Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.48569

Ключевые слова:

банковские услуги клиент розничное обслуживание корпоративное обслуживание пруденциальное регулирование рынок банковских услуг банковский надзор Центральный банк

Аннотация

Прямое или косвенное регулирование рынка банковских услуг служит предотвращению и минимизации возможных негативных ситуаций. Регулирование и контроль рынка банковских услуг со стороны Центрального банка не только разовьют межбанковскую конкуренцию в стране, но и создадут основу для увеличения количества и качества банковских услуг. С этой точки зрения исследование и совершенствование практики регулирования рынка банковских услуг Республики Узбекистан является фактором устойчивого развития банковской системы. В данной статье изучены вопросы регулирования рынка банковских услуг в Республике Узбекистан и разработаны соответствующие рекомендации.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

392


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БАНК ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ МАСАЛАЛАРИ

И.ф.н., доц.

Ортиқов Ойбек Абдуллаевич

Тошкент давлат

иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0001-3696-7497

ortikovoa@gmail.com

Аннотация

.

Банк хизматлари бозорини бевосита ёки билвосита тартибга солиш

юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар олдини олиш ва уни минималлаштиришга

хизмат қилади. Банк хизматлари бозорини Марказий банк томонидан тартибга солиш

ва уни назорат қилиниши, мамлакатда банклараро рақобатни ривожлантириб
қолмасдан, балки банк хизматларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ошишига замин

яратилади. Шу

жиҳатдан, Ўзбекистон Республикасида банк хизматлари бозорининг

тартибга солиш амалиётларини тадқиқ этиш ва уни такомиллаштириш банк

тизимининг барқарор ривожланиш омили ҳисобланади. Мазкур мақолада, Ўзбекистон

Республикаси банк хизматлари бозорини тартибга солиш масалалари тадқиқ этилган
ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

банк хизматлари, мижоз, банк хизматлари, чакана хизмат,

корпоратив хизмат, пруденциал нормативлар, банк хизматлари бозори, банк назорати,

Марказий банк.

ВОПРОСЫ РЕГУЛИРОВАНИЯ РЫНКА БАНКОВСКИХ УСЛУГ В

РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН

к.э.н., доц.

Ортиков Ойбек Абдуллаевич

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация:

Прямое или косвенное регулирование рынка банковских услуг служит

предотвращению и минимизации возможных негативных ситуаций. Регулирование и

контроль рынка банковских услуг со стороны Центрального банка не только разовьют

межбанковскую конкуренцию в стране, но и создадут основу для увеличения количества

и качества банковских услуг. С этой точки

зрения исследование и совершенствование

практики регулирования рынка банковских услуг Республики Узбекистан является

фактором устойчивого развития банковской системы. В данной статье изучены

вопросы регулирования рынка банковских услуг в Республике Узбекистан и разработаны

соответствующие рекомендации.

Ключевые слова:

банковские услуги, клиент, банковские услуги, розничное

обслуживание, корпоративное обслуживание, пруденциальное регулирование, рынок

банковских услуг, банковский надзор, Центральный банк.

UO

K: 336.5 (575.1)

VI SON

IYUN, 2024

392-402


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

393

ISSUES OF REGULATION OF BANKING SERVICES MARKET IN

THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

PhD,

а

ssoc. prof.

Ortikov Oybek

Tashkent State University of Economics

Abstract.

Direct or indirect regulation of the banking services market serves to prevent and

minimize negative situations that may occur. Regulation and control of the market of banking

services by the Central Bank will not only develop inter-bank competition in the country, but also
create a basis for increasing the quantity and quality of banking services. From this point of view,

the research and improvement of regulatory practices of the banking services market in the

Republic of Uzbekistan is a factor of sustainable development of the banking system. In this article,
the issues of regulation of the market of banking services in the Republic of Uzbekistan are studied
and relevant recommendations are developed.

Keywords:

banking services, customer, banking services, retail service, corporate service,

prudential regulations, banking services market, banking supervision, Central Bank.

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш ва уни ривожлантириш

банк хизматлари оммабоплигини ошириш банклар фаолиятини халқаро стандартларга

мувофиқ ташкил этиш борасида чора

-

тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ

-5992-

сон “2020

-

2025 йилларга

мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси

тўғрисида”, 2018 йил 23 мартдаги ПҚ

-3620-

сон “Банк хизматлари оммабоплигини

ошириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”, 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ

-

3270-

сон “Республика банк тизимини янада ривожлантириш

ва барқарорлигини

ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда ушбу соҳага оид бошқа

меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш банклараро

рақобатни ривожлантиришда муҳим амалий аҳамият касб этмоқда.

Юқоридаги каби ҳолатлар ижобий ҳисоблансада, банк тизимини ривожлантириш

ва банклараро рақобатни тартибга солиш борасида муаммоларнинг мавжудлиги,

Марказий банк томонидан тартибга солиш ва мазкур йўналишдаги амалиётларни

мувофиқлаштириб бориш талаб этилади. Ўзбекистон Республикасида

давлат улуши

бўлган банкларнинг банк хизматлари бозоридаги улуши сўнгги ўн йилда беқарор
бўлсада, ўртача олинган кўрсаткичлар бўйича юқори улушга эга эканлиги рақобат

муҳитига

салбий таъсирни юзага келтирмоқда. Банк хизматлари тартибга солиш ва

банклараро

рақобатни ривожлантиришга салбий таъсир қилувчи қуйидаги муаммо

мавжуд:

1.

Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг ислоҳ қилиш, банк тизимини янада

ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш борасида чора

-

тадбирлар амалга

оширилиб, мазкур жараёнда банкларни хорижий инвесторларга сотиш ҳамда

хусусийлаштириш каби белгиланган мақсадли вазифалар ижросининг тўлиқ

таъминланмасдан қолиши. Хусусан, халқаро молия институтлари кўмагида «Ипотека

-

банк» АТИБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Асака» АТБ, АТ «Алоқабанк», «Қишлоқ

қурилиш банк» АТБ ва «Туронбанк» АТБдаги давлат улушларини босқичма

-

босқич

хусусийлаштириш белгиланган бўлсада, бугунги кунда фақатгина

АТИБ «Ипотека

-

банк»

хорижий инвесторларга сотилган.

2.

Банклараро рақобат ва уни тартибга солиш борасида меъёрий ҳуқуқий

ҳужжатлар ишлаб чиқилмагани ҳамда банк хизматлари бозорини тартибга солиш

борасида услубиётнинг мавжуд эмаслиги.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

394

3.

Давлат улуши мавжуд банклар давлат иштирокидаги корхоналарни ва давлат

ривожланиш дастурларини имтиёзли фоиз ставкаларида молиялаштиришга фаол жалб

этган ҳолда муайян мақсад ва вазифалар учун ташкил этилгани натижасида ушбу

банкларнинг жами кредит портфелида имтиёзли кредитларнинг улуши 60 фоиздан

кўпроқни ташкил этмоқда

.

4.

Банк тизимида фаолият юритаётган 35 та банкдан 10 та банкнинг капиталида

давлат улуши бўлиб, 2024 йилнинг 1 апрел ҳолатига уларнинг капитали банк тизими

жами капиталининг 64 фоизидан ортиғини,

активлари эса умумий активларнинг 67

фоизидан кўпроғини, кредит қўйилмалари эса, 70 фоиздан ортиқ қисмини ташкил
этади. Мазкур ҳолат банк хизматлари бозорида концентрация даражасининг юқори

эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, Ўзбекистон банк тизимидаги активларнинг

асосий қисми давлат улуши мавжуд учта йирик банкнинг (Миллий банк, Агробанк,
Саноатқурилишбанк) умумий улуши 2024 йил 1 апрел ҳолатига бутун тизимдаги
активларнинг деярли 41 фоизини, ТОП

-

5 та банкнинг улуши 55 фоизни ташкил этади.

5.

Ўзбекистон Республикаси банк

тизимида 2017 йилда бошланган банк тизимини

ислоҳ қилишнинг фаол босқичи валюта бозорини либераллаштириш, банк

фаолиятидаги

эскирган чекловларни олиб ташлаш ва банкларни уларга хос бўлмаган

функциялардан озод қилиш, банк хизматлари оммабоплигини оширишга қаратилди.

Лекин, бугунги кунга қадар республикамиз банк тизимида, банклар фаолиятига хос

бўлмаган функциялар сақланиб қолаётганлиги, банк хизматлари бозори

ривожланишига салбий таъсир этмоқда.

Рақобатни қўллаб

-

қувватлаш ва уни тартибга солиш давлатнинг муҳим

функцияларидан бири ҳисобланади. Жаҳон молиявий инқирози банклараро рақобат ва

давлатнинг рақобат сиёсатидаги (банклар

рақобат даражасига таъсир қилувчи сиёсат

ва қонунларга) ролини оширди. Молиявий бозорларда рақобат ва молиявий

инновацияларнинг кучайиши, масалан, рақамли банк хизматларининг оммалашиши,
мижозларнинг кунлик фаолиятини банклар фаолияти билан боғлиқлиги ортиши муҳим

аҳамият касб этмоқда. Бундан ташқари, йирик банкларнинг давлат томонидан қўллаб

-

қувватланиши банк консентрациясини ошириб, рақобат

ва молиядан фойдаланиш

имкониятини пасайтирмоқда. Бу эса, келажакда банкларни хусусийлаштириш ва соғлом
рақобат муҳитини шакллантиришга хавотир сифатида қаралишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, республикамиз банк тизимида рақобат муҳити ва

банк хизматлари бозорини тартибга солишни ривожлантириш долзарб масалалардан

ҳисобланади.

Адабиётлар

шарҳи.

Ўтказилган тадқиқотлар ва адабиётлар нуқтаи назаридан, банклар рақобат

банклар томонидан ажратиладиган кредитлар фоиз ставкаларини пасайтириш ва кейин

инвестициялар ҳажмини ошириш орқали фаровонликни оширишни таъминлаши лозим
ҳамда пировардида мамлакатнинг

иқтисодий ўсишига хизмат қилади. Банклараро

рақобатнинг аҳамияти юқори давлатларда рақобатни рағбатлантирувчи сиёсатни

амалга ошириш ва банк хизматлари бозорларида монопол мавқени камайтиришга

ҳаракат қилинади.

Хорижлик иқтисодчи олим Х.Вивеснинг тадқиқотларида

банк хизматлари

бозорини тартибга солиш масалалари ва банклараро рақобатнинг концептуал

жиҳатлари очиб берилган ва бир қатор илмий асосланган хулосалар шакллантирилган.

Жумладан, банк хизматлари бозорида банклараро рақобатни тартибга солишнинг
муҳим компоненти сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтади:

-

банк хизматлари бозорида банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича нарх

сиёсати;

-

банк маҳсулотлари ва хизматларини табақалаштириш;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

395

-

ташқи сотув тармоқ таъсирлари ва икки томонлама бозорлар мавжудлиги;

-

банк маҳсулотлари ва хизматлари бозори таркиби.

Юқоридагилардан, келиб чиқиб Х.Вивеснинг фикрига кўра “банклараро рақобат

банк тизимининг самарадорлигига ҳисса қўшишини ва монополлашиш даражасини

пасайтириши, инновациялар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишини

таъкидлайди” (

Xavier Vives, 2016).

Хаиян Йиннинг тадқиқотларига кўра, 1995–2015 йилларда 148 та давлатни қамраб

олган кенг қамровли маълумотлар тўплами билан банк тизимидаги рақобат ва

самарадорлик ўртасидаги боғлиқликни ўрганган. Натижалар шуни кўрсатадики,
банклараро рақобат иқтисодий самарадорликка зарар келтиради. Банклар фаолиятида

тартибга солувчи ва институционал муҳит нафақат банк самарадорлигига, балки

рақобат ва самарадорлик ўртасидаги боғлиқликка таъсир қилади. Рақобатнинг
самарадорликка салбий

таъсири яхши йўлга қўйилган қоидалар, назорат ва маълумот

алмашиш механизмлари билан юмшатилиши ёки ҳатто бекор қилиниши мумкин.

Тадқиқот бўйича хулоса қилиб, ўртача кучли банклараро рақобат банклар

харажатларини самарасизлигига олиб келиши мумкин бўлса

-

да,

бу рақобат

-

самарасизлик муносабатлари рақобат даражаси ва мамлакатнинг тартибга солиш ва
институционал муҳити билан биргаликда белгиланади (

Haiyan Yin, 2021).

Умумий нуқтаи назардан, адабиёт шарҳи шундан иборатки, банклараро рақобат

монопол рента ва харажатларнинг самарасизлигини камайтириш, кредит ставкаларини

пасайтириш ва кейин инвестициялар ҳажмини ошириш орқали фаровонликни

оширишни таъминлайди. Бу эса, охир

-

оқибатда мамлакатнинг иқтисодий ўсишини

оширади.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олим Ф.Мирзаев

“банклараро рақобат деб, одатда,

тижорат банклари ўртасида ресурсларни жалб қилиш ва мижозларга молиявий

хизматлар кўрсатиш борасида юзага

келадиган рақобат тушунилади” деб изоҳлайди

.

Шунингдек, юқоридаги фикрларга қўшимча сифатида, банклар ресурсларни жалб

қилиш ва жойлаштириш борасида банклар ўртасида доимий рақобат мавжуд, аммо

банкларнинг ҳудудларда ўрнини мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг айрим тармоқларида

устунликка эришиш борасидаги ҳаракатлари ва бошқа йўналишларда кураш олиб
боришлари мумкин (

Mirzaev, 2009).

Бошқа бир тадқиқотчи М.Арифходжаеванинг фикрига кўра, “банклараро рақобат

авваламбор мижоз учун курашдан иборат бўлади. Қайси банкнинг мижозлари кўп ва

обрўли бўлса ўша банкнинг ўз манфаатларини юзага чиқариш имкониятлари
юқоридир” (

Arifxodjaeva, 2016).

Тадқиқотчи И.Жўраевнинг фикрига кўра “банклараро рақобат шароитида тижорат

банклари барқарорлигини таъминлашнинг зарурлиги шундаки, банклар рақобатга

киришиш

натижасида ўзларининг кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилиш, банк

хизматлари бозоридаги роли ва

улушини янада ошириш учун стратегиялар ишлаб

чиқиши мижозлар билан ўзаро муносабатларда инновацион ёндашувларни янада

кучайтириш имкониятларини оширишлари мумкин бўлади” (Jura

yev, 2021).

Фикримизча, банклараро рақобат мижозларни кўпроқ жалб қилишдан ташқари,

бўш турган молиявий ресурсларни жалб қилиш, корпоратив ёки чакана кредитлаш
йўналишлари бозорда ўз ўрнига эга бўлиш, тўлов хизматлари ёки банк карталари билан

боғлиқ рақобат курашида намоён бўлиши мумкин.

Банклараро рақобат ва самарадорлик кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик

адабиётларда назарий ва эмпирик жиҳатдан кўриб чиқилган бўлиб, аммо эмпирик
далиллар аниқ ижобий ёки салбий муносабатни англатмайди. Шу сабабли, рақобат ва

самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида тескари боғлиқ ҳолатларини кузатиш мумкин

.

Агар банклар ўртасидаги рақобат банк самарадорлигини оширса, унда бозорга киришни

тартибга солишни бекор қилиш ва монополияга қарши қонун каби рақобатни


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

396

рағбатлантирадиган банк қоидалари ўзини оқлайди. Шу билан бирга, ташқи
омиллардан ташқари, банклар

фаолияти билан боғлиқ ички омиллар ҳам борки,

айниқса, банкнинг ривожланиш стратегияси, қабул қилинган қарорлар самарадорлик

кўрсаткичларга

бевосита таъсир кўрсатади.

Тадқиқот метадологияси.

Тадқиқотда илмий абстракциялаш, гуруҳлаш, қиёслаш, ретроспектив ва

истиқболли, эмпирик таҳлил ва бошқа услублардан фойдаланилди. Мақолада илмий

абстракциялаш усули ёрдамида Ўзбекистон Республикасида банк хизматлари бозорини
тартибга солиш масалалари

ёритилди.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

Иқтисодиётнинг

асоси

ҳисобланган

банк

тизимида

ислоҳотларни

жадаллаштириш, банк хизматлари бозорини тартибга солиш ва банклараро рақобатни

ривожлантириш йўналиши бўйича ҳам қатор вазифа ва мақсадлар белгиланган. Хусусан,

биринчи мақсад сифатида банк

-

молия тизимида иқтисодиёт тармоқларига кредитлаш

ажратиш орқали янги ўринларини яратиш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш, банк
омонатлари ҳажмини ошириш орқали банкларнинг мустаҳкам ресурс базасини

шакллантириш белгиланган. Навбатдаги устувор мақсад

-

банкларни хусусийлаштириш

ва давлат ихтиёрида кўпи билан 3 та банкни сақлаб қолиш, банк бозорига йирик

нуфузли хорижий банкларини жалб қилиш орқали рақобатни ривожлантириш

ҳисобланади. Давлат бу борадаги ўз йўналишини ўзгартирмаган ҳолда банкларнинг
эгалигидан чиқиши ва тизимга аралашувини

чеклаш тарафдори бўлиши мақсадга

мувофиқ ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида банклараро рақобат банк хизматлари бозорини

тартибга солишни тартибга солиш ва уни ривожлантиришда қандай чора

-

тадбирларни

амалга ошириш лозим? Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва қонун

ости ҳужжатларини таҳлили амалга оширилди. Шу билан банк тизимининг регулятори

Марказий банк томонидан тартибга солишнинг бозор усуллари тадқиқ этилиб,

банк

хизматлари бозорини тартибга солиниши

кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси банк тизимида ва Марказий банки томонидан

банклараро рақобат ва банк хизматлари бозорини тартибга солишнинг қуйидаги

воситаларидан фойдаланмоқда:

1.

Тижорат банклари фаолиятини

ташкил этиш ва банк хизматларини кўрсатиш

учун лиценция бериш;

2.

Банкларнинг кредит, қимматли қоғозлар ва валюта қимматликлари билан

боғлиқ операцияларини тартибга солишда иқтисодий меъёрларни белгилаш

;

3.

Банк хизматларини қонун ва қонун

-

ости меъёрий ҳужжатларга мувофиқ

тартибга солиш.

1. Тижорат банклари фаолиятини ташкил этиш ва банк

хизматларини

кўрсатиш лиценция бериш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги томонидан 2020 йил

30 июнда 3252

-

сон билан давлат рўйхатдан ўтказилган

“Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги низомга асосан

банклар фаолиятини ташкил этиш ва улар томонидан банк хизматларини кўрсатиш

бўйича рухсатномалар бериш тартиб

-

таомиллари белгиланган

Тижорат банклари мулкчилик шаклидан қатъий назар тижорат асосида ўз

фаолиятини йўлга қўяди ва Марказий банк

томонидан берилган лицензия ҳамда унда

белгиланган хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширади.

Шунингдек, банклар хизматлар бозорида онлайн ва офлайн тарзда банк хизматларини

кўрсатишлари мумкин.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

397

Банк тизими тарихига назар ташлаб, илгари банкларнинг валюта билан боғлиқ

операциялари бўйича лиценция берилишини эслаб ўтиш муҳим ҳисобланади. Банкларга

ички ва ташқи валюта операциялари бўйича лицензиялар алоҳида тартибга солинган

ҳамда тақдим этилган. Бугунги кунда банкларнинг валюта амалиётлари умумий

лицензия таркибида бўлиб, банк фаолияти учун рухсат берилганда, лицензияга
мувофиқ барча турдаги хизматларни кўрсатиш мумкин бўлади. Бундан эса, банк

хизматлари бозорида тартибга солишнинг маъмурий усулларидан фойдаланилганини

кўриш мумкин.

Банклар фаолиятини ташкил этишда Марказий банк томонидан ўрнатилган

техник талабларни бажарилиши ва банк капиталига нисбатан минимал талабларни

бажариши лозим бўлади. Шу билан бирга, ташкил этилаётган банкнинг банк

хизматлари бозоридаги ўрни ва қайси йўналишда фаолият юритиши юзасидан бозор
таҳлили ва маркетинг тадқиқотлари талаб этилади. Унда режалаштирилаётган
маркетинг фаолияти прогноз қилинган бозор улушини қандай таъминлаб беришини

акс эттириш, молиявий бозорларни тавсифловчи кўрсаткичлар ривожланиш

динамикасининг фаолиятнинг асосий йўналишларига, шу жумладан асосий банк

маҳсулотлари ва хизматларига ҳамда ҳудудлардаги фаоллиги, банк операцияларининг
ҳудуд ёки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга таъсирини баҳоланади. Хусусан,

асосий қуйидагиларнинг тавсифини тақдим этилиши лозим:

1) банкнинг фаолияти банк ва молиявий хизматлар бозорининг қайси мақсадли

сегментларига қаратилиши, банк фаолият

кўрсатиши мўлжалланаётган бозор ҳудуди,

бозорда ўз ўрнини эгаллаш имкониятлари;

2) банк томонидан амалга оширалидаган операцияларининг ҳудуд ёки мамлакат

иқтисодиётини ривожлантиришга таъсири;

3) банк хизматлари бозорида, маҳсулот ва хизматлар нархлари, хизмат кўрсатиш

ва банк режалари, нарх сиёсати (талаб ёки харажатлар асосида тарифларни белгилаш,
шу жумладан келажакда режалаштирилган тарифлар даражаси), мижозларга хизмат

кўрсатиш шартлари ва бошқалар.

Банк хизматлари бозорини тартибга солиш ва уни ривожлантиришда ҳудудларда

банк хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжларни

қондириш учун етарли банк

тармоқларини таъминлаш талаб

этилади. Банк хизматларидан фойдаланувчилар учун

банклар мамлакат ҳудудларида ёки ундан ташқари бошқа давлатлар ҳудудларида ўз

бўлинмаларини ташкил этишлари мумкин. Юқоридаги қайд этилган низомнинг 3

-

бобида банкларнинг бошқа бўлинмалар ташкил этишлари ва унга қўйиладиган
талаблар белгиланган.

Банк мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида

банк хизматлари офисларини

ташкил қилишга ҳақли бўлиб, Банк хизматлари офиси

банк ёки банк филиали биносидан ташқарисида жойлашган банкнинг таркибий

бўлинмаси ҳисобланади ва банк ёки унинг филали билан ягона бўлган банк (филиал)
баланси ва кодига эга бўлиши белгиланган.

Банк хизматлари офиси Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг

банк

хизматлари офисининг биноси, унинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги,

ускуналар, ташкилий

-

техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий

таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса асосида

ташкил этилади

.

Банк хизматлари офиси «минибанк», «чакана хизматлар маркази», «банк

хизматлари

маркази» ва бошқа сўз ва сўз бирикмалари қўлланилган ҳолда турли хил

номланган ҳолда ташкил этилиши мумкин. Қуйидаги жадвалда Ўзбекистон

Республикаси банк тизимида тижорат банклари ва уларнинг хизмат кўрсатиш

тармоқлари тўғрисида маълумотлар келтириб ўтилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

398

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси банк тизимида тижорат банклари ва

уларнинг хизмат кўрсатиш тармоқлари

147

Кўрсаткичлар

01.01.

2020

01.01.

2021

01.01.

2022

01.01.

2023

01.01.

2024

2023 йилда

2019 йилга

нисбатан

ўзгариши

Тижорат банклари, шундан:

30

32

33

32

35

5

Давлат улуши мавжуд банклар

13

13

12

12

10

-3

Бошқа банклар

17

19

21

20

25

8

Тижорат банклари филиаллари,
жами

850

861

860

832

696

-154

Банк хизматлари марказлари
(хизмат офислари ва мини

-

банклар)

1 050 1 222 1 244

1 543

1 816

766

24/7 шохобчалари

902

1 452 2 287

2 974

3 723

2 821

Банк тизимида тижорат банклари сони 2019

-

2023 йилларда 30 тадан 35 тага етган

ва банк тизимида

хусусий ва чет эл капитали иштирокидаги банкларнинг ташкил

этилиши ҳисобига ошган. Шу билан бирга, банк тизимида давлат улуши мавжуд бўлган
банклар сонининг 13 тадан 10 тага камайиши, банк хизматлари бозоридаги рақобат

муҳитига ижобий ҳолат ҳисобланади. Бошқа мулк шаклидаги

банклар сони таҳлил

даврида 17 дан 25 тага етган.

Таҳлил даврида тижорат банкларининг филиаллари

сони қисқариб, 2023 йил

якунида жами 696 тани ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 154 тага камайган. Аммо,

банк тизимида банкларнинг фаолият юритаётган хизмат кўрсатиш марказлари ва банк

хизматлари офислари сони 2019 йилга (1050 та) нисбатан 2023 йилда (181

6

та) 766 тага

ортганлигини кўриш мумкин. Банк тизиимида банк филиалларининг қисқариши ва

хизмат кўрсатиш марказлари сонининг ошиши қуйидагилар билан изоҳланади:

1.

Банкларнинг ягона баланс ва МФО ўтиши муносабати билан, банкларнинг

филиаллари тугатилиб, улар

негизида бир нечта банк хизматларини кўрсатувчи

марказлар, хизматлар офислари ва минибанклар ташкил этилди;

2.

Банкларда марказлашувнинг

амалга оширилиши, филиаллардаги кўпгина

функциялар ва вазифалар Бош офисга ўтказилиши ҳисобига (солиқ, иш ҳақи, асосий

воситалар ҳисоби кабилар ва кредит анддеррайтинг, модулли кредитлаш), филиаллар

тармоғида қисқариш юз берди.

Бугунги кунда банклараро рақобат

ва банк хизматлари бозорида ўрни

мустаҳкамланиб бораётган 24/7 шоҳобчалар алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур шоҳобчалар

орқали

хизматлар кўрсатиш ва уларни ташкил этишда хусусий банклар улуши юқори

ҳисобланади. Таҳлил маълумотларидан кўришимиз мумкинки, 24/7 шоҳобчалар сони

сўнгги беш йилда 3 баробардан ортган, яъни 2019 йилда 902 тани ташкил этган бўлса,
2023 йилда ушбу кўрсаткич 3723 тани ташкил этган. Ушбу 24/7 шоҳобчалар

фаолиятини йўлга қўйилиши банкларнинг операцион харажатларини қисқартиб,

операцион фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

2. Банкларнинг кредит, қимматли қоғозлар ва валюта қимматликлари билан

боғлиқ операцияларини тартибга солишда иқтисодий меъёрларни белгилаш

;

147

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

399

Тижорат банкларининг банк хизматлари бозоридаги фаолиятига ва

ундаги

улушларга нисбатан чекловлар мавжуд эмас ҳамда банклар жисмоний ва юридик

шахсларга банк хизматларини стратегиясида келиб чиқиб амалга оширади. Чунки,

мижозлар қайси банк қулай, сифатли ва тезкор хизматларни кўрсатадиган бўлса, уларда

қиммат

тарифлар белгиланган тақдирда ҳам ушбу банк хизматларидан кўпроқ

фойдаланади. Бунинг асосий сабаби, мижозларнинг вақти тежалиши,

тўлов ёки зарур

маблағларни ўз вақтида олиш имкониятига эга бўлади. Банк хизматлари бозорида

банклар улуши, хизматларнинг сифат кўрсаткичлари билан боғлиқ ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари томонидан

кўрсатиладиган хизматларни тартибга солиш мақсадида барча тижорат банклари амал

қилишлари лозим бўлган иқтисодий меъёрлардан фойдаланади. Марказий банк

томонидан

муайян бир хизматларнинг миқдорига нисбатан чекловлар киритиш орқали

тартибга солинади ҳамда бундан кўзланган мақсад банклар фаолиятидаги рискларни
камайтириш, банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш борасидаги ҳаракатларни

ифода этади. Марказий банк томонидан белгиланган иқтисодий меъёрлар банкларнинг

кредит хизматлари, қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялари ва валюта билан

боғлиқ хизматларни амалга оширишга нисбатан белгиланган.

Қуйидаги

2-

жадвал маълумотларидан банкларнинг қарз олувчилар билан боғлиқ

операциялари, яъни кредит ажратишда унинг миқдорига нисбатан билвосита

талабларнинг белгиланиши, банклар капиталига боғланганлигини кўришимиз мумкин.

Ушбу ҳолат банкнинг банклараро операциялар учун бир банкка ёки ўзаро алоқадор

банклар гуруҳига тўғри келувчи максимал таваккалчилик миқдорини ҳамда бир
қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таъминотсиз (ишончга

асосланган) кредит, шунингдек факторинг хизматлари учун таваккалчиликнинг энг кўп

миқдорини тартибга солинишини кўриш мумкин

.

Банкларнинг бир юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги)

улушларини ёки акцияларини сотиб олишнинг максимал қиймати миқдори, олди

-

сотди

учун қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг жами қиймати ҳамда банк

томонидан қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш, юридик

шахсларнинг устав фондидаги улушларини ёки акцияларини сотиб олиш
йиғиндисининг

максимал қийматига нисбатан тартибга солиш билан боғлиқ меъёрлар

белгиланиши ўз навбатида банкларнинг мазкур хизматлар бозоридаги улушига таъсир

қилади.

Мазкур амалиёт халқаро банк амалиётида қўлланиладиган банклар фаолиятидаги

рискларни тартибга солиш нуқтаи назаридан фойдаланиб келинмоқда. Ўтказилган

таҳлилларга асосан, фикримизча, банклар хизматлари миқдорига нисбатан

чекловларни киритиб тартибга солиниши банк хизматлари бозоридаги фаолиятига ва

улушига ўз таъсирини кўрсатади.

3. Банк хизматларини қонун ва қонун

-

ости меъёрий ҳужжатларга мувофиқ

тартибга солиш.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, банкларнинг

айрим

маҳсулотлари ва хизматларига оид тартибга солиш жиҳатлари мавжуд бўлиб,

банклар фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни камайтириш мақсадида
қўлланилади. Бу борада жисмоний шахсларга кўрсатиладиган банк хизматлари

миқдорига нисбатан талаблар ўрнатилган. Хусусан, микроқарзлар, ипотека кредитлари,

аҳоли тадбиркорлиги учун ажратиладиган микрокредитларнинг шартлари, муддатлари

ва миқдорлари тартибга солиниб келмоқда.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

400

2-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси банк тизимида банклар фаолияти учун ўрнатилган

иқтисодий меъёрлар ва унинг аниқланиши

148

Иқтисодий меъёрлар

Ҳисоб

-

китоблар формуласи

Қарз олувчилар билан боғлиқ меъёрлар

Банкнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро

алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун

таваккалчиликнинг энг кўп миқдори

Бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор

қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи максимал

хатар, таъминланган активлар

I даражали капитал

Банклараро операциялар

учун бир банкка

ёки ўзаро алоқадор банклар гуруҳига тўғри

келувчи максимал таваккалчилик

Банклараро операциялар учун бир банкка ёки

ўзаро

алоқадор банклар гуруҳига тўғри

келадиган максимал хатар

I даражали капитал

Банкнинг бир қарздор ёки ўзаро алоқадор

қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи

таъминотсиз (ишончга асосланган) кредит,

шунингдек факторинг хизматлари учун

таваккалчиликнинг энг кўп

миқдори

Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарздорлар

гуруҳига тўғри келувчи таъминланмаган

активнинг максимал қиймати (банклараро

операциялар бўйича хатарлар ҳисобга

олинмаганда)

I даражали капитал

Банкнинг барча йирик

таваккалчиликларининг умумий миқдори

Барча йирик хатарларнинг суммаси

I даражали капитал

Қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича меъёрлар

Бир юридик шахснинг устав фондидаги

(устав капиталидаги) улушларини ёки

акцияларини сотиб олишнинг максимал

қиймати

Битта эмитентнинг нодавлат

қимматли

қоғозларига қилинган инвестицияларнинг

максимал қиймати

I даражали капитал

Олди

-

сотди учун қимматли қоғозларга

қилинган инвестицияларнинг жами

қиймати

Олди

-

сотди учун қимматли қоғозларга

қилинган инвестицияларнинг жами қиймати

I даражали капитал

Банк томонидан қимматли қоғозлар билан

битимларни амалга ошириш, юридик

шахсларнинг устав фондидаги (устав

капиталидаги) улушларини ёки

акцияларини сотиб олиш йиғиндисининг

максимал қиймати

Барча эмитентларнинг устав капиталига ва

бошқа қимматли қоғозларига қилинган

инвестицияларнинг жами максимал суммаси

I даражали капитал

Банкка алоқадор шахслар ва уларга тўғри келувчи таваккалчилик кўрсаткичлари

Банкка алоқадор битта шахсга тўғри

келувчи таваккалчиликнинг энг кўп

миқдори

Банк билан алоқадор бир шахсга тўғри келувчи

хатарнинг максимал қиймати, таъминланган

активлар

I даражали капитал

Банкка алоқадор бўлган барча шахсларга

тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп

миқдори

Банк билан алоқадор шахсларга тўғри келувчи

хатарларнинг жами суммаси

I

даражали капитал

Шунингдек, банк хизматларидан фойдаланиш учун банкка мурожаат қилган, ушбу

хизматдан фойдаланаётган ёки олдин фойдаланган жисмоний ёки юридик шахслар

ҳуқуқ

ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида банк хизматлари истеъмолчилари билан

муносабатларни амалга оширишда тижорат банклари хизматларни кўрсатиш

фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 23 сентябрда 3030

-

сон билан рўйхатдан

ўтказилган “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга

148

Тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан тузилди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

401

оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар
тўғрисида”ги

низомга асосан банк хизматларини кўрсатишда қуйидаги жиҳатларга

асосий талаблар белгиланган:

истеъмолчиларга ахборот беришнинг минимал талаблари

;

истеъмолчиларга бериладиган ахборотнинг минимал ҳажми

;

истеъмолчилар билан муносабатларни амалга оширишнинг асосий қоидалари;

истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўйича минимал талаблар (Низом, (2020).

Мазкур талабларга барча тижорат банклари мижозлар билан ўзаро

муносабатларни амалга оширишда риоя этилиш белгиланган. Бу эса, банк хизматлари
бозоридаги шаффофликни оширишга, мижозлар банк хизматларидан фойдаланиш ва

ишончни оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг уй

-

жой шароитини

яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” ги 4701

-

сонли қарорига асосан, аҳолига ажратиладиган ипотека

кредитлари шартлари, муддати ва фоиз ставкалари ва уларнинг ҳудудлар кесимида энг

кўп миқдорлари

белгиланган (Қарор, (2020)).

Банк хизматларини қонун ва қонун

-

ости меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тартибга

солишнинг ижобий жиҳатлари бир бирга салбий ҳолатларни кузатиш мумкин.

Имтиёзли кредитлар ва

банк хизматларидан фойдаланишга талабнинг юқори бўлиши,

коррупция, маблағлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш каби салбий ҳолатларни

кузатилади.

Хулоса ва таклифлар

.

Ўтказилган тадқиқот таҳлили натижаларига асосланиб қуйидаги илмий тавсиялар

ишлаб чиқилди

ва хулосалар шакллантирилди:

1.

Ўзбекистон

Республикасида Марказий банки тижорат банкларининг хизматлар

бўйича тарифларини доимий таҳлил қилиб бориши, тарифлар оширилган ҳолатлар

бўйича таҳлилларни амалга ошириб, хизматлар бозоридаги ҳолатни баҳолаб бориши

мақсадга мувофиқ.

2.

Банк хизматлари бозорида тижорат банкларининг рақамли хизматлари

таклифини ошириш орқали операцион самарадорлиги оширилади. Шунингдек, банк

хизматларини

кўрсатиш

билан

боғлиқ

инсон

омили

ҳамда

операцион

таваккалчиликларни камайтиришга

хизмат қилади.

3.

Банк тизимида рақобат ва монополияга қарши курашиш соҳасида қонунчилик

ҳужжатларини амалиётга жорий этиш ва давлат улуши мавжуд банкларни сотиш

орқали рақобат

муҳитини яхшилаш

.

Адабиётлар / Литература/ Reference:

Arifxodjaeva M.I.

(2016) O‘zbekiston Respublikasi bank tizimida raqobat

va uni

rivojlanishida innovatsion texnologi

yalarning o‘rni. Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar”

ilmiy elektron jurna

li. № 6, noyabr

-dekabr.

Arifxodjaeva M.I. (2016) O‘zbekiston Respublikasi bank

tizimida raqobat va uni

rivojlanishida innovatsion texnolog

iyalarning o‘rni. Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar”

ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr

-dekabr.

Haiyan Yin. (

2021) The impact of competition and bank market regulation on banks’ cost

efficiency / Journal of Multinational Financial Management, Volume 61, September 2021, 100677

Jurayev I. (2021) Urgent Issues To Increase The Sustainability Of The Banking System of The

Republic Of Uzbekistan. International Finance and Accounting, 2021(6), 12.

Mirzaev F.I.

(2009) O‘zbekistonda banklararo raqobatni shakllantirishning konseptual

asoslari. Iqtisod fanlari doktori... diss. avtoreferati.

Toshkent:O‘zbekiston Respublikasi Bank

-

moliya akademiyasi, 41 b.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

402

Xavier Vives. (2016) Competition and Stability in Banking: The Role of Regulation and

Competition Policy. Published by: Princeton University Press. Pages: 344.

Yuldasheva S.Sh. (2022) O‘zbe

kistonda tijorat banklarining raqobatbardoshligini

oshirishning shart-sharoitlari. Iqtisodiyot va ta'lim / 5-son.

Қарор

, (202

0) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги

“Аҳолининг уй

-

жой

шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада

кенгайтиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” ги 4701

-

сонли қарори.

Қонун, (2022) Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва

микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги 2022 йил 20 апрелдаги 765

-

сонли қонун.

Низом, (2021) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 23

сентябрда 3030

-

сон билан рўйхатдан ўтказилган “Банк хизматлари истеъмолчилари

билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига
қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низом.

Библиографические ссылки

Arifxodjaeva M.I. (2016) O‘zbekiston Respublikasi bank tizimida raqobat va uni rivojlanishida innovatsion texnologiyalarning o‘rni. Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr.

Arifxodjaeva M.I. (2016) O‘zbekiston Respublikasi bank tizimida raqobat va uni rivojlanishida innovatsion texnologiyalarning o‘rni. Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr.

Haiyan Yin. (2021) The impact of competition and bank market regulation on banks’ cost efficiency / Journal of Multinational Financial Management, Volume 61, September 2021, 100677

Jurayev I. (2021) Urgent Issues To Increase The Sustainability Of The Banking System of The Republic Of Uzbekistan. International Finance and Accounting, 2021(6), 12.

Mirzaev F.I. (2009) O‘zbekistonda banklararo raqobatni shakllantirishning konseptual asoslari. Iqtisod fanlari doktori... diss. avtoreferati. – Toshkent:O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi, 41 b.

Xavier Vives. (2016) Competition and Stability in Banking: The Role of Regulation and Competition Policy. Published by: Princeton University Press. Pages: 344.

Yuldasheva S.Sh. (2022) O‘zbekistonda tijorat banklarining raqobatbardoshligini oshirishning shart-sharoitlari. Iqtisodiyot va ta'lim / 5-son.

Қарор, (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 4701-сонли қарори.

Қонун, (2022) Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги 2022 йил 20 апрелдаги 765-сонли қонун.

Низом, (2021) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 23 сентябрда 3030-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низом.