Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
377
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ ХАРАЖАТЛАР ЁНДАШУВИДА БАҲОЛАШ
PhD
Зуннунова Хулкар Мухторовна
Тошкент Кимё халқаро университети
Аннотация.
Мақолада тижорат банкларини хусусийлаштириш жараёнида
харажат ёндашувида баҳолашнинг аҳамияти ўрганилган ва бу ёндашув усуллари асосида
банкларни қиймати баҳоланган. Мақолада харажат ёндашувида халқаро амалиётда
қўлланиладиган усулидан мамлакатимизда қўллаш истиқболлари тадқиқ қилиниб,
тадқиқотда анализ ва синтез, қиёсий ва селектив танлаб тадқиқ қилиш ҳамда гуруҳлаш
усулларидан фойдаланилган.
Калит сўзлар:
капитал, фойда, рентабеллик, бозор қиймати,
баҳолаш, харажат
ёндашуви, ортиқча фойда усули, соф активлар усули, ликвидацион қиймат.
ОЦЕНКА КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ ЗАТРАТНЫМ ПОДХОДОМ
PhD
Зуннунова Хулкар Мухторовна
Ташкентский международный университет Кимё
Аннотация.
В статье рассматривается значение оценки затратного подхода в
процессе приватизации коммерческих банков и оценивается стоимость банков на основе
методов этого подхода. В статье рассматриваются перспективы использования
метода, используемого в международной практике, в затратном подходе в нашей
стране, а также в исследовании используются методы анализа и синтеза,
сравнительного и выборочного исследования, группировки.
Ключевые слова:
капитал, прибыль, рентабельность, рыночная стоимость,
оценка, затратный подход, метод
избыточных прибылей, метод чистых активов,
ликвидационная стоимость.
EVALUATING COMMERCIAL BANKS IN THE COST APPROACH
PhD
Zunnunova Hulkar Mukhtorovna
Kimyo International University in Tashkent
Annotation.
The article discusses the importance of assessing the cost approach in the
process of privatization of commercial banks and estimates the cost of banks based on the methods
of this approach. The article discusses the prospects for using the method used in international
practice in the cost approach in our country, and also uses methods of analysis and synthesis,
comparative and sampling research, and grouping in research.
Key words:
capital, profit, profitability, market value, valuation, cost approach, excess profit
method, net asset method, liquidation value.
UO‘K:
336.719(334.7)
II SON - FEVRAL, 2024
377-383
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
378
Кириш.
Мамлакатимизнинг тараққиёт стратегиясида банкларни хусусийлаштириш
мақсади асосий мақсадлардан бирилигича қолмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон
-2030
стратегиясида “Банкларни хусусийлаштириш ва давлат ихтиёрида 3
-
4 та банкни сақлаб
қолиш, банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш”
(
Фармон, 2023)
белгиланган. Шу мақсадларни илк қадами сифатида АТИБ Ипотекабанки
устав капиталидаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги
улушининг 75% сотиб олинганлиги ва кейинги 3 йилда қолган 25%ни сотиб олиши
белгиланганлигини кўришимиз мумкин. Бошқа давлат улуши мавжуд банкларни ҳам
трансформация қилиш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш давлатнинг асосий мақсади.
Чунки хусусий мулкка бўлган муносабат давлат мулкига бўлган муносабатдан тубдан
фарқ қилади. Акциядорларнинг асосий мақсади ўз мулкларини кенгайтириш,
активларининг рентабеллигини ва бозор қийматини ошириш ҳисобланади, чунки
бу
барқарор акциядорларга келадиган даромадлар билан боғлиқ. Ҳар қандай мулк эгаси
мулкининг қийматини ошиб боришини исташи билан бирга унинг бозор қиймати қанча
бўлганлиги билан қизиқади. Шу сабабли банкларни бозор қийматида баҳолаш нафақат
акциядорлар балки мавжуд банкни трансформация қилишга тайёрлашда ҳам муҳим
аҳамият касб этади. Жумладан, баҳолашнинг харажатлар ёндашуви мавжуд банкни
янада яхшилаш, сифатли хизмат кўрсатиши учун қанча харажат қилиш лозимлигини
аниқлаш учун жаҳон амалиётида кенг қўлланилиб келинади.
Адабиётлар шарҳи
.
Молия
-
кредит ташкилотларини баҳолаш баҳолашни амалга ошириш ташаббуси
билан чиққан тарафнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил ёндашувлар асосида
амалга оширилиши мумкин. Банк ёки бизнесни бозор қийматини баҳолаш амалиётда
баҳолашнинг даромад, харажат ҳамда бозор ёндашувларидан фойдаланилган ҳолда
амалга оширилади. Даромад ёндашуви келажакдаги кўрсаткичлар прогнозлари орқали
амалга оширилганлиги сабабли баҳолашнинг оптимал ёндашуви сифатида қаралади.
Фонд бозори ривожланган мамлакатларда бозор ёндашувидан фойдаланилади. Бу
ёндашувдан тўлиқ фойдаланишнинг имконияти мамлакатимизда мавжуд эмас. Шу
сабабли банкларни трансформация қилиш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш жараёнида
аввал харажатлар ёндашувидан фойдаланиш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш лозим
деб ҳисоблаймиз. Сўнгра бошқа ёндашувнинг қўллаш имконияти мавжуд усуллари
орқали бозор қийматини аниқлаш лозим. Иқтисодчи олимларнинг банкларни бозор
қийматида баҳолаш оид қарашлари турлича бўлиб, уларнинг баъзилари бозор
қийматида баҳолашда капитални баъзилари рентабеллик кўрсаткичларини асосий
баҳолаш кўрсаткичи сифатида олишган. Шу нуқтаи назардан олимларнинг бозор
қийматида баҳолаш борасидаги қарашлари икки гуруҳга ажратиб оламиз. Яъни банк
бозор қийматини банк капитали асосида баҳоловчи олимлар ва банкнинг самарадорлик
кўрсаткичлари асосида баҳоловчи олимлар.
Тижорат банкларини баҳолашни банкнинг капитали, акцияларининг котировка
қиймати орқали баҳолашни таклиф қилган олимлардан Дамодараннинг (2015) илмий
қарашларида банкнинг капиталлашув даражаси банкнинг қийматини бериши
таъкидланган. Роуз (2015), Синкиларнинг (1994) илмий изланишларида банкнинг
рентабеллик кўрсаткичлари орқали банкнинг бозор қийматида баҳолаш таклиф
этилган.
Иқтисодий адабиётларда олиб борилган тадқиқотлар таҳлилининг кўрсатишича,
банкларни хусусийлаштиришда уларнинг бозор қийматини аниқлаш, бозор қийматида
баҳолаш методологияси, баҳолаш натижаларини мувофиқлаштириш зарурати вужудга
келмоқда. Бизнингча, банкларни бозор қийматида баҳолашнинг максимал даражада
барча усул ва ёндашувларидан фойдаланиш, бозор капитализацияси ҳамда банкдаги
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
379
мавжуд рискларни инобатга олган ҳолда бозор қийматига тўғрилаш киритиш орқали
ҳақиқий бозор қийматини шакллантириш лозим.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Бозор қийматида банкларнинг баҳоланиши банкларни ўз қийматидан паст
қийматда сотиш ҳолатларини камайтиради. Ривожланган мамлакатлари амалиётида
банклар капиталлашув даражасининг юқорилиги саббали баланс қийматидан 3
-4
баравар қимматга сотилади. Ривожланаётган мамлакатларда эса, баланс қийматининг
60-
70% миқдорида сотилади. Бу муаммо мамлакатимиз банкларини арзон сотилиши
билан бирга давлат бюджетига давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган
тушумни ҳам камайишига олиб келади.
Харажат ёндашуви билан баҳолашда баҳоловчи баҳолаш объектини тиклаш ёки
алмаштириш учун зарур бўлган харажат асосида баҳолашни амалга оширади. Ушбу
ёндашувда 1
-
расмда келтирилган усуллар қўлланилади.
1-
расм. Харажатлар ёндашувида қўлланиладиган усуллар
Тижорат банкининг нима мақсадда баҳоланаётганлигидан келиб чиққан ҳолда
баҳоловчи баҳолаш усулини танлайди. Соф активлар усулида банк қиймати банк барча
активларининг бозор қийматлари ва унинг мажбуриятлари ўртасидаги тафовут
сифатида аниқланса, тугатиш қиймати усулида банк қиймати банк тугатилганда унинг
мулкдори олиши мумкин бўлган мулкнинг қиймати ва тугатиш харажати ўртасидаги
тафовут сифатида аниқланади. Гудвилл орқали банкнинг бозор қийматини аниқлаш
усули ортиқча фойда усули деб номланади (Ковалев, Василевский, 2018).
Ушбу усул
банкнинг балансида акс эттирилмаган номоддий активлари банкка активлари ва ўз
маблағларининг ўртачадан юқорироқ фойда олиб келади деган фаразга асосланган.
Банк мажбуриятлари бозор қийматига трансформация қилинганда «банк франшизаси»
тушунчасидан фойдаланилади. У банкнинг пассив қисмида қўшимча қиймат яратади.
Банк франшизаси
-
бу ижобий спрэд бўлиб, банкнинг жалб қилган фоиз ставкаси ва
альтернатив қиймати ўртасидаги фарқ натижасида юзага келади. Банк олди/сотди
жараёнида депозит устамаси номоддий активларда акс эттирилиб, Goodwill деб
номланади. Банк ижобий франшизага қуйидаги ҳолларда эга бўлади: активлари ҳажми
бир хил бўлган банкларга нисбатан соф фоизли маржа кўрсаткичи юқори, ROA ва ROE
кўрсаткичлари солиштирилаётган банкларга нисбатан юқори, таққосланаётган
банкларга нисбатан операцион харажати кам бўлса ҳамда асосий депозитларнинг
концентрация даражаси (суғурталанганлари)нинг юқори.
Соф активлар усули орқали банкларимизни баҳолаш учун кўплаб инсайдер
маълумотлар кераклиги сабабли тадқиқот учун бу усулдан фойдаланиш чекланган. Соф
активлар усулидан фойдаланишда банкнинг мажбуриятлар холи активлари, яъни
капитали орқали банкнинг бозор қийматини аниқлаймиз. Ўрганилаётган банклар
137
Дамодаран А. Инвестиционная оценка. Инструменты и методы оценки любых активов: Пер. с англ., 3
-
е изд. / А.
Дамодаран.
-
М.: Альпина Бизнес Букс, 2006.
-
1341 с
маълумотлари асосидаги муаллиф ишланмаси
Соф активлар усули
Тугатиш қиймати
усули
Ортиқча фойда
усули
Харажатлар ёндашуви
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
380
сифатида АТ Алоқабанк ва ХАБ Трастбанклари олинган, уларнинг баланс қиймати
1-
жадвалда келтирилган қийматга тенг бўлади.
1-
жадвал
Банкларнинг соф активлар усули бўйича бозор қиймати, минг сўмда
Банклар
2017 й
2018 й
2019 й
2020 й
2021 й
2022 й
ХАБ
Трастбанк
219944 051 317 767 477 485 421 422 821 410 913 1 104 225 871 1 548 397 366
АТ
Алоқабанк
398 384 119 1 162 448 779 1 396 370 695 1 568 529 812 1 604 313 000 1 798 989 000
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ҳар иккала банкнинг ўз
маблағлари йил сайин ортиб борган. Жумладан, ХАБ «Трастбанк» ўзининг стратегик
мақсадларида йилига 65
000
000 дона акция чиқаришни 2018 йилда белгилаб
олганлиги сабабли банкнинг ўз маблағлари
2022 йилга келиб, 2018 йилга нисбатан 4,9
баравар ошган. Бундан ташқари, банкнинг оддий акциялари қиймати номинал
қийматидан бир неча баравар (1 дона акциясининг номинал қиймати 1000 сўм, 2022 йил
30 декабрда 12
000 сўм бўлган) юқори биржада баҳоланиши ҳисобига банкнинг
қўшилган капитали миқдори ҳам юқори.
2-
жадвал
Ортиқча фойда усули асосида АТ «Алоқабанк» ва ХАБ «Трастбанк»ларнинг
бозор қиймати, минг сўмда йил охирига
Йилла
р
ROE б
ир г
уру
ҳдаг
и
ба
нк
лар
бўйича
Со
ф фо
йда
Кап
итал
Н
орм
алл
аш
тири
лг
ан
фойда
Орти
қ
ча
фойда
Гудв
илл
Кап
италла
ш
тири
ш
к
оэ
ффициенти
Бо
зо
р қийм
ат
и
ХАБ Трастбанк
2017
0,19 55 976 119 219 944 051 41 028 363 14 947 756 45 296 229 0,33 265 240 280
2018
0,19 102 120 694 317 767 477 59 921 413 42 199 281 124 115 532 0,34 441 883 009
2019
0,16 184 791 037 485 421 422 78 356 726 106 434 311 301 513 629 0,35 786 935 051
2020
0,17 313 751 574 821 410 913 143 742 803 170 008 771 548 415 391 0,31 1 369 826 304
2021
0,19 433 806 429 1 104 225 871 209 802 915 224 003 514 678 798 526 0,33 1 783 024 397
2022
0,18 591 891 909 1 548 397 366 278 711 526 313 180 383 921 118 774 0,34 2 469 516 140
АТ Алоқабанк
2017
0,10 70 707 708 398 384 119 38 460 003 32 247 705 97 720 319 0,33 496 104 438
2018
0,10 137 777 778 1 162 448 779 114 105 972 23 671 806 69 622 958 0,34 1 232 071 737
2019
0,11 200 700 000 1 396 370 695 147 484 673 53 215 327 150 751 635 0,35 1 547 122 330
2020
0,10 170 000 000 1 568 529 812 159 817 503 10 182 497 32 846 766 0,31 1 601 376 578
2021
0,10 128 602 000 1 604 313 000 160 431 300 - 31 829 300 - 96 452 424 0,33 1 507 860 576
2022
0,10 197 206 000 1 798 989 000 179 898 900 17 307 100 50 903 235 0,34 1 849 892 235
138
АТ «Алоқабанк» ва ХАБ «Трастбанк» чораклик ва йиллик ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан
ҳисобланган.
139
АТ «Алоқабанк» ва ХАБ «Трастбанк» чораклик ва йиллик ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан
ҳисобланган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
381
АТ «Алоқабанк»нинг ўз маблағлари 2022 йилда 2018 йилга нисбатан 1,5 баравар
ортган. Сўнгги йиллардаги банк капиталининг ортиши дивиденд тўловлари капитал
базасини мустаҳкамлашга йўналтириш ҳисобига амалга оширилган.
Тижорат банкларининг бозор қийматини ортиқча фойда усули орқали, яъни
гудвилл асосида ҳам аниқлаш мумкин. Ушбу усул асосида аниқлашда банкнинг соф
фойдаси кутилаётган фойда, ROEнинг ўртача кўрсаткичи мамлакатимиз тижорат
банкларининг капитали бўйича ренкинг асосида АТ «Алоқабанк» ва ХАБ «Трастбанк»
учун алоҳида ҳисобланди
. Активларининг қиймати юқоридаги соф активлар усули
асосида банк капитали ҳисоб
-
китоб учун асос қилиб олинди.
Жадвал маълумотлари асосида хулоса қилиш мумкинки, ҳар иккала банк ўз
гудвилига эга. Буни уларнинг капитал рентабеллик кўрсаткичлар (ROE)ининг ўртача
бир гуруҳдаги банкларнинг рентабеллик кўрсаткичларининг юқорилигидан ҳам билиш
мумкин. ХАБ «Трастбанк»нинг
гудвилл кўрсаткичи йил сайин ортиб борган бўлса, АТ
«Алоқабанк»да бу кўрсаткич 2020 йилда деярли 5 баравар тушиб, 2021 йилда салбий
натижа берган, яъни Гудвилл йуклиги банкка нисбатан ишончнинг тушиши билан
ифодаласак, 2022 йилда банкнинг Гудвилли ошган.
Тугатиш қиймати усули тижорат банкларининг банкрот ёки яқин келажакда
банкротликка юз тутиши мумкин бўлган ҳолатларда баҳолашда қўлланилади. Тадқиқ
қилинаётган банкларни тугатиш усули орқали баҳоламаймиз, чунки уларни яқин орада
қўшилиши ёки тугатилиши бўйича маълумотлар йўқ, барча молиявий кўрсаткичлари
барқарор ривожланаётганлигини кўрсатяпти. Ўрганилаётган банкларнинг харажат
ёндашувига кўра бозор қиймати 3
-
жадвал орқали ҳисоблаймиз.
3-
жадвал
Банкларнинг харажат ёндашувига кўра бозор қиймати
Усуллар
ХАБ «Трастбанк»
2017
2018
2019
2020
2021
2022
Соф активлар усулида
бозор қиймати, минг
сўм
219 944
051
317 767
477
485 421
422
821 410 913 1 104 225
871
1 548 397
366
Ортиқча фойда
усулида бозор
қиймати, минг сўм
265 240
280
441 883
009
786 935
051
1 369 826
304
1 783 024
397
2 469 516
140
Ўртача бозор
қиймати, сўмда
242 592
166
379 825
243
636 178
237
1 095 618
609
1 443 625
134
2 008 956
753
АТ «Алоқабанк»
Соф активлар усулида
бозор қиймати, минг
сўм
398 384
119
1 162 448
779
1 396 370
695
1 568 529
812
1 604 313
000
1 798 989
000
Ортиқча фойда
усулида бозор
қиймати, минг сўм
496 104
438
1 232 071
737
1 547 122
330
1 601 376
577
1 507 860
576
1 849 892
235
Ўртача бозор
қиймати, сўмда
447 244
279
1 197 260
258
1 471 746
513
1 584 953
195
1 556 086
788
1 824 440
618
Жадвал маълумотларидан харажат ёндашувига кўра, щрганилган банкларнинг
бозор қийматини сўмда ўртача қанча бўлишини кўришимиз мумкин. Устав капиталига
нисбатан бозор қиймати ҳисоблангани сабабли ушбу ёндашувдаги бозор қиймати
маълумотлари
141
АТ «Алоқабанк» ва ХАБ «Трастбанк» чораклик ва йиллик ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан
ҳисобланган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
382
бошқа ёндашувларга нисбатан камроқ чиқади, аммо банкларни трансформация қилиш
жараёнида реал банк фаолиятини янада яхшилаш учун кетадиган харажатларни
аниқлаш имкониятини беради. Халқаро амалиётда ривожланаётган банкларнинг бозор
қийматини баҳолашда кўпроқ
харажат ёндашувдан фойдаланиб, баланс қийматидан
пастроқ қийматда инвесторлар сотиб олиши мумкинлиги билдирилади. Шу сабабли
бозор қийматини аниқлашда камида иккита ёндашув қийматлари асосида баҳолаш
амалга оширилиши лозим.
Тижорат банкларини бозор қийматида баҳолашни амалга ошириш жараёнида
қуйидаги камчиликлар аниқланди:
-
тижорат банкларини бозор қийматида баҳолаш ёндашувлардан бири харажатлар
ёндашувининг келажакдаги ўзгаришлар, бозордаги ҳолат ва бошқа кўрсаткичларнинг
ўзгаришини инобатга олган ҳолда қийматнинг шаклланмаслиги;
-
ҳар қандай баҳолаш ёндашувини қўллашдан олдин банкнинг молиявий
кўрсаткичларини тўлиқ қамраган ҳолда баҳоланмаслиги;
-
тижорат банклари барқарорлигини аниқлашнинг соддалаштирилган мезонлари
ишлаб чиқилмаганлиги;
-
баҳолаш учун маълумотларнинг етарли даражада ҳамда шаффоф эмаслиги;
-
банкларни ортиқча фойда усули орқали аналогларни танлашнинг мураккаблиги
ва бу банклар бўйича маълумотларнинг етарли эмаслиги;
-
тадқиқ қилинган банкларнинг дивиденд сиёсатлари таъсирида банк бозор
қиймати ва гудвиллининг ўзгариши;
-
тижорат банклари махсус захиралари юқорилиги натижасида банк бозор
қийматининг салбий ўзгариши ва бошқалар.
Хулоса ва таклифлар.
Банкларни трансформация қилиш орқали хусусийлаштирилиши банк тизимининг
барқарорлигини ошириш билан бирга, мулкдорлар синфининг шаклланиши, фонд
бозорининг ривожланиши, акциядорларнинг активларининг қийматини ўзгариши
борасидаги маълумотлар билан таъминлаши ҳамда реал бозор қийматида хорижий ёки
махаллий инвесторларга банклардаги давлат улушини сотиш орқали давлат бюджетида
қўшимча даромадлар шаклланишига олиб келади.
Иқтисодчи олимларнинг банкларни бозор қийматида баҳолаш борасидаги илмий
-
назарий қарашларнинг таҳлили натижаларига кўра банклар бозор қийматини ўрганган
иқтисодчи олимларнинг илмий қарашларини гуруҳларга бўлиб ўрганиш лозим. Сабаби
ҳар бир олимнинг қарашидаги ўзига хосликларни тўлиқ англаб етиш ва уларнинг
ирархияли ўзгаришини таҳлил қилиш имконияти бўлади. Бундан ташқари юқорида
аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
-
тижорат банкларини рейтинг кўрсаткичлари, ишончлилиги ҳамда шаффофлиги
ошириш;
-
маълумотлар,
молиявий
кўрсаткичлар
ҳамда
тегишли
даврларнинг
ҳисоботларини банклар томонидан ўз вақтида оммага тақдим этиши;
-
банкларни бозор қийматида баҳолашда камида иккита ёндашувнинг усуллари
асосида баҳолаш керак;
-
харажатлар ёндашувида баҳолаган ҳолда банкларни трансформвция қилиш учун
кетадиган харажатларни аниқлаш ҳамда ривожланаётган мамлакатларда қўллаш
имконияти бўлган ортиқча фойда усулида банкларнинг аналоглари асосида ушбу
банкка баҳо беришни амалиётга жорий
этиш.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
383
Адабиётлар
/ Литература / Reference:
Дамодаран А.
(2015)
Инвестиционная оценка. Инструменты и методы оценки
любых активов: Пер. с англ., 3
-
е изд. / А. Дамодаран.
-
М.: Альпина Бизнес Букс,
-
1341 с
Ковалев М.А., Василевский А.С.
(2018)
«Оценка банка» монография, Минск :
Изд. центр
БГУ,
-
148 с.
Роуз П.С.
(2005)
Банковский менеджмент [Текст] / П.С. Роуз.
-
М.: Дело Лтд,
-
321 с.
Синки, Дж.
-
мл.
(1994)
Управление финансами в коммерческих банках [Текст]/ Дж.
Синки; пер. с англ.; под ред. Р.Я. Левиты, Б.С Пинскера.
-
Изд. 4
-
е перераб.
-
М.: Catallaxy,
-
С.
716-745.
Фармон (
2023)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 11 сентябрдаги
ПФ
-158-
сонли
«
ЎЗБЕКИСТОН —
2030» стратегияси тўғрисидаги фармони.
