Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.48359

Ключевые слова:

командировка авансовый отчет налогообложение налог на прибыль налог на прибыль физических лиц социальный налог бухгалтерский перевод ежедневные суточные расходы на питание себестоимость продукции (работ услуг) расходы

Аннотация

В данной статье аналитически в бухгалтерских проводках рассмотрены особенности учета объективных факторов, приводящих к правовому уменьшению прибылей предприятий Узбекистана, на примере оформления авансового отчета и приведения лишней части сверхнормативных суточных расходов на питание к увеличению затрат и снижению прибылей предприятий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

592


КОРХОНАЛАР ФОЙДАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН КАМАЙИШИГА

ОЛИБ КЕЛУВЧИ ОБЪЕКТИВ ОМИЛЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС

ХУСУСИЯТЛАРИ

PhD

Худайкулов Амир Меликулович

Термиз давлат университети

ORCID: 0000-0001-8915-5962

amir7x@mail.ru; xudoyqulova@tersu.uz

Аннотация.

Ушбу мақолада

Ўзбекистонда корхоналар фойдасининг ҳуқуқий

жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни ҳисобга олишнинг ўзига хос
хусусиятлари –

корхоналарда бўнак ҳисоботини

расмийлаштириш ва унда суткалик

овқатланиш харажаларини меъёрдан ортиқ қисмини пировардида харажатларнинг

ортишига ва фойданинг камайишига олиб келиши мисолида таҳлилий равишда,

бухгалтерия ўтказмаларида ёритиб беришга ҳаракат қилинган.

Калит сўзлар:

хизмат сафари, бўнак ҳисоботи, солиққа тортиш, фойда солиғи,

жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи, ижтимоий солиқ, бухгалтерия

ўтказмаси, суткалик овқатланиш харажатлари, маҳсулот (иш,

хизмат) таннархи,

харажатлар.

ОТЛИЧИТЕЛЬНЫЕ ОСОБЕННОСТИ УЧЁТА ОБЪЕКТИВНЫХ ФАКТОРОВ,

ПРИВОДЯЩИХ С ПРАВОВОЙ ТОЧКИ ЗРЕНИИ К УМЕНЬШЕНИЮ ПРИБЫЛИ

ПРЕДПРИЯТИЯ

PhD

Худайкулов Амир Меликулович

Термезский государственный университет

Аннотация

.

В данной статье

аналитически в бухгалтерских проводках

рассмотрены особенности учета объективных факторов, приводящих к правовому

уменьшению прибылей предприятий Узбекистана, на примере оформления авансового

отчета и приведения лишней части сверхнормативных суточных расходов на питание к

увеличению затрат и снижению прибылей предприятий.

Ключевые слова:

командировка, авансовый отчет, налогообложение, налог на

прибыль, налог на прибыль физических лиц, социальный налог, бухгалтерский перевод,

ежедневные суточные расходы на питание, себестоимость продукции (работ,

услуг),

расходы.

DISTINCTIVE FEATURES OF TAKING INTO ACCOUNT OBJECTIVE FACTORS THAT, FROM

A LEGAL POINT OF VIEW, LEAD TO A DECREASE IN THE PROFIT OF THE ENTERPRISE

PhD

Khudaykulov Amir Melikulovich

Termez State University

Abstract.

In this article, the features of accounting for objective factors leading to a legal

decrease in profits of enterprises in Uzbekistan are analyzed analytically in accounting entries,

using the example of issuing an advance report and bringing the excess part of excess daily food
expenses to an increase in costs and a decrease in profits of enterprises.

Key words:

business trip, advance report, taxation, income tax, personal income tax, social

tax, accounting translation, daily food expenses, cost of production (work, services), expenses.

UO

K: 336.225.611.2

IV SON - APREL, 2024

592-598


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

593

Кириш

.

Бугунги кунда Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг миллий ва халқаро

стандартларига ўтишнинг ўзига хос жиҳатларини алоҳида талқин этиш ҳамда молиявий

ҳисоботларда корхона молиявий хўжалик фаолиятини шаффоф акс эттириш борасида

талайгина ижобий ва объектив ўзгаришлар олиб борилмоқда. Бунда корхоналар
фойдасининг ҳуқуқий жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни

ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, муаммоларни

таҳлилий ёритиб

бериш, солиққа тортиладиган базани тўғри аниқлаш ва фойда солиғини тўлашда

чегирилмайдиган харажатларни тўғри ҳисобга олишни тадқиқ этиш муҳим аҳамият
касб этади.

Адабиётлар шарҳи.

Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида қатор илмий адабиётлар

ва

изланишларнинг натижалари билан танишиб чиқдик. Жумладан Бланкнинг (2015)

фикрича фойда бу –

киритилган капиталга бўлган соф даромаднинг пулдаги ифодаси

бўлиб, фойда тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширишида босиб ўтган риск учун

мукофотни, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида жами
даромад ва жами харажат ўртасидаги фарқни ифодалайди.

Клишевичнинг (2016) фикрича фойда бу –

қўшимча меҳнат асосида яратилган соф

даромаднинг сотилган қисмини ифодаловчи корхонанинг ижобий кўринишдаги якуний

молиявий натижасидир.

Моляковнинг (2009) фикрича фойда бу қўшимча маҳсулот қийматининг пулда

ифодаланган қисмидир.

Савицкаянинг (2013) фикрича, фойда бу –

маҳсулотни сотиш жараёнида хўжалик

субъектлари томонидан тўғридан

-

тўғри олинадиган соф даромаднинг бир қисмидир.

Селезнёвнинг (2014) фикрича, фойда бу –

хўжалик фаолияти жараёнида жами

даромад ва жами харажатлар ўртасидаги фарқни кўрсатувчи тадбиркор киритган

капиталнинг соф даромади кўринишидир.

Бирoқ юқорида келтириб ўтилган илмий изланишларда корхоналар фойдасининг

ҳуқуқий жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни ҳисобга олишнинг
ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва молиявий ҳисоботларда уларни акс эттиришнинг

нaзaрий

-

метoдoлoгик жиҳaтлaри билaн бoғлиқ мyaммoлaр мyстaқил илмий

-

тaдқиқoт

oбъекти сифaтидa

ўргaнилмaгaн. Юқорида келтирилган омиллар мaзкyр мaвзyни

кенгроқ ўрганишга қаратилган объектив зaрyратни келтириб чиқарди.

Тадқиқот методологияси.

Мазкур мақолада таҳлил ва синтез, маҳсулот (иш, хизмат) таннархини аниқлаш,

ҳақиқий таннарх, ҳисоб таннархи, харажатлар таркибини аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби

счётлари ва иккиёқлама ёзув, баланс ва ҳисобот методларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424

-

сонли қарорига (Қарор,

2022)

мувофиқ ходимларнинг хизмат сафари муддатлари

корхона раҳбарияти томонидан белгиланади, аммо бунда эътибор бериш лозим бўлган

жиҳат шундаки ҳар бир хизмат сафари муддати даври йўлдаги кунларни ҳисобга

олмаганда, ҳар бир ҳолатда

30 кундан ошмаслиги керак. Мазкур ҳолат тафтиш ва

текшириш ўтказиш фаолиятига ҳам тадбиқ этилади. Аммо шуни ҳам айтиб ўтиш
жоизки, йиғиш, созлаш, қурилиш ишларини бажариш учун хизмат сафарига юборилган

ишчилар, раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари давомийлиги 12 ойдан

ошмаслиги керак. Хизмат сафари муддатини узайтиришга истисно ҳолатлардагина

раҳбариятнинг ёзма руҳсати билан йўл қўйилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

594

Раҳбариятнинг буйруғи билан ходим дам олиш кунида хизмат вазифаларини

бажариш учун хизмат сафарига кетган

ҳолларда, хизмат сафаридан қайтгач,

белгиланган тартибда яна бир дам олиш куни берилади.

Бюджет ташкилотлари ходимлари учун йўл харажатлари бўйича ҳужжатлар

бўлмаган тақдирда, йўл харажатлари ҳар бир босиб ўтилган километр учун базавий
ҳисоблаш миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида тўлаб берилади. Мисол учун Термиз

-

Тошкент йўналиши бўйича йўл узунлиги 750 километрни ташкил этса, 2024 йил март

ойи учун базавий ҳисоблаш миқдори суммаси, яъни 340000 сўмни 0,1 фоизини

ҳисоблаймиз ва чиққан суммани йўл узунлиги бўйича километрга кўпайтирамиз:

(340 000*0,1%)*750 = 255

000 сўм.

Шунингдек, агар бошқа турдаги ташкилот ходимида йўл ҳужжатлари мавжуд

бўлмаганда, бошқа турдаги ташкилот ходимлари учун ҳам юқоридаги меъёрдан кам

бўлмаган тартибда йўл харажатлари тўлаб берилади.

Кунлик овқат пули харажатлари корхонанинг ходим билан тузилган жамоа ва

меҳнат шартномаларида кўзда тутилган ҳажмларда тўлаб берилади.

Аммо мазкур харажатлар қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаслиги лозим (базавий

ҳисмоблаш миқдорига нисбатан фоизларда), жами 35 фоизгача:

Ходимнинг хизмат сафари даврида овқатланиш (алкогол ва тамаки

маҳсулотларидан ташқари) харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) тақдим

этилганда –

25 фоизгача;

Бошқа харажатлари учун –

10 фоизгача.

Бунда чекларни хизмат сафари учун ишлаб чиқилган махсус мобил иловада харид

чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR

-

код) ёрдамида сканерлаш

орқали рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаганида, ушбу ҳужжатларни
(чекларни) тақдим этишга руҳсат этилади.

Маълумот учун айтиш лозимки, илгариги 2022 йилгача қабул қилинган ва амалда

бўлган низомда (Қарор,

2003)

, юқорида келтирилган харажатлар қуйидаги

миқдорларда тўланар эди:

Тошкент шаҳар ва вилоят марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 10

фоизида;

Бошқа шаҳар ва аҳоли яшаш

пунктларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 8

фоизида.

Юқорида келтирилган харажатларни қоплаш, қилинган хақиқий харажатларнинг

ҳужжатли тасдиғисиз амалга оширилар эди. Шуни ҳам айтиш лозимли, юқорида

келтирилган низомларни қўллаш тартиби –

бюджет ташкилотлари учун ишлаб

чиқилган бўлиб, ўз

-

ўзини молиялаштирувчи ташкилотлар учун тавсиявий характерга

эга.

Шуни ҳам алоҳида келтириб ўтиш жоизки, турар

-

жой бўйича тасдиқловчи

ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, турар жой харажатлари ҳар бир кун учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида тўлаб берилади.

Масалан, 2024 йилнинг март ойининг бир куни учун:

340000*20%=68000 сўм.

Бюджет ташкилотларининг 1

-

даражали раҳбар ходимларидан ташқари

ходимларга тўланадиган бир кунлик меҳмонхона харажатлари базавий ҳисоблаш

миқдорининг 1,5 баробаридан ошмаслиги керак.

Хизмат сафари даврида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлигини йўқотган

ҳолларда умумий асосларда меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлаб берилади. Вақтинча
меҳнатга лаёқатсизлик даври хизмат сафари кунлари даврига қўшилмайди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

595

Корхона ходимига

хизмат сафарига кетишидан олдин унинг пластик картасига

бўнак суммаси ўтказиб берилганда қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси амалга

оширилади:

1-

жадвал

Ходим хизмат сафарига кетишидан олдин унинг пластик картасига

хизмат

сафари учун бўнак берилиши бўйича счётлар корреспонденцияси

Т/р

Хўжалик

операциясининг

мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма,

минг

сўмда

1.

Хизмат сафари учун бўнак

берилди

4220-

“Хизмат

сафарларига

берилган бўнаклар”

5111-

Ҳисоб

-

китоб

счёти

(пластик карта

ҳисоб рақами учун)

5000,0

Агарда хизмат сафарида даврида дейлик бошқарув аппарати ходими тасдиқловчи

асосланган меъёрга тўғри келувчи ҳужжатларга биноан 5,0 млн. сўм эмас, 6,0 млн.

сўмлик харажатларни амалга оширса, қуйидагича бухгалтерия

ўтказмаси амалга

оширилади:

2-

жадвал

Хизмат сафари бўйича ҳисобдор шахсларга бўлган қарзнинг маъмурий

харажатлар сифатида тан олинишини акс эттирувчи счётлар корреспонденцияси

Т/р

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма,

минг

сўмда

2.

Бошқарув аппарати ходимининг хизмат

сафари харажатлари ҳақиқий қилинган

харажатлар миқдорида ҳисобга олинди

9420-

“Маъмурий

харажатлар”

счёти

6970-

“Ҳисобдор

шахсларга бўлган

қарз” счёти

6000,0

Ҳақиқатда

тан олинган харажатлар ва режадаги харажатлар ўртасидаги фарқ

суммасига:

3-

жадвал

Хизмат сафари учун амалда ортиқча қилинган харажатларнинг ходимга

тўланиши бўйича счётлар корреспонденцияси

Т/р

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма,

минг

сўмда

3.

Хизмат сафари бўйича ҳақиқатда

қилинган харажатлар суммаси ва
тўланган бўнак суммаси ўртасидаги
фарқ ходимга тўлаб берилди

6970-

“Ҳисобдор

шахсларга бўлган

қарз” счёти

5111-

Ҳисоб

-

китоб

счёти (пластик

карта ҳисоб рақами

учун)

1000,0

Хизмат сафари учун ходимга берилган бўнак харажатлари қопланганда:

4-

жадвал

Бўнак жаражатлари қопланиши бўйича счётлар корреспонденцияси

Т/р

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма,

минг

сўмда

4.

Хизмат сафари бўйича тўланган бўнак

суммаси ҳисобдан чиқарилди

6970-

“Ҳисобдор

шахсларга бўлган

қарз” счёти

4220-

“Хизмат

сафарларига

берилган

бўнаклар” счёти

5000,0

Юқорида келтирилган бухгалтерия ўтказмаларидан кўришимиз мумкинки, 6970

-

“Ҳисобдор шахсслар билан ҳисоб

-

китоблар” счётининг дебет ва кредит айланмалари

бўйича қолдиқлар қолмади:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

596

1-

расм. 6970

-

“Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз” счётининг дебет ва кредит

айланмаси ва унинг охирги қолдиғи

Бошқарув аппарати ходимининг кунлик овқатланиш харажатлари тасдиқловчи

ҳужжатларга мувофиқ белгиланган меъёрлардан (340000*35%=119000 сўмдан) ортиқ
бўлганда, қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дейлик бошқарув аппарати ходимининг кунлик овқатланиш

харажатлари 150000

сўмни ташкил этди (бунда меъёрдан ортиқ харажатлар: 150000

-

119000=31000 сўм):

5-

жадвал

Меъёрдан ортиқ кунлик овқатланиш харажатларининг ҳисобланиши бўйича

счётлар корреспонденцияси

Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма,

минг

сўмда

5.

Меъёрдан орган кунлик овқатланиш
харажатлари суммасига

9420-

“Маъмурий

харажатлар”

счёти

6970-

“Ҳисобдор

шахсларга бўлган

қарз” счёти

31,0

Мазкур меъёрдан ортиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

373-

моддасига

(

Кодекс

, 2019)

мувофиқ компенсация сифатида меҳнат ҳақи тарзидаги

даромадлар сифатида ҳисобга олинади ва бунда қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари
амалга оширилади:

6-

жадвал

Меъёрдан орган харажатларнинг ҳисобланиши ва улар бўйича юзага келадиган

солиқлар

ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши бўйича счётлар

корреспонденцияси

Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма,

минг

сўмда

6.

Компенсация тарзидаги тўловлар
меҳнат

ҳақи

тарзидаги

даромадларга ўтказилганда

6970-

“Ҳисобдор

шахсларга бўлган

қарз” счёти

6710-

“Меҳнат ҳақи

бўйича ходимлар билан

ҳисоблашишлар” счёти

31,0

7.

Жисмоний шахслардан олинаган

даромад солиғи ҳисобланганда

6710-

“Меҳнат ҳақи

бўйича ходимлар

билан ҳисобла

-

шишлар” счёти

6411-

“Бюджетга

тўловлар бўйича қарз

(Жисмоний шахслардан

олинадиган даромад

солиғи)” счёти

3,720

8.

Шахсий жамғариб бориладиган
пенсия

ҳисобварағига

тўлов

ҳисобланганда

6411-

“Бюджетга

тўловлар бўйича

қарз (Жисмоний

шахслардан
олинадиган

даромад солиғи)”

счёти

6520-

“Мақсадли давлат

жамғармаларига

тўловлар (ШЖБПҲТ)”

счёти

0,031

9.

Ижтимоий солиқ ҳисобланганда

(12,0 фоиз)

9420-

“Маъмурий

харажатлар” счёти

6412-

“Бюджетга

тўловлар бўйича қарз

(Ижтимоий солиқ)” счёти

3,720

Дебет 6970-счёт Кредит

6000,0

5000,0
1000,0

Охирги қолдиқ: 0,0


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

597

Юқорида келтирилган

бухгалтерия ўтказмаларига мувофиқ меъёрдан ортиқ

харажатнинг қуйидаги қисми ҳисобдор шахсга тўлаб берилади:

7-

жадвал

Меъёрдан ортиқ харажатларнинг ходимга тўлаб берилиши бўйича счётлар

корресподенцияси

Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма,

минг

сўмда

10.

Жисмоний

шахслардан

олинадиган

даромад

солиғи

чегирилган ҳолдаги меъёрдан
ортиқ ҳисобдорлик суммалари
ходимнинг

пластик

картасига

ўтказиб берилганда

6710-

“Меҳнат ҳақи

бўйича ходимлар

билан

ҳисоблашишлар”

счёти

5111-

“Ҳисоб

китоб (пластик

карта ҳисоб

рақами учун)

счёти”

27,280

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 317

-

моддасига

(

Кодекс

, 2019)

мувофиқ,

меъёрдан ортиқ харажатлар фойда солиғи базасидан чегириб

ташланмайдиган харажатлар қаторига ҳам киради:

8-

жадвал

Меъёрдан ортган харажатларнинг фойда солиғи базасига қўшилиши бўйича

счётлар корреспонденцияси

Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма,

минг

сўмда

11.

Фойда солиғи ҳисобланганда

(31000*15,0%)

9810-

“Фойда

солиғи бўйича

харажатлар”

счёти

6413-

“Бюджетга

тўловлар бўйича қарз

(Фойда солиғи)” счёти

4,650

Меъёрдан ортиқ суммаларга тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

тўлаб берилганда қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

9-

жадвал

Меъёрдан ортган харажатлар бўйича юзага келган солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларнинг тўланшига қаратилган счётлар корреспонденцияси

Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма,

минг

сўмда

12.

Жисмоний

шахслардан

олинаган даромад солиғи
тўланганда

6411-

“Бюджетга

тўловлар бўйича қарз

(Жисмоний шахслардан

олинадиган даромад

солиғи)” счёти

5110-

“Ҳисоб

-

китоб

счёти”

3,689

13.

Шахсий

жамғариб

бориладиган

пенсия

ҳисобварағига

тўлов

тўланганда

6520-

“Мақсадли давлат

жамғармаларига

тўловлар (ШЖБПҲТ)”

счёти

5110-

“Ҳисоб

-

китоб

счёти”

0,031

14.

Ижтимоий солиқ тўланганда
(12,0 фоиз)

6412-

“Бюджетга

тўловлар бўйича қарз

(Ижтимоий солиқ)”

счёти

5110-

“Ҳисоб

-

китоб

счёти”

3,720

15.

Фойда солиғи тўланганда

6413-

“Бюджетга

тўловлар бўйича қарз

(Фойда солиғи)” счёти

5110-

“Ҳисоб

-

китоб

счёти”

4,650


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

598

Юқорида келтирилган бухгалтерия ўтказмаларидан корхона ўз ҳисоб сиёсатига

мувофиқ ишчи счётлар режасини ўзига мувофиқ равишда расмийлаштириши

мумкинлигини кўришимиз мумкин.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қилиб айтганда, корхоналарда хизмат сафари бўйича суткалик овқатланиш

харажатларининг меъёрдан ортиқ қисми корхона фойдасининг камайишига, жисмоний

шахслардан олинадиган даромад солиғининг, ижтимоий солиқнинг ва фойда

солиғининг ортишига сабаб бўлса

-

да, мазкур амалда қилинган суткалик овқатланиш

харажатлари ўз ҳужжатли тасдиғини топган тақдирда, уларни ҳисобда тўғри акс

эттириш

-

молиявий ҳисоботларнинг шаффоф ва асосли бўлишини таъминлайди. Бунда

корхона ўз харажатларини меъёрий

-

ҳуқуқий асосларга мувофиқ амалга ошириши

маҳсулот

(иш, хизмат) таннархининг тўғри аниқланишига сабаб бўлади.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Бланк И.А.

(2015)

Управление финансовыми ресурсами: Учебое пособие / Под ред.

И.А.Бланк, М: Омега

-

Л, С. 768.

Клишевич Н.Б.

(2016)

Финансы организаций: менеджмент и анализ : учеб. пособие /

Под ред. Н. Б.Клишевич, М: КНОРУС, С. 245.

Кодекс

(2019)

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 317

-

“Чегириб

ташланмайдиган

харажатлар”

моддасининг

22

-

банди.

31.12.2019.

https://lex.uz/docs/4674902

Кодекс

(2019)

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 373

-

“Компенсация

тўловлари (компенсация)” моддасининг 9

-

банди. 31.12.2019.

https://lex.uz/docs/4674902

Қарор

(2003)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида

Йўриқнома. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1268

-

сон

билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини

ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 24 июлдаги 83

-

сон ва 7/12

-

сонли

қарори билан тасдиқланган.

Қарор

(2022)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2

августдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида” ги 424

-

сонли қарори;

Қарор

(2022)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2

августдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида” ги 424

-

сонли қарори

Молякова Д.С., Шохина Е.И.

(2009)

Теория финансов предприятий : учеб. пособие / Под

ред. Д. С.Молякова, Е.И. Шохина. М: Финансы и статистика,. С. 110.

Низом (1999) “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш

харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби
тўғрисида Низом”. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5

февралдаги 54

-

сон қарори билан тасдиқланган.

https://lex.uz/docs/264422

;

Савицкой Г.В.

(2013)

Экономический анализ : учебник для студентов высших учебных

заведений / Под редакцией Г. В. Савицкой. М: ИНФРА

-

М, С. 647.

Селезневой Н. Н., Ионовой А. Ф.

(2014)

Финансовый анализ. Управление финансами :

учебное пособие / Под редакцией Селезневой Н. Н., Ионовой А. Ф. М: ЮНИТИ, С. 639.

Худайкулов А.М. Номоддий активларни яратишда жалб этиладиган товар

-

моддий

захиралар қийматини аниқлаш ҳисоби. // Молия ва банк иши. 2020 йил 5

-

сон б.

106-119.

https://www.researchgate.net/publication/358285101_Molia_va_bank_isi_AHudajkulov_2020_ji

l_5-son

Библиографические ссылки

Бланк И.А. (2015) Управление финансовыми ресурсами: Учебое пособие / Под ред. И.А.Бланк, М: Омега-Л, С. 768.

Клишевич Н.Б. (2016) Финансы организаций: менеджмент и анализ : учеб. пособие / Под ред. Н. Б.Клишевич, М: КНОРУС, С. 245.

Кодекс (2019) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 317-“Чегириб ташланмайдиган харажатлар” моддасининг 22-банди. 31.12.2019. https://lex.uz/docs/4674902

Кодекс (2019) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 373-“Компенсация тўловлари (компенсация)” моддасининг 9-банди. 31.12.2019. https://lex.uz/docs/4674902

Қарор (2003) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида Йўриқнома. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1268-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 24 июлдаги 83-сон ва 7/12-сонли қарори билан тасдиқланган.

Қарор (2022) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 424-сонли қарори;

Қарор (2022) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 424-сонли қарори

Молякова Д.С., Шохина Е.И. (2009) Теория финансов предприятий : учеб. пособие / Под ред. Д. С.Молякова, Е.И. Шохина. М: Финансы и статистика,. С. 110.

Низом (1999) “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом”. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган. https://lex.uz/docs/264422 ;

Савицкой Г.В. (2013) Экономический анализ : учебник для студентов высших учебных заведений / Под редакцией Г. В. Савицкой. М: ИНФРА-М, С. 647.

Селезневой Н. Н., Ионовой А. Ф. (2014) Финансовый анализ. Управление финансами : учебное пособие / Под редакцией Селезневой Н. Н., Ионовой А. Ф. М: ЮНИТИ, С. 639.

Худайкулов А.М. Номоддий активларни яратишда жалб этиладиган товар-моддий захиралар қийматини аниқлаш ҳисоби. // Молия ва банк иши. 2020 йил 5-сон б. 106-119. https://www.researchgate.net/publication/358285101_Molia_va_bank_isi_AHudajkulov_2020_jil_5-son