Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
554
КАМЕРАЛ СОЛИҚ ТЕКШИРУВИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Рахматов Асатилло Нуруллаевич
Фискал институт
ORCID: 0009-0001-9331-4433
Аннотация.
Мақолада солиқ назоратининг таркибий қисми бўлган камерал солиқ
текширувини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Амалиётдан олинган
маълумотлар асосида таҳлиллар ўтказилиб, камерал солиқ текширувини
такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган.
Калит сўзлар:
солиқ, солиқ назорати, камерал солиқ текшируви бухгалтерия
ҳисоботи, солиқ ҳисоботи
.
ВОПРОСЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ КАМЕРАЛЬНОЙ НАЛОГОВОЙ ПРОВЕРКИ
Рахматов Асатилло Нуруллаевич
Фискальный институт
Аннотация.
В статье освещены вопросы совершенствования камеральной
налоговой проверки, которая является составной частью налогового контроля. На
основе данных, полученных из практики, проведен анализ и внесены предложения по
совершенствованию камеральной налоговой проверки.
Ключевые слова:
налог, налоговый контроль, камеральная налоговая проверка,
бухгалтерская отчетность, налоговый отчет.
ISSUES OF IMPROVEMENT OF CAMERAL TAX INSPECTION
Rakhmatov Asatillo Nurullaevich
Fiscal Institute
Annotation:
The article highlights issues of improving desk tax audits, which are an integral
part of tax control. Based on data obtained from practice, an analysis was carried out and
proposals were made to improve the desk tax audit.
Keywords:
tax, tax control, desk tax audit, accounting reporting, tax report.
Кириш.
Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида солиқ назорати солиқ тўловчилар
томонидан солиқ мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни
таҳлил қилиш ва таққослаш қўшимча солиқлар, жарималар ва пенялар шаклида
бюджетга қўшимча тўловларни ундириш имконини берувчи ҳамда бу орқали солиқ
қонунчилигини бузилишини олдини олиш ёки минималлаштиришни таъминлайдиган
турли рақамли ахборот
-
коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва
қўллашга асосланади.
UO‘K:
336.33
II SON - FEVRAL, 2024
554-558
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
555
Солиқ назоратини рақамлаштириш асосида такомиллаштириш бораси Европада
маълум ишлар амалга оширилмоқда. Европада алоҳида мамлакатларда ягона ҳисобот
стандарти жорий қилинган.
OECD (Organisation for Economic Co-operation and
Development)
томонидан ишлаб чиқилган ягона ҳисобот стандарти SAF
-T (Standard Audit
File for Tax)
Европа Иттифоқининг турли мамлакатларида фаол амалга оширилмоқда.
Масалан, 2020 йилда ушбу ягона стандарт Норвегия томонидан жорий этилган
(Электронный ресурс
, 2019). SAF-
Tнинг амалга оширилиши солиқ органларига кўпроқ
маълумот тўплаш имконини беради, натижада йиғимлар кўпаяди ва ҚҚС бўшлиқлари
камаяди.
Европа мамлакатларининг ягона ҳисобот стандарти SAF
-T (Standard Audit File
for Tax)ни қўллаш тажрибасини мамлакатимиз амалиётида фойдаланишни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Солиқ назоратининг самарали турларидан бири
-
бу камерал
солиқ текширувидир.
Адабиётлар шарҳи.
Солиқ назорати ва камерал солиқ текшируви тушунчаларига иқтисодчилар
томонидан берилган таъриф ҳамда фикрларини келтириб ўтамиз.
Майбуровнинг (2021) фикрига кўра, камерал солиқ текширувининг мақсади
-
солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги қонунчиликка солиқ тўловчилар томонидан риоя
қилиниши устидан назорат, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш,
шунингдек, солиқ текширувини
ўтказиш мақсадида солиқ тўловчиларни самарали
танлашни таъминлаш учун зарур ахборотларни йиғиш ва тайёрлаш ҳисобланади.
Попонова
(2014)
талқинича “Камерал солиқ текшируви
-
бу солиқ декларацияси ва
солиқ тўловчи солиқ идорасига мустақил равишда топширган ҳужжатлар, шунингдек
солиқ органида мавжуд бўлган ҳужжатлар асосида солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги
қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш”.
Камерал солиқ текшируви йўналишида Курбанов ва Муминовлар
(2015)
солиқ
назоратида камерал назоратни ташкил этилиши солиқ қонунчилигини изчил
бажарилиши таъминлаб, солиқ тўловчилар фаолияти асоссиз аралашувларни олдини
олиб, уларнинг фаолияти юзасидан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли
жамғармаларга тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ тушишига хизмат қилишини қайд
этган.
Овчаров
(2016)
фикрича, камерал солиқ текширувининг биринчи босқичи солиқ
ҳисоботларини қабул қилиш пайтида амалга оширилади ва солиқ тўловчи солиқ
қонунчилигига мувофиқ солиқ ҳисоботини тақдим этишининг тўлиқлигини назорат
қилишдан иборат. Бу назорат солиқ ҳисоботларини қабул қиладиган солиқ тўловчилар
билан алоқалар бўйича мутахассис томонидан амалга оширилади.
Глухов, Дольде, Некрасовалар (2011) мавзу доирасида “камерал солиқ
текширувининг иккинчи босқичида тақдим этилган солиқ ҳисоботининг визуал
назорати амалга оширилади, бу эса керакли маълумотларни тўлдиришнинг тўлиқлиги
ва равшанлигини, зарур имзоларнинг мавжудлигини назарда тутади. Шундай қилиб,
ушбу текшириш даврида, бўлим мутахассиси, солиқ тўловчи учун солиқ
декларациясини тузган солиқ тўловчилар билан ишлашга мувофиқ, барча керакли
реквизитлар мавжудлигини назорат қилади: солиқ тўловчининг исми, ИНН, ҳужжат
топширилган солиқ даври ва бошқалар” деб юқоридаги фикрларни давомини баён
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ
хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини)
аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1
-
сонли
қарорининг 2
-
иловаси “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисида НИЗОМ”да камерал солиқ текшируви қуйидагича эътироф этилган:
Камерал
солиқ текшируви —
солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) томонидан солиқлар ва
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
556
йиғимлар (кейинги ўринларда —
солиқлар) тўғри ҳисобланишини, ўз вақтида ва тўлиқ
бюджет тизимига тўланишини текшириш мақсадида солиқ тўловчи, солиқ агентлари
(кейинги ўринларда —
солиқ тўловчи деб юритилади) томонидан тақдим этилган солиқ
ҳисоботларини ва (ёки) солиқ органида мавжуд бўлган солиқ тўловчининг фаолияти
тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида солиқ органи
томонидан ўтказиладиган текширув ҳисобланади (НИЗОМ, 2021).
Исаев (2021) ўзининг илмий тадқиқотларида қуйидаги фикрларни келтириб
ўтади: “Бугунги иқтисодий ислоҳотлар ва бозор иқтисодиётига ўтишнинг жадалашган
даврида таҳлика
-
таҳлилдастурининг афзаллиги олиб борилаётган текширувлар
мобайнида фаолият кўрсатаётган
барча хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб
чиқилган мезонлар асосида хавфлилик даражасини аниқлаб, солиқ органлари
томонидан уларнинг фаолияти хусусида тўғри қарор қабул қилиш имконини беради ва
ҳукумат томонидан қўйилаётганмуҳим талаб: тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик
қилувчи турли хил солиқ текширувларини камайтириб, хавфлилик даражаси ўрта ва
юқори бўлган ҳолатларда солиқ текширувларининг (камерал текширув, сайёр
текширув, солиқ аудити) тўғри ўтказилишини таъминлайди” ( Исаев, 2021).
Назаров (2023) солиқ назоратига таъриф бер
-
маса
-
да, солиқ текшируви турларини
келтириб ўтган: “Бизнинг фикримизча, камерал солиқ текширувива сайёр солиқ
текшируви қуйидаги
-
ча баён қилиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз, яъни:
“Камерал солиқ текширувисолиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ
ҳисоботлари ва унинг фаолияти тўғрисидаги мавжуд бошқа ахборотлар асосида солиқ
органи томонидан қо
-
нунчиликка мувофиқ ўтказиладиган текширув жараёнидир”.
Тадқиқ
от методологияси.
Тадқиқот жараёнида камерал солиқ текширувини такомиллаштириш билан
боғлиқ кўплаб илмий нашрлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга таянган ҳолда
мантиқий фикрлаш, таққослаш, тизимли ёндашув усулларидан фойдаланилган.
Амалиётдан олинган маълумотлар асосида тегишли хулосалар қилинган ва тавсиялар
берилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
138-
моддасида
камерал солиқ
текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини,
молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ
органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида
солиқ органи томонидан ўтказилади деб
эътироф этилган (Кодекс,
2023).
Республикамизда камерал солиқ текшируви Солиқ кодекси ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ хавфини
бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва
солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1
-
сонли қарорининг 2
-
иловаси “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”
асосида ўтказилмоқда.
2022 йил давомида амалга оширилган таҳлиллар аcоcида ўтказилган cолиқ
назорати натижалари тўғриcида маълумотлар
1-
жадвалда келтирилди.
1-
жадвалда давлат cолиқ хизмати органлари томонидан 2022 йил давомида амалга
оширилган таҳлиллар аcоcида ўтказилган cолиқ назорати тадбирлари натижалари
тўғриcида маълумотлар келтирилган бўлиб, жами тафовут аниқланган корхоналар cони
10387 тани ташкил этган. Олиб борилган текширувларда 10242 таcи камерал cолиқ
текширувлари ва 145 таcи cолиқ аудитларига тўғри келган бўлcа, 3140,0 млрд.cўм
камомад аниқланган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
557
1-
жадвал
2022 йил давомида амалга оширилган таҳлиллар аcоcида ўтказилган cолиқ
назорати натижалари тўғриcида маълумот
млрд.cўм
Йўналиш
Cони
Cуммаcи
Текширишда
аниқланган
cумма
(қўшимча
ҳиcобланган)
Аcоcлан
-
тирилган
(таcдиғини
топмаган)
Текшириш
якунланиб
қарор
қабул
қилиш
жараёнида
Жами
10387
3140,0
1 973,0
1 693,4
181,5
Камерал cолиқ
текширувлари
10242
2547,4
1 216,4
1 223,6
181,5
Cолиқ аудити
145
592,6
756,7
469,8
0,0
Ўтказилган назорат тадбирлари якуни билан тақдим қилинган ҳавф cуммаcи
текшириш давомида аниқланган cумма 1973,0 млрд.cўм бўлcа, шундан cегмент таҳлили
бўйича ҳиcоблангани 1265,2 млрд.cўмни, текширишда қўшимча аниқлангани 707,9
млрд.cўмни ташкил этган. Бу турли хил хавф омиллари ва қоидабузарликларнинг
мумкин бўлган соҳаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама солиқ назорати
чораларини ўтказиш муҳимлигини таъкидлайди.
Камерал солиқ текширувининг 2020
-
2022 йиллардаги ҳолатини таҳлили
2-
жадвалда келтирилди.
2-
жадвал
2020-
2022 йиллар давомида ўтказилган камерал солиқ текширувлари
таҳлили
млрд.cўм
№
Ҳудудлар
2020 йил
2021 йил
2022 йил
Текши
-
рувлар
сони
Ундирил
-
ган
сумма
Текши
-
рувлар
сони
Ундирил
-
ган
сумма
Текши
-
рувлар
сони
Ундирил
-
ган
сумма
1.
Қорақалпоғистон
Рес.
1 326
62,3
3 718
11,3
1 158
71,8
2.
Андижон вилояти
2 913
79,9
6 187
75,6
3 098
112,3
3.
Бухоро вилояти
2 949
110,9
6 154
37,6
3 327
239,6
4.
Жиззах вилояти
2 098
38,7
2 546
20,7
1 105
60,8
5.
Қашқадарё вилояти
2 321
114,4
7 878
31,4
1 332
182,6
6.
Навоий вилояти
1 299
57,4
4 681
57,2
1 140
57,3
7.
Наманган вилояти
2 502
79,5
4 826
76,2
3 200
219,2
8.
Самарқанд вилояти
3 651
83,7
8 362
106,3
3 392
272,4
9.
Сурхондарё вилояти
5 538
107,1
3 688
63,5
1 817
127,5
10.
Сирдарё вилояти
2 523
36,3
3 444
36,9
1 288
72,0
11.
Тошкент вилояти
4 225
111,3
6 481
47,1
3 597
378,5
12.
Фарғона вилояти
5 219
84,6
8 896
62,4
2 646
250,4
13.
Хоразм вилояти
1 919
68,1
5 461
57,0
3 850
72,0
14.
Тошкент шаҳри
6 381
248,0
10 831
317,8
7 590
781,6
15.
Йирик солиқ тўловчи
464
4 355,3
1 018
3 565,1
423
1 776,2
ЖАМИ
45 328
5 637,5
84 171
4 566,0
38 963
4 674,3
2-
жавдал маълумотларидан кўриш мумкинки, 2020
-
2022 йилларда ҳудудлар
бўйича ўтказилган текширувлар сони ва ундирилган суммалар тўғрисида маълумотлар
келтирилган. Хусусан, 2020
йилда текширувлар сони 45328 та ва ундирилган сумма 5
225
Coлиқ қўмитacи мaълумoтлaри acocидa муaллиф тoмoнидaн шaкллaнтирилгaн.
226
Coлиқ қўмитacи мaълумoтлaри acocидa муaллиф тoмoнидaн шaкллaнтирилгaн.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
558
637,5 млрд.сўм, 2021 йилда текширувлар сони 84 171 та ва ундирилган сумма 4 566,0
млрд.сўм, 2022 йилда эса 38
963 та текширув ўтказилиб, 4 674,3 млрд.сўм ундирилган.
2021 йилда камерал солиқ текширувлари сони 2020 йилга нисбатан деярли бир баробар
ортган бўлса, 2022 йилда 2021 йилга нисбатан камайганлигини кўриш мумкин.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ҳозирги вақтда солиқ тўловчиларнинг
ҳисоботларини назорат этишнинг самарали тури, бу
-
камерал солиқ текшируви экан.
Хулоса ва таклифлар
.
Ривожланган мамлакатларнинг солиқ назорати бўйича амалга ошираётган
тажрибасидан мамлакатимиз солиқ назорати амалиётида фойдаланиш лозим.
Шунингдек, уларнинг самарадорлигига эришиш учун такрорий ўзгаришларга дучор
бўлган механизмлар, тўғри таҳлил қилиш ва мавжуд тажрибаларни амалиётимизга
мослаштириш зарур.
Иқтисодиётини рақамлаштиришнинг ривожланиши шароитида солиқ назорати
тизимини ўзгартириш заруратга айланди, чунки рақамлаштириш катта маълумотлар ва
рақамли технологиялардан фойдаланишни ўз ичига олади. Солиқ назоратини
ривожлантиришнинг асосий муаммоларидан бири бу "катта маълумотлар" (Big Date)
деб аталадиган технологияларни жорий этишдир.
Камерал солиқ текширувини тўғри ташкил этилиши бюджетга катта миқдордаги
қўшимча солиқлар тушушини таъминлайди.
Адабиётлар
/ Литература /
Reference:
Глухов В.В., Дольде И.В., Некрасова Т.П.
(2011)
Налоги. Теория и практика,
-
Санкт
-
Петербург,
-
83 с.
Исаев Ф.И. (2021) Солиқларни таҳлика
-
таҳлил қилиш методикаси. //
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”илмий
-
электрон журнал. 3
-
сон. 367
-377-
б.
Кодекс (2023) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси.
Курбанов З.Н., Муминов Р. (2015)
http://biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/43445-soliq-
nazoratining-samaradorligini-oshirish-masalalari.
Майбуров, И. А. (ed.), Гончаренко, Л. И., Илышева, Н. Н. & Попов, Е. В., (2021), 8
-
е издание
переработанное и дополненное ed. Москва: ООО "Издательство "Юнити
-
Дана". 495 p.
(Золотой фонд российских учебников)
Назаров С.А. (2023) Ўзбекистонда солиқ текширувларини такомиллаштириш.
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. –Т.
НИЗОМ (2021) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7
январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ
агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш
тўғрисида”ги 1
-
сонли қарорининг 2
-
иловаси “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва
ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”.
Овчаров Е.В. (2016) Ответственность налогоплательщиков по результатам
налоговых проверок: учеб. пособие / Е.В. Овчаров. –
Москва : 85 Бухгалтерский учет, (с. 79)
290 с.
Попонова Н.А. (2014) Учебное пособие / Н.А. Попонова, Г.Г. Нестеров, А.В. Терзиди. –
Москва.: Изд
-
во Эксмо, С. 251( 624 с.)
Электронный ресурс
(2019) SAF-
T Financial [Электронный ресурс] // The Norwegian
Tax Administration URL: https://www.skatteetaten.no.
