Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
519
МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА БЮДЖЕТ ҚОИДАЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ ВА УНИ
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ЖОРИЙ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Шералиев Жавохирбек Жахонгир ўғли
Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва
технологиялар университети
ORCID: 0009-0002-8328-3167
Аннотация.
Ушбу мақолада макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда
бюджет қоидаларидан фойдаланиш бўйича хорижий мамлакатлар
тажрибаси ва уни
Ўзбекистон иқтисодиётида тадбиқ
этиш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек,
мақолада дунё мамлакатлари бўйича фискал қоидаларнинг
умумий хусусиятига ҳамда
белгиланиш миқёсига кўра турлари бўйича динамик таҳлили келтирилган.
Калит сўзлар:
Макроиқтисодий барқарорлик,
фискал қоидалар, миллий
даражадаги фискал қоидалар, миллатлараро фискал қоидалар, қочиш қоидалари, қарз
қоидалари, харажат қоидалари, даромад қоидалари, бюджет баланси қоидалари.
ОПЫТ ЗАРУБЕЖНЫХ СТРАН В ИСПОЛЬЗОВАНИИ БЮДЖЕТНЫХ ПРАВИЛ ДЛЯ
ОБЕСПЕЧЕНИЯ МАКРОЭКОНОМИЧЕСКОЙ СТАБИЛЬНОСТИ И ВОЗМОЖНОСТИ ЕГО
ВНЕДРЕНИЯ В ЭКОНОМИКУ УЗБЕКИСТАНА
Шералиев Жавохирбек Жахонгир углы
Ташкентский международный университет
финансового менеджмента и технологий
Аннотация.
В данной статье изучен опыт зарубежных стран по использованию
бюджетных правил в обеспечении макроэкономической стабильности и возможности
его внедрения в экономику Узбекистана. В статье также представлен динамический
анализ фискальных правил по странам мира с разбивкой по типам в соответствии с
общим характером и масштабом назначения.
Ключевые слова:
макроэкономическая стабильность, бюджетные правила,
национальные бюджетные правила, транснациональные бюджетные правила, правила
уклонения от уплаты налогов, правила долга, правила расходов, правила доходов,
правила бюджетного баланса.
UO
‘
K: 336.148
VI SON
—
IYUN, 2024
519-532
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
520
EXPERIENCE OF FOREIGN COUNTRIES IN THE USE OF FISCAL RULES IN ENSURING
MACROECONOMIC STABILITY AND THE POSSIBILITIES OF ITS INTRODUCTION
IN THE ECONOMY OF UZBEKISTAN
Sheraliyev Javokhirbek Jakhongir ugli
Tashkent International University of Financial
Management and Technologies
Annotation.
In this article, the experience of foreign countries on the use of budget rules in
ensuring macroeconomic stability and the possibilities of its implementation in the economy of
Uzbekistan are studied.
The article also presents a dynamic analysis of the fiscal rules by country
of the world by type according to the general nature and the scale of the designation.
Key words:
Macroeconomic stability, fiscal rules, national fiscal rules, transnational fiscal
rules,
escape clauses
, debt rules, expenditure rules, revenue rules, budget balance rules.
Кириш.
Ҳозирги кунда бюджет қоидаларини жорий этиш ва унинг амалиётини
таъминлашда ривожланган мамлакатлар тажрибаси кўплаб ривожланаётган
мамлакатлар учун асосий манба бўлиб хизмат қилади. Айнан хорижий мамлакатлар
тажрибасини ўрганиш асосида бюджет қоидаларини жорий этиш мамлакатимиз каби
ривожланаётган давлатлар учун бир мунча осонроқ ва самаралироқ бўлади. Лекин
бугунги
кунда бюджет қоидаларини
жорий этиш бўйича тўпланган мавжуд тажрибалар
жуда зиддиятли ҳисобланади. Яъни дунё олимлари томонидан олиб борилган
тадқиқотлар шуни кўрсатадики, баъзи ҳолларда бюджет қоидаларининг қўлланилиши
баъзи мамлакатларда кўзланган мақсадларга эришиш учун ёрдам берган бўлса, баъзи
мамлакатларда улардан фойдаланиш етарлича самара бермаган. Шунингдек, бюджет
қоидалари уларни қўллашда муваффаққиятсизликка учраган мамлакатлардаги аниқ
сабаб ва оқибатларни тушунтириб бермаган. Бир томондан, бу
камчиликлар бюджет
қоидаларини қўллаш тўғрисида мунтазам маълумотлар етишмаслиги билан изоҳланса,
бошқа томондан бюджет қоидаларининг мукаммал
эмаслигини исботлайди. Шу
боисдан ҳам бюджет қоидаларидан фойдаланиш мобайнида доимо уларни
такомиллаштириб бориш аниқ зарурият ҳисобланади. Шунинг учун бюджет
қоидаларини амалиётга тадбиқ этиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаларини
ўрганиш долзарб вазифага айланган.
Адабиётлар шарҳи.
Бюджет қоидаларининг
жорий этилиши, бир томондан, масъулиятсиз фискал
сиёсатини
олиб бориш имкониятини чеклайди, иккинчи томондан, иқтисодий ўсишни
тезлаштиришга йўналтирилган ностандарт қарорларни амалга оширишни
қийинлаштиради. Якуний натижа эса бир қатор ҳолатларга боғлиқдир. Лекин бюджет
қоидаларини чуқурроқ ўрганиш, улар бўйича дунё мамлакатлари тажрибасини тадқиқ
этиш мамлакатимизда бюджет қоидаларини амалиётга жорий этилиши ва унинг
самарадорлигини янада оширишга ҳизмат қилади (Кудрин ва Соколов, 2017)
.
Шундай
экан, аввало, макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларини ўрни
ва аҳамияти ҳақидаги
дунё иқтисодчи олимлари фикрини ўрганиш мақсадга мувофиқ
бўлади.
Масалан, иқтисодчи олим Allen Schick
бюджет қоидалари бюджет тузувчиларни
сиёсий кайфият ёки иқтисодий шароитларнинг ўзгариши билан ўзгармайдиган қатъий
чекловлар доирасида солиқ солиш
ва сарфлашга мажбурлаш орқали бу тенденцияга
қарши туришга қаратилган воситалар ҳисобланади деб таъкидлаган (
Allen Schick, 2003).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
521
Antonio Fatas, Ilian Mihov
эса ўз илмий изланишларида бюджет қоидаларининг
ўрнатилиши ёки бошқача қилиб айтганда, фискал сиёсатда қатъий бюджет
чекловларини ўрнатилиши фискал сиёсатдаги ихтиёрийликни камайтириш орқали
иқтисодий циклдаги ўзгарувчанликни камайтиради ва бу орқали
макроиқтисодий
барқарорликни таъминлаши мумкин деган ғояни илгари суришган (
Antonio Fatas, Ilian
Mihov, 2006).
Harald Badinger
фикрига кўра, бюджет қоидаларини жорий этиш учун одатда
иккита асосий аргумент илгари сурилади:
фискал сиёсат барқарорлигини таъминлаш ва
макроиқтисодий барқарорликни яхшилаш мақсадида нотўғри дискрецион фискал
сиёсатни чеклаш. Бюджет қоидалари ҳукуматнинг қўлини
боғлайдиган воситалар
ҳисобланиб, фақатгина бюджет қоидаларини тўғри лойиҳалаш орқали
макроиқтисодий
барқарорликка эришиш мумкин (
Harald Badinger, 2009).
МДҲ олимларидан бири Д.В. Скрыпник
кенг маънода бюджет қоидалари тартибга
солиш амалиёти мажмуи сифатида тушунилиб, унга мувофиқ бюджет тузилади, қабул
қилинади ва амалга оширилади. Тор маънода эса бюджет қоидалари маълум фискал
кўрсаткичлар (бюджет тақчиллиги, қарз даражаси, харажатлар ва даромадлар) бўйича
расман ўрнатилган чекловлар ҳисобланади, агар ҳукумат юқори даражадаги
самарадорлик билан бюджетни бошқарса, бюджет қоидаларининг жорий
этилиши
иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатади деб таъкидлаб ўтган ( Скрыпник, 2016
).
Шмиголь
(2017)
фикрига
кўра, бюджет қоидалари бюджетнинг айрим
параметрлари бўйича чекловлар тўплами ёки тегишли бюджет агрегатларининг
белгиланган чегаралари сифатида
аниқланади. Бюджет қоидалари доирасида
бюджетнинг давлат қарзи, бюджет дефицити, бюджет даромадлари ва харажатлари
миқдори каби параметрлари чекланади (Шмиголь
, 2017).
Кристина Швандар, Всеволод Черкасов, Татьяна Бурова каби олимлар эса
бюджет
қоидалари
деганда маълум бир узоқ муддатли доирада давлат молиясини бошқариш
бўйича қарорлар қабул қилишда ихтиёрийликни жорий қилувчи ягона норма ёки
нормалар мажмуи тушунилиб
,
бюджет қоидаларининг асосий вазифаси сифатида
жамғариш ва деаккумуляциянинг оптимал тамойилини ўрнатиш, "процикликлик
-
контрцикликлик" координаталарида оптимал нуқтани топишдир деб таъкидлашган
(
Швандар, Черкасов, Бурова,
2017).
Мамлакатимиз олимларидан бири Ҳакимов
(2018)
фикрига кўра,
бюджет
қоидалари –
бу мавжуд молиявий кўрсаткичларга қонуний тартибдаги
чекловларнинг
ўрнатилиши ҳисобланади. Бюджет қоидаларини ўрнатишда, одатда, мамлакатлар
асосан икки мақсадга эришишни ўзларига белгилаб олишади,
булар ресурсларни тежаш
ва уларнинг сарфланиш миқдорини режадаги миқдорга тенглаштиришдир (Ҳакимов,
2018).
Тадқиқот методологияси.
Дунё мамлакатларининг бюджет қоидаларидан фойдаланиш бўйича тўпланган
тажрибалари,
шунингдек,
пандемия
даврида
унинг
амалиётини
қандай
такомиллаштириш бўйича иқтисодий жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва
жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш
орқали тегишли йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган. Мавзуни
ўрганиш жараёнида иқтисодий, қиёсий таҳлил, индуксия, дедуксия ва бошқа усуллардан
фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Мамлакатлар
ўзларининг
фискал
тизимларини
мустаҳкамлаш,
қарз
барқарорликларини таъминлаш ва фискал сиёсатларини ишончлилигини оширишга
ёрдам бериши
учун фискал қоидаларни тобора кўпроқ жорий
қилмоқдалар
.
Сўнгги 20
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
522
йил ичида дунё бўйлаб тобора кўпроқ мамлакатлар фискал қоидаларга асосланган
фискал тизимларни қабул қилдилар. ХВФнинг Фискал масалалар бўйича департаменти
томонидан тузилган фискал қоидалар маълумотлар базаси шуни кўрсатадики, фискал
қоидалардан дастлаб ривожланган
мамлакатлар кенг
фойдаланган
бўлса, 1990 йиллар
ўрталаридан бошлаб улардан фискал сиёсатнинг инструменти сифатида
фойдаланадиган ривожланаётган мамлакатлар сони ҳам кескин ортган. Қоидалар
сонининг кенгайиши бир қатор тўлқинларда содир бўлди, бу
асосан миллатлараро
қоидаларни киритиш ва катта ташқи шоклардан кейин қоидаларни қабул қилиш билан
боғлиқ. Масалан, 1990 йиллар бошидаги фискал қоидаларини қабул қилиш
бўйича
юқори ўсиш суръати 1992 йилги Маастрихт шартномасининг имзоланиши билан боғлиқ
бўлиб, унда Европа иқтисодий
ва валюта иттифоқида иштирок этиш учун мамлакат
қарзи ва бюджет тақчиллиги мезонлари белгилаб берилди. Натижада Европа
Иттифоқига аъзо кўплаб мамлакатлар ушбу бюджет қоидаларини қабул қилдилар.
2000 йиллар бошидаги бюджет қоидаларининг қабул қилиниши бўйича юқори
ўсиш суръати эса ривожланаётган мамлакатларда ва паст даромадли мамлакатларда
миллий даражадаги фискал
қоидаларнинг қабул қилиниши билан боғлиқ бўлди.
Ривожланаётган мамлакатлардаги миллий қоидалар кўпинча инқироздан кейин
(масалан, Колумбия, Бразилия) фискал тузатишларни амалга ошириш, ислоҳотлардан
олинган даромадларни блокировка қилиш (масалан, Мексика,
Полша) ёки табиий
ресурслар нархларини ўзгарувчанлиги туфайли проциклик харажатлардан қочиш учун
қабул қилинган эди (Чили, Россия, Мўғулистон)
(
Davoodi ва бошқа., 2022)
.
Шунингдек, 2012 йилда бир ёки бир нечта фискал қоидалар амал қилган жами 76
мамлакатдан 28 таси ривожланган давлатлар бўлса, уларнинг 48 таси ривожланаётган
мамлакатларни ташкил этди. Асосан, ривожланаётган мамлакатлар фискал қоидаларни
ўз минтақаларида ташкил этилган валюта иттифоқларига аъзо бўлиш ортидан ҳам
қабул қилишган. Масалан, Шарқий
Кариб валюта иттифоқи
(ECCU),
Ғарбий
Aфрика
иқтисодий
ва валюта иттифоқи
(WAEMU)
ҳамда
Марказий Aфрика иқтисодий ва валюта
ҳамжамиятининг
(CEMAC)
аъзолари мос равишда
1998, 2000 va 2002
йилларда фискал
қоидаларни қабул қилдилар
.
Aсосий мақсад валюта иттифоқи доирасида фискал
сиёсатнинг конвергенциясига (convergence) ёки бир
-
бирига даража жиҳатидан
яқинлашишига ёрдам бериш бўлган. Умуман олганда, шунга қадар валюта иттифоқига
аъзо ривожланаётган мамлакатлар фискал қоидаларни қабул қилган ривожланаётган
мамлакатларнинг ярмидан бироз камроқ қисмини ташкил қиларди (
Elva Bova, Nathalie
Carcenac, and Martine Guerguil, 2014).
Коронавирус пандемияси эса фискал қоидаларга асосланган фискал тизимлар учун
катта синов бўлди. Бу уй хўжаликлари ва фирмаларни давлат томонидан фавқулодда
молиявий қўллаб
-
қувватлаш бўйича чора
-
тадбирларни қабул қилиш учун
мослашувчанликни таъминлаб, фискал доирада фискал қоидалар
бўйича чекловларни
вақтинча тўхтатиб туриш учун қочиш бандлари бўйича қоидаларни кенг тарқалишига
олиб келди. Қочиш
қоидаларини қабул қилмаган бошқа давлатлар эса фискал
қоидаларни вақтинчалик тўхтатиб туришга ёки ушбу қоидаларни ўзгартиришга ёки
янги фискал қоидаларга мурожаат қилишга мажбур бўлишди (Davoodi ва бошқа., 2022)
.
Пандемия даврида кўплаб мамлакатларда
бюджет тақчиллиги ва қарз даражаси ошди,
бу фискал қоидалар чегараларидан катта оғишларга олиб келди. 2020 йилнинг ўзида
бюджет дефицити мамлакатларнинг қарийб 90 фоизида, давлат қарзи эса
мамлакатларнинг 50 фоиздан кўпроғида белгиланган норма чегарасидан
ошиб кетди.
Ўрганилган тажриба шуни кўрсатадики,
давлат қарзи чегарасидан ошиб кетса, уни ўша
чегара доирасига қайтариш мушкул вазифа ҳисобланади. Бундан ташқари, тақчиллик
меъёридан четга чиқиши юқори молиялаштириш харажатлари билан боғлиқ бўлиб, бу
иқтисодий ўсиш секинлашган даврларда содир бўлади. Лекин шуни алохида таъкидлаш
керакки, мамлакатларда фискал қоидаларга риоя қилиш бўйича тўпланган яхши
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
523
тажриба кейинчалик кутилмаган фавқулоддаги шокларга қандай жавоб бериш бўйича
етарлича кўрсатмалар бера олади.
1-
расм. 1985
-2021
йилларда дунё мамлакатларида фақатгина миллий даражада
қабул қилинган фискал қоидалар динамикаси (алохида турлари бўйича, сони)
(Davoodi and other, 2022)
2021 йил охирига келиб, 105 га яқин мамлакатлар камида битта фискал қоидани
қабул қилди, бу 2015 йилга нисбатан 11 та давлатга ва 1985 йилга нисбатан 96 та
давлатга кўп демакдир. 2021 йилга келиб фискал қоидаларни қабул қилган
ривожланаётган давлатлар ривожланган давлатларга нисбатан 2 баробарга кўпроқни
ташкил қилди. Шунингдек, 53 та давлатда миллий қоидалардан юқори бўлган
миллатлараро фискал қоидалар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти миллий қоидалар
билан тўлдирилади.
2-
расм. 1985
-
2021 йилларда дунё мамлакатларида фақатгина миллатлараро
даражада қабул қилинган фискал қоидалар
динамикаси
(алохида турлари бўйича, сони)
(Davoodi and other, 2022)
-5
0
5
10
15
20
25
30
35
40
45
50
1985 1987 1989 1991 1993 1995 1997 1999 2001 2003 2005 2007 2009 2011 2013 2015 2017 2019 2021
Харажат қоидалари
Даромад қоидалари
Бюджет баланси қоидаси
Қарз қоидалари
0
5
10
15
20
25
30
35
40
45
50
1985 1987 1989 1991 1993 1995 1997 1999 2001 2003 2005 2007 2009 2011 2013 2015 2017 2019 2021
Харажат қоидалари
Даромад қоидалари
Бюджет баланси қоидаси
Қарз қоидалари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
524
Дунё мамлакатларида 1985 йилгача фақатгина миллий қоидаларни ўзидан
фойдаланилган, 90
-
йилларга келиб эса турли иқтисодий иттифоқларнинг ташкил
этилиши ортидан миллатлараро қоидалар ишлаб
чиқилган ва қабул қилинишни
бошланган. Масалан, 1985 йилда 2 та давлат харажат қоидаларидан, 1 та давлат даромад
қоидаларидан, 6 та давлат бюджет баланси қоидаларидан ҳамда 1 та давлат қарз
қоидаларидан фойдаланган. 2021 йилга келиб эса 26 та давлат харажат қоидаларидан,
9 та давлат даромад қоидаларидан, 45 та давлат бюджет баланси қоидаларидан ҳамда
32 та давлат қарз қоидаларидан фойдаланиши қайд
этилган (1
-
расм).
Шунингдек, баъзи мамлакатлар фақатгина миллатлараро фискал қоидалардан
фойдаланган. Масалан,
1992 йилгача миллатлараро фискал қоидалардан умуман
фойдаланилмаган, лекин 1992 йилги Маастрихт шартномасининг имзоланиши билан
Европа иқтисодий
ва валюта иттифоқида иштирок этиш учун қарз ва тақчиллик
мезонларини белгиланиб, умумий хисобда 10 та мамлакат
миллатлараро бюджет
баланси қоидаларини, 11 та мамлакат миллатлараро қарз қоидаларини қабул қилган.
2021 йилга келиб эса дунё мамлакатлари ичида
16 та мамлакат миллатлараро харажат
қоидаларини, 8 та мамлакат миллатлараро даромад қоидаларини, 21 та мамлакат
миллатлараро бюджет баланси қоидаларини, 35 та мамлакат эса миллатлараро қарз
қоидаларини қабул қилган (2
-
расм).
3-
расм. 1985
-
2021 йилларда дунё мамлакатларида ҳам миллий ҳам
миллатлараро даражада қабул қилинган фискал қоидалар динамикаси
(алоҳида турлари бўйича, сони)
(Davoodi and other, 2022)
Шунингдек, баъзи мамлакатлар миллатлараро фискал қоидаларни миллий
қоидалар билан тўлдирган ёки
аксинча. Бу ҳолат ҳам 1992 йилги Маастрихт
шартномасининг имзоланишини билан боғлиқ бўлиб, жами 2 та мамлакат ҳам миллий
ҳам миллатларо бюджет баланси ва 1 та мамлакат қарз қоидаларидан фойдаланишни
бошлашган. 2021 йилга келиб эса ҳам миллий ҳам миллатларо харажат қоидаларидан
13 та мамлакат, бюджет баланси қоидаларидан 27 та мамлакат, қарз қоидаларидан 18
та мамлакат кенг фойдаланилмоқда. Лекин ҳозирги кунда ҳам
миллий ҳам миллатларо
даромад қоидаларидан биргаликда хеч бир мамлакат фойдаланмайди (3
-
расм).
0
5
10
15
20
25
30
1985 1987 1989 1991 1993 1995 1997 1999 2001 2003 2005 2007 2009 2011 2013 2015 2017 2019 2021
Харажат қоидалари
Даромад қоидалари
Бюджет баланси қоидаси
Қарз қоидалари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
525
4-
расм. Умумий ҳолатда 1985
-
2021 йилларда миллий ва миллатлараро
фискал қоидалардан фойдаланиш ҳолати
(Davoodi and other, 2022)
Сўнгги 20 йил давомида ҳар бир мамлакат бўйича фискал қоидаларнинг ўртача
сони ҳам бир неча барқарор ошди. Мамлакатларда
20
00 йиллар бошида ўртача 2 та
қоида бўлган бўлса, ҳозирда ўртача 3 тага яқин фискал қоидалар мавжуд (4
-
расм).
Умуман олганда, бир вақтнинг ўзида бир нечта қоидалардан фойдаланиш катта
молиявий интизомни таъминлаш ёки бир нечта молиявий мақсадларга эришиш учун
туртки бўлиши мумкин, aммо бир нечта қоидаларнинг мавжудлиги, шу жумладан,
фискал қоидалар ва уларнинг қабул
қилишдан кўзланган мақсадлар ўртасидаги
зиддият
фискал тизимнинг янада мураккаблашишига олиб келади ва уларга риоя
қилишни тушунтириш ва назорат қилишни қийинлаштиради. Баъзи ҳолларда
қоидаларнинг кўплиги янги қоидаларни жорий этишда мавжуд эски қоидалардан воз
кечишдаги қилишдаги
сиёсий қийинчиликлар билан боғлиқ бўлади.
Умуман олганда, бугунги кунда қарз қоидаси билан бирга энг кенг тарқалган
қоидалар
-
бу харажатлар қоидаси ва бюджет баланси қоидаси ҳисобланади. Фискал
қоидаларга эга бўлган мамлакатларнинг тахминан 70 фоизида йиллик бюджет
агрегатлари бўйича оператив лимитлар билан биргаликда қарз қоидаси мавжуд.
Хусусан, 2021 йилда фискал қоидаларга эга бўлган мамлакатларнинг учдан бирида қарз
қоидаси билан бирга бюджет баланси ва харажат қоидаси мавжуд бўлса, бошқа чорак
иқтисодиётларда бюджет баланси қоидаси билан биргаликда қарз қоидаси мавжуд.
2021 йилга келиб умумий ҳисобда 105 та мамлакатда 55 та харажат қоидалари, 17 та
даромад қоидалари, 93 та бюджет баланси қоидалари ва 85 та қарз қоидалари мавжуд
(5-
расм).
Харажатлар бўйича қоидалар кенг тарқалган бўлиб, кўпинча йиллик
харажатларнинг ўсиш суръати учун чегара сифатида белгиланади. Даромад қоидалари
эса камроқ қўлланиладиган қоидалар тоифасига кириб, бу мамлакатлар ичида жуда кам
ҳукуматлар даромад устидан назорат ўрнатишини билдиради.
-20
0
20
40
60
80
100
120
1985
1986
1987
1988
1989
1990
1991
1992
1993
1994
1995
1996
1997
1998
1999
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
2009
2010
2011
2012
2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
2021
Фақат миллий даражадаги қоидалар
Фақат миллатлараро даражадаги қоидалар
Иккиси: миллий ва миллатлараро даражадаги қоидалар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
526
5-
расм. 1985
-
2021 йилларда дунё мамлакатлари томонидан қабул қилинган
фискал қоидаларнинг турлари бўйича динамикаси, сони
(Davoodi and other, 2022)
Даромад қоидалари илғор мамлакатларда, масалан, Белгияда солиқларнинг
кейинги ўсишига йўл қўймаслик учун кўпинча бюджет даромадини ЯИМга нисбатан
юқори чегараси сифатида ўрнатилади, лекин паст даромадли мамлакатларда, масалан,
WAEMU мамлакатларида эса улар йиллик бюджет даромадлари ўсишини
рағбатлантириш учун ЯИМга нисбатан бюджет даромадининг пастки чегараси
сифатида белгиланади.
Мамлакатлар ўртасида бюджет қоидаларидан фойдаланишда даромад даражалари
бўйича
ҳам тафовутлар мавжуд
.
Масалан, харажат қоидалари асосан ривожланган
давлатларда кенг тарқалган бўлиб, уларнинг қарийб тўртдан
уч қисми
ёки 75 фоизи
харажат қоидаларига эга, бу эса қисман Европанинг бир қанча давлатлари, масалан,
Aвстрия, Хорватия, Греция, Италия, Испания ўзларининг миллий фискал тизимини бир
қисми сифатида харажатлар қоидаларини қабул қилганликларини акс эттиради. Бироқ
ривожланаётган мамлакатларнинг атиги учдан бир қисмидан камроғи, масалан,
Бразилия, Мўғулистон, Парагвай каби мамлакатлар харажат қоидаларини қабул
қилган.
Қарз қоидалари ривожланаётган мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, уларнинг
80
фоизидан ортиғи ушбу қоидаларни
қабул
қилган.
Aксарият мамлакатларда ЯИМнинг
фоизида ифодаланган қарз қоидаси мавжуд ва баъзида қарз қоидаси паст даромадли
мамлакатлар учун соф жорий қийматда ўрнатилади, чунки улар имтиёзли
молиялаштиришнинг муҳим қисмини олади. Чили,
Колумбия
каби ривожланаётган
мамлакатларга қараганда Чехия, Эстония каби ривожланаётган мамлакатларда бизнес
даврларини ҳисобга оладиган бюджет баланси қоидалари устунлик қилади
(Davoodi and
other, 2022).
Бюджет қоидалари, аввало, фискал барқарорликни таъминлашга қаратилган. Бу
орқали у макроиқтисодий барқарорликка таъсир кўрсатади. Шундай экан бюджет
қоидаларининг қатъийлиги уруш,
молиявий
-
иқтисодий инқирозлар, пандемия каби
фавқулодда ҳолатларда иқтисодиётни кенгроқ қўллаб
-
қувватлаш учун имкон
бермайди. Шунинг учун бундай ҳолатларда дунё мамлакатларининг тажрибасини
ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, коронавирус пандемияси нафақат
соғлиқни сақлаш тизимига, балки мамлакатларнинг иқтисодий тизимига ҳам катта
зарар етказди. Ривожланиш даражалари ўртасида тафовут бўлган мамлакатларда эса
зарур молиявий ёрдамларни кўрсатиш учун бюджет қоидаларини четлаб ўтиш
0
50
100
150
200
250
1985 1987 1989 1991 1993 1995 1997 1999 2001 2003 2005 2007 2009 2011 2013 2015 2017 2019 2021
Харажат қоидалари
Даромад қоидалари
Бюджет баланси қоидаси
Қарз қоидалари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
527
зарурияти туғилди. Мамлакатлар соғлиқни сақлаш инқирозига жавобан ўзларининг
фискал қоидаларини мослаштиришни турли усулларидан фойдаландилар:
−
қочиш
қоидаларини фаоллаштириш;
−
фискал
қоидаларни вақтинча тўхтатиб туриш;
−
фискал қоидалар чегараларини ўзгартириш.
Шунинг учун ушбу мамлакатларни таҳлил қилиш пандемия даврида уларнинг
фискал қоидаларида мослашувчанликдан турли хил фойдаланишни кўрсатди
(H.R.
Davoodi ва бошқа., 2022)
.
−
Қочиш бандларини фаоллаштириш.
Арманистон, Грузия, Буюк Британия
каби 30 дан ортиқ мамлакатлар соғлиқни
сақлаш инқирозига нисбатан
мослашувчанликни ошириш мақсадида миллатлараро ва миллий фискал қоидалар
бўйича қочиш бандларидан фойдаланганлар (
Gbohoui and Medas, 2020
). Хусусан, 2020
йил пандемия даврида Ямайка ҳукумати фискал қўллаб
-
қувватлаш чораларини
кучайтириш мақсадида фискал қоидалар бўйича қочиш бандини бир йилга
фаоллаштирди ва қарз бўйича мақсад кўрсаткичига эришишни яна 2 йилга
- 2027-2028-
молия йилигача кечиктирди. Бир қатор мамлакатлар эса инфекциянинг янгиланган
тўлқинлари ва ноаниқлик шароитида қочиш бандларини фаоллашув даврини
узайтирди. Кот
-
Дъивуар, Сенегал ҳамда Франция, Италия, Португалия каби валюта
иттифоқига кирувчи баъзи мамлакатларда миллатлараро бюджет қоидалари бўйича
қочиш бандларини фаоллаштириш миллий фискал қоидалардаги тегишли бандларни
автоматик равишда фаоллаштирди.
−
Фискал қоидаларни вақтинчалик тўхтатиб туриш.
Пандемия даврида кўплаб
давлатлар, жумладан, Озарбайжон, Колумбия, Исландия, Индонезия, Перу, Россия каби
мамлакатлар бюджет қоидаларни
вақтинча тўхтатиб қўйишни маъқул
кўрдилар. Мисол
учун, Колумбия юқори дефицитларга йўл
очиш учун қоидаларни
2
йилга тўхтатди.
Индонезияда
фискал қоидалар Конституцияга киритилган қоидаларга
мувофиқ
тўхтатилди. Россия ҳукумати пандемия бошланганда нефт нархи ва ишлаб чиқариш
даражаси
кескин тушиб кетганини инобатга олган ҳолда парламентдан 2020
-2021
йиллар учун нефт нархига асосланган бюджет қоидасини вақтинча тўхтатиб туришни
сўради.
−
Фискал қоида чегаралари ўзгартириш.
Яна бир кенг тарқалган ёндашув
пандемия даврида ривожланаётган мамлакатларда, жумладан, Чили, Эквадор,
Малайзия, Мексика, Мўғулистон, Намибия, Панама, Въетнам каби мамлакатларда
фискал қоидалар чегараларини
ўзгартириш бўлди. Пандемия даврида 20 га яқин
давлатлар
миллий қоидалар бўйича чегараларини ўзгартирди. Мисол учун,
202
0 йилда
Эквадор бюджет
қоидаларини қайта кўриб чиқди ва харажатларни ошириш қоидасини
жорий қилди ва янги йиллик бюджет баланси мақсадларини белгилади. Қарз қоидаси
эса 2032 йилга келиб ЯИМга нисбатан
40 фоиздан кўп бўлмаган давлат сектори
қарзининг узоқ
муддатли чегарасини белгилаш учун оралиқ ўтиш мақсадлари билан
қайта кўриб чиқилди. 2020 йил охирига келиб Панама бюджет дефицитининг
мақсадли
кўрсаткичини (ЯИМ чегарасидан 2 фоиздан юқори) ошириш ва 2025 йилдан бошлаб
бюджет тақчиллигини ЯИМнинг 1,5 фоизи даражасида сақлаш
учун “Ижтимоий фискал
жавобгарлик тўғриси”даги қонунини қайта кўриб чиқди.
Бир неча мамлакатлар пандемия даврида бюджет қоидаларига мослашувчанликни
таъминлашнинг юқоридаги
усулларини бирлаштирдилар (1
-
жадвал). Бунга сабаб баъзи
мамлакатларда фискал
қоидалари
таркибида қочиш қоидалари жуда чекланган
даражада мавжуд бўлиб
,
пандемия пайтида уларнинг
ўзи етарли даражада ёрдам бера
олмади
.
Шунинг учун мослашувчанликнинг бошқа усулларини ҳам қўллай бошлашди.
Масалан:
−
Перудаги
соғлиқни сақлаш инқирозининг
жиддийлиги қонун
бўйича рухсат
этилган қочиш бандларидан кўра кўпроқ мослашувчанлик заруриятини келтириб
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
528
чиқарди, натижада
ҳукумат
фискал қоидаларни тўхтатиб туришни
ҳам
фаоллаштирди
.
Парагвай эса дастлаб қочиш бандларини фаоллаштирди ва охир
-
оқибат фискал
қоидаларни вақтинча тўхтатди. Ҳиндистон дастлаб 2019
-2020-
молия йилида
пандемиядан олдин қочиш бандини фаоллаштирди, бу қисман корпоратив даромад
солиғининг камайиши ва инвестицияларни кўпайтириш эҳтиёжларидан келиб чиққан
юқори
дефицитларни юзага келтирди. Пандемиядан сезиларли даражада иқтисодий
таназзулга учраган ҳукумат фискал ёрдам кўрсатиш учун фискал қоидани тўхтатди.
1-
жадвал
Дунёнинг турли мамлакатларида COVID
-
19 пандемияси давридаги фискал
қоидаларнинг қўлланилиши
(Davoodi and other, 2022)
Мамлакат
-
лар
Фискал қоидаларнинг қўлланиши
Бразилия
Бразилия 2020 йилни "жамоат фалокати"
йили
деб эълон қилди, бу бирламчи
фискал тақчиллик ва фискал жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг
бошқа талабларига жавоб бермасликка имкон берди. Шунингдек, у ўз
конституциясига мунтазам давлат бюджетидан "уруш бюджети"га
(COVID-19
билан боғлиқ чора
-
тадбирлар учун ЯИМнинг 8,4 фоизини қўшимча
енгиллаштириш
-
фавқулодда ҳолатлар учун бюджетга) ўзгартирди ва ҳукуматни
жорий харажатларни қарз олиш ва молиялаштиришни тақиқлашдан озод қилди.
Колумбия
2021 йил сентабр ойида мамлакатда ижтимоий инвестициялар санксияланган эди,
бу эса ўрта муддатда қарз черагасини жорий этиш ва таркибий соф бирламчи
бюджет баланси чегарасини қайта кўриб чиқишни тақозо қилди. Ушбу чегара эса
қарз даражасига қараб ўзгаради.
Ҳукумат 2022–2025 йиллар давомида дефицитдан
чиқиш йўлини белгилади, шу билан бирга, фискал кенгашга (Автоном Фискал
Қоидалар Қўмитаси
-
Autonomous Fiscal Rule Committee
) фискал қоидалар устидан
назоратни таъминлаш учун кўпроқ операцион мустақиллик берди.
Хиндистон
Ҳиндистон 2020 йил феврал ойида пандемиядан олдин
бюджет дефицитини
йилига ЯИМга нисбатан
0,5
фоиздан кўп бўлмаган вақтинчалик ошишига
имкон
берувчи қочиш бандини фаоллаштирди. Бу эса
2019-
2020 ва
2020-
2021 молиявий
йилларидаги бюджет дефицитини мос равишда ЯИМга нисбатан 3,8 ва 3,5 фоизгача
ошишига олиб келди. Пандемия сабабли сезиларли иқтисодий пасайишга дуч
келганлиги
учун ҳукумат иқтиодиётни фискал қўллаб
-
қувватлаш учун 20
20-2021
йиллар
давомида
фискал қоидани тўхтатди.
Полша
Полшада фавқулодда вазиятлар
,
уруш ва табиий офат ҳолатларида юқори
харажатларни чеклаш имконини берувчи бюджет қоидалари бўйича қочиш банди
мавжуд. 2020 йилда ушбу бандга эпидемия банди ҳам қўшилди
,
лекин ушбу банд
прогноз
қилинаётган реал иқтисодий ўсиш ўтган 6 йилликда
тарихий ўртача
кўрсаткичдан 2 фоизга
пасайганда фаоллаштириладиган
бўлди. Бу эса бюджет
дефицитни пандемия даврида ЯИМга нисбатан 8 фоизгача ошириш имкониятини
берди.
Буюк
Британия
Ҳукумат бюджет қоидалари
бўйича бюджет қоидалари бўйича қочиш бандини
2020 йил март ойида фаоллаштирди. Бюджет масъулияти идорасига қонунда
белгиланган мақсадлар бўйича
фискал натижаларни баҳолаш вазифаси
юклатилди. 2021 йил октябрь
ойида ҳукумат пандемиядан кейинги фискал
асоснинг бир қисми сифатида фискал қоидаларни тиклади. Ушбу қоидалар
ҳукуматдан прогноз даврининг
3-
йилига қадар мувозанатли бюджетни
таъминлашни, давлат соф инвестицияларининг ЯИМга нисбатан ўртача 3 фоиздан
юқори бўлишини, 5 йиллик прогноз даврининг 3
-
йилига
келиб давлат
секторининг соф қарзини камайтиришни
(
Англия Банкидан ташқари),
ижтимоий
таъминот харажатлари ва давлат сектори балансига эътибор қаратган ҳолда
инновация
харажатлари
бўйича максимал миқдор белгилашни талаб қилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
529
−
Полша қонунчилигига киритилган фискал қоидалардан қочиш
тўғрисидаги
бандда уруш ва миллий офат ҳақида айтиб ўтилган бўлиб, пандемия тўғрисида хеч нарса
дейилмаган
эди
.
Натижада қўшимча
бюджет харажатларига йўл қўйиш
учун харажатлар
қоидаси
тўхтатилди. Харажатлар қоидаларига ўзгартиришлар 2
-
4 йил ичида мунтазам
бюджет харажатлари
даражасига қайтиш белгилаб қўйилди. Шунингдек, мамлакатда
2020
йилда ўсиш қисқарганида автоматик фаоллаштиришга
рухсат бериш учун янги
миллий қоидалар бўйича қочиш
бандларини
(
new national escape clauses
)
киритилди.
Баъзи мамлакатларда янги фискал
қоидалар жорий этилди. Масалан, Уругвай 2020
йилда янги харажат қоидасини
ва бюджет баланси қоидасини жорий қилди ва фискал
қоидалар бажарилишини назорат қилиш мақсадида фискал кенгаш тузди. Коста
-
Рика
эса жорий харажатлар бўйича харажатлар қоидасини жорий қилди.
Бир қанча мамлакатлар фискал
қоидаларни тиклашга ўтишнинг бир қисми
сифатида қоидалар бўйича чегараларни
қайта кўриб чиқишни бошлашди
.
Колумбиядаги “Ижтимоий инвестициялар тўғрисида”ги қонун 2021 йил сентабр
ойида
санкцияланган бўлиб, мамлакат
фискал қоидалар асосини қайта кўриб чиқди. Шу билан
бирга, ҳукумат 2022
-20
25 йилларда тизимли соф бирламчи тақчилликка ўтиш
йўлини
босқичма
-
босқич фискал қоидалар чегараларига қайтариш учун ўрнатди. Уганда 2021
-
2026-
молиявий йилларни қамраб олувчи янги фискал жавобгарлик низомини жорий
қилди, у нефт қазиб олиш бошланганда фискал
сиёсатни бошқариш учун фискал
қоидаларни ўз ичига қамраб олади. Буюк Британия қариш, иқлим ва тенгсизлик бўйича
харажатлар эҳтиёжларини қондириш
билан бирга қарзни барқарорлаштиришга
қаратилган янги ўрта муддатли молиявий стратегияни эълон қилди.
Баъзи мамлакатларда янги фискал қоида чегараси
белгиланган муддат ичида
олдинги фискал қоида чегарасига қайтиши керак бўлади. Мисол учун, Грузия ва Панама
бир неча йил ичида тўпланган дефицит миқдорини
қоплаш заруратисиз
олдинги
қоидаларга қайтишни талаб қилди. Швейцарияда фавқулодда чора
-
тадбирлар
натижасида
келиб чиқадиган камомадлар шартли ҳисобда тўпланди ва келгуси 6 йил
ичида тузилмавий профицит билан қопланиши
керак бўлади. Германияда шунга ўхшаш
спецификация мавжуд бўлиб, у "ўртача вақт оралиғида" тузатишларни назарда тутади
.
Пандемия даврида миллатлараро қоидалар ҳам синовдан ўтказилди. Шуни
алохида таъкидлаш керакки, миллий қоидаларга нисбатан иттифоқга аъзо
мамлакатлар ўртасидаги
келишмовчиликлар қўшимча қийинчиликларни келтириб
чиқариши мумкин.
Мисол учун,
Европа Иттифоқи пандемияга жавоб беришда кенг
мослашувчанликни таъминлаш учун фискал қоидалар бўйича қочиш бандини 2022 йил
охиригача фаоллаштирди (
2-
жадвал
).
WAEMU
иқтисодий иттифоқи эса ўзига аъзо
давлат раҳбарларининг 2020 йил
апрелдаги Декларациясидан сўнг конвергенция
пактини тўхтатди. У минтақавий
кузатув тизимини кўриб чиқди ва аъзо давлатларни инқироздан кейин фискал
консолидацияни қайта бошлашга ундади. 2021 йил июн ойида WAEMU иқтисодий
иттифоқи таркибига кирувчи мамлакат раҳбарлари 2024
-2026
йиллар давомида фискал
тақчиллик чегарасига
яқинлашиш мажбуриятини олдилар. ECCU иқтисодий иттифоқи
ЯИМга нисбатан
60 фоиз ёки ундан кам бўлган
қарз мақсадига эришиш учун зарур
бўлган муддатни яна 5
йилга
-
2035 йилгача узайтирди
(аввалгиси 2030 йилгача эди)
.
Фискал қоидаларни
тиклаш учун аъзо давлатлар ўртасида пандемия даврида
янада яққолроқ намоён бўлган узоқ йиллик тафовутни ҳисобга олиш керак эди. Европа
Иттифоқидаги жорий тизим ҳар йили мавжуд қарз даражаси ва белгилаб қўйилган қарз
чегараси
ўртасидаги фарқнинг ўртача 5 фоиз қисмига
тузатишни талаб қилади. Бундай
суръат юқори қарздор давлатлар учун қийин бўлиши мумкин. ECCU
иқтисодий
иттифоқи
доирасида
2020 йилда Доминикадаги қарз даражаси ЯИМга нисбатан 100
фоиздан ошди, бу эса ўрта муддатли
истиқболда миллатлараро қарз мақсадига
эришишни қийинлаштирди
(2-
жадвал)
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
530
2-
жадвал
COVID-
19 давридаги миллий қоидалар бўйича тажриба
(Davoodi and other, 2022)
Иттифоқлар
Амалга оширилган чора
-
тадбирлар
Европа Иттифоқи
(ЕИ)
ЕИ
2020 йил март ойида биринчи марта умумий бюджет қоидалари
бўйича қочиш бандини фаоллаштирди, чунки Европа Комиссияси евро
ҳудудида ёки умуман Иттифоқда жиддий иқтисодий таназзулга
сабаб
бўлган Барқарорлик ва ўсиш пактида (
SGP
) шартлар бажарилган деган
хулосага келди. Ушбу банд Иттифоққа
аъзо
давлатларга ўрта муддатли
истиқболда фискал барқарорликка хавф туғдирмаса, одатдаги бюджет
талабларидан вақтинча воз кечиш имконини берди. Фискал қоидалар
бўйича қочиш банди 2022 йил охиригача узайтирилди.
Шарқий Кариб
Валюта Иттифоқи
(ECCU)
Шарқий Кариб
денгизи валюта иттифоқи
(ECCU
) иттифоқ миқёсида
қочиш бандига эга эмас, 2021 йил феврал ойида пандемиядан кейинги
даврда молиявий саъй
-
ҳаракатларни қўллаб
-
қувватлаш мақсадида
давлат қарзининг ЯИМга нисбатан 60 фоизлик мақсадли чегарасига
қайтишнинг
муддати 5 йилга
-
2035 йилгача узайтиришга қарор
қилинди. Туризм
соҳасигагина суянган мамлакатлар юқори даражада
иқтисодий
пасайишга
дуч келдилар
.
Натижада, давлат қарзи 2020 йилда
ЯИМга нисбатан 84 фоизни ва 2021 йилда қарийб 90 фоизни ташкил
қилди.
Марказий Африка
иқтисодий ва
валюта
жамияти
(CEMAC)
CЕМAC Ҳамжамияти қочиш банди йўқлигини ҳисобга олиб, фискал
қоидаларни тўхтатди. 2020 йилда 5 та давлат
кўрсаткичлари тақчиллик
чегарасидан (ЯИМга нисбатан 1,5 фоиз) ва иккита давлат кўрсаткичлари
эса қарз бўйича мақсадли чегарадан (ЯИМга нисбатан 70 фоиз) ошиб
кетди. Вақтинчалик тўхтатилганига қарамай, аъзо мамлакатлар 2023
йилгача бюджет қоидаси чегарасига қайтиши кутилмоқда.
Ғарбий Aфрика
Иқтисодий ва
Валюта Иттифоқи
(WAEMU)
2020
йил апрел ойида Ғарбий Aфрика Иқтисодий ва Валюта Иттифоқига
(WAEMU
) аъзо бўлган саккизта давлат раҳбарлари ўзларининг фискал
қоидаларини вақтинча юмшатдилар (шу жумладан
,
ЯИМга
нисбатан
3
фоизлик камомад чегараси ва ЯИМга нисбатан
70
фоиз миқдоридаги
қарз). 2021 йил июн ойида барча
WAEMU
мамлакатлари 2024–
2026
йиллар давомида бюджет
тақчиллик чегарасига
қайтиш
мажбуриятини
олган бўлсаларда,
бюджет қоидалари
ва уларнинг чегараларига
қайтиш
бўйича қоидаларнинг бошқа мезонларини тиклаш учун вақт оралиғи
белгиланмаган.
WAEMU
мамлакатлари пандемия даврида уч карра
инқирозга (иқтисодий, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик) ва ташқи
захиралар босимига дуч келди, минтақавий бюджет тақчиллиги 2
020
йилда ЯИМга нисбатан 6 фоизга
яқинлашди
.
Ўзбекистон Республикасида эса бюджет қоидаларининг амалиётга жорий
этилиши
2020-
2021 йилларга тўғри келади. Бюджет қоидаларининг
жорий этилиши ўсиб
бораётган давлат қарзини камайтириш, бюджет дефицитининг олдини
олиш, бюджет
мувозанатини таъминлаш мақсадлари билан боғлиқдир. Хусусан, ҳозирги кунда
мамлакатимизда қарз қоидалари ва бюджет баланси қоидаларидан
амалиётда
фойдаланилмоқда. Уларнинг чегаравий миқдори эса Бюджет кодекси билан эмас, ҳар
йили алохида қабул
қилинадиган “Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан
белгиланади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрда қабул
қилинган (Қонун
, 2020)
“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети
тўғрисида”ги Қонунининг 10
-
моддасида Ўзбекистон Республикаси номидан ва
Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида олинадиган давлат қарзининг
чегаравий миқдори ЯИМнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан
ошмаслиги зарур этиб белгиланган (Қонун, 2020). Шунингдек, мазкур қонуннинг 11
-
моддасида 2021 йил учун Ўзбекистон
Республикаси консолидациялашган бюджети
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
531
тақчиллигининг чекланган ҳажми ЯИМга нисбатан 5,5 фоиз миқдорида
бўлиши айтиб
ўтилган. 2023 йилда эса давлат қарзи бўйича қоида ўзгартирилмаган бўлиб, фақатгина
консолидациялашган бюджети тақчиллигига киритилган бюджет қоидаси 3 фоизгача
пасайтирилди. Лекин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11
сентябрдаги
“«Ўзбекистон
-
2030» стратегияси тўғрисида”ги ПФ
-158-
сонли Фармонида
2024 йилдаги бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 4 фоиз
ва келгуси йилларда эса 3,0
фоиздан ошмаслиги ҳамда давлат қарзи бўйича чегаравий қиймат 50 фоиздан
ошмаслиги белгилаб қўйилди (Фармон,
2023). Умуман олганда, ҳар
йили қабул
қилинадиган “Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ва
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонунлари бюджет
қоидаларининг ўрнатилиши ва уларни тартибга солишда муҳим рол ўйнайди.
Хулоса ва таклифлар.
Шуни алохида таъкидлаш керакки, дунё амалиётида бюджет қоидалари фақат
ҳукуматлар учун кўрсатма бўлиб хизмат қилади ва у иқтисодий вазиятга қараб
ўзгартириб турилади. Замонавий дунёда амал қиладиган бюджет қоидаларни ишлаб
чиқиш ва улардан фойдаланиш жуда мураккаб, иқтисодий субъектларнинг кенг
доираси учун унчалик тушунарли эмас ва ушбу қоидаларни бевосита амалга оширишда
давлат
ходимлари
ва
институционал
тузилмалар
ходимларидан
юқори
профессионалликни талаб қилади.
Мамлакатимизда бугунги кунга қадар бюджет қоидаларининг қолган икки тури:
даромад қоидалари ва харажат қоидалари амалиётда қўлланилмайди.
Шунингдек,
ҳозирги кунда бюджет қоидаларини тартибга солувчи ҳамда назорат қилиб борадиган,
дунё мамлакатлари амалиётида кенг қабул қилинаётган Фискал кенгашлар фаолияти
йўлга қўйилмаган. Бизнинг фикримизча, мамлакатимизда дунё амалиётидан келиб
чиққан ҳолда хулоса қилсак, давлат харажатлари бўйича бюджет қоидасини жорий
қилиш даркор. Шунингдек, давлат қарзини давлат бюджети даромади сифатида қабул
қилиб, уни ҳукумат харажат қилганда “Олтин қоида” риоя қилиш керак. Бу тажриба
Буюк Британияда мавжуд бўлиб, унда ҳар бир бирлик жалб
қилинган давлат қарзи
фақат фойда олиб келувчи маблағ сифатида инвестицион фаолиятларга
йўналтирилиши керак.
Шунингдек, фикримизча, бюджет қоидаларини иқтисодий ривожланиш
мақсадларига мослашувчанлигини таъминлаш, хусусан, иқтисодий
ўсиш, инфляция ва
ишсизлик каби макроиқтисодий кўрсаткичларга салбий таъсирини камайтириш ҳамда
уларни доимий назорат қилиш орқали самарадорлигини ошириш муҳим
аҳамиятга
эгадир. Шунинг учун, фискал қоидалар устидан самарали назоратни таъминлаш ҳамда
ундан
фойдаланиш ҳолатини амалий таҳлилини олиб бориш учун Фискал кенгаш жорий
этиш мақсадга мувофиқ бўларди.
Адабиётлар / Литература/ Refe
rence:
Allen Schick, (20
03) “
The Role of Fiscal Rules in Budgeting
”. OECD Journal On Budgeting –
Volume 3
–
No. 3
–
ISSN 1608-7143
–
©
OECD.
Antonio Fata´s, Ilian Mihov, (2006) “The macroeconomic effects of fiscal rules in the US
s
tates”. Journal of Public
Economics 90 101
–
117.
Davoodi H.R., Elger P., Fotiou A., D.Garcia-Macia, X.Han, A.Lagerborg, W.R.Lam, and
P.Medas. (2022).
“Fiscal R
ules and Fiscal Councils: Recent Trends and Performance during the
Pandemic”, IMF Working Paper
No.22/11, International Monteary Fund, Washington, D.C.
Davoodi H.R., P. Elger, A. Fotiou, D. Garcia-Macia, A. Lagerborg, W.R. Lam, and P. Medas.
(2022) IMF Fiscal Rules Dataset: 1985-2021;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
532
Elva Bova, Nathalie Carcenac, and Martine Guerguil. (2014). “Fisc
al Rules and the
Procyclicality of Fiscal Policy
in the Developing World”. IMF Working Paper
/ International
Monetary Fund. July,
Gbohoui, W, and P. Medas. (2020)
. “Fiscal Rules, Escape Clauses, and Large Shocks.” Special
Series on Fiscal Policies to Respond to COVID-19.
Harald Badinger, (2009)
“
Fiscal Rules, Discretionary Fiscal Policy and Macroeconomic
Stability: An Empirical Assessment for OECD Countries
”
. Applied Economics, 41(7), p. 829-847.
Кудрин А., Соколов И. (2017) “Бюджетные правила как инструмент
сбалансированной бюджетной политики”, Вопросы экономики. № 11. С. 5
-32.
Қонун
(2020) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрда қабул қилинган
“2021 йил
учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни.
Скрыпник Д.В. (2016)
,
“Бюджетные правила, эффективность правительства и
экономический рост”. Москва. Журнал Новой экономической ассоциации,
№ 2 (30), с. 12–
32).
Фармон
(2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги
“«Ўзбекистон
-
2030» стратегияси тўғрисида”ги ПФ
-158-
сонли Фармони.
Ҳакимов
Ҳ.А. (
2018
) “Бюджет қоидалари ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги”,
"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишда халқаро
стандартларни жорий этиш: муаммо ва ечимлар" мавзусидаги республика илмий
-
амалий анжумани илмий мақолалари ва маъруза тезислари тўплами.
2018 йил 18
декабрь.
-
Т.: Иқтисодиёт,
-
510 бет.
Швандар К.В., Черкасов В.Ю., Бурова Т.Ф., (
20
17) “Голландская болезнь»: применение
бюджетного правила и роль структурных реформ”// Финансовый журнал
,
№5
.
Шмиголь Н.С. (2017) “Бюджетные правила как инструмент достижения
финансовой стабильности и экономического роста”. Журнал “Экономика и управление”
№
-
1, Стр. 66
-
74. УДК 336.14(045).
