Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
631
БАНКЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШДА
БАЗЕЛЬ ТАЛАБЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ
PhD
Шарипова Нилуфар Ҳикматуллаевна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0002-4892-9922
Аннотация.
Мақолада халқаро Базел қўмитасининг банк тизимини тартибга
солиш ва назорат қилиш бўйича тавсиялари ҳамда тегишли талаблари муҳокама
қилинган. Мамлакат банк тизимининг халқаро стандартлар бўйича фаолияти таҳлил
қилинган ҳамда тегишли хулосалар берилган.
Калит сўзлар:
базел қўмитаси талаблари, банкларнинг молиявий барқарорлик
кўрсаткичлари, капитал, ликвидлилик, банк фаолияти самарадорлиги, соф фойда,
тизимли хатарлар.
ВЫПОЛНЕНИЕ БАЗЕЛЬСКИХ ТРЕБОВАНИЙ ПО УКРЕПЛЕНИЮ
ФИНАНСОВОЙ СТАБИЛЬНОСТИ БАНКОВ
PhD
Шарипова Нилуфар Хикматуллаевна
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В статье рассматриваются рекомендации международного
Базельского комитета по регулированию и контролю банковской системы и связанные с
ними требования. Анализируется деятельность банковской
системы страны по
международным стандартам и даны соответствующие выводы.
Ключевые слова:
требования Базельского комитета, показатели финансовой
устойчивости
банков,
капитал,
ликвидность,
эффективность
банковской
деятельности, чистая прибыль, системные риски.
IMPLEMENTATION OF THE BASEL REQUIREMENTS TO STRENGTHEN
THE FINANCIAL STABILITY OF BANKS
PhD
Sharipova Nilufar Hikmatullayevna
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article discusses the recommendations of the International Basel Committee
on regulation and control of the banking system and related requirements. The activity of the
country's banking system is analyzed according to international standards and the relevant
conclusions are given.
Keywords:
requirements of the Basel Committee, indicators of financial stability of banks,
capital, liquidity, efficiency of banking activities, net profit, systemic risks.
UO
‘
K: 336 (575.1)
IV SON - APREL, 2024
631-636
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
632
Кириш.
2020-
2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини
ислоҳ қилиш стратегиясида банк тизимининг самарадорлигини оширишнинг устувор
йўналишларидан бири сифатида корпоратив бошқарувнинг илғор стандартлари ва
тажрибасини жорий этиш орқали банкларда бошқарувни такомиллаштириш, банк
бошқаруви органлари ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ҳамда улар
томонидан маълумотларни лозим даражада ошкор этилишини таъминлаш ҳамда банк
сектори назоратини такомиллаштириш ва банкларда таваккалчиликларни
бошқаришнинг
замонавий тизимини татбиқ этиш келтирилган.
Шундай экан, банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашда банк
назоратининг халқаро стандартларига мослашув муҳим аҳамият касб этади. Халқаро
Базел қўмитасининг талаб ва тавсиялари миллий иқтисодиётда банк
назоратининг
тизимли ташкиллаштирилишига асос бўлади.
Адабиётлар шарҳи.
Банк фаолияти барқарорлигини таъминлашда Базель қўмитаси талабларининг
бажарилиши, уларнинг амалиётга жорий этилиши бўйича турли олимлар тадқиқот
олиб борганлар. Кўплаб тадқиқиотлар
асосида Базель қўмитаси талабларининг умуман
банк тизимига таъсири тадқиқ этилган.
Корчагин, Логвиненко
(2017)
фикрича, Базель
-
III талабларининг тўлиқ жорий
этилиши базавий ва акциядорлик капиталининг шакллантирилишига ҳамда рискка
тортилган активлар камайишига асосий эътиборни қаратади. Аммо бу кредитлаш
ҳажмининг ортишига салбий таъсир кўрсатиб, натижада банклар фойдасининг
камайишида намоён бўлади.
Бондарчук ўз тадқиқотларида Базель
-
III талабларининг вақтида жорий этилиши
нафақат регулятор марказий банклар учун, балки тижорат банклари учун ҳам рақобатда
устунликларни беради, деган хулосани беради (
Брюков, 2011)
.
McKinsey and Company
(2010)
тадқиқотларида ликвидлилик бўйича
қатъийлаштирилган талаблар йирик банкларга уларнинг ликвидлик ва капитал бўйича
марказлашган бошқаруви сабабли кам таъсир кўрсатади, деган хулосани беради.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот ишини бажаришда кузатиш, маълумотларни йиғиш, умумлаштириш,
таққослаш, маҳаллий ва хорижий олимларнинг банк фаолияти назорати бўйича
иқтисодий қарашлари, соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича изланишлари
ҳамда соҳага доир қонуний ва меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб, хулоса ва
таклифлар ишлаб чиқилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Халқаро ҳисоб
-
китоблар банки қошидаги банк назорати бўйича Базель қўмитаси
Швецариянинг Базель шаҳрида 1974 йилда “ривожланган ўнлик давлатлари” (
G10)
марказий банклари раҳбарлари иштирокида ташкил қилинган. Қўмитага асос
солинишига асосий сабаблардан бири халқаро валюта ва банк хизматлари бозорида юз
берган
муаммолар, қатор йирик банкларнинг банкротлиги бўлган. Базел қўмитасининг
асосий вазифаси банк тизимини тартибга солишда ягона стандартларни жорий қилиш
ҳисобланади. Шу мақсадда қўмита аъзо давлатларнинг банк тизимини тартибга солувчи
органлари учун тавсиялар ҳамда йўриқномалар ишлаб чиқади.
Базел талабларининг бажарилиши банк капитали ва ликвидлилигини халқаро
даражада тартибга солишга, банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлашга,
иқтисодиётда стресс ҳолатлари натижасида банкларда юзага келадиган турли шок
ҳолатларини
енгиб ўтишида муҳим рол ўйнайди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
633
Базел қўмитасининг асосий ҳужжатлари қуйидагилар:
1.
Базель I талаблари
1988 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан банк
капитали биринчи ва иккинчи даражали капиталга бўлинган, банк активлари
рисклилик даражасига кўра беш синфга бўлинган.
2.
Банк тизимини самарали назорат қилишнинг асосий принциплари 1997 йилда
ишлаб чиқилган.
3.
Базель II талаблари 2004 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, асосан, уч таркибий
қисмга асосланади: капиталга минимал талаблар (Базель I талаблари асосида), назорат
жараёнлари, бозор дисциплинаси.
4.
Базель III талаблари жаҳон молиявий инқирозидан кейин 2010 йилда ишлаб
чиқилган бўлиб, ушбу талаблар ишлаб чиқилганида Базель III талабларини 2012
-2019
йилларда босқичма
-
босқич жорий қилиниши назарда тутилган. Базель III
талабларидаги Базель II талабларидан асосий фарқ шундаки, банк тизимининг янада
барқарор фаолият юритишини таъминлаш масадида, капитал ҳамда ликвидлилик
меъёрларига қўшимча пруденциал талабларнинг жорий қилинган. Қуйида бу
талабларга батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.
Базель
талаблари
орқали
банк
фаолияти
молиявий
барқарорлиги
таъминланишига халқаро ёндашувлар ривожини кузатадиган бўлсак, ушбу тизим
сезиларли ўзгаришларга эга эканлигини кўриш мумкин (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Банк фаолияти молиявий барқарорлигини таъминлашга халқаро
ёндашувлар ривожи
Тавсифи
Базель І (1988)
Базель ІІ (2004)
Базель ІІІ
(2010)
Объект
Халқаро
банклар
Халқаро банклар ва банк
гуруҳлари
Тизимли банклар, миллий
ва глобал банк тизими
Фокус
Барқарорлик
Барқарорлик
.
Рискларни
бошқариш тизимлари
Барқарорлик
Умумий
ёндашув
Эҳтиёткор
Либерал
Эҳтиёткор
Талаблар
характери
Мажбурий
Шартли
-
мажбурий ва мажбурий
Мажбурий
Тартибга
солиш
воситаси
Капитал,
Капитал
етарлилиги
Капитал етарлилиги, рискларни
бошқаришга талаблар,
капитал
ва рискларни бошқариш
тўғрисидаги маълумотни
очиқлиги бўйича талаблар
Капитал,
Капитал етарлилиги,
ликвидлилик даражаси.
Контрциклик тартибга
солиш воситалари
Базель III талабларининг афзалликлари сифатида қуйидагиларни санаш мумкин:
банк капитали таркибидаги молиявий инструментларга қаттиқ талаблар шароитида
банк капиталининг, шунингдек, биринчи даражали капиталнинг сифатини ва
шаффофлигини ошириш; деривативлар билан операцияларни таъминлашга минимал
талаблар орқали рискни бошқариш; левераж кўрсаткичини нормаллаштириш;
келгусидаги йўқотишларни қоплашга йўналтирилган контрциклик захира капиталини
жорий қилиш; тизимли рискни баҳолаш ва бошқаришга ёндашувларни шакллантириш
кабилар.
Базель III талаблари, асосан қуйидаги йўналишларни қамраб олган:
-
Биринчи
даражали капитал етарлилигига янги минимал талаблар жорий
қилинган бўлиб, гибрид воситаларнинг босқичма
-
босқич равишда капитал таркибида
тан олинмаслиги кўзда тутилади;
-
Ликвидлилик талаблари қатъийлаштирилади ҳамда ликвидлилик нормативлари
бўйича иккита янги коэффициент жорий қилинади: қисқа муддатли (Liquidity Coverage
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
634
Ratio -
LCR) ва
узоқ муддатли (Net Stable Funding Ratio
-
NSFR) ликвидлилик
кўрсаткичлари, шунингдек, левераж кўрсаткичининг қўлланилиши кўзда тутилади;
-
Қўшимча капитал буферлари жорий қилинади: консервацион буфер (Capital
Conservation Buffer
–
стрессдан ташқари даврда банк шакллантириши лозим бўлган риск
даражасидан 2,5% қўшимча капитал захирасини назарда тутади) ҳамда контрциклик
буфер (Сountercyclical Buffer).
Консервацион буфер шакллантирилишининг асосий мақсади тизимли иқтисодий
пасайиш даврида банк зарарларини маълум даражада қоплаш бўлиб ҳисобланади.
Консервацион буферни шакллантириш учун банклар фойдани тақсимлашда зарур
улушни капиталга йўналтиришлари лозим бўлади.
Банкларнинг ортиқча кредит активлигини чеклаш мақсадида конрциклик буфер
жорий қилинади. Контрциклик буфер иқтисодий ўсиш даврида банкларнинг кредит
активлигини чегаралашга қаратилган.
Базель III тавсияларига асосан, банкнинг биринчи даражали капитали жорий
фаолият давомидаги зарарларни қоплашга қаратилган бўлиб, иккинчи даражали
капитал банк фаолиятини
тўхтатганда юзага келадиган зарарларни қоплашга
қаратилган бўлади.
Базель III талаблари бўйича, биринчи даражали капитал қуйидагиларни ўз ичига
олади:
-
Оддий акциялар;
-
Тақсимланмаган фойда ва оддий акциялар бўйича эмиссион даромад.
Иккинчи даражали капитал ўз таркибига қуйидагиларни олади:
-
аудиторлик хулосаси билан тасдиқланмаган жорий йилнинг соф фойдаси;
-
активлар қайта баҳоланиши бўйича захира;
-
ссудалар бўйича йўқотишларни қоплаш учун умумий захиралар;
-
капиталнинг гибрид воситалари (имтиёзли акциялар);
-
субординар қарздорликлар.
Қуйидаги
жадвалда капитал кўрсаткичларининг етарлилиги бўйича Базель III
талаблари келтирилган.
2-
жадвал
Базель III талаблари бўйича капитал етарлилиги кўрсаткичлари
193
Биринчи даражали
базавий капитал
Биринчи даражали
капитал
Жами капитал
Минимал талаблар
4,5%
6%
8%
Консервацион буфер
2,5%
Консервацион буфер
ҳисоби билан минимал
капитал талаби
6%
8,5%
10,5%
Контрциклик буфер
0 дан 2,5% гача
Иқтисодий ўсиш даврида банкларнинг ҳамкорлари кредит риски паст бўлади. Бу
эса, банкка кредитлаш ҳажмини оширишга имкон беради. Иқтисодий пасайиш даврида
эса, шу жараённинг аксини кузатиш мумкин.
Бундай тенденция эса, иқтисодий пасайиш даврида,
иқтисодий субъектлар энг кўп
қўшимча
капиталга эҳтиёж сезган даврда кредитлаш ҳажмининг пасайишига олиб
келади. Бу жараён молиявий тизимни нобарқарор ҳолатга олиб келади ва тизимли
рискларнинг даражасини оширади. Контрциклик буфер айнан шу муаммонинг ечими
сифатида жорий қилинган бўлиб, иқтисодий ўсиш даврида кредит активлигини
193
Базель III талаблари асосида муаллиф томонидан шакллантирилди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
635
пасайтириш ва иқтисодий пасайиш даврида контрциклик буфер ҳисобидан кредитлаш
ҳажмини
оширишга қаратилган.
Банкларнинг турли банк рискларига, шунингдек, тизимли рискка нисбатан
барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида консервацион буфери жорий қилинган.
Консервацион буфер иқтисодиётдаги тизимли муаммолар даврида банклар
фаолиятидаги стресс ҳолатларда қўллаб
-
қувватлаш мақсадида жорий қилинган.
Шунингдек, бу буфернинг жорий қилиниши, банк
тизимини тартибга солишдаги
камчиликларни олдини олишга, бир мамлакатнинг кредит рейтинги тушиши унга
иқтисоди боғлиқ бошқа давлатларнинг кредит рейтингига таъсир кўрсатмаслиги
мақсадларига хизмат қилади. Ҳозирча, мамлакатимизда контрциклик буфер жорий
қилинмаган. Аммо банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш Базел қўмитасининг
ушбу талабини бажарилиши лозимлигини тақозо қилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1995 йилда Базел қўмитасига аъзо
мамлакатлар сафига қўшилган. Мамлакатда банк тизимини тартибга солиш
ва назорат
қилиш вазифасини Марказий банк бажаради ҳамда Базел қўмитаси тавсиялари асосида
банк тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида тегишли нормативлар
белгиланган. Қуйида ушбу кўрсаткичларнинг таҳлили келтирилган.
3-
жадвал
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган
иқтисодий меъёрлар
194
Биринчи даражали
капитал
Жами капитал
Консервацион буфер ҳисоби билан
минимал капитал талаби
10%
13%
Контрциклик буфер
-
Левераж коэффициенти
6%
Лаҳзали ликвидлик
25%
Соф барқарор молиялаштириш меъёри
коэффициенти
100%
Ликвидликни қоплаш меъёри
коэффициенти
100%
Хулоса ва таклифлар.
Ўзбекистонда Базель III талабларининг жорий қилинишида банк рискларини
бошқаришнинг комплекс тизими мавжуд эмаслиги ҳам секинлаштиради. Рискларни
баҳолашда миллий методологияни мукаммал ишлаб чиқилиши талаб қилинади.
Бундан ташқари, Базель III талабларининг тўлиқ бажарилишида биринчи
даражали капитал оширилиши, капитал таркибидан барча гибрид воситаларнинг
чиқариб ташланиши билан боғлиқ талаблар бўйича қийинчиликлар
мавжуд. Бу банк
тизимига қўшимча капитални жалб қилиш билан боғлиқ чегараларни келтириб
чиқаради ҳамда параллел равишда биринчи даражали капитални ошириш талаб
қилинади.
Адабиётлар
/
Литература
/Reference:
Bank Governance (2008), Regulation, and Risk Taking//National Bureau Of Economic
Research//Cambridge, MA 02138, June, pp.42.
Basel III (2011) Basel III definition of capital - Frequently asked questions, BCBS, Jun.
Basel III (2011) Basel III framework for liquidity - Frequently asked questions, BCBS, Jul.
194
Марказий банк норматив ҳужжатлари асосида муаллиф томонидан шакллантирилди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
636
Basel III (2011) Basel III: A global regulatory framework for more resilient banks and
banking systems - revised version June 2011, BCBS, May.
McKinsey & Company (2010) Basel III and European banking: Its impact, how banks might
respond, and the challenges of implementation// November //pp.32.
Брюков В.Г. (2011) Базель
III
. Новые регулятивные требования//Международные
банковские операции.
-
№3.
Корчагин А.Г., Логвиненко В.Д. (2017) «Базельские Стандарты В России»// Теология.
Философия. Право /
Theology. Philosophy. Law
. № 3 (3), стр. 59
-72.
Шарипова Н.Ҳ. (2023) “Тижорат банклари молиявий барқарорлиги ва унга таъсир
этувчи омиллар”/
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, iyul.
