Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
491
СОЛИҚ МАЖБУРИЯТЛАРИ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Дўлабов Зафар Акбарович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0002-8540-8066
Аннотация.
Ушбу мақолада солиқ мажбуриятлари аудитининг назарий асослари
ёритилган. Шунингдек, солиқ мажбуриятлари бўйича ўтказилган солиқ аудити
натижалари таҳлили берилган бўлиб, мақола якунида хулосалар шакллантирилган.
Калит сўзлар:
солиқ, солиқ мажбурияти, солиқ харажати, аудит, солиқ аудити.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ АУДИТА НАЛОГОВЫХ ОБЯЗАТЕЛЬСТВ
Дулабов Зафар Акбарович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В данной статье описаны теоретические основы проверки налоговых
обязательств. Также в конце статьи дан анализ результатов налоговой проверки по
налоговым обязательствам и сделаны выводы.
Ключевые слова:
налог, налоговое обязательство, налоговые затраты, проверка,
налоговая проверка.
IMPROVING THE AUDIT OF TAX OBLIGATIONS
Dulabov Zafar Akbarovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article describes the theoretical basis of the audit of tax obligations. Also, the
analysis of the results of the tax audit on tax obligations is given, and conclusions are drawn at the
end of the article.
Key words:
tax, tax obligation, tax cost, audit, tax audit.
Кириш.
Жаҳонда солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ бюджетга йўналтиришнинг замонавий
воситаларини қўллаш орқали давлатнинг молиявий ва бюджет манфаатларини
таъминлашга қаратилган инновацион лойиҳаларни жорий қилишга кенг аҳамият
берилмоқда, жумладан солиқ тўловчиларнинг ихтиёрий солиқ интизомини
рағбатлантириш, солиқ тўловчиларнинг фаолиятини риск бошқарув тизими (Risk-
management system) орқали баҳолаш ҳамда тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитнинг
ривожланишини таъминлашда солиқ текширувларини солиқ тўловчиларнинг риск
даражасидан келиб чиқиб амалга ошириш масаласига алоҳида тадқиқот йўналиши
сифатида эътибор қаратилмоқда.
UO‘K: 336.225.611
V SON - MAY, 2024
491-495
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
492
Адабиётлар шарҳи.
Солиқ мажбуриятлари аудитини ўтказишда солиқ текширувининг турлари, шу
жумладан солиқ аудитидан фойдаланинади. Шунинг учун ҳам ҳoзиpги вaқтдa “солиқ
текшируви” ва “coлиқ aудити” тушунчaлари мaмaлaкaтимиз вa xopижий aдaбиётлapдa
тeз-тeз ишлaтилaдигaн тушунчa бўлиб қoлмoқдa. Биpoқ, мeъёpий ҳуқуқий ҳужжaтлapдa
ҳaм, иқтиcoдий aдaбиётлapдa ҳaм “coлиқ aудити” тушунчacи ҳap xил тaлқин
қилинмoқдa.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 85-моддасида солиқ мажбурияти
қуйидагича эътироф этилган: Солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ тўловчилар
зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз
вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир.
Солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ агентларининг зиммасига
юклатилган, ўзига нисбатан ушбу шахслар солиқ агентлари деб эътироф этиладиган
муносабатлар доирасида солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва ўз
вақтида ўтказиш мажбурияти солиқ мажбуриятига тенглаштирилади.
Солиқ мажбурияти ушбу Кодекс ёки бошқа солиқ тўғрисидаги қонунчиликда
белгиланган асослар мавжуд бўлганда юзага келади, ўзгартирилади ва тугатилади.
Ҳар бир солиққа нисбатан солиқ мажбурияти солиқ тўловчига солиқ тўғрисидаги
қонунчиликда белгиланган ушбу солиқни тўлашни назарда тутувчи ҳолатлар юзага
келган пайтдан эътиборан юклатилади (Кодекс, 2024).
Норматовнинг (2020) ёзишича, “Солиқ текшируви – солиқ органларининг
ваколатли ходими томонидан солиқ тўловчиларнинг (солиқ агенти) солиқ ва
йиғимларни бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ тулашини таъминлашга қаратилган солиқ
назорати тадбирлари йиғиндиси ҳисобланади” деган таърифни илгари суриш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади.
Coлиқ aудитининг муҳимлигини Бapcулaя (2019) қуйидaгичa ифoдaлaйди:
“ҳoзиpги вaқтдa aудитopлик xизмaти туpлapи ичидa coлиқ aудитигa кўпpoқ эҳтиёж
туғилмoқдa. Экcпepтлapнинг бaҳoлaшичa Poccия aудитopлик кoмпaниялapи
тушумининг 30 фoизи coлиқ aудитигa тўғpи кeлмoқдa”.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон
қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисида НИЗОМ”да (2021) солиқ аудити қуйидагича баён этилган:“Солиқ аудити —
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) муайян даврдаги молия ва солиқ
ҳисоботларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига барча жиҳатлардан
мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини, солиқ солиш мақсадларида бухгалтерия ҳисоби ва
солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олишда солиқ мажбуриятларининг тўғри
шакллантирилиши ва акс эттирилишини солиқ органи томонидан ўтказиладиган
ўрганиш орқали солиқларни тўғри ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилигини
текширишдир”.
Акрамов (2022)солиқ аудитига қуйидаги таърифни берган: “Солиқ аудити хўжалик
юритувчи субъектлар томонидан солиқ ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши, ўз вақтда
ва тўлиқ бюджетга тўланишида солиқ қонунчилигига риоя қилинишини мустақил
текшириш ҳамда солиқ масалалари бўйича хизматлар кўрсатишдир”. Таърифдан
кўриниб турибдики, солиқ аудити аудиторлик текшируви ва солиқ масалалар бўйича
хизматларни ўз ичига олади.
Шepeмeт, Cуйцлap (2005) coлиқ aудитигa “coлиқ aудити – бу coлиқлapни тўғpи вa
тўлиқ ҳиcoблaниши вa тўлaниши, coлиқ cиёcaтигa pиoя қилинишини aудитopлик
тeкшиpишидиp” дeя тaъpиф бepaди.
Тюпканинг (2019) фикрича: “солиқ аудити – бу аудиторлик текшируви
топшириғини бажариш бўлиб, унда ташкилотларнинг бухгалтерия ва солиқ
ҳисоботлари текширилади ва текшириш натижаларига кўра аудиторлик ташкилоти
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
493
улар қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга ишончлилиги ва мувофиқлиги
тўғрисида хатти-ҳаракатлар орқали фикр билдирадилар”.
Уcaтoвa (2008) ўзининг илмиий ишлapидa coлиқ aудитини қуйидaгичa эътиpoф
этгaн: “Coлиқ aудити-бу буxгaлтepия вa coлиқ ҳиcoблapининг ҳoлaтини, шунингдeк
тaшкилoтлapнинг coлиқлap вa йиғимлap бўйичa ҳиcoб-китoблapини муcтaқил
тeкшиpишдиp”.
Xoтaмoвнинг (2016) фикpичa “Coлиқ aудити – бу муcтaқил aудитopлик
тaшкилoтлapи тoмoнидaн coлиқлap вa бoшқa мaжбуpий тўлoвлapнинг бapчa
элeмeнтлapи вa имтиёзлapни тўғpи қўллaнилгaнлиги coлиқ вa буxгaлтepия ҳиcoби
тўғpиcидaги қoнун ҳужжaтлapигa мocлигини тeкшиpишдиp”.
Coлиқ aудити бўйичa Coлиқ кoдeкcининг 140-мoддacидa: “Муaйян дaвp учун
coлиқлap вa йиғимлapни ҳиcoблaб чиқapиш ҳaмдa тўлaшнинг тўғpилигини тeкшиpиш
coлиқ aудитидиp. Coлиқ aудити coлиқ тўлoвчилapнинг (coлиқ aгeнтлapининг) юқopи
дapaжaдaги тaвaккaлчилик тoифacигa мaнcуб coлиқ тўлoвчигa (coлиқ aгeнтигa)
ниcбaтaн ўткaзилaди” фикp кeлтиpилгaн (Кодекс, 2024).
Миpoнoвa вa Xaнaфeeвлapнинг (2014) фикpичa, coлиқ aудити aудитнинг биp
туpидиp, “тeгишли xизмaтлap” эмac. Бу муaллифлap ўзлapининг фикpлapини дaвoм
эттиpиб, coлиқ aудити дoиpacидa coлиқ peжaлaштиpиши aмaлгa oшиpилaди, бюджeт
билaн ҳиcoб-китoблap нaзopaт қилинaди, шунинг учун ҳaм aудитopлик тaшкилoтлapи
тoмoнидaн ўткaзилaдигaн тaшқи aудитнинг муcтaқил туpи дeгaн xулoca қилишaди.
Курбанов (2020) солиқ аудитини солиқнинг алоҳида турлари бўйича
методикасини ишлаб чиққан ҳолда, қуйидагиларга эътибор беришни қайд этган: “Аудит
жараёнида қуйидагиларни текшириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
- хўжалик юритувчи субъект томонидан тўланадиган солиқ турларини;
- солиқ турлари бўйича солиққа тортиш базасини тўғри аниқланишини;
- солиқ имтиёзларини тўғри қўлланилишини ўрганиш;
- солиққа тортиш базаси ва солиқ суммаларини тўғри ҳисобланганлигини
текшириш;
- солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида бюджетга тўланганлигини аниқлаш;
-солиқ органларининг текшириш натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ
суммалари ва пеняларни тўланганлиги;
- солиқлар ва йиғимларни молиявий ва солиқ ҳисобларида тўғри акс
эттирилганлиги;
- солиқ ҳисоботидаги маълумотларни ҳақиқийлиги ва ишончлилиги
текширилади.” (Курбанов, 2020).
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида давлат секторида ички аудитни такомиллаштириш билан
боғлиқ кўплаб илмий нашрлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга таянган ҳолда
мантиқий фикрлаш, таққослаш, тизимли ёндашув усулларидан фойдаланилган. Мавзу
бўйича мавжуд адабиётларни ўрганиш асосида тегишли хулосалар қилинган ва
тавсиялар берилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Маълумотларга кўра, 2023 йилда солиқ хизмати органлари томонидан солиқларни
тўламаслик хавфи юқори бўлган 958 та тадбиркорлик субектида солиқ аудити
ўтказилди. Бу ушбу даврда фаолият кўрсатган жами солиқ тўловчиларнинг (577,5 минг)
0,2 фоизини ташкил этади.
Таҳлика-таҳлил дастури асосида аниқланган солиқ хавфи суммаси – 445,3 млрд.
сўм бўлган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
494
Ўтказилган солиқ аудити натижасида тасдиқланган сумма – 1,5 трлн. сўмни
ташкил этган.
Солиқ қўмитаси томонидан 2021-2023-йилларда хўжалик юритувчи субъектларда
ўтказилган солиқ аудитининг натижалари тўғрисида таҳлил 1-жадвалда келтирилган.
Маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йилда Солиқ қўмитаси бўйича
33 337 та солиқ аудити бўйича текширувлар ўтказилган бўлса, 2022 йилда 30 644 та ва
2023 йилда 32 411 та текширув ўтказилган. Солиқ аудити ўтказилиши натижасида 2021
йилда 15 639,1 млрд. сўм, 2022 йилда 16856,5 млрд. сўм ва 2023 йилда 17 603,8 млрд. сўм
қўшимча солиқ ҳисобланган.
Текшириш натижасида солиқ турлари бўйича солиқ мажбуриятлари бўла туриб,
солиқлар ва йиғимларни тўламаслик оқибатида 2021 йилда 2 865,5 млрд. сўм, 2022
йилда 4 633,8 млрд. сўм ва 2023 йилда 5 041,7 млрд. сўм қўшимча солиқ ҳисобланган.
1-жадвал
2021-2023-йилларда ўтказилган солиқ аудити натижалари таҳлили
152
млрд.сўм.
№
Кўрсаткичлар
Ўлчов
бирлиги
2021
йил
2022
йил
2023
йил
1 Ўтказилган солиқ аудитлари
сони
33 337
30 644
32 411
2
Солиқ кодексининг 158-159-моддаларига
мувофиқ кўриб чиқилган материаллар
сони
30 505
0
10740
3
Солиқ ҳуқуқбузарликлари аниқланган
солиқ тўловчилар
сони
10 228
9 426
12749
шу жумладан:
х
х
Х
х
4
Солиқлар ва йиғимларни тўламаслик
(млрд.сўм)
сони
9 922
9 198
9271
суммаси
2 865,5
4 633,8
5 041,7
5
Товарларни (хизматларни) реализация
қилишдан олинган тушум суммасини
ҳисобга
олиш
регистрларида
акс
эттирмаслик
сони
3 055
3 432
3 241
суммаси
8 508,2
8 141,3
8 371,8
6
Ҳисобда реализация қилинмаган деб
кўрсатилган товарларнинг омборда ёки
реализатсия
қилиш
жойида
мавжуд
эмаслиги
сони
294
330
314
суммаси
904,5
865,5
890,7
7
Расмийлаштирилмаган
(кирим
қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан
фойдаланиш ва реализация қилиш
сони
2 252
2 530
2 473
суммаси
3 280,5
3 139,0
3 215,2
8 Яшириш ёки камайтириб кўрсатишнинг
бошқа фактлари
сони
170
191
185
суммаси
80,4
76,9
84,4
Жами қўшимча ҳисобланган солиқ
суммаси 15 639,1 16856,5 17 603,8
1-жадвалдан кўриниб турибдики, хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган
солиқ аудитлари сони йилдан йилга ошмаган бўлсада, аудит якунида қўшимча
ҳисобланган солиқ суммалари, шунингдек, ресурс солиқлари ҳам йилдан йилга
ошганлигини кўришимиз мумкин.
152
Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
495
Хулоса ва таклифлар.
Солиқ мажбуриятлари бўйича солиқ қарзларини ўз вақтида сўндирмайдиган
солиқ тўловчиларда солиқ текширувларини ўтказиш мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз.
Солиқ аудити солиқ текширувининг алоҳида тури бўлиб, солиқ қарзи кўп ва солиқ
хавфи юқори бўлган солиқ тўловчиларда ўтказилади.
Солиқ турлари ва иқтисодиёт тармоқларининг хусусиятларини ҳисобга олган олда
солиқ аудитини ўтказиш методикасини ишлаб чиқишни таклиф этамиз.
Солиқ аудитига доир меъёрий ҳужжатларда солиқ аудити ўтказилган шахс солиқ
текшируви далолатномасида баён этилган ҳолатларга ва текширувчиларнинг
хулосалари ҳамда таклифларига рози бўлмаган тақдирда, солиқ аудити
далолатномасини олган кундан эътиборан ўн кун ичида тегишли солиқ органига мазкур
далолатнома бўйича умуман ёки унинг айрим ҳолатлари юзасидан ёзма эътирозларини
тақдим этишга ҳақлиги ҳамда солиқ аудити тугаган кундан кейинги иш кунидан
кечиктирмай рўйхатдан ўтказиш деб аниқлаштириб қуйиш лозим.
Aдабиётлар / Литература/ Reference:
Акрамов
Ф.А.
(2022)
Сoлиқ
xapaжaтлapининг
ҳиcoби
вa
aудитини
такомиллаштириш. Дисс. автореферати. Тошкент.
Барсулая Т.Д. (2019) Налоговый аудит. Учебник: учебное пособие / Барсулая Т.Д. –
Москва: Русайнс, - 582 с. ISBN 978-5-4365-3384-1. – URL:
Кодекс (2024) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси.
Курбанов З.Н. (2020) Солиқ аудитининг назарий масалалари. “Логистика ва
иқтисодиёт” электрон илмий журнал. 1-сон. 47-53 б.
НИЗОМ (2021) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7
январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ
агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 2-иловаси “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва
ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”.
Норматов Бекзод Акрам ўғли (2020) Ўзбекистон Республикасида солиқ
текширувларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш. юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. –Тошкент.
Тюпка Д.А. (2019) Проблемы современного аудита или есть ли будущее у
аудиторской деятельности в России / Д.А. Тюпка, М.А. Олейник // В сборнике: Проблемы и
перспективы развития экономического контроля и аудита в России Сборник статей по
материалам Х Всероссийской научно-практической конференции молодых ученых.
Ответственный за выпуск В.П. Попов; под общей редакцией М.Ф. Сафоновой. - С. 41-46.
Усатова Л.В. (2008) Организация процесса налогового аудита расходов. Журнал
экономический анализ: теория и практика, 24 (129), 26-31стр
Ҳотамов К.Р. (2016) “Билвосита солиқлар ҳисоби, таҳлили ва аудитини
такомиллаштириш” диссертация и.ф.д., –Т.: 136 б.
Шеремет А.Д., Суйц В.П. (2005) Аудит: Учебник. –М.: ИНФРА-М, – 280 с.
