Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44933

Ключевые слова:

налоговая система аудит аудиторская деятельность цифровой аудит внутренный аудит аудиторские услуги

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы организации и
совершенствования внутреннего аудита в системе налоговых органов. Предложения
вносятся на основе анализа практики организации внутреннего аудита


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

501

СОЛИҚ ТИЗИМИДА ИЧКИ АУДИТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

Мухамедов Санжар Толибович

Фискал институт

ORCID:

0009-0001-9331-4433

Аннотация

.

Ушбу

мақолада солиқ органлари тизимида ички аудитни ташкил этиш

ва такомиллаштириш масалалари ёритилган. Ички аудитни ташкил этиш амалиёти
таҳлили асосида таклифлар берилган.

Калит сўзлар:

солиқ тизими,

аудит, аудиторлик фаолияти, рақамли аудит, ички

аудит, аудиторлик хизмати.

ВОПРОСЫ ОРГАНИЗАЦИИ ВНУТРЕННЕГО АУДИТА В НАЛОГОВОЙ СИСТЕМЕ

Мухамедов Санжар Талибович

Фискальный институт

Аннотация.

В данной статье рассматриваются вопросы организации и

совершенствования внутреннего аудита в системе налоговых органов. Предложения

вносятся на основе анализа практики организации внутреннего аудита.

Ключевые слова:

налоговая система,

аудит, аудиторская деятельность, цифровой

аудит, внутренный

аудит, аудиторские услуги.

ISSUES OF ORGANIZATION OF INTERNAL AUDIT IN THE TAX SYSTEM

Muhamedov Sanjar Talibovich

Fiscal Institute

Annotation.

This article covers the issues of organization and improvement of internal

audit in the system of tax authorities. Proposals are made based on the analysis of internal audit

organization practice.

Key words

:

tax system,

audit, audit activity, digital audit, internal audit, audit service.

Кириш

.

Солиқ органлари тизимида ички аудит ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси

Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси

“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунига, “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ
хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида”ги Низом ва бошқа қонун

ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

фармонлари,

қарорлари

ва

фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари,
фармойишларига, Қўмитанинг ички норматив ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал

қилади

(Қарор, 2022)

.

UO‘K:

336

II SON - FEVRAL, 2024

501-505


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

502

Адабиётлар шарҳи.

Солиқ тизимида ички аудитнинг моҳияти ва вазифалари тўғрисида

иқтисодчиларнинг фикрларини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги

“Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисида намунавий низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 416

-

сон қарорда ички аудит фаолияти —

вазирлик ва идораларда

бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши

ҳолатларининг олдини олиш, бюджет тизими бюджетлари ҳамда қонунчилик

ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланиш самарадорлигини
баҳолашга қаратилган мустақил фаолият деб белгиланган (Қарор, 2022).

Фадеевани (2021) ёзишича,Солиқ органларининг ички аудити

-

бу юқори солиқ

органлари томонидан қуйи солиқ органларининг қонун ҳужжатлари, ме'ёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар, шунингдек Россия Федерал Солиқ хизмати ички ҳужжатлари талабларига
риоя этилишини назорат қилишнинг ягона тизими.

Ички аудиторлар институти (The institute of internal auditors) томонидан берилган

таърифга кўра «Ички аудит –

бу ташкилот фаолиятини такомиллаштиришга

қаратилган мустақил, холис кафолатлар ва маслаҳатлар бериш фаолиятидир. Ички
аудит ташкилотга ўз фаолиятини ундаги рискларни бошқариш, назорат ҳамда

корпоратив бошқарув жараёнларининг самарадорлигини баҳолаш ва яхшилашга

тизимли ва изчил ёндашиш орқали амалга оширишда кўмаклашади»

211

.

Гриченкони (2015) такидлашича, Солиқ мажбуриятларининг ички аудити

-

бу

ташкилотнинг солиқ мажбуриятларининг бажарилиши устидан ички назорат тизими
бўлиб, у солиқ мажбуриятларини тўлиқ бажаришга қаратилган бизнес жараёнларини

текшириш ва баҳолаш

,

шунингдек, тегишли ҳисоботларни шакллантириш

бўйича

мустақил ва объектив кафолатлар ва маслаҳатлар беришдан иборат

.

Казакованинг

(2019)

эътироф этишича,

давлат секторида аудитнинг асосий

вазифалари қуйидагилардан иборат:

бюджет маблағларини тақсимланишининг

объективлигини ўрганиш;

бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижавийлигини

текшириш; бюджет маблағларидан мақсадли ва тўғри фойдаланишни аудиторлик

текширувидан ўтказиш;

маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича бошқарув

стратегиясини ишлаб чиқиш;

тегишли органларга текшириш натижаси бўйича ахборот

ва ҳисоботлар тайёрлаб бериш.

Аҳмаджоновнинг (2016) таъкидлашича, ички аудит –

хўжалик юритувчи

субъектларга рискларни бошқариш, назорат қилиш ва корпоратив бошқарув тизимига
мақбул ёндашув асосида қўйилган мақсадларга эришишда ёрдам берувчи, молиявий

-

хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган объектив кафолат ва

маслаҳатлар берувчи мустақил тизим бухгалтерия маълумотларининг тўғри бўлишини

таъминлаш ва корхонада самарали ички назорат тизимини ташкил этишга

йўналтирилган фаолият.

Меҳмонов (2018) эса бюджет ташкилотларида ички аудитга қуйидагича таъриф

берган: “ Ички аудит –

ташкилот томонидан сметаларни тузиш ҳамда ижросини амалга

оширишни қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш ҳамда мониторинг

олиб бориш йўли билан назорат қилиш, молиявий ҳисобот маълумотларини
ишончлилигини таъминлаш, бюджет –

смета интизомига риоя қилиш, маблағларни

мақсадли ва оқилона сарфланишга йўналтирилган фаолиятдир”.

Тураев (2017) «ички аудит» тушунчaсигa муaллифлик тaърифи қуйдагича берган

ва унга кўра ички аудит рискларни бошқариш, ички назорат тизимларининг
ишончлилиги ва самарадорлигини, жумладан корпоратив бошқарув амалиётини ички

назорат соҳасидаги умумқабул қилинган халқаро ва миллий стандартлар асосида

211

https://global.theiia.org

Ички аудиторлар институтининг расмий веб сайти маълумотлари.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

503

мунтазам ва мустақил равишда баҳолаш учун ташкил этилган фаолият сифатида очиб
берган.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида солиқ органларида ички аудитни ташкил этиш ва

такомиллаштириш билан боғлиқ кўплаб илмий нашрлар талқин қилинди, илмий

тадқиқотларга таянган ҳолда мантиқий фикрлаш, таққослаш, тизимли ёндашув

усулларидан фойдаланилган. Мавзу бўйича мавжуд адабиётларни ўрганиш асосида

тегишли хулосалар қилинган ва тавсиялар берилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги

“Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисида намунавий низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги

416-

сон

қарорига

асосан “Вазирлик ва идораларнинг ички аудит

хизмати тўғрисида НАМУНАВИЙ НИЗОМ” тасдиқланди (Қарор, 2022). Ушбу низомга
мувофиқ вазирлик ва идоралар ички аудит хизматининг мақсади, вазифалари,

функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш
тартиби белгилаб берилди.

Низомга асосан қуйидагилар солиқ органлари ички аудит хизматининг асосий

вазифалари ҳисобланади:

давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатлари ва функционал

вазифаларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

давлат солиқ хизмати органлари молия

-

хўжалик фаолияти устидан назоратни

амалга ошириш;

давлат солиқ хизмати органларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида

аниқланган хато ва камчиликларни тўлиқ бартараф этилишини ва такроран йўл
қўйилмаслигининг олдини олиш бўйича тадбирларни белгилаш;

юклатилган вазифаларни ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз

вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида вертикал назоратни амалга

ошириш.

бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таҳлил қилиш ва

баҳолаш,

бюджет

ҳисобининг

юритилиши

ҳамда

молиявий

ҳисоботлар

шакллантирилишини ўрганиш орқали бюджет интизомини мустаҳкамлаш;

Ички аудит хизмати ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги

функцияларни бажаради:

а)

давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатлари ва функционал

вазифаларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашда қонунийликни таъминлаш ва

уларга риоя қилиниши бўйича тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан текширишлар ва
ўрганишлар ўтказади;

ходимлар томонидан функционал мажбуриятлар қай даражада ижро

этилаётганлигини, солиқ қонунчилиги назоратини ташкил этишда ҳамда бошқа

мажбуриятларни бажарилиши борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганади;

ўтказилган текшириш ва ўрганишлар натижалари бўйича аниқланган тизимли

равишда йўл қўйилаётган қоидабузарлик ва камчиликларнинг келиб чиқиш

сабабларини аниқлаш ҳамда бундай ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг

масъулиятини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

ўтказилган текшириш (тафтиш) ва ўрганишлар натижалари бўйича аниқланган

давлат бюджетига етказилган моддий зарарни қайтариш чораларини кўради;

б)

давлат солиқ хизмати органлари молия

-

хўжалик фаолияти устидан назоратни

амалга ошириш соҳасида:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

504

давлат солиқ хизмати органларининг бюджет ва хўжалик фаолияти бўйича

харажатлар сметалари ижроси юзасидан текширишни амалга оширади;

зарур ҳолларда Қўмита раҳбариятининг алоҳида кўрсатмаси ёки топшириғига

асосан Қўмита таркибидаги органлар ва ташкилотларнинг молия

-

хўжалик фаолияти

бўйича ўрганиш ўтказади;

бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш жараёнини,

яъни харажатлар сметаси ва жамланма харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар

сметаси, штатлар жадвали ҳамда уларга қўшимча ҳужжатларни тузиш, тасдиқлаш ва

ижро этиш тартиби ва жараёнларини ўрганади ва баҳолайди.

Солиқ органлари томонидан ўтказилган ички аудит натижаларини келтириб

ўтамиз.

Бюджет даромадларини прогнозлаштириш йўналиши бўйича,

Ички аудит ўтказилган солиқ инспекцияда белгиланган прогноз кўрсаткичларини

бажарилишида ҚҚС тўловчи ДСБ корхоналаридан мунтазам равишда маблағлар

ундириш ҳамда тўлов қобилиятига эга хўжалик юритувчи субъектлардан қарз олиб
кейинги ойларга қайтариб бериш орқали 2021 йил май, август ойлари 2022

йил апрел

ойи 2023 йил феврал ва май ойлари бажарилган.

Камерал солиқ текширувлари ва Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш йўналишлари

бўйича:

Солиқ инспексиясининг масъул ходимлари томонидан Адлия вазирлигида Солиқ

қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги 2020

-03-

сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини

тасдиқлаш тўғрисида»ги қароригаи (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) билан
тасдиқланган солиқ ҳисоботининг шакллари асосида солиқ тўловчиларнинг солиқ

ҳисоботларини тўлиқ тақдим этилиши бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилганда,

2022-

йил якуни ва 2023

-

йилнинг ўтган даври мобайнида 1

1

та корхона ва ташкилотлар

томонидан (4 та ҳолатда юридик шахслардан олинадиган мол

-

мулк солиғи, 1 та ҳолатда

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, 1 та ҳолатда ягона ер солиғи ҳамда

5 та ҳолатда айланмадан олинадиган солиқ) ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги

аниқланди.

Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 30.06.2020

йилдаги

3256-

сонли Қарорига асосан солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва

уни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан кейинги иш кунидан

кечиктирмай солиқ органи солиқ тўловчининг шахсий карточкасига тегишли ёзув
киритиши белгиланган ҳамда солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб

этироф этилиб

реестрдан чиқарилган корхоналарнинг шахсий ҳисоб варақларида қарздорлик ҳамда

ортиқча тўлов йўл қўйилмаслиги белгиланган

бўлсада, реестрдан чиқарилган

корхонанинг қарздорлиги мавжудлиги ва ушбу қарздорлик суммасини ҳисобдан

чиқариш чораси кўрилмаган.

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш бўлими бўйича:

Текшириш ўтказилаётган даврда МЖтКнинг 278

-

моддасига мувофиқ, жиноят

аломатлари мавжудлиги бўйича хулосага келинган материалларни ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи идораларга юборилиши ҳолати ўрганилганда

(1-

шакл)

“Ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи идораларга юборилган ҳужжатларни қайд қилиш” китоби юритилмаганлиги;

Ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи идораларига юборилган жиноят аломатлари мавжуд

материаллар бўйича кўрилган чоралар натижаси бўйича солиштирма далолатномалар

расмийлаштирилмаганлиги;

солиқ инспексиясида Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шўбаси

лавозими вакант бўлганлиги ҳамда белгиланган тартибда буйруқ асосида вазифаси

бошқа ходимларга юклатилмаганлиги оқибатида

Давлат солиқ қўмитасининг 2022

-

йил

29-

июлдаги 244

-

сонли “Давлат солиқ хизмати органларида солиқ текшируви


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

505

материаллари ҳаракати тўғрисидаги ренгламентни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи
билан тасдиқланган “Давлат солиқ хизмати органларида солиқ текшируви

материалларини ҳаракати тўғрисида”ги Регламент талаблари бузилган ҳолда, 2023

-

йил

апрел ойидан текшириш кунига қадар 45

та ўтказилган назорат тадбирлари натижасида

расмийлаштирилган ва 2

-

шаклдан рўйхатдан ўтказилган текшириш далолатномалари

назорат тадбирларини ўтказган масъул ходимлар қўлида сақланиб, тегишли тартибда

мазкур бўлимга ижро қилиш учун тақдим этилмасдан, қонуний чоралар

белгиланмасдан келинаётганлиги маълум бўлди.

Шу тартибда дастурда кўрсатилган бандлар бўйича ички аудит текшируви

ўтказилади

ва

натижаси

белгиланган

тартибда

далолатнома

билан

расмийлаштирилади.

Хулоса ва таклифлар

.

Давлат бюджети даромад қисмини шакллантиришда ва маблағларни мақсадли,

самарали сарфланишида ўтказиладиган ички аудит текширувлари муҳим иқтисодий
аҳамиятга эга бўлади.

Солиқ органлари томонидан амалга оширилаётган ички аудит тадбирларини

самарадорлигини ошириш мақсадида, унинг ҳуқуқий асосини янада мустаҳкамлаш

мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Солиқ органлари томонидан амалга оширилаётган ички аудит жараёнини

рақамлаштириш асосида коррупцияни олдини олиш мумкин.

Солиқ органлари томонидан ўтказилаётган ички аудитда масофавий

текширишдан самарали фойдаланиш зарур деб ҳисоблаймиз.

Адабиётлар / Литература / Reference:

Ахмаджонов К.Б.

(2016)

Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида ички аудит

методологиясини такомиллаштириш. И.ф.д. дисс. автореф. –

Тошкент: Ўз.Р.БМА. 2016. –

76 б.

Гринченко К.А.

(2015)

Сущность категории внутреннего аудита налоговых

обязательств // Фундаментальные исследования. –

2015.

№ 10

-1.

С. 152

-155; URL:

https://fundamental-

research.ru/ru/article/view?id=39140 (дата обращения: 15.02.2024).

Казакова

Н

.

А

. (2015)

Аудит

:

Учебник

для

СПО

/

Н

.

А

.

Казакова

др

.];

под

общ

.

ред

.

Н

.

А

.

Казаковой

.

–М

. :

Издательство Юрайт

, 2019. - 409

с.

Қарор

(2022) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1

августдаги “Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисида намунавий

низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 416

-

сон қарори.

Меҳмонов С.У.

(2018)

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит

методологиясини такомиллаштириш. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертацияси. –

Тошкент.

Тўраев А.Н.

(2017)

Хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит хизматининг

назарий ва амалий масаллари. Монография. –

Т.: LESSON PRESS, –

213 б.

Фадеева А.А. (2021) Внутренний аудит налоговых органов. Журнал.Экономика и

бизнес: теория и практика. 2021. 11

-3-153-158.

Библиографические ссылки

Ахмаджонов К.Б. (2016) Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида ички аудит методологиясини такомиллаштириш. И.ф.д. дисс. автореф. – Тошкент: Ўз.Р.БМА. 2016. – 76 б.

Гринченко К.А. (2015) Сущность категории внутреннего аудита налоговых обязательств // Фундаментальные исследования. – 2015. – № 10-1. – С. 152-155; URL: https://fundamental-research.ru/ru/article/view?id=39140 (дата обращения: 15.02.2024).

Казакова Н.А. (2015) Аудит: Учебник для СПО / Н. А. Казакова [и др.]; под общ. ред. Н.А. Казаковой. –М. : Издательство Юрайт, 2019. - 409 с.

Қарор (2022) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги “Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 416-сон қарори.

Меҳмонов С.У. (2018) Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси. – Тошкент.

Тўраев А.Н. (2017) Хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит хизматининг назарий ва амалий масаллари. Монография. – Т.: LESSON PRESS, – 213 б.

Фадеева А.А. (2021) Внутренний аудит налоговых органов. Журнал.Экономика и бизнес: теория и практика. 2021. 11-3-153-158.