КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ НАЗАРИЙ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ

Annotasiya

Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг илмий назарий асослари, долзарб муаммолари, унинг тармоқлардаги кичик бизнес субъектлари фаолияти тенденцияси ҳамда унинг самарадорлигини ошириш имкониятлари каби масалалар таҳлил қилинган. Бундан ташқари тадбиркорлик тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиши. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзлар ресуслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлган фуқароларни рағбатлантириш келтириб ўтилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Бозорова, О. (2024). КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ НАЗАРИЙ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(2), 348–354. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45086
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг илмий назарий асослари, долзарб муаммолари, унинг тармоқлардаги кичик бизнес субъектлари фаолияти тенденцияси ҳамда унинг самарадорлигини ошириш имкониятлари каби масалалар таҳлил қилинган. Бундан ташқари тадбиркорлик тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиши. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзлар ресуслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлган фуқароларни рағбатлантириш келтириб ўтилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

348


КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ НАЗАРИЙ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ

Бозорова Озода

Раҳимовна

Тошкент Кимё халқаро универсетити

ORCID:

0009-0003-3937-2872

Аннотация.

Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг илмий назарий

асослари, долзарб муаммолари, унинг тармоқлардаги кичик бизнес субъектлари

фаолияти тенденцияси ҳамда унинг самарадорлигини ошириш имкониятлари каби
масалалар таҳлил қилинган. Бундан ташқари тадбиркорлик тизимини ҳар томонлама

қўллаб

-

қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиши. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб

-

қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзлар ресуслар, механизм

ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини

таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлган фуқароларни

рағбатлантириш келтириб ўтилган.

Калит сўзлар:

кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, ҳудуд, тармоқ, салоҳият, ялпи

ички маҳсулот, ялпи ҳудудий маҳсулот, барқарорлик, модернизация, диверсификация,

стратегия, интеграция, инвестиция, ихтисослаштириш, самарадорлик.


ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ НАУЧНЫЕ ОСНОВЫ РАЗВИТИЯ МАЛОГО БИЗНЕСА

И ЧАСТНОГО ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА

Базарова Озода Рахимовна

Ташкентский международный универсетит

Кимё

Аннотация

.

В статье анализируются такие вопросы, как научно

-

теоретические

основы малого бизнеса и частного предпринимательства, текущие проблемы,

тенденции деятельности субъектов малого предпринимательства в его сетях,

возможности повышения его эффективности. Кроме того, особое внимание следует

уделить комплексной поддержке бизнес

-

системы. Упоминаются льготы, направленные

на поддержку предпринимательской активности и создание новых рабочих мест,
обеспечение занятости населения за счет повышения эффективности использования
ресурсов, механизмов и мощностей, поощрение граждан, официально трудоустроенных в

отраслях экономики.

Ключевые слова

:

малый бизнес,

частное предпринимательство, регион, сеть,

потенциал, валовой внутренний продукт, валовой региональный продукт,

стабильность, модернизация, диверсификация, стратегия, интеграция, инвестирование,

специализация, эффективность.

UO‘K:

33.336.63

II SON - FEVRAL, 2024

348-354


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

349

THEORETICAL SCIENTIFIC BASES OF SMALL BUSINESS AND PRIVATE

ENTREPRENEURSHIP DEVELOPMENT

Bozorova Ozoda Rakhimovna

Kimyo İnternational University

in Tashkent

Annotation

.

The article analyzes such issues as the scientific and theoretical foundations of

small business and private entrepreneurship, current problems, trends in the activities of small

businesses in their networks, and opportunities to increase their efficiency. In addition, special
attention should be paid to comprehensive business system support. Mention is made of benefits

aimed at supporting entrepreneurial activity and creating new jobs, ensuring employment of the

population by increasing the efficiency of using resources, mechanisms and capacities, and

encouraging citizens officially employed in sectors of the economy.

Key words:

small business, private entrepreneurship, region, network, potential, gross

domestic product, gross regional product, stability, modernization, diversification, strategy,
integration, investment, specialization, efficiency

Кириш.

Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув жараёнларининг кучайиши турли

мамлакатлар ўртасида ташқи иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланиши ва

иқтисодиётлар ўзаро боғлиқлигининг ўсишида кўринмоқда. Ҳозирги кунда мамлакат

иқтисодиётининг иқтисодий ўсиш суръатлари ва аҳолисининг фаровонлик даражаси
мамлакатнинг глобаллашув ва меҳнат тақсимотининг устун жиҳатларидан қай

даражада тўлиқ фойдалана олишига кўпроқ боғлиқ бўлиб бормоқда.

Тадбиркорлик ижтимоий

-

иқтисодий ҳодиса саналиб, у ўз ичига ижтимоий

муносабатларни қамраб олган. Унда ҳуқуқий, руҳий, ташкилий, иқтисодий ва тарихий
томонлар мавжуд. Мазмуни ва моҳият жиҳатдан эса барча учун унумли фаолиятни

англатади

(

Жумаев, 2011).

Адабиётлар шарҳи.

Тадбиркорликнинг ривожланишида назарий ёндашувларни Болтабоев

(2011)

раҳбарлигида бир қатор муаллифлар классик олимларнинг Адам Смит, Ричард

Кантильон, Жон Батист Сей, Жон Бейц Кларк, Й.Шумпетер ва Г.Пиншо фикрларини

батафсил ёритганлар

(Болтабоев, 2011). Демак, XVIII асрда иқтисодчи Ричард Кантильон

(1680-

1734) “Умумий савдо табиати юзасидан иншо”

(Essay on the Nature of Trade in

General

) номли китобида қўллаган

эди. Ричард Кантильоннинг (

2004

) фикрича,

тадбиркор –

риск (хавф

-

хатар) шароитида фаолият юритувчи шахс. Шунга кўра

тадбиркор ер ва меҳнат омилига иқтисодий

фаровонликни белгилаб берувчи бойликлар

сифатида қараган.

Сўнг, иқтисодчиси Жон Батист Сей (1767

-

1832) “Сиёсий иқтисод трактати”

китобида тадбиркорлик фаолиятидаги ишлаб чиқариш омилларини кўрсатиб ўтган,

унга ер, капитал ва меҳнат киритилган. Жон Батист Сейнинг

(2000)

таъкидлашича,

тадбиркор даромади меҳнат, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, маҳсулотни сотиш
жараёнида пайдо бўладиган фойдали иноятдир. Тадбиркор маълум бир рискка бориб,

муайян маҳсулотни ишлаб чиқариши натижасига бунга эришади.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик муҳити, ишчан

муҳит ва ишбилармонлик муҳити бир хил мазмунда қўлланилмоқда. Айниқса,
тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи кўплаб ҳуқуқий қонунчилик

ҳужжатларида ишчан муҳит ва ишбилармонлик муҳити шаклида қўлланиб келинмоқда

(Қарор, 2011; Фармон, 2011).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

350

1-

расм. Ишбилармонлик муҳитининг шаклланиши

127

Ишбилармонлик муҳитини шакллантириш бошқариладиган жараёндир.

Ишбилармон муҳити тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолиятига

тескари таъсир тадбир эмас, унинг тадбиркорлик субъектларнинг шакллантиришг
борасида қулай инфра

-

тузилмани таркиб топтиришдан иборатдир.

Шуни қайд этиш керакки, турли тадбиркорлик субъектларининг ўзаро

ҳамкорлиги –

қулай ишбилармонлик муҳитида рақобатбардошлиги бошқариш

имконини беради. Самарали кооперация натижасида йирик корхоналар атрофида
тўпланиб, синергия самараси ҳосил қилиши корхоналар ўзаро бир бирларига керак

бўлган муҳим қисмларга айланишлари мумкин, натижада барча иштирокчилар муҳим

афзалликларга эга бўладилар –

бозорда тўла ҳаракатчанлик, ўсувчанлик ва янги

инновацион ёндошувлар имкониятларига эга.

Турли тадбиркорлик субъектларини ўзаро ҳамкорлигини боғловчи тугун бу

фойдадан ташқари мавжуд моддий, меҳнат ва молиявий ресурслар самарадорлигини

ошириш орқали ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш интилиши жиҳатидан

кўриб чиқиш мумкин. Табиийки, тадбиркорлик субъектлари молиявий

-

иқтисодий

фаолиятининг ҳар бир йўналиши учун корхоналарнинг ўзаро кооперацияси учун

вазифаларни аниқлаш керак.

Шундай қилиб, самарадорликни ошириш учун корхоналар интеграциясининг

муҳим жиҳати янги бозорларга чиқиш, харажатларни камайтиришдир. Бу орқали

кооперация иштирокчилари бозордаги улушини ва рақобатбардошлигини оширади, бу
эса операцион даромаднинг юқори бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, ўзаро

биргаликдаги фаолият натижасида ҳамкор корхоналарнинг умумий харажатлари пайдо

бўлсада, бу уларнинг молиявий ҳолатини яхшилайди ва харажатларни камайтиради.

Халқ фаровонлигини ошириш мақсадида “Ҳар бир оила –

тадбиркор”, “Ёшлар –

келажагимиз”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Томорқани ривожлантириш” каби

дастурлар қабул қилинди. Бу дастурлар аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар учун

даромад манбаи яратишга хизмат қилмоқда

128

.

Тадқиқот методологияси.

Ҳозирги

кунда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий

маркази томонидан ўтказилган ижтимоий тадқиқот натижаларига кўра Ўзбекистонда
меҳнатга лаёқатли аҳоли сони

-

19121 минг, банд аҳоли сони

-

13205 минг ташкил

этади

129

.

127

Илмий манбалар асосида муаллиф ишланмаси.

128

https://president.uz/uz/lists/view/3408

129

https://mehnat.uz/uz/news/aellarni-ish-bilan-taminlash-tadbirkorlikka-zhalb-etishda-davlat-tashkilotlari-bilan-

hamkorlikning-ahamiyati-va-istiqbollari

Ишбилармонлик муҳитининг шаклланиши

Замонавий

тадбиркор-

лик

фалсафаси

Ишбилар-

монлик

муҳити

Иқтисодий

фаоллик

Ижтимоий

муҳит

Бойлик ва

фаровонлик

Тадбиркор-

лик

инфрату-

зилмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

351

2-

расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиёт асосий

тармоқларидаги улуши

(Сэй, 2000)

Мамлакатда сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларни кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликни

ривожлантиришга,

бу

жараённда

сохада

ижтимоий

-

меҳнат

муносабатларини замонавий талаблар асосида такомиллаштиришга алоҳида аҳамият

қаратилмоқда.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ҳар

қандай мамлакатда сиёсий тизимнинг барқарорлиги тадбиркорликни

ривожлантиришга катта таъсир кўрсатади. Агар сиёсий тизим беқарор бўлса,
тадбиркорлар катта сармояларни жалб қилмасдан юқори фойда олиш учун қисқа вақт

ичида турли операцияларни ўтказишга ҳаракат қилишади. Сиёсий вазиятнинг

барқарорлиги тадбиркорга ўз фаолиятини стратегик жиҳатдан қуриш, яъни узоқ

муддатли лойиҳаларни режалаштириш ва уни амалга оширишга шароит яратади.

Бугунги кунда республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

фаолиятини ривожлантириш соҳасида шаклланган ташкилий

-

иқтисодий механизм

хизматлар бозорида уларнинг фаолиятини тўлақонли назорат қилиш ва бошқаришни

ташкил эта олиш имкониятига эга эмас. Шунинг учун ҳам кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик

фаолиятини

ривожлантириш

соҳаси

ташкилий

таркибини

оптималлаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Рақамли иқтисодиёт шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

фаолиятини ривожлантиришни

соҳаларининг таркибий тузилмаси –

бу мураккаб

ташкилий

-

иқтисодий тузилма ҳисобланади. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик фаолиятини

ривожлантириш соҳаси моҳияти ва мазмунига кўра,

замонавий ҳаёт сифатини таъминлаш билан боғлиқ бўлган инсон капитали

ривожланишига шарт

-

шароит яратиш ҳамда меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори

даражага ўтишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган инсон фаолиятининг турли
кўринишларини ва йўналишларини ўз ичига олади.

Бунда асосий эътибор интеллектуал ресурслардан фойдаланишда фан ва

ахборотлар технологиялари сиғими катта бўлган замонавий тармоқларни

ривожлантиришга қаратилган. Жамият тараққиётидаги бундай ҳолат иқтисодиётнинг
бошқа соҳаларига нисбатан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини кенгроқ

ривожланишини талаб этади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳа ва

тармоқларининг ривожланиб бориши ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган

0

20

40

60

80

100

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

Саноат

Қишлоқ хўжалиги

Қурилиш

Савдо


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

352

мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулот таркибини ҳам ўзгаришига ўз таъсирини
кўрсатмоқда.

Ҳозирги

вақтда муайян мамлакатни ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш

учун яратилаётган ялпи ички маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик соҳаси ҳиссасининг 65 фоиздан юқори бўлиши асосий мезон ҳисобланади.
Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида кичик бизнес ва

хусусий тадбиркорлар сони ва сифатига қўйилаётган талаблар ошиб бормоқда. Бу эса

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш

тармоқларида

иқтисодий ўсишнинг омилларини аниқлаш ҳамда иқтисодий самарадорликка эришиш
муҳим ҳисобланади.

1-

жадвал

Тармоқлар бўйича янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар сони

(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз, бирлик)

130

Тармоқлар

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021

2022

2023

Тармоқлар
бўйича жами

31242 21078 26334 26037 26896 38167 48922 92874 93200

Саноат

7708

5457

7316

6450

5841

10182 11262 19496 18596

Қишлоқ

ва

ўрмон

хўжалиги

3647

2231

2417

2293

2351

3337

5144

7469

14969

Қурилиш

2236

1936

2766

3134

2850

3788

6360

8730

6009

Транспорт ва
алоқа

1831

1148

1542

1522

2099

2831

3335

-

2397

Бошқа ишлаб
чиқариш

тармоқлари

4372

2024

2256

2725

-

-

-

-

Савдо ва
умумий

овқатланиш

9012

6494

7803

7604

2403

11244 15604

-

35213

Маиший

хизмат
кўрсатишнинг

ноишлаб

чиқариш
турлари

663

483

581

527

-

-

-

-

Соғлиқни

сақлаш,
жисмоний

тарбия, спорт

ва ижтимоий
таъминот

680

551

821

802

486

858

1154

1269

1450

Таълим,

маданият, фан

ва илмий
хизмат

кўрсатиш

580

422

523

718

-

-

-

-

Бошқа
ноишлаб

чиқариш

тармоқлари

513

332

309

262

3730

4120

5621

-

5637

130

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

353

Шунингдек, Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб

-

қувватлаш комплекс дастурининг

ташкилий

-

институционал тузилмаси ва ривожлантириш борасида бир қатор амалий

ишлар амалага оширилмоқда.

Бу борада, давлат дастурни амалга ошириш бўйича, 2023

-

2026 йилларда амалга

ошириш учун давлат маблағлари ҳисобидан 6 триллион сўм ва халқаро молия
институтларининг 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари

йўналтирилсин белгилаб берилган. Бу эса ўз навбатида кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва мамлакатимизда ишлаб чиқаришни

ривожланишига ҳисса қўшади. Шу билан бир қаторда тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантириш борасида, асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш

вазифалари белгиланган бўлиб, бунда 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150

миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш

амалиёти татбиқ этилади. Шунингдек, консультатив қўллаб

-

қувватлаш йўналишида

лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш масалалари, божхона ва солиқ

маъмуриятчилиги,

экспорт

ва

импорт

операциялари,

шартномаларни

расмийлаштириш, давлат харидларида иштирок этиш, шунингдек, ер участкалари ва

бино

-

иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш ва лойиҳалаштириш вазифалари

амалга оширилади. Бундан ташқари, Президентимизнинг жорий йил 15 ноябрдаги

“Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2024

-

2026 йилларда банк бўйича кичик тадбиркорлик

субъектларига ажратиладиган кредитлар қолдиғини 1,7 бараварга ошириш орқали

кредит портфелидаги улушини 28 фоиздан 43 фоизга етказиш, 150 мингта кичик
тадбиркорлик субъекти фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш, кичик бизнес

лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат

молия ташкилотларидан жами 800 миллион АҚШ долларигача миқдорда ресурслар

жалб қилиш, 300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (эвробонд)ларни
халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш вазифалари белгиланди.

Мамлакатимизда 2015

-

2021 йилларда тармоқлар бўйича янги ташкил этилган

кичик корхона ва микрофирмалар сони ўзгаришининг таҳлили шуни кўрсатадики,

мазкур кўрсаткич учун 2015

-

2017 йиллар оралиғида муайян даражадаги беқарорлик хос

бўлиб, фақат

2015 йилдан бошлаб изчил ва барқарор ўсишга эришилган. 2023 йилда 92,9

мингтадан ортиқ кичик корхона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз)

ташкил қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 89,8 % кўп демакдир.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қилиб шуни айтишмиз мумкинки, тадбиркорлик фаолияти учун муҳим

бўлган ишбилармонлик муҳитини шакллантириш эса бошқариш мумкин бўлган жараён

ҳисобланади. Шу билан бирга, бошқарув усули маъмурий

-

буйруқбозлик кўринишида

бўла олмайди. Уларнинг асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига таъсир
қиладиган тадбир эмас, балки бу каби

субъектларнинг шаклланишига етарли

шароитларни таркиб топтиришдан иборат бўлиши керак. Шунга кўра, ишбилармонлик

муҳитига ўзаро мувофиқ ва мутаносиб тарзда шаклланган ҳамда уйғунликда амал

қилувчи таркибий қисмларнинг мажмуи сифатида қараш мақсадга мувофиқ

.

Кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида тўпланган

илғор хорижий ва республикамизда тўпланган тажрибаларни умумлаштирган ҳолда

келгусида мазкур секторни янада ривожлантириш борасида қуйидаги таклиф ва

тавсияларни бериш мумкин:

-

кичик бизнес субъектларини қўллаб

-

қувватлашнинг ташкилий, ахборот,

ҳуқуқий, кадрлар ва молиявий таъминлаш борасидаги институционал асосларини

янада такомиллаштириш;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

354

-

соҳада давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусий секторнинг ўзаро

ҳамкорликдаги фаолиятини ривожлантириш;

-

йирик ва кичик бизнеснинг ўзаро самарали ҳамкорлик соҳаси сифатидаги саноат

ҳудудларини ташкил этиш ва улар фаолияти самарадорлигини ошириш;

-

солиққа

тортишнинг фаолият соҳасини (асосий эътибор илмталаб ва экологик технологияларга
қаратилган), тадбиркорларнинг ижтимоий мақомини(муайян имтиёзлар ёшларга,

аёлларга, ногиронлар, пенсионерларга) ва минтақаларни ривожлантириш(қолоқ

минтақалар учун имтиёзлар)ни ҳисобга олган тарзда табақалаштириш муҳим

ҳисобланади.

Адабиётлар / Литература / Reference:

Nevin, Seamus. "Richard Cantillon: () The Father of Economics". History

Ireland (JSTOR) 21 (2): 20

23.

Болтабоев М.Р ва бошқалар (2011). Кичик бизнес ва тадбиркорлик. –Т.: Фан.

Жумаев Н.Х. (2011) Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. Проф.

Н.Х.Жумаевнинг таҳрири остида. Т.: Adib nashriyoti.

Кантильон

Р. (

2004

)

Эссе о природе торговли в общем плане // Мировая

экономическая мысль. Сквозь призму веков. —

М.: Мысль, Т. 1.

Қарор (2011) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011

-

2015 йилларда

Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштириш,

мамлакатда ишчанлик муҳитини шакллантиришнинг мезонлари ва баҳолаш тизимини

аниқлаш ва амалга оширишга доир чора

-

тадбирлар Дастури тўғрисида” 2011

йил 7

январь, ПҚ

-1464-

сон Қарори.

Сэй Ж.Б.

(2000)

Трактат по политической экономии

.

Бастиа Ф.

Экономические

софизмы. Экономические гармонии. / Сост., вступ. ст. и коммент. М. К. Бункиной и А. М.

Семенова. —

М.: Дело.

Фармон (2011) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 август “Кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик

муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” ПФ

-4354-

сон

Фармони.

Bibliografik manbalar

Nevin, Seamus. "Richard Cantillon: () The Father of Economics". History Ireland (JSTOR) 21 (2): 20–23.

Болтабоев М.Р ва бошқалар (2011). Кичик бизнес ва тадбиркорлик. –Т.: Фан.

Жумаев Н.Х. (2011) Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. Проф. Н.Х.Жумаевнинг таҳрири остида. Т.: Adib nashriyoti. Кантильон Р. (2004) Эссе о природе торговли в общем плане // Мировая экономическая мысль. Сквозь призму веков. — М.: Мысль, Т. 1.

Қарор (2011) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, мамлакатда ишчанлик муҳитини шакллантиришнинг мезонлари ва баҳолаш тизимини аниқлаш ва амалга оширишга доир чора-тадбирлар Дастури тўғрисида” 2011 йил 7 январь, ПҚ-1464-сон Қарори.

Сэй Ж.Б. (2000) Трактат по политической экономии. Бастиа Ф. Экономические софизмы. Экономические гармонии. / Сост., вступ. ст. и коммент. М. К. Бункиной и А. М. Семенова. — М.: Дело.

Фармон (2011) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 август “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-4354-сон Фармони.