

китоблар ва тахминларга асосланган ҳолда, бюджет даромадларини келгусидаги

миқдори, манбалари ва келиб тушиш муддатларини аниқлашдан иборат дейилган.

Григоров

(2004)

таъкидлашича, бюджет даромадларини прогнозлаштириш –

бюджет даромадлари манбалари, турлари бўйича доимий таҳлилларга асосланган ҳолда
келгусидаги даромад миқдорларини аниқлашдан иборат деб эътироф этилган.

Халқаро валюта жамғармаси иқтисодчиларининг кузатувларига қараганда,

бюджет даромадларини прогнозлаштириш ривожланаётган мамлакатларда солиқ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

301

маъмурчилигини яхшилашдаги асосий воситалардан бири ҳисобланади деб
бахолашган.

Шу нуқтайи назардан, Лиенерт ва Саррафларнинг

(2001)

қайд этишича, қоидалар

ва

тартибларнинг

ривожланмаганлиги

бюджет

даромадларини

юқори

режалаштиришга сабаб бўлади.

Шунингдек, Стефан Даннингернинг

(2005)

фикрларига кўра эса, ривожланаётган

мамлакатларда бюджетни режалаштиришда самарали усулларнинг йўқлиги ва аниқ

қоидаларнинг белгиланмаганлиги даромадлар прогнозига салбий таъсир кўрсатади деб

такидланган.

Юридик шахсларни солиққа тортишда барча замонларда ва давлатларда «Солиқ

тўлашдан қочиш» муаммоси мавжуд. Илмий адабиётларда бу муаммо атрофлича

ўрганилган ва бу муаммонинг келиб чиқишига қуйидагиларни сабаб қилиб

келтирилган (Беккер, 2006)

:

Шунингдек, мамлакатимизнинг машҳур иқтисодчиларидан Жўраев (2005) ҳам ўз

тадқиқотида давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг айрим масалаларини
ўрганиб, сценарийли таҳлил асосида прогнозларга тўхталиб ўтган.

Худойқулов

(2019)

ўз тадқиқотида республикамизда давлат бюджети

даромадларини прогнозлаштириш тизимида учрайдиган муаммолар, жумладан

прогнозлаштириш учун зарур маълумотлар базасининг мавжуд эмаслиги,

прогнозлаштириш тамойиллари йўқлиги ва талабга жавоб берадиган дастурлар ишлаб

чиқилмаганлигига эътибор қаратади.

солиқ тўловчиларнинг, тўлаётган маблағлари қаерга ва қанча сарфланиши

тўғрисида ахборотга эга бўлмаслиги;

солиқ тўловчи юридик шахснинг ҳақиқий солиқ объектини яширишга интилиши;

солиқ маъмурчилигининг етарли даражада такомиллашмаганлиги.

Маликов

(2002)

ўз асарларида, давлат бюджети даромадларининг салмоқли

қисмини ташкил қиладиган солиқлар ва солиққа тортишнинг назарий асосларини

тадқиқ қилган.

Бизнинг фикиримизча Давлат бюджети даромадларида солиқ тушумлари

улушининг ортиб бориши, солиқ тўловчилар сонининг ўсиши, солиқ имтиёзлари, солиқ
қарзлари ва ортиқча (олдиндан) тўловлар динамикасидаги ўзгаришларига олиб келади.

Бундан

ташқари

давлат

томонидан

солиқлар

орқали

тартибга

солиш

рақобатбардошликка таъсир қилиш омилларидан бири бўлсада, солиқ тизими

корхоналарнинг рақобатбардошлигига турли хил йўллар билан жумладан, солиқ солиш
инвестиция ва инновацион жараёнларга таъсир қилиш орқали корхоналарнинг

рақобатбардошлигига билвосита таъсир қилади (Маликов, Яҳёев, 2000)

.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақолада империк ёндашув

маълумотларни статистик гуруҳлаш, қиёсий,

таҳлил ва синтез, норматив ёндашув, тизимли ва қиёсий таҳлил, статистик ва
эконометрик таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Давлат солиқ хизмати органларида Давлат бюджетига солиқ тушумларини

прогнозлаштириш методикаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги солиқ қўмитаси томонидан Давлат бюджетига ва давлат мақсадли

жамғармаларига солиқ ва йиғимлар бўйича тушумлар прогнозини (ривожланган
давлатларнинг ижобий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда) тайёрлаш мақсадида ишлаб

чиқилган, шунингдек давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш доирасида давлат

бюджетига солиқлар ва йиғимлар бўйича тушумлар прогноз кўрсаткичларини сўзсиз

таъминлашга ҳамда солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқлар ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

302

йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан
назоратни таъминлашга қаратилган.

Ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишнинг прогноз параметрларини ҳисобга олган

ҳолда, Давлат бюджетига солиқлар ва йиғимлар бўйича тушумлар прогнозини

ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга
оширилади.

Давлат бюджетига солиқ тушумларини прогнозлаштириш бир неча ҳисоблаш

усуллари ёрдамида амалга оширилади:

-

ҳажм ва қиймат кўрсаткичларининг прогноз қийматлари, тушумлар ҳажми,

ставкалар даражалари ва бошқа кўрсаткичлардан фойдаланишга асосланган

тўғридан

тўғри ҳисоблаш усули;

-

ўртача ҳисоблаш усули –

ўтган даврда олинган йиллик тушумлар ҳажмларини

ўртача ҳисоблаш асосида амалга ошириладиган ҳисоб

-

китоб;

-

индексация

усули –

истеъмол нархлари индекси, инфляция, дефлятор ва

даромадларнинг прогноз қилинаётган турини тавсифловчи бошқа кўрсаткичлар
ёрдамида ҳисоблаш;

-

экстраполяция

усули –

ўтган даврларда тушумларнинг ўзгариши

тенденциялари тўғрисидаги мавжуд маълумотлар асосида амалга ошириладиган ҳисоб

-

китоб;

Тушумларни (солиқ салоҳиятини) баҳолаш бўйича ҳисоб

-

китоб усуллари

ҳисоблаш учун асос сифатида олинган базага қараб фарқланади.

Прогноз даври учун тушумлар баҳосини аниқлашда қонунчилик ҳужжатларида

жорий (ўтган) йил учун тушумларнинг баҳолаш асос қилиб олинади.

Режа даври учун вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг солиқ салоҳиятини

баҳолашни аниқлашда қонунчилик ҳужжатларида жорий йил учун солиқ салоҳияти асос

қилиб олинади.

Тушумларни (солиқ салоҳиятини) ҳисоблаш Давлат бюджетига солиқ тушумлари

турлари ёки ҳудудлар кесимида амалга оширилади.

Прогноз қилинаётган даврда кутилаётган солиқ тушумларини ҳисоблаш учун

солиқ статистикасининг йиғма маълумотлари (солиқ базаси, ҳисобланган суммалар,
имтиёзлар ва преференсиялар, солиқ тушумлари, солиқлар ва йиғимлар бўйича

қарздорлик ва бошқа кўрсаткичлар), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги, Давлат статистика агентлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг

таҳлилий маълумотларидан фойдаланилади.

Бизнингча билвосита солиқлар бўйича қуйидаги ҳисоблаш алгоритмлари бўйича

белгиланган кўрсаткичларни инобатга олиш орқали кутилаётган тушумларни баҳолаш

лозим деб биламиз.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича

𝑸𝑸𝑺𝒋. 𝒚 = ∑

𝒀𝒀𝒔𝒃 ∗ 𝑺𝒔 ∗ 𝑲𝒛𝒂𝒄𝒉 ∗ 𝑲 + 𝑸 − 𝑶,

𝒏

𝒊=𝟏

QQSj.y

Жорий йил якунига кутилаётган солиқлар хажми;

YYsb = Sbaz*(12/М*Tqq1 +1)

YYsb

Жорий йил якунига кутилаётган солиқ базаси;

Sbaz

-

Жорий йилнинг ўтган даврида амалдаги солиқ базаси;

M

-

Ҳисобот давридаги ўтган ойлар сони;

12

Йил якунига қадар қолган ойлар сони;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

303

Tqq1

–Жорий йилнинг қолган даври учун кутилаётган тармоқлар қўшилган

қиймати ўсиш коэффициенти;

Kzach

Жорий йилнинг қолган даврида ёки прогноз даврида ҚҚС зачетининг,

бюджетга ҳисобланиши кутилаётган тушумларга таъсири %.

𝑸𝑸𝑺𝒑 = ∑

(𝒀𝒀𝒔𝒃 ∗ 𝑻𝒒𝒒 ∗ 𝑺𝒔 ∗ 𝑲𝒛𝒂𝒄𝒉 ∗ 𝑲 + 𝑸 − О)(+/−)𝑭

𝒏

𝒊=𝟏

бунда,

QQSp

-

Прогноз қилинаётган давр учун кутилаётган ҚҚС;

i, n

Иқтисодиёт тармоқлари

YYsb

Жорий йил якунига кутилаётган солиқ базаси;

Tqq

–Прогноз қилинаётган давр учун тармоқлар қўшилган қийматининг

кутилаётган ўсиш коэффиценти;

Ss

Солиқ ставкаси;

Q

Прогноз қилинаётган давр бошига солиқ бўйича қарздорлик;

О

Прогноз қилинаётган давр бошига солиқ бўйича ортиқча тўловлар ҳажми

;

К

солиқ бўйича қарздорликни қоплаш бўйича ишларни ҳамда мазкур солиқ тури

бўйича ўтган даврларда ҳосил бўлган йиғувчанлик кўрсаткичи динамикасини ҳисобга

олган ҳолда йиғувчанликнинг ҳисоб

-

китоб даражаси, %;

Ғ

қонунчиликдаги ўзгаришларни, шунингдек бир марталик оперaцияларни

(тушумлар, қайтаришлар ва ҳ.к.) ҳисобга олган ҳолда тушумларнинг тузатилган

суммаси.

Акциз солиғи бўйича

Excisep = Excise

P1+

Excise

P2+

Excise

P3,

бу ерда

Excisep -

жами прогноз қилинаётган акциз солиғи суммаси

Қатъий белгиланган

(натурада ифодаланган ўлчов бирлигига нисбатан мутлоқ

қийматда) ставкалар ўрнатилган товарлар бўйича акциз солиғи тушумларининг

прогнози (

Excise

P1-n

) қуйидаги ҳисоблаш формуласи асосида ҳисобланади:

Excise

P1

=

𝑽 ∗ 𝑺 ∗ К(+/−)𝑭

𝒏

𝒊=𝟏

бунда:

i, n

Қатъий белгиланган ставкада акциз солиғига тортиладиган товарлар;

V

А

кциз ости товарларнинг (хизматларнинг) физик ҳажми (сигаралар,

никотинли суюқлик, спиртли маҳсулотлар, шунингдек углеводородларни қайта

ишлашдан олинадиган маҳсулотлар, табиий газ бундан мустасно);

S

Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига мувофиқ акциз солиғи ставкаси;

К

Олдинги даврларда ҳосил бўлган ушбу солиқ тури бўйича йиғувчанлик

кўрсаткичи динамикасини ҳисобга олган ҳолда йиғувчанликнинг ҳисоб

-

китоб даражаси,

%;

F

Қонунчиликдаги ўзгаришларни, ҳақиқий тушумларни, шунингдек бир марталик

оперaцияларни ҳисобга олган ҳолда тушумларнинг тузатилган суммаси.

F=V*S*Cind/12*X

C ind

Ставканинг индексaция коэффициенти ва (ёки) мавсумийлик жиҳати

инобатга олинган реализация ҳажми ўсиши (ёки камайиши),

%;

12 -

Календарь йилидаги ойлар сони;

Х

-

Ставка индексация қилинадиган ойлар сони.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

304

Адвалор

(товарнинг ёки хизматнинг қийматига нисбатан фоизларда) ставкалар

ўрнатилган товарлар бўйича акциз солиғи тушумлари прогнози (

Excise

P2-n

) қуйидаги

ҳисоблаш формуласи асосида ҳисобланади:

Excise

P2

=

𝑽 ∗ 𝑺 ∗ К(+/−)𝑭

𝒏

𝒊=𝟏

,

бунда:

i, n

Адвалор ставкада акциз солиғига тортиладиган товарлар;

V

Реализaция қилинган акциз ости товар (хизмат)лар, ишлаб чиқарилган

товарлар қиймати ва давал хом ашёлар қиймати;

S

Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига мувофиқ акциз солиғи ставкаси;

К

солиқ бўйича қарздорликни қоплаш бўйича ишларни ҳамда мазкур солиқ тури

бўйича ўтган даврларда ҳосил бўлган йиғувчанлик кўрсаткичи динамикасини ҳисобга

олган ҳолда йиғувчанликнинг ҳисоб

-

китоб даражаси, %;

F

Қонунчиликдаги ўзгаришларни, ҳақиқий тушумларни, шунингдек бир марталик

оперaцияларни ҳисобга олган ҳолда тушумларнинг тузатилган суммаси.

F=V*S*Cind/12*X

C ind

Ставканинг индексaция коэффициенти ва (ёки) мавсумийлик жихати

инобатга олинган реализация ҳажми ўсиши (ёки камайиши),

%;

12 -

Календарь йилидаги ойлар сони;

Х

-

Ставка индексация қилинадиган ойлар сони.

Комбинaциялашган

ставкалар (қатъий белгиланган ва адвалор солиқ

ставкаларини ўз ичига олган аралаш ставка) ўрнатилган товарлар бўйича акциз солиғи

тушумлари прогнози (

Excise

P3

)

қуйидаги ҳисоблаш формуласи асосида ҳисобланади:

Excise

P3

=

(𝑽 ∗ 𝑺𝟏 + 𝑸 ∗ 𝑺𝟐) ∗ К(+/−)𝑭

𝒏

𝒊=𝟏

,

бунда:

i, n

Комбинациялашган ставкада акциз солиғига тортиладиган товарлар;

V

Жорий йилда акциз ости товарлар ва хизматларнинг реализaция қилинган

ҳажми, минг дона;

V= V1/M*12

V1

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳақиқатда реализация қилинган товарлар

ҳажми, минг дона;

M

Ҳисоб

-

китоб амалга оширилаётган даврдаги ойлар сони;

12

Календарь йилидаги ойлар сони;

Q

Адвалор ставка бўйича акциз солиғини ҳисоблаш учун солиқ солинадиган база

қиймати;

Q= Q1/M*12

Q1

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳақиқатда адвалор ставка бўйича акциз

солиғини ҳисоблаш учун солиқ солинадиган база қиймати;

М

Ҳисоб

-

китоб амалга оширилаётган даврдаги ойлар сони;

12

Календарь йилидаги ойлар сони;

S

1

Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига мувофиқ акциз солиғининг

қатъий белгиланган ставкаси;

S

2

Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига мувофиқ акциз солиғининг

адвалор ставкаси;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

305

C

ind.

Ставканинг индексaция коэффиценти, %;

К

солиқ бўйича қарздорликни қоплаш бўйича ишларни ҳамда мазкур солиқ тури

бўйича ўтган даврларда ҳосил бўлган йиғувчанлик кўрсаткичи динамикасини ҳисобга

олган ҳолда йиғувчанликнинг ҳисоб

-

китоб даражаси, %;

Х

-

Ставка индексация қилинадиган ойлар сони;

F

Қонунчиликдаги ўзгаришларни, прогноз қилинаётган йил учун кўзда

тутилаётган солиқ имтиёзлари, ҳақиқий тушумларни, шунингдек бир марталик

оперaцияларни ҳисобга олган ҳолда тушумларнинг тузатилган суммаси.

F=F1+F2,

F1=V*S1*Cind1/12*X

F2=Q*S2*Cind2/12*X

Хулоса ва таклифлар.

Мазкур мақола доирасида қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи давлат

бюджетининг асосий даромад манбалари бўлган солиқлар хисобланиб, мазкур

солиқларни прогноз қилиш доирасида амалга оширилган кичик тадқиқотларимиз
илмий хулосалари шуни кўрсатмоқдаки, прогноз қилиш ўта мураккаб жараён бўлиб, ҳар

бир солиқ тури бўйича прогноз кўрсаткичларига тез ўзгарувчан кўплаб омиллар таъсир

қилиши аниқланди. Шу жиҳатдан олганда бизнинг фикримизча бюджет даромад

манбалари бўлмиш солиқлар тушумларини прогноз қилиш, бугунги кунда жаҳон

амалиётида кенг қўлланилаётган дастурий маҳсуллардан самарали фойдаланиш орқали
ҳисоб

-

китоб қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди деб биламиз ва албатта ушбу

йўналишларда максимал самарадорликка эришиш учун услубий асосларни ишлаб

чиқиш лозим бўлади деган фикрдамиз.

Адабиётлар / Литература / Reference:

Lienert, Ian C., and Feridoun Sarraf. (2001) Systemic Weaknesses of Budget Management in

Anglophone Africa,” (IMF Working paper WP/01/211). Washington, DC, International Monetary

Fund.

Stephan Danninger (2005). Revenue Forecasts as Performance Targets (IMF Working paper

WP/05/14). Washington, DC, International Monetary Fund.

Беккер, Е.Г. (2006) Автореферат на соискание ученой степени кандидата

экономических наук на тему «Микроэкономические аспекты проблемы уклонения от
налогов». М.: Финансовая академия при Правительстве РФ, 39

-

бет.

Боресевич Г.А., Кандаурова Г.А. (2001) Прогнозирование и планирование экономики:

Учеб.пособие / под общ.ред. В.И. Боресевича, Г.А. Кандауровой. –

Мн.: Экоперспектива, –

380

с. С5.

Григоров В.Э. (2004) Перспективное финансовое планирование в муниципальных

образованиях Российской Федерации/ В.Э. Григоров. –

М.: Фонд «Институт Экономики

города».

Жўраев

А.С. (2005) Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг долзарб

муаммолари мавзусида ёзилган докторлик диссертацияси автореферати.

Маликов Т.С. (2002) Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. –Т.,

Академия,. –

279 б.

Маликов Т.С., Яҳёев Қ.А. (2000) Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. –

Т.: Ғ.Ғулом

номидаги адабиёт ва санат нашриёти, –

230б.

Худойқулов

С.К. (2019) Солиқ тушумларини прогноз қилиш методологиясини

такомиллаштириш мавзусида ёзилган докторлик диссертацияси автореферати.

Библиографические ссылки

Lienert, Ian C., and Feridoun Sarraf. (2001) Systemic Weaknesses of Budget Management in Anglophone Africa,” (IMF Working paper WP/01/211). Washington, DC, International Monetary Fund.

Stephan Danninger (2005). Revenue Forecasts as Performance Targets (IMF Working paper WP/05/14). Washington, DC, International Monetary Fund.

Беккер, Е.Г. (2006) Автореферат на соискание ученой степени кандидата экономических наук на тему «Микроэкономические аспекты проблемы уклонения от налогов». М.: Финансовая академия при Правительстве РФ, 39-бет.

Боресевич Г.А., Кандаурова Г.А. (2001) Прогнозирование и планирование экономики: Учеб.пособие / под общ.ред. В.И. Боресевича, Г.А. Кандауровой. – Мн.: Экоперспектива, – 380 с. С5.

Григоров В.Э. (2004) Перспективное финансовое планирование в муниципальных образованиях Российской Федерации/ В.Э. Григоров. – М.: Фонд «Институт Экономики города».

Жўраев А.С. (2005) Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг долзарб муаммолари мавзусида ёзилган докторлик диссертацияси автореферати.

Маликов Т.С. (2002) Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. –Т., Академия,. – 279 б.

Маликов Т.С., Яҳёев Қ.А. (2000) Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санат нашриёти, – 230б.

Худойқулов С.К. (2019) Солиқ тушумларини прогноз қилиш методологиясини такомиллаштириш мавзусида ёзилган докторлик диссертацияси автореферати.