Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
273
СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИДА ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ
ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
PhD
Абдураимова Мафтунахон Ахматовна
Тошкент молия институти
ORCID: 0000-0002-6325-1400
Аннотация.
Мақолада суғурта ташкилотларида ички назорат тизимини баҳолаш
жараёнлари, ички назорат тизимини текшириш босқичлари, ички назоратни аниқлаш ва
баҳолаш модели, ички назорат тизимини бошқариш мезонлари ёритиб берилган. Олиб
борилган тадқиқотлар натижасида суғурта ташкилотларида ички назорат тизими
самарадорлигини баҳолаш жараёнини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
суғурта қўмитаси, ички назорат тизими модели, аудит қўмитаси,
бизнес стратегияси, риск.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРОЦЕССОВ ОЦЕНКИ СИСТЕМЫ ВНУТРЕННЕГО
КОНТРОЛЯ В СТРАХОВЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ
PhD
Абдураимова Мафтунахан Ахматовна
Ташкентский финансовый институт
Аннотация:
В статье описаны процессы оценки системы внутреннего контроля,
этапы проверки системы внутреннего контроля, модель идентификации и оценки
внутреннего контроля, а также критерии управления системой внутреннего контроля
в страховых организациях. В результате проведенного исследования разработаны
предложения и рекомендации по совершенствованию процесса оценки эффективности
системы внутреннего контроля в страховых организациях.
Ключевые слова:
страховой комитет, модель системы внутреннего контроля,
комитет по аудиту, бизнес
-
стратегия, риск.
IMPROVING PROCESSES FOR ASSESSING THE INTERNAL CONTROL SYSTEM IN
INSURANCE ORGANIZATIONS
PhD
Abduraimova Maftunakhan Akhmatovna
Tashkent Institute of
Financе
Annotation.
The article describes the processes for assessing the internal control system,
the stages of checking the internal control system, the model for identifying and assessing internal
control, as well as the criteria for managing the internal control system in insurance
organizations. As a result of the study, proposals and recommendations were developed to
improve the process of assessing the effectiveness of the internal control system in insurance
organizations.
Key words:
insurance committee, internal control system model, audit committee, business
strategy, risk.
UO
‘
K: 336.72.657
II SON - FEVRAL, 2024
273-282
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
274
Кириш.
Жаҳонда бизнес жараёнларини самарали ташкил қилишда корпоратив бошқарув
механизмларини қўллаш ташкилотнинг барқарор ривожланишида муҳим аҳамият касб
этади. Корпоратив бошқарувнинг механизми сифатида ички назорат тизимининг тўғри
йўлга қўйилиши ҳар томонлама барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш билан бир
қаторда молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ҳам бир қанча имкониятлар
тақдим этиб, ишончлилик, шаффофлик ва ошкораликни ҳам таъминлашга ёрдам
беради. Шу боисдан, суғурта ташкилотларида ички назорат тизими доимий амал
қилиши ва унинг натижалари ички аудит ҳисоботларида яққол акс этиши керак.
Суғурта ташкилотларида ички назоратнинг тузилиши самарали иш
жараёнларининг механизми сифатида юзага келади ва бухгалтерия ахборотларининг
шаклланишига ҳамда уларнинг шаффоф расмийлаштирилишига ёрдам беради.
Суғурта ташкилотларида ички назорат тизими шартномаларни ўз вақтида
бажариш, даъволарнинг асослигини кўриб чиқиш, мажбуриятларни қонун асосида
бажарилишини таъминлашга хизмат қилиб, ходимларнинг маъсулиятли бўлишга
чорлайди. Суғурта ташкилотига оид бўлган маълумотларни тўғри шакллантириш,
тақдим этилаётган ахборотдаги ноаниқликни аниқлаш, қабул қилинаётган қарорлар
сифатини ва суғурта ташкилоти активларини оқилона тақсимланишига ҳам ёрдам
берадиган жараён, албатта, бу ички назорат тизимидир.
Хўжалик юритувчи субъектлар ўз мустақил йўлини танлашда корпоратив
бошқарувга алоҳида урғу бермоқдаки, бу ўз навбатида, молия
-
хўжалик фаолияти
устидан ўрнатиладиган назоратни ташкил этиш усулларидан энг самаралисини
танлашни тақозо этади.
Суғурта ташкилотларида ички назорат тизимини самарали ташкил қилиш
молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги, тўлиқлиги, бухгалтерия ҳисобини юритиш
тартибини белгиланган принцип ва қонун талабларига мослигини таъминлайди.
Адабиётлар шарҳи.
Иқтисодчи олимлар томонидан ички назорат тизими бўйича кўпгина тадқиқотлар
амалга оширилган бўлиб, улар томонидан ички назоратга турлича таърифлар берилган:
Евдoкимoвa вa Пaшкинa (2009) ички нaзoрaтни –
бухгaлтерия ҳисoби вa ички
аудитни тўғри юритишгa жaвoб берaдигaн ташкилотнинг ичидa қўллaнилaдигaн
нaзoрaт тизими эканлигини алоҳида таъкидлаган.
Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Авлокуловнинг
(2012)
фикрича, ички
назорат тизимини баҳолашнинг мақсади аудиторлик текшируви вақти ва ҳажмини
тўғри белгилаб олиш ҳисобланади. Айнан ички назорат тизимига баҳо бериш орқали
мижоз корхона фаолиятини текшириш дастури тўғри белгиланиши мумкин. Бундан
ташқари ички назорат тизимига баҳо бериш ёрдамида аудиторлик ташкилоти мижоз
корхонада уни тартибга солиш ва такомиллаштириш бўйича маслаҳат бериши мумкин.
Иқтисодчи олим Каримов
(2007)
ички назорат тизими деганда “ходимлар
томонидан муайян ҳаракатларнинг такомиллаштирилишини назорат қилишни
таъминлаш...” тушунилишини, ички назорат тушунчасини кенг маънода бир қатор
элементлардан ташкил топган тизим сифатида талқин этади.
Аҳмеджановнинг
(2016)
фикрича, “ички назорат ҳар бир бошқарув жараёнида
назорат босқичининг ажралмас элементи бўлиб, унинг бошқа босқичларда нечоғли
сифатли кечаётганини кўрсатувчи ва ахборот очиқлигини таъминловчи
-
алоҳида тизим
сифатида шаклланган. Ички назорат тизими хўжалик юритувчи субъектларнинг бутун
фаолиятига, яъни, ишлаб чиқариш жараёни, участка ва цехлар фаолиятига, ҳамда
хўжалик фаолиятини тартибга солувчи умумий қонунчилик ва хўжалик юритувчи
субъектларнинг иқтисодий меъёрий
-
ҳуқуқий базасини ташкил этувчи ички
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
275
ҳужжатлари, шунингдек, ишлаб чиқариш технологиясини қамраб олган бўлиб, унинг
самарали фаолияти молиявий ҳисобот натижаларига бевосита таъсир кўрсатади.
Бошқа бир гуруҳ иқтисодчи олимларнинг фикрича, яхши йўлга қўйилган ички
назорат тизими ташкилот фаолиятидаги хато ва камчиликларни ўз вақтида аниқлаб,
самарали ишлашига ёрдам қилади (
Aziz, Said, Alam, 2015).
Димитриевич, Милованович, Станчичлар
(2015)
ички назорат тизими компания
фаолияти самарадорлигини назорат қилувчи ҳаракатлар йиғиндиси бўлиб, ўз олдига
қўйилган мақсадларга эришишни таъминлашга хизмат қилади, деган хулосага
келишган.
Абдиева
(2023)
томонидан aкциядoрлик жaмиятидa ички нaзoрaт тизимининг
ишoнчлилиги вa сaмaрaдoрлигини бaҳoлaш, кoрхoнa рисклaрини бoшқaриш,
aкциядoрлик жaмиятидa oлдигa қўйилгaн мaқсaд вa вaзифaлaргa эришиш учун
бoшқaрувнинг муҳим вoситaси бўлиб ҳисoблaниши таъкидланган.
Тадқиқот методологияси.
Суғурта ташкилотларида ички назорат тизимини баҳолаш жараёнлари махсус
ишлаб чиқилган моделлар ва босқичлар орқали ўз аксини топган. Суғурта
ташкилотлари ички назорат тизимини ташкил этишнинг илмий
-
методологик
тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Аудиторлик текширувининг асосий вазифаси суғурта ташкилотларининг
молиявий ҳолатига оид ахборотларнинг ишончлилигини баҳолашни амалга ошириш
ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда аудиторлик текширувининг
асосий йўналишлари белгиланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, суғурта
ташкилотларида аудиторлик текширувларини ўтказишнинг бир қатор хусусиятлари
мавжуд. Биринчидан, суғурта ташкилотларида аудиторлик текширувларини ўтказиш
мажбурий ҳисобланади. Иккинчидан, аудитор суғурта ташкилотида текширув жараёни
ва унинг ўтказилишидан манфаатдор бўлган шахслар ўртасидаги ахборот бўшлиғини
тўлдиришга ҳаракат қилади.
Учинчидан, суғурта ташкилотларида аудиторларнинг малакавий даражаси асосий
шартлардан
ҳисобланади.
Аудитор
керакли
маълумотларни
тўплаши
ва
маълумотларни баҳолай олиши керак. Бундан ташқари, аудитордан ахлоқ меъёрларига
риоя қилиш талаб қилинади, яъни у ўзининг мустақиллигини сақлаш ва ташқи ҳамда
ички таъсирларга қарши тура олиши керак. Суғурта ташкилотларида аудиторлик
текширувларини ташкил қилиш жараёни ички назорат тизимини ўрганиш ва
баҳолашдан бошланади. Бунда, суғурта ташкилотларида ички назорат тизимини
ўрганиш тақдим қилинаётган ҳисоботларнинг тўғрилиги, молиявий
-
хўжалик
фаолиятининг ҳақиқий ҳолатини акс эттириши, унинг қонунийлиги ҳамда молиявий
ҳисобот ва бухгалтерия ҳисоби норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мос
келишини аниқлашдан иборатдир. Суғурта ташкилоти молиявий ҳисоботини
тасдиқлаш тўғрисидаги ижобий хулосасининг мавжуд бўлиши, мазкур молиявий
ҳисоботдан фойдаланувчилар учун унга бўлган ишончни оширади. Ички назоратнинг
самарали амал қилиши эса бир жиҳатдан ички аудит хизматига ҳам бориб тақалади.
Ички аудит текширувлари суғурта ташкилотларида ташкил қилинган ички аудит
хизмати томонидан амалга оширилади. Унинг асосий мақсади суғурта соҳасида юзага
келиши мумкин бўлган камчилик ва муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф қилиш
бўйича
тегишли
маслаҳатлар
бериш,
келгуси
истиқболларни
белгилаш
имкониятларини аниқлаш ҳисобланади.
Маълумки, суғурта ташкилотлари жисмоний ва юридик шахсларнинг
маблағларини жалб қилган ҳолда, суғурта жавобгарлигини олади ва иш юритади. Ички
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
276
аудит ходимлари фаолиятнинг қандай ташкил этилганлигини текшириб, ички назорат
тизимини самарадорлигини баҳолаши лозим.
Суғурта ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, улар ўртасидаги соф
рақобатни кучайтириш, мижозлар манфаатини ҳимоялаш, миллий суғурта фаолиятини
халқаро миқёсга олиб чиқишда суғурта аудитининг аҳамияти муҳим ҳисобланади.
Акциядорлик жамияти шаклидаги суғурта ташкилотлари фаолиятини суғурта
кенгаши ва суғурта бошқаруви орқали суғурта акциядорлари бошқаришади ҳамда
асосий маъсулият суғурта қўмитаси зиммасига тушади. Чунки, суғурта қўмитаси
акциядорлар манфаатини ҳимоя қилувчи бошқарув органи ҳисобланади. Суғурта
қўмитаси аъзолари акциядорларнинг ишончли вакили сифатида суғурта ташкилотлари
активларини ҳимоя қилиш, ўз манфаатларидан кўра акциядорлар ва суғурталанувчилар
манфаатларини устун қўйишга мажбурдирлар. Суғурта қўмитаси суғурта фаолияти
тўғрисидаги маълумотларни ички аудит хизматидан олади ва олинган маълумотлар
асосида тегишли қарорлар қабул қилади. Суғурта ташкилотларида суғурта қўмитаси ва
бошқарувини суғурта фаолияти тўғрисидаги маълумот билан таъминлаш мақсадида
“Ички аудит хизмати тўғрисида Низом” асосида ички аудиторлар фаолият юритади.
Суғурта ташкилотида ташкил қилинган ички аудит хизмати мазкур Низомга мувофиқ
фаолият юритади.
Республикамизда аудиторлик фаолияти олдида турган муҳим вазифалардан бири
хорижлик ҳамкорлар тан оладиган аудиторлик хулосасини бериш қобилиятига эга
профессионал даражадаги маҳаллий аудиторлик ташкилотларини ташкил этиш
ҳисобланади. Ҳозирги кунда республикамизда фаолият юритадиган аудиторлик
ташкилотлари ва аудиторларини реестр бўйича кўрадиган бўлсак, йиллар кесимида
сони анчага ортган (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар динамикаси
Т/р
Кўрсаткичлар
2019
йил
2020
йил
2021
йил
2022
йил
2023
йил
1.
Аудиторлик
ташкилотлари
сони
96
99
119
126
136
2.
Аудиторлар сони
558
572
651
735
1009
1-
жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, йиллар кесимида аудиторлик
ташкилотлари ва аудиторларнинг сони кескин ортиб борган. Бундан келиб чиқиб
хулоса қилишимиз мумкинки, Ўзбекистон аудиторлик хизматлари бозорида
аудиторлик ташкилотлари ва унга мутаносиб равишда аудиторларнинг сони ортиши
аудорлик фаолиятида соғлом рақобатнинг шаклланиб келаётганлиги ҳамда аудит
хизматлари бозори ривожланаётганлигидан далолат беради.
Суғурта тизимининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни самарали бўлишида
бошқарувнинг таркибий қисми бўлган ички назоратга зарур элемент сифатида
ёндошиш зарурдир. Зеро, ички назорат тизими суғурта ташкилотларининг молиявий
ҳолатини ва улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолашга, бозор
эҳтиёжларини аниқлаш ва шу тариқа суғурта ташкилотларининг иш самарадорлигини
оширишда улар учун бозорда самарали рақобат муҳитини яратишда катта ёрдам
беради.
Тадбиркорлик фаолияти жараёнида юқори даражада даромад олиш, иқтисодий
субъектлар ривожланишининг оптимал даражасига эришиш учун энг мақбул воситалар
100
Иқтисодиёт ва молия вазирилиги маълумотлари.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
277
зарурлиги боис, аксарият мулкдорлар ички назорат тизимининг самарали амал
қилишидан манфаатдордирлар.
Суғурта ташкилотларида ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳолаш
молиявий ҳисобот ахборотларининг сифати ва ҳаққонийлиги даражаси билан амалга
оширилади. Мазкур жараёнда, суғурта ташкилотларининг молиявий ҳисоботларини
тузиш ва аудиторлик текширувини ўтказишда халқаро стандартлардан фойдаланиш
муҳим ҳисобланади.
Суғурта ташкилотларида ички назорат тизимини баҳолаш жараёни, аввало, унинг
самарали ташкил қилиш даражаси билан баҳоланади. Бундан ташқари, суғурта
ташкилотлари ички назорат тизими, биринчи навбатда, суғурта ташкилотининг
таркибий тузилиши, ташкилот бошқарув субъектлари томонидан молия
-
хўжалик
фаолиятини самарали юритиш учун бошқарувнинг усул ва жараёнларини тўғри йўлга
қўйиш, суғурта ташкилотида бошқарувнинг ички маълумотлар базасини яратиш,
назорат тизимини ўрнатиш, маълумотларнинг қонунийлигига риоя қилиш,
бухгалтерия ҳужжатларини аниқ ва тўлиқ юритиш, бухгалтерия ҳисоботларини ўз
вақтида тайёрлаш, хато ва бузиб кўрсатишларнинг олдини олиш, суғурта
ташкилотининг қонуний фаолият билан шуғулланишини аниқлаш жараёнларини ўз
ичига олади. Ички назорат тизими суғурта ташкилотининг барча ходимлари томонидан
ички ахборотлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаши керак.
Суғурта
ташкилотларида ички назорат тизимини ташкил қилиш, аввало, суғурта ташкилоти,
унинг акциядорлари ва мижозлари манфаатларига тегишли бошқарув
қарорларини
қабул қилишда белгиланган ваколатларга риоя қилиниши, қонун ҳужжатлари, суғурта
ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф
этишга ёрдам берувчи самарали чораларни ўз вақтида қабул қилишга йўналтирилган
бўлса, муайян мақсадга эришиш мумкин бўлади. Шу нарсани алоҳида таъкидлашимиз
керакки, суғурта ташкилотларида ички назорат тизимини самарали ташкил қилиш
иқтисодий барқарор ривожланишини ҳам таъминлаб беради.
Суғурта ташкилотларида барқарор ривожланишни таъминлаш жараёнларини
қуйидаги босқичларда амалга ошириш муҳим, деб ҳисоблаймиз:
1-
босқич. Суғурта ташкилотларида самарали бошқарув жараёнларини ташкил
қилиш учун режа ва дастурлар ишлаб чиқиш. Режа ва дастурга асосан, ҳар бир
мутахассиснинг лавозим йўриқномалари тасдиқланади;
2-
босқич. Суғурта ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ишларини олиб бориш
учун ҳисоб сиёсати ва амалларни танлаш ҳамда фаолият юритиш. Таъкидлаш керакки,
мазкур жараёнда ташкилот бўйича назоратни амалга ошириш имконияти пайдо бўлиб,
юқори натижага эришиш мумкин бўлади;
3-
босқич. Мазкур босқичда суғурта ташкилотларида фаолият юритадиган
ходимлар томонидан ички назорат тизимини самарали ташкил қилиш мақсадида
махсус текширувлар ўтказилиши лозим;
4-
босқич. Суғурта ташкилотларида ички назорат тизимини самарали фаолият
юритиши учун маълум вақтда мониторинг ўтказилиб, жорий камчиликлар тузатилиш
лозим, бу келгусида такрорланишнинг олдини олиш мумкин бўлади;
5-
босқич. Бу босқичда суғурта ташкилотининг ички назорати ташқи аудит
текширувлари
натижалари
билан
таққосланиб,
таҳлил
қилинади.
Агар
номутаносибликлар юзага келадиган бўлса, янги мақсадларга эришиш учун муҳим
қарорлар қабул қилинади. Шу билан бир қаторда, мазкур босқичда бошқарувнинг
асосий элементи сифатида фаолият кўламини кенгайтириш имкониятларини баҳолаш
амалга оширилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
278
1-
расм.
Ички назоратни аниқлаш ва баҳолаш модели
101
Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
ИЧКИ НАЗОРАТНИ АНИҚЛАШ ВА
БАҲОЛАШ МОДЕЛИ
Назорат муҳити
Назорат усуллари
Ички назоратни баҳолаш
Рискларни баҳолаш
Ходимларни
бошқариш
Назорат тавсифи
Қонунчи
-
лик ва
тартибга
солиш
Кадр
-
лар
сиёсати
Ахлоқ
талаб
-
лари
Суғурта
ташкил
отининг
ахлоқий
нормала
ри
Мала
-
кавий
зийра
клик
Малака
вий
маж
-
бурият
Кадр
-
лар
сиёсати
Ваколат ва
жавоб
-
гарликни
белгилаш
Аудит
қўмит
аси
Ҳисобот
йўналишлари
бўйича ваколатни аниқ
белгилайдиган
ташкилий тузилма
Юқори риск
бўлимларни
аниқлаш
Рискларни
камайтириш
бўйича режа
-
тадқиқот
ишлаб чиқиш
Бизнес жараёнлари
ва стратегияси
бо
ш
қари
ш
Назорат
мақсадини
аниқлаш
назоратни
амалга
ошириш
Назоратда
юзага
келадиган
рискларни
таҳлил
қилиш
Рискларни
бартараф қилиш
бўйича
бажариладиган
ишлар
Назорат
турлари
Рискни
бошқа
-
риш
Ахборот
-
ларни қайта
ишлаш
Назорат
қилишда
далил
тўплаш
Назорат
воситалари
www.e-itt.uz
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
279
Ички назорат тизими мақсад ва қарор қабул қилиш тизимига асосланиб
юритилади. Умуман олганда, назоратнинг бу босқичи барча таркибий бўлинмаларда
моддий ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланишга риоя этиш ва
ташкилотнинг мақсадларига эришиш учун асосий
босқич ҳисобланади.
Иқтисодчи олим Головачнинг (2007) таъкидлашича, ички назоратнинг
элементлари орқали, яъни, ички муҳит, риск ва уларни баҳолаш, ахборот таъминоти,
мониторинг, назорат амаллари воситасида ташкилотда тизим ҳақида маълумотлар
шакллантирилади ва ички назоратнинг самарали ишлаши таъминланади [8].
Ушбу 1
-
расмда келтирилган модель маълумотларидан фойдаланиб айтишимиз
мумкинки, суғурта ташкилотларида ички назорат тизимини ташкил қилиш ва баҳолаш
юқоридаги тартибда амалга ошириладиган бўлса, бу жараёнда, ички назорат тизимини
олиб бориш ва юритиш билан
юзага келадиган барча муаммоларни ўз вақтида аниқлаш
имконияти пайдо бўлади.
1.
Суғурта ташкилотининг ички назорат тизими жорий маълумотларни тўплаш
жараёни бўлиб, ундан ички аудит натижалари бўйича фойдаланиладиган омиллар
баҳоланади. Ички назорат самарадорлигини ошириш чора
-
тадбирлари суғурта
ташкилотларида рискни пасайтиришга хизмат қилади. Бу вазифаларни амалга ошириш
жараёни эса, бошқарувнинг стратегик модели орқали амалга оширилади (2
-
расм).
2-
расм. Стратегик мақсадни аниқлаш жараёни
102
Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
Ташқи
таҳлил:
имконият ва
хавфлар
Мавжуд бизнес жараёнларни таҳлил қилиш
C
уғурта ташкилотининг мақсад
ва қарашларини баҳолаш
СТРАТЕГИК МАҚСАДНИ
АНИҚЛАШ:
SWOT
ТАҲЛИЛИ
Функционал стратегияни
белгилаш
Бизнес стратегиясини белгилаш
Корпоратив стратегияни
белгилаш
Ички таҳлил:
кучли ва
кучсиз
томонлар
Стратегияни амалга ошириш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
280
2.
Қабул
қилинган ички назорат тизими бўйича мезонларни белгилаш, ишончли
ва самарали чора
-
тадбирларни ишлаб чиқиш (3
-
расм).
3-
расм. Ички назорат тизимини бошқариш мезонлари
3.
Суғурта ташкилотининг мавжуд тадбиркорлик рискини аниқлаш ва
белгилашда ички назорат тизимини йўлга қўйиш (4
-
расм).
4-
расм. Тадбиркорлик рискини аниқлашдаги ички назорат тизими
Ички назорат тизимининг жорий ҳолати ҳақида ишончли ахборотларни
шакллантириш ва унинг самарадорлигини яхшилаш мақсадида тавсиялар ишлаб
103
Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
104
Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
ИЧКИ НАЗОРАТ
БЎЙИЧА
МЕЗОНЛАР
суғурта маҳсулотларини
бошқариш
полисларни
бошқариш
зарарларни
бошқариш
инвестициял
арни
бошқариш
маълумотлар базасини
шакллантириш
сотиш
жараёнларин
и ташкил
қилиш
Бек офислар
фаолиятини
бошқариш
ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ
рақамлаштирилган
тармоқ тизими
жараён
риск
назорат
ички назорат
назорат
муҳити
зарарни
аниқлаш
рискни
аниқлаш
ва
баҳолаш
назорат
фаолияти
ахборот
мони-
торинг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
281
чиқиш. Бунда суғурта ташкилотида ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш
жараёнини қуйидаги кетма
-
кетлик асосида олиб борилади: 1) аудиторлар иш
бошлашдан олдин суғурта ташкилотининг бошқаруви, агар мавжуд бўлса филиалининг
иш кўлами ва хусусиятлари ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилиб, текширувни ташкил
этишда аудитор иш жараёнига қандай ёндашиши керак эканини ва ички назорат
тизимига қай даражада таяниши мумкинлигини кўриб чиқади. Шуни алоҳида
таъкидлаб ўтиш лозимки, ички назорат тизими қанчалик ишончли бўлмасин,
аудиторлар дастлабки баҳолаш жараёнидан фойдаланиб, тизимнинг маълум бир
қисмини текшириб кўришлари лозим; 2) бунда ички назорат тизимининг ишончлилиги
баҳоланади. Ички назорат тизими ишончлилигини баҳолаш аудитор томонидан ишлаб
чиқилган методика ва усулларга асосан амалга оширилади. Баҳолаш жараёнида аудитор
қуйидагиларни эътиборга олиши шарт:
ҳисобот
даврида суғурта ташкилотининг операцияларини юритишга доир
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни назорат қилиш воситаларининг
ишончлилиги юзасидан текшириш;
текширув жараёнида ҳисобот даврига хос бўлган фаолиятнинг алоҳида
хусусиятларини ва тафовутларни, шунингдек, фаолиятнинг даврларга қараб ўзгариш
натижаларини ҳам алоҳида текшириб ўтишлари лозим;
аудитор
амалга
оширилган
ишларни
баҳолайди
ва
натижаларни
расмийлаштиради. Бу жараёнда аудитор текширув ва фикр
-
мулоҳазаси асосида ички
назорат ҳақида қарор қабул қилиши мумкин бўлади.
Суғурта ташкилотида ички назоратни баҳолаш жараёнларини такомиллаштириш
бўйича юқоридагилардан ташқари яна бир қанча таклифларни бериб ўтишимиз лозим.
Аввало, суғурта ташкилотининг ўзига хос хусусиятини инобатга олиб, операцион
аудитнинг учта категориясини қўллаш ва натижаларни доимий мониторинг қилиш
орқали мақсадга эришиш мумкин бўлади. Таъкидлаш мумкинки, бу орқали суғурта
ташкилотининг ҳизмат кўрсатиш унумдорлиги ва самарадорлигини баҳолашга имкон
беради.
Суғурта ташкилотининг функционал
категорияси орқали суғурта жараёнларини
гуруҳлаштириш имконияти пайдо бўлади
.
Яъни, фаолият турларини таснифлаш
мумкин. Масалан, ҳаёт
суғуртаси, умумий суғурта ва қайта суғурта операциялари бўйича
даромадларни, зарар миқдорини ёки шакллантирилган заҳира ҳисоби назоратини
амалга ошириш мумкин. Бу категория орқали пул оқимлари назоратини амалга ошириш
имконияти юзага келади. Унинг камчилиги шундаки, тизимлар ўртасида ўзаро
алоқаларни баҳолаш имконияти деярли мавжуд эмас.
Суғурта ташкилотининг ташкилий категориясида унинг бош ташкилот, филиал,
бўлим ва бўлинмалар ёки шўъба корхоналар фаолияти ўрганилади. Ташкилий аудитда
асосий эътибор бўлим функциялари
қандай даражада ўзаро боғланганлигини
аниқлашга қаратилган. Аудитнинг мазкур тури ички назорат тизими фаолиятини
мувофиқлаштиришни ташкил этиш учун муҳимдир.
Суғурта ташкилотининг махсус категориясида ташкилотда юз бериши мумкин
бўлган турли хилдаги фирибгарлик ҳолатлари ёки бўлинмада хизмат
вазифасини
суистеъмол қилиш мавжудлигини тадқиқ қилиш
бўйича тавсиялар бериш
жараёнлари
кўриб чиқилади
.
Самарали ички назорат тизими суғурта ташкилотининг асосий фаолиятини
қамраб олувчи ишончли ахборот тизимларини талаб қилади. Суғурта ташкилотининг
ички назорати умумий самарадорлиги доимий равишда назорат қилиниши керак.
Суғурта ташкилоти бўлинмалари бўйича ички назорат ва баҳолаш мониторингги
суғурта ташкилотининг кундалик фаолиятининг бир қисми бўлиши керак. Бундан
ташқари суғурта ташкилоти ички аудит ёки бошқа назорат тузилмалари аъзолари
томонидан белгиланган ички назорат камчиликларини зудлик билан бартараф
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
282
этилишини тегишли даражадаги раҳбарларга хабар берилиши лозим, агар жиддий ички
назорат камчиликлари аниқланган бўлса, директорлар кенгашига хабар қилиш керак.
Хулоса ва таклифлар.
Суғурта ташкилоти бошқарувида самарали ички назорат тизимини ишлаб чиқиш
қуйидаги мақсадларни амалга ошириш имкониятини таъминлайди:
1. Ишончли бизнес маълумотларини таъминлаш;
2. Суғурта мукофотини тўғри йўналтириш;
3. Маълумотларни ҳимоясини таъминлаш;
4. Операцион самарадорликни таъминлаш;
5. Ҳисоб сиёсатини норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини
таъминлаш;
6. Ички назорат бўйича якуний ҳужжатларни тайёрлаш қоидаларини таъминлаш.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, суғурта ташкилотларида самарали ички назорат
тизимини ташкил қилиш ва баҳолаш жараёнини амалга ошириш орқали, суғурта
хизматларини тўғри ташкил қилиш, суғурта мукофотларини инвестицияга тўғри
йўналтириш, умуман олганда, операцион самарадорликка эришиш мумкин бўлади. Бу
орқали эса, суғурта ташкилотларида учраши мумкин бўлган фирибгарлик билан боғлиқ
рискларни пасайтириш имконияти юзага келади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,
суғурта ташкилотларида ички назорат тизими бир вақтнинг ўзида суғурта ташкилоти
раҳбари ва ички аудит хизмати томонидан самарадорлиги баҳоланиб борилса, албатта,
натижавийликка эришиш имконияти юқори бўлади.
Адабиётлар / Литература / Reference:
Aziz, M.A.A., Said, J. Alam, M.M. (2015). Assessment of the Practices of Internal Control
System in the Public Sectors of Malaysia. //Asia-Pacific Management Accounting Journal, Vol.
10(1), pp. 43-62.
Dragomir Dimitrijevic, Vesna Milovanovic, Vladimir Stancic. (2015)
The Role of A Company’s
Internal Control System in Fraud Prevention. //Financial Internet Quarterly
“
e-
Finanse”, vol.11/
№ 3. p. 34
-44.
Абдиева Ш.Н.
(2023)
Акциядорлик жамиятларида ички аудит
методологиясини
такомиллаштириш
.
Автореферат,
71
б.
Авлокулов А.З. (2012) Аудиторлик текширувида ички назорат тизимини баҳолаш.
//“Молия” илмий журнали.
-
Тошкент, №5
-6. 64-67-
б.
Ахмеджанов К.Б. (2016) Хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит
методологиясини
такомиллаштириш.
Иқтисодиёт
фанлари
диссертацияси
автореферати. –
Т.
Головач Алла Михайловна. (2007) Организация внутреннего контроля в
телекоммуникационных организациях автореферат,
27 c.
Евдокимова А.В., Пашкина И.Н.,
(2009)
Внутренний аудит и контроль финансово
-
хозяйственной деятельности организации: практическое пособие.
-
М.: Издательско
-
торговая корпорация
.
Дашков И.К
. -
250 б
Каримов Н.Ф.
(2007)
Тижорат банкларида ички аудитни ташкил қилиш ва уни
услубиётини такомиллаштириш муаммолари./Монография. –Т.
:
