Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
363
ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ
КОРХОНАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Разиков Улуғбек Зарипович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0003-0531-5893
Аннотация
.
Бугунги кунда давлат
активларини хусусийлаштириш ва
хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича
давлат комиссиясининг
тегишли қарори ва топшириқларига асосан давлат активларини сотиш учун халқаро
ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этиш ва рақобат муҳитини
янада яхшилаш борасида амалга
оширилган ислоҳотлар натижасида охирги уч йилда
устав фондида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва давлат унитар
корхоналари ва кўчмас мулк объектлари хусусийлаштирилди. Шуни инобатга олган
ҳолда ушбу мақолада
акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш
жадвалларини бажарилишининг бориши юзасидан доимий назорат ўрнатиш ҳамда
давлат мулки объектларини хусусийлаштириш жараёнларини очиқ ва ошкоралик,
қонунийлик принциплари асосида амалга ошириш, харидорларнинг оммавий савдоларда
иштирок этишлари учун тенг шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган
ислоҳотларни ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш
бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари ўрганилган.
Калит сўзлар:
давлат, очиқлик, шаффофлик, давлат мулкини хусусийлаштириш
акция, бирламчи жойлаштириш, харидорлар, оммавий савдолар, давлат унитар
корхоналари, хусусий мулк устуворлиги
.
ЗНАЧЕНИЕ РЫНКА ЦЕННЫХ БУМАГ ПРИ ПРИВАТИЗАЦИИ ПРЕДПРИЯТИЙ С
ГОСУДАРСТВЕННЫМ УЧАСТИЕМ
Разиков Улугбек Зарипович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация
.
В
результате реформ, проводимых сегодня с целью привлечения
международных и местных консультантов или организаций для продажи
государственных активов и дальнейшего улучшения конкурентной среды, согласно
соответствующему решению и поручениям Государственной комиссии
по приватизации
государственных активов и координации приватизационных процессов, в последние три
года государственная доля в Учитывая это, в данной статье исследуются
существующие проблемы в развитии реформ, проводимых с целью установления
постоянного контроля за ходом выполнения графиков привлечения иностранных
инвесторов в акционерные общества и осуществления процессов приватизации
объектов государственной собственности
на принципах открытости и прозрачность,
законность, создание равных условий для равноправия.
Ключевые слова:
государство, открытость, транспарентность, приватизация
государственного имущества, первичное размещение, покупатели, публичные продажи,
государственные унитарные предприятия, приоритет частной собственности
.
UO
‘
K: 336:658(575.1)
IX SON - SENTYABR, 2024
363-369
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
364
THE IMPORTANCE OF THE SECURITIES MARKET IN THE PRIVATIZATION OF
ENTERPRISES WITH STATE PARTICIPATION
Razikov Ulugbek Zaripovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
Annotation: as a result of the reforms carried out today in order to attract
international and local consultants or organizations for the sale of state assets and further
improve the competitive environment, according to the relevant decision and assignments of the
state commission for the privatization of state assets and coordination of privatization processes,
in the last three years the state share of the Taking into account this, this article explores the
existing problems in the development of reforms carried out in order to establish constant control
over the course of the implementation of the schedules for attracting foreign investors to Joint-
Stock Companies and to implement the processes of privatization of state-owned objects on the
principles of openness and transparency, legality, to create equal conditions.
Keywords:
state, openness, transparency, privatization of state property, initial placement,
buyers, public sales, state unitary enterprises, priority of private property.
Кириш.
Ўзбекистон иқтисодиёти
ривожланишини қўрсатадиган таъсирини ҳисобга олган
ҳолда алоҳида принципиал ёндошувни амалга оширишимиз лозим. Ушбу масалалар
қимматли қоғозлар, фонд бозорлари, уларни сақланиш жойлари бўйича
хусусийлаштириш жараёнин халқаро стандартлар асосида ташкил қилиш
мажбуриятини вужудга келтиради
.
Республикамизда қимматли қоғозлар бозори муҳим
ва долзарблиги сабабли ушбу масалага кейинги йилларда алоҳида эътибор берилмоқда.
Қимматли
қоғозлар бозори иқтисодиётдаги бўш пул маблағларини жамлаш ва уни
инвестиция жараёнларига йўналтиришнинг муҳим воситасидир. Давлатимз
раҳбарининг
таъкидлашича
“Мамлакатимизда
Фонд
бозори
профессионал
иштирокчилари сони юзтагаям бормайди. Шу боис 2020
-
2025 йилларда фонд бозорини
ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Эркин муомаладаги
жами қимматли қоғозларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатини 2025 йил охиригача
камида 10
-
15 фоизга етказиш мўлжалланган” (Мирзиёев, 2019).
Устав капиталидаги давлат улуши миқдори 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик
жамияти ёхуд устав капиталидаги давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа
ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамияти,
шунингдек давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда —
давлат
иштирокидаги корхоналар) етарли даражада
асослантирмасдан ташкил этилишига,
шунингдек, тегишли тармоқ ва соҳалардаги бошқа корхоналарга нисбатан эксклюзив
имтиёз ва афзалликларга эга бўлишига йўл қўймаслик зарур.
Шу боис, хусусийлаштириш иқтисодиётнинг реал сектори самарадорлигини
оширишга ва иқтисодиёт
фаолиятининг
тубдан янги тузилмасини яратишга
йўналтирилган асосий иқтисодий ислоҳотлардан бири
бўлиб, ушбу жараёнга хорижий
инвесторларнинг жалб қилиниши хўжалик субъектларининг жаҳон бозорларига чиқиш
каби хусусийлаштириш мақсадларига эришишдаги мавжуд муаммоларга
барҳам бериш
ва уни такомиллаштириш бўйича илмий
-
тадқиқот ишларини олиб боришни тaқозo
этaди.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотда илмий абстракциялаш, гуруҳлаш, қиёслаш, ретроспектив ва
истиқболли, эмпирик таҳлил ва бошқа услублардан фойдаланилди.
Мақолада
қиёсий
таққослаш усулида жаҳон амалиётида давлат иштирокидаги корхоналарини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
365
хусусийлаштиришда қимматли қоғозлар бозорининг аҳамиятининг ташкилий
-
ҳуқуқий
асосларини мамлакатимиздаги мавжуд асослар билан таққослаб, тегишли хулосалар
шакллантирилди.
Адабиётлар шарҳи
.
Давлат
мулкини
хусусийлаштириш
жараёни,
шу
жумладан
хусусийлаштирилаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар очиқ ва шаффоф
бўлиши керак. Давлат органлари хусусийлаштирилаётган давлат мулки ҳақидаги
маълумотлардан давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги
тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган усулларда эркин фойдаланиш
имкониятини яратиши муҳим аҳамият касб этади. Бу борада бир қанча хорижий ва
маҳаллий олимлан илмий
-
амалий изланишлар олиб бормоқдалар. Хусусан,
И.П.Хомичиннинг таъкидлашича, “замонавий қимматли
қоғозлар бозори ва унинг савдо
тизимлари молиявий глобаллашувнинг асосий кўринишларидан бири сифатида жаҳон
иқтисодиёти ҳолатини ўзида акс эттиради, у ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилиш
имкониятини тақдим этади ҳамда ривожланишини белгилаб беради”
(
Хоминич, 2002)
.
Россиялик олим Aлексеев М.Ю. томонидан қуйидагича фикр билдирилганлигини
кўришимиз мумкин. Жумладан, “қимматли қоғозлар –
бу хужжат бўлиб, унда
капиталдаги улушини тасдиқловчи хужжат ҳисобланади” Демак қимматли қоғознинг
капиталдаги улушини аниқлайди деб бир томонлама ёндашилганлигини кўришимиз
мумкин. Чунки улушга қараб ҳисса олиш мумкинлигини ва унинг бошқа ҳуқуқлари
тўғрисида батафсил изоҳ берилмаганлигини кўришимиз мумкин (Алексеев,1992).
Миркиннинг
(1995)
фикрича, “ҳамма қимматли қоғозлар ва уларнинг айланмаси
қимматли қоғозлар бозори деган тушунчани беради. Уларнинг ривожланиши молиявий
тизимнинг ривожланишига шароит яратади ва инвестицион ресурсларни тақсимлашни
билдиради. Қимматли қоғознинг
ўзи капитал ҳисобланмайди. Лекин улар ўз егаларига
даромад олиб келади (Миркин,
1995). Ричард Тюлз, Едвард Бредли, Тед Тюлзлар
томонидан эса шундай фикр билдирилган: “Қимматли қоғозлар бозори жисмоний ва
юридик шахслар томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, уларнинг муомалада
бўлиши ва сўндирилиши билан боғлиқ муносабатлар тизими ҳисобланади ва ундан
асосий мақсад даромад олиш ҳисобланади” (Ричард Тюлз, Эдвард Бредли, Тед
Тюлз.,1997).
Ўзбекистонда давлат қимматли қоғозлари бозори самарадорлиги ошириш ва
инвесторлар
фаоллигини кўпайтириш орқали «иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий
хусусий инвестицияларни кўпайтириш»
имкониятлари юзага келсада, давлат қимматли
қоғозлари бозорининг ривожланмаганлиги, давлат қимматли қоғозлари бозорида
инвесторларнинг фаол эмаслиги, ривожланган мамлакатлар тажрибаларини маҳаллий
давлат қимматли қоғозлари бозорига етарлича татбиқ этилмаётганлиги, давлат
қимматли қоғозлари бозори инфратузилмасининг ривожланмаганлиги, маҳаллий
валюта биржасининг халқаро биржалар билан етарлича интеграциялашмаганлиги каби
бир қатор муаммолар мавжуд. Шу сабабли «қимматли қоғозлари бозорини
ривожлантириш, молиявий саводхонликни ҳамда капитал бозори иштирокчиларининг
малакасини ошириш» каби масалаларни ҳал этиш мақсадга мувофиқ (Фармон, 2022).
Қимматли
қоғозларнинг
биржадан ташқари савдо ташкилотчиларига
қонунчиликда, “инвесторларга воситачиларни
жалб этмай туриб савдода иштирок этиш
имкониятини берувчи, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш бўйича фаолиятни
буюртмалар қабул қилиш пунктларидан, махсус компьютер савдо тизимларидан
фойдаланган ҳолда амалга оширувчи юридик шахс қимматли қоғозларнинг биржадан
ташқари савдоси ташкилотчисидир”,
-
дея таъриф берилган (Қонун, 2015).
Хусусийлаштириш иқтисодиётнинг реал сектори самарадорлигини оширишга ва
иқтисодиёт
фаолиятининг тубдан янги тузилмасини яратишга йўналтирилган асосий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
366
иқтисодий ислоҳотлардан бири бўлиб, ушбу
жараёнга хорижий инвесторларнинг жалб
қилиниши
хўжалик
субъектларининг
жаҳон
бозорларига
чиқиш
каби
хусусийлаштириш мақсадларига эришиш имкониятини
кенгайтирар экан. Шу билан
бирга, хорижий
инвесторларни жалб қилиш учун хусусийлаштирилган корхоналарда
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари жорий қилиниши лозим (Хакимов,
2005).
Умуман олганда, юқорида юритилган фикр
-
мулоҳазаларга асосан қимматли
қоғозлар
тушунчасини тавсифини келтириш ўринли. Кенг маънода, иқтисодий нуқтаи
назардан қимматли қоғозлар ўзида турли хусусиятларни ифодалайди: қимматли
қоғозлар бозори товари, фонд бойлиги, капитал, тўлов воситаси, жамғармаларни
инвестицияларга трансформация қилувчи
инструмент, бозор иштирокчилари
активи,
иқтисодий
-
ҳуқуқий
-
информацион муносабатлар воситаси ва бошқа тавсифларини
келтириш мумкин. Умуман олганда, юридик ва жисмоний шахсларнинг қимматли
қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ
муносабатлар давлат иштирокидаги корхоналарини хусусийлаштиришда қимматли
қоғозлар
бозорининг аҳамиятини янада оширади.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Давлат иштирокидаги корхоналарини хусусийлаштиришда қимматли қоғозлар
бозорини тизимли
равишда такомиллаштириш йўлида амалга оширилаётган барча
ислоҳотлар, молиявий хизматларнинг
ҳажмини уларнинг янги турларини жорий қилиш
ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш, шунингдек, капитални жалб қилиш ҳамда
корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришдаги
муқобил манба сифатида фонд бозорини ривожлантиришга қаратилгани билан
аҳамиятлидир.
Қимматли
қоғозларнинг бирламчи ва иккиламчи савдо тизимлари ўртасидаги
тафовут муайян мамлакат иқтисодиётининг тараққий этиш даражасига, фонд
бозорининг тўла шаклланганлигига ва амал қилишига, муомаладаги молиявий
инструментлар (қимматли қоғозлар)нинг таркибига ва ликвидлилигига боғлиқ.
Иқтисодиёти барқарор бўлган, жаҳон ЯИМда ўз ўрнига эга бўлган, иқтисодиёти
рақамли технологиялар асосида фаолият кўрсатадиган мамлакатларда қимматли
қоғозларнинг иккиламчи савдоси бозорда салмоқли
ўрин эгаллайди.
Мазкур мамлакатларда қимматли қоғозларнинг IPO (initial public offering) ва SPO
(secondary public offering) механизмлари амал қилади. IPO механизмида қимматли
қоғозлар инвесторларга бирламчи оммавий таклиф этилади. SPO механизмида бир
марта харид қилинган қимматли қоғозлар иккиламчи бозорда инвесторларга оммавий
таклиф этилиб, улар ўртасида мунтазам олди
-
сотди қилинади.
Мамлакатимизда ўтган йил давомида “Тошкент” Республика фонд биржаси
савдо
майдончаларида 3 та эмитентнинг қимматли қоғозларини
бирламчи оммавий
жойлаштириш (IPO) муваффақиятли ўтказилди.
2022 йилнинг 30 ноябридан 2023 йилнинг 15 февралига қадар биржада “UzAuto
Motors” AJning /UZMT/ акцияларининг бирламчи оммавий таклифи бўлиб ўтди. “UzAuto
Motors” AJ IPO доирасида 56,89
млрд сўмлик 1 383 та талабнома тўпланди, бу эса таклиф
қилинган акциялар умумий ҳажмининг 29,1 фоизини ташкил этган. Aриза бериш
объектлари эмитентнинг 784,70 минг
дона оддий акциялари бўлди. Битта акциянинг
нархи 72 500,00 сўм, номинал қиймати 5 000,00 сўмни ташкил этган. Aндеррайтернинг
сўзларига кўра, муомаладаги акцияларнинг 80,1 фоизи институционал инвесторларга,
қолган 19,9 фоизи эса чакана инвесторларга тақсимланган
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
367
1-
расм. Бирламчи жалб қилинган
капиталнинг ҳажми,
млрд. сўм
Манба: “
Тошкент” фонд биржаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди
.
Юқорида келтириган 1
-
расм маълумотларига кўра, 2023 йилнинг декабрь
ойида
фонд биржасида “O‘zbektelekom”
AK /UZTL/
акцияларини бирламчи жойлаштириш
бўлиб ўтган. Компаниянинг IPOсига 33,25 млрд.сўмлик 10 950 та талабнома келиб
тушган, бу таклиф қилинган акциялар умумий ҳажмининг 100 фоизини ташкил этган.
Муомаладаги акцияларнинг 60 фоизи корпоратив ва институционал инвесторларга,
қолган 40 фоизи эса чакана инвесторларга берилган. “O'zbekinvest” AJnin
g /UZINP/
имтиёзли акциялари билан IPO доирасида 247 та аризалар йиғилиб, талабномалар
бўйича сўралган маблағлар миқдори 18,13
млрд сўмга етган. Шундан жами 14,11 млрд.
сўмлик 100 та ариза муваффақиятли бажарилган. Aйтиш жоизки, муомаладаги
акцияларнинг 70,27 фоизи институционал инвесторларга, қолган 29,73 фоизи чакана
инвесторларга тақсимланган.
Шунингдек, шунингдек, 2023 йил якунлари бо`йича “Тошкент” РФБнинг “Stoc
k
Marke
t”
акциялар бозорининг G1
-
“Main Board” майдонида тузилган битимлар сони ва
ҳажми бўйича топ 10 акциялар сотилиши жараёнини 2
-
расм орқали кузатишимиз
мумкин. (2
-
расм)
2-
расм. 2023 йилда битимлар сони бўйича
Топ
-
10 акция, дона
Манба: “
Тошкент” фонд биржаси
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
368
Турли мамлакатларда қимматли қоғозларнинг миллий савдо тизимлари ўзаро
ўхшаш ва фарқ қилувчи хусусиятлар ҳамда белгиларга эга. Масалан, Германияда Ғарбий
Европанинг бошқа мамлакатлари ва АҚШдан фарқли равишда қимматли қоғозлар
бозорида банкларнинг иштироки ва ваколати кенглиги билан фарқланади.
Барча тараққий этган мамлакатлар қимматли миллий савдо тизимлари фаолияти
қимматли қоғозлар эмиссиясини рўйхатга олиш,
профессионал иштирокчилар
фаолиятини лицензиялаш, мазкур савдо тизими иштирокчилари фаолиятини назорат
қилиш, инвесторлар ва акциядорларнинг ҳуқуқлари (манфаатлари)ни ҳимоялаш, бозор
иштирокчиларига етарли шарт
-
шароитлар яратиш, савдо қоидаларини белгилаш
каби
жиҳатлари билан ўзаро ўхшаш ҳисобланади.
Қимматли қоғозларнинг миллий савдо тизими муайян мамлакатнинг барча
ҳудудларида амал қилувчи
ягона қонуний
-
меъёрий ҳужжатларга асосан олиб борилади.
Миллий савдо тизимлари ривожланиши, ҳажми, моделлари иштирокчилари кўлами ва
бошқа кўрсаткичлари билан тавсифланади ҳамда регионал савдо тизимларининг
ажралмас қисми ҳисобланади. Молиявий глобаллашув шароитида миллий қимматли
қоғозлар
савдо
тизимларининг
халқаро
даражадаги
савдо
тизимларига
интеграциялашуви таъминлаш миллий савдо тизимларининг халқаро тенденцияларга
мос равишда ҳаракатда бўлишига ва бозор иштирокчиларига кенг имкониятлар
яратилишига олиб келади.
Ўтган йилда амалга оширилган битимларнинг энг катта ҳажми “ОКТОБAНК”
AТБнинг /OCBK/ оддий акциялари билан қайд этилган бўлиб унда
-
157,35 млрд. сўмни
ташкил этган. Ундан кейинги ўринларда “PERFECT INSURANCE” AЖнинг / PFIS/ ва
“UzAuto Motors” AЖнинг / UZMT/ оддий акциялари ўрин олган бўлиб, уларнинг
акциялари билан мос равишда 51,60 млрд. ва 24,14 млрд. сўмлик битимлар тузилган.
Юқори 10 таликни
“Ҳамкорбанк” AТБнинг /HMKB/ ҳамда “OHANGARONSEMENT”
AЖ /OHSM/ акциялари билан тузилган мос равишда 6,99 млрд. ва 5,00 млрд. сўмлик
битимлар билан якунланди. (3
-
расм)
2-
расм. 2023 йилда битимлар ҳажми бўйича Топ
-
10 акция, дона
Манба: “
Тошкент” фонд биржаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди
.
Қимматли
қоғозлар бозори ва унинг савдо тизимлари фаолиятида мулкчилик
муносабатлари муҳим ўрин эгаллайди. Шу сабабдан ҳам, мамлакатимиз
мустақиллигининг илк даврларидаёқ республика Ҳукумати олдида мулкчиликни
бозор
муносабатларига мувофиқ шакллантириш вазифаси турарди.
Шу сабабдан мустақилликнинг илк йилларидаёқ, яъни 1991 йилда қабул қилинган
муҳим қонунлардан бири –
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан
чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни бўлди ва бу қонун 2024 йил 14
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
369
февралда янги
таҳрирда қабул қилинди. Мазкур қонун хусусий мулкчиликни
шакллантириш билан бирга қимматли қоғозлар бозорининг шаклланишига ҳам асос
бўлиб хизмат қилди. Сабаби, давлат мулки бирламчилигидан мулкчиликнинг турли
шаклларига асосланган мулк шакллари, хусусан қимматли
қоғозлар бозори
фаолиятининг асосини ташкил этувчи жамоавий мулк шаклланишига замин
ҳозирланди.
Хулоса
ва таклифлар
.
Замонавий қимматли қоғозлар бозори ва унинг савдо тизимлари молиявий
глобаллашувнинг асосий кўринишларидан бири сифатида жаҳон иқтисодиёти
ҳолатини ўзида акс эттиради, у ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилиш имкониятини
тақдим этади ва ривожланишини белгилаб беради.
Ривожланган давлатлар қимматли қоғозлар бозори ва савдо тизимлари
интеграцияси, мазкур савдо тизимларининг ривожланишида таъсир кучига эга бўлиб,
ўзаро ривожланишига таъсирини кўрсатса, ривожланаётган давлатлар қимматли
қоғозлар бозори ва савдо тизимлари турли омиллар таъсирига сезгир, нобарқарор,
ўзаро интеграцияси кучсизлиги
ва бир
-
бирининг ривожланишига таъсири пастлиги
билан тавсифланади.
Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этиши қонунчиликка
мувофиқ тақиқланган шахслар, шунингдек иштирок этиши инсофсиз рақобатга олиб
келиши мумкин бўлган талабгорлар ва уларга нисбатан аффилланган шахслар давлат
мулки хусусийлаштирилаётганда талабгор бўлиши мумкин эмас.
Иқтисодиётга, хусусан қимматли
қоғозлар бозори ва унинг савдо тизимларига
рақамли технологияларни кириб келиши, келажакда мазкур соҳада бўладиган
ўзгаришлар таъсирида вақт ўтгани сайин ушбу савдо тизимлари таснифи янада
кенгайиб боради.
A
дабиётлар / Литература/ Reference:
Мирзиёев Ш. М. (2019) Фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган
йиғилишдаги нутқи. 07.10. //норма.
uz.
Хоминич И.П. (2002) Финансовая
глобализасия//Банковские услуги,
-
№8.
-
С.2
-13.
Алексеев М.Ю.
(1992)
Рынок сенных бумаг. М.:Финансы и статистика,
-
352с. С.4
-5.
Миркин Я.М.
(1995)
Сенные бумаги и фондовый рынок. –
М.:Перспектива.
-
378с.
Ричард Тюлз, эдвард Бредли, Тед Тюлз.
(1997)
Фондовый рынок. М.:Инфра
-
М. 648с.
Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.01.2022
йилдаги ПФ
-60-
сон “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт
стратегияси тўғрисида” ги Фармони. Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси
,
21.04.2022 й., 06/22/113/0330
-
сон
.
Қонун
(2015) Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори
тўғрисида”ги Қонуни. ЎРҚ
-387-
сон. 03.06.2015 й. (32
-
модда)
Хакимов А.Ф. (2005) Хусусийлаштирилаётган мулкнинг бозор қийматини баҳолаш
усулларини такомиллаштириш Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертасия автореферати. Тошкент. –
25 б.
