Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
716
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Холмуродов Отабек Нормаматович
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
ORCID: 0009-0004-7946-7312
Аннотация.
Мақолада хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг молиявий
натижалари ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил
этиш ёритилган. Амалиётдан олинган маълумотларни асосида молиявий
натижаларнинг бухгалтерия ҳисоби счётларда акс эттирилган.
Калит сўзлар:
даромад, харажат, фойда, молиявий натижа, бухгалтерия ҳисоби,
счёт.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА ФИНАНСОВЫХ РЕЗУЛЬТАТОВ
Холмуродов Отабек Нормаматович
Каршинский инженерно-экономический институт
Абстрактный.
В статье описана организация финансовых результатов
субъектов хозяйствования на основе международных стандартов финансовой
отчетности. На основании информации, полученной от операции, в бухгалтерской
отчетности отражаются финансовые результаты.
Ключевые слова:
доходы, затраты, прибыль, финансовый результат,
бухгалтерский учет, счет.
IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF FINANCIAL RESULTS
Kholmurodov Otabek Normamatovich
Karshi Engineering Economics Institute
Abstract.
The article describes the organization of financial results of business entities on
the basis of international standards of financial reporting. Based on the information obtained
from the operation, the accounting of financial results is reflected in the accounts.
Key words:
income, cost, profit, financial result, accounting, account.
Кириш.
Хўжалик юритувчи субъектнинг маълум муддатдаги фаолиятининг якуний
кўрсаткичи молиявий натижалар бўлиб ҳисобланади. Ўзбекиcтoн Реcпубликacининг
2016 йил 13 aпрелдaги “Бухгaлтерия ҳиcoби тўғриcидa”ги ЎРҚ-404-coнли Қoнунининг
7-моддасида бухгалтерия ҳисоби объектлари бўлиб активлар, мажбуриятлар, хусусий
капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг ҳаракати
билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир деб
белгилаб қўйилган (Қонун, 2016).
UO‘K: 656.071.32
V SON - MAY, 2024
716-722
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
717
Бундан кўриниб турибдики, молиявий натижаларни характерловчи даромадлар,
харажатлар, фойда, зарарлар каби кўрсаткичлар бухгалтерия ҳисобининг объектлари
бўлиб ҳисобланади. Молиявий натижаларни аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотлар
бериш молиявий ҳисобот маълумотларидан фойдаланувчилар учун ўта аҳамиятлидир.
Шунинг учун ҳам ҳар қандай тузумда фаолият юритаётган хўжалик суъбектлар ўз
фаолиятларининг молиявий натижаларини аниқлайди.
Адабиётлар шарҳи.
Иқтисодий адабиётларда молиявий тажалар тушунчаси ва унинг ҳисоби турлича
талқин қилинганлигини келтириб ўтамиз.
Соколов ва Соколовлар (2006) молиявий натижа – бу хўжалик юритувчи
субъектнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ ёки жаҳон амалиётида
изоҳлагандай соф активлар ортиши/камайишидир деб ёзган.
Чуб, Рябова, Корсаковаларнинг (2020) ёзишича корхонанинг молиявий натижаси
даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқдир.
Пятовнинг (2023) фикрича, якуний молиявий натижа (соф фойда ёки соф зарар)
асосий фаолиятнинг молиявий натижаси, шунингдек, бошқа даромадлар ва харажатлар,
шу жумладан фавқулодда даромадлардан иборат. Шу билан бирга, соф фойда - жорий
ҳисобот даври фойдасининг бюджетга тўланиши керак бўлган фойда солиғи чегирилган
суммаси.
Кондраковнинг (2022) ёзишича, якуний молиявий натижа қуйидагилар таъсирида
шаклланади:
маҳсулот сотишдан олинган молиявий натижа;
асосий воситалар, номоддий активлар, материаллар ва бошқа активларни
сотишдан молиявий натижа;
бошқа даромадлар ва харажатлар.
Рета (2015) ўз илмий ишларида молиявий натижага қуйидагича таъриф
берган:молиявий натижалар - бу даромадлар ва харажатларни, фойда ёки зарар
кўринишидаги ҳатти-ҳаракатларни таққослаш орқали пул шаклида ифодаланган
ташкилотнинг иқтисодий фаолияти натижаларининг сифат ва миқдорий
кўрсаткичидир.
Мамедов (2022) бу борада қуйидагиларни қайд этади: Молиявий натижа ҳар
қандай хўжалик юритувчи субъектнинг энг муҳим иқтисодий кўрсаткичларидан
биридир. Бу компаниянинг иқтисодий фаолиятини қанчалик самарали олиб боришини,
қайси йўналишда ривожланаётганини, ўз капиталидаги ўзгаришларни акс эттиради.
Бухгaлтерия ҳиcoбининг 18-coнли “Oдaтдaги фaoлиятдaн oлинaдигaн дaрoмaд”
нoмли хaлқaрo cтaндaртидa (БҲХС, 2018) тaн oлиш қуйидaгичa бaён этилгaн: “Aйнaн бир
oперaция ёки бoшқa ҳoдиcaгa тегишли бўлгaн дaрoмaдлaр вa хaрaжaтлaр бир вaқтдa тaн
oлинaди; бу жaрaён oдaтдa дaрoмaдлaр вa хaрaжaтлaрнинг мувoфиқлиги деб
нoмлaнaди”.
Дaрoмaд вa хaрaжaт мoддaлaрининг тaн oлиш қуйидaги шaртлaргa жaвoб бериши
керaк:
-мoддa ўлчaш учун тегишли acocгa эгa вa ишлaтилгaн cуммaни oқилoнa бaҳoлaшни
aмaлгa oшириш имкoни мaвжуд бўлишлиги;
-келгуcи иқтиcoдий мaнфaaтлaрнинг oлиниши ёки чиқиб кетишгa, ишлaтилгaн
мoддaлaр учун бундaй мaнфaaтлaр oлиниши ёки берилиши эҳтимoлининг мaвжудлиги.
БҲХС (IAS) 18 “Одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад” стандартининг мақсади
даромад “Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим етишнинг концептуал асоси” да
қуйидагича аниқланади: “даромад – бу активларнинг келиб тушиши ёки кўпайиши ёҳуд
мажбуриятларнинг камайиши шаклида иқтисодий нафнинг ҳисобот даврида ўсишидир,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
718
ва ушбу ўсиш капиталнинг мулк егаларининг капиталга қўйилмалари билан боғлиқ
бўлмаган кўпайишига олиб келади”.
Мамлакатимизда молиявий натижаларни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон
билан тасдиқланган
“Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби
ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ” билан
тартибга солинади (Низом, 1999).
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотимиз методологияси бўлиб, даромадлар, харажатлар ва молиявий
натижаларнинг бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар
ҳисобланади. Тадқиқот жараёнида амалий материалларни таққослаш ва гуруҳлаш каби
усуллардан фойдаланилиб, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг моддаларини ҳамда барча
хўжалик юритувчи субъектлар «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунда баён
қилинган умумий қоидаларга мувофиқ равишда ҳисоботни тузиш ва тақдим етишлари
учун бу молиявий натижаларни тасниф этишни баён қилиш учун «Молиявий натижалар
тўғрисидаги ҳисобот» номли 3-сон бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти қабул
қилинган. Бу эса турли даврларга доир ҳисобот маълумотларини бошқа хўжалик
юритувчи субъектларнинг шунга ўхшаш ҳисоблари билан қиёслашни таъминлайди.
Молиявий кўрсаткичлар фаолиятнинг даромадлари ва харажатларини операцион
ва операцион бўлмаган фаолият орқали қандай амалга ошириши ҳақида қисқача
маълумот беради. Бундан ташқари, маълум бир ҳисобот даври мобайнида юзага келган
аниқ фойда ёки зарар, одатда молиявий чорак ёки йил давомида кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 февралдаги 54-
сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш
харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби
тўғрисидаги Низом»га мувофиқ хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий
натижалари фойданинг расмдаги кўрсаткичлари билан таснифланади.
Молиявий натижани аниқлашдаги асосий кўрсаткичлар “Молиявий натижалар
тўғрисидаги” молиявий ҳисоботда келтирилган (1-жадвал). Ишда "BUKHARA ECO
PAPER" mas'uliyati cheklangan jamiyatнинг 2023 йил учун “Молиявий натижалар
тўғрисида хисобот - 2-сонли шакли маълумотларидан фойдаланинади. Фoйдa
coлиғининг cуммacини ҳисоблашда кўп кўрсаткичларни ўрганишни талаб этади. Бу
кўрсаткичлар ва уларнинг ҳар тамонлама бир бири билан боғлиқлиги фoйдa coлиғи
cуммacигa тaъcир кўрcaтувчи oмиллaрга қуйидaги кўрсаткичлар тaъcир кўрcaтaди,
яъни мaҳcулoтни coтишдaн coф тушум, coтилгaн мaҳcулoтнинг тaннaрхи, дaрoмaдлaр,
хaрaжaтлaр, мoлиявий фaoлиятнинг дaрoмaдлaр вa хaрaжaтлaри, фaвқулoддa oлингaн
фoйдa вa зaрaр, фoйдa coлиғининг ҳиcoбoт дaвридaги cтaвкacи вa бoшқa oмиллaр.
юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги
кўрсаткичлари билан тавсифланади:
- маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум
билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида
аниқланади:
ЯФ=ССТ-ИТ=53 608 410 -50 710 868=2 897 542 минг сўм
бунда,
ЯФ - ялпи фойда;
ССТ - сотишдан олинган соф тушум;
ИТ - сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
719
1-жадвал
"BUKHARA ECO PAPER" MAS'ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATнинг 2023 йил учун
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТУГРИСИДА ХИСОБОТ - 2-сонли шакл (минг сўм)
Кўрсаткичлар номи
Сатр
коди
2022 йил
2023 йил
Даромадлар
(фойда)
Харажатлар
(зарарлар)
Даромадлар
(фойда)
Харажатлар
(зарарлар)
Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум
010
43 988 912,00
x
53 608 410,00
x
Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларнинг таннархи
020
x
40 608 594,00
x
50 710 868,00
Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишнинг ялпи
фойдаси (зарари) (сатр.010-020)
030
3 380 318,00
0,00
2 897 542,00
0,00
Давр харажатлари, жами (сатр.050+060+070+080),шу
жумладан:
040
x
1 723 353,00
x
1 240 711,00
Сотиш харажатлари
050
x
1 345 842,00
x
917 671,00
Маъмурий харажатлар
060
x
253 594,00
x
254 170,00
Бошқа операцион харажатлар
070
x
123 917,00
x
68 870,00
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари
090
274 111,00
x
502 485,00
x
Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари) (сатр. 030-040+090)
100
1 931 076,00
0,00
2 159 316,00
0,00
Молиявий фаолиятнинг даромадлари, жами
(сатр.120+130+140+150+160), шу жумладан:
110
4 771,00
x
4 624,00
x
Фоизлар шаклидаги даромадлар
130
4 771,00
x
4 624,00
x
Молиявий фаолият бўйича харажатлар
(сатр.180+190+200+210), шу жумладан:
170
x
629 054,00
x
753 265,00
Фоизлар шаклидаги харажатлар
180
629 054,00
753 265,00
Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (зарари) (сатр.100+110-
170)
220
1 306 793,00
0,00
1 410 675,00
0,00
Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) (сатр.220+/-
230)
240
1 306 793,00
0,00
1 410 675,00
0,00
Фойда солиғи
250
x
218 360,00
x
227 231,00
Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) (сатр.240-250-260)
270
1 088 433,00
0,00
1 183 444,00
0,00
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
720
Бизнинг мисолимизда ялпи фойда 2 897 542 минг сўмни ташкил этган.
- солиқ тўлангунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда
плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар
сифатида аниқланади:
СТФ=УФ+ФП-ФЗ,
бунда,
СТФ - солиқ тўлангунгача олинган фойда;
ФП - фавқулодда вазиятлардан олинган фойда;
ФЗ - фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар;
Корхонада бу кўрсаткич 1 410 675 минг сўмни ташкил этган.
- йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўлангандан кейин хўжалик юритувчи субъект
ихтиёрида қолади, ўзида фойдадан тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида
назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар
тўлангунга қадар олинган фойдани ифодалайди:
СФ= СТФ-ДС-БС,
бунда,
СФ - соф фойда;
ДС - фойдадан тўланадиган солиқ;
БС - бошқа солиқлар ва тўловлар.
Соф фойда 1 183 444 минг сўмни ташкил этган.
Мамлакатимиз иқтисодиётини жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви бухгалтерия
ҳисоби ва солиққа тортиш қоидаларига таъсир кўрсата бошлади. Биринчи навбатда
бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги ислоҳатлар натижасида молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларига (МҲХС) ўтиш бўлди. МҲХС га ўтиш молиявий натижани аниқлаш ва унинг
бухгалтерия ҳисоби методикасига ҳам таъсир кўрсата бошлади.
Бу муаммоларни ёритишда қуйидагиларни илмий жиҳатдан тадқиқ этишни мақсад
этиб қўйдик:
- молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг зарурияти;
- молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг молиявий
натижаларнинг бухгалтерия ҳисобига таъсири;
- молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида молиявий натижаларни
ҳисоблаш ва ҳисоботини тузиш.
Мамлакатимизда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш учун асос
бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24- февралдаги «Молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
ги ПҚ-4611-сонли қарори ҳисобланади (Қарор, 2020).
Ушбу қарорнинг муҳимлигини Ташназаров (2021) қуйидагича ифодалайди,
мамлакатимиздаги акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар ва бошқа
корхоналарнинг ихтиёрийлик асосида ўз ташаббуслари билан МҲХСлари асосида
молиявий ҳисоботга ўтишларига эришишимиз лозим. Корхона ва ташкилотлар ўзлари
МҲХСларига ўтишда наф олишлари, унинг афзалликларини ҳис қилишлари лозим.
МҲХСлар орқали инвестициявий жозибадорлигига эришиш йўли билан корхоналарнинг
молиявий барқарорлигини таъминлаш стратегик аҳамиятга эга бўлган вазифа сифатида
қаралиши лозим.
Якуний молиявий натижа – бу корхонанинг ҳисобот даврида жами фаолият
турларидан олинган даромадлари билан жами фаолият бўйича кўрилган зарарларининг
фарқидир.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
721
Якуний молиявий натижа бухгалтерия ҳисобида 9900-»Якуний молиявий натижа»
счётида ҳисобга олиб борилади. Ушбу счёт транзит бўлиб, актив-пассив счёт характерига
эга. Счётнинг дебетида зарарлар, кредитида эса фойда акс эттирилади. Ушбу счётнинг
дебет ва кредит оборотларининг фарқи корхонанинг ҳисобот йилидаги молиявий
натижасини, яъни солиқ тўлангунга қадар бўлган фойдасини акс эттиради. Ҳисобот
йилининг охирида 9810-»Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар», 9820-»Бошқа
солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлар» счётларида фойда (даромад)дан ҳисобланган
умумий сумма акс эттирилади. Ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ ва йиғимлар суммаси
қуйидагча чегириб ташланади:
Д-т 9900 «Якуний молиявий натижа»
К-т 9800 «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг
ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар»
Ушбу муомаладан сўнг 9900-»Якуний молиявий натижа» счётида қолган сумма
корхонанинг ҳисобот йилида олган соф фойда (ёки зарар)ини англатади ва ушбу сумма
қуйидаги проводка орқали 8710-»Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси
(қопланмаган зарари)» счётига ўтказилади:
- соф фойда суммасига:
Д-т
9900 «Якуний молиявий натижа»
К-т
8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»
- зарар суммасига:
Д-т
8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»
К-т
9900 «Якуний молиявий натижа» 2-жадвалга қаранг.
2-жадвал
Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар корреспонденцияси
Т/р
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Счётларнинг
боғланиши
Дебет
Кредит
1
Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга
олувчи счётларнинг ёпилиши
9010, 9020,
9030
9910
2
Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар таннархини
ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши
9910
9110-
9150
3
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи
счётларнинг ёпилиши
9310-9390
9910
4
Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши
9910
9410-9440
5
Молиявий фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи
счётларнинг ёпилиши
9510-9590
9910
6
Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи
счётларнинг ёпилиши
9910
9610-9690
7
9710 “Фавқулоддаги фойдалар” счётининг ёпилиши
9710
9910
8
9720 “Фавқулоддаги зарарлар” счётининг ёпилиши
9910
9720
9
Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг
ишлатилишини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши
9910
9810-9820
10 Ҳисобот йилининг соф фойдаси
9910
8710
11 Ҳисобот йилининг соф зарари
8710
9910
Хулоса ва таклифлар.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижаларни аниқлаш ва бухгалтерия
ҳисобида акс эттириш МҲХС асосида ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хўжалик
юритувчи субъектларнинг молиявий натижаларининг бухгалтерия ҳисобини МҲХСнинг
тегишли стандартлари нормалари асосида юритишни таклиф қиламиз.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
722
Aдабиётлар / Литература/ Reference:
БҲХС (2018) Бухгaлтерия ҳисобининг хaлқaро стaндaрти 18-сонли БҲХС “Одaтдaги
фaолиятдaн олинaдигaн дaромaд”.
Кондраков Н.П. (2022) Бухгалтерский учет (финансовый и управленческий): Учебник.
Москва: ИНФРА-М, - 584.
Қарор (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24- февралдаги
«Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида» ги ПҚ-4611-сонли қарори.
Қонун (2016) Ўзбекистон Республикaсининг 2016 йил 13 aпрелдaги “Бухгaлтерия ҳисоби
тўғрисидa”ги ЎРҚ-404-сонли Қонунининг 18-моддaси.
Мамедов Р.Э. (2022) Сущность учёта и анализа финансовых результатов, их цели и
задачи. Журнал «Научный лидер» выпуск # 29 (74), июль.
Низом (1999) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5
февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб
чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни
шакллантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ”.
Пятов
М.Л.
(2023)
Бухгалтерский
учет
финансовых
результатов.
https://buh.ru/articles/documents/13252/
. 20.05.2023.
Рета М.В. (2015) Современные проблемы учета финансовых результатов
деятельности предприятий / М.В. Рета, Г.А. Пляка // Вестник НТУ «ХПИ». –. –Вып. № 25
(1134) .– С.25–34.
Соколов Я. В., Соколов В.Я. (2006) История бухгалтерского учета: Учебник.— М.:
Финансы и статистика, - 272 с
Ташназаров С.Н. (2021) Мажбуриятлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида
такомиллаштириш."Экономика и социум" №5(84).
Чуб, М.В. (2020) Совершенствование организации учета и анализа финансовых
результатов на строительном предприятии: монография / М.В.Чуб, И.А.Рябова,
И.В.Корсакова. — Москва; Берлин: Директ-Медиа, -96 с.
