Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.48464

Ключевые слова:

благоустройство твердые бытовые отходы услуги оказание услуг валовой внутренний продукт услуги благоустройства

Аннотация

В данной статье рассматриваются требования к решению текущих проблем управления твердыми отходами во многих развитых странах с особым акцентом на санитарные услуги. Даны предложения и рекомендации о важности эффективного развития ландшафтных услуг и необходимости уделять этому виду услуг особое внимание.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

705



ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ РИВОЖИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ

ХИЗМАТЛАРИНИНГ ЎРНИ

Хайитов Жамшид Холвоевич

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

ORCID: 0009-0009-6092-5260

jamshidh479@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақолада ободонлаштириш хизматларига алоҳида эътибор

қаратилган бўлиб, кўплаб ривожланган давлатларда қаттиқ маиший чиқиндини қайта

ишлашнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш талаблари ўрганилган. Ободонлаштириш
хизматларини самарали ривожлантириш ҳамда ушбу хизмат турига алоҳида эътибор

қаратиш муҳимлиги бўйича таклифлар ва тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

ободонлаштириш, қаттиқ маиший чиқинди, хизматлар, хизмат

кўрсатиш, ялпи ички маҳсулот, ободонлаштириш хизматлари.

В РАЗВИТИИ ОТРАСЛИ УСЛУГ РОЛЬ УСЛУГ БЛАГОУСТРОЙСТВА

Хаитов Джамшид Холвоевич

Самаркандский институт экономики и сервиса

Аннотация.

В данной статье рассматриваются требования к решению текущих

проблем управления твердыми отходами во многих развитых странах с особым

акцентом на санитарные услуги. Даны предложения и рекомендации о важности
эффективного развития ландшафтных услуг и необходимости уделять этому виду услуг

особое внимание.

Ключевые слова:

благоустройство, твердые бытовые отходы, услуги, оказание

услуг, валовой внутренний продукт, услуги благоустройства.

THE ROLE OF IMPROVEMENT SERVICES IN THE DEVELOPMENT OF

THE SERVICE INDUSTRY

Khayitov Jamshid Kxolvoevich

Samarkand Institute of Economics and Service

Abstract.

This paper examines the requirements for solving the current problems of solid

waste management in many developed countries, with a special focus on sanitation services.
Suggestions and recommendations are given on the importance of effective development of

landscaping services and the importance of paying special attention to this type of service.

Keywords:

beautification, solid waste, services, services, gross domestic product,

beautification services.

UO‘K: 338.465

V SON - MAY, 2024

705-710


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

706

Кириш.

Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқларини тубдан ислоҳ қилиш

қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга қаратилган ислоҳотлар натижасида
миллий иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар рўй бермоқда. Жумладан, “...хизмат

кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда
хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг

аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш”
(Мирзиёев, 2017) устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бу вазифалардан келиб

чиқиб ободонлаштириш хизматлари кўрсатиш соҳасини ислоҳ қилиш, ходимлар
малакасини ошириш ҳамда ободонлаштириш хизматлари кўрсатиш соҳасида эркин

рақобат муҳитини шакллантиришни тақозо этмоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Россиялик олим Далнинг (1882) луғатида хизмат тушунчаси қуйидагича талқин

этилган: Хизмат кўрсатиш, ёрдам, имтиёз, кўмак, кўнглини топмоқ, истагини бажо

келтирмоқ. Бироқ ушбу луғатларда келтирилган талқинларда “хизмат” тушунчасининг
моҳияти тўлиқ ифодаланмаган.

Россиялик олим Ожегов (1991) таҳрири остида чоп этилган рус тили граматик

луғатида “хизматлар” бу “наф, фойда келтирадиган ҳаракат, бошқаларга ёрдам деб

ҳисобланади” деган фикр илгари сурилган.

Америкалик иқтисодчи Котлер (1992) “хизматлар – бу объектни сотиш жараёнида

ўз манфаатини қондириш, муайян бир наф олиш учун қилинган ҳаракт” деган ҳолда,
ўзининг фикрини давом эттириб, “ишлаб чиқаришда хизматлар моддий кўринишдаги

товарлар блан боғлиқ бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин”, деб ҳисоблаган.

Хизмат – алоҳида олинган инсон ёки бир бутун жамиятни қандайдир эҳтиёжини

қондирувчи, натижалари самарали фойдада гавдаланувчи, мақсадли меҳнатнинг
фаолиятидир (Ширай, 2003).

Т.Левитт: “Ҳар қандай соҳа, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин, ўзида

хизматларни номоён этади”, - дейди. Т.Левиттнинг фикрини давом эттирган ҳолда

Ф.Котлер уни қуйидагича изоҳлайди: “Аслида товар харидори ҳисобланмиш мижоз унга
таклиф этилган товар кўринишидаги хизматни харид этади... Пировард натижада

ҳаммаси хизмат кўрсатишга бориб тақалади” (Котлер, 2006), - деб изоҳ берди.

Николайчукнинг (2005) таъкидлашича: “Ҳамма соҳада хизматлар яратилади, аммо

ҳамма соҳада ҳам моддий товарлар яратилмайди (банк, транспорт, консалтинг ва

бошқалар)”.

Пардаевнинг (2011) “Хизмат дейилганда, инсоннинг, хўжалик юритувчи

субъектларнинг, давлатнинг ва жамиятнинг маълум бир эҳтиёжини кондиришга
йўналтирилган кишиларнинг наф келтирадиган хизмат жараёни билан боғлиқ онгли

фаолияти тушунилади”.

Мирзаев (2013) эса хизмат кўрсатиш ва сервисга шундай таъриф билдирган.

Хизмат кўрсатиш дейилганда – инсонларнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш
субъектларида юзага келадиган, ўз истеъмол эҳтиёжларини қондиришга йўналтирган

ва даромад олишга қаратилган ҳаракатлар мажмуини ифодаловчи фаолият
тушунилади.

Юқоридаги фикрларни тўлдирган ҳолда обоонлаштириш хизматлари ривожига

эътибор қаратишни жоиз топдик. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “ободонлаштириш –

кўркамлаштириш, обод қилиш чиройли тусга киритиш дея эътироф этилган. Шу билан
биргаликда обод эканлик, кўркамлик, обод жойлар қурилишлари, обод этиш, қурилиш

ишлари”

250

- деган таърифларни ишлатишган.

250

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. О ҳарфи.https://ziyouz.uz/durdona-toplamlar/uzbek-tilining-izohli-lugati (мурожаат қилиш санаси:

28.02.22 й).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

707

Ободонлаштириш хизматларини самарали ривожлантириш ҳамда ушбу хизмат

турига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёевнинг 4 июнда қабул қилган “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида
ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-

4351-сон қарори”га эълон қилинди, ушбу қарорга биноан, мамлакатдаги мавжуд
шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар массивлари ва қишлоқ аҳоли пунктларига

замонавий қиёфа бахш этиш масаласи илгари сурилди. Ушбу масалани ҳал этишда
республика туманлари ва шаҳарларидаги мавжуд ободонлаштириш масалалари бўйича

ташкилотлар (бўлинмалар) негизида ободонлаштириш бошқармаларини ташкил этиш
йўли билан ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан изчил чоралар кўрилиши аҳоли

пунктлари

ҳудудларини

ободонлаштириш

соҳасида

давлат

бошқарувини

такомиллаштириш, ободонлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий база, стандартлар,

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва янгилаш бўйича янги

вазифалар белгилаб берилди. Ушбу хизмат турига доир адабиётлар йўқлиги ва бу мавзу
шу вақтга қадар ўрганилмаганлиги сабабли долзарблик касб этади деб ҳисоблаймиз.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқотни амалга оширишда ободонлаштириш хизматларини самарали

ривожлантириш кўрсаткичларини иқтисодий усуллар орқали таҳлил қилиш

натижасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган. Бундан ташқари илмий тадқиқотни
амалга оширишда ободонлаштиришни ҳудудларга ажратиш орқали ўрганишда анализ

ва синтез усулларидан самарали фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Дунё мамлакатлари ўртасида ўзаро таъсир шиддат билан ривожланиб бормоқда.

Ушбу таъсирдан четда туришнинг эса асло имкони ҳам иложи ҳам йўқ. Бу ахборотлашган
жамият ёки тўғридан-тўғри глобаллашув жараёнларини ўз ичига олади. Глобаллашув

жараёнлари – турли мамлакатларнинг иқтисодиёти, маданияти, одамлар ўртасидаги
ўзаро таъсир ва ҳамкорлик алоқаларининг кескин кучайишидир. Мамлакат аҳолисининг

кескин кўпайиши натижасида юзага келаётган чиқинди муаммоси бугунги кунда
нафақат бутун дунё аҳолисини балки Ўзбекистонни аҳолисини ҳам ташвишга солмоқда.

Урбанизация жараёнларни кескин жадаллашиб, шаҳарлар кенгайиб бораётган, мамлакат

аҳолисининг сони кескин ўсаётган ва унинг эҳтиёжларини қондириш учун миллионлаб
турдаги товарлар ишлаб чиқарилаётган бир пайтда чиқиндиларни қайта ишлаш ва

уларнинг утилизацияси энг катта экологик муаммолардан бири сифатила бўй кўрсатди.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, бир

кунда дунё аҳолиси ўртача умумий ҳажмда бир йилда 300 кг. чиқинди ташлайди. Мазкур
рақамни 365 га кўпайтириб ва бир кунда бир одам ташлайдиган чиқинди миқдорига эга

бўлиш мумкин.-300/365=0,822 кг

3

ни ташкил этади.

Ободонлаштириш ҳудудларини ўта йирик, йирик ва катта шаҳарларга ёндош

ҳудудлар қишлоқ хўжалик ер-мулклари, ландшафтли-рекрацион зоналар, кичик аҳоли
пунктлари ва бошқа объектларни ўз ичига олувчи кўкаламзорлаштирилган обод

жойлар дейишимиз мумкин. Меҳнат заҳираларини ҳисоблаш ва шаҳар кичик
тизимларининг ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш шаҳар маркази атрофидаги

аҳоли пунктлар билан ҳар кунги меҳнат ва маданий-маиший алоқаларни ҳисобга олган
ҳолда, ободонлаштириш ишларини тўғри ва тизимли амалга оширилишини таҳлил

қилиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз.

Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган

тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда «Инсон қадри

учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт
тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш,


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

708

инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик
жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини

белгилаб олинди ва тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига
Мурожаатномасида белгиланган вазифаларга мувофиқ аҳолининг ҳаёт даражасини

янада юксалтириш, таълим сифатини илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштириш,
барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасидаги

ислоҳотларимизни янги босқичга олиб чиқиш

251

энг долзарб масалалардан бири

сифатида юзага келди. Мамлакатимизда мавжуд шаҳарлар ва қишлоқларидаги аҳоли

сонининг кўпайиши ўз – ўзидан ободонлаштириш хизматларига бўлган талабни
ошишига олиб келади. Эътиборли томони, барча давлатлар аҳоли сони, иқлимий,

жуғорфий ва бошқа ижобий ва салбий шароитлардан қатъий назар ўзлари учун зарур

бўлган санитария–гигиеник шароитларни ва аҳолининг меҳнати, маиший турмуши
ҳамда дам олишлари учун зарур қулайликларни юксак даражада таъминлашлари учун

ободонлаштириш хизматларидан фойдаланмасликнинг иложи йўқ.

Бугунги кунда бутун дунёда чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига,

атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини
камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланилишини таъминлашга

қаратилган катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Сабаби ҳар йили дунё бўйлаб 2
миллиарддан ортиқ қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлади ва улардан камида 33 фоизи

экологик жиҳатдан хавфсиз бўлмаган усуллар билан қайта ишланади. Ўртача киши
бошига кунлик тўғри келадиган маиший чиқинди 0,74 кгни ташкил этади, ҳудудлар

кесимида унинг қуйи ва юқори чегаралари 0,1 дан 4,5 кг оралиқда тебраниб туради

252

.

Шарқий Осиё ва Тинч океани ҳудудида дунё чиқиндисининг 23 фоизга яқин қисми

шаклланса, бу кўрсаткич Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида энг кам – 6
фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги қарори билан

2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар

билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси тасдиқлангани юртимизда ҳам бу
борадаги ишларнинг самарадорлигини оширишда муҳим қадамлардан бири бўлди.

Ҳужжат қаттиқ маиший чиқиндини қайта ишлашнинг самарали ва замонавий тизимини

яратишни кўзда тутади.

Стратегияга мувофиқ, 2019-2028 йиллар давомида умумий ҳажми 2.188,2 млн.

АҚШ долларига тенг миқдорда инвестиция киритилиши режалаштирилган.
Стратегияни бир неча босқичларда амалга ошириш кўзда тутилган

253

.

Жумладан, биринчи босқич (2019-2021 йиллар)да қаттиқ маиший чиқинди билан

боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик базасини ва иқтисодий

тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг самарали ташкиллаштирилишини

таъминлаш мақсадида санитария жиҳатидан тозалашнинг моддий-техник базасини ва
инфратузилмасини ривожлантириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, қаттиқ маиший

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида экологик таълим тизимини
ривожлантириш учун методик ва ахборот таъминотини яратиш белгилаб берилган.

2022-2028 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда қаттиқ маиший

чиқиндиларни саралаб йиғиш бўйича инфратузилмани ривожлантириш, полигонларни

оптималлаштириш, қайта юклаш станциялари ва чиқиндиларни қайта ишлаш

251

https://lex.uz/docs/6396146

252

https://consumer.gov.uz/faoliyat/targibot-tadbirlari/qattiq-maishiy-chiqindilarni-boshqarish-tizimlari-dunyo-va-ozbekistonda-qanday-

tartibda/

253

https://oldparliament.gov.uz/uz/events/opinion/35751/


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

709

объектларини қуриш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш
кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни

қайта ишлаш бўйича салоҳиятини ривожлантириш кўзда тутилган. Ушбу вазифаларни
кенг жамоа эътиборида амалга ошириш орқали юрт ободлиги ва равнақига эришиш

учун имкониятлари яратиш йўлларини топиш имкониятлари пайдо бўлади.

Кўплаб ривожланган давлатларда қаттиқ маиший чиқиндини қайта ишлашда бир

неча давлат бошқарув органлари иштирок этиб, маҳаллий даражадаги органлар асосий
ўринни эгаллайди. Маҳаллий органлар чиқиндиларни тўплашда, ташишда ва қайта

ишлашда муҳим аҳамият касб этади. Улар, шунингдек чиқиндини олиб кетиш учун
тўлов миқдорини белгилаш ваколатига эга бўлиши мумкин, чиқиндиларни йўқ қилиш,

қайта ишлашга лицензия ва рухсатнома бериш аксарият ҳолларда давлат ёки унинг
ҳудудий ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.

Хулоса ва таклифлар.

Мамлакатимиздаги мавжуд шаҳарлар қиёфасини шакллантириш, йўл-транспорт

ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини замонавий ободонлаштириш
меъёрлари ва талабларига мувофиқлаштириш янги жойларни қуриш, борларини қайта

таъмирлаш ва модернизация қилиш мамлакатга ташриф буюрувчи ички ва ташқи
туристлар сони ва салмоғини кўпайишига олиб келади бу ўз – ўзидан аҳоли бандлигига

ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Шу сабабли мамлакатимизнинг барча даражадаги хокимият органларидан

ободонлаштириш секторларини такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқиш
бўйича жиддий ишларни амалга ошириш талаб этилади. Мазкур вазифалардан келиб

чиққан ҳолда мамлакатимизда ободонлаштириш хизматларини кўрсатиш тизимини
такомиллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини ўз ичига қамраб олувчи

барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлиш керак.

Aдабиётлар / Литература/ Reference:

Khayitov, J. (2023). Improving The Organization Of Landscaping Services–Time

Requirements. Science and innovation, 2(A1), 137-140.

Kholvoevich, H. J. (2022). Services In The Development Of The Network Of The Landscaping

System. International journal of trends in business administration, 12(1).

Kholvoevich, H. J. (2023). THE IMPORTANCE OF THE DEMAND FOR LANDSCAPING

SERVICES IN ECONOMIC DEVELOPMENT. Journal of Advanced Scientific Research (ISSN: 0976-

9595), 3(6).

Norkulova, D., & Xayitov, J. (2023). Iqtisodiyot, atrof-muhit, jamiyat va madaniyat o

‘rtasidagi muvozanatga–obodonlashtirish xizmatlarining ta’siri.

Даль В.И. (1882) Толковыий словарь великорусского языка. 2-е изд. М., Т. IV. С.512.

Котлер Ф. (1992) Основы маркетинга. –М.: Прогресс. – 734 с.
Котлер Ф. (2006) Маркетинг-менежмент // Экспресс-курс. 2-е изд. С.301.

Мирзаев Қ.Ж. (2013) Агросервис иқтисодиёти. Монография. Т. “Иқтисод-молия”. 13-

бет.

Мирзиёев

Ш. (2017) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович

Мирзиёев тамонидан қабул қилинган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси». –
www.lex.uz

Николайчук В.Е. (2005) Маркетинг и менеджмент услуг // Деловой сервис. Спб.:

Питер, С.608.

Ожегов С.И. и. др. (1991) Граматический словарь русского языка. –М.: Русский язык. -

432 стр.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

710

Пардаев М.Қ., Очилов И.С. (2011) Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида

самарадорликни ошириш йўллари. Монография, Тошкент: “IQTISOD-MOLIYA” нашриёти, –

11-бет.

Хайитов, Ж. Х. (2022). ОБОДОНЛАШТИРИШ ХИЗМАТЛАРИ–ЮРТ ОБОДЛИГИ ВА

РАВНАҚИ УЧУН ЗАРУР. Журнал Инновации в Экономике, 5(3).

Ширай В.И. (2003) Мировая экономика и международные отношения: Учебное

пособие. –М.: Дашков И. К. С.226.

Библиографические ссылки

Khayitov, J. (2023). Improving The Organization Of Landscaping Services–Time Requirements. Science and innovation, 2(A1), 137-140.

Kholvoevich, H. J. (2022). Services In The Development Of The Network Of The Landscaping System. International journal of trends in business administration, 12(1).

Kholvoevich, H. J. (2023). THE IMPORTANCE OF THE DEMAND FOR LANDSCAPING SERVICES IN ECONOMIC DEVELOPMENT. Journal of Advanced Scientific Research (ISSN: 0976-9595), 3(6).

Norkulova, D., & Xayitov, J. (2023). Iqtisodiyot, atrof-muhit, jamiyat va madaniyat o ‘rtasidagi muvozanatga–obodonlashtirish xizmatlarining ta’siri.

Даль В.И. (1882) Толковыий словарь великорусского языка. 2-е изд. М., Т. IV. С.512.

Котлер Ф. (1992) Основы маркетинга. –М.: Прогресс. – 734 с.

Котлер Ф. (2006) Маркетинг-менежмент // Экспресс-курс. 2-е изд. С.301.

Мирзаев Қ.Ж. (2013) Агросервис иқтисодиёти. Монография. Т. “Иқтисод-молия”. 13-бет.

Мирзиёев Ш. (2017) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёев тамонидан қабул қилинган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси». – www.lex.uz

Николайчук В.Е. (2005) Маркетинг и менеджмент услуг // Деловой сервис. Спб.: Питер, С.608.

Ожегов С.И. и. др. (1991) Граматический словарь русского языка. –М.: Русский язык. -432 стр.

Пардаев М.Қ., Очилов И.С. (2011) Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида самарадорликни ошириш йўллари. Монография, Тошкент: “IQTISOD-MOLIYA” нашриёти, – 11-бет.

Хайитов, Ж. Х. (2022). ОБОДОНЛАШТИРИШ ХИЗМАТЛАРИ–ЮРТ ОБОДЛИГИ ВА РАВНАҚИ УЧУН ЗАРУР. Журнал Инновации в Экономике, 5(3).

Ширай В.И. (2003) Мировая экономика и международные отношения: Учебное пособие. –М.: Дашков И. К. С.226.