Авторы

  • Дониёр Абдуразаков
    Международный университет туризма и культурного наследия «Шелковый путь» https://orcid.org/0009-0004-9285-1861

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.49368

Ключевые слова:

сельский туризм городской туризм стратегия развития махаллы поддержка предпринимательства туристические услуги туристический бизнес помощник хокима

Аннотация

В данной статье анализируются результаты исследования развития сельского туризма и факторов, влияющих на него. При этом были изучены мнения, высказанные рядом ученых, и изучены возможности создания стратегии развития туризма в махалле. В результате исследования выявлено состояние сельского туризма в Узбекистане, отношение населения и местных лидеров к его развитию, а также 5 основных факторов. Определение этих факторов позволило понять необходимые условия для ведения туристического бизнеса в селах и расширения спектра туристических услуг. Описано особенности, которые следует учитывать помощником хокима при поддержке туристического бизнеса как важной сферы предпринимательства в махалле


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

222


ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМ БИЗНЕСИНИ ҚИШЛОҚЛАРГА ОЛИБ КИРИШ

ВА БОШҚАРИШ: ИСТИҚБОЛ ВА МУАММОЛАР

Абдуразаков Дониёр Журакулович

“Ипак Йўли”

туризм ва маданий мерос халқаро университети

ORCID: 0009-0004-9285-1861

doniyor.abdurazakov@univ-silkroad.uz

Аннотация.

Ушбу мақолада қишлоқ туризмини ривожлантириш ва унга таъсир

этувчи омиллар юзасида олиб борилган тадқиқот натижалари таҳлил этилган. Шу
билан бирга, бир қанча олимлар томонидан билдирилган фикрлар ўрганиб чиқилиб,

маҳаллада туризмни ривожлантириш стратегиясини яратиш имкониятлари тадқиқ

қилинган. Тадқиқот натижасида Ўзбекистондаги қишлоқ туризмининг холати, уннинг

ривожига аҳолининг ва жойлардаги қуйи поғона раҳбарларининг муносабати тадқиқ
қилиниб, 5та асосий омил ажратиб олинган. Бу омилларни аниқлаш қишлоқларда туризм

бизнесини бошқариш ҳамда туризм хизматларни спектрини кенгайтириш учун зарур

шарт

-

шароитни тушиниш имконини беради. Ҳоким ёрдамчиси томонидан туризм

бизнесини маҳаллада тадбиркорликнинг муҳим йўналиши сифатида қўллаб

-

қувватлашда эътиборга олиниши лозим бўлган муҳим хусусиятлар тавсифлаб берилган.

Калит сўзлар:

қишлоқ туризми, шаҳар туризми, маҳаллани ривожлантириш

стратегияси, тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш, туризм хизматлари, туризм бизнеси,

ҳоким ёрдамчиси.

ВНЕДРЕНИЕ И УПРАВЛЕНИЕ ТУРИСТИЧЕСКИМ БИЗНЕСОМ В СЕЛАХ

УЗБЕКИСТАНА: ПРОБЛЕМЫ И ПЕРСПЕКТИВЫ

Абдуразаков Дониёр Журакулович

Международный университет туризма и культурного

наследия «Шелковый путь»

Аннотация.

В данной статье анализируются результаты исследования развития

сельского туризма и факторов, влияющих на него. При этом были изучены мнения,

высказанные рядом ученых, и изучены возможности создания стратегии развития

туризма в махалле. В результате исследования выявлено состояние сельского туризма

в Узбекистане, отношение населения и местных лидеров к его развитию, а также 5
основных факторов. Определение этих факторов позволило понять необходимые условия
для ведения туристического бизнеса в селах и расширения спектра туристических услуг.

Описано особенности, которые следует учитывать помощником хокима при поддержке

туристического бизнеса как важной сферы предпринимательства в махалле.

Ключевые слова:

сельский туризм, городской туризм, стратегия развития

махаллы, поддержка предпринимательства, туристические услуги, туристический

бизнес, помощник хокима.

UO

K: 379.85

VIII SON

AVGUST, 2024

222-227


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

223

IMPLEMENTATION AND MANAGEMENT OF TOURISM BUSINESS IN THE

VILLAGES OF UZBEKISTAN: PROBLEMS AND PROSPECTS

Abdurazakov Doniyor Jurakulovich

"Silk Road" International University of

Tourism and Cultural Heritage

Abstract.

This article analyzes the results of a study on the development of rural tourism

and the factors influencing it. At the same time, the opinions expressed by a number of scientists
were studied, and the possibilities of creating a strategy for the development of tourism in the

mahalla were examined. As a result of the study, the state of rural tourism in Uzbekistan, the

attitude of the population and local leaders to its development, as well as 5 main factors were

identified. The definition of these factors made it possible to understand the necessary conditions
for running a tourism business in villages and expanding the range of tourism services. The

features that should be taken into account by the hokim assistant in supporting the tourism
business as an important area of entrepreneurship in the mahalla are described.

Keywords:

rural tourism, urban tourism, mahalla development strategy, entrepreneurship

support, tourism services, tourism business, hokim assistant.

Кириш.

Маълумки, Ўзбекистон туризми асосан тарихий шаҳарларимиздаги қадимий

бинолар ва архитектура ёдгорликларига асосланган. Шу сабабли, юртимизга ташриф
буюрувчи туристларнинг аксарияти шу тарихий шаҳарларда бўлиш ва осори

-

атиқалар

билан танишиш истагида ташриф

буюришади. Ўз

-

ўзидан тушунарли

-

ки бундай холатда

туристларнинг шаҳар ҳудудида, айниқса тарихий обидалар атрофидаги чекланган

ҳудудларларда тўпланиб қолиши кузатилади. Бу ўз навбатида, айниқса туризм
мавсумининг энг чўққисига чиққан пайтларида, шаҳардаги инфратузилмага катта

юклама келтириб чиқариш билан бирга туристик обектларда хизматлар сифатини

таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳам пайдо қилади. Хусусан, тарихий

объектларда маҳаллий зиёратчилар ва туристлар оқимининг ҳаддан ташқари ошиб
кетиши, музей ва жойларнинг ўтказиш қувватини зўриқтириб экскурсия хизматларини

ташкил этишни жуда қийинлаштиради.

Мамлакатимизнинг борган сари дунёга танилиб, туризм соҳасининг тараққий этиб

бориши натижасида туристик шаҳарларимиздаги туристлар оқимининг янада ошиб
боравериши табийдир. Шу сабабли, вазият янада ёмонлашмаслиги учун бу оқимларни

тўғри бошқариш бугун алоҳида долзарблик касб этади. Бу муаммонинг ечимларидан

бири туристик оқимларнинг бир қисмини қишлоқ ҳудудларига йўналтириш бўлиб,

моҳиятан тарихий обидаларга асосланган анъанавий шаҳар туризмини қишлоқ туризми

ҳисобига диверсификация қилиш зарурлигини англатади. Дарҳақиқат, туризмни
диверсификация қилишда юртимизнинг сўлим қишлоқлари улкан салоҳиятга эга
бўлиб, ундан тўғри фойдаланиш катта имкониятлари эшигини очиши аниқ.

Аммо, тадқиқотларнинг кўрсатишича қишлоқларда туризмнинг ривожланиш

тезлиги шаҳарга нисбатан анча паст бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, тарихий

-

маданий

меросга асосланувчи туризм қаторида табиат ва инсонлар ҳаёт тарзига қаратилган янги

йўналишни ривожлантириш ҳамда туризмни қишлоқ ҳудудларида ҳам муваффақиятли

тадбиркорлик соҳасига айлантириш аниқ ва пухта режалаштирилган бошқарувни талаб

қилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

224

Адабиётлар шарҳи.

Қишлоқ

туризми мавзуси халқаро даражада ҳам маҳаллий даражада кўплаб

олимлар томонидан тадқиқ этилган ва унинг аҳамияти турли ракурсларда ёритиб

берилган.

Хусусан, чет эллик олимларнинг қарашларида мавзуга умумий назарий жиҳатдан

ёндошув кучлироқ бўлса, юртимиз тадқиқотчилари Ўзбекистон қишлоқларининг ўзига

хос жиҳатларини инобатга олиб фикр билдирганлар. Улардан баъзиларини қуйида

келтириб ўтамиз.

Норчаев (2019) ўз тадқиқотларида Туризм қўмитаси таркибида “Қишлоқ

туризмини ривожлантириш” бўлимини ташкил этиш ва бу бўлимга тегишли

вазифаларнинг юкланиши орқали қишлоқ туризмини ривожлантиришга эришиш

мумкин деб ҳисоблайди. Шунинг билан бирга, мамлакатимизда қишлоқ туризмини

ривожлантиришнинг стратегик дастурини ишлаб чиқиш ҳозирча анча мураккаб масала
эканлигини таъкидлайди.

Остонов (2023) эса қишлоқ туризмини давлат томонидан тартибга солиш ҳақида

сўз юритиб бир қанча таклифларни илгари суради. Хусусан, қишлоқ аҳолисида

тадбиркорлик фаолияти шаклланишига мотивация бериш, қишлоқ жойларда туристик
хизматларнинг ижтимоий аҳамиятини ошириш каби бир қанча тадбирларнинг

зурурлигини алоҳида таъкидлайди.

Маткаримов (2022) эса қишлоқ ҳудудларида меҳмон уйларини кўпайтириш ва

аҳолини иш билан таъминлашни бу масаланинг асосий ечимларидан бири сифатида

таклиф этади.

Албатта бу таклифларнинг барчаси қишлоқ туризмини ривожлантиришга маълум

даражада ижобий таъсир этади. Аммо бизнинг фикримизча, қишлоқ туризмини

ривожлантиришдаги асосий муаммо бу шу турдаги хизматларга бўлган талабнинг

нисбатан пастлиги ва мавсумийлиги билан характерланади. Қишлоқ ҳудудларида
туризм хизматлари таклифи эса кўп жиҳатдан инфратузилма ва тадбиркорликка

муносабатнинг ҳолати билан боғлиқдир. Шу сабабли, мавзуни комплекс тадқиқ қилиш

ва кенг қамровли ечимлар ишлаб чиқиш жуда ҳам зарурдир.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида туризм бизнесини ташкил

этиш ва ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларга таъсир этувчи

омиллар илмий ва услубий жиҳатдан тадқиқ қилинган. Бунда тизимли ёндашув, қиёсий
ва солиштирма таҳлил, сўровнома асосида вазиятни таҳлил қилиш усулларидан

фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистон шароитида туризм хизматлари бозорини қишлоқ туризми ҳисобига

диверсификация қилиш, қишлоқларда туризм бизнесини ривожлатиришга таъсир
этувчи асосий омилларни таҳлил қилиш, маҳаллаларда тадбиркорликни қўллаб

қувватлашга қаратилган тадбирларда туризм бизнесига алоҳида урғу бериш ва бунда

маҳалла институти ролини тадқиқ қилишдан иборат.

Туристик оқимларни Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларидан ташқарига, хусусан

қишлоқ ҳудудларига йўналтириш ҳозирда борган сари долзарблашиб бормоқда. Чунки,

шаҳар марказларида ва тарихий обидаларда катта миқдордаги туристларнинг

тўпланиши аллақачон хизматлар сифатига ўзининг салбий таъсирини кўрсата
бошлаган. Шу сабабли, туризм бизнесини қишлоқларга олиб кириш ва қишлоқ

туризмини ривожлантириш нафақат шаҳар туризмидаги босимни камайтириш балки,

қишлоқ жойларда янги тадбиркорлик турлари ва даромад манбааларини яратиш учун

ажойиб имкониятдир.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

225

Туризм бизнесини қишлоқларга олиб киришнинг истиқбол ва муаммолари

юзасидан олиб борган тадқиқотимиз доирасида республиканинг барча вилоятларидан

жами 213 маҳаллада сўровнома ўтказилиб, маҳаллада тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлашга бевосита масъул бўлган ҳоким ёрдамчиларининг фикрлари ўрганиб

чиқилди.

Сўровнома 10 саволдан тузилган бўлиб, маҳалла институти ва маҳалла аҳолиси,

аҳолининг туризм бизнесига муносабати ва маҳаллада тадбиркорликни қўллаб

-

қувватланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқликни илмий

-

амалий жиҳатдан тадқиқ қилиш

ва баҳолашга қаратилгандир.

Сўровномада иштирок этувчиларнинг 64.8% (138та) қишлоқ, 21.1% (45та) шаҳар

ва 14.1% (30та) туризм маҳалласи эканини қайд этишган. Сўровномадан тўпланган

жавобларни таҳлил қилганимизда қуйидаги бир қанча муҳим нуқталар аниқланди.

Респондентларнинг 76,6% ўз маҳалласининг туризм салоҳиятини ўртача ва ундан

паст баҳолаб, маҳаллада туристларни қизиқтирадиган ҳеч нарса йўқ деб ҳисоблайдилар.

Бизнинг фикримизча, бу ҳоким ёрдамчиларининг туризм соҳасидаги билим ва
кўникмалари ҳамда шахсий

қарашлари натижасида шаклланган субъектив баҳолаш

бўлиб, қишлоқ ҳудудлари ва маҳаллалардаги туризм салоҳиятини баҳолашда аниқ
методологик ёндошувлардан фойдаланилмаган. Бу эса маҳалла раҳбариятида туризм

салоҳиятини баҳолашнинг аниқ методологик асослари мавжуд эмаслигини кўрсатади.

Сўровнома

иштирокчиларининг

86.4%

маҳалла

аҳолисининг

туризм

тадбиркорлигига қизиқишини ўрта ва ундан паст даражада деб баҳолаб, бунинг

сабабини 60.6% холатда инфратузилма ёмонлиги ва маблағ етишмаслиги билан, 41.8%
холатда маҳалланинг туризм учун жозибадор эмаслиги билан, 39.4% холатда билим ва

бизнес ғоялар етишмаслиги билан ва 23.9% холатда боқимандалик кайфияти ва

фикрлашнинг эскичалиги билан изоҳлаган. Шунингдек, маҳаллада туризмнинг

ривожланишига маҳаллий аҳолининг муносабати ҳақида гап кетганда 45.1%

респондентлар аксарият инсонлар учун бу обод маҳалла дастурига кириш ва

инфратузилмани яхшилашга эришиш учун восита сифатида кўрилишини, 27.7%

холатда эса аҳолининг туризмга мутлақо бефарқ эканлигини билдиришган.

Бундан ташқари, 89.8% респондентлар маҳаллада туризм бизнесини йўлга қўйиш

бўйича маҳалла фуқаролари учун маҳорат дарслари ва ўқув машғулотлари мавжуд

эмаслиги ёки тизимли йўлга қўйилмаганлигини қайд этганлар. Уларнинг 33.8%

маҳаллада туризмни ташкил этиш ёки янада ривожлантириш учун юқори раҳбариятдан

эътибор ва маблағ етишмайди деб ҳисобласалар, 20.7% туристик ресурслар
етишмаслигини, 14.6% туризм бўйича аниқ стратегия мавжуд эмаслигини, 13.1%

холатда аҳолида қизиқиш ва ҳаракат етишмаслигини ва 10.8% холатда маҳалла раиси

ва ҳоким ёрдамчиси томонидан ташаббус етишмаслигини таъкидлаганлар.

Бу сўровнома натижаларидан қишлоқ ҳудудларига туризмни олиб кириш ва

ривожлантиришга бир қанча омиллар таъсир этишини англаш мумкин. Бу омилларнинг
асосийларини умумлаштирган ҳолда қуйида санаб ўтамиз.

1.

Туристик ресурслар омили.

Қишлоқ маҳалласида қандай туристик

ресурсларнинг мавжудлигини тўғри баҳолай олмаслик ёки мавжуд ресурслардан

туризм мақсадларида фойдаланиш кўникмасининг етишмаслиги.

2.

Аҳолининг туризм бизнесига муносабати омили.

Қишлоқ аҳолисининг

туризм соҳаси билан қай даражада танишлиги бу ўринда ҳал қилувчи аҳамиятга бўлиб,

сўровнома қишлоқ аҳолиси кўплаб сабабларга кўра туристларга хизмат кўрсатиш учун

ўз имкониятларни жуда паст баҳолашини кўрсатмоқда.

3.

Инфратузилма омили.

Кўплаб туристик салоҳияти юқори бўлган қишлоқлар

катта туристик шаҳарлардан узоқда жойлашган бўлиб, туризм учун зарур

инфратузилмага эга эмас. Хусусан, йўллар холатининг ёмонлиги жуда салбий таъсир

этмоқда.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

226

4.

Стратегик режалаштириш омили.

Маҳаллада туризмни ривожлантириш

стратегиясини ишлаб чиқиш ва молиявий муаммоларни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш

керак. Чунки сўровномадан маълум бўлишича аксарият маҳаллардар туризмни

ривожлантириш учун аниқ стратегия мавжуд эмас.

5.

Тарғибот омили.

Маҳалларда туризм бизнесини бошлаш учун инсонларга йўл

-

йўриқ кўрсатиш, уларга амалий ёрдам бериш ҳамда ўқув курслари ташкил этиш жуда

ҳам оқсоқ аҳволда эканлигини респондентлар алоҳида қайд этиб ўтганлар. Бу муаммони

бартараф этмасдан туриб қишлоқда туризмни ривожлантириш диярли имконсиздир.

Юқорида фикрларни таҳлил қилар эканмиз, бу сўровнома

қишлоқ

туризми, аҳоли

ва бошқарув институтларининг кўплаб яширин

жиҳаларини очиб беришда аҳамият

касб этади ва маълум хулосалар чиқаришимизга имкон беради.

Хулоса ва таклифлар.

Юқорида сўровномада билдирилган фикрларга ҳамда бошқа тадқиқотчиларнинг

таҳлилларига таяниб Ўзбекистон шароитида қишлоқда туризм бизнесини
ривожлантириш ва бошқариш учун қуйидагиларни таклиф этамиз:

1.

Маҳаллада

туризмни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. Гарчи,

стратегия ишлаб чиқилишининг фойда беришига 47.9% ҳоким ёрдамчилари шубҳа

билан қарашсада, бизнинг фикримизча бундай ҳужжатнинг бўлиши жуда муҳмидир.

Чунки, туризмни табиркорликнинг бир йўналиши сифатида маҳаллага олиб кириш ва

ривожлантириш маҳаллада шу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар

ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишни талаб этади. Бунга эса аниқ

стратегия ва йўл

харитасисиз эришиш имконсиздир. Айниқса, маҳаллада тадбиркорликни тарғиб қилиш

ва қўллаб

-

қувватлаш учун асосий масъул бўлган ҳоким ёрдамчиларининг ҳам туризм

бизнеси ҳақида аниқ тушунча ва билимга эга бўлиши бу борада катта аҳамиятга эгадир.

2.

Қишлоқ

ҳудудларида инфратузилма ҳолатини, хусусан йўлларни таъмирлаш.

Қишлоқларда нафақат йўллар, балки барча асосий инфратузилма иншоотларининг

етарли эмаслиги кўплаб тадбиркорлик йўналишлари қаторида туризм

ривожига ҳам

катта тўсиқдир. Аммо, туризм учун маҳаллий даражадаги йўлларнинг холати ҳал

қилувчи рол ўйнайди. Бу борада “обод маҳалла”, “туризм маҳалласи” каби
дастурларнинг ишлаб чиқилиши вазиятни анча яхшилаган бўлсада, бу дастурлар

ҳозирча барча қишлоқ

ва маҳалла ҳудудларини қамраб олиш учун етарли эмас.

3.

Туризм бизнесини ривожлантириш мақсадида аҳоли учун маҳорат дарслари,

ўқув курслари ва тарғибот ишларини тизимли ташкил этиш. Қишлоқ аҳолиси
шаҳарликлар каби чет элликлар билан тез

-

тез учрашиш ва мулоқот қилиш имконига эга

эмас. Шу сабабли, қишлоқ ҳудудларида яшовчи инсонларда ўзларига ва туризм

бизнесига нисбатан ишончсизлик мавжуд. Агар бу инсонларга хизмат кўрсатиш

техникаси ўргатилиб туризм бизнесига киришларига кўмаклашилса қишлоқ туризми

жуда тез ривожлана бошлайди ва кўплаб иқтисодий муаммоларга ечим

топиш мумкин

бўлади.

Юртимиз қишлоқларида катта туристик салоҳият мавжуд бўлиб, уни

ривожлантириш, тўғри бошқариш ва тасарруф эта олиш ҳар бир маҳалла учун янги

имкониятлар эшигини очади.

Adabiyotlar/ Литература/ Reference:

Ergashev, Rakhmatulla Xidirovich. (2021). “Prospects for Ecological Tourism Development

in Uzbekistan”. Academic Journal of Digital Economics and Stability, August, 495

-503.

https://doi.org/10.51699/ajdes.vi.215

Бабабеков Акбар Давурбаевич (2024) «Кундалик турмуш тарзи–қишлоқ туризми

объекти сифатида». Zenodo,

https://doi.org/10.5281/zenodo.12623777


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

227

Гулямова, Гулнора. (2023). “Ўзбекистонда зиёрат туризми кластерларини

ривожлантириш: имкониятлар ва муаммолар”. Iqtisodiyot Va taʼlim 24 (3):427

-32.

https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss3/a68

Маткаримов Ф.Б.

(2022)

«The experience of foreign countries in the development of rural

tourism», 28 август

https://doi.org/10.5281/zenodo.7029209

Норчаев, Асатилло (2019) “Қишлоқ туризми инфратузилмасини шакллантириш ва

ривожлантириш имкониятлари” “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron

jurnali.

4,

iyul

-avgust,

https://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/Norchayev.pdf

Остонов, Ўткир.

(2023)

. “Қишлоқ туризмини давлат томонидан тартибга солиш ва

уни ривожлантиришнинг институционал имкониятлари таҳлили”. Iqtisodiyot Va taʼlim

24 (3):423-27.

https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss3/a67

Библиографические ссылки

Ergashev, Rakhmatulla Xidirovich. (2021). “Prospects for Ecological Tourism Development in Uzbekistan”. Academic Journal of Digital Economics and Stability, August, 495-503. https://doi.org/10.51699/ajdes.vi.215

Бабабеков Акбар Давурбаевич (2024) «Кундалик турмуш тарзи–қишлоқ туризми объекти сифатида». Zenodo,

Гулямова, Гулнора. (2023). “Ўзбекистонда зиёрат туризми кластерларини ривожлантириш: имкониятлар ва муаммолар”. Iqtisodiyot Va taʼlim 24 (3):427-32. https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss3/a68https://doi.org/10.5281/zenodo.12623777

Маткаримов Ф.Б. (2022) «The experience of foreign countries in the development of rural tourism», 28 август https://doi.org/10.5281/zenodo.7029209

Норчаев, Асатилло (2019) “Қишлоқ туризми инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш имкониятлари” “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, https://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/Norchayev.pdf

Остонов, Ўткир. (2023). “Қишлоқ туризмини давлат томонидан тартибга солиш ва уни ривожлантиришнинг институционал имкониятлари таҳлили”. Iqtisodiyot Va taʼlim 24 (3):423-27. https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss3/a67