Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
547
БИЗНЕС ЛОЙИҲАЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ АМАЛИЁТИНИ
САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ
PhD
Раззаков
Жасур Хамрабоевич
Тошкент молия институти
ORCID: 0009-0003-6534-1893
Аннотация.
Мазкур мақолада бизнес лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш
амалиётини самарали ташкил этиш масалаларини ўрганишда бир қатор иқтисодчи
олимларнинг изланишлари тадқиқ қилинган. Бизнес лойиҳалари самарадорлигини
баҳолашда қўлланиладиган усуллар, мазкур жараёнда лойиҳаларни ривожлантириш ва
“due diligence” амалиётидан фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинган. Олиб борилган
изланишлар асосида илмий хулосалар берилган.
Калит сўзлар:
лойиҳа,
бизнес лойиҳаси, лойиҳа самарадорлиги, лойиҳа
самарадорлигини баҳолаш, лойиҳани ривожлантириш, due diligence, инвестиция.
ЭФФЕКТИВНАЯ ОРГАНИЗАЦИЯ ОЦЕНКИ ЭФФЕКТИВНОСТИ
БИЗНЕС
-
ПРОЕКТОВ
PhD
Раззаков Джасур Хамрабоевич
Ташкентский финансовый институт
Аннотация
.
В данной статье исследованы исследования ряда ученых
-
экономистов
по изучению вопросов эффективной организации практики оценки эффективности
бизнес
-
проектов. Анализируются методы, используемые при оценке эффективности
бизнес
-
проектов, возможности развития проектов и использования в этом процессе
практики комплексной проверки. На основании проведенных исследований даны научные
выводы.
Ключевые слова:
проект, бизнес
-
проект, эффективность проекта, оценка
эффективности проекта, разработка проекта, комплексная экспертиза, инвестиции.
EFFECTIVE ORGANIZATION OF THE ASSESSMENT PROCESS
OF BUSINESS PROJECTS
PhD
Razzakov Jasur Xamraboevich
Tashkent Financial Institute
Annotation.
In this article, the researches of a number of economic scientists have been
researched in the study of the issues of effective organization of the practice of assessing the
effectiveness of business projects. The methods used in assessing the effectiveness of business
projects, the possibilities of developing projects and using due diligence practice in this process
are analyzed. Scientific conclusions are given based on the conducted research.
Keywords:
project, business project, project effectiveness, project effectiveness assessment,
project development, due diligence, investment.
UO‘K:
338.984
II SON - FEVRAL, 2024
547-553
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
548
Кириш
.
Бизнес лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш амалиётини самарали ташкил этиш
мамлакат иқтисодиётида йирик бизнес субъектларининг юзага келишига, амалга
оширилаётган лойиҳалар самарадорлигини оширишга, лойиҳаларни амалиётга
муваффақиятли жорий этишга хизмат қилади. Бизнес лойиҳалари самарадорлигини
баҳолаш амалиётини самарали ташкил этишда бир қатор йўналишлар орқали кутилган
натижаларга эришиш мумкин. Хусусан, мамлакатимиздаги бизнес лойиҳаларида “due
diligence” амалиётидан фойдаланиш лойиҳалар бўйича самардорлигини оширади.
Бизнес лойиҳаларида “due diligence” амалиётидан фойдаланиш ўзининг бир қатор
ижобий жиҳатларга эга эканлиги боис ривожланган мамлакатлар амалиётида
лойиҳалар самарадорлигини баҳолашда кенг қўлланилмоқда. “Due diligence” амалиёти
номзод лойиҳалар билан боғлиқ барча омилларни таҳлил қилиш, уларни амалиётга
татбиқ этиш учун тегишли усуллар ва имкониятларни аниқлаш жараёнларини қамраб
олади. Қарор қабул қилувчилар ўзларининг инвестициялари хавфсизлигини
таьминлаш учун лойиҳанинг прогноз қилинишини яхши тушунишлари лозим.
Шунингдек, лойиҳани синчковлик билан текшириш лойиҳа бўйича бўшлиқларни
аниқлаш имконини беради. Лойиҳани текшириш лойиҳа муваффақиятига таъсир
қилувчи барча муҳим омилларни ҳисобга олган ҳолда комплекс прогнозни намоён
қилади. Мазкур жараён лойиҳага таъсир қилувчи иқтисодий, сиёсий ёки экологик
омилларни ўрганишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли миллий амалиётда бизнес
лойиҳалари самарадорлигини баҳолашни самарали ташкил этиш ва мазкур жараёнда
“due diligence” амалиётидан фойдаланиш масалаларини ўрганиш долзарблик касб этади.
Адабиётлар шарҳи.
Бизнес лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш амалиёти аксарият мамлакатларда
ўрганиладиган соҳалардан бўлиб, лойиҳалар самарадорлиги инвесторлар ва лойиҳа
эгаларининг фойда кўришини таъминлашга хизмат қилади. Шу боисдан кўплаб
тадқиқотчилар мазкур амалиёт бўйича тадқиқотлар олиб борган. В.Боурас фикрича,
“лойиҳанинг муваффақиятли якунланиши харажат, вақт ва самарадорлик (сифат)га
боғлиқ, дея ҳисобланган. Кейинчалик, тадқиқотчилар томонидан лойиҳанинг
муваффақиятини ўлчаш учун кўпроқ мезонлар қўшилган ҳамда бугунги кунда кўплаб
жиҳатларга эътибор қаратилмоқда” (
Vassilis, Bouras, 2013)
. Ҳозирда лойиҳанинг
самарадорлигини баҳолашда кўплаб кўрсаткичларнинг инобатга олиниши лойиҳа
рискини пасайтиришга ёки аниқ ҳисоб
-
китобларни шакллантиришга хизмат қилади.
Ескомбе
(2002)
“кредиторлар томонидан рискни баҳолаш маълум бир рискнинг
лойиҳанинг ҳаётийлигига кўрсатиши мумкин бўлган молиявий таъсири билан бир
қаторда унинг ҳақиқатда содир бўлиш эҳтимолига ҳам асосланиши”га эътибор
қаратган.
Ванг ва бошқалар
(2022)
“лойиҳани баҳолаш жараёни босқичма
-
босқич ягона
иқтисодий баҳолашдан кўп ўлчовли комплекс баҳолашгача бўлган жараённи қамраб
олади. Лойиҳанинг тармоқ хусусиятидан келиб чиққан ҳолда унинг ижтимоий ва
иқтисодий таъсирини баҳолашга эътибор қаратилади. Шунинг учун тадқиқотчилар
баҳолаш кўрсаткичларини танлашда баъзи ижтимоий омилларни ҳам ҳисобга олади”,
дея таъкидлаган. Лойиҳа самарадорлигини баҳолашда лойиҳанинг ижтимоий ва
иқтисодий оқибатларини аниқлаш орқали мазкур лойиҳанинг жозибадорлигини
белгилаш мумкин.
Зада ва бошқалар
(2023)
томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра “лойиҳани
бошқариш самарадорлиги (PME) лойиҳани бошлашдан тортиб то амалга оширишгача
бўлган жараённи ўз ичига олиши лозим. Лойиҳани бошқариш самарадорлиги,
шунингдек, лойиҳанинг кўламини аниқлаш, харид қилиш тартиб
-
қоидаларини ишлаб
чиқиш, ривожланишини кузатиб бориш ва белгиланган муддатда тўловларни амалга
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
549
оширишни ўз ичига олади”. Бизнес лойиҳаларини молиялаштиришда лойиҳани
бошқариш самарадорлигини аниқ белгилаш лозим.
Бизнес лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда мавжуд рискларни сифат ва
миқдорий таҳлил қилиш лозим. “Рискларни сифат таҳлили бу лойиҳа бўйича кутилиши
мумкин бўлган асосий рискларни аниқлаш, лойиҳани амалга оширишда унинг
оқибатларини ўрганиш ва рискларни пасайтириш йўлларини (тадбирларини)
аниқлашдан иборат. Рискларнинг миқдорий таҳлили бу рисклилик нуқтаи назаридан
лойиҳа бўйича бир қатор омилларнинг ўзгариши натижасида лойиҳа самарадорлиги
мезонларининг ўзгаришини ўрганишдан иборат” (
Xujamkulov, Ismailov, 2019).
Абдураҳимова
(2023)
тижорат банкларида лойиҳалар самарадорлигини оширишда
замонавий молиявий технологиялардан фойдаланиш имкониятларига тўхталиб ўтган.
“Жараёнларни
автоматлаштириш,
таваккалчиликларни
бошқаришни
такомиллаштириш ва мижозлар учун шахсийлаштирилган хизматларнинг
барчаси
банкнинг рентабеллиги ва умумий рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради”.
Тижорат банкларида лойиҳалар самарадорлигини оширишда молиявий технологиялар
аҳамияти тобора ошиб бормоқда
.
Абдикаримова
(2018)
қайд
этишича,
“мамлакатимизда иқтисодий ривожланишга
эришиш, иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, бизнес
юритишнинг турли шаклларини йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар яратишда банк
кредитлари муҳим аҳамият касб этмоқда”
.
Бизнес лойиҳалари самарадорлиги мазкур
бизнесни молиялаштириш шакли билан ҳам бевосита боғлиқлигини кўриш мумкин
.
Миллий амалиётда бизнес лойиҳаларида “рискни тўғри баҳолаш ва камайтириш
мақсадида онлайн молиявий консалтинг, инвестицион краудфандинг, молиявий
рискларни баҳоловчи технологиялар”
(
Омонов,
2023)
каби замонавий молиявий
хизматлардан фойдаланиш мазкур амалга оширилаётган бизнес лойиҳасининг
самарадорлигини оширишга ёрдам беради
.
Давлятшаев
(2023
) таъкидлашича, “бозор шароитида амалга оширилаётган бизнес
лойиҳалари учун лойиҳанинг истиқболли рентабеллиги, яъни унинг якуний илмий,
техник, ижтимоий, экологик ва иқтисодий самарадорлиги энг муҳим масаласи
ҳисобланади. Шунинг учун корхоналар раҳбарлари инвестиция лойиҳаларининг
иқтисодий самарадорлигини баҳолашда танлов воситалари ва услубий ёндашувларга
эга бўлишлари керак. Лойиҳа иқтисодий жиҳатдан самарали бўлса, амалга оширилиши
мумкин ва аксинча, самарасиз бўлса, уни рад этиш керак”
.
“Корхона молиявий ҳолатининг ёмонлашишига яна бир сабаб: чет эл валютасида
олинган банк кредити бўлиб, у бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши корхонанинг
молиявий фаолиятдан олаётган зарарини янада кучайтирмоқда”
(Mamatov, 2022).
Хорижий банклардан бизнесни молиялаштириш мақсадида кредит олишда, албатта,
валюта рискини ҳисобга олиш ва кутиладиган йўқотишларга тайёр туриш лозим.
Шунингдек, хорижий инвесторлар иштирокидаги бизнес лойиҳаларида валюта риски
ҳам инобатга олиниши лозим.
Юқоридаги тадқиқотчиларнинг фикр
-
мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда
таъкидлаш лозимки, бизнес лойиҳалари самарадорлигини баҳолашни самарали ташкил
этишда рискларни баҳолаш, пул оқимларини прогноз қилиш, молиявий ва иқтисодий
самарадорликни аниқлаш кабиларга эътибор қаратиш лозим. Қолаверса, лойиҳаларни
амалиётга жорий қилишда замонавий молиявий технологияларни қўллаш ва “due
diligence” амалиётидан фойдаланиш масалаларини кенгроқ тадқиқ қилиш лозим.
Тадқиқот методологияси.
Бизнес лойиҳалари самарадорлигини баҳолашни самарали ташкил этиш
масалаларини
ўрганишда
бир
қатор
усуллардан
фойдаланилган.
Турли
тадқиқотчиларнинг ёндашувини ўрганиш асосида илмий абстракциялаш ва таққослаш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
550
усуллари қўлланилган ва илмий хулосалар шакллантирилган. Бизнес лойиҳалари
самарадорлигини баҳолашни самарали ташкил этиш масалаларини ўрганишда қиёсий
таҳлил, индукция, дедукция каби усуллардан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Лойиҳалар самарадорлигини баҳолашда “due diligence” амалиётини самарали
ташкил этишга эътибор қаратиш лозим. Лойиҳани ривожлантириш ва лойиҳада “due
diligence” амалиётининг бизнес лойиҳаларига татбиқ этилиши таклиф этилаётган
инфратузилма лойиҳалари учун унинг ривожланишга яроқлилигини тасдиқлаш учун
лойиҳани батафсил ўрганиш, тегишли даражадаги текширувларни ўтказиш ва аниқ
дизайн параметрларини аниқлаш лойиҳа кўламини ривожлантириш учун зарур. Мазкур
жиҳат яхши режалаштирилган ва ишлаб чиқилган лойиҳа тақдим этилишини ҳамда
лойиҳа учун харид жараёнлари аниқ ва мос маълумотларга асосланишини
таъминлайди.
Шуни таъкидлаш керакки, лойиҳани ривожлантириш ва “due diligence” жараёни
лойиҳага ёки инвестиция ҳаётий циклига янги фаолиятларни қўшиш учун
мўлжалланмаган, балки лойиҳа муваффақияти имкониятларини ошириш учун
лойиҳанинг қайси босқичида қайси фаолиятни кўриб чиқиш кераклиги ҳақида кўрсатма
беради. Якуний лойиҳа режасида лойиҳа ташаббускори тегишли лойиҳани
ривожлантириш ва “due diligence” жараёнини ўтказишнинг даражасини ва
элементларини танлайди.
1-
расм.
Gateway Review Process (GRP
) усули босқичлари
Халқаро амалиётда лойиҳалар самарадорлигини аниқлашда лойиҳани
ривожлантириш ва due diligence жараёнини ташкил этишда
Gateway Review Process
(GRP
) усулидан фойдаланилади. Лойиҳани текширишга мўлжалланган мазкур усул
лойиҳалардаги лойиҳа ҳаётий циклининг асосий қарор нуқталарида текширади.
Жараёнда лойиҳа эгасига (лойиҳани тақдим этувчи ташкилот) лойиҳанинг жорий
тараққиёти ва кейинги босқичга ўтиш хавфининг рейтинги ҳақида ўз вақтида маслаҳат
221
Иқтисодий адабиётлар асосида муаллифлар томонидан шакллантирилган
.
Стратегик
баҳолаш
Бизнес
ҳолати
Бозор учун
тайёргар-
лик ҳолати
Тендер
қарори
Хизмат
учун
тайёргар-
лик ҳолати
Даромад-
ни
баҳолаш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
551
бериш учун мустақил ташқи экспертлар гуруҳидан фойдаланилади. Лойиҳалар олти
босқичли текширувдан ўтиши лозим (1
-
расм).
Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқаётган лойиҳа эгаларига ёрдам бериш учун
инвестицияларнинг ҳаётийлик циклини тақдим этади. Улар таклифларни
шакллантириш, инвестиция қарорлари ҳақида маълумот бериш, лойиҳаларни амалга
оширишни кузатиш ва инвестицияларнинг самарадорлигини кузатиш учун
мўлжалланган. Мазкур жараён лойиҳани текширувдан ўтказишнинг 3 та босқичини
қамраб олади (1
-
жадвал). Лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш амалиётидаги юқорида
қайд этилган жиҳатларни миллий амалиётдаги бизнес лойиҳаларига ҳам татбиқ этиш
лозим.
1-
жадвал
Бизнес лойиҳаларини молиялаштиришда инвестицияларнинг ҳаётийлик
цикли бўйича эътибор қаратиладиган жиҳатлар
Кўрсаткичлар
Бизнес ҳолати
Харид қилиш
Етказиб бериш
Вазифалар
Эҳтиёжни
аниқлайди, имтиёзларни
белгилайди, аралашувни ўрганади,
харажатларни ҳисоблайди, етказиб
бериш жараёнини аниқлайди.
Етказиб бериш
вариантларини
ўрганади, етказиб бериш
режасини якунлайди,
бозорни жалб қилади,
шартнома тузади.
Ечимни амалга
оширади,
инвестицияларни
оддий бизнесга
ўтказади.
Жавоб топилиши
лозим бўлган
саволлар
Муаммо ёки хизматга эҳтиёж нима?
Муаммони ҳал қилишдан қандай
фойда бор?
Инвестиция қилиш учун мажбурий
ҳолат борми?
Лойиҳани режалаштирилган тарзда
етказиб бериш мумкинми?
Инвестицияларни
етказиб беришнинг
қайси усули афзалроқ?
Инвестициялар
режалаштирилгани
-
дек кетяптими?
Инвестициялар учун
ўзгаришлар керакми?
Лойиҳани ривожлантириш ва лойиҳада “due diligence” амалиётининг бизнес
лойиҳаларига татбиқ этилиши лойиҳани ишлаб чиқиш ва етказиб беришда муҳим рол
ўйнайди (2
-
расм).
2-
расм. Бизнес лойиҳаларида лойиҳани ривожлантириш ва “due diligence”
амалиётида эътибор қаратиладиган
жараёнлар
222
Иқтисодий адабиётлар асосида муаллифлар томонидан шакллантирилган
223
Иқтисодий адабиётлар асосида муаллифлар томонидан шакллантирилган
Тахминлар, хавфлар ва муаммоларни аниқлаш ва
текшириш учун тартибли ва режалаштирилган
ахборот йиғиш
Лойиҳанинг техник ва техник бўлмаган махсус
талабларини аниқлаш
Муҳим ахборот ва техник қарорларни қабул қилиш
нуқталарини эрта аниқлаш
Техник, контекстуал, режалаштириш ва атроф
-
муҳит масалаларини ўз ичига олган ҳолда асосий
етказиб
бериш
йўналишидан
ташқари
мулоҳазаларни кенгайтириш
Давлат ва пудратчилар ўртасидаги муҳим лойиҳа
қарорларини мувозанатлашга интилиш
Рискларни камайтириш бўйича асосланган режалар
ишлаб чиқиш
Муҳим муваффақият элементларини тизимли кўриб
чиқиш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
552
Бизнес лойиҳаларида лойиҳани ривожлантириш ва “
due diligence
”
амалиётида
эътибор қаратиладиган
жараёнлар сифатида тахминлар, хавфлар ва муаммоларни
аниқлаш ва текшириш учун тартибли ва режалаштирилган ахборот йиғиш, лойиҳанинг
техник ва техник бўлмаган махсус талабларини аниқлаш, муҳим ахборот ва техник
қарорларни қабул қилиш нуқталарини эрта аниқлаш, техник, контекстуал,
режалаштириш ва атроф
-
муҳит масалаларини ўз ичига олган ҳолда асосий етказиб
бериш йўналишидан ташқари мулоҳазаларни кенгайтириш, давлат ва пудратчилар
ўртасидаги муҳим лойиҳа қарорларини мувозанатлашга интилиш, рискларни
камайтириш бўйича асосланган режалар ишлаб чиқиш ва муҳим муваффақият
элементларини тизимли кўриб чиқишни таъкидлаш лозим (2
-
расм).
3-
расм. Лойиҳаларда “
due diligence
”
амалиётини ташкил этиш йўналишлари
3-
расмда лойиҳаларда “
due diligence
”
амалиётини ташкил этиш йўналишлари акс
эттирилган бўлиб, мазкур йўналишлар сифатида қуйидагиларни
таъкидлаш лозим:
лойиҳанинг қонунийлиги ва рентабеллигини баҳолаш учун ҳуқуқий, логистика, ишчи
кучи ва бухгалтерия шартларини ўрганиш, лойиҳа режасида талаб қилинганидек, зарур
лойиҳа ресурслари, уларнинг миқдори ва имкониятлари мавжудлигини исботлаш,
лойиҳа рисклари каби атроф
-
муҳит шароитларини тадқиқ қилиш ва баҳолаш,
лойиҳанинг мақсадлари, ҳужжатлари ва тахминларини, шу жумладан лойиҳа режасини
текшириш ҳамда лойиҳа харажатларининг лойиҳа режасига ва кутилаётган
натижаларга мос келишини текшириш.
Хулоса ва таклифлар.
Юқорида амалга оширилган таҳлиллар асосида қуйидаги хулосалар
шакллантирилган:
бизнес лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш амалиётини самарали ташкил этиш
мамлакат иқтисодиётида йирик бизнес субъектларининг юзага келишига, амалга
224
Иқтисодий адабиётлар асосида муаллифлар томонидан шакллантирилган
Лойиҳа
харажатлари
-
нинг лойиҳа
режасига ва
кутилаётган
натижаларга мос
келишини
текшириш
Лойиҳанинг қонунийлиги
ва рентабеллигини
баҳолаш учун ҳуқуқий,
логистика, ишчи кучи ва
бухгалтерия
шартларини ўрганиш
Лойиҳа режасида талаб
қилинганидек, зарур
лойиҳа ресурслари,
уларнинг миқдори ва
имкониятлари
мавжудлигини
исботлаш
Лойиҳа
рисклари каби
атроф
-
муҳит
шароитларини
тадқиқ қилиш
ва баҳолаш
Лойиҳанинг
мақсадлари,
ҳужжатлари ва
тахминларини, шу
жумладан лойиҳа
режасини
текшириш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
553
оширилаётган лойиҳалар самарадорлигини оширишга, лойиҳаларни амалиётга
муваффақиятли жорий этишга хизмат қилади;
бизнес лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш амалиётини самарали ташкил
этишда бир қатор йўналишлар орқали кутилган натижаларга эришиш мумкин. Хусусан,
мамлакатимиздаги бизнес лойиҳаларида “due diligence” амалиётидан фойдаланишга
алоҳида эътибор қаратиш лозим
;
бизнес лойиҳалари самарадорлигини баҳолашни самарали ташкил этишда
рискларни баҳолаш, пул оқимларини прогноз қилиш, молиявий ва иқтисодий
самарадорликни аниқлаш кабиларга эътибор қаратиш лозим. Қолаверса, лойиҳаларни
амалиётга жорий қилишда замонавий молиявий технологияларни қўллаш ва “due
diligence” амалиётидан фойдаланиш масалаларини кенгроқ тадқиқ қилиш лозим;
лойиҳани ривожлантириш ва лойиҳада “due diligence” амалиётининг бизнес
лойиҳаларига татбиқ этилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳалари учун
унинг ривожланишга яроқлилигини тасдиқлаш учун лойиҳани батафсил ўрганиш,
тегишли даражадаги текширувларни ўтказиш ва аниқ дизайн параметрларини аниқлаш
лойиҳа кўламини ривожлантириш учун зарур.
Адабиётлар / Литература / Reference:
Karimovna A.D. (2023) EFFICIENCY OF USING FINANCIAL TECHNOLOGIES IN BANKS
//International journal of economic perspectives.
–
Т
. 17.
–
№. 12. –
С
. 12-18.
Mamatov B. (2022)
Акцияларни
оммавий
жойлаштириш
амалиётларини
самарали
ташкил
этиш
масалалари
//Moliya va bank ishi.
–
Т
. 8.
–
№. 4. –
С
. 105-110.
Muhammad Zada, Jawad Khan, Imran Saeed, Shagufta Zada, Zhang Yong Jun. (2023)
Linking public leadership with project management effectiveness: Mediating role of goal clarity
and moderating role of top management support. // Heliyon, Volume 9, Issue 5, May.
Vassilis K. Bouras. A (2013) Method for the Evaluation of Project Management Efficiency in
the Case of Industrial Projects Execution. // Procedia - Social and Behavioral Sciences, Volume 74,
29 March, Pages 285-294
Xujamkulov D.Yu., Ismailov D.A. (2019) Investitsiya loyihalarini boshqarish. O‘quv
qo‘llanma. –
T.: TDIU,
–
302 b.
Yescombe E.R. (2002) Principles of Project Finance. // Academic Press, California, USA,
–
P.
138.
Zhaohua Wang, Qiang Liu, Bin Zhang. (2022) What kinds of building energy-saving retrofit
projects should be preferred? Efficiency evaluation with three-stage data envelopment analysis
(DEA). // Renewable and Sustainable Energy Reviews, Volume 161, June.
Абдикаримова
Д
.
Р
. (2018)
Банк
кредитлари
гаров
таъминотини
баҳолаш
амалиётини
такомиллаштириш
йўллари
//PhD
илмий
даражаси
олиш
учун
ёзган
диссертация
автореферати
.
–
Т
. 61.
Давлятшаев
А
. (2023)
OʻZBEKISTON
IQTISODIYOTINING RIVOJLANISHIDA INVESTITSIYA
RISKLARINI
BOSHQARISH
SAMARADORLIGINI
OSHIRISH
//
Ижтимоий
-
гуманитар
фанларнинг
долзарб
муаммолари
/
Актуальные
проблемы
социально
-
гуманитарных
наук
/Actual Problems of Humanities and Social Sciences.
–
Т
. 3.
–
№.
3.
–
С. 78
-87.
Омонов С.Ў. (
2023
) Капитал бозорида институционал инвесторлар фаоллигини
ошириш //
PhD
илмий даражаси олиш учун ёзган диссертация автореферати. –Т.
21.
