Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
391
ТУРИЗМ СОҲАСИДА “ДАВЛАТ
-
ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИГИ” ТУШУНЧАСИ
ВА УНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АСОСИЙ МОҲИЯТИ
Саидов Уткир Уралбоевич
Туризмни ривожлантириш илмий
-
тадқиқот институти
ORCID: 0009-0008-9966-6326
Аннотация.
Ушбу мақолада давлат ва хусусий секторлар ўртасидаги самарали
ҳамкорликнинг туризм соҳасини ривожлантиришдаги ўрни, давлат
-
хусусий шериклиги
(кейинги ўринларда ДХШ) орқали туризм инфратузилмасини яхшилаш, янги туристлик
йўналишларни яратиш ва мамлакатга кўпроқ туристларни жалб қилиш масалалари,
шунингдек ДХШ механизмларини қўллашнинг назарий асослари кўриб чиқилади.
Калит сўзлар:
давлат
-
хусусий шериклик (ДХШ), туризм инфратузилмаси, ДХШ
механизмлари, ДХШ моделлари, туризм объектлари.
ПОНЯТИЕ «ГОСУДАРСТВЕННО
-
ЧАСТНОЕ ПАРТНЕРСТВО» В СФЕРЕ
ТУРИЗМА И ОСНОВНАЯ СУТЬ ЕГО ПРИМЕНЕНИЯ
Саидов Уткир Уралбоевич
Научно
-
исследовательский институт развития туризма
Аннотация.
В статье рассматривается роль эффективного сотрудничества
между государственным и частным секторами в развитии туристической индустрии.
Изучаются вопросы, связанные с улучшением туристической инфраструктуры,
созданием новых туристических направлений и привлечением большего числа туристов
в страну посредством государственно
-
частного партнерства (далее –
ГЧП). Также
обсуждаются теоретические основы применения механизмов ГЧП.
Ключевые слова:
государственно
-
частное партнерство (ГЧП), туристическая
инфраструктура, механизмы ГЧП, модели ГЧП, туристические объекты.
THE CONCEPT OF "PUBLIC-PRIVATE PARTNERSHIP" IN THE FIELD OF
TOURISM AND THE MAIN ESSENCE OF ITS APPLICATION
Saidov Utkir Uralboevich
Research Institute of Tourism Development
Abstract.
This article explores the role of effective collaboration between the public and
private sectors in developing the tourism industry. It examines issues related to improving tourism
infrastructure, creating new tourist destinations, and attracting more tourists to the country
through public-private partnerships (hereinafter referred to as PPP). Additionally, the theoretical
foundations of applying PPP mechanisms are discussed.
Keywords:
Public-Private Partnership (PPP), tourism infrastructure, PPP mechanisms, PPP
models, tourism facilities.
UO
‘
K: 338.48:339.13.024
VIII SON
—
AVGUST, 2024
391-398
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
392
Кириш.
Жаҳон иқтисодиётида туризм индустрияси муҳим ўрин эгаллаб, халқаро
ижтимоий
-
сиёсий
ва
маданий
муносабатларни
мустаҳкамлашда
стратегик
тармоқларидан бири ҳисобланади. Жумладан, туризм валюта тушумларини
кўпайтириш ҳамда аҳоли бандлигини оширишни рағбатлантиради. World Travel &
Tourism Council (WTTC) маълумотларига кўра, 2023
йилда “Туризм соҳасида
кўрсатилаётган хизматлар улуши жаҳон ЯИМ ининг
9,2
фоизини ташкил қилиб, соҳада
289 млн. киши
бандлигини таъминлаган. Жаҳон бўйича ҳар
11
иш ўрни
айнан туризм
соҳасига тааллуқли” (Қонун
, 2019).
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва самарали фаолиятини
таъминлаш учун етарлича потенциал ҳамда уни ривожлантиришга зарурат мавжуд.
Хусусан, мамлакатимизда 7000 дан ортиқ тарихий обидалар мавжуд бўлиб, бу кўрсатгич
Ўзбекистонни ЮНЕСКО маълумотларига асосан дунёдаги тарихий обида ва туристик
ресурсларга энг бой 10 та давлатнинг бирига айлантирди (БМТ Тараққиёт дастури,
2007)
. Ушбу потенциалдан самарали фойдаланиш, туризмни Ўзбекистон
иқтисодиётининг “драйвери”га айлантириш ҳамда туризм хизматлари экспортини
5
миллиард АҚШ долларига етказиш “Ўзбекистон 2030 стратегияси”
нинг муҳим
вазифаларидан ҳисобланади.
Маълумки, туризм соҳасини ривожлантириш нафарқат бир қатор соҳалар, балки
бир неча секторларнинг ўзаро самарали ҳамкорлигини талаб қилувчи, мамлакатдаги
ижтимоий
-
иқтисодий ҳамда сиёсий жараёнларга таъсирчан бўлган комплекс жараён
ҳисобланади. Ушбу жараёнда давлат ва хусусий секторнинг ўзаро ҳамкорлиги (ДХШ)
нафақат туризм балки унга ёндош кўплаб соҳаларнинг
ривожланишида муҳим ўрин
тутади.
Шу нуқтаи назардан, туризм соҳасини ривожлантиришда ДХШ механизмларини
қўллашнинг назарий асосларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда илмий хулосалар бериш
долзарб масала ҳисобланади.
Адабиётлар шарҳи.
Авваломбор, ДХШ тушунчаси ҳақида олимларнинг фикрларига тўхталиб ўтсак.
Яъни, жаҳон миқёсидаги бир қатор илмий ва амалий ишларда қўлланиб келинаётган
ҳамда умумийликка яқин бўлган таърифларни келтириш лозим.
Жумладан, Варнавскийнинг
(2010)
таърифлашича ДХШ –
бу давлат ва бизнес
ўртасидаги институционал ва ташкилий ҳамкорлик бўлиб, икки томоннинг моддий ва
номоддий ресурсларини ўзаро манфаатли шартномавий асосда бирлаштиришни
назарда тутади. Бу кенг кўламли соҳаларда, жумладан, саноатнинг асосий
тармоқларидан тортиб то илмий
-
тадқиқот ишлари ва жамоат хизматларини
кўрсатишга қадар жамият учун муҳим бўлган лойиҳалар ва дастурларни бажариш
мақсадида амалга оширилади.
Америкалик профессор Розенаунинг
(2000)
фикрича, ДХШ хусусий сектор ва
давлатнинг энг ижобий жиҳатларини уйғунлаштириш орқали синергетик ижобий
таъсирни юзага келтиради.
Туризм соҳасида ДХШ тушунчаси И.С.Кабиров, И.И.Эзрет, Э.К.Бараблина,
Г.К.Паскариу, К.Э.Силлигнакис, Ю.В.Кудрявцева, А.Т.Тлеубердинова, Т.А.Лаврова ва
бошқа олимлар томонидан таърифланган. Яъни, туризм соҳасида ДХШ –
бу давлат ва
ҳусусий сектор ўртасидаги туризм соҳасидаги долзарб муаммоларни бартараф этиш
йўлидаги ўзаро манфаатли ва яқин ҳамкорликдир (Kabirov, 2010).
Бошқа бир гуруҳ олимларнинг таъкидлашича, туризм соҳасидаги ДХШ –
бу туризм
соҳасини ривожлантириш орқали ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантириш
33
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
393
мақсадида давлат, ҳусусий тадбиркорлар ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро ишонч ҳамда
самарадорликка асосланган ҳамкорликдир (Ezreth, 2014).
Бизнинг фикримизча, туризм соҳасида ДХШ –
бу туризмнинг соҳавий ва ҳудудий
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, давлат, ҳусусий сектор ҳамда фуқаролик жамияти
институтлари ўртасидаги аниқ вақт давомида, аниқ лойиҳа доирасида туризм соҳасини
ривожлантиришга қаратилган, ўзаро манфаатдорлик, тенглик, қонунийлик ва
самарадорлик принципларига асосланган шериклик муносабатлари мажмуидир.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот ишини бажаришда кузатиш, маълумотларни йиғиш, умумлаштириш,
қиёслаш, маҳаллий ва хорижий олимларнинг ДХШ ва уни туризм соҳасини
ривожлантиришда қўллаш юзасидан қарашлари, соҳадаги муаммолар ва уларнинг
ечимлари бўйича изланишлари ҳамда соҳага доир
қонуний ва меъёрий
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар ўрганилиб, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Дастлаб “давлат
-
хусусий шериклик” (ДХШ) тушунчаси ва унинг тарихига тўхталиб
ўтсак. Ушбу тушунча халқаро миқёсда “Public
-
Private Partnership (PPP)” атамаси билан
қўлланилади ҳамда унинг пайдо бўлишига ХХ
асрнинг 50
йилларида таълим соҳасини
давлат ва хусусий сектор иштирокида молиялаштиришга қаратилган лойиҳалар асос
бўлиб хизмат қилган (Морковской, 2019)
.
Бироқ, Ғарбий Европа мамлакатларида ушбу тушунча айнан шу атама билан
юритилмаган бўлсада, ДХШ лойиҳаларининг пайдо бўлиши XVI асрга бориб тақалади.
Жумладан, Франция қироли Генрих
II
даврида концессия шартномаси асосида Салон
-
де
-
Прованс шаҳрида канал барпо этилган. Бу тарихдаги биринчи ДХШ асосидаги лойиҳа
(1552
йил) ҳисобланади. Шундан сўнг, Францияда ДХШ лойиҳалари ривожлана
бошлади. Мисол учун, XIX
асрда Парижда қурилган машҳур Эйфил минораси ҳам айнан
ДХШ шартномаси асосида давлат ҳамда бизнес секторининг ҳамкорликдаги
молиялаштириши натижасида пайдо бўлган (Сухих, Руденко, Оборина, 2019)
.
Ушбу тушунчага кўплаб олимлар томонидан турлича таърифланади. Бугунги кунга
қадар ДХШ тушунчасининг барча томонидан бир хил тан олинган таърифи мавжуд эмас.
Бироқ, жаҳон миқёсидаги бир қатор илмий ва амалий ишларда қўлланиб келинаётган
ҳамда умумийликка яқин бўлган таърифларни келтириб ўтиш лозим.
Жумладан, иқтисодчи олим Варнавскийнинг
(2010)
таърифлашича ДХШ –
бу
давлат ва бизнес ўртасидаги институционал ва ташкилий ҳамкорлик бўлиб, икки
томоннинг моддий ва номоддий ресурсларини ўзаро манфаатли шартномавий асосда
бирлаштиришни назарда тутади. Бу кенг кўламли соҳаларда, жумладан, саноатнинг
асосий тармоқларидан тортиб то илмий
-
тадқиқот ишлари ва жамоат хизматларини
кўрсатишга қадар жамият учун муҳим бўлган лойиҳалар ва дастурларни бажариш
мақсадида амалга оширилади.
АҚШнинг Давлат
-
хусусий шериклик бўйича миллий кенгаши ижрочи директори
Норментга
(2007)
кўра, ДХШ —
ҳар қандай даражадаги давлат тузилмаси ва хусусий
сектор ташкилоти ўртасидаги шартномавий келишувдир. Ушбу келишув орқали ҳар
икки секторнинг кўникма ва активлари жамоатчилик фойдаланиши учун хизматлар ёки
объектларни яратиш мақсадида бир
-
бирини тўлдиради. Ресурслардан биргаликда
фойдаланиш билан бир қаторда, ҳар бир томон потенциал хавфлар ва фойдани
бўлишади.
Америкалик профессор Розенаунинг
(2000)
тадқиқотлари шуни кўрсатадики, ДХШ
ҳам бозорнинг, ҳам давлатнинг муваффақиятсизликларини олдини олишга қодир
бўлган ҳуқуқий кооперация шакли сифатида пайдо бўлди ва ҳар икки томоннинг энг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
394
яхши жиҳатларини шундай уйғунлаштириши мумкинки, натижада синергетик ижобий
таъсир юзага келади.
Рус олими Якимец
(2010)
ДХШ муносабатларига қуйидагича таъриф беради: “ДХШ
–
ижтимоий масалаларни ҳал қилишда жамиятнинг нафақат давлат ва тижорат, балки
нотижорат секторини ҳам жалб қилган ўзаро конструктив, мақсадли ва халқ учун
фойдали ҳамкорлигидир”. Бундан ташқари олим бу муносабатларни қуйидагича
тушунтириб беришга ҳаракат қилади:
1-
расм. Секторлараро шериклик муносабатлари кўриниши
(
Якимец, 2010)
Яна бир рус олими Синецкий
(2006)
юқоридаги фикрларга қўшилган ҳолда,
қуйидагиларни қўшимча қилади. Секторлараро шериклик муносабатларида ҳар бир
сектор бу ҳамкорликдан
фойда олишни мақсад қилади ва ҳақиқий секторлараро
ижтимоий шериклик улар бу муносабатлардан бирдек наф олганда юзага келади.
Бундан ташқари мазкур олим ўз қарашларида учала секторнинг ижтимоий шериклик
муносабатларига киришишидаги кучли ва заиф томонларини таҳлил қилади.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, ДХШ, унинг асосий принцип ва
механизмларини
иқтисодиёт
тармоқларида
қўллаш
масалалари
бўйича
мамлакатимизда кам сонли илмий
-
назарий изланиш олиб борилган. Юсупов ва
Карабаевлар (2013) ҳаммуаллифлигида 2013
йилда чоп этилган “Теория и практика
государственно
-
частного партнерства” (Давлат ва хусусий сектор шериклиги назарияси
ва амалиёти) номли ўқув модули, Жуманиёзовнинг (2018) уй
-
жой қурилиш соҳасини
бошқаришда ДХШни қўллаш борасидаги тадқиқотларини мисол сифатида келтириш
мумкин.
Ушбу изланиш давомида ДХШ тушунчасини туризм соҳасида қўллашнинг турли
ёндашувлари ҳамда соҳа олимларининг бу борадаги қарашларига алоҳида тўхталиб
ўтамиз.
Айнан туризм соҳасига ДХШни қўллаш бўйича назарий тадқиқотлар ўтган асрнинг
етмишинчи йилларида АҚШ ва Европада ривожлана бошлади. К.Ганн, Ф.Котлер,
Л.Зендер, Ч.Карти каби олимлар туризм соҳасини ДХШ орқали ривожлантиришнинг илк
назарияларини яратдилар. Уларнинг дастлабки назарияларида туризм соҳасининг
ўзига хос хусусияти сифатида уни ривожлантиришнинг турли омилларга боғлиқлиги
ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликсиз уни ривожлантириш мумкин эмаслиги алоҳида
таъкидлаб ўтилади (Clare Gunn, 1976). Мазкур соҳа бўйича изланишлар 1990
йилларнинг охирига келиб сон ва сифат жиҳатидан бирмунча кўпайди. Айниқса, 2005
йилдан сўнг олиб борилган тадқиқотлар туризм соҳасини айнан ДХШ орқали
ривожлантириш анчагина ижобий самара беришини исботлаб берди. Кўплаб олим ва
мутахассисларнинг таъкидлашича, 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий
-
иқтисодий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
395
инқирози жаҳон иқтисодиётининг деярли барча тармоқларини ДХШ тамойиллари
орқали ривожлантириш масаласини кун тартибининг долзарб масалаларидан бирига
айлантирди. Шу жумладан туризм соҳаси ҳам жамиятдаги секторларнинг ўзаро
манфаатли шериклик алоқалари орқали жадал ривожлантирилди. Бунинг яққол
самараси сифатида инқироз даврларида ҳам туристлар оқими муттасил равишда ошиб
борди.
Кузатишларга асосланиб ДХШни туризм соҳасига жорий этиш бўйича олиб
борилаётган илмий ишларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1)
ДХШни фақатгина давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигига асослаб ўрганиш.
2)
ДХШни давлат, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро
ҳамкорлигига асослаб ўрганиш.
Туризм соҳасида ДХШ тушунчаси И.С.Кабиров, И.И.Эзрет, Э.К.Бараблина,
Г.К.Паскариу, К.Э.Силлигнакис, Ю.В.Кудрявцева, А.Т.Тлеубердинова, Т.А.Лаврова ва
бошқа олимлар томонидан таърифланган. Яъни, туризм соҳасида ДХШ –
бу давлат ва
ҳусусий сектор ўртасидаги туризм соҳасидаги долзарб муаммоларни бартараф этиш
йўлидаги ўзаро манфаатли ва яқин ҳамкорликдир (Kabirov, 2010).
Бошқа бир гуруҳ олимларнинг таъкидлашича, туризм соҳасидаги ДХШ –
бу туризм
соҳасини ривожлантириш орқали ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантириш
мақсадида давлат, ҳусусий тадбиркорлар ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро ишонч ҳамда
самарадорликка асосланган
ҳамкорликдир (Ezreth, 2014).
Бизнинг фикримизча,
туризм соҳасида ДХШ –
бу туризмнинг соҳавий ва ҳудудий
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, давлат, ҳусусий сектор ҳамда фуқаролик жамияти
институтлари ўртасидаги аниқ вақт давомида, аниқ лойиҳа доирасида туризм соҳасини
ривожлантиришга қаратилган, ўзаро манфаатдорлик, тенглик, қонунийлик ва
самарадорлик принципларига асосланган шериклик муносабатлари мажмуидир.
Туризм соҳасида ДХШ механизм ва тамойилларини қўллашда ҳар бир давлат
олдида маълум бир муаммо ва тўсиқлар юзага келиши табиий ҳолат ҳисобланади. Шу
нуқтаи назардан, бугунги кунда туризм соҳасини ривожлантиришда ДХШ механизм ва
воситаларини қўллаш муаммолари бўйича бир қатор олимлар, жумладан,
Э.А.Каменских, М.В.Якименко, М.С.Виленская, М.А.Кравченко ва бошқалар қатор
тадқиқотлар олиб боришган. Масалан, М.В.Якименко ва М.С.Виленскаяларнинг
таъкидлашича, туризм соҳасида ДХШ механизмларидан фойдаланиш бўйича қуйидаги
муаммолар мавжуд:
1.
Хусусий корхоналар фаолият эркинлигининг чегараланганлиги;
2.
Ҳудудларни
ДХШ орқали ривожлантириш учун танланган ҳудудлар туристик
салоҳиятининг пастлиги;
3.
Сармоядорлар томонидан сарфланган маблағларнинг ўзини қоплаш
даражасининг пастлиги;
4.
ДХШ лойиҳаларига бюджет маблағларининг жуда кам миқдорда ажратилиши;
5.
Ҳудудларда
туризмни комплекс тарзда ривожлантириш дастурларининг етарли
даражада эмаслиги ва бошқалар (Якименко, Виленская, 2012).
Муаллифларнинг қайд этишича, юқоридаги муаммоларни бартараф этиш учун
туризм кластерларм механизмини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Каменских (2013) эса Россияда туризм соҳасига ДХШ принципларини жорий
этишда учраётган муаммоларни икки қисмга ажратади:
1)
ДХШнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ муаммолар.
2)
ДХШ
асосида
амалга
оширилувчи
лойиҳаларни
самарали
тарзда
молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар.
Юқоридаги каби муаммолардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда туризм соҳасини ДХШ
орқали ривожлантириш ишларига жиддий тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
396
ҳамда
уларни бартараф этиш йўлларини топиш мазкур масалани назарий ва амалий
жиҳатдан чуқур таҳлил этишни талаб қилади.
Туризм соҳасини ривожлантиришда нафақат давлат ва хусусий сектор, балки
фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш масалалари М.Запата, К.Сенг,
Ю.В.Кудрявцева, Ш.Менон ва бошқаларнинг изланишларида кенг талқин этилган.
Жумладан, Сенг (2005) Сингапурда туризм соҳасидаги ислоҳотларни қайта кўриб
чиқишда ҳамда уни янада рақобатдош турмаҳсулотлар билан ривожлантиришда
фуқаролик жамияти институтларининг ролини оширишга алоҳида эътибор
қаратилганлигини эътироф этади. М.Запата эса Испанияда туризм соҳаси
ривожланишини янада тезлаштириш мақсадида ҳукумат ташаббуси билан бу соҳада
фаолият кўрсатувчи “гибрид ташкилотлар”, яъни давлат ташаббуси билан ташкил
этилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ривожлантирилганлигини таъкидлайди.
Бундай ташкилотлар асосан ҳусусий сектор вакилларига инновацион ғоялар тақдим
этиш, соҳадаги кадрлар малакасини ошириш ҳамда туристик маҳсулотлар
истеъмочилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Уларнинг
молиялаштирилиши давлат ва ҳусусий корхоналар томонидан йўлга қўйилган (María
José Zapata, 2012).
Россиялик олим Кудрявцеванинг
(2012)
таъкидлашича, туризм соҳасидан
олинадиган даромадлар тақсимланганда уларнинг 95 фоизи ҳусусий сектор
ташкилотлари ҳиссасига, 5 фоизи эса давлат ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади.
Яъни давлатнинг туризм инфратузилмасини қўллаб
-
қувватлаш учун сарфлаган
маблағлари ўзини қопламайди. Шунинг учун ҳам давлат ва ҳусусий сектор
ташкилотлари ўртасидаги шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда
туризм инфратузилмасини ривожлантириш ишларига ҳусусий сектор корхоналарини
янада кенгроқ жалб этиш мақсадга мувофиқдир. Айнан шу нарса туризм соҳасини
бошқаришга доир давлат сиёсатини ишлаб чиқишда эътибор берилиши лозим бўлган
асосий жиҳатлардан бири ҳисобланади.
Хулоса ва таклифлар.
ДХШ муносабатлари бўйича олиб борилган изланишлар ва билдирилган
фикрларни ўрганиш жараёнида шунга амин бўлдикки, бу масалани Ўзбекистон
миқёсида чуқур ўрганиш ва таҳлил этиш, шунингдек, мазкур муносабатларнинг энг
оптимал вариантларини илмий жиҳатдан асослаш ва амалиётга жорий этиш борасида
ечимини кутаётган масалалар анчагина. Уларни ўз вақтида ижобий ҳал этишда чуқур
фундаментал тадқиқотлар натижасида илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, бой
хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Ўзбекистонга мос механизм ва моделларни танлаш
мақсадга мувофиқдир.
Биргина мисол, Ўзбекистонда ДХШ
нинг қонуний асослари 2019
йилга келибгина
мустаҳкамлана бошлади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат
-
хусусий
шериклик тўғрисида”ги Қонуни
қабул қилинди. Шунингдек, айнан шу йили
Ўзбекистон Республикаси “Туризм тўғрисида”ги Қонуни
қабул қилинди ва унинг 6
-
моддасида ДХШни ривожлантириш туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий
йўналишларидан бири сифатида мустаҳкамлаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат
-
хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунига
бугунги кунга қадар 6
марта ўзгартиришлар киритилганлиги бу борадаги
қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда самарали ҳуқуқий тартибга солиш тизимини
такомиллаштиришда илмий асосларга таяниш заруратини кўрсатади.
Туризм соҳасида давлат ва нодавлат иқтисодий структуралар ўртасидаги ўзаро
шериклик, авваломбор, мулкчилик муносабатларининг ҳуқуқий асосларини яратиш,
34
35
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
397
давлат тасарруфидан чиқариш, солиқ ва божхона имтиёзларини бериш ҳамда
ҳусусийлаштириш билан боғлиқ ҳолда ўрнатилади. Бунда асосий эътибор
-
иқтисодий
секторда давлат улушини қисқартиришга қаратилади. Бу борада мамлакатимизда
амалга оширилиши лозим бўлган масалалар талайгина. Соҳада олиб борилаётган
ислоҳотларга қарамасдан давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий
ва иқтисодий механизмларини мустаҳкамлаш борасида ечимини кутаётган муаммолар
мавжуд.
Кўриниб турибдики, туризм соҳаси ривожланган бир қатор хорижий давлатларда
ДХШ механизм ва принципларини соҳани ривожлантириш мақсадида қўллашнинг
назарий ва илмий асослари мустаҳкамланган ҳамда бу борадаги тадқиқотлар мунтазам
давом эттирилмоқда. Мамлакатимизнинг бой туризм салоҳиятидан янада самарали
фойдаланиш учун ДХШни туризм соҳасига янада кенг жорий этиш бўйича илмий
изланишларни сон ва сифат жиҳатидан ошириш, бунда эса илғор хорижий тажрибадан
самарали фойдаланиш муҳимдир.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Alieva, M. T. (2023). Development of smart tourism in Uzbekistan.
Alieva, M.T. (2018). Tourism problems in the Central Asian republics. International
Scientific Journal, 67: 30-4.
Can Seng (2005) “State
-Civil society relations and tourism: Singaporeanizing tourists,
Touristifying Singapore”, Journal of social issues in Southeast Asia/ Vol.20, No.2.
Clare A. Gunn (1976) “Public
-
private partnership in tourism”, Oklahoma Tourism and
Recreation Conference.
Ezreth (2014), “PPP and CPPP models for sustainable tourism development in Kerala
tourism in Kerala”, International journal of business and administration research review, Vol.2,
Issue, Jan-March.
Kabirov I.S. (2010) “Theoretical aspect of public
-private partnership in the sector of
tourism”, Economics.
María José Zapata, C. (2012) Michael Hall “Public–
private collaboration in the tourism
sector: balancing legitimacy and effectiveness in local tourism partnerships. The Spanish case”
Journal of Policy Research in Tourism, Leisure and Events/ Vol. 4, No. 1, March, 61
–
83
Norment, R. (2007) Fundamentals of Public-Private Partnerships (PPPs), www.ncppp.org.
Rosenau, P. (2000) Public
–
Private policy partnerships // Cambridge, MA: MIT press.
БМТ Тараққиёт дастури (2007) БМТ Тараққиёт дастури ахборотномаси №2.
Варнавский В.Г. (2010) Партнерство государства и частного сектора: форма,
проекты, риски. Москва, Наука.
Джуманиязов У.И. (2018) Совершенствование механизмов корпоративного
управления в сфере жилищного строительства на основе государственного
-
частного
партнерства: автореф., д
-
р экон. наук. Ташкент.
Каменских Э.А. (2013) «ГЧП как эффективный метод взаимодействия по
формированию и развитию кластера туристско
-
рекреационных услуг», Мир науки,
выпуск 2.
Кудриявцева Ю.В. (2012) Государственно
-
частное партнёрство при формировании
государственной политики в области туризма: российский и зарубежный опыт//
Вестник института Социологии, Декабрь №5
Қонун
(2019) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18
июлдаги “Туризм
тўғрисида”ги ЎРҚ
-549-
сонли Қонуни.
Морковской Е.И. (2019), Механизмы государственно
-
частного партнерства, Теория
и практика // Учебник и практикум, Москва, «Юрайт», с.14.
Синецкий С.Б. (2006) Межсекторная коммуникация, Вестник ЮУрГУ № 8(63).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
398
Сухих В.А., Руденко М.Н., Оборина Е.Д. (2013) К вопросу о понятии и сущности
государственно
-
частного партнерства // Научно
-
технические ведомости СПбГПУ. №2.
С.97.
Юсупов Н., Карабаев Ф. (2013) Теория и практика государственно
-
частного
партнерства, Учебный модуль ТПП, Ташкент.
Якименко М.В., Виленская М.С. (2012) «Проблемы ГЧП в сфере туризма», Южный
федеральный университет, Таганрог, Россия.
Якимец В.Н. (2010) Состояние МСП, публичной политики и инструменты оценки
взаимодействия гражданского общества и власти в России. Москва.
