Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
384
ЖАҲОН ТАЖРИБАСИГА АСОСАН ЯГОНА МАРКАЗЛАШГАН ДИСПЕТЧЕРЛИК
ХИЗМАТИГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
Мухитдинов Ахрор
Тошкент ахборот технологиялари университети
Аннотация.
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиётда ягона марказлашган
диспетчерлик хизматининг самарадорлигини баҳолаш усуллари ҳамда ундан
фойдаланиш борасида илғор хорижий тажрибалар тилга олинган.
Ягона марказлашган
диспетчерлик хизматининг аҳоли турмуш тарзининг яхшиланиши ҳамда фаровонлигини
оширишга бўлган хизматини такомиллаштириш орқали ижтимоий инновацияларга
бўлган
эътиборни Хитой, Япония, Малайзия, Қатар, Германия, Корея, Австрия,
Ҳиндистон, Канада ва АҚШ сингари мамлакатларда самарали йўлга қўйилганлиги
таъкидланган.
Калит сўзлар:
рақамли иқтисодиёт, марказий бошқарув, диспетчерлик хизмати,
оператив бошқарув фаолияти
.
ВНЕДРЕНИЕ ЦИФРОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В ЕДИНУЮ ЦЕНТРАЛИЗОВАННУЮ
ДИСПЕТЧЕРСКУЮ СЛУЖБУ НА ОСНОВЕ МИРОВОГО ОПЫТА
Мухитдинов Ахрор
Ташкентский университет информационных технологий
Аннотация.
В данной статье представлены методы оценки эффективности
единой централизованной диспетчерской службы в условиях цифровой экономики и
передовой зарубежный опыт ее использования. Было отмечено, что ориентация на
социальные инновации путем совершенствования службы единой централизованной
диспетчерской службы для улучшения образа жизни и благосостояния населения
эффективно реализована в таких странах, как Китай, Япония, Малайзия, Катар,
Германия, Корея, Австрия, Индия, Канада и США.
Ключевые слова:
цифровая экономика, централизованное управление,
диспетчерская служба, оперативно
-
управленческая деятельность.
INTRODUCTION OF DIGITAL TECHNOLOGIES TO A UNIFIED CENTRALIZED
DISPATCH SERVICE BASED ON WORLD EXPERIENCE
Mukhitdinov Akhror
Tashkent University of Information Technologies
Annotation.
In this article, the methods of evaluating the effectiveness of the unified
centralized dispatching service in the digital economy and advanced foreign experiences
regarding its use are presented. It was noted that the focus on social innovation by improving the
service of the unified centralized dispatching service to improve the lifestyle and welfare of the
population has been effectively implemented in countries such as China, Japan, Malaysia, Qatar,
Germany, Korea, Austria, India, Canada and the USA.
Keywords:
digital economy, central management, dispatch service, operational
management activities.
UO
‘
K: 339.564
III SON - MART, 2024
384-390
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
385
Кириш.
Хизматларни марказлаштириш кўппоғонали хизматларни ихчамлаштириб,
уларни мультифункционаллигини таъминлашга қаратилганлиги билан асосланади.
Бугунги
кунга келиб, ягона марказлашган диспетчерлик хизмати фаолияти хориж
мамлакатларида асосан 4 та соҳада кенг қўлланилади: фавқулодда вазиятлар содир
бўлганда (тартибни сақлаш ходимлари, тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар),
фавқулодда эълонлар беришда (телевидения, радио ҳамда телефонга маҳсус
хабарлар),
алоқа операторлари (об
-
ҳаво маълумотлари, сайловлар, байрам билан табриклар ва
ҳ.к.), махсус парвариш хизмати (қариялар, болалар, туғган оналар, операцияни бошидан
кечирган фуқаролар, болалар ва ўсмирлар
).
Рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш шароитида бутунжаҳон мамлакатлар
соғлиқни сақлаш, чегара ҳудудларининг дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг
сарҳадларини қўриқлаш, ички тартибни сақлаш ҳамда ижтимоий кўмак ва таъминот
жиҳатдан сингари масалаларни рақамли иқтисодиётни қамраб олиши лозим бўлган
жабҳалари сифатида тарғиб этмоқдалар. Бу борада жаҳон тажрибасининг ягона
марказлашган диспетчерлик хизматининг аҳоли турмуш тарзининг яхшиланиши ҳамда
фаровонлигини оширишга бўлган хизматини такомиллаштириш орқали ижтимоий
инновацияларга бўлган эътиборни Хитой, Япония, Малайзия, Қатар, Германия, Корея,
Австрия, Ҳиндистон, Канада ва АҚШ сингари мамлакатлар юқори даражада
қаратмоқдалар.
Адабиётлар
шарҳи.
Хинд иқтисодчи олими тиббий хизмат кўрсатишнинг куръерлигини таснифларга
ажратган бўлиб, уларни бозор сегмменти, хизмат кўрсатиш тури, унга
бириктириладигаан транспорт шакллари, муҳим бошқарув меъзонларини келтирган
(Niraj Kumar, 2023)
. Унинг фикрига кўра, тиббий куръерлик хизмати бозори дори
воситалари, тиббий дастгоҳ ва ускуналар, шунингдек тиббий намуналарни
транспортировкаси ва логистик имкониятларини илгари суради. Бунда бозорнинг
асосий воситачиси тиббиёт марказлари, дорихоналар, қўриқлаш хизмати марказлари
саналмасдан, диспетчерлик хизмати саналади.
2000 йилга келиб Германияда фавқулодда тиббий ёрдам кўрсатишни тавсифлаш
амалга оширилган бўлиб, италиян иқтисодчи олим В. Мосчессо томонидан фавқулодда
тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётида тажриба орттирган ходимларнинг ҳаёт таъминоти
базавий даражаси (
BLS
) ҳамда ҳаёт таъминотининг кенгайтирилган даража(
ALS
)ларига
ажратилган
(ECLAC, 2022)
. Уни рақамлаштириш орқали алоқа компанияларининг
диспетчерлик хизмати такомиллашиб борди.
Рақамли диспетчерлик хизматига асосан фаолият олиб бориш рақамли
технологияларни соҳага жалб этиш билан белгиланганлиги туфайли фавқулодда
вазиятлар ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган хизматлар
(тиббий, фармацевтик, руҳий қўллаб
-
қувватлаш)га жамиятнинг муносабатини ўрганиш
муҳимлигини инобатга олган ҳолда Австрия муҳандис иқтисодчиси
Н.Страковский
диспетчерлик хизматини детейлинг қилишга йўналтирди. Унда детейлингнинг
шакллари электрон ёзма шаклда, телекўрсатувлар ҳамда радиошарҳлар орқали,
шунингдек жонли қўнғироқ ёрдамида. Муаллиф хизмат қилган “Дюрон” компаниянинг
диспетчерлик хизматидаги энг йирик муаммоларидан бири
қўнғироқларнинг кутиш
режимига тушиб қолиши саналади. Бу ҳолатда диспетчерликни йўналтириш жараёнини
жорий этишга талаб юзага келганлиги туфайли бўш турган операторга йўналтиришни
шакллантирган. Бунинг ёрдамида “Дюрон” компанияси кўплаб мижозларнинг
ишончини
қозонишга муваффақ бўлган. Натижада мазкур компания рақамли
операторлик воситаларини ишлаб чиқаришга алоқа компанияларига буюртма берган
(ECLAC, 2022).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
386
Грибачев
(2015)
ишида электр таъминоти тизимини оператив бошқариш учун
энергия диспетчерининг аниқ фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан электр
таъминоти масофаси даражасида ишлаш учун хавфсиз шароитларни таъминлаш
масалаларини кўриб чиқди.
Диспетчер ишини таҳлил қилиш математик усуллар ёрдамида амалга оширилиши
мумкин. Бакеев
(2017)
энергия диспетчерининг
ишини таҳлил қилиш учун навбат
назарияси усулларидан фойдаланган, кейинчалик энергия таъминоти масофасида
энергия диспетчерининг ишини математик моделлаштириш учун у ахборот
жараёнларининг мантиқий диаграммаларини
ўрганишдан фойдаланган. Усул
жараённинг вақт
хусусиятларини баҳолаш имконини беради. Бу элементар
оператсияцлар учун энергия саноати фаолиятини таҳлил қилиш имконини беради, бу
унинг асосий афзаллиги ҳисобланади. Шу сабабли, ушбу усулдан фойдаланган ҳолда
энергия диспетчерининг тезкор ишини, айниқса, сўровларга хизмат кўрсатишда
диспетчернинг оператив ишини чуқурроқ ўрганиш мақсадга мувофиқ кўринади.
Таҳлил
ва
натижалар
муҳокамаси.
Тезкор фавқулодда ёрдам кўрсатиш хизмати фавқулодда ишчиларнинг ишлаб
чиқаришда
олган жароҳатлари ёки талофатларига
нисбатан ўз вақтида ёрдам бериш,
соғлиқни сақлаш ва
қурбонликларни олдини олиш мақсадида самарали ва
координациялаштирилган мажмуавий тизим сифатида тавсифланади
(Sultan Al-Shaqsi,
2010)
. Мазкур хизматнинг мақсади
тасодифий фавқулодда вазиятларнинг бзага
келиши
натижасига қурбонликларни олдини олиш, шунингдек, аҳоли фаровонлигини ошириш
ва турмуш тарзига хавф солувчи восита ва вазиятларни бартараф этишдан иборат
саналади. Унинг хизматини тўрт асосий компонентларга ажратиш мумкин: тез тиббий
ёрдам, жамоат тартибини сақлашга хизмат қилиш, фавқулодда вазият учун тегишли
мутахассисларга мурожаат қилиш (ўт ўчириш, газ тармоқларидаги оқим, электр
тизимидаги узилишлар).
Жаҳон тажрибасида фавқулодда диспетчерлик хизматидан
кенг фойдаланишда
дастлаб 1957 йилда АҚШда Миллий ўт ўчирувчилар ассоциацияси томонидан
берилган
таклифига кўра 1968 йилда ишга туширилган. Мазкур хизмат 911 рақам остида
муражаат қилиниши рақамлаштирилган ва ҳар бир мурожаатга жавоб берувчи
операторлар ишга ёлланган. 1980 йилнинг охирида илк такомиллаштирилган аппратли
дастурий таъминот мажмуаларига ишга туширилган бўлиб, уларнинг номи Е911 деб
аталган. Бу Европа иттифоқи учун фавқулодда вазиятларни бошқаришда андоза бўлиб
хизмат қилиб, унинг рақами 112 танланган. Фавқулодда вазиятларни рақамлаштириш,
уларнинг манзилли хизмат кўрсатилиши ва мурожаатларнинг шаклланиши 1990
йилнинг бошида ўз ишини амалга оширган.
Локациясига кўра хизмат кўрсатиш, унга кўрсатилган ёрдам ва унинг натижаси
рақамли тарзда назорат қилиниши бошқа соҳа ва тармоқлар учун универсал
фойдаланиладиган тажриба бўла олди. Унинг хизматига лингвистик мурожаатларга
кўра тавсифланиши орқали такомиллаштирилиши амалга оширилиши натижасида
АҚШда 1996 йилда кунига 120 тандан тушган мурожаатдан 300 тага
қадар ўсиши
кузатилган.
1970 йилларда
фавқулодда хизматлар кўрсатиш икки мамлакатнинг моделини
илгари суриш жараёнида такомиллашиб борди, мазкур моделлар француз
-
олмон ҳамда
инглиз
-
американ моделлари саналади. Фразцуз
-
олмон модели фавқулодда хизматларга
нисбатан модели фавқулодда тез тиббий ёрдам кўрсатишда тегишли тиббий муассасада
қолиш ва тетиклаштириш муолажаларини қилишга қаратилган бўлиб, уни тез тиббий
ёрдам машиналари, вертолёт ҳамда тайёраларда ҳам қўллаш назарда тутилади.
Уларнинг хизмати фавқулодда ёрдамдан ҳоли тарзда олиб борилсада, диспетчерлик
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
387
хизмати тармоғи бир саналади. Мазкур моделда фавқулодда ҳолатларда тиббий ёрдам
асосий хизмат сифатида қаралади
(Weninger, Hertz & other 2005).
Инглиз
-
американ моделида фавқулодда хизматларда нафақат тиббий ёрдам,
балки ўт ўчириш, қўриқлаш ҳамда
аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган
яшаш жойи коммунал хизматларни ҳам ўз ичига олади. Унинг устунлиги
-
мазкур модел
мажмуавий гуруҳ сифатида иш олиб боради, яъни, инсоннинг талофат кўриш
рискларини сўндириш қобилиятини оширади
(Roessler, Zuzan, 2006).
Англия, АҚШ, Франция, Германия сингари мамлакатларнинг ўзаро мажмуавий
моделлари хизмат қамрови турли ёндошувларга асосланишига қарамасдан, уларнинг
фавқулодда хизматлардан фойдаланиш мақсади битта саналади. Шунга кўра,
вазиятларни муқобил бошқариш мақсадида юқорида келтирилган моделларни
уйғунлаштириш орқали турли вазиятларга нисбатан турли сценарий ҳамда оператив
стратегияларни шакллантириш имконини кенгайтиради. Мазкур моделларнинг
чатиштирилиши натижасида, 1995 йилга келиб алоқа компаниялари ҳамда
суғурта
ташкилотлари фавқулодда хизматлар кўрсатиш марказлари, яъни ягона диспетчерлик
хизматларига ўз таклифлари билан чиқа бошладилар.
Фавқулодда ҳолатларда юзага келувчи газнинг қувурларнинг дарс кетиши
оқибатида эҳтимолли салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида шакллантирилган
сценарийлар ҳамда стратегиялар хизмат кўрсатган соҳасига кўра суғуртага тортилиши
ёки алоқа компаниялари томонидан эшиттириладиган ҳолатга муражаат билдирганлар
томонидан ёрдам олишлари мумкин.
АҚШда “DispatchHealth” компаниясини М.Пратер ва К.Риддлберглар томонидан
2013 йилда асос солинган бўлиб, уларнинг асосий хизмати ягона марказлашган
диспетчерлик хизматидан фойдаланишни қамраб олган. Бунда экспресс тез ёрдам ҳамда
тиббий биргадаларнинг оператив тиббий муолажаларни
ўтказиў ва тез тиббий ёрдам
беришда рақамли технологияларни ижтимоий тармоқларда ҳамда асосий
емакхоналарга жойлаштириш орқали танилган.
2020 йилда Пандемия даврида энг кўп мижозларга хизмат кўрсатган тиббий
бригадалар айнан шу компанияга тегишли бўлиб, дастлаб уларнинг ёрдами онлайн
ёрдам кўрсатиш ва диагноз қўйишдан иборат бўлган. Масофали тиббий кўрикни 2013
йилда тан олмаган халқ мазкур компаниянинг хизматидан фойдаланишга ишонч
билдирди. Бунда мазкур соғлиқни сақлаш
компанияси ҳар бир мижозининг аҳволини
мунтазам кўрикка чақириш эвазига уларни билакларига уларнинг соғлиқлари
борасидаги асосий кўрсаткичларни кўрсатиб турувчи қурилмаларни ўрнатиш орқали
бошқардилар. Шунингдек, уларнинг саломатлик ҳолатларини назорат қилиш
хизматини шакллантирдилар, бу хизмат марказлашган диспетчерлик хизмати
саналади. Мазкур хизматнинг кўплаб устунликлари мавжуд бўлиб, дастлабкиси
мижозга қўнғироқни тиббиёт вакили қилади ва унинг ҳолатини назорат қилиш
юзасидан сўровнома ёкки консультатив суҳбат олиб борилади. Шунингдек,
борган сари
диспетчерлик хизматининг тадқиқотларига кўра мижозларнинг саломатлиги
фақатгина тиббий кўрик эмас, балки уларнинг яшаш тарзида содир бўлаётган
воқеаларнинг ҳам ўрни борлигидан келиб чиққан ҳолда қўриқлаш ёки тартибни сақлаш
ходимлари, шунингдек
фавқулодда вазиятларга қаратилган хизмат вакилларини жалб
этишни тақозо этди. Мазкур ҳолат компаниянинг мамлакатнинг мудофаа ва қўришлаш
тузилмаси, шунингдек фавқулодда вазиятларни яхшилашга қаратилган хизматлар
билан ҳамкорликни ўрнатишга олиб келди.
Германияда рақамли иқтисодиёт доирасида ақлли футболкалар, ақлли соғлиқ
соатлари, ақлли спорт буюмларини ишлаб чиқаришда “ҒҒҒҒҒ” компанияси ўзининг
креатив маҳсулотлари билан нуфузга эга бўлибгина қолмай, унинг аҳоли турмуш
фаровонлигини таъминлашга қаратилган ягона марказлашган диспетчерлик
хизматининг “гиперкоммуникатив реакция” модели асосида ҳаво, сув, ер транспорти
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
388
билан боғлиқ фавқулодда ҳодисалар, шунингдек идентификацион индивид томонидан
мурожаатларни қабул қилишда қўнғироқни
рақамли манзилини аниқлаш, унга
тавсияларни рақамли тарзда мутахассислар билан улаш сингари зарурий жараёнларни
қамраб олиши билан танилган. Мазкур компания диспетчерлик хизматини хусусий
тарзда фаоллаштириш, унинг инфратузилмавий фаолияти
асосан фавқулодда
вазиятларни бошқаришда
юқори тажрибага эга соҳавий нафақага чиққан (ҳарбийлар,
тиббиёт вакиллари, ўт ўчирувчилар ва ҳ.к.) ходимларни ёллаган ҳолда алоҳида жаҳон
тажрибасини берувчи андозага эга компания саналади. Унинг диспетчерлик
хизматининг
марказлашуви бошқа касб вакилларини
ҳам бирлашувига асос бўлди.
Норвегиянинг “МПТД” диспетчерлик компанияси диспетчерлик хизматини барча
нарсада жорий этишга хизмат қилади. Хусусан, фавқулодда вазиятлар, қандолат, озиқ
маҳсулотлари ва шу кабиларни қабул
қилиш
мақсадида ўзининг диспетчерларини
субпудратчи сифатида ёллашга келишилади. Бунинг устун жиҳати шундаки, диспетчер
йўналтириладиган соҳа мутахассислигидан камида 60% хабардор бўлиши ёки
маркетинг тадқиқотини ўтказа олиши талаб этилган. Бир нечта
корхонага бириккан
ҳолда ёрдам игналларини бериш учун махсус “сочма қўнғироқ” моделини ва хизматини
ишлаб чиққан. Бунда бир нечта соҳа вакилларини тезкор ёрдамга чақириш мақсадида
бир қўнғироқнинг айнан тегишли соҳа вакилларига бир вақтнинг ўзи қилиниши
назарда
тутилиб, ушу жараён анжуман қўнғироққа
қиёсланади. Хабардор бўлган
диспетчерларнинг барчаси сигнал берган ҳолда бригадавий ёрдам кўрсатади.
Диспетчерлик хизматини ривожлантиришда соғлиқни сақлаш, аҳолини турли хил
нохуш ҳолатлардан қўриқлаш, шунингдек, фавқулодда ҳолатларга қарши чора
-
тадбирлар олиб боришда асосан соғлиқни сақлашга қаратилган тадирлар режасини
инобатга олишади. Бунда асосан конфиденциал стратегик режалар ҳамда турли
ҳолатларга тайёргарликни оширадиган ихтисослаштирилган сценарийларни инобатга
олиш орқали амалга ошириладиган
конфиденциалликни талаб этади. Шу ўринда 2022
йилда тиббий куреъерлик хизмати юзага келди, мазкур хизмат аслида элита гуруҳлараг
хизмат қилувчи махсус тайёрларда махсус тиббий моҳир бригадалар билан ёрдамга
келишлари билан йирик тўлов қилиш эвазига хизмат
кўрсатадилар. Уларнинг
ўзларининг энг илғор тиббий технологиялари, дастгоҳлари, тиббий ёрдам кўрсатиш
ускуналари мавжуд бўлиб, ундан фойдаланишнинг барчаси улар томонидан парвоз
уюштирилган тайёранинг ички таркибида тизимлаштирилган бўлади. Бу каби хизат
дастлаб, 1988 йилда Швецария томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг андозасини
кўплаб давлат рахбарлари фойдаланишлари орқали оммалашувига сабаб бўлганлар.
Бугунги кунда бу хизматдан фойдаланиш “тиббий куръерлик хизмати” сифатида
такомиллаштирилган бўлиб, унинг хизмати табақа ва аҳолининг ижтимоий ҳолатини
сегментлаштирмаган ҳолда амалга оширадилар.
Ягона диспетчерлик хизмати МДҲ мамлакатлари орасида Россиянинг тажрибасида
тадқиқ этилганда фавқулодда ҳолатларни қайд
этиш ва уларни ликвидация қилишга
қаратилган
хизмати 1994 йилдан буён “Хавфсиз шаҳар” тизими остида “112” ягона
рақамига мурожаат қилиш орқали йўлга қўйилган. Хавфсиз шаҳар аппаратли дастурий
таъминот мажмуини такомиллаштириш концепцияси 2011 йилда Россия
Президенти
фармонига биноан амалга оширилган
бўлиб, унинг стандарти Россиянинг миллий
стандарт меъзони ГОСТ Р билан 2016 йилда 22.7.01 рақами остида қайд этилган. Мазкур
стандарт ўз ичига фавқулодда вазиятларда хавфсизликни, ягона навбатчи
диспетчерлик хизмати,
шаҳар ва ҳудудларнинг ҳуқуқий норматив
актларига тегишли
коммунал хўжилигида фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш сингари хизматларни
олади
(
Грибачев
, 2015).
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш давлатнинг
бошқарувида ягона диспетцерлик хизмати ва унинг сегментларини кундалик ва
муниципал бошқарув органлари билан ҳамкорликда олиб борилади. Россия
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
389
мамлакатида ягона фавқулодда ҳолатлар учун диспетчерлик хизматини
такомиллаштириш мақсадида унинг тизимидаги хизмат қилиш занжиридан ўрни
эгаллаган соҳаларни такомиллаштиришга эътибор қаратди. Даставвал, тез тиббий
ёрдам кўрсатишда тиббий ёрдам машиналарини поликлиника ва тиббий муассасаларда
зарурий ускуналарнинг ихчамлаштирилган шакли билан технологик таъминлади.
Сўнгра ўт ўчиришга тегишли машиналар билан хизмат кўрсатишда кимёвий
реактив моддаларни тежамкор ва самарадорлигини оширишга эришиш орқали тадбиқ
этди, шунингдек, коммунал ҳўжалигида бзага келувчи фавқулодда ҳолатларни
бартараф этиш мақсадида элект энергетика узатиш тармоқларини, газ
оқимини
таъминот тармоғини ҳамда аҳолини сув билан таъминаш тармоқ тизимини
рақамлаштирди.
Ягона 112 рақамига қўнғироқ қилишда 12 дан ортиқ тилда мурожаат қилиш
мумкин бўлиб, бунда таржимон
Skype
видеоалоқа орқали аризаларни қабул қилиб,
уларни тегишли хизматига доир тавсифини ажратиши, йўналтириш ҳамда даъват
этувчи сигнални бериши мумкин.
Видеомурожаатда соқов ҳамда карлар учун ҳам хизмат кўрсатиш инобатга олинган
бўлиб, уларнинг мурожаати умумий иш хизматининг 4 фоизини ташкил этади. Турли
авария ҳолатлари учун ЭРА
-
Глонасс фавқулодда муносабат билдириш тизими, мобил
иловаси ишлаб чиқилган. Бунда аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан яқин
қариндошлар ва масъулиятли белгиланган муносабатдаги инсонларни жорий турган
жойлари тўғрисида маълумот олиш
ҳамда
уларнинг хавфсизлигини кузатишга хизмат
қилади. 2015 йилда тез тиббий ёрдамга оператив муносабат билдириш мақсадида тез
тиббий ёрдамга жалб этилган ходимларнинг мобил алоқа воситаларига смс хабарнома
келади ва у бир неча поғонали мурожаат ва унга кетадиган вақтга нисбатан муқобил
стратегик
ёндошув бўла олди. Негаки, Россияда ҳар 3 тадан 2 та мурожаат тиббий
хизматга қайд этилганлиги кузатилган
(
Бакеев
, 2017).
2019 йилда тиббий ёрдам хизматининг мурожаат юзасидан қўналтирилган
манзилга етгунига қадар
смс хабарнома орқали кузатиш йўлга қўйилган бўлиб, бу
фавқулодда вазиятларни бошқаришни янада самарадорлигини ошишига ижобий
таъсир қилган. Шунингдек, қайта қўнғироқ қилиб тиббий ёрдамга мурожаат
қилганлиги
борасида хабар олиб туриш кескин 30 фоизга қисқарган
149
.
АҚШда фақулодда ҳолатлар ва уларга
муносабат билдириш юзасидан
такомиллаштириш 1990 йилдан буён жадал суръатда ривожланиб, унинг асосида
хизмат кўрсатишда “Nex
t
Generation advanced” компанияси томонидан NG911
интеграциялашган телекоммуникацион тизим
лойиҳаси 2022 йилда ишлаб чиқилган
бўлиб
, 20
23 йил бошида ишга туширилган. Унинг хизмат кўрсатиш тартиби
IP
, яъни,
ҳимояланган интернет протоколи ва булутли тармоқлар билан бирга олиб борилади,
шунингдек, фавқулодда қўнғироқлар марказининг энг яқинига йўналтирилади.
Хулоса
ва таклифлар
.
Бугунги
кунда телекоммуникациянинг хавфсизлик учун хизмат қилишдаги улуши
жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, келгуси 10 йил мобайнида NG911 интеграциялашган
телекоммуникацион тизим сингари илғор технологиялар имкониятларидан
фойдаланиш кенгайиб боради. NG911 интеграциялашган телекоммуникацион
тизимнинг технологик имкониятларининг барчаси аҳоли фаровонлигини таъминлаш
мақсадида такомиллаштирилган воситалар ва техник кўрсатмалардан иборат. Шу каби
технологиялардан бири “
NEXIS Core
”
бўлиб, унинг устунлик ва ихтисослиги
ҳар
https://xn-3veaabcahvp3aypd2a3deubak3alvuzd5n8bzl.xn-p1ai/publ/
zashhita_ot_chs_rschs/organizacija_dejatelnosti_edinykh_dezhurno_dispetcherskikh_sluzhb_subekta_rossijskoj_federacii/3-
1-0-656
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
390
томонлама инсоннинг хавфсизлигини таъминлашда телекоммуникацион тармоқнинг
имкониятидан мажмуавий фойдаланиш билан асосланади.
Адабиётлар / Литература/ Reference:
ECLAC (2022) United nations “ECLAC”. Digital a
genda for Latin America and the Caribbean.
eLAC-2022. Digital yechnologies for new generation. 95 p
Niraj Kumar. (2023) Medical Courier Service Market 2023 Strategic Analysis, Growth
Drivers, Industry Trends, Demand and Future Opportunities and Forecast 2030.
Roessler M, Zuzan O. (2006) EMS systems in Germany. Resuscitation Jan; 68(1): 45-49
Sultan Al-Shaqsi. (2010) Models of International Emergency Medical Service (EMS) Systems.
e Department of preventive and Social Medicine, Dunedin School of Medicine, University of Otago,
Dunedin, New Zealand. doi:10.5001/omj.2010.92
Weninger P, Hertz H, Mauritz W. (2005) International EMS: Austria. Resuscitation Jun;
65(3): 249-254.
Бакеев У. (
2017)
Тенденции развития экономики цифровизации / под ред. А.В.
Бабкина.
-
СПб.: Изд
-
во Политехнического университета,
- 6
58 с
.
Грибачев О.В.
(2015)
Формирование инновационного климата как фактора
эффективной инновационной деятельности предприятия / С.В. Сокерина //
Шумпетеровские чтения.
-
Т. 1.
-
С. 62
-67.
