Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59343

Ключевые слова:

отрасль предприятие издержки производства себестоимость продукции калькуляция затрат прибыль себестоимость управление затратами конкурентоспособность

Аннотация

Текстильная и швейно-трикотажная промышленность Узбекистана является одной из динамично развивающихся отраслей экономики нашей страны, чему способствуют наличие собственной сырьевой базы и постоянно растущий спрос на производимую продукцию. Благодаря своему конкурентному потенциалу она занимает лидирующие позиции в привлечении иностранных инвестиций в организацию новых предприятий, трудоустройстве, экспорте продукции, а также является одним из стратегически важных направлений в глобальной специализации национальной экономики страны. Исходя из этого, важно разрабатывать стратегии по снижению себестоимости продукции, повышению конкурентоспособности отечественной продукции на мировом рынке, путем оптимизации затрат предприятий текстильной промышленности.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

414


ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР ВА БАҲОНИ

БОШҚАРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ҳасанова

Садоқат Баҳодир қизи

Тошкент давлат

иқтисодиёт

университети

ORCID: 0009-0001-9256-4836

camellia.hss@gmail.com

Аннотация.

Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим

-

кечак ва трикотаж саноати

мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқ

-

ларидан бири бўлиб,

унга ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доимий

ўсиб бораётган талаб катта ҳисса қўшмоқда. Рақобатбардош салоҳияти туфайли у янги
корхоналарни ташкил этиш, иш билан таъминлаш, маҳсулот экспорт қилиш, хорижий

инвестицияларни жалб қилишда етакчи ўринни эгаллайди, шунингдек, мамлакат

миллий иқтисодиётининг глобал ихтисослашувида стратегик муҳим йўналишлардан

бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўқимачилик саноат корхоналарининг

харажатларини мақбуллаштириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш, миллий
маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини

ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Калит сўзлар:

саноат, корхона, ишлаб чиқариш харажатлари, маҳсулот таннархи,

таннарх калькуляцияси, фойда, харажат, харажатларни бошқариш, рақобатбардошлик.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ СТРАТЕГИЙ УПРАВЛЕНИЯ ЗАТРАТАМИ И

ЦЕНООБРАЗОВАНИЕМ НА ПРЕДПРИЯТИЯХ ТЕКСТИЛЬНОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ

Хасанова Садокат Баходир

кизи

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

Текстильная и швейно

-

трикотажная промышленность Узбекистана

является одной из динамично развивающихся отраслей экономики нашей страны, чему

способствуют наличие собственной сырьевой базы

и постоянно растущий спрос на

производимую продукцию. Благодаря своему конкурентному потенциалу

она занимает

лидирующие позиции в привлечении иностранных инвестиций в организацию новых

предприятий, трудоустройстве, экспорте продукции, а также является одним из
стратегически важных направлений в глобальной специализации национальной

экономики страны.

Исходя из этого, важно разрабатывать стратегии по снижению

себестоимости продукции, повышению конкурентоспособности отечественной

продукции на мировом

рынке, путем оптимизации затрат предприятий текстильной

промышленности.

Ключевые слова:

отрасль, предприятие, издержки производства, себестоимость

продукции, калькуляция затрат, прибыль, себестоимость, управление затратами,

конкурентоспособность.

UO

K: 657.471.7

IX SON - SENTYABR, 2024

414-420


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

415

IMPROVING COST MANAGEMENT AND PRICING STRATEGIES IN

THE TEXTILE INDUSTRY

Khasanova Sadokat Bakhodir kizi

Tashkent State University of Economics

Annotation.

The textile and sewing and knitting industry of Uzbekistan is one of the

dynamically developing sectors of our country's economy, which is facilitated by the availability

of its own raw material base and the constantly growing demand for manufactured products. Due
to its competitive potential, it occupies a leading position in attracting foreign investment in the

organization of new enterprises, employment, export of products, and is also one of the

strategically important areas in the global specialization of the national economy of the country.
Based on this, it is important to develop strategies to reduce the cost of production, increase the
competitiveness of domestic products on the world market, by optimizing the costs of textile

industry enterprises.

Keywords:

industry, enterprise, production costs, cost of production, cost calculation, profit,

cost, cost management, competitiveness.

Кириш

.

Бозор

муносабатлари

шароитида

корхонанинг

иқтисодиётдаги

ўрнига

мутлақо

бошқача

назар

билан

қараш

лозим

.

Корхоналарнинг

эркин

бозор

тамойиллари

асосида

фаолият

юритиши

харажатларнинг

ҳисобини

юритиш

,

маҳсулот

таннархини

калькуляция

қилиш

масалаларини

долзарблигини

янада

оширади

.

Корхона

фаолиятининг

самарадорлиги

кўп

жиҳатдан

амалда

иқтисодий

мустақиллик

ва

рақобатбардошликни

таъмин

этувчи

бошқарув

фаолиятига

боғлиқдир

.

Корхона

иқтисодиётининг

моҳияти

харажатлар

,

ишлаб

чиқариш

натижаларини

аниқлаш

ва

уларни

таққослашда

ўз

аксини

топади

.

Компания

фаолиятининг

натижалари

хилма

-

хил

бўлиб

,

ишлаб

чиқариш

ва

иқтисодий

натижалар

билан

бир

қаторда

техник

ва

ижтимоий

ривожланиш

соҳасидаги

ютуқларни

ҳам

ўз

ичига

олади

.

Харажат

ва

фойда

нисбати

корхона

самарадорлигини

баҳолашга

имкон

беради

.

Бозор

иқтисодиёти

шароитида

корхонанинг

асосий

мақсади

максимал

фойда

олишдир

.

Бошқа

барча

мақсадлар

ушбу

асосий

вазифага

бўйсунади

,

чунки

фойда

кейинги

ривожланиш

учун

асос

ва

маблағ

манбаи

бўлиб

хизмат

қилади

.

Харажатларни

бошқариш

корхонанинг

юқори

иқтисодий

натижага

эришиш

воситасидир

.

Замонавий

шароитда

корхона

харажатларини

самарали

бошқаришни

маҳсулот

таннархини

тезкор

таҳлилини

ташкил

қилмасдан

тасаввур

қилиб

бўлмайди

.

Бугунги

кунда

корхоналарда

маҳсулот

таннархини

таҳлил

қилишда

бозор

иқтисодиёти

шароитида

корхонанинг

самарали

харажатларни

бошқариш

моделини

яратиш

,

тезкор

маълумотларнинг

оқилона

оқимини

ташкил

этиш

каби

масалаларнинг

етарлича

ўрганилмаганлиги

катта

тўсиқлардан

бири

бўлиб

қолмоқда

.

Адабиётлар

шарҳи.

Корхоналарда,

хусусан

тўқимачилик

саноати

корхоналарида

харажатларни

бошқариш

ва

баҳони

шакллантириш

стратегияларини

такомиллаштириш

борасида

амалга

оширилган

тадқиқотлар

салмоғи

етарлича

катта.

Рақобатга асосланган бозор муносабатлари тўқимачилик

саноати корхоналари

фаолиятини бошқаришда бошқарув илмини чуқур билиш ва маҳоратни талаб этади,
ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланган ҳолда бозорда ўз

ўрнини топиши, уни сақлаб қолиш учун ўзининг ички дунёсини ўзгартиришини ва

мулкка эгалик

қилишини унумли фойдаланиши орқали амалга оширишини талаб этади.

Тадқиқотчи Яхёеванинг (2023) фикрича, хомашё ва ишлаб чиқариш ресурсларининг


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

416

нооқилона тақсимланиши, логистика ва муҳандислик инфратузилмасини ташкил
этишдаги камчиликлар ишлаб чиқариш қувватлари анча қисмининг тўхтаб қолишига,

иқтисодий йўқотишларга ва оқибатда маҳсулотлартаннархининг ошишига, шунингдек,

ишлаб чиқариш рентабеллигининг пасайишига олиб келмоқда. Бу борада тадқиқотчи

тўқимачилик корхоналарида ресурслардан фойдаланиш тактикасини

белгилашда

солиштирма капитал харажатлари; меҳнат унумдорлиги; маҳсулот ишлаб чиқариш

харажатлари; маҳсулот сифати; маҳаллий хомашёдан фойдаланиш даражаси; камёб

хомашёдан фойдаланиш даражаси; чиқиндиларни камайтириш имкониятлари; суньий

материаллардан фойдаланиш кабиларни эътиборга олишни таклиф қилади

(Яхёева,

2023).

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Корпоратив бошқарув”

кафедраси профессори Исаев (2021) “Сифат менежменти ва стратегик бошқариш
интеграциялашган тизимининг методологик ёндашувларини такомиллаштириш”
номли мақоласида тўқимачилик корхоналарида сифат менежментини жорий этиш

орқали харажатларни мақбуллаштириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш йўллари

борасида сўз юритади. Унинг фикрича

,

тўқимачилик саноати корхонасининг

ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнида стратегик бошқариш ва сифатни
бошқаришнинг муайян усулини танлаш биринчи навбатда стратегик бошқариш

босқичи ва сифатни бошқариш жараёни, аниқ вазият, молиявий, ахборот ва инсон

ресурсларининг мақсадига боғлиқ

бўлади

(Исаев, 2021)

.

Тадқиқотчи Жуманиёзов (2018) ўз илмий изланишларида тўқимачилик ва енгил

саноат тармоғида фаолият кўрсатаётган корхоналарда интеграциялаш

-

ган ҳисоб

тизимини

автоматлаштиришнинг хусусиятлари борасида сўз юритади. Унинг фикрича,

“бозор муносабатлари шароитида корхоналар бошқарув ҳисобида замонавий

компьютер технологиялари ва дастурларидан фойдаланиш ҳисоб тизими олдида турган

долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бошқарув

ҳисобининг интеграциялашган

ҳисобини самарали жорий этиш корхоналар ҳисоб тизимида компьютер

технологияларининг қўлланилиш даражасига боғлиқ. Бунда корхона бўлинмалари

фаолиятини автоматлаштириш орқали қўлда бажариладиган қоғоз ва ёзув

-

чизув

ишларини камайтириш, зарур ҳолларда тезкор бошқарув

ахборотларини олиш

имконияти яратилиши лозим”

(Жуманиязов, 2018)

.

Тадқиқотчи Баротов (2021) тўқимачилик корхонаси ривожланишининг стратегик

йўналишлари ва харажатларни мақбуллаштириш устуворликлари сифатида маҳсулот

сифатини ошириш ва турларини кенгайтириш; иннова

-

цион

ривожланишга ўтиш;

молиялаштириш манбаларини диверсификация

-

лаш; моддий

-

техника базасини

ривожлантириш; корхона бошқарувини такомиллаштириш кабиларни таклиф қилади

(Боратов, 2021

).

Бухгалтерия соҳасида мамлакатимизнинг кўзга кўринган олимларидан

Мухаметов (2023) саноат корхоналарида харажатларни бошқаришда молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш борасида салмоқли изланишлар

олиб

боргани ҳолда, тўқимачилик корхоналари

харажатларини бошқаришда халқаро

тажрибаларга асосланишни таклиф қилади, унинг фикрича тўқимачилик

корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим йўналишларидан бири
корхоналарнинг

захираларини

мақбуллаш

-

тириш

ҳисобланади

(Мухаметов,

Маткулиева, Матрасулов, 2023)

.

Юқорида шарҳи келтирилган материаллар билан бир қаторда, иқтисод фанлари

доктори проф. Хасановнинг (2024) таҳрири остида нашр қилинган “Бухгалтерия ҳисоби”
дарслигида саноат корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини бошқариш ва нархни

шакллантиришга доир ёндашувлар батафсил баён қилинган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

417

Тадқиқот методологияси.

Тўқимачилик саноати корхоналарида харажатлар ва баҳони бошқариш

стратегиясини такомиллаштириш масала

-

ларига бағишланган мазкур мақолани

тайёрлашда илмий билишнинг индукция ва дедукция, анализ ва

синтез, гуруҳлаш, ўзаро

қиёслаш, хулосалаш каби усулларидан кенг фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

.

Ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолашнинг иқтисодий кўрсаткичлари

орасида маҳсулот таннархи

алоҳида ўрин тутади. Энг муҳим синтетик кўрсаткичлардан

бири бўлган маҳсулот таннархи саноат корхонаси фаолиятининг барча жиҳатларини

умумлаштирилган кўринишда тавсифлайди ва пировардида унинг фаолият

натижаларига таъсир

қилади. Бу саноат ишлаб чиқаришини

ташкил қилиш

муаммолари, истеъмол қилинувчи хомашё, ёқилғи, энергия ва ишлаб чиқарилган
маҳсулотлар нархлари даражаси билан чамбарчас боғлиқ.

Маҳаллий иқтисодий адабиётларда, кўпинча, харажатлар корхонанинг маҳсулот

ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг пул ифодаси сифатида тавсифланади

(Исманов, 2022)

.

Бундай таъриф категория сифатида харажатларнинг моҳиятини тўлиқ очиб

бермайди, гарчи у маҳсулот таннархи тўғридан

-

тўғри корхонада

шаклланиши

ва

алоҳида харажатлар ва ишлаб чиқариш шарт

-

шароитлари, корхона иқтисодий

фаолиятининг аниқ натижаларини акс эттиришини таъкидласада, унинг мавжуд

бўлишининг объектив сабабларини кўрсатиб бера олмайди.

Маҳсулот таннархи мураккаб харажатлар тўпламидан ташкил

топади, бошқача

қилиб айтганда, фавқулодда хилма

-

хил харажатларни бирлаштиради, уларнинг

баъзилари маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилгани ҳолда, бошқалари эса ишлаб

чиқариш билан бевосита боғлиқ эмас. Шу муносабат билан маҳсулот таннархига
киритилувчи ва соф фойда ҳисобидан қопланувчи харажатларни фарқлаш талаб

этилади.

Ушбу масалани ҳал қилишда

маҳсулот таннархининг иқтисодий хусусиятидан

келиб чиқиб иш кўриш лозим. Харажатларни иқтисодий категория сифатида фақат
унинг иқтисодий моҳияти ва мазмунини ҳар томонлама ўрганиш асосида аниқлаш

мумкин

(Маматқулов, 2023)

.

Бундай тадқиқотнинг услубий асосини харажатларнинг иқтисодий назарияси

қоидалари ташкил қилади. Харажатларни иқтисодий унсурлар бўйича гуруҳлашнинг
моҳияти

шундан иборатки, ҳар бир харажат унсури биргаликда ишлаб чиқариш

таннархини ташкил этадиган бир

ҳил иқтисодий таибатга эга бўлган харажатларни ўз

ичига

олади.

Харажатларнинг

бундай

гуруҳланиши

корхона

томонидан

фойдаланиладиган моддий, меҳнат ва пул ресурслари миқдорини аниқлаш

имконини

беради. Иқтисодий унсурлар кесимида харажатлар тузилмаси саноат

корхонасининг

ишлаб чиқариш ва тармоқ тавсифини ифодалайди, материал, меҳнат, фонд сиғими ва

саноат ишлаб чиқаришининг бошқа харажатларининг кўламини акс эттиради.

Аксарият

корхоналар бошқарув тизимида базавий давр ёки нормативларга

нисбатан содир бўлган миқдорий ўзгаришларни аниқлаш учун харажатлар таҳлилидан
фойдаланадилар. Бундай таҳлил бугунги кунда мутлақо эскирган бўлиб, амалиётда

фойдаланиш самарасиз ҳисобланади. Бу

ўз навбатида харажатлар таҳлилининг хўжалик

операциялари амалга оширилаётган даврда эмас, аксинча бир муддат кечикиб амалга

оширилиши билан изоҳланади. Ўз навбатида, операцион харажатлар таҳлили
харажатлар таркибидаги маълум оғишларни ва уларни

келтириб чиқарган омилларни

чуқурроқ ўрганиш имкониятини беради, ҳозирги салбий оғишларни бартараф қилиш ва

келгусида уларнинг пайдо бўлишини олдиндан тахмин қилиш имконини беради.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

418

Ушбу турдаги таҳлилнинг асосий афзаллиги корхонанинг ишлаб чиқариш

таннархи устидан назоратни тиклаш учун тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш

имкониятида намоён бўлади.

Ишлаб чиқариш харажатларини ресурсларни ишлаб чиқариш истеъмолида, яъни

ишлаб чиқариш ёки унга техник хизмат кўрсатиш жараёнида самарали назорат қилиш
мумкин бўлади. Шу

муносабат

билан харажатларни келиб чиқиш жойи, жавобгарлик

марказлари бўйича гуруҳлаш зарур бўлади. Жавобгарлик маркази корхона ичидаги

бўлинма ҳисобланади, одатда бу бўлинмага жавобгар шахслар тайинланади.

Харажатлар маркази

-

бу харажатларнинг пайдо бўлишини назорат қилувчи

жавобгарлик маркази. Жавобгарлик марказининг шаклланиши корхонанинг ташкилий

тузилмасига мос келиши боис, улар бирламчи ишлаб чиқариш бўлинмалари асосида

шакллантирилади

(Мухаметов ва бошқ., 2021

).

Жавобгарлик марказлари учун харажатларни ҳисобга олиш жараёни иккита муҳим

босқичдан иборат:

1. Режалаштириш

-

бу нима, қандай ва қачон амалга оширилиши тўғрисида қарор

қабул қилиш жараёнидир.

2. Назорат

-

бу режалаштирилган натижаларга эришишни таъминлаш усулидир.

Корхонада харажатларни самарали бошқариш учун ҳар бир харажат моддаси учун

жавобгарлик соҳаларини аниқ белгилаш керак. Ҳар бир жавобгарлик марказига

режалаштирилган ва ҳақиқий харажатлар тўғрисида маълумот берилиши керак.

Ҳақиқий харажатларни

белгиланган стандартлар билан таққослаш ҳар бир марказнинг

ишини тезкор режалаштириш ва назорат

қилиш, харажатлар даражасини тартибга

солиш ва корхонанинг умумий самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Масъулиятни тақсимлаш масъул менежерлар даражасида юзага келадиган

муаммоларни аниқлаш ва зудлик билан ҳал қилиш имконини беради, бу эса бутун

корхонанинг янада самарали ишлашига ёрдам беради.

Жавобгарлик марказлари бўйича тақсимланувчи маълумотлар иккита мақсадга

хизмат қилади:

1) бу маълумотлар алмашинуви

борасида тескари алоқа (feed back)ни йўлга қўйиш

имконини беради, менежерларга келгусида эътиборга олиниши лозим бўлган
жиҳатларга эътибор қаратиш имконини беради;

2) юқори раҳбариятга алоҳида жавобгарлик марказларининг ишини баҳолаш ва

кутилмаган ўзгаришлар юз берганда ўз вақтида чоралар кўриш имконини беради.

Хорижий корхоналарда бошқарув ҳисобини

ташкил этиш тажрибаси шуни

кўрсатадики, кўпинча жавобгарлик марказлари тегишли раҳбарларнинг ваколатлари ва

мажбуриятлари доираси, шунингдек ҳар бир марказ томонидан бажариладиган

функцияларга қараб таснифланади (Решевец, 2021)

.

Биринчи жиҳатга кўра жавобгарлик марказлари қуйидагиларга бўлинади:

жорий харажатлар маркази (корхона ичидаги бўлинмани ифодалайди, унинг

раҳбари фақат харажатлар учун

жавобгар бўлади);

инвестиция маркази (марказга масъул инвестиция жараёнининг харажатлари ва

натижалари, самарадорлиги учун жавобгар бўлади);

сотиш марказлари (маркетинг ва сотиш бўлимлари, уларнинг менежерлари

фақат маҳсулот сотишдан тушган тушум ва уларни сотиш билан боғлиқ харажатлар

учун жавобгар ҳисобланади);

фойда марказлари (мазкур марказ менежерлари нафақат харажатлар учун, балки

ўз фаолиятининг молиявий натижалари учун ҳам жавобгар бўлган бўлинмаларни
ифодалайди, булар одатда кўпинча

шўъба корхоналар ва филиаллар саналади).

Ишлаб

чиқариш

функциялари

тамойилларига

мувофиқ

жавобгарлик

марказларини тақсимлаш кўпинча моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги, хусусан

тўқимачилик корхоналарида учрайди ва қуйидагиларга бўлинади:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

419

хизмат кўрсатиш марказлари (корхона ичидаги бошқа жавобгарлик

марказларига хизмат кўрсатиш –

ёрдамчи цехлар);

моддий

(хомашё ва материалларни сотиб олиш ва сақлашга хизмат қилади);

ишлаб чиқариш (асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришларни тақсимлаш, бу ерда

асосий цехларнинг харажатлари аниқ

маҳсулотларга, ёрдамчи ишлаб чиқариш

харажатлари эса билвосита маҳсулот таннархига киритилади);

бошқарув (завод бошқаруви, бухгалтерия ҳисоби, юридик бўлим ва бошқалар,

уларнинг харажатлари маълум турдаги маҳсулотлар билан боғлиқ бўлмайди, улар

танланган

базага мутаносиб равишда маҳсулотларга тақсимланади);

сотиш (маҳсулот сотиш билан шуғулланадиган, бу харажатлар муайян турдаги

маҳсулотлар билан боғлиқ бўлиши мумкин).

Шунингдек, жавобгарлик марказлари ҳудудий принципга кўра ва харажатлар

таркибининг ўхшашлигига қараб ҳам тақсимланади. Шундай қилиб, корхонани

жавобгарлик марказларига бўлиш усулини танлаш ишлаб чиқариш технологияси ва

муайян вазиятларнинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади.

Бугунги кунда саноат корхоналарида харажатларни бошқариш ва баҳони

шакллантириш борасида “Direct Costing”, “Standard Costing”, “Функционал

-

қиймат

таҳлили”, “Activity

-

Based Costing”, “Strategic Cost Analysis”, “Just

-in-

time”, “KANBAN”,

“Target Costing”, “Kaizen Costing” каби кенг тарқалган усуллар билан бир қаторда,

харажатлани бошқаришнинг “Absorbtion Costing”, “Контроллинг”, “Life Cycle Costing”,

“Strategic Cost Management”, “Value Engineering”, “Total Quality Management”, “Balanced

Scorecard”, “Tableau de Bord” каби усуллардан ҳам фойдаланилади.

Фикримизча, харажатларни ҳисобга олиш усулларига фақат учта:”Direct Costing”,

“Standard Costing”, “Absorbtion Costing” усулларини тўғридан

-

тўғри киритиш мумкин.

Тўқимачилик корхоналарида “Standard Costing” харажат

-

ларни ҳисобга олиш усулини

қўллаш бир мунча самарали ҳисобланади, ундан оператив

фойдаланиш нафақат

харажатларни ҳисобга олиш, балки уларни самарали бошқариш имкониятини ҳам

беради. Бугунги рақобат кураши кучайиб бораётган бир даврда тўқимачилик
корхоналарида биргина мазкур усулдан фойдаланишнинг ўзи етарли эмас, чунки

шунчаки маҳсулот ишлаб чиқариш

рақобатбардошликни таъминлаш ва ишлаб чиқариш

қувватларига тенг бўлган ҳажмда маҳсулотларни сотиш имконини бермайди.

Хулоса ва таклифлар.

Ҳар

доим бизнеснинг учта устуни нарх, харажат ва фойда каби кўрсаткичлар бўлиб

келган, бундан кейин ҳам

шундай бўлиб қолади. Айнан шу кўрсаткичларнинг нисбати

муваффақият ва фаровонликни кафолатлайди ёки банкротликка олиб келади. Шунинг
учун ушбу кўрсаткичларнинг уйғунлигини таъминлаш ҳар қандай корхона иқтисодий

фаолияти барқарорлигининг калити саналади

.

Эркин бозор шароитида ҳам ички, ҳам ташқи бозорда кучли рақобатнинг кучайиб

бориши асносида саноат корхоналарининг харажатларини самарали бошқариш
борасида самарали ёндашувларни ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Шундан

келиб чиққан

ҳолда, мазкур мақола доирасида харажатларни бошқаришнинг самарали

стратегияларини ишлаб чиқиш борасида сўз юритилди.

Ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида маҳсулот таннархини аниқлаш ва

таҳлил қилиш бозорда фаолият юритаётган барча корхоналар учун бирдек муҳим
жараён ҳисобланади. Ушбу ҳолатда, харажатларни бошқаришни тўғри йўлга солиш

асосида корхона фойдасини олдиндан башорат қилиш имконини беради. Шу билан бир

қаторда, харажатларни бошқариш режалаштириш ва назорат қилишнинг муҳим

воситаларидан бири ҳамдир.

Таннарх харажатлари ва нормативлардан оғишни оператив таҳлил қилиш

тўқимачилик

корхоналари харажатларини бошқариш моделининг муҳим унсуридир.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

420

Бозор муҳитининг тобора мураккаблашиб бориши ва ишлаб чиқаришнинг
жадаллашиши шароитида харажатларни биргина

ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва

бошқариш, шунингдек, техника

-

технологияни такомиллаштириш ҳисобигагина

қисқартириш мумкин. Бундай вазиятда корхона харажатларини бошқаришда

таннархнинг оператив таҳлилига таяниб иш кўриш тавсия этилади.

Адабиётлар

/ Литература/

Reference:

Xasanov B.A. (2024) Buxgalteriya hisobi

: oliy ta’limning 60310100 –

Iqtisodiyot (tarmoqlar

va sohalar bo‘yicha) va 60310110 –

Menejment (tarmoqlar va sohalar bo‘yicha) bakalavriat

ta’lim yo‘nalishlari uchun darslik / B.A.Xasa

nov, A.A.Xashimov, A.B.Muxametov,

A.A.Abduvoxidov// prof. B.A.Xasanov tahriri ostida.

Sirdaryo: Ziyo nashr-matbaa, -568 b. 1-jild

Абдувохидов А.А. и др. (

2022

) САНОАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ НАЗАРИЙ

ЖИҲАТЛАРИ //BARQARORLIK VA YETAKCHI TADQIQOTLAR ONL

A

YN ILMIY JURNALI.

Т. 2. –

№. 5. –

С. 40

-45.

Боратов Б.С. (2021) ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА ХАРАЖАТЛАРНИ САМАРАЛИ

БОШҚАРИШ АҲАМИЯТИ //Editorial board: Tone Roald, PhD Associate Professor of Psychology

University of Copenhagen.

С. 103.

Жуманиязов И. (201

8

) Методы организации счетов доходов и расходов

в

управленческом учете //Экономика и инновационные технологии. –

№. 5. –

С. 72

-79.

Исаев Р.

(2021)

СИФАТ

МЕНЕЖМЕНТИ

ВА

СТРАТЕГИК

БОШҚАРИШ

ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН

ТИЗИМИНИНГ

МЕТОДОЛОГИК

ЁНДАШУВЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

//Iqtisodiyot

va taʼlim. –

№. 5. –

С. 173

-177.

Исманов И.Н. (2022) БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА “ХАРАЖАТЛАР” ВА “САРФЛАР”

ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ФАРҚЛИ БЕЛГИЛАРИ ЮЗАСИДАН АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР //Архив

научных исследований. –

Т. 2. –

№. 1.

Маматқулов А.Х. (2023) Пахтани қайта

ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш

харажатлари бўйича таннархни ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш //Gospodarka

i Innowacje.

Т. 41. –

С. 142

-145.

Мухаметов А. Б. и др. (2022) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИНИ КАЛКУЛЯЦИЯЛАШ УСУЛЛАРИ

//Gospodarka i Innowacje.

С. 102

-108.

Мухаметов А. Б., Маткулиева С.

И., Матрасулов Б.Э. (2023) УЧЕТ ЗАПАСОВ ПО МСФО

//Gospodarka i Innowacje.

Т. 36. –

С. 1

-9.

Муҳаметов А. и др. (2021) ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ТУРКУМЛАШ ВА

УЛАРНИНГ ҲИСОБИ //Iqtisodiyot va taʼlim. №.

5.

С. 351

-358.

Решевец Е. В. (2021) Совершенствование и развитие системы управленческого учета

на предприятии //Научный Лидер. –

№. 30. –

С. 54

-57.

Яхьяева И.

(2023)

ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА ТЕЖАМКОР

ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ХОМ АШЁДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

//Economics and Innovative Technologies.

Т. 11. –

№. 3. –

С. 161

-173.

Библиографические ссылки

Xasanov B.A. (2024) Buxgalteriya hisobi: oliy ta’limning 60310100 – Iqtisodiyot (tarmoqlar va sohalar bo‘yicha) va 60310110 – Menejment (tarmoqlar va sohalar bo‘yicha) bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari uchun darslik / B.A.Xasanov, A.A.Xashimov, A.B.Muxametov, A.A.Abduvoxidov// prof. B.A.Xasanov tahriri ostida. – Sirdaryo: Ziyo nashr-matbaa, -568 b. 1-jild

Абдувохидов А.А. и др. (2022) САНОАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ //BARQARORLIK VA YETAKCHI TADQIQOTLAR ONLAYN ILMIY JURNALI. – Т. 2. – №. 5. – С. 40-45.

Боратов Б.С. (2021) ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА ХАРАЖАТЛАРНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ АҲАМИЯТИ //Editorial board: Tone Roald, PhD Associate Professor of Psychology University of Copenhagen. – С. 103.

Жуманиязов И. (2018) Методы организации счетов доходов и расходов в управленческом учете //Экономика и инновационные технологии. – №. 5. – С. 72-79.

Исаев Р. (2021) СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ВА СТРАТЕГИК БОШҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН ТИЗИМИНИНГ МЕТОДОЛОГИК ЁНДАШУВЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ //Iqtisodiyot va taʼlim. – №. 5. – С. 173-177.

Исманов И.Н. (2022) БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА “ХАРАЖАТЛАР” ВА “САРФЛАР” ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ФАРҚЛИ БЕЛГИЛАРИ ЮЗАСИДАН АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР //Архив научных исследований. – Т. 2. – №. 1.

Маматқулов А.Х. (2023) Пахтани қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари бўйича таннархни ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш //Gospodarka i Innowacje. – Т. 41. – С. 142-145.

Мухаметов А. Б. и др. (2022) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИНИ КАЛКУЛЯЦИЯЛАШ УСУЛЛАРИ //Gospodarka i Innowacje. – С. 102-108.

Мухаметов А. Б., Маткулиева С. И., Матрасулов Б.Э. (2023) УЧЕТ ЗАПАСОВ ПО МСФО //Gospodarka i Innowacje. – Т. 36. – С. 1-9.

Муҳаметов А. и др. (2021) ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ТУРКУМЛАШ ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБИ //Iqtisodiyot va taʼlim. №. 5. – С. 351-358.

Решевец Е. В. (2021) Совершенствование и развитие системы управленческого учета на предприятии //Научный Лидер. – №. 30. – С. 54-57.

Яхьяева И. (2023) ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА ТЕЖАМКОР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ХОМ АШЁДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ //Economics and Innovative Technologies. – Т. 11. – №. 3. – С. 161-173.