Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.48345

Ключевые слова:

бюджет налоги налоговые поступления крупные налогоплательщики налоговое администрирование налоговая система налоговые органы

Аннотация

Данная статья посвящена анализу значения крупных налогоплательщиков в формировании бюджета республики и доли уплачиваемых ими налогов в формировании совокупных доходов государственного бюджета. Также в статье освещены вопросы по совершенствованию критериев для определение крупных налогоплательщиков и налогового администрирования. В статье сделаны выводы и приведены рекомендации на основе сравнительного анализа эффективности работы межрегиональной налоговой инспекции которая была создана по модели зарубежного опыта, а также причины возникновения недостатков в налоговом администрировании крупных налогоплательщиков.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

447


РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

КОРХОНАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УЛАРНИ АНИҚЛАШ МЕЗОНЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Норбаева Фируза Ўктамовна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0002-3862-6263

firuza3567@gmail.com

Аннотация

.

Ушбу мақола Республика бюджетини шаклланишида йирик солиқ

тўловчи корхоналарнинг аҳамияти ва улар томонидан тўланадиган солиқларнинг жами
бюджет даромадларини шакллантиришдаги улуши таҳлилларига бағишланади.

Шунингдек, мақолада йирик корхоналарда солиқ маъмуриятчилигини ҳамда йирик солиқ

тўловчиларни аниқлаш мезонларини такомиллаштириш масалалари ёритилади.

Мақола, хорижий тажрибалардан андоза олиб, ташкил этилган йирик солиқ тўловчилар

бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг фаолияти самарадорлиги, юридик
шахсларнинг солиқ маъмуриятчилигида учраётган

камчиликлар ва уларнинг юзага

келиш сабаблари бўйича солиштирма таҳлилларга асосланган хулосаларни ўзичига олиб,

амалиётдаги муаммоларга оид тавсиявий таклифларни ёритиб беради.

Калит сўзлар:

бюджет, солиқлар, солиқ тушумлари, йирик солиқ тўловчилар,

солиқ маъмуриятчилиги, солиқ тизими, солиқ органлари

ЗНАЧЕНИЕ КРУПНЫХ НАЛОГОПЛАТЕЛЬЩИКОВ В ФОРМИРОВАНИЕ

ГОСУДАРСТВЕННОГО БЮДЖЕТА И СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ КРИТЕРИЕВ ПО ИХ

ОПРЕДЕЛЕНИЮ

Норбаева Фируза Уктамовна

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация

.

Данная

статья

посвящена

анализу

значения

крупных

налогоплательщиков в формировании бюджета республики и доли уплачиваемых ими

налогов в формировании совокупных доходов государственного бюджета. Также в
статье освещены вопросы по совершенствованию критериев для определение

крупных

налогоплательщиков и налогового администрирования. В статье сделаны выводы и

приведены рекомендации на основе сравнительного анализа эффективности работы

межрегиональной налоговой инспекции которая была создана по модели зарубежного
опыта, а также причины возникновения недостатков в налоговом администрировании

крупных налогоплательщиков.

Ключевые слова:

бюджет, налоги, налоговые поступления, крупные

налогоплательщики, налоговое администрирование, налоговая система, налоговые
органы

UO

K: 336.221.26

IV SON - APREL, 2024

447-456


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

448

THE IMPORTANCE OF LARGE TAXPAYERS IN THE FORMATION OF THE STATE BUDGET

AND IMPROVING THE CRITERIA FOR THEIR DETERMINATION

Norbaeva Firuza Uktamovna

Tashkent State University of Economics

Abstract.

This article is devoted to the analysis of the importance of large tax-paying

enterprises in the formation of the Republican budget and the share of taxes paid by them in the

formation of the total budget revenues. Also, the article highlights the issues of improving the tax
administration in large enterprises, as well as the criteria for identifying large taxpayers. The

article draws conclusions based on comparative analysis of the effectiveness of the interregional

tax inspection on established large taxpayers, deficiencies in the tax administration of legal
entities and the reasons for their occurrence, and sheds light on the recommendations for practical
problems, taking a model from foreign experiences.

Keywords

:

budget, taxes, tax revenues, large taxpayers, tax administration, tax system, tax

organization.

Кириш

.

Ўзбекистон

Республикасида

солиқ

ва

бошқа

мажбурий

тўловлар

йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, йирик солиқ тўловчилар

фаолиятини ташкил этиш, солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга

ошириш ҳамда солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида
сервис

-

техник хизмат кўрсатилишини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор

қаратилмоқда.

Бу борада босқичма

-

босқич олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар сезиларли даражада

ўз самарасини кўрсатмоқда. 2023 йилдаги статистик рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак,

ўтган йилнинг олти ойида текширишлар 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоиз ёки 104
мингтадан 64 мингтага камайган. Бу дегани аксарият тадбиркорлар тўғри ишлаш “сояда”

ишлашдан кўра афзал эканини тушуниб етмоқда.

Ўтган бир йилда кичик тадбиркорлар сони 40 мингтага кўпайиб, 490 мингга, ўрта

тадбиркорлар сони 2 мингтага ошиб, 10 мингга етган. Йирик корхоналар сони эса бир йилда 400

тага кўпайиб, 1,5 мингтани ташкил этган.

Солиқ маъмуриятчилигини ташкил этишда солиқ тўловчиларга берилган енгилликлар,

яратилган имкониятлар натижасида 2023йилда 155 та корхонанинг йиллик айланмаси 100
миллион доллардан ошган. Киритилган йиллик хорижий сармоялар ҳажми эса илк бор 10

миллиард долларга етган. Бу –

2017 йилга

нисбатан 3 баробар кўп демакдир. Шунингдек, 2021

-

2023 йиллар давомида миллий корхоналаримиз томонидан 25 миллиард долларлик

маҳсулотлар экспорт қилинди ва аввал импорт қилинган 10 миллиард долларлик маҳсулотни
ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлигини ҳам олиб борилаётган ислоҳотларнинг

натижаси сифатида келтира оламиз.

141

Солиқ соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилган ислоҳотларнинг негизи сифатида

инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритадиганларни эса
жазолаш белгиланган эди. Шу боис, бир неча йилдан бери анъана тусига айланиб келаётган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотининг 2023

-

йилги тадбирида давлатимиз раҳбарининг “Биз тўғри ишлаётган, иш ўрни яратаётган, илғор

технологиялар жорий қилиб, янги маҳсулотларни ўзлаштираётган, экспортини ошираётган

бизнес вакиллари учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз. Лекин, солиқлардан
қочиб, ўзининг мажбуриятларини бажармасдан келаётган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларга,

141

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.08.2023 йилдаги мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот

шаклида ўтказилган учрашувдаги нутқи.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

449

биз албатта муросасиз бўламиз”

142

деган таъкидини солиқ ислоҳотларининг давоми дея айта

оламиз.

Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасида амалга оширилган

ислоҳотлар бир қатор норматив

-

ҳуқуқий асослар негизида бошланган эди. Хусусан:

Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг 2017 йил 18 июлдaги ПФ

-5116-

сoн “Сoлиқ

мaъмуриятчилигини тубдaн тaкoмиллaштириш, сoлиқлaр вa бoшқa мaжбурий

тўлoвлaрнинг йиғилувчaнлигини oшириш чoрa

-

тaдбирлaри тўғрисидa”ги, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2018

йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари

фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ПҚ

-3802-

сон

қарори, 2018

йил 29 июндaги ПФ

-5468-

сoн “Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг сoлиқ

сиёсaтини тaкoмиллaштириш кoнцeпцияси тўғрисидa”ги, 2019 йил 10

июлдаги ПҚ

-

4389-

сон “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва 2018 йил 13

фeврaлдaги Ф

-5214-

сoн “Сoлиқ

қoнунчилигини тубдaн тaкoмиллaштириш бўйичa тaшкилий чoрa

-

тaдбирлaр

тўғрисидa”ги фaрмoйиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
17 апрелдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш

чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 320

-

сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги томонидан 2019 йил 12 июлда рўйхатдан ўтган 3172

-

сонли Юридик

шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш

тўғрисидаги

Низом ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда белгиланган вазифалар босқичма

-

босқич амалга оширилиб келинмоқда.

Юқорида саналган меъёрий

-

ҳуқуқлар асосида йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ

маъмуриятчилигини такомиллаштирилиши бўйича

муҳим қадамлар қўйилган эди.

Лекин бугунги кунга қадар ушбу категориядаги солиқ тўловчиларнинг солиқ
маъмуриятчилиги билан боғлиқ бир қатор ўз ечимини кутиб турган муаммо ва

камчиликлар ушбу мавзуга тадқиқот объекти сифатида ёндашишни талаб қилади ҳамда

ушбу мавзунинг долзарблигини белгилаб беради.

Адабиётлар шарҳи.

Йирик солиқ тўловчиларни солиқларнинг адолатлилик тамойили асосида солиққа

тортиш масаласи, бир томондан жаҳон мамлакатларининг солиқ сиёсатида устувор

масалалар сифатида қаралишга оид ёндашувлар кучайиб бораётган бўлса, ўз навбатида
бу турдаги солиқ тўловчиларни солиққа тортиш ва уларга нисбатан солиқ

маъмурчилигини амалга ошириш билан боғлиқ илмий тадқиқот ишлари ҳам кенг олиб

борилмоқда. Шу нуқтаи назардан йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ
маъмуриятчилигини такомиллаштириш билан боғлиқ бир қатор олимларнинг

фикрларини қуйида келтирамиз.

Бу борада илмий тадқиқот иши олиб борган А.Каратаев ўз тадқиқотларида асосий

масала сифатида йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилиги тушунчалари ва

функцияларининг мазмуни, йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ салоҳиятини баҳолаш

орқали давлат бюджетига таъсири, унинг мантиқий модели, солиқ органларининг
йирик солиқ тўловчилар билан самарали солиқ муносабатларини шакллантиришни

таъминлайдиган энг самарали солиқ маъмуриятчилиги воситаларини танлаш

масалалари, йирик солиқ тўловчининг солиқ салоҳиятини стратегик таҳлил қилиш

услубиёти масалаларига кенг эътибор қаратади (Каратаев, 2011).

Бошқа

бир тадқиқотчи Федоров (2010) эса ўз қарашларида йирик солиқ

тўловчиларнинг инвестицион фаоллигини рағбатлантириш ва солиқ маъмурчилигини

такомиллаштиришга эътибор қаратади. Федоровнинг (2010) фикрига кўра, йирик

солиқ тўловчилар учун мавжуд солиқ имтиёзларини тизимлаштириш лозим бўлади,

142

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.08.2023 йилдаги мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот

шаклида ўтказилганучрашувдаги нутқи


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

450

йирик солиқ тўловчиларга берилган мавжуд солиқ имтиёзларининг инвестиция
жараёнларига таъсири аҳамиятсизлиги ортиб борган, шу мақсадда А.Федоров учун

йирик солиқ тўловчиларнинг инвестиция фаоллигини солиқ орқали рағбатлантиришни

кучайтиришнинг услубий асослари ишлаб чиққан. Бундан ташқари Федоров (2010)

тадқиқотлари доирасида “маъмурий юкни камайтирадиган ва йирик солиқ
тўловчиларнинг

инвестиция

фаоллигини

рағбатлантирадиган

солиқ

маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича чора

-

тадбирлар таклиф этган,

амалдаги солиқ имтиёзларини сезиларли даражада кенгайтирадиган ва тўлдирадиган

ҳамда ўз инвестиция манбаларини кўпайтирадиган йирик солиқ тўловчиларнинг
инвестиция фаолиятини солиқ орқали рағбатлантириш усуллари ва услубларини

ишлаб чиққан, уларнинг самарадорлигини баҳолаган”.

Йирик солиқ

тўловчиларни солиққа тортиш масаласида тадқиқот олиб борган

маҳаллий олимларимиздан Жумаев

(

2022

)

эса йирик

солиқ тўловчи корхоналарни

миллий иқтисодиётда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим омиллари

сифатида баҳолайди.

Ҳамда

ўз тадқиқотларида

йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ назоратини тўғри

амалга ошириш, уларнинг фаолиятини, айниқса инновацион фаолиятини солиқлар
орқали рағбатлантириш, уларга нисбатан қўлланиладиган давлатнинг солиқ сиёсатини

такомиллаштириш, йирик солиқ тўловчилар тоифасига

киритиш мезонларини

иқтисодиёт даражасидан келиб ўзгартириб бориш ва шу каби йўналишларда амалга

ошириш масалаларига эътибор қаратади.

Тадқиқот методологияси.

Йирик

солиқ

тўловчилар

бўйича

ишлаб

чиқилган

мезонларни

такомиллаштиришнинг бюджет тушумларига таъсирини баҳолаш юзасидан олиб

борилган ўрганишлар маҳаллий ва хорижий олимларнинг илмий ишларидан
фойдаланилган ҳолда аммалга оширилган. Шунингдек, билишнинг таҳлил, синтез,

индуксия, дедуксия, таққослаш каби умумий

илмий усуллари, ҳамда умумий иқтисодий

усуллар: таснифлаш, гуруҳлаш ва бошқалардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Мамлакатимизда

солиқ

тўловчиларни

солиқ

тўлаш

мақомига

кўра,

консолидациялашган гуруҳга кирувчи солиқ тўловчилар, контраген гуруҳлар ва йирик

солиқ тўловчилар қаторига киритиш мумкин. Бундан ташқари донор солиқ тўловчилар
гуруҳи ва йирик солиқ тўловчиларни фарқлаш керак бўлади. Донор солиқ тўловчилар

ўз имкониятларига кўра, уларга юклатилган солиқ мажбуриятларини бажариш

доирасида катта миқдордаги солиқ тўловларини тўлаш орқали тегишли бюджетга

солиқ тўловлари бўйича бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан кескин ажралиб туриши

орқали улар “донор” мақомини олади. Бундай солиқ тўловчилар кўпинча, йирик солиқ
тўловчилар тоифасига ҳам киради. Масалан, бундай солиқ тўловчилар қаторига “Навоий

кон

-

металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон

-

металлургия комбинати” АЖ,

“Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “ЎЗБАТ” АЖ ҚК, “Лукоил” "Ўзавто Моторс" АЖ,

“Ўзбектелеком” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” AЖ кабиларни

киритиш мумкин.

Шунингдек, йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг иқтисодий

-

ижтимоий

мақомини белгиловчи бир қатор элементларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Йирик солиқ

тўловчиларга хос хусусиятлардан бири уларнинг аксарияти йирик ва табиий

монопол

мавқега эга бўлган корхоналар ҳисобланади. Уларнинг йиллик маҳсулот ишлаб
чиқариш (хизмат кўрсатиш) ҳажми бошқа солиқ тўловчиларга анчайин катта миқдорни

ташкил қилади. Бу каби корхоналар миллий иқтисодиётда ялпи маҳсулотни яратишда,

турли даражадаги бюджетларнинг даромадларини шаклланишида, аҳолини банд

қилишда катта ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий мақомга эгадир.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

451








1-

расм. Йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг иқтисодий

-

ижтимоий мақоми

(

Жумаев, 2022

)

Йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини ташкил қилишда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019

йил 17 апрелдаги 320

-

сон

“Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори

билан тасдиқланган “Йирик солиқ тўловчилар бўйича

ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси тўғрисида Низом” алоҳида аҳамият касб этади.

Унда

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг

йирик солиқ тўловчилар фаолиятини тартибга солиш масалалари кўрсатилган ва

“жойлашган жойи ва амалга ошираётган фаолиятидан қатъий назар, йирик солиқ
тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш вазифаси юкланган”

143

Солиқ тўловчиларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонларини

белгилаш Давлат солиқ қўмитаси ваколатига киритилган. Шу мақсадда, Давлат солиқ

қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил

12

июлда 3172

-

рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Юридик шахсларни йирик солиқ

тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом”

тасдиқланди. Унда эса, юридик шахс мақомига эга бўлган йирик солиқ тўловчилар

тоифасига киритишнинг мезонлари белгилаб берилган. Солиқ муносабатларини

тартибга солувчи Солиқ кодексида йирик солиқ тўловчи ва уларни ажратиш
мезонларига оид аниқ тушунчалар келтирилмаган.

Хўжалик юритувчи субъектлар ҳозирги кунда қуйидаги мезонлар асосида

йирик солиқ тўловчилар категориясига ажратилади:

а)

акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз

тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар;

б)

тижорат банклари, товар

-

хом ашё, фонд ва валюта биржалари;

143

“Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси тўғрисида

Низом”.

Йирик солиқ

тўловчи

корхоналарнинг

иқтисодий-

ижтимоий мақоми

Йирик корхона

Табиий монопол

корхона

Алоҳида турдаги

маҳсулотни

ишлаб

чиқаришга

ихтисослашган

корхона

Маҳсулот

тақсимотига оид

битим бўйича

ишларни бажаришда

иштирок этаётган

корхоналар

Бюджет

даромадларини

шакллантиришда

“донор” мавқега эга

Алоҳида

хизматларни

реализация қилишни

амалга оширувчи чет

эл корхонаси

Алоҳида солиқ

маъмурчилигини

тақозо этувчи

корхона

Табиий

бойликларни қайта
ишлаш корхоналар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

452

в)

«Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи

ташкилотлар;

г)

маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган

ташкилотлар;

д)

маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган

календарь йил якуни бўйича 100,0 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма

-

кет

келадиган

ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар,

чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари

(бўлинмалари);

е)

углеводород ҳом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи,

етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб

берувчи юридик шахслар ва уларга товар (иш ва хизмат) етказиб берувчи чет эл юридик
шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари (бўлинмалари),
бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари мустасно;

ж)

Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш

мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг

таркибига кирувчи юридик шахслар.

з)

реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган электрон шаклдаги

хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари.

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси

томонидан хизмат кўрсатиладиган йирик солиқ тўловчилар таркиби 2019

йилда 1

416

та,

2020 йилда 836 та ва 2021 йилда солиқ тўловчилар сони 1

149 тани ташкил этган.

2020 йилда солиқ тўловчилар сонининг кескин пасайиши айнан шу даврда тижорат

банклари ва уларнинг республика миқёсидаги филиалларини трансформация

қилиниши ҳисобига тўғри келади.

2020 ва 2021 йилларда мезон талабларига қатор ўзгартиришлар киритилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш

мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг

таркибига кирувчи юридик шахслар ҳам йирик солиқ тўловчилар ҳисобланадиган

бўлди. Бундан ташқари, углеводород хом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи,
қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи

ва етказиб берувчи юридик шахслар, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш

шаҳобчалари мустасно дейилган мезонга ўзгартириш киритилиб, ушбу мезон қуйидаги

таҳрирда “углеводород ҳом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта
ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва

етказиб берувчи юридик шахслар ва уларга товар (иш ва хизмат) етказиб берувчи чет эл

юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари

(бўлинмалари), бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари мустасно” деб

ўзгартирилди.

Шу билан биргаликда, низомга реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси

бўлган электрон шаклдаги хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи чет эл

юридик шахслари деган банд қўшилиб, электрон шаклдаги хизматларни реализация

қилишни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари йирик солиқ тўловчилар тоифасига
киритилди. 2023

-

йилда йириксолиқ тўловчилар корхоналар сони 2022

-

йилга нисбатан

кескин ошиб, 1631 тани ташкил қилганлигини қуйидаги расмдан кўриш мумкин.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

453

2-

расм. Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар тоифалари кирувчи

корхоналар сонининг динамик ўзгариши таҳлили

144

Аксарият ҳолларда, йирик солиқ тўловчиларни ажратишда амалдаги

мезонларнинг

д

-

бандига асосан маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан

олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100,0 миллиард сўмдан юқори

бўлган ёки кетма

-

кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан

ошган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги

доимий муассасалари (бўлинмалари) йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро
солиқ инспекциясининг солиқ тўловчиси сифатида рўйхатга киритилади. Мазкур мезон

бўйича солиқ тўловчиларни ажратишда нафақат соф тушум, балки корхоналарнинг

жами активлари қиймати, рентабеллик даражаси ҳамда унинг молиявий аҳволи ҳам

жуда муҳимдир. Шу нуқтаи назардан йирик солиқ тўловчилар тоифаси бўйича
мезоннинг д

кичик бандини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Бюджет даромадлари кўп жиҳатдан йирик солиқ тўловчи корхоналар иқтисодий

ҳолатига боғлиқ бўлади ва 2020

-

2023 йиллар давомида уларнинг давлат

бюджети

тушумларидаги улушини қуйидаги жадвалда келтирамиз

1-

жадвал

Йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети солиқ тушумларининг

шакллантиришдаги улуши таҳлили

145

(фоизда)

Кўрсаткичлар

Йиллар

2020

2021

2022

2023

1

Давлат бюджети даромадлари (солиқ тушумлари)

100,0

100,0

100,0

100,0

2

Давлат бюджети солиқ тушумларида эгри солиқларнинг
улуши

32,8

31,9

34,2

32,6

3

Давлат бюджети солиқ тушумларида йирик солиқ
тўловчиларнинг улуши

65,4

64,0

59,5

58,8

4

Жами эгри солиқлар бўйича солиқ тушумида йирик солиқ
тўловчиларнинг улуши

57,8

61,6

57,1

59,9

5

Давлат бюджети солиқ тушумларида тўғри солиқларнинг

улуши

42,3

49,0

48,0

48,6

6

Жами тўғри солиқлар бўйича солиқ тушумида йирик солиқ
тўловчиларнинг улуши

65,8

66,3

58,1

56,6

7

Давлат бюджети солиқ тушумларида ресурс солиқларнинг

улуши

18,8

19,1

17,8

18,7

8

Жами ресурс солиқлар бўйича солиқ тушумида йирик солиқ
тўловчиларнинг улуши

89,0

77,3

70,6

66,6

144

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

145

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан

тузилган.

836

1149

957

1631

0

500

1000

1500

2000

2020

2021

2022

2023

йирик солиқ тўловчи корхоналар сони


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

454

Келтирилган

жадвал

маълумотлари

асосида

таҳлил

қилинганда,

қуйидагиларни

кўришимиз

мумкин

бўлади.

Давлат

бюджети

солиқ

тушумларида

йирик солиқ

тўловчиларнинг улуши таҳлил қилинаётган йиллар давомида барқарор ўсиш ёки

камайиш тенденциясига эга эмаслигини кўришимиз мумкин.

Йирик

солиқ

тўловчилар

томонидан

тўланган

солиқ

тушумлари

йиллар

кесимида қарайдиган бўлсак, 2020

-

йилда

65,4 фоиздан 2023

-

йилга келиб 58,8

фоизга камайишини солиқ тўловчилар сонининг

барқарор эмаслиги, ҳамда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга боғлаш

мумкин. Йирик

солиқ

тўловчиларнинг

давлат

бюджети

солиқли

даромадлар

кесимидаги

улушида

2021-2022

йиллар

давомида

унинг

фискал

хусусияти

эгри

солиқларга

нисбатан

тўғри

солиқлар

доирасидаги

юқори

аҳамият

касб

этмган

бўлиб,

2023-

йилда

эгри

солиқларнинг

улуши

тўғри

солиқларга

нисбатан

3,3

фоиз

ўсиши

кузатилмоқда.

Йирик

солиқ

тўловчиларнинг

давлат

бюджети

солиқли

даромадлар

кесимидаги

улушининг

солиқ

турлари

гуруҳлари

бўйича

аҳамиятида

ресурс

солиқлари

ҳамда

бошқа

солиқлар

гуруҳлари

кесимидаги

улушида

эса

тескари

ҳолатни

кузатиш

мумкин.

Жами

ресурс

солиқлар

бўйича

солиқ

тушумида

йирик

солиқ

тўловчиларнинг

улуши

2021-

йилда

89

фоизни

ташкил

этган

бўлса,

2023-

йил

кўрсаткичларига

кўра,

уларнинг

улуши

66,6

фоизни

ташкил

этган.

Бунинг

асосий

сабаблари

сифатида

ер

қаъридан

фойдаланганлик

учун

солиқ

ставкаларининг

йиллар

давомида

пасайтирилиши

бўлиб,

ваҳоланки,

бу

солиқ

тури

солиқ

тўловчиларининг

аксарияти

йирик

солиқ

тўловчилар

мақомидаги

солиқ

тўловчилар

саналади.

Қайд

этиш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистон солиқ тизимига оид қонунчиликка

кўра, йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи солиқ тўловчилар сони қарийб 2023

-

йилда 1630 дан ортиқни ташкил этади. Бироқ, таҳлиллар шуни кўрсатадики, юқорида

келтирилган жадвалда уларнинг Давлат бюджети солиқ тушумларидаги улушида бу

тоифага кирувчи солиқ тўловчиларнинг улуши ҳам кенг табақаланади. Шу боисдан биз
уларнинг биринчи ўнталиги доирасидаги улушини таҳлил қилишни мақсадга мувофиқ

деб ҳисоблаймиз.

Йирик

солиқ

тўловчилар

тоифасига

кирувчи

“донор

солиқ

тўловчи”

ларнинг

бюджет

даромадлари

солиқ

тушумларига

2022-

йилда

тўланган

солиқлар

таҳлили

ҳамда

2023-

йил

учун

прогноз

қилинган

тушумлар

миқдори

ҳисоб

китобини

кўрадиган

бўлсак,

давлат

бюджети

солиқ

тушумларида

10

та

йирик

солиқ

тўловчиларнинг

улуши

2023-

йилда

1,9

фоиз

камайиши

прогноз

қилинганлигини

кўришимиз

мумкин.

Хусусан,

ушбу

кўрсаткич

2022-

йилда

33,1

фоизни

ташкил

қилган

бўлса,

2023-

йилга

келиб

улардан

кутилаётган

тушум

31,2

фоизни

ташкил

қилган.

Ушбу

кўрсаткични

солиқ

ислоҳотларидан

олдинги

давр

кўрсаткичлари

яъни

2018-

йил

билан

солиштирадиган

бўлсак,

2018-

йилда

прогноз

даромадларининг

34

фоизи

20

та

йирик

солиқ

тўловчилар

ҳисобига

тўғри

келганди

,

яъни

давлат

бюджети

даромадлари

манбалари

кўпроқ

диверсификация

қилинганди.

Ўша

вақтда

«Ўзтрансгаз»

улуши

5,1

фоиз,

Навоий

КМК

АЖ

- 5

фоиз,

Олмалиқ

КМК

АЖ

- 3,1

фоизни

ташкил

этганди.

Шунингдек,

рўйхатга

«Қизилқумцемент»

- 1,2

фоиз,

Фарғона

нефтни

қайта

ишлаш

заводи

- 1,2

фоиз,

Coscom (Ucell) - 1

фоиз,

«Ўзбекистон

-

Хитой»

газ

қувури

оператори

Asia Trans Gas - 1,2

фоиз,

Оҳангаранцемент

- 0,6

фоиз,

Тошкентвино

- 1,1

фоиз

ва

бошқалар

киритилганди.

Ўтган

давр

мобайнида

бу

компанияларнинг

бир

қисми

хусусийлаштирилганди.

Таҳлил

натижалари

шуни

кўрсатадики,

2018-

йилда

давлат

бюджети

даромадларида

20

та

корхонанинг

улуши

34

фоизни

ташкил

этган

бўлса,

2023-

йилга

келиб

10

та

йирик

корхонадан

31,2

фоиз

солиқ

тушумлари

кутилган.

Демак,

2023

йилги

давлат

бюджети

2018 -

йилга

нисбатан

йирик

давлат

компанияларига

кўпроқ

қарам

бўлиб

қолди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

455

Бироқ, ушбу кўрсаткични 2022

-

йил якунлари билан солиштирадиган бўлсак, 2023

-

йилда Навоий

КМК

АЖдан

кутилаётган

солиқ

тушумлари

1,5

фоизга,

Олмалиқ

КМК

АЖ

- 0,5

фоизга,

Ўзбекнефтгаз

АЖ

0,4фоизга

камайганлигини

кўришимиз

мумкин.

3-

расм. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи “донор солиқ

тўловчи”

146

ларнинг бюджет даромадлари солиқ тушумларидаги фискал

аҳамияти таҳлили

147

(фоизда)

Хулоса ва таклифлар.

Юқорида келтирилганларга таяниб, йирик солиқ тўловчи корхонларда

солиқларнинг фискаллик функциясини тўлиқ ишлашини таъминлаш ҳамда бюджетга

тўланадиган

солиқлар самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги ишларни амалга

ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

1. Йирик солиқ тўловчи тушунчасининг мазмун моҳиятини ва уларни белгилаш

мезонларига оид талабларни Солиқ кодексига солиқ тўловчи учун тушунарли тарзда

киритиш.

2. Солиқ маъмурчилигининг самарадорлигини ошириш мақсадида ва энг кам иш

ҳақининг ошиб борилишини инобатга олиб, инфляция даражаси мувозанатни

таъминлаш ҳамда йирик солиқ тўловчиларни даромадларнинг умумий миқдори

юқорилигини инобатга олиб Маҳсулот (товар, иш ва

хизмат) ларни сотишдан олинган

соф тушум миқдорини қайта кўриб чиқиш керак.

3. Йирик солиқ тўловчиларни соф тушум бўйича аниқлашда уларнинг

рентабеллиги, жами активлари қиймати ва молиявий ҳолатини аниқлаб берувчи бошқа

кўрсаткичларини ҳам инобатга олган

ҳолда блгиланган мезонни қайта кўриб чиқиш

лозим.

146

Йирик солиқ тўловчилар орасида энг катта фискал аҳамиятга эга бўлган 10 та йирик корхоналар: Навоий КМК АЖ,

Олмалиқ КМК АЖ, Ўзбекнефтгаз АЖ, Лукоил, Ўзтрансгаз АЖ, Ҳудудгазтаъминот АЖ, Ўзбат ҚК АЖ, Ўзавтомоторс АЖ,

Шўртангазкимё МЧЖ, Ўзкоргазчемикал МЧЖ ҚК.

147

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан

тузилган.

16,30%

8,60%

2,20%

1,4%

1,2%

1,1%

0,7%

0,6%

0,5%

0,5%

2022-

йил солиқ тушумларидаги улуши

Навоий кон

-

металлургия комбинати (НКМК)

Олмалиқ кон

-

металлургия комбинати (АГМК)

«Ўзбекнефтгаз» АЖ
«Ўзтрансгаз» АЖ
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ
«Uzbat» АЖ
АЖ «Ўзавтосаноат»
«Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ
«Uz

-

Kor Gas Chemical» МЧЖ ҚК

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ

14,8%

8,1%

1,8%

1,7%

1,2%

1,1%

0,9%

0,6% 0,6% 0,4%

2023-

солиқ тушумларидаги

улуши(прогноз)

Навоий кон

-

металлургия комбинати (НКМК)

Олмалиқ кон

-

металлургия комбинати (АГМК)

«Ўзбекнефтгаз» АЖ
«Ўзтрансгаз» АЖ
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ
«Uzbat» АЖ
АЖ «Ўзавтосаноат»
«Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ
«Uz

-

Kor Gas Chemical» МЧЖ ҚК

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

456

4. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар календарь йил

якуни билан кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса, ушбу хўжалик юритувчи

субъектлар йирик солиқ тўловчилар ушбу хўжалик юритувчи субъектлар навбатдаги

бир йил мобайнида йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолдириш мақсадга мувофиқ

бўлади.

Адабиётлар / Литература/ Reference:

Жумаев Ш. (2022) “Йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини

такомиллаштириш масалалари” Дисс.автореферати.

Каратаев Алексей Сергеевич

(2011)

Концепция налогового салоҳията крупнейших

налогоплательщиков и методология его оценки. Автореферат диссертации на соискание

ученой степени доктор экономических наук. Йошкар

-

Ола

.

Федоров Андрей Николаевич (2010) Налоговое администрирование и

стимулирование инвестиционной активности крупнейших налогоплательщиков.

Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук.

Нижний Новгород.