Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.48360

Ключевые слова:

негосударственных некоммерческих организациях (ННО) внутренний контроль внутренний аудит целевой план-смета оперативный аудит предпринимательство коммерция налоговая аудит обязательный аудит целевой доход грант субсидия финансовый отчет существенность риски

Аннотация

В данной статье рассмотрены проблемные аспекты организации и проведения внутреннего аудита в негосударственных некоммерческих организациях (ННО), цель и задачи внутреннего аудита, этапы проведения внутреннего аудита в деятельности ННО и выделены решения по выполнению предъявляемых к нему требований. Также были даны рекомендации по устранению недостатков и ошибок, выявленных в ходе внутреннего аудита ННО. В результате состав отчета внутреннего аудита и методология его подготовки были предложены наблюдательному совету по результатам внутреннего аудита в ННО


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

579


НOДAВЛAТ НOТИЖOРAТ ТAШКИЛOТЛAРИДА ИЧКИ АУДИТНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ УСЛУБИЁТИ

PhD

Хожиев Мехриддин Сулаймонович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0000-0002-0968-5726

dj.msx@mail.ru

Аннотация

.

Ушбу мақолада нодавлат нотижорат ташкилотларида (ННТ) ички

аудитни ташкил этиш ва уни ўтказишнинг муаммолари жиҳатлари, ички аудитнинг
мақсади ва

вазифалари, ННТ фаолиятида ички аудитни ўтказиш босқичлари ва унга

қўйилган талабларни бажариш ечимлари ёритилган. Шунингдек,

ННТда ички аудит

жараёнида аниқланган камчиликлар ва хатоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар

берилган. Бунинг натижасида ННТда ички аудит натижалари буйича кузатув кенгашига

ички аудит ҳисоботи таркиби ва уни тузишнинг услубиёти таклиф қилинган.

Калит сўзлар:

нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ), ички назорат, ички

аудит, мақсадли режа

-

смета, операцион аудит, тадбиркорлик, тижорат, солиқлар

аудити, мажбурий аудит, мақсадли тушум, грант, субсидия, молиявий ҳисобот,

муҳимлилик, рисклар.

МЕТОДОЛОГИЯ ОРГАНИЗАЦИИ ВНУТРЕННЕГО АУДИТА В НЕГОСУДАРСТВЕННЫХ

НЕКОММЕРЧЕСКИХ ОРГАНИЗАЦИЯХ

PhD

Хожиев Мехриддин Сулаймонович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация

.

В данной статье рассмотрены проблемные аспекты организации и

проведения внутреннего аудита в негосударственных некоммерческих организациях

(ННО), цель и задачи внутреннего аудита, этапы проведения внутреннего аудита в

деятельности ННО и выделены решения по выполнению предъявляемых к нему
требований. Также были даны рекомендации по устранению недостатков и ошибок,

выявленных в ходе внутреннего аудита ННО. В результате состав отчета внутреннего

аудита и методология его подготовки были предложены наблюдательному совету по

результатам внутреннего аудита в ННО.

Ключевые слов:

негосударственных некоммерческих организациях (ННО)

,

внутренний контроль, внутренний аудит, целевой план

-

смета, оперативный аудит,

предпринимательство, коммерция, налоговая аудит, обязательный аудит, целевой

доход, грант, субсидия, финансовый отчет, существенность, риски.

UO

K: 658.311

IV SON - APREL, 2024

579-591


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

580

METHODOLOGY FOR ORGANIZING INTERNAL AUDIT IN NON- STATE

NON-PROFIT ORGANIZATIONS

PhD

Khojiyev Mekhriddin Sulaymonovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

This article examines the problematic aspects of organizing and conducting

internal audit in non-state non-profit organizations (NGOs), the purpose and objectives of internal

audit, the stages of internal audit in the activities of NGOs and identifies solutions for meeting the
requirements for it. Recommendations were also given to eliminate shortcomings and errors

identified during the internal audit of NGOs. As a result, the composition of the internal audit

report and the methodology for its preparation were proposed to the supervisory board based on
the results of the internal audit in the NGO.

Keywords:

non-state non-profit organization (NGOs), internal control, internal audit,

target budget plan, operational audit, entrepreneurship, commerce, tax audit, statutory audit,

target income, grant, subsidy, financial report, materiality, risks.

Кириш

.

Халқаро амалиёт тажрибасида ННТлар учун ички аудитнинг асосий мақсади

сифатида ахборот маълумотларнинг тўлиқлиги ва аниқлигини, активларнинг

сақланишини ҳамда мақсадли маблағлардан фойдаланишнинг мақбул даражасини

таъминлашдан иборатлиги тушунилади.

Илмий изланишларимиз натижасида

ННТда ички аудит хизматининг мақсади

таъсисчи (аъзо)лар бошқарувининг ижро этувчи органи ва унинг таркибий

бўлинмалари томонидан устав ҳужжатларга риоя қилинишини, мақсадли дастурлар

бажарилишини доимий мониторинг олиб бориш йўли билан масъул ходимлар ишини
мунтазам назорат қилиш, мақсадли маблағлар ҳаракати маълумотларининг

бухгалтерия ҳисоби

ва

молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги ва

ишончлилигини таъминлаш, шунингдек, активларнинг мақсадли ҳаракати ҳамда ижро

этувчи органлари фаолиятини мустақил баҳолаш ва унинг натижаси буйича кузатув
кенгашига ички аудит ҳисоботини беришдир

175

деб

мазмунан белгилаш тавсия этилади.

ННТнинг таъсисчилари ва иштирокчилари умумий йиғилши асосида соҳанинг

етук мутахассислардан иборат кузатув кенгаши аъзоларини тайинлаш тавсия этилади.

Ушбу кузатув кенгаши ички аудит хизматини ташкил этиши ва унинг ходимларини
тайинлайди. ННТ ички аудит хизмати жамиятининг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

Адабиётлар шарҳи.

Кopпopaтив бoшқapув

тизимидa ички aудитни тaшкил қилиш

вa унинг

нaтижaлapини

умумлaштиpиш мeтoдoлoгияcини тaкoмиллaштиpиш мacaлaлapи xopиж

oлимлapидaн Apeнc (1995), Apxипoв (2005), Плoтникoв, Пугaчёв (2010) вa

бoшқaлapнинг илмий ишлapидa тaдқиқ қилингaн

.

МДҲ мамлакатларида

нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби,

таҳлил ва аудитни ташкил этишнинг айрим методологик жиҳатлари Егорова (20

08),

Гусарова

(

2009

) каби олимлар асарларида

умумий ёритилган.

Мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектларда ички аудитни ташкил

этишнинг назарий ҳамда услубий жиҳатлари ва уларнинг ҳуқуқий асосларини

такомиллаштириш бўйича бир қатор олимлар тадқиқот ишлари

олиб борганлар.

Хусусан, профессор Axмeджaнoв (2016) “Хўжaлик юpитувчи cубъeктлapдa ички aудит

мeтoдoлoгияcини тaкoмиллaштиpиш” мавзусидаги илмий асарида ички аудитни

ўтказиш методологиясини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш бўйича

175

Муаллиф илмий изланишлари, 2024й.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

581

таклифлар ишлаб чиқилган бўлса, профессор Ибpaгимoв

(2013

) «Aудитнинг хaлқapo

cтaндapтлapи acocидa тижopaт бaнклapидa ички aудитнинг тaшкилий acocлapи” номли

ўқув қўлланмада тижорт банкларида ички аудит

ташкил этиш асослари, унда ичик

аудитни якунлаш ва натижаларидан фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар,

Меҳмоновнинг (2018) «Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит
методологиясини

такомиллаштириш”

номли

илмий

асарларида

бюджет

ташкилотларида ички аудитни ташкил этиш методологияси ва уни такомиллаштириш

бўйича амалий таклиф, тавсиялар берилган бўлса, Абдиеванинг (2024) “Ўзбeкиcтoн

тeмиp йўллapи aкциядopлик жaмияти кopпopaтив бoшқapув тизимидa ички aудитни
тaкoмиллaштиpиш” мавзусидаги илмий асарида тeмиp йўл тpaнcпopти aкциядopлик

жaмиятидa ички aудитни ташкил этиш ва уни такомиллаштиришнинг нaзapий

асослари

келтирилган.

Юқорида таъкидланган фикрлардан кўриниб турибдики, иқтисодчи олимларнинг

фикрларига асосан бюджет ташкилотлари, йирик тижорат компаниялари ва

акциядорлик жамиятлари ҳамда темир йўл транспорт ташкилотларида ички аудитни

ташкил қилишнинг назарий услубий асослари ёритилган. Бироқ, нодавлат нотижорат

ташкилотларида ички аудитни ташкил этиш услубиёти ва уни ўтказишнинг ҳуқуқий
асосларига эътибор қаратилмаган.

Тадқиқот методологияси.

Илмий тадқиқотни амалга оширишда ННТ фаолиятида ички аудитни ташкил этиш,

улрада мақсадли тушумлар ҳамда тижорат фаолиятидан олинган маблағлар
сарфланиши аудити давомида солиштириш, таҳлилий амаллар, далиллар олиш

борасидаги

иқтисодчи олимларнинг фикр

-

мулоҳазаларини

ўрганиш,

эксперт баҳолаш,

жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув, қиёсий

таҳлил ўтказиш орқали тегишли йўналишларда таклифлар ва тавсиялар берилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Мамлакатимиз иқтисодчи олимлари Юлдашев, Индина, Хайдаров, Индиналарнинг

(2010) илмий асаларлариди ННТларда ички назорат тизимини ташкил этилиши ва
уларнинг тузилиши учта назоратга бўлиниши тавсия этганлар. Бундан келиб чиқиб

бюджет назорати, активларни сақлаш назорати ва ҳисоб назорати

кабиларга

бўлиниши келтириб ўтилган. Бу ҳолатда нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaрда ички

аудит тизими тўлиқ ички назорат элементларини қамраб олмаганлигни кўришимиз
мумкин.

Илмий тадқиотларимиз натижасида ички аудит тизимини ташкил этишдаги

муаммоларни ижобий

ечими учун ННТларда ички аудит тизмини ташкил этиш ва унинг

асосий 4 та элементлари сифатида қуйидагича бўлиниши таклиф қиламиз:



1-

расм: ННТ ички аудит тизмининг асосий элементлари

176

176

Муаллиф илмий изланишлари.

ННТ ички аудит

тизмининг асосий

элементлари

Активларни сақланиши

аудити

Солиқлар ва мажбурий

тўловлар аудити

Мақсадли режа

-

смета

аудити

Операцион ҳисоб аудити


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

582

Мақсадли режа

-

смета аудити

-

бу ННТ маблағларидан мақсадли ва оқилона

фойдаланиш

устидан тезкор ички назоратдир. Ҳақиқий харажатларни мақсадли режа

-

смета харажатлари билан таққослаш йўли билан амалга оширилади.

ННТ асосий фаолияти харажатлари мақсадли режа

-

сметасини тузиш учун асос

бўлиб хизмат қилади. Ҳисоб

-

китобларнинг бажарилиши тўғрисидаги

ҳисоботларни ҳар

ойда бухгалтерия ҳисоби бўлимига тақдим этиладиган тарзда ички ҳужжат айланиш

тизимини ташкил этиш тавсия этилади, бу эса ички аудит тизими ҳақиқий ва прогноз

ўртасида жиддий тафовутлар юзага келганда ўз вақтида чоралар кўриш имконини

беради. Бунинг натижасида кўрсаткичлар ёки режа

-

сметани тўғрилаш ёки мақсадли

дастурни амалга ошириш усулларига ўзгартиришлар киритиш тавсия этилади.

Активларнинг сақланиши аудити

бу ННТда ҳужжатларни тасдиқлаш орқали

тизимдаги айрим суиистеъмол қилиш эҳтимолини истисно қиладиган тарзда ташкил
этиш, моддий бойликларни сақлаш, ҳисобга олиш ва йўқ қилиш бўйича
мажбуриятларни ажратиш, активларнинг сақланиши учун техник шартларни

таъминлаш ва инвентаризацияни ўтказишдан иборат.

Операцион ҳисоб аудити

бу ННТларда бухгалтерия ҳисобини ташкил

этилиши

ва юритилишини тезкор назорат қилишдир. Операцион ҳисоб аудитни олиб боришда
ички аудитнинг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат бўлишини тавсия этамиз:

-

ҳисоб операцияларни вақт бўйича тўғри акс еттиришни назорат қилиш;

-

ҳисоб операцияларни

ўз вақтида ва тўлиқ расмийлаштириш;

-

бухгалтерия ҳисобида проводкалар бўйича операцияларнинг тўғри акс

эттирилишини назорат қилиш.






2

–расм: ННТ ички аудит хизматининг асосий функциялари

177

Бу ҳолатда ташки аудитнинг юқорида қайд этилган самарадорлигига қарамай,

ННТлар (қонун ҳужжатларида ҳар йили аудит ўтказиши шарт бўлган ташкилотлар

177

Муаллиф

илмий

изланишлари

.

ННТ ички аудит хизматининг асосий функциялари

ҳар

ҳисобот йили якунлари бўйича ННТнинг таъсисчилар кенгаши томонидан

тасдиқланадиган режага мувофиқ мақсадли дастурлар йўналишлари бўйича тегишли
текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш;

ННТ устав фаолияти бўича тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонунчиликка
мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;

ННТ бухгалтерия ҳисобини юритилиши ва молиявий ҳисоботни тузишда, уларнинг
таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш ҳамда молия, солиқ, банк қонунчилиги
масалалари бўйича

маслаҳатлар бериш;

ННТнинг мақсадли дастурларига тегишли топшириқларни ишлаб чиқиш ва аудиторлик
текширишларини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлашда тавсиялар тайёрлаб
ННТнинг кузатув кенгашига кўмаклашиш;

ННТнинг филиал, шуъба хўжаликлари ички назорат фаолиятини мувофиқлаштириш ва
заруратга қараб уларнинг молия

-

хўжалик фаолиятини аудит қилиш;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

583

бундан мустасно) асосан ўз уставларида молия

-

хўжалик фаолиятини тегишли тартибда

сайланган, ўз фаолиятида жавобгар бўлган Тафтиш комиссияси ташкил этилади ва ушбу

комиссия томонидан назорат қилишни назарда тутади. Бунда комиссия аъзоси

сифатида ички аудит хизмати ходимлари иштирок этиши ва якуний натижаларини

ҳисобот шаклида ННТнинг бошқарув органи сифатида белгиланган кузатув кенгашига
тақдим этиши таклиф этилади.

Илмий тадқиқотларимиз жараёнидан ННТларда ички аудитни ташкил этиш ва

уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари учун жавобгарлигни

ошириш муҳим ҳисобланади. Бунинг учун ННТ асосий фаолият ходимлари қонун
ҳужжатларини бузганлик, шунингдек, уставда кўзда тутилган асосий фаолият

мақсадига зид ҳаракатларни содир этганлик ва мақсадсиз маблағларни сарфланганлиги

учун жавобгарликни ошириш функцияларини ишлаб чиқишни таклиф этамиз (2

-

расм).

Юқоридаги ушбу функциялар ННТлар учун нодавлат нотижорат ташкилотлари

тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганда, шунингдек, унинг устав

мақсадларига зид бўлган хатти

-

ҳаракатлар содир этилган тақдирда прокуратура ёки

адлия органларига ННТнинг бошқарув ижро органлари қоидабузарликлар тўғрисида

ҳисобот бериши ва уларни бартараф этиш юзасидан муддатлар белгилаши имконияти
яратилади. Шу ўринда агар бу қоидабузарликлар белгиланган муддатда бартараф

этилмаса, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти прокуратура ва адлия

органларининг тақдимномаси асосида суднинг қарори билан олти ойгача бўлган

муддатга тўхтатиб қўйилади (Қонун

, 1991).

Ички

аудит хизмати ходимлари ННТларнининг масъул ходимлари жавобгарликка

тортишнинг асосларини билиши ва махсус қонунларда қуйидагича белгиланганлигини

билиши шарт:

-

ННТ шаклидаги жамоат бирлашмаси учун уставида белгилаб қўйилган мақсадлар

ва вазифалар доирасидан четга чиқадиган ёки қонунни бузадиган хатти

-

ҳаракатлари

содир этган тақдирда ана шу жамоат бирлашмасининг раҳбар идораси жамоат

бирлашмаси уставини рўйхатга олган идора ёки прокурор томонидан ёзма равишда

огоҳлантирилади ва тўхтатилади (Apeнc, Лoббeк

, 1995).

-

жамоат фондлари учун қонун ҳужжатларини ва фонд уставида белгиланган

талабларни бузган тақдирда унинг фаолияти рўйхатдан ўтказувчи органнинг аризасига

биноан суд томонидан тўхтатиб қўйилади;

-

ННТ кўрсатилган қоидабузарликни бартараф этмаган тақдирда

унинг

фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисида судга тақдимнома киритган орган бу
ташкилотни тугатиш тўғрисида судга тақдимнома киритишга ҳақлидир (Қонун

, 1991).

Ички аудит хизмати ННТ фаолияти тўхтатилган тақдирда қўйидаги ишларни

бажарилишини назорат қилиши

таклиф этилади:

-

ННТнинг оммавий ахборот воситаларида асосчиси сифатида чиқиш ҳуқуқлари

тўхтатилади;

-

ННТга оммавий тадбирларни ташкил этиш тақиқланади;

-

банк омонатлари ва кредит маблағларидан фойдаланиш тақиқланади. Бунда ННТ

тадбиркорлик фаолияти, меҳнат шартномалари, унинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)

туфайли етказилган зарарни қоплаш ва жарималарни тўлаш билан боғлиқ каби
харажатлар бундан мустасно.

Ички аудит хизмати томонидан ННТ фаолияти тўхтатиб турилган даврида,

фаолиятда йўл қўйилган

камчилик ва хатоликларни бартараф этиши шарт. Ушбу

камчилик ва хатоликларни тузатиш мажбуриятини бажармаслик уни мажбурий
тугатиш учун

асос бўлиб хизмат қилади, бу Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат

нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 34

-

моддаси 2

-

қисмида келтириб

ўтилган. Бунда нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш унинг юқори органи

қарорига биноан ёки суд тартибида амалга оширилади (Қонун

, 1991).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

584

Илмий тадқиқотларимиз жараёнида жамоат бирлашмаларини тугатиш

жараёнлари бошланганда тугатиш тўғрисидаги суд қарорини қабул қилингунга қадар

операцияларни назорат қилиш ички аудит хизматига юклатиш тавсия этилади. Бунда

ички аудиторлар томонидан тугатиш ишларини умумий юрисдикция судлари

ваколатига киритиш ва алоҳида юрисдикцияни белгилаш масалаларини ўз ваколатига
олиши лозим.

ННТларда ички аудит хизмати томонидан солиқлар ва мажбурий тўловлар

аудитини мунтазам олиб бориш муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг «Солиқ текширувлари турлари»

номли 137

-

моддасига мувофиқ солиқ

текширувлари турли шаклларда амалга

оширилади. Солиқ текшируви солиқ тўловчи тўғрисида солиқ органларида мавжуд

бўлган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. Солиқ
органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади

178

:

-

камерал солиқ текшируви;

-

сайёр солиқ текшируви;

-

солиқ аудити.

Илмий тадқиқотларимиз натижасида ННТларга нисбатан солиқлар ва мажбурий

тўловлар ички аудитининг қўйидаги турларини тавсия этамиз:

-

ННТ солиқлар ҳисоби аудити;

-

ННТлар солиқ солиш объектлари ва улар билан боғлиқ мулклари аудити. Бунда

ННТ ички аудиторлари солиқлар ҳисоби ва ҳисоботларини давлат солиқ хизмати органи

томонидан камерал солиқ текшируви тартибида текширганда қоидабузарликлар ва
камчиликларни олдини олиш ва уларни ўз вақтида бартараф этишга имконият яратади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси 138

-

моддасига асосан камерал солиқ

текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини,

молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида

солиқ

органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида

солиқ органи томонидан ўтказилади

179

.

ННТлар учун камерал солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари

ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи ва
идентификация рақами, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва

лавозими, текширувни ўтказиш муддатлари, текширилаётган давр, текширилаётган

солиқлар ва йиғимларнинг турлари кўрсатиш тавсия этилади.

ННТда сайёр солиқ текшируви чоғида ички аудит хизмати ходимлари томонидан

бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларининг, товар

-

моддий қимматликлар ва пул маблағлари

ҳаракатининг, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа

ахборотнинг таҳлилини ўтказишга масъул ҳсиобланади. Шу ўринда, тижорат фаолияти

билан шуғулланувчи ННТда ички аудиторлари томонидан сайёр солиқ текширувларини

ўтказиши ва солиқ органлари профилактика тадбирларида ҳамда хронометраж
кузатувчиларини амалга оширишда, назорат

-

касса техникаси ва тўлов терминаллари

қўлланилишини текширишда ва солиқ назорати билан боғлиқ бошқа тадбирларида

бевосита иштирок этиши тавсия этилади.

Шунингдек, халқаро амалиёт

тажрибасидан келиб чиқиб ННТларда солиқ

аудитини ўтказиш мумкин. Агарда ННТда солиқ текшируви тугаллангандан кейин

солиқ қонунчилиги бузилиши аниқланмаса, бу ҳолатни солиқ текшируви

далолатномасида албатт қайд этиш тавсия этилади.

ННТда солиқлар ва мажбурий тўловлар аудити далолатномаси камида уч нусхада

тузиш керак ва солиқлар аудити далолатномасининг барча нусхалари солиқ

текширувини ўтказувчи давлат солиқ хизмати органининг масъул шахслари томонидан

178

www.lex.uz - National database of legislation of the Republic of Uzbekistan.

179

www.lex.uz - National database of legislation of the Republic of Uzbekistan.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

585

имзоланади.

Солиқлар ва мажбурий тўловлар аудити далолатномасининг бир нусхаси солиқ

тўловчи сифатида ННТга берилади. ННТ ижро органлари солиқ аудити

далолатномасини олиш учун ҳисоботнинг барча нусхаларида олинган санани кўрсатган

ҳолда имзолаши шарт.

ННТ ижро органининг солиқлар ва тўловлар аудити далолатномасида

имзосибилан тасдиқланиши унинг солиқ аудити натижалари билан розилигини

англатмайди. Шу ўринда ички аудит хизмати томонидан солиқ ННТ фаолияти аудити

натижалари ва тасдиқловчи материаллари билан давлат солиқ хизмати органининг
раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан солиқ текшируви тугаган кундан этиборан ўн

кундан кейин, лекин ўн беш иш кунидан кечиктирмай кўриб чиқиш учун тавсия

этилади.

ННТ ижро органлари солиқ текшируви тугаган кундан эътиборан ўн иш куни

ичида солиқ текшируви далолатномасига ўз ёзма тушунтиришлари ёки эътирозларини

тақдим этиши лозим. Бунда солиқ аудити материаллари солиқ тўловчининг мансабдор

шахслари иштирокида кўриб чиқилади. Давлат солиқ хизмати органи аудит

материалларини кўриб чиқиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида солиқ тўловчини кўриб
чиқишдан камида икки иш куни олдин хабардор қилши лозим. Агар ННТ ижро органи

баённомани имзолашдан бош тортса ёки уларнинг йўқлигида солиқ текшируви

материаллари кўриб чиқилса, баённомага бу ҳақида тегишли ёзув киритиш тавсия

этилади.

Солиқ аудити материалларини ННТ ижро органи иштирокида кўриб чиқишда

баённома уч нусхада тузилади, улардан бири ННТга масъул ходимларига топширилади.

ННТ баённоманинг барча нусхаларида олинган санани кўрсатган ҳолда баённомани

олиш учун имзо қўйиши шарт. ННТ солиқ

тўловчи сифатида баённомани олишдан бўйин

товлаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда
баённомага тегишли ёзув киритиши керак.

ННТда солиқлар ва мажбурий тўловлар давлат солиқ хизмати органининг раҳбари

ёки унинг ўринбосари солиқ текшируви материалларини кўриб чиққандан кейин беш

иш кунидан кечиктирмай қуйидагиларни назарда тутувчи қарор

қабул қилиши тавсия

этилади:

-

солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняларни ҳисоблаб чиқариш ёки

уларни амалга оширишни рад этиш;

-

солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка

тортиш ёки буни қилишдан бош тортиш.

Агарда давлат солиқ хизмати органининг ННТни солиққа оид ҳуқуқбузарликни

содир этганлик учун жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қарор қабул қилса, ички

аудит хизмати ходимлари бу солиқ кодексининг тегишли нормаларига мувофиқ қабул

қилинганлиги

ўрганиш тавсия этилади.

Шу ўринда, ННТ фаолитяти бўйича солиқ хизмати органлари солиқ аудити

маълумотларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилган кундан

эътиборан икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қарорнинг нусхаси ННТ ижро

органига имзо қўйиб қабул қилинганлигини тасдиқлаш йўли орқали ёки ННТ
томонидан олинган санани кўрсатган ҳолда бошқа усулда етказиш тавсия этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ННТлар давлат солиқ хизмати органи қарорининг

нусхаси олинган кундан бошлаб 30 кун ичида солиққа

оид ҳуқуқбузарликларни

бартараф этиши ҳамда қарорда кўрсатилган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва
пеняларнинг ҳисобланган суммаларини тўлаши шартлиги тавсия этилади. Шу ўринда,

ННТ солиқ ҳуқуқбузарлиги бартараф этилмаса ва ҳисобланган солиқлар ва бошқа

мажбурий тўловлар ҳамд пенялар белгиланган муддатларда тўланмаса, давлат солиқ

хизмати органи ўрнатилган тартибда солиқларни ундиришнинг мажбурий чораларини


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

586

кўриши мумки, шунингдек, солиқ органлари ННТга нисбатан жарима ундириш
тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.

Агарда давлат солиқ хизмати органининг қарорида ННТга солиқлар ва бюджетга

тўланадиган бошқа мажбурий тўловларнинг камомадланишига олиб келмаган солиқ

ҳуқуқбузарликларини содир этганлик учун жарима қўллаш назарда тутилган бўлса,
солиқ тўловчи белгиланган муддат ичида солиқ солишга мажбурдир.

ННТлар солиққа оид ҳуқуқбузарликда айбдор деб топилган тақдирда, белгиланган

муддатда (аниқ муддатни кўрсатган ҳолда) давлат солиқ хизмати органига жаримани

ихтиёрий равишда тўлаш учун зарур (

Хожиев, 2023)

. Жарима қўллаш тўғрисида қарор

қабул

қилган давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки унинг ўринбосари ариза

олинган кундан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмай ННТ ички аудиторлари талаб

қилинган

муддатда тўлаб бериш тўғрисида Қарор қабул қилиши тавсия этилади.

Қарорнинг

нусхасини ушбу усуллардан фойдаланган ҳолда солиқ тўловчига

топширишнинг иложи бўлмаса, у буюртма почта орқали

юборилади ва юборилганидан

уч кун ўтгач топширилган ҳисобланади. Ушбу муддат ўттиз календар кундан

кечиктирмай, агарда Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида назарда тутилган

бошқа ҳолларда эса, жаримани ихтиёрий тўлаш муддатини белгилаш тўғрисида қарор
қабул

қилинган кундан эътиборан олти ойдан ошмаслиги керак

180

.

Ушбу ҳолатда ННТлар учун Солиқ Кодексининг айрим моддларига мувофиқ содир

этилган солиқ ҳуқуқбузарликларида айбини тан олиш ва жаримани ихтиёрий равишда

тўлаш тўғрисида ёзма хабарнома тақдим

этмаса ёки ушбу Солиқ Кодексида назарда

тутилган тартибда рад этган бўлса, шунингдек жаримани ўз вақтида тўламаган
тақдирда давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима ундириш

тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.

Халқаро амалиёт ННТ ижро органи ёки таъсисчилари давлат солиқ хизмати

органларининг мансабдор шахслари томонидан қонунчилик нормаларига риоя этмаган

ҳолда қарорлар қабул қилинган бўлса, бундай қарорни бекор қилиниши учун асослаб
юқори турувчи давлат солиқ хизмати органи ёки суд органларига мурожажат

қилишлари тавсия этилади.

Ички аудит хизмати ходимларига ННТ фаолиятида солиқ текшируви давомида

аниқланган мамурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва

маъмурий жазо чораларини қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқлигини мунтазам мониторинг қилиш

тавсия этилади.

ННТда давлат солиқ хизмати органларининг солиқлар ва мажбурий тўловлар

бўйича қарорлар, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги

устидан солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органининг юқори турувчи органига

(юқори турувчи мансабдор шахсга) ёки судга шикоят қилиши мумкин.

Давлат солиқ хизмати органининг юқори турувчи органига шикоят билан

мурожаат қилиш худди шундай шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини истисно

этмайди. Судга шикоят бериш суд қарори қонуний

кучга киргунга қадар шикоят

қилинаётган

қарор ёки ҳаракатнинг ижросини, шу жумладан қўшимча солиқлар ва

бошқа мажбурий тўловларни ундиришни, шунингдек молиявий санксияларни
қўллашни

тўхтатиб туради. Солиқ тўловчи судга шикоят қилганлиги тўғрисида

тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда давлат солиқ хизмати органини

180

www.lex.uz - National database of legislation of the Republic of Uzbekistan.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

587

хабардор қилиши шарт. Амалий маълумотларни ўрганишимиз ва илмий тадқиқотларни
олиб боришимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ички ва ташқи аудитини

ташкил этишнинг янги услубий ёндашувларни ўрганишмиз муҳим ҳисобланади.

Бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотларининг асосий устав ва

тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш учун ички

имкониятларни

аниқлашга ёрдам берадиган ички аудит тизимини ташкил этиш бўйича таклифлар

ишлаб чиқишимиз зарурати мавжуд (

Hojiev, 2017)

. Нодавлат нотижорат

ташкилотларининг ички аудитини ташкил этишда нотижорат ташкилот фаолиятини

тартибга солувчи норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши ўрганиш муҳим рол

ўйнайди, масалан: Асосий фаолиятни белгиловчи устав, Кенгаш умумий йиғилиш

баённомалари, Васийлик кенгаши, Ички аудит хизмати комиссия йиғилишлари ва

бошқаларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш

муҳим ҳисобланади.

ННТда ички назоратни ташкил этиш уларни молиялаштиришнинг ўзига хос

хусусиятларига боғлиқ: бунда ННТларининг асосий ва тижорат фаолияти даромад

манбалари сарфланишини чеклаш алоҳида қонунлар билан белгиланади (масалан,

уюшмалар ва бирлашмаларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишини

тақиқлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни чеклаш).

ННТда маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва смета (бюджет)нинг

бажарилишидан манфаатдор бўлган таъсисчилар ва донорлар аудиторлик

маълумотларининг истеъмолчиларидан бири ҳисобланади. ННТ режа

-

смета (бюджет)

тузиш «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунининг мажбурий талабидир.

ННТда ички аудитни ташкил этиш қуйидаги вазифаларни бажарилишига

имконият тақдим этади:

ННТ бюджетнинг мавжудлиги ва уни тайёрлаш муддатларига риоя қилиш;

ННТ молиявий маълумотларнинг баланси ва реаллигини доимий мониторинг

қилиш;

ННТ барча мақсадли лойиҳалар ва дастурлар бўйича тушумлар ҳамда

харажатларнинг киритилиши;

ННТ бюджетга зарурий ҳужжатларга мувофиқ ўзгартиришлар киритиш; ННТ

бюджетни шакллантириш ва ижро этиш бўйича қарорлар қабул қилиш учун муҳим

бўлган тартиблар ва хатоларнинг йўқлигини мониторинг қилииш каби вазифалар.

Ички назорат тизимининг ўз фаолиятидаги самарадорлиги нотижорат

ташкилотнинг устав ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ хавфларни аниқлашга
қаратилган ҳаракатлар билан белгиланади. Нодавлат нотижорат ташкилотларида ички

аудит

тизимини

ўрганиш

тадқиқотимизда

ички

аудит

тизимини

такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш имконини берди, бу эса

бундай ташкилотларнинг ҳам устав, ҳам тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини

таъминлайди.

ННТларининг устав ва тадбиркорлик фаолиятини текшириш босқичларини

аниқлаш асосида ички ва ташқи аудитни ташкил этишнинг услубий ёндашувларини

батафсил кўриб чиқамиз. Бунда ННТ ички аудитин ташкил этиш усуллари ва

услубиётини очиб бериш ҳам амалиёт билан тушунтириш муҳим ҳисобланади, турли
хил шаклдаги нотижорат ташкилотлари аудити учун муҳимлик даражасини ҳисоблаш

учун тавсия этилган асосий кўрсаткичлар таҳлили қилиш керак.

ННТларда ички аудит методологиясининнг тамойиллар, ёндашувлар, воситалар,

усуллар ва усулларни, ягона илмий

-

назарий асосда шаклланган услубий ва амалий

тавсиялар ва кўрсатмаларни ўз ичига олган тизим сифатида

тақдим этиш кўзда

тутилган. ННТларини текшириш методологияси тамойиллар, ёндашувлар, воситалар,

усуллар ва усулларни, ягона илмий

-

назарий асосда шаклланган услубий ва амалий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

588

тавсиялар ҳамда кўрсатмаларни ўз ичига олган тизим сифатида тақдим этилган

(

Хoжиев,

2019).

Халқаро амалиёт тажрибасидан келиб чичиб, ННТ ички аудит ўтказишга ва уни

ўтказиш натижалари бўйича йиғма ҳисобот тузиш талаб этилади. Бунинг учун ННТ

ички

аудит хизмати қуйидаги асосий вазифаларни ўз режасига киритиши тавсия этилади:

тасдиқланган режа

-

смета бажарилишини ўрганиш

;

корпортив бошқариш принципларига риоя қилинишини текшириш;

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолатини аудит қилиш;

солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини ўрганиш;

молия

-

хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилишини

ўрганииш;

активларнинг ҳолатини инветаризация асосида текшириш;








3-

расм: ННТларнинг устав ва тадбиркорлик фаолиятини ички аудит

босқичлари

181

Шу ўринда ННТда ички аудитни ташкил этиш ва текширувларни ўтказилишини

ҳамда

уларнинг мониторингини олиб бориш йўли билан фақат ички аудит хизмати

181

Муаллиф илмий изланишлари, 2024й

ННТ фаолиятининг ички аудит босқичлари

ННТ устав фаолияти

ННТнинг тадбиркорлик фаолияти

қонунийлиги аудити

ННТ фаолияти аудитининг норматив

ҳуққуқий асоси таъминлаганлиги

ННТ тадбиркорлик фаолияти

Мақсадли молиялаштирш манбаларини

аудити

Тадбиркорлик фаолиятидан олинган

даромадлар аудити

Режа

-

смета бажарилишини аудити

Активлар ҳисоби аудити

Молиявий ҳисобот аудити

Тадбиркорлик фаолияти

бўйича

харажатлар аудити

Устав фаолияти самрадорлигни таҳлил

қилиш

Ички аудит сифтатини назорат қилиш

Тадбиркорлик фаолияти буйича активлар

аудити

Тадбиркорлик фаолияти буйича молиявий

ҳисобот аудити

Тадбиркорлик фаолияти самрадорлигни

таҳлил қилиш

Тадбиркорлик

фаолияти аудити сифтатини

назорат қилиш

Ички аудит хулосасини шакллантириш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

589

ходимлари томонидан амалга оширилши тавсия этилади.

ННТ ички аудит жараёнини ўзаро боғлиқ бўлган босқичлар кетма

-

кетлиги

сифатида белгиланаши лозим (

Хожиев, 2022)

. ННТ хусусиятига кўра алоҳида

босқичларда белгиланган ишлар, қоида тариқасида, барча босқичларда мунтазам

амалга оширилиши тавсия этилади. Бу жараён 3

-

расмда ННТларининг устав низоми ва

қўшимча тадбиркорлик фаолиятини ички аудитдан тезкор ўтказиш

босқичларини

келтириб ўтамиз.

ННТда ўтказилган ички аудит текширишлари натижалари бўйича бевосита уни

ўтказган ходим (ходимлар) томонидан имзоланадиган тегишли ҳисоботлар тузиш
тавсия этилади.

Илмий тадқиқотимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ички аудит жараёнида

муҳимлик ва аудит риски даражасини аниқлаш бўйича тавсиялардан фойдаланиш
муҳим ҳисобланади (Khojiev, 2023).

ННТларда муҳимлик даражасини ҳисоблаш ёндашувларини таҳлил қилиш ҳисоб

-

китобларда ишлатиладиган энг кенг тарқалган кўрсаткичларни аниқлашга имкон

беради: «Бухгалтерия баланси жами», «Ҳисоб айланмаси», «Мақсадли молиялаштириш»

ва «Нотижорат фаолияти харажатлари». Нодавлат нотижорат ташкилотларининг
муҳимлилик даражасини баҳолаш учун «Сотишдан тушум» кўрсаткичи ўрнига

«Бухгалтерия баланси жами» кўрсаткичидан фойдаланиш, «Бухгалтерия баланси жами»

даги бузилишларни тўғри таққослаш имкониятини беради. Шунингдек, «Мақсадли

молиялаштириш» ва «Нотижорат ташкилотларининг харажатлари» ҳисобварағидаги

айланма маблағлар каби кўрсаткичлардан фойдаланиш ННТларда ривожланадиган
молиявий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради, бунда хусусан:

олинган маблағлардан фойдаланишнинг мақсадлилик хусусиятларига эътибор

қаратиш тавсия этилади.

Тадқиқотимиз жараёнида амалга ННТда ички аудити жараёнида амалга

оширилаётган фаолият турларига қараб ННТлар молиявий ҳисоботининг муҳимлик

даражасини ҳисоблаш учун асосий кўрсаткичлар рўйхатини таклиф қиламиз (2

-

жадвал).

2-

жадвал

ННТлари учун муҳимлик даражасини ҳисоблаш учун тавсия этилган

асосий кўрсаткичлар

Асосий базовий кўрсткичлар номи

Фаолият тури

Рухсат этилган

фарқланишлар %

1

Устав (улуш) капитали ёки фонди

нотижорат

2,0

2

Мақсадли тушум (фонд маблағи)

нотижорат

1,0

3

Жорий активлар

тижорат

2,0

4

Мақсадли маблағлар счёти бўйича

операциялар

нотижорат

2,0

5

Валюта баланси

нотижорат

2,0

6

Устав фаолияти харажатлари

нотижорат

2,0

7

Маҳсулот (иш, хизматлар) сотиш ҳажми

тижорат

0,5-3,0

8

Ҳисобот йилининг соф фойдаси

тижорат

10,0

Илмий тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, амалиётда ННТларда ички

аудитда ўтказишда аудит риски ҳам жуда юқори ҳолатлари учраб туради. Шунинг учун

ННТ аудитида рискларни баҳолашнинг барча хўжалик юритувчи субъектлар учун

белгиланган тартиб

-

қоидалари асосида, шу жумладан, аудит саволнома ёки тестлари

ёрдамида баҳолашни

тавсия қиламиз.

Хулоса ва таклифлар

.

Юқоридаги муаммоли вазиятларни бартараф этиш учун нoдaвлaт нoтижoрaт

тaшкилoтлaрида ички аудитни ташкил этиш услубиёти такомиллаштиришда


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

590

қуйидагича

умумий таклиф тавсиялар бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

Биринчидан,

илмий амалий тадқиқотларимиз натижасида ННТда ўтказилган ички

аудит якунлари бўйича устав талабларига мувофиқ ички аудит хизмати раҳбари

томонидан тасдиқланган ҳолда ички аудит ҳисоботи тузиш таклиф этилади.

ННТ ички аудит ҳисоботи қуйидаги қисмлардан иборат бўлиши шарт:

кириш қисм;

таҳлилий қисм;

якуний қисм;

далилларни тасдиқловчи ҳужжатлар тўплами қисми.

Иккинчидан,

ННТ ички аудит ҳисоботининг кириш қисмида ННТ шакли ва

таъсисчилари (аъзолари) тўғрисида, устав фаолиятининг хусусиятлари тўғрисида,

мавжуд

бўлса қўшимча тадбиркорлик фаолияти хусусиятлари тўрғисида қисқача

маълумотлар, таҳлилий қисми мазкур ННТ устав низомнинг талабларига мувофиқ, ички
аудит ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги

умумлаштирилган ахборотни ўз ичига олиши керак.

Учинчидан,

ННТ ички аудити ҳисоботининг якуний қисмида эса:

ННТнинг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари фаолиятига, шунингдек

ликвидлигига умумий баҳони;

аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этиш бўйича ички

аудит

хизматининг тавсияларини;

ННТнинг молия

-

хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга, ва қўшимча

даромад

топиш

учун

тижорат

фаолиятини

такомиллаштиришга

доир

умумлаштирилган таклифларни ўз ичига олиши тавсия этилади.

Тўртиничдан,

ННТ ички аудити ҳисобот ички

аудит текширувлари якунлангандан

кейин 10 кун мобайнида тугалланиши зарур ва ички аудит ҳисоботлари бевосита

ННТнинг кузатувчи кенгашига унинг кўриб чиқиши ва кейинчалик тасдиқлаши учун
тақдим этилиши керак. Ҳисоботлар нусхалари тасдиқлангандан кейин ННТ ижро этувчи

органига тақдим этилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шу ўринда ННТнинг ижро

этувчи органи ички аудит натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора

-

тадбирларини кўриши шартлиги тавсия этилади.

Ички аудит хизмати раҳбари текширув давомида аниқланган қонун

бузилишларини бартараф этиши ННТнинг молия

-

хўжалик фаолияти самарадорлигини

ошириш ва устав чора

-

тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан тезкор назорат

ўрнатишга хизмат қилади.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Hojiev, M. (2017). Further improvement issues of accounting and reporting in non-state non-

profit organizations in Uzbekistan. European Journal of Business and Management, 9(3), 212-216.

Hojiyev M.S. (2017) Further improvement issues of accounting and reporting in non-state

non-profit organizations in Uzbekistan.//European Journal of Business and Management

USA,

ISSN 2222-1905 (Paper) ISSN 2222-2839 (Online) Vol.9, January, 2017, P. 212-216. (

12; Index

Copernicus

impact factor №

7,17).

Khojiev, M. S. (2023). Improvement of Audit in Non

State Non

Profit

Organizations. International Journal of Social Science Research and Review, 6(4), 604-612.

Khojiev, M. T., & Murodov, O. J. (2019). Researches Gained in Process with Developed CC-15A

Separator. International Journal of Advanced Research in Science, Engineering and

Technology, 6(4), 8735.

Khojiyev M.S., Karimova K.D. (2021) Improving the application of international financial

reporting standards in Uzbekistan/ Business Economics and Management/Vol. 11, Issue 10,

October /SJIF

Impact Factor = 8.075 /doi: 10.5958/2249-7307.2021.00027.

https://aijsh.com/wp-content/uploads/2021/11/10.9-Abs-AJRBEM.pdf.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

591

Khojiyev Mekhriddin (2022). Improvement of Audit of Payment in Non-State Non-Profit

Organizations (NSNPO). International Journal On Economics, Finance And Sustainable

Development/Vol.

4

No.2

(2022):

IJEFSD/

https://journals.researchparks.org/index.php/IJEFSD/article/view/2710/2587/.

Mekhriddin Sulaymonovich Khojiev (2023). Improvement of audit in non-state non-profit

organizations./International Journal of Social Science Research and Review (IJSSRR)/Vol.6 No4

2023 April, https://ijssrr.com/journal/article/view/1205.

Mekhriddin Sulaymonovich Khojiev (2023). Improving audit of financial statements in non-

state non-profit organizations/ American Journal of Economics and Business Management/ISSN:
2576-5973Vol.6, No.9, 2023 September.

Аpeнc Э.A., Лoббeк Дж.К. (1995) Aудит. Пep. c aнгл. М.A.Тepeхoвa и дp.

-

М.: Финaнcы и

cтaтиcтикa

,

205c.;

Аpхипoв A.A. (2005) Opгaнизaция внутpeннeгo aудитa нa пpeдпpиятиях

жeлeзнoдopoжнoгo тpaнcпopтa: aвтopeф.диc....к

a

нд

-

тa экoнoм.нaук. Вopoнeж

.

Абдиева Н.Ш. (2024) “Ўзбeкиcтoн тeмиp йўллapи aкциядopлик жaмияти кopпopaтив

бoшқapув тизимидa ички aудитни тaкoмиллaштиpиш”/докторлик диcc. автopeф. и.ф.д.

-

Т.: ТМИ.

Ахмeджaнoв К.Б. (2016) Хўжaлик юpитувчи cубъeктлapдa ички aудит

мeтoдoлoгияcини тaкoмиллaштиpиш: диcc. Aвтopeф. и.ф.д.

-

Т.: БМA.

Гусаров Л.В

. (2009),

Концепция бухгалтерского учета, аудита и анализа в

некоммерческих организациях / Монография.

-

Казань: Познание.

-

264 с.

Егорова Л.В. (

2008)

«Учет и аудит в некоммерческих организациях: теория,

методология и практика»,//автореферат докторская

диссертации

.

Ростов–на–Дону

стр.

-4.,

Ибpaгимoв A.К.

(2013

) Aудитнинг хaлқapo cтaндapтлapи acocидa тижopaт

бaнклapидa ички aудитнинг тaшкилий acocлapи

.

Ўқув қўллaнмa. –

Т.: Мoлия

.

Қонун

(1991

) «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида» ги

223-XII-

сон

Қонуни, 21 моддаси, 1991 йил 15

февраль.

Меҳмонов С.У. (2018) Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит

методологиясини такомиллаштириш: и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис.
автореф. Тошкент.

-

77 б.;

Пугaчёв В.В. (2010) Внутpeнний aудит и кoнтpoль. Opгaнизaция внутpeннeгo

aудитa в уcлoвиях экoнoмичecкoгo кpизиca:учeбник.

-

М.: Дeлo и Cepвиc.

Хoжиев М.С. (

2019

) «Нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини

такомиллаштириш». иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий

даражасини олиш учун тайёрланган

автoрeфeрaт. Тошкент

-

«

Iqtisod-Moliya

»

,

57 б.

Хожиев, М. (2023). НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИДА АУДИТОРЛИК

ТЕКШИРУВИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ. Iqtisodiyot va taʼlim,

24(2), 84-

92.

Хожиев, М. С. (2022). Совершенствования составление бюджета негосударственных

некоммерческих организациях в Узбекистан.

Архив научных исследований, 4(1).

Хожиев,

М.С.

(2017)

"СОСТАВЛЕНИЕ

БЮДЖЕТА

НЕГОСУДАРСТВЕННЫХ

НЕКОММЕРЧЕСКИХ ОРГАНИЗАЦИЙ В УЗБЕКИСТАНЕ."СОВРЕМЕННЫЕ ПРОБЛЕМЫ
СОЦИАЛЬНО

-

ЭКОНОМИЧЕСКИХ СИСТЕМ В УСЛОВИЯХ ГЛОБАЛИЗАЦИИ.

Юлдашев Б.Т., Индина И.А., Хайдаров Ш.У., Индина Е.А. (2010) Негосударственные

некоммерческие организации в Узбекистане: правовое регулирование, экономические

основы деятельности, бухгалтерский учет и налогообложение в свете последних
изменений законодательства: методическое пособие/ –

Т.: Yurist

-media markazi;

332

стр.

Библиографические ссылки

Hojiev, M. (2017). Further improvement issues of accounting and reporting in non-state non-profit organizations in Uzbekistan. European Journal of Business and Management, 9(3), 212-216.

Hojiyev M.S. (2017) Further improvement issues of accounting and reporting in non-state non-profit organizations in Uzbekistan.//European Journal of Business and Management – USA, ISSN 2222-1905 (Paper) ISSN 2222-2839 (Online) Vol.9, January, 2017, P. 212-216. (№12; Index Copernicus impact factor №7,17).

Khojiev, M. S. (2023). Improvement of Audit in Non–State Non–Profit Organizations. International Journal of Social Science Research and Review, 6(4), 604-612.

Khojiev, M. T., & Murodov, O. J. (2019). Researches Gained in Process with Developed CC-15A Separator. International Journal of Advanced Research in Science, Engineering and Technology, 6(4), 8735.

Khojiyev M.S., Karimova K.D. (2021) Improving the application of international financial reporting standards in Uzbekistan/ Business Economics and Management/Vol. 11, Issue 10, October /SJIF – Impact Factor = 8.075 /doi: 10.5958/2249-7307.2021.00027. https://aijsh.com/wp-content/uploads/2021/11/10.9-Abs-AJRBEM.pdf.

Khojiyev Mekhriddin (2022). Improvement of Audit of Payment in Non-State Non-Profit Organizations (NSNPO). International Journal On Economics, Finance And Sustainable Development/Vol. 4 No.2 (2022): IJEFSD/ https://journals.researchparks.org/index.php/IJEFSD/article/view/2710/2587/. Mekhriddin Sulaymonovich Khojiev (2023). Improvement of audit in non-state non-profit organizations./International Journal of Social Science Research and Review (IJSSRR)/Vol.6 No4 2023 April, https://ijssrr.com/journal/article/view/1205.

Mekhriddin Sulaymonovich Khojiev (2023). Improving audit of financial statements in non-state non-profit organizations/ American Journal of Economics and Business Management/ISSN: 2576-5973Vol.6, No.9, 2023 September.

Аpeнc Э.A., Лoббeк Дж.К. (1995) Aудит. Пep. c aнгл. М.A.Тepeхoвa и дp. -М.: Финaнcы и cтaтиcтикa, – 205c.;

Аpхипoв A.A. (2005) Opгaнизaция внутpeннeгo aудитa нa пpeдпpиятиях жeлeзнoдopoжнoгo тpaнcпopтa: aвтopeф.диc....кaнд-тa экoнoм.нaук. Вopoнeж.

Абдиева Н.Ш. (2024) “Ўзбeкиcтoн тeмиp йўллapи aкциядopлик жaмияти кopпopaтив бoшқapув тизимидa ички aудитни тaкoмиллaштиpиш”/докторлик диcc. автopeф. и.ф.д. - Т.: ТМИ.

Ахмeджaнoв К.Б. (2016) Хўжaлик юpитувчи cубъeктлapдa ички aудит мeтoдoлoгияcини тaкoмиллaштиpиш: диcc. Aвтopeф. и.ф.д. - Т.: БМA. Гусаров Л.В. (2009), Концепция бухгалтерского учета, аудита и анализа в некоммерческих организациях / Монография. - Казань: Познание. - 264 с.

Егорова Л.В. (2008) «Учет и аудит в некоммерческих организациях: теория, методология и практика»,//автореферат докторская диссертации. Ростов–на–Дону стр. -4.,

Ибpaгимoв A.К. (2013) Aудитнинг хaлқapo cтaндapтлapи acocидa тижopaт бaнклapидa ички aудитнинг тaшкилий acocлapи. Ўқув қўллaнмa. – Т.: Мoлия.

Қонун (1991) «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида» ги №223-XII-сон Қонуни, 21 моддаси, 1991 йил 15 февраль.

Меҳмонов С.У. (2018) Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш: и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореф. Тошкент. -77 б.;

Пугaчёв В.В. (2010) Внутpeнний aудит и кoнтpoль. Opгaнизaция внутpeннeгo aудитa в уcлoвиях экoнoмичecкoгo кpизиca:учeбник. - М.: Дeлo и Cepвиc.

Хoжиев М.С. (2019) «Нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш». иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган автoрeфeрaт. Тошкент - «Iqtisod-Moliya», 57 б.

Хожиев, М. (2023). НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИДА АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ. Iqtisodiyot va taʼlim, 24(2), 84-92.

Хожиев, М. С. (2022). Совершенствования составление бюджета негосударственных некоммерческих организациях в Узбекистан. Архив научных исследований, 4(1).

Хожиев, М.С. (2017) "СОСТАВЛЕНИЕ БЮДЖЕТА НЕГОСУДАРСТВЕННЫХ НЕКОММЕРЧЕСКИХ ОРГАНИЗАЦИЙ В УЗБЕКИСТАНЕ."СОВРЕМЕННЫЕ ПРОБЛЕМЫ СОЦИАЛЬНО-ЭКОНОМИЧЕСКИХ СИСТЕМ В УСЛОВИЯХ ГЛОБАЛИЗАЦИИ.

Юлдашев Б.Т., Индина И.А., Хайдаров Ш.У., Индина Е.А. (2010) Негосударственные некоммерческие организации в Узбекистане: правовое регулирование, экономические основы деятельности, бухгалтерский учет и налогообложение в свете последних изменений законодательства: методическое пособие/ – Т.: Yurist-media markazi; – 332 стр.