Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.48573

Ключевые слова:

налоговое обязательство налоговая политика налоговые поступления анализ задолженность эффективность оптимизация налоговые льготы налоговая ставка

Аннотация

В статье в условиях развития цифровой инфраструктуры исследованы особенности механизма взыскания налоговой задолженности в налоговом администрировании, основное внимание уделено роли налогового законодательства и обязанностям налогоплательщиков. Также были сделаны выводы по общим проблемам, в том числе о необходимости совершенствования исполнения налоговых обязательств и уклонения от уплаты налогов, а также о необходимости сделать налоговое законодательство и налоговые правила более точными и простыми. При этом были изучены некоторые важные реформы и разработаны научно-практические выводы и предложения по зарубежному опыту и его применению в нашей стране.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

361


РАҚАМЛИ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА СОЛИҚ

ҚАРЗДОРЛИГИНИ УНДИРИШ МЕХАНИЗМИНИНГ СОЛИҚ

МАЪМУРИЯТЧИЛИГИДАГИ ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ

Мирзаалиева Гулчеҳра Абдували қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0009-8960-5025

Gmirzaalieva@gmail.com

Aннотация.

Мазкур мақолада рақамли инфратузилмани ривожлантириш

шароитида солиқ қарздорлигини ундириш механизмининг солиқ маъмуриятчилигидаги

ўзига хос ҳусусиятлари

ўрганилди, асосий эътибор солиқ қонунчилиги, солиқ

тўловчиларнинг мажбуриятларининг ролига қаратилган. Шунингдек, у умумий

муаммолар, жумладан, солиқ мажбуриятлари ижросини такомиллаштириш ҳамда

солиқ

тўлашдан бўйин товлаш, солиқ қонунчилиги ва солиқ қоидаларини янада аниқроқ

ва соддалаштириш зарурлиги бўйича хулосалар шакллантирилган. Шу билан бирга,

айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш

бўйича илмий

-

амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар

:

солиқ мажбуриятлари, солиқ сиёсати, солиқ тушумлари, таҳлика

-

таҳлил, қарздорлиқ, самарадорлик, оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари, солиқ

ставкаси.

ОСОБЕННОСТИ МЕХАНИЗМА ВЗЫСКАНИЯ НАЛОГОВОЙ ЗАДОЛЖЕННОСТИ В

УСЛОВИЯХ РАЗВИТИЯ ЦИФРОВОЙ ИНФРАСТРУКТУРЫ НАЛОГОВОГО

АДМИНИСТРИРОВАНИЯ

Мирзаалиева Гульчехра Абдували кизи

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В статье в условиях развития цифровой инфраструктуры

исследованы особенности механизма взыскания налоговой задолженности в налоговом

администрировании, основное внимание уделено роли налогового законодательства и
обязанностям налогоплательщиков. Также были сделаны выводы по общим проблемам,

в том числе о необходимости совершенствования исполнения налоговых обязательств и

уклонения от уплаты налогов, а также о необходимости сделать налоговое

законодательство и налоговые правила более точными и простыми. При этом были
изучены некоторые важные реформы и разработаны научно

-

практические выводы и

предложения по зарубежному опыту и его применению в нашей стране.

Ключевые слова:

налоговое обязательство, налоговая политика, налоговые

поступления, анализ, задолженность, эффективность, оптимизация, налоговые льготы,
налоговая ставка.

UO

K: 336.225

VI SON

IYUN, 2024

361-367


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

362

SPECIFIC FEATURES OF THE MECHANISM OF TAX DEBT COLLECTION IN THE CONTEXT

OF THE DEVELOPMENT OF DIGITAL INFRASTRUCTURE IN THE TAX ADMINISTRATION

Mirzaalieva Gulchehra

Tashkent State University of Economics

Abstract.

In the context of the development of the digital infrastructure, the specific features

of the tax debt collection mechanism in the tax administration were studied in this article, the

main focus is on the role of tax legislation and the obligations of taxpayers. Also, conclusions were
drawn on general problems, including the need to improve the enforcement of tax obligations and

tax evasion, and the need to make tax legislation and tax rules more precise and simpler. At the

same time, some important reforms were studied and scientific-practical conclusions and
proposals were developed on foreign experience and its application in our country.

Key words:

tax liability, tax policy, tax revenue, analysis, indebtedness, efficiency,

optimization, tax benefits, tax rate.

Кириш.

Бюджет даромадлари шакиллантиришда солиқлар асосий ўринни эгаллайди.

Шундай экан, бюджет даромадларини ўз вақтида, тўлиқ, турли зиддиятларсиз, қонуний

йўллар билан шакиллантириш керак. Бунда солиқ тўловчилар томонидан хисобланган

солиқ ва тўловларни ундирилиши катта ахамият касб этади. Бугунги кунда хисобланган

солиқ ва тўловларни тўламасдан боқиманда Давлатимизнинг ҳозирги кундаги
тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб қувватлаш ҳамда улар фаолиятини

эркинлаштириш жараёнида турли текширишларни камайтириш, солиқлар ва

йиғимларнинг улар фаолиятига

таъсирини камайтириш, яъни мулкчилик шаклидан

қатъий назар ҳар қандай хўжалик субъекти тўлаётган солиғи унга тўла

-

тўкис

иқтисодий эркинлигини таъминлашга асос бўлишига эршиши бугунги кундаги солиққа

тортиш тамойилларининг энг асосийси экани ҳеч кимга сир эмас. Мустақилликка

эришган даслабки йилларимизданоқ, қарздорликнинг, айниқса, солиқ қарздорликнинг

ўсишини олдини олишга катта аҳамият берилмоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Ушбу тадқиқотимиз солиқ мажбуриятлари ижросини такомиллаштириш мавзу

доирасида олиб борилган илмий изланишларни ўрганиб чиқишга ҳаракат қилганмиз.

Солиқ мажбурияти

-

жисмоний шахс, корпорация ёки бошқа юридик шахснинг

давлат олдидаги солиқ қарзининг умумий суммаси. Даромад солиғи, савдо солиғи ва

капитал даромад солиғи солиқ мажбуриятларининг

барча шаклларидир (Жонсон, 2022).

Солиқ мажбуриятининг таърифи жисмоний ёки юридик шахснинг давлатга солиқ

бўйича қарзи бўлган пул ёки қарз миқдоридир (Жозепсон, 2022). Демак,
англашилмоқдаки солиқ мажбуриятлари солиқ тўлашдан бўйин товлашга қараб

кетмоқда. Яъни ушбу тадқиқот доирасида солиқ тўлашдан бўйин товлаш тушунчасини

иқтисодий моҳиятини очишга ҳаракат қиламиз. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш деганда

жисмоний ёки юридик шахсларнинг солиқ мажбуриятларини қонунга хилоф равишда
камайтириш мақсадида амалга

оширилаётган кенг кўламли фаолият тушунилади.

Солиқ мажбуриятлари солиқ тизимларининг стандарт ва ҳуқуқий жиҳати бўлиб, солиқ

тўлашдан бўйин товлаш фирибгарлик йўли билан ушбу мажбуриятлардан қочиш ёки

камайтиришга қаратилган жиноий ҳаракатдир.

Солиқ тўлашдан

бўйин товлаш тарих давомида ҳамма жойда кенг тарқалган.

“Солиқ тўлашдан бўйин товлаш” атамаси солиқларнинг адолатли улушини тўлашни

истамайдиганлар томонидан кенг кўламли фаолиятни ўз ичига олади (Овусу ва бошқ.,

2019). Бу солиқларни камайтириш мақсадида қонунни

бузишга ҳаракатдир. Даромадни


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

363

камайтириб кўрсатиш, чегирмаларни ортиқча кўрсатиш ва молиявий ҳужжатларни
манипуляция қилиш солиқ тўлашдан бўйин товлаш стратегиясининг мисолидир

(Озили, 2020). Шунга қарамай, солиқ тўлашдан бўйин товлаш натижасида

йўқотилган

даромад миқдори ҳар қандай мамлакатда катта бўлиши мумкин.

Бизнинг замонавий жамиятимиз тез иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар,

глобаллашув, рақамлаштириш, янги бизнес моделлари, солиқ тўловчиларнинг

ҳаракатчанлиги, пандемиядан тикланиш ва можаролар контексти билан боғлиқ турли

муаммоларга дуч келмоқда. Натижада, ҳукуматлар ва солиқ органлари бутун дунё

бўйлаб солиқ йиғишнинг инновацион усуллари ва фискал ресурслардан самарали
фойдаланиш орқали солиқ интизомини мустаҳкамлаш орқали солиқ тизимининг

самарадорлигини оширишга кўпроқ эътибор қаратишлари

керак (Сирман ва бошқ.,

2021).

Солиқ мажбуриятлари ва пул ўтказмалари солиқ тўловчиларнинг маълум бир

солиқ юрисдикциясига хос бўлган солиқ қонунлари ва қоидаларига мувофиқ аниқ,

қониқарли ва тўлиқ декларацияларни топширишга тайёрлигини англатади (Ojo, 2016).

Бу шуни англатадики, солиқ мажбуриятлари ва пул ўтказмалари солиқ тўловчиларнинг

солиқ қонунлари ва қоидаларига декларацияларни топширишга мажбурланмасдан рози
бўлишга тайёрлигини ва ўз вақтида етарли

даражада ўтказишни англатади. Бошқача

қилиб

айтганда, солиқ тўғрисидаги қонун ва қоидаларга риоя қилмаслик пул

ўтказмаларининг камлигини ёки тўғридан

-

тўғри қочишни келтириб чиқаради.

Тадқиқот методологияси.

Таҳлил жараёнида маълумотларни статистик гуруҳлаш, қиёсий ва трендли таҳлил

усулларидан

фойдаланилди.

Мақолада

иқтисодчи

олимларнинг

солиқ

маъмуриятчилигининг такомиллаштиришнинг долзарб масалалари таъминлашга

қаратилган илмий

-

назарий қарашлари қиёсий таҳлил қилинган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

.

Республикамизнинг солиқ механизми олдига

бир томондан давлат бюджетини

зарур даромадлар билан таъминлаш, иккинчи томондан эса солиқ тўловчилар
фаолиятини рағбатлантириш вазифаси қўйилган. Бу вазифаларни бажариш учун солиқ

тизимида иқтисодий ислоҳотлар олиб бориш билан солиқларнинг рағбатлантирувчи

ролини ошириш, уларни бюджет тизимига барқарор тушишини таъминлашда

солиқларни ундириш усулларини қўллаш механизмини такомиллаштириш, солиқ
ундиришни оптимиллаштириш, солиқ қарзини камайтириш ва солиқ юкини

енгиллаштиришни талаб этади. Солиқ тизимидаги ислохотлар мамлакатимизда солиқ

маъмурчилигининг такомиллаштиришда алоҳида аҳамият касб этади. Солиқ

маъмурчилиги солиқ қонунчилигига мувофиқ давлат бюджетига солиқ ва мажбурий

тўловларни ундирилиши ҳамда уларни тўлиқ

ва ўз вақтида тўланиши устидан назорат

қилиш борасидаги солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги

юзага келадиган иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади. Солиқ қарзини

камайтиришда, солиқларни ўз муддатида ва тўлиқ ундиришда солиқ

маъмурчилигини

такомиллаштиришни илмий тадқиқот доирасида ўрганиш зарурлиги, қуйидаги
муаммолар билан асосланади:

1. Солиқ ҳисоботлари шакллари такомиллашмаганлиги ва хисоботларни тўлиқ

автоматлашмаганлиги.

2. Солиқ қарзини ўсиш тенденциясини мавжудлиги

.

3.

Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш заруриятининг мавжудлиги.

Давлат солиқ хизмати органи томонидан юридик шахслар ва якка тартибдаги

тадбиркорларнинг солиқ қарзи юзага келгандан санадан бошлаб амалга ошириладиган

ҳаракатлар мавжуд бўлиб унда, қарздорга

солиқ қарзи юзага келган кундан бошлаб 3 иш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

364

куни ичида огоҳлантириш талабномани бевосита ташриф буюрган ҳолда топширади
ёки почта хизмати орқали ёхуд шахсий кабинетига электрон тарзда юборади.

Қарздорнинг банк ҳисоб рақамига 3 иш куни ичида электрон инкассо топшириқномаси

юборади. Валюта ҳисоб рақамига

валюта маблағларини сотиш ва солиқ қарзига

йўналтириш

тўғрисида

электрон

топшириқнома

юборади.

Огоҳлантириш

талабномасида акс эттирилган тан олинган солиқ қарзи қарздор томонидан талабнома

юборилган санадан бошлаб 15 кун ичида тўлиқ тўланмаган тақдирда солиқ қарзи

ҳисобига давлат солиқ хизмат органи қарори билан қарздорнинг мол

-

мулклари

хатланади.

Таҳлил асосида қарздорнинг товарлар реализацияси, бажарилган иш ва

кўрсатилган хизмати бўйича бурютмачидан тўлаб

берилмаган, учинчи шахсга

ўтказилган пул маблағларини ёки ўтказилган пул маблағлари бўйича товарлар етказиб
берилмаган, иш бажарилмаган ёхуд хизмат кўрсатилмаганлиги учун юзага келган
дебитор қарздорликни аниқлайди ва солиқ қарзи ҳисобига ундириш бўйича

судга ариза

киритади. Бунда, суд ҳужжатини Мажбурий ижро бюросига ижро учун уч иш кунида

юбориши шарт. Таҳлил асосида солиқ қарзи юзага келиши олдидан солиқ тўлашдан

қочиш мақсадида эгалигидаги активларини балансидан чиқариб юбориш ҳолатларини
аниқлайди ва солиқ қарзи ҳисобига ундирув қаратиш юзасидан судга ариза киритади.

Бунда, суд жараёнида давлат манфаатларини ҳимоя қилиб қатнашади ва суд ҳужжатини

3 иш куни ичида ижро учун юбориши шарт.

Огоҳлантириш талабномаси берилган санадан бошлаб 30 кун ичида талабномада

акс эттирилган солиқ қарзи тўлиқ тўлаб берилмаган тақдирда солиқ қарзини
қарздорнинг мол

-

мулкига қаратиш юзасидан судга электрон тазда онлайн ариза

киритади. Бунда, тан олинган қарздорлик бўйича солиқ қарзини қарздорнинг мол

-

мулкига қаратиш давлат

солиқ

хизмати органи қарори асосида амалга оширилади ва

қарор тўғридан

-

тўғри уч иш куни ичида ижро учун Мажбурий ижро бюросига почта

хизмати ёки электрон кўришинишида юборилади. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги

талабнома юборилган кундан бошлаб 10 кун ичида

қарздор томонидан эътироз

билдирилмаса тан олинган қарздорлик ҳисобланади. Суддан 15 кун ичида иш

юритувига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисида ажрим
келиб тушади. Бунда, иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги Ажримда

белгиланган суд ўтказиш санасида аризада акс эттирилган солиқ қарзининг тўланмаган

қолдиқ суммасини акс эттириб судга электрон тарзда онлайн маълумотнома юборади

ва суд жараёнида давлат манфаатини ҳимоя қилиб ДСИ ишончномаси асосида иштирок
этади. Иш юритувига қабул

қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги Ажрим бўйича

камчиликларни бартараф этиб қайтадан ариза киритади.

Солиқ қарзини мажбурий ундирувга қаратиш тўғрисидаги суд томонидан

юборилган электрон суд ҳужжатидаги қолдиқ сумма юзасидан Мажбурий ижро бюроси

ҳудудий

бўлимига электрон маълумотнома юборади. Мажбурий ижро бюроси билан

ҳамкорликда суд ҳужжати асосида ижро ҳаракатларини амалга оширади. (мол

-

мулкини

хатлаш ва савдога қўйиш, ундирувни дебиторларига қаратиш ва таъсисчиларига

қаратиш, четга чиқишига таъқиқ қўйиш). Солиқ қарзини суд ҳужжати асосида бюджетга

ундириш учун керакли маълумотларни ташқи манба маълумотлари асосида таҳлил
қилиб шакллантиради ва Мажбурий ижро бюросига ижро ҳаракатларини амалга

оширишда фойдаланиш учун тақдим этиб боради. Бунда, ҚҚСнинг

4

ва 5

-

иловаси

маълумотлари асосида суд ҳужжати ижрога қаратилган даврда товар реализация

қилганлиги, иш бажарганлиги ёки хизматлар кўрсатганлиги, божхона орқали маҳсулот
экспорт ёки импорт қилганлиги, махсус ҳисоб рақамлари орқали йирик пул

айланмалари амалга оширганлиги, банка айланмасини таҳлил қилиш орқали 3

-

шахсдаги активлари тўғрисида ахборотларни бериб боради.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

365

Мажбурий ижро бюроси томонидан ундириш имкони йўқлиги тўғрисидаги ижро

ҳужжатлари асосида солиқ қарзи ундирувини қарздорнинг раҳбар, таъсисчи ёки

мулкдорига қаратиш мақсадида субсидиар жавобгарлик тўғрисида судга ариза

киритилишини назорат қилади. Бунда, киритилган ариза бўйича суд жараёнида

иштирок этиб, давлат манфаатини ҳимоя қилиш орқали чиқарилган суд ҳужжатини
ижро учун Мажбурий ижро бюросига юборади ҳамда ҳамкорликда ижросини

таъминлайди ва назорат қилади. Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтарарилган

ижро ҳужжатлари бўйича Фуқаролик кодексининг 48

-

моддаси талабларидан келиб

чиқиб солиқ қарзини қарздорнинг раҳбари, мулкдори ва таъсисчиларидан

субсидиар

тарзда ундириш тўғрисида ариза киритиб, суд ҳужжатини ижрога қаратади.

Банкротлик юзасидан судга ариза киритади ва суд жараёнида ҳамда банкротлик

бўйича кредиторлар йиғилишида давлат манфаатини ҳимоя қилиб иштирок этади.
Бунда, банкрот

корхонанинг суд бошқарувчиси фаолиятини назорат қилиб, учинчи

шахсдаги мулкларини, банк кўчирмасини таҳлил қилади ва дебитор суммаларини

аниқлаб тугатиш массасига қўштириш чорасини кўради. Тугатиш боқарувчи томонидан

Вазирлар Маҳкамасининг 224

-

сонли қарори асосида банкротликни яшириш, сохта

банкротлик ва қастдан банкротликка олиб келиш тўғрисида хулосасини
ҳаққонийлигини ҳамда судга, прокуратурага ва кредиторларга тақдим этилишини

назорат қилади. Суднинг банкротлик бўйича тугатиш ишини якунланганлиги

тўғрисида ажрими асосида Давлат хизматлари агентлигининг Давлат реестридан

чиқариш тўғрисида маълумотига асосланиб Вазирлар Маҳкамасининг 307

-

сонли

қарори талабларига кўра солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш бўйича қарор чиқаради ва
ижрога қаратади.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзини бюджетга

ундириш бўйича солиқ хизмат органлари, солиқ қарзининг юзага келиш манбасини

аниқлайди, бунда қарздорлик ҳажмдан (ишлаб чиқарилган ёки сотилган товар,
бажарилган иш ёхуд кўрсатилган хизмат), ресурслардан фойдаланганлигидан (ер, сув,

ер қаъри, бино), иш ҳақидан ёки ўтказилган текширув натижасида ҳисобланган солиқ

ёки қўлланилган молиявий жаримадан ҳосил бўлган қарздорликларга сегментлайди.

Агар солиқ хизмати органлари қарздорлик ҳажмдан (ишлаб чиқарилган ёки сотилган
товар, бажарилган иш ёхуд кўрсатилган хизмат) юзага келган бўлса:

-

банк ҳисоб рақамидаги пул маблағлари ҳаракатини таҳлил қилади ва

буюртмачидан тушган маблағларнинг солиқ қисми қайси мақсадлар учун

сарфланганлигини кўриб чиқади;

-

ҚҚСнинг 4 ва 5

-

иловаларини таҳлил қилади, бунда ўтказилган

пул маблағлари 4

-

иловада акс эттирилган ҳисобварақ фактураларга ҳамда банк ҳисоб рақамига келиб

тушган пул маблағлари 5

-

иловада акс эттирилган ҳисобварақ фактураларга тўғри

келишини кўриб чиқади. Фарқ аниқланган

тақдирда дебитор суммасига ундирув

қаратиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилади;

-

экспорт ва импорт операциялари ўрганиб чиқади, бунда экспорт операциялари

бўйича хорижий ҳамкордан пул маблағлари тўлиқ келиб тушганлигини, тушган

маблағлар қайси

мақсадларга ишлатилганлигини, келиб тушмаган пул маблағлари

бўйича нима чоралар кўрилганлигини, импорт операциялари бўйича тузилган
шартномалар тўлиқ бажарилганлигини, импорт қилинган маҳсулотлар қайси

тадбиркорлик субъектлари орқали реализация қилинганлиги ва

реализация қилинган

товарлар бўйича пул маблағларини тўлиқ равишда ҳисоб рақамига келиб тушганлигини

ўрганади;

-

солиқ қарзининг активлар билан таъминланганлигини ўрганиб чиқади ҳамда

солиқ қарзининг қарздор активларидан ортиқ қисмини ҳосил бўлиш сабабини

таҳлил

қилади ва энергия ресурсларидан (электр, газ) фойдаланиш даражасини ўрганиб


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

366

чиқади ва уни ишлар чиқариш, хизмат кўрсатиш ёки товар реализациясига мос
келишини таҳлил қилади;

-

қарздорнинг раҳбари, мулкдори ва таъсисчилари томонидан ташкил этилган

бошқа тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганади ва уларнинг тўлов

қобилиятига аниқлик киритади, қарздорнинг раҳбари, мулкдори ва таъсисчилари
турмуш шароитини ўрганади ва тўлов қобилиятига аниқлик киритади ва ўрганиш ва

таҳлил натижалари бўйича аниқланган маблағ манбаларини солиқ қарзи ҳисобига

бюджетга ундириш чораларини кўради.

Агар солиқ хизмати органи солиқ қарзи ресурслардан фойдаланганлиги (ер, сув, ер

қаъри, бино) бўйича юзага келган бўлса:

-

барча активларига (пул маблағлари, кўчар ва кўчмас мол

-

мулклари, 3

-

шахсдаги

пул маблағлари ва мулклари) банд солади ва эгалигидаги ёки фойдаланишдаги
ресурсларни (ер майдони, бино ва иншоатлари, сув ресурслари ҳамда бошқа активлари)
даромад келтириш манбаларини ўрганиб чиқади, ким томонидан, нима мақсадда

фойдаланаётганлигини, даромад мидорини ва ҳисоботларда акс этишини (ижара

бўйича даромади ва бошқалар);

-

эгалигидаги ресурслардан фойдаланиш даражасини кўриб чиқади, фаолияти

давомида эгалигига ўтган ва чиқиб кетган мол

-

мулкларини ўрганади ва битимларининг

қонуний расмийлаштирилганлигини кўриб чиқади ҳамда

ўрганиш ва таҳлил

натижасида аниқланган активлар ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича ваколат

доирасидаги чораларни кўради.

Агар иш ҳақидан ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар солиқ қарзи юзага келган

бўлса:

-

иш ҳақи тўланиб, даромад солиғи тўланмасдан қолган ҳолатларга ва қарздорлик

ҳосил бўлгандан сўнг иш ҳақи ҳисобланганлиги ёки тўланганлигига ҳамда реализация

қилган қайси товар, бажарган қайси иш ёки кўрсатган қайси хизмати бўйича ишчи
хизматчиларга ҳисобланган иш ҳақидан қарздорлик юзага келганлигига аниқлайди;

-

қарздорнинг ишчи ҳақи ҳисобланган ишчи ва хизматчиларини турмуш

даражасини ўрганади ва зарур бўлса улар билан суҳбатлашиб ҳақиқатда ишлаганлиги,

иш ҳақи олганлиги ва тўлов усулларига аниқлик киритади ва ўрганиш ва таҳлил
натижалари бўйича аниқланган маблағларни солиқ қарзи ҳисобига ундириш

чораларини кўради.

Рақамли инфратузилмани ривожлантириш шароитида солиқ қарзларини ундириш

давлат учун муҳим вазифадир. Кўпгина операциялар ва битимлар рақамли муҳитда
амалга оширилганлиги сабабли, солиқ

органлари солиқларни самарали назорат қилиш

ва йиғишга мослашиши керак. Рақамли инфратузилма билан боғлиқ солиқларни йиғиш

учун бир нечта жиҳатларни ҳисобга олиш керак. Бунда тўғри солиққа

тортишни

механизмини ўрнатиш ҳисобланиб, бунда рақамли соҳадаги битимлар ва битимларнинг

қайси турлари солиққа тортилишини аниқлаш муҳимдир. Бунинг учун рақамли
иқтисодиётни тартибга солувчи махсус қонунлар ёки қоидалардан фойдаланиш

мумкин. Технологик мониторингда эса солиқларни самарали йиғиш учун солиқ

органлари

маълумотларни

кузатиш

ва

таҳлил

қилиш

учун

замонавий

технологиялардан фойдаланишлари керак. Бунга солиқ мажбуриятлари ва
қарздорликни аниқлаш учун махсус дастурлар ёки алгоритмлардан фойдаланиш

киради. Халқаро ҳамкорлик муносабатларида рақамли иқтисодиётнинг халқаро

муносабатлари нуқтаи назаридан мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамиятга

эга. Халқаро солиқ маъмуриятлари ассоциацияси каби ташкилотлар рақамли
иқтисодиётни солиққа тортиш ва

солиқ маълумотларини алмашиш бўйича халқаро

стандартларни ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар ва шу ташкилотлар билан

алоқадҳларни йўлга қўйиш лозим. Ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда эса рақамли муҳитда

солиқ қарзларини самарали ундириш учун тегишли Қонунчилик базасини ишлаб чиқиш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

367

ва такомиллаштириш зарур. Бунга электрон тижорат, рақамли хизматлар ва
маълумотлар узатишни тартибга солувчи қонунлар, шунингдек солиқ тўловчиларнинг

маълумотларини ҳимоя қилиш киради. Солиқ хабардорлигини ошириш механизмида

рақамли муҳитда солиққа тортиш бўйича

аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида солиқ

хабардорлигини таъминлаш муҳимдир. Бунга ахборот компаниялари, консултациялар
ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги солиқ мажбуриятлари тўғрисида батафсил

маълумот бериш орқали эришиш мумкин. Рақамли технологияларнинг интеграцияси ва

тегишли стратегияларни ишлаб чиқиш

солиқ органларига рақамли инфратузилмани

ривожлантириш шароитида солиқ қарзларини самарали ундиришга ёрдам беради.

Хулоса ва таклифлар.

Ўзбекистонда солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ муаммолар

мамлакат иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатади

.

Қуйидагиларни

қўшимча равишда яна таклиф сифтаида тавсия қилинмоқда:

-

солиқ қарзига нисбатан қарздорнинг мол

-

мулкига таъқиқи қўйиш тартибини

якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларга нисбатан ҳам татбиқ

этиш;

-

қарздор жисмоний шахсларнинг пуллик давлат хизматларидан ва айрим сиёсий

ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳамда электрон савдоларда иштирок этиш ҳуқуқларини

чеклаш;

-

иқтисодий судларга даъво билан чиқилганда, суд одатда фақатгина мол

-

мулкига

қаратиш тўғрисида қарор чиқариш билан чекланади (фақат шу учун давлат божи

ҳисобланади), Иқтисодий судга берилганда суд қарор нафақат солиқ тўловчининг мол

-

мулкидан ундириш, балки корхонани бу аҳволга олиб келган айбдор шахсларга

нисбатан қатъийроқ таъсирчан чоралар қўллаш бўйича қарор чиқариши мақсадга

мувофиқ

бўлади.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Davlat soliq qo’mitasi ma’lumotlari.

www.soliq.uz.

Efeeloo, N., & Dick, N. (2018). An Empirical Review of the Determinants of Tax Evasion in Nigeria:

Emphasis on the Informal Sector Operators in Port Harcourt Metropolis. Journal of Accounting and
Financial Management, 4(3), 1

10. https://d1wqtxts1xzle7.cloudfront.net/63209917

Johnson Janet Berry (2022) Tax Liability: Definition, Calculation, and Example. The investopedia

team. October 26,

https://www.investopedia.com/terms/t/

taxliability.asp

Josephson Amelia (2022) The Ultimate Guide to Tax Liability. November 16,.

https://smartasset.com/taxes/tax-liability

Masclet, D., Montmarquette, C., & Viennot-Briot, N. (2019). Can whistleblower programs reduce tax

evasion? Experimental evidence. Journal of Behavioral and Experimental Economics, 83, 101459.
https://doi.org/10.1016/j.socec.2019.101459

Owusu, G. M. Y., Bekoe, R. A., Anokye, F. K., & Anyetei, L. (2019). What Factors Influence the Intentions

of Individuals to Engage in Tax Evasion? Evidence from Ghana. International Journal of Public

Administration, 43(13), 1143

1155. https://doi.org/10.1080/01900692.2019.1665686

Ozili, P. K. (2020). Tax evasion and financial instability. Journal of Financial Crime, 27(2), 531

539.

https://doi.org/10.1108/jfc-04-2019-0051

Richardson, G. (2016). The Determinants of Tax Evasion: A Cross-Country Study. Financial Crimes:

Psychological, Technological, and Ethical Issues, 33

57. https://doi.org/10.1007/978-3-319-32419-7_2

Uyar, A., Nimer, K., Kuzey, C., Shahbaz, M., & Schneider, F. (2021). Can e-government initiatives

alleviate tax evasion? The moderation effect of ICT. Technological Forecasting and Social Change, 166,

120597.

https://doi.org/10.1016/j.techfore.2021.120597

Cirman A., Pahor M., Starček S. (2021). Addressing evasion and tax m

orale by educating young

taxpayers. EDUvision38.

Ojo, O.D. (2016) The Impact of Tax Audit on the Compliance Level of Taxpayers in Kwara State.

Unpublished Master’s Thesis, Uni

versity of Ilorin, Ilorin.

Библиографические ссылки

Davlat soliq qo’mitasi ma’lumotlari. www.soliq.uz.

Efeeloo, N., & Dick, N. (2018). An Empirical Review of the Determinants of Tax Evasion in Nigeria: Emphasis on the Informal Sector Operators in Port Harcourt Metropolis. Journal of Accounting and Financial Management, 4(3), 1–10. https://d1wqtxts1xzle7.cloudfront.net/63209917

Johnson Janet Berry (2022) Tax Liability: Definition, Calculation, and Example. The investopedia team. October 26, https://www.investopedia.com/terms/t/ taxliability.asp

Josephson Amelia (2022) The Ultimate Guide to Tax Liability. November 16,. https://smartasset.com/taxes/tax-liability

Masclet, D., Montmarquette, C., & Viennot-Briot, N. (2019). Can whistleblower programs reduce tax evasion? Experimental evidence. Journal of Behavioral and Experimental Economics, 83, 101459. https://doi.org/10.1016/j.socec.2019.101459

Owusu, G. M. Y., Bekoe, R. A., Anokye, F. K., & Anyetei, L. (2019). What Factors Influence the Intentions of Individuals to Engage in Tax Evasion? Evidence from Ghana. International Journal of Public Administration, 43(13), 1143–1155. https://doi.org/10.1080/01900692.2019.1665686

Ozili, P. K. (2020). Tax evasion and financial instability. Journal of Financial Crime, 27(2), 531–539. https://doi.org/10.1108/jfc-04-2019-0051

Richardson, G. (2016). The Determinants of Tax Evasion: A Cross-Country Study. Financial Crimes: Psychological, Technological, and Ethical Issues, 33–57. https://doi.org/10.1007/978-3-319-32419-7_2

Uyar, A., Nimer, K., Kuzey, C., Shahbaz, M., & Schneider, F. (2021). Can e-government initiatives alleviate tax evasion? The moderation effect of ICT. Technological Forecasting and Social Change, 166, 120597. https://doi.org/10.1016/j.techfore.2021.120597

Cirman A., Pahor M., Starček S. (2021). Addressing evasion and tax morale by educating young taxpayers. EDUvision38.

Ojo, O.D. (2016) The Impact of Tax Audit on the Compliance Level of Taxpayers in Kwara State. Unpublished Master’s Thesis, University of Ilorin, Ilorin.